Қўмсаш (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat]

Қўмсаш (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat]
Қўмсаш (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat]
Кеч куз эди. Адирдаги ўтлар худди баҳордагидек ям-яшил. Янтоқ ва карракнинг димиққан ҳидини сезиш қийин эмас. Айниқса, бурганнинг буйи уни ўзига жалб этди. Бурган унга отасини эслатарди...
У сой ёқалаб ортидан болаларини эргаштирганича тоғ томон юра бошлади. Ҳаво ҳам яхшигина эди. Қўй-қўзи, от, сигирлар адирда ўтлаб юришарди. Жониворлар ундан ҳуркмасди ҳам.
У бир пайтлар мана шу йўллардан кўп қатнаган. Эшак миниб тоғдан, адирдан уйга тезак, ўт-ўлан, хасу хашак ташиган эди.
Ерни босар экан, чимнинг юмшоқлигини, ўтнинг майинлиги ҳам унга эш бўлаётганини сезди. Тоғнинг энг баланд чўққисига чиққанида ўзида чарчоқ сезди. Болалари эса қичқириб ўйнашарди. Нафасини ростлаб олиш учун ерга ўтириб олди. Танида роҳат сезди. Димоғига алланечук таниш ҳид урилгандек бўлди. Кўнгли ўртанди. Атрофида улоқчалар диконглаб ўйнаб турибди. Нарироқда сигирлар кавш қайтариб, уни кузатарди. Бу ердан теварак-атроф – бутун қишлоқни жуда яхши бўлмаса-да, ҳарҳолда равонроқ кўриш мумкин эди. У хурсанд, кайфиятининг яхшилигидан майсанинг устига чалқанча ётиб олди. Осмонни кузатди. У кўм-кўк эди. Сийрак булутлар у ер – бу ерда кичкина холдек турарди. У самони яйраб кузатаётганди. Болалари ҳам гўёки уни тушунгандай, унга яқин йўламасди.
Муллатўрғай учмай қолди. Тоғдаги барча қушларнинг ўйноқи сайрашлари ҳам тўхтади. Уларда қандайдир жонсараклик бошланди. Ажабтовур овозлар чиқариб, бир-бирларини хавфдан огоҳ қила бошлади. Қушлар ўз уяларига яшириниб олишди.
У осмонда тўрт-бешта қушнинг қанотларини кенг ёйиб, секин айланаётганини кўрди. Дарҳол, фикр қилди: «Бургут» Ҳақиқатдан ҳам йиртқич қушлар бемалол қанотини ёйиб, сузиб юришарди. Гоҳ - гоҳо қанотларини силкиб-силкиб қўйишарди.
Бургут унга отасини эслатди. У бир пайтлар мана шу тоғларнинг устида ўт ўриб, бурган, юлғун юлиб пичан ғамларди. Қорни оч бўлса, белбоғидаги нонни сувга ботириб ерди. Ўша кезларда отаси унга бургут ҳақида гапириб берганди.
«Ишоқ, ўғлим, бургутнинг кўзи уясидан бошини чиқариб ўтирган юмронқозиқни ўн-ўн беш чақирим наридан кўради. Бўри ҳам ундан ҳайиқади. Кучи кўп, Абжир. Оёғи билан тепиб отнинг белини ҳам бемалол чиқариб ёки синдириб қўйиши мумкин. Тумшуғида ҳам, панжаларида ҳам куч кўп. Яна бир одати бор, Ишоқ, сен буни ҳечам унутма. Доим эсингда тут. Бургут ўз болалари ичида нимжонроғи бўлса, уни ўзи осмонга олиб чиқиб ерга ташлаб юборар экан...»
Шунда Ишоқ отасига савол беради.
«Ахир у ўзининг боласи-ку!? Ичи ачимайдими? Балки, кейинчалик ўзи тутиб олар?..»
«Йўқ.»
Мана шу жавоб бўларди. Отаси бу гапни айтаётганида қатъий турардики, гўёки унинг ўзи ҳам ҳозир бургутдек туюларди. Йўқ, отаси гурунг сўнгида бўшашарди. Ўғлига бургут ҳақидаги ривоятни юмшатиброқ айтарди.
« – Ишоқ, уларнинг ҳаёти бизникидан кескин фарқ қилади. Қушларнинг кушандаси кўп, шу сабабли улар бир-бирларига шафқат қилишмайди. Улар ҳаётида бир марта қийналишни афзал билишади. Умрининг охиригача қийналиб юришни ҳоҳламайдилар. Эсингдами, Хуррам чўпоннинг қопқонида ўз оёғини қолдириб кетган бўри бўларди. Ана шу бўри ҳозир ҳам тоғларда юради. Хуррам чўлоқнинг айтишича, ана шу бўри ўзининг оёғини ўзи ғажиб ташлаб, қопқондан чиқиб кетган экан. Биласанми, улар мағрур бўлади, эркни яхши кўради. Мудом қийналиб юришдан қочади. Бир мартагина ҳақиқатнинг аччиқ шаробидан тотиб кўришади, тамом. Сўнг қийналиб юришмайди. Яна айтадиган бўлсам, Ишоқ, улар дангалроқ болам. Бўриларнинг ҳаёти менга ёқади. Таъмиз қилиб улардан кўп нарсаларни ўрганиш мумкин. Улар ҳаётлари учун керакли нарсаларни ўзлари топади. Бошқалардан мурувват кутмайди. Тўдасидан хоин ёки сотқин чиққудек бўлса, унинг жазосини бериб, тўдасидан чиқариб юборади...»
Ишоқ отасидан эшитган бу сўзларни яна бошқатдан хотирасида тиклади. Отасининг оламдан ўтганига ҳам мана қирқ йилга яқинлашибди. Унинг наздида ота-бола худди мана шу тоғнинг устида тунов куни бургуту бўри ҳақида обдон суҳбат қургандек эди. Ишоқ ўйлаб кўрса, отаси унга недир рамзий ва тагдор маъноли гапларни айтгану лекин ўзининг ҳам янада фикрлаб, хулосалар чиқаришига имкон берган экан.
У ўрнидан туриб, бурганларни юлиб келди-да тагига тушади. Болалари ҳам унга ёллашди. Ишоқ бурганнинг ҳидига тўйиб-тўйиб олиш учун болалари юлиб келган алаф қучоқлаб юзига буркади. Ишоқ танида ва руҳида недир орзиқиш тўйди. Қизиғи шундаки, бурган ҳам унга отасини эслатарди.
Бир замонлар ота-бола от аравада тоғ бағрига келди. Ўшанда ҳам кеч куз эди. Каррак, кўзғалоқ, туяқорин ва бошқа хашакларни жарлардан олиб, аравага юклашди. Отаси сойдан бурган ўриб, араванинг устига ташларди ва Ишоқни ҳам унинг устига ўтиргизарди. Ўғли аравада, ўзи эса уловда уйга қайтарди. Бурганнинг ҳиди қўлларида қоларди. Кийимларига уннаб кетарди.
Улар бурганни тандир ва ўчоққа тутантириқ қилиб ишлатарди. Опалари ва сингиллари эса ҳатто ҳовлини тозалашда супурги қилиб ҳам фойдаланишарди.
Ишоқ жўралари билан адирда қўй боқиб юрган маҳалларида бурганни ёқиб атрофида исиниб ўтиришарди. Чўғига эса пиёз, картошка кўмиб ейишар эдики, уларнинг таъми ҳали ҳам оғзидан кетмаган.
Бурган ёнаётганида ҳам ўзидан нафис ва хушбўй таратиб, чирсиллаб алангалар эди.
Бир йили дўсти – Мардон бурган ёқиб балиқ пиширмоқчи бўлади. Балиқни сойдан тутишади. Сўнг гулханга ташлайди. Балиқ жизғанак бўлиб қотиб қолади. Олов эса кучаяди. Болалар шошиб қолишади. Қўлларидаги хивични ташлаб, устиларидаги кийимларини ечиб, оловни ўчиришга тушадилар. Бироқ бефойда эди. Ёнғин бадтар кучайиб кетадию шамол оловни адир бўйлаб ёярди. Осмонни қора тутун қоплади. Болалар нима қиларини билмасдан, қўлларида кийимларини ушлаганича, жавдираб турардилар. Бу пайтда эса қишлоқ томондан одамлар ёпирилиб кела бошлади. Улар оловни тўрт тарафдан қуршаб, қўлларидаги тол ва терак хивичлар билан савалаб қайтаришди. Мешкобларда сув олиб келиб, сепишди. Адирнинг ярмидан кўпи ёниб кетди. Шунда ҳамма йиғилиб олиб, айбдорнинг ким эканлигини, унга танбеҳ бериш лозимлигини айтишади. Бироқ айбдор – Мардон йўқолиб қолди. У одамлар айни оловни ўчириш билан андармон бўлган пайтда уйига қочиб кетади. Кейин эса ҳамма одамлар йиғилиб олиб Ишоққа насиҳат қилишади. Дўқ уради.
«Энди сен билан Мардон иккаланг молларимизга ем-хашакни ғамлаб берасизлар»
Ишоқ жим туради. Уни қоп-қора бўлиб тутаётган адир ўйлантираётган эди. Ҳамма уй-уйига тарқайди.
Ишоқ уйга келганида отаси уни койимади. « Ер ҳам нафас олиши керак, ўғитлантирилмаса у ҳам чарчаб қолади», дея қўшниларгаям далда берди. Ўша йили Ишоқ ғамлаб қўйган бурганларини жодида кесиб молларига берди.
Адир келгуси йил эрта баҳорда яна ям-яшил бўлди. Энг биринчи бўлиб бойчечак чиқди. Сўнг қўзигул, сариқгуллар чиқдики, ҳеч ким бу ерлар ўтган йили ёнган жойлар деб ўйламасди. Сой-у адирда ҳаёт жонланганди.
Ишоқ тоғнинг тепасида туриб отасини эслаб қолди...
Отаси ҳикоя қилиб берган бургутни яна кўриш учун осмонга тикилди. Бургут эса қанотларини ёйганича кўкда парвоз қиларди.
Чўлоқ бўрини эслади. Бўрилар бу ерларга қишда келишади. Ҳозир ҳам унинг авлодлари шу тоғларда юрса керак, ҳойнаҳой.
Ана пастдаги адирда бурган шунчалик бўй таратаяптики, ўзининг аравада уни тагига тўшаб кетганини эсламасдан иложи йўқ эди.
Ишоқ эслаш мумкин бўлган кўп нарсаларни хотирлади. Кўз олдига келтирди.
Бироқ мана шу тобда у отасини эсладики, кўзидан ёш келди...
Ишоқ отасининг ҳовлида, уйда, тўй-ю маъракаларда юришини эслади...
Умрнинг ўтиб кетишини қарангки, мана ўзи ҳам отаси юрган йўлларидан юрди. Кўп билан ош-қатиқ бўлди. Фикр қилди. Зикр қилди. Гоҳида хурсанд, гоҳида хафа...
Ишоқ ўрнидан турди. Уст-бошини қоқди. Бурганларни йиғиб, бир қучоқ қилиб кўтариб олди. Болаларини ёнига чорлади. Осмондаги бургутга қаради. Узоқ тикилди. Сўнг болаларини ортидан эргаштириб уйига йўл олди.

Ишоқ йўл-йўлакай болаларига бургут, бўри ва бурган ҳақида ҳикоя қилиб берди...
Mualifning boshqa asaralari
1 Armonga aylangan orzu (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 965
2 Армонга айланган орзу (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 575
3 Ehtirom (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 780
4 Эҳтиром (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 612
5 Hamro bobo (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 703
6 Hol (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 712
7 Ҳамро бобо (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 913
8 Ҳол (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 791
9 Inoyat (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 747
10 Intiq qilgan moʻjiza (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 638
11 Irismat qopqoq (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 723
12 Izlanayotgan baxt (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 732
13 Изланаётган бахт (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 547
14 Иноят (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 599
15 Интиқ қилган мўжиза (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 596
16 Ирисмат қопқоқ (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 607
17 Koʻzdagi aks (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 796
18 Кўздаги акс (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 585
19 Mergan Muso (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 727
20 Morboz (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 728
21 Мерган Мусо (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 579
22 Морбоз (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 614
23 Nazr (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 728
24 Niyoz (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 643
25 Назр (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 644
26 Ниёз (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 550
27 Omadi kulmayotgan odam (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 653
28 Omonat (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 718
29 Oqayotgan odam (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 667
30 Oqbosh (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 661
31 Омади кулмаётган одам (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 585
32 Омонат (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 569
33 Оқаётган одам (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 600
34 Оқбош (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 580
35 Qoʻmsash (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 647
36 Qulmat (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 742
37 Quralay (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 753
38 Қулмат (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 606
39 Қуралай (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 678
40 Savrgacha yetmagan sabr (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 735
41 Sovgʻa (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 673
42 Sukunat sohili (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 708
43 Савргача етмаган сабр (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 558
44 Совға (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 534
45 Сукунат соҳили (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 608
46 Tazarru (qissa) [Shodiyor Hazrat Ismat] 795
47 Toʻrtkoʻz (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 671
48 Tugʻilgan kun (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 1150
49 Тазарру (қисса) [Shodiyor Hazrat Ismat] 565
50 Туғилган кун (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 602
51 Тўрткўз (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 571
52 Uloqcha (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 936
53 Unutilgan va’da (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 954
54 Usta (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 657
55 Uzoqning muhabbati (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 631
56 Узоқнинг муҳаббати (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 505
57 Улоқча (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 596
58 Унутилган ваъда (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 569
59 Уста (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 560
60 Yaxshilik manzili (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 661
61 Яхшилик манзили (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 553
62 Yovon jonzotlari (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 643
63 Ёвон жонзотлари (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 544
64 Zavq (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 730
65 Завқ (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 555
66 Oʻrnak (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 954
67 Oʻtinch (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 761
68 Ўрнак (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 550
69 Ўтинч (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 531
70 Gʻafur muallim (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 687
71 Gʻirrom (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 609
72 Ғафур муаллим (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 605
73 Ғирром (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 605
74 Chalinmagan chanqovuz (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 850
75 Чалинмаган чанқовуз (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 540
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика