Улоқча (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat]

Улоқча (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat]
Улоқча (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat]
Остон карвон меҳмонхонасида ёнбошлаб ётганида кампири секингина кирди-да, пойгакка ўтирди.
-Дастурхон опкирсинми?
-Йўқ, керакмас, кампир, - деди Остон карвон.
-Балки, чой ичарсиз?
-Майли, дамлаб кел-чи, - деди Карвон.
-Ҳалима, ҳов қиз, отангга чой опкел, - дея кампир уйдан туриб овоз беради.
-Мардондан хабар борми? – сўрайди Карвон.
-Йўқ, иш билан овора бўлиб юргандир-да. Эндилар кеп қолса керак. Бечора болам, укаларини, сингилларини ўйлаб туну кун тиним билмайди, - дейди кампир.
-Кампир шу болангга унчалик ишонч йўқ. Хаёли жойида эмас унинг, - дейди Карвон.
-Ундай деманг, фаришталар ёмон гапгаям, яхши гапгаям омин дейди. Мардон пишиқ, - деди кампир.
-Буям бир гап-да, кампир. Шу боланг катта шаҳарда бир балони бошлаган. Шунинг учун бу ерларга келолмай юрибди. Кўнглим сезяпти, ҳарқалай охири бахайр бўлсин.
Шу орада қизи меҳмонхонага чой опкиради-ю яна чиқиб кетди.
Кампир чойни қайтаради. Бироз ўтиб, чолга бир пиёла чой узатди.
Остон карвон чойни ҳузур қилиб симирди.
Орада кампирига ҳам қараб қўяди. Бошида колота, рўмол эгнида эса камзул. Юзлари буришган. Рўмолининг тагидан икки тутам оқарган соч ёйилиб чиққан. Сўнг кўзи кўзига тушади. Кампири эса ерга қарайди.
Карвон кулди. Елкалари қимирлаб, соқоли селкиллаб овози чиқмасдан кулди. Кампири ҳайрон. Секин сўроқлади:
-Нимага куляпсиз?
-Ёшлигимни эсладим, кампир, - деди Карвон.
-Ҳа, устимдан куляпсизми деб ўйлабман, - дейди кампир.
-Йўқ, кампир. Мардон ўғлимиз ҳам ўзимга тортди. Шуни ўйлаб туриб, ёшлигимни эсладим.
-Ёшлигингизга Мардоннинг нима алоқаси бор экан. Мундай тушунтириб айтсангиз-чи? – дейди кампир.
-Алоқаси бор кампир. Ахир ундаям менинг қонимдан бор-ку! Қочиб қаёққа боради?..
Кампир, молларга қара. Бугун кечга Ортиқ Эшон ҳам кепқолса керак. Бозорда шундай дегандай бўлувди. У – бу тайёргарлигингни кўрарсан, - деди Карвон.
Кампири уйдан чиққач, карвон ўғлини ўйлай бошлади. Ундан хавотир оларди. Ҳадиксирарди. Хавфсирар эди.
Мардон – Остон карвоннинг сўнгги хотинидан бош фарзанд. Мактабни битирди-ю, ўқийман, деб катта шаҳарга кетди. Ўқишга кира олмади. Ишга жойлашди. Ва ўша катта шаҳардан уйга қайтмади. Йўқ, ҳар замонда қишлоққа келиб ота-онасидан хабар олиб кетарди. Сўнги вақтларда Остон карвон негадир ўғлига илҳақ бўлаверди.
Мардон ўқишга кирмади. Кичикроқ бир идорада чилангар бўлиб ишлайверди. Ёш йигит бу ерда бир қизга кўнгил қўйди. Сайрибоғ қилишди. Қиз ҳам камбағалроқ оиладан экан. Мардонни ота-онаси билан таништирди.
Вақти соати етиб, икки ёш рўзғор қилади. Бундан эса Остон карвон бехабар.
Мардон тўй кунини белгилади. У қишлоққа бориб, ота-она ва бошқа қариндошларини ўзининг тўйига айтиб келди.
Катта шаҳарда кичикроқ тўй бўлди. Келин-куёвни келиннинг уйига тушириб келишади. Қуда-андалар бир-икки кун обдон суҳбатлашишди. Ҳаммаси жойида.
Қудалар ҳам бир-бирларига маъқул тушишди. Кейин Карвон қишлоғида ҳам ёшларга атаб элу улусни чорлаб, уларга ош улашди.
Келин-куёвни яна катта тантана билан катта шаҳарга кузатиб қўйдилар.
Мардон отасидан ҳайиқиброқ юрди. Дакки эшитаман, деб ўйлади. Йўқ. Карвон ўғлига бир оғиз ҳам чакки иш қилибсан, болам, деб койимади.
Қайтага ўғлини мақтади. Келини, қудаларини бирма-бир сифатлаб алқади:
-Мана янги қариндошларни ҳам орттирдик. Барака топишсин, яхши одамлар экан. Мардонбой ҳам ёмон йигит эмас. Юлдузи юлдузига тўғри келибди. Қўша қаришсин. Бунинг устига қудачилик минг йилчилик деркан. Ҳа, майли, ҳаммаси ўз кунига омон бўлишсин.
Мардон ўғил кўрди. Неварасига Карвоннинг ўзи исм қўйган эди. Эски ошнаси – қамашилик Норбўта раиснинг ҳурматига неварасига Норбўта деб исм қўйди.
Норбўта бир ёшга тўлганида Карвон қишлоғида яна катта тўй қилиб берди. Катта шаҳардан қудалар келди. Уларнинг иззатини қилишди.
Карвон неварасини суйиб эркалатарди. Уни етаклаб қўрадаги қўйларни, табладаги отларни, туяларни кўрсатарди. Невараси бу жониворларга қизиқсиниб қарарди.
Норбўта жониворларга қизиқадиган бола бўлиб ўсди. Бундан Карвон хурсанд. Менинг феълим, аъмолим суяк сурибди, деб ўйлади.
Карвон Норбўтага атаб бир эчкини берди.
-Мана шу эчки сеники болам. Ем-эмишини ўзим бераман. Фақат қарасанг бўлди, - деди Карвон.
-Қарайман, бобо, - дейди Норбўта.
-Жуда зотдор эчки бу. Эгиз туғади. Сутини бувинг соғиб олади, - деди Карвон.
-Сутини бувим соғиб олса, болалари нимани ичади? – сўрайди бола.
-Болаларига ҳам қолдиради. Лекин тўғри айтасан, улоқчаларга шерик бўламиз-ку! – дейди Карвон.
Норбўта ўзича ариқ бўйидан ўтларни юлиб келиб, боғлиқ турган эчкининг олдига ташлайди. Эчки эса ўтни бирданига еб қўяди. Кейин ошхонадан пўчоқларни чиқариб берарди. Энди у эчкига меҳр билан қарарди. Хашак, сув тутарди.
Уни кузатиб юрган Остон карвон неварасининг ишидан ўзида йўқ хурсанд эди.
Остон карвон жониворларни яхши кўрадиган одамни кўрса ростакамига дили яйрайди. Невараси Карвоннинг кўнглидан чиқди.
-Яшанг, Норбўтавой! Балли ўғлим! Эчкини кўпайтирсангиз сизга машина оберамиз. Кейин хотин оберамиз! – дея Карвон неварасига далда беради.
-Менга машина ҳам, хотин ҳам кераккмас, - дейди невараси.
-Йўқ, болам ҳозир шундай дейсанг. Лекин кейинчалик икковиям керак бўлади. Хўб дегин, болам, - дейди Карвон беписандгина.
-Мен туя минаман бобо, - дейди Норбўта.
-Бўпти, қани юр-чи, - дея карвон уни ортидан эргаштириб келади.
Келиб туя турган жойда тўхташади. Кавш қайтараётган туя эгасига қараб туради. Карвон туянинг тумшуғи аралаш бошини қашлайди. Бир муддат ўтиб, «чўк жонивор, чўк,» дейди.
Туя дастлаб олд оёқларини буклаб чўк тушади, сўнг оёқларини йиғиб ётади.
-Қани, Норбўта мин-чи! – дея неварасига амр қилади.
Невараси чопиб келиб туянинг икки ўркачининг орасига миниб олади.
-Маҳкам ушла. Тағин йиқилиб тушмагин, болам, - дейди-ю ўзи ҳам неварасини тутиб туради.
-Тур, жонивор, тур, - дея Карвон туяни ўрнидан қўзғайди.
Туя оҳиста ўрнидан туради.
-Чўх, жонивор, чўх, - дея Карвон туяни ниқтайди.
Туя қозиқ атрофида секингина айланади. Норбўта ўркачдан ушлаганича завқланиб атрофга қарайди. Қозиқ атрофида икки-уч айлангач, туяни тўхтатиб, неварасини туширади.
Норбўта яна қайтиб минмоқчи бўлди. Карвон унамайди. Кейин секингина унга тушунтиради.
-Ҳали, кўп минасан болам. Менинг туя миниб бормаган жойим қолмади. Кўп жойларни, кўп одамларни кўрдим. Энди мана уйда ўтирибман. Ҳали сен ҳам кўп синовлардан ўтасан. Безор ҳам бўларсан, болам. Фақат сабр қил.
Вақти келиб карвон неварасига атаган эчки эгиз туғади. Иккови ҳам ўзида йўқ хурсанд. Улоқчанинг бири кўп яшамади. Нимжон экан чоғи, бир кундан кейин ўлиб қолди. Иккинчи улоқча дикинглаб ўйнаб юрди. Секин-аста ўзини тутиб олди.
Унга Норбўта шиша идишнинг оғзига сўрғич тутиб, туянинг сутидан берарди.
Улоқча ҳам онасини эмарди. Ҳам Норбўта қарашарди. Йилтиллаб, ўзгара бошлади.
Улоқча Норбўтани бегонасирамасдан олдига чопиб келарди. Сўнг сўрғични суриб сут ичарди.
Норбўта эчкини ҳам, улоқчани ҳам парвариш қилиб юрди. Улоқча анчагина каттариб қолди. Шоҳи чиқди.
Бир куни Карвонникига Ортиқ Эшон келди. Карвон эса болаларига бирон жонлиқ суйиб, овқат пиширишни буюрди.
Шунда ўртанчи ўғли–Кабир улоқчани суйиб, меҳмондорчиликка нимталайди.
Норбўта эрталаб туриб қўрага кирса, улоқчаси йўқ. Ташқарида эса териси торда осилиб турарди.
... Карвон қараса, невараси йиғлаб ўтирибди. Эчки эса мараяпти. Улоқчанинг терисини кўрди-ю, кўзларини юмди.

«Эҳ, аттанг...» деди Карвон.
Mualifning boshqa asaralari
1 Armonga aylangan orzu (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 967
2 Армонга айланган орзу (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 576
3 Ehtirom (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 780
4 Эҳтиром (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 613
5 Hamro bobo (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 706
6 Hol (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 715
7 Ҳамро бобо (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 916
8 Ҳол (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 792
9 Inoyat (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 749
10 Intiq qilgan moʻjiza (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 639
11 Irismat qopqoq (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 724
12 Izlanayotgan baxt (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 735
13 Изланаётган бахт (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 548
14 Иноят (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 601
15 Интиқ қилган мўжиза (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 597
16 Ирисмат қопқоқ (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 609
17 Koʻzdagi aks (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 798
18 Кўздаги акс (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 586
19 Mergan Muso (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 730
20 Morboz (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 731
21 Мерган Мусо (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 582
22 Морбоз (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 617
23 Nazr (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 731
24 Niyoz (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 645
25 Назр (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 646
26 Ниёз (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 552
27 Omadi kulmayotgan odam (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 653
28 Omonat (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 719
29 Oqayotgan odam (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 670
30 Oqbosh (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 663
31 Омади кулмаётган одам (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 588
32 Омонат (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 569
33 Оқаётган одам (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 603
34 Оқбош (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 582
35 Qoʻmsash (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 650
36 Qulmat (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 745
37 Quralay (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 757
38 Қулмат (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 608
39 Қуралай (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 680
40 Қўмсаш (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 587
41 Savrgacha yetmagan sabr (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 740
42 Sovgʻa (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 674
43 Sukunat sohili (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 711
44 Савргача етмаган сабр (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 560
45 Совға (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 535
46 Сукунат соҳили (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 608
47 Tazarru (qissa) [Shodiyor Hazrat Ismat] 798
48 Toʻrtkoʻz (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 673
49 Tugʻilgan kun (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 1152
50 Тазарру (қисса) [Shodiyor Hazrat Ismat] 565
51 Туғилган кун (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 606
52 Тўрткўз (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 574
53 Uloqcha (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 939
54 Unutilgan va’da (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 957
55 Usta (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 659
56 Uzoqning muhabbati (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 632
57 Узоқнинг муҳаббати (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 505
58 Унутилган ваъда (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 571
59 Уста (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 562
60 Yaxshilik manzili (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 663
61 Яхшилик манзили (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 553
62 Yovon jonzotlari (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 645
63 Ёвон жонзотлари (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 545
64 Zavq (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 732
65 Завқ (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 556
66 Oʻrnak (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 958
67 Oʻtinch (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 764
68 Ўрнак (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 553
69 Ўтинч (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 533
70 Gʻafur muallim (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 691
71 Gʻirrom (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 611
72 Ғафур муаллим (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 608
73 Ғирром (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 607
74 Chalinmagan chanqovuz (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 853
75 Чалинмаган чанқовуз (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 540
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика