Ғирром (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat]

Ғирром (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat]
Ғирром (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat]
Унинг туғилиши ҳам аслида ғалатироқ эди. Жовли дея исм қўйишди. Ҳамма ирим-сиримлар қилинди.
Жовли йиғлоқи чиқди. Унинг бешигини доим тебратиб туриш керак. Бўлмаса, яна йиғлайди. Опаси ва акалари унинг хархашаларидан безор бўлди. Отаси тажанглашди.Онасининг юраги зада бўлиб қолди.
Қорни тўйса ҳам овози ўчмасди унинг. Дўхтирга кўрсатишса, ҳамма жойи соппа-соғ. Янаям ишонмай табибу қўшночга элтишдики, улар ҳам исми-расмини қиладики бари бир фойдаси бўлмайди.
Жовли йиғлоқилигича қолаверди.
Шу зайлда у улғая бошлади. Бировнинг қўлидаги неки унга маъқул кўринса Жовли ўша нарсага эгалик қилгиси келарди. Матоҳни олсагина кўнгли тинчланарди.
Унинг феъли оиладагилардан ҳеч бириникига ўхшамасди. Бундан ҳатто отаси ҳам ҳадиксирарди.
Жовли акаларининг қилмишларини отаси ишдан келиши биланоқ айтиб берарди. Шунда отаси онасига қараб, «Хотин, мана шу боланг ҳали кўп балоларни бошлаб келмаса гўрга эди. Муштдан бошидан чақимчилик қилишини қарагин,» дерди.
Онаси эса « Ҳали бачча-да, катта бўлса босилиб кетади. Ёш бола қизиқади-да,» – дейди.
Сўнг эру хотин ўғлига насиҳат қила бошлади: « Болам, сен акаларингни чақмагин,бировни бошқаларга ёмонлаб кўрсатма. Ўзингга оғир бўлади. Бу ишнинг охири бехайр, болам.»
Мана шу насиҳатлар ҳам Жовлига кор қилмади. Албатта, ёш бола секин-аста ўзини ўнглаб кетар. Лекин бошданоқ панд ея бошлади. Масалан, кўчадаги болалар Жовли билан ўйнамай қўйди. У давраларга келиши билан болалар қўлларидаги ўйинчоқларини яшириб қўйишарди. Ҳаттоки, қизчалар ҳам у билан ўйнашни истамасди. Қачонки, у кетсагина ўйинчоқларни қайтадан олиб ўйинни бошлардилар. Улар Жовлини орқаворатдан «Чақимчи, ғирром,» – дея масхара қилишарди.
Жовли қўшни кўчадаги болалар билан дўстлашмоқчи бўлди. Улар билан ошиқ ўйнади. Дуранг бўлди. Эртасига яна ўйин. Жовли болаларнинг кўп тангаларини ютиб олди. Сўнг у мағлуб болаларни ортидан эргаштириб, уларга Зиёд атторникидан сақич, ҳуштак олиб берди. Ҳамма болалар уни мақтаб-мақтаб уйига тарқалди.
Эртаси куни ошиқ ўйнаб ўтирган болаларнинг ёнига тўрт-бешта ўсмирлар келди. Улар ўйинни синчковлик билан кузатиб туради. Жовли эса нашъа қилиб ўйнарди. Хурсанд негаки ютмоқда. Ўйин охирлаб қолган, Жовли тангаларни чўнтагига солаётган вақтда, томошабин ўсмирлардан бири унинг соққасини ушлаб олди. Ва айтдики: «Жовли сен ғирромчисан. Ўйин ҳалол бўлмади. Соққангга ишлов бергансан. Ичида қўрғошин ёки темир бор.»
Жовли эса: «Гаров ўйнаймиз. Мен ғирром қилмадим. Ҳалол ютдим. Агарда ғирромлик қилган бўлсам, ютган пулларимнинг ҳаммасини эгаларига қайтариб бераман.» – деди. Улар гаров бойлашди.
Соққа ўртада синдирилиб, майдаланди, эзилди. Унинг ичидан кутилган матоҳ – қўрғошин чиқди. Шундан кейин болалар Жовлини оёғидан тутга осиб, чўнтагидаги барча тангаларини қоқиб олишди. Оғзига сақич солишиб, ҳуштак чалдиришади. Уни шу тарзда сазойи қилиб, бу кўчага келмасликка онт ичиришди.
Жовлининг бу ишидан акалари хабар топиб отасига айтмоқчи бўлдилар. Бироқ у акаларига ялиниб-ёлвориб, ширинкомалар бериб бу гапни отасигаям, онасигаям айтмасликка кўндирди.
Жовли мактабда ҳам шу тахлитда ўқиди. Сўнг жўраси Абдужалилга қасд қилиб муаллимликка ўқимоқчи бўлди. Киролмади. Кейинчалик Ибройим деган ота қадрдони уни Қаршида ҳисобчиликка ўқитди. Ишга ҳам жойлади. Ибройим уни шогирдликка олди. Уйидан жой берди. Хонадон эгасининг қизларига тегажоғлик қилганидан кейин гап-сўзни ўрмалатмасдан Жовлини ҳовлидан чиқариб юборди.
У бироз муддат Қаршида санқиб юрди. Ноилож қишлоғига келди. Опаси эрга тегиб кетган. Акалари уйланиб, бола-чақа орттирган. Чол-кампир эса қариб қолган.
Уни уйлантириш тараддусига тушишади. Аввал ўзидан сўрашади. Холасининг қизини олмоқчи эканлигини айтади. Отаси қаттиқ турди. Олмайсан, отасининг тайини йўқ, деди. Сўнг онаси кишибилмас Ҳақберди махсумникига борди. Ўртанчи қизининг қўлини ўғлига сўраб кўрди. Ўғлини эса бор барака, дея мақтайди. Хуллас, икки томон бир-бирига маъқул тушиб, ўртада қудачилик бўлди.
Жовли Ҳақберди махсумнинг қизини эшитган эди-ю, лекин кўрмаганди. Опаси унга бўлажак келиннинг расмини кўрсатди. Суратдаги қиз йигитга маъқул бўлади.
Белгили қилингач, Жовли ҳам соқол-мўйлабини олиб, атирларни суртиб тадбир-анжуманларга борадиган бўлиб қолди.
Охири Жовли келинга элчи жўнатди.
Учрашув белгиланди. Кечки пайт у Зиёд атторнинг дўконидан атир, упа, рўмолча харид қилиб, сой ёқалаб белгиланган вақтда айтилган манзилга етиб келди. Бедапояда ётиб, уйни кузатди. У анча вақт кутди. Қайлиғи барибир келмади. Изза бўлди. Шунда Жовли қўлидаги совғаларни шафтолининг шохларига осиб, изига қайтди. Қайлиғидан ранжиди. Уйига келди-ю ўринга ўзини ташлади-да, донг қотиб ухлади. Эрталаб туриб кечаги кунини яна қайтадан таҳлил қилиб чиқди. »Бу ёғи оз қолди-ку, барибир қўлимга тушасан, махсумнинг қизи,» деб ўйлади.
Томорқасида ўт ўриб ўтирганида қўшниси - Гулшан холанинг Норчучук деган қизи Жовлини имлаб чорлади. У эса истар-истамас бўлиб Норчучукнинг олдига келди.
-Жовли ака, сизни Ҳурматой янгам чақиряпти,- деди Норчучук ийманибгина.
-Ҳурматой янганг, ким у ? – дейди Жовли атай қўрслик билан.
-Э-й, Жовли ака, қизиқ экансиз-ку! Ахир у киши сизга... – деди Норчучук.
— Ҳа, бўлди, тушундим, қаерда экан у, - дейди йигит.
— Ана, булоқнинг бошида сизни кутаяпти, - дея жавоб беради қиз.
Жовли девордан сакраб ўтади-да булоқннинг бошига келаверди. Бўлажак келин – Ҳурматой ҳам индамай, ерга қараб уни кутиб туради.
Иккаласи саломлашди. Анча вақтгача дарду ҳол қилиб, кейин икки ёш бир-бирлари билан кулиб хайрлашишди.
Шундан кейин улар мана шу булоқнинг бошида учрашадиган бўлишди. Орадан бир ҳайит ўтиб уларнинг катта тўйи бўлди. Ҳамма уларга бахт тилади. Ҳавас қилишди.
Жовли бахтиёр эди. Янги рўзғор тутганидан, ўзича мустақилтурмуш юритаётгани унга ғалати туюларди. Сал ўтиб, хотини иккаласи томорқада ул-бул экиб, тирикчилик қиладиган бўлди. Янги рўзғор учун Ҳақберди Махсум бузоқли сигир совға қилди.
Жовлининг болалари йил сайин кўпая борди. Хотини ҳадеб отасиникидан уйига нарса ташийверди. Шундан кейин махсум куёвини Эштурди Шўрога айтиб, хўжаликка ҳисобчи қилиб ишга жойлади.
Болалар катта бўлиб ота-онанинг қўлидан ишни олди. Энди эр-хотин кун бўйи уйда ўтириб олиб, бекорчиликдан атроф-теваракдаги одамларнинг турмуши ҳақида гаплашиб ўтиришарди.
Фалончи бундай...
Писмадончи ундай...
Ўрол малим хотинидан қўрқади...
Холиқдум бува кампири – Тошбуви момо билан гаплашмайди...
Давлат момо чоли - Исмоил Донни қувиб юборибди...
Кутилмаганда воқеа содир бўлди. Жин чалдими ёки Шайтон йўлдан урдими ёхуд бошқа сабабми, хуллас, Жовли билан Ҳурматойнинг орасидан гап қочди. Хотин эрини ношудликда айблайди.
«Сиз лапашангсиз, эр бўлиб рўзғорни эплолмаяпсиз. Отамникидан нарса ташиб, қўлларим толиб кетди. Болалар катта бўлиб қолди. Ўзингиз ҳам бундай ҳаракат қилсангиз бўлмайдими? Токайгача отам сизни суяб-кўтариб юради. Атрофдаги ҳамсоялардан сал бўлсаям уялинг. Ҳамсоя-теварак ҳам устингиздан куляпти. Сиздай ландавурга текканимга ўзим ҳам ҳайрон бўляпман.»
Жовли хотинининг барча гапларини жим ўтириб эшита олмади. Чидай олмасдан, уни қулочкашлаб урди. Хотини коптокдай учиб хонанинг бир бурчагига бориб тушди.
-Ўв, энағарнинг боласи, - деди Жовли. – Ичингда шунча дардинг бор экан. Нега шуни ўз вақтида атмовдинг. Сендан яхшилик чиқмас экан. Шунча йил яшаб...
Бошқа гап айтмайди-ю, Жовли Ҳурматойни яна бир-икки турткилади. Ҳовури босилгунча хотинига бақирди. Сўнг супага бориб ётди. Қайрағочларнинг шоҳларида ўйнаётган чумчуқларни томоша қилди. Бу орада эса хотини отасига қизлари орқали хабар жўнатди. Жовли катта қизига айтиб, чалоб билан нон опкелтирди. Қорни туйиб, ухлайди. Бир маҳал итнинг вовуллаганидан уйғониб кетди. Қарасаки, қайнотаси – Ҳақберди махсум эшагини ниқтаб уй томон келяпти. Ирғиб ўрнидан турди. Пешвоз чиқиб, икки букилиб:
-Ассалому алайкум, ота, хуш кўрдик, - деди.
— Хуш кўрмасангиз ҳам келдик, - деди Ҳақберди махсум.
Жовли эпчиллик билан эшакнинг нўхтасини арқон аралаш тутди ва қайнотасининг қўлидаги халачўпини олиб, оёғини узангидан астагина узди. Сўнг эшакдан тушириб олди. Жовли эшакни симёғочга қантариб қўйди. Йўл бошлади.
-Қани, ота, марҳамат юринг. Чарчамасдан келдингизми? Энам яхшими, укаларим, сингилларим, жиянларим ҳаммаси яхши юрибдими? Нимага уларни олиб келмадингиз. Иссиқлар билан чарчамадингизми? – дея Жовли уни саволу сўровга кўмиб ташлади.
-Қани, болам, чўмич билан бувангнинг қўлига сув қўй-чи. Марғуба қизим сочиқ опчиқ. Юринг ота, итдан бохабар бўлинг. Бу ёмон чиқди. Ўзиникиниям, ўзганикиниям билмайди, - дея Жовли жаврай бошлади. – Ташқарида, супада ўтира қоламиз. Яхши жой, шабада эсиб турибди.
Ҳақберди махсум қўлини артиб секингина супага ўтирди. Куёви яна гап бошламоқчи эди. Қўли билан «тўхтанг» дея ишора қилди.
-Куёв, - деди Ҳақберди махсум. – Эркак киши аёлга қўл кўтармайди. Биласиз, аёллар мўрт бўлади. Мен сизга қизимни уриб, майиб қилиш учун берганим йўқ. Ана Эштурди Шўрога айтиб сизни қаматтираман. Яхшиликни билмас экансиз. Бола-чақа. Кўрсатилган хизматлар...
Жовли гапни шу ерда чўрт бўлади:
-Эй, ота сизга нима бўлди. Қизингизнинг феъли айниган, қориноғриқ тегиб, уйда букчайиб ётибди. Уй ивирсиқ, унга бош суқиб бўлмайди. Сизниям ташқарида олиб ўтиришимнинг сабабиям шу ахир. Уйга ўзимнинг ҳам киргим келмайди. Тўғри гап туққанингга ёқмайди, деганлари рост экан. Келинг, ота сизниям ўзимиз тутиб ўтирган рўзғоримиз билан таништирай. Қолганини кейин ўзингиз билиб олаверасиз.
Жовли шундай дея Ҳақберди махсумни уйга бошлайди. Биринчи бўлиб холодилникни очади. Очади-ю Жовли бурнини сочиқ билан тўсади. Холодилникдан турли-туман ҳидлар таралиб, уйда одам ўтириб бўлмас вазият вужудга келганди.
-Мана аҳвол, бу жонивор шу ерга келганидан бери ювилмаган. Сассиғига одам туриб бўлмайди. Қизингизнинг эса бунга қарагиси келмайди, - дейди куёви махсумга юзланиб.
Улар яна газ плитанинг олдига келди. Жовли яна гап бошлади:
-Қишлоқда ҳамма ўчоқда ўтин ёқса, мана бизда газ. Лекин аҳволни қаранг. Мой оқиб, қурум босиб ётибди. Яқин йиллар ичида бу бечорага сув тегмаган. Қизингиз бунга қарамайди.
Улар энди бошқа бир хонага киришди. Жовли эпчиллик билан тахмондаги кўрпа-ю кўрпачаларни ерга ағдарди. Яна қайнатасига қараб уқтира бошлайди:
-Мана қаранг, буларнинг яғири чиқиб кетган. Уйга меҳмон келса уятдан қизариб ўламан. Уларнинг тагига тушашга бирор тузукроқ кўрпача тополмайсиз. Энадан кўрган тўн бичар, дейди. Буям қиз ўстиряпти. Лекин қизингиз буларга мутлақо эътибор бермайди.
Улар учинчи хонага киришади. У ерда қозон-товоқ ҳаммаси ювилмасдан сочилиб ётарди. Лаганларда қолган овқатларни чивин босиб ётарди. Коса-товоқ, чойнак-пиёла ва бошқа идишлар шунчалик кир бўлиб кетган эдики, уни таърифлашга ҳам хожат йўқ. Супра ҳам бир четда очилиб ётарди. Ёнидаги ўқловни олиб Жовли яна жаврайди:
-Ота, мана аҳволни ўз кўзингиз билан кўрдингиз. Бу уйда бирортаям тоза матоҳни топаолмайсиз. Агар топсангиз мана мени итнинг олдига боғланг. Қизларим, болаларим катта бўляпти. Эртага улар қандай одам бўларкан, дейман. Уйдаги аҳвол эса бу. Тўхтанг, мана бу офтобани қаранг...
Жовли шундай дейди-да, иргангандек офтобанинг балдоғидан ўқловни ўтказади:
-Мана шу офтобада ҳам одам қўл-бетини ювиши мумкинми? Меҳмоннинг қўлига шу офтобада сув қўйишнинг иложи борми? Йўқ. Одам уяласан. Қизингиз эса бундай нарсаларга хали-бери қарайдиган эмас.
Жовли шу гапларни айтди-да офтобанинг балдоғидан ўқловни секингина чиқариб олади.
-Бошқа хоналарга кириб ўтирмайлик, ота. У ер булардан ҳам расво. Кўрманг ҳам, куйманг ҳам. Сизга раҳмат ота. Менга шундай қизингизни берганингиз учун. Сиздан бир умрга миннатдорман. Қизингизга салгина насиҳат қилиб қўйсангиз бас... Яна юрар йўлимизни топиб кетамиз, - деди Жовли.
Ҳақберди махсум шаштидан аллақанчонлар тушган. Бошини қўйи эгиб, эшаги томон юрди. Куёви «ўтиринг, ота, чой ичамиз», деса ҳам эътибор бермасдан йўлида давом этади. Куёви халачўпни олиб, эшакнинг узангисини босиб турди. Махсум оёғини узангига солади-да, ирғиб эшакка минди.
Жовли юзини ғамгин қилиб қайнотасига тикилди. Қараган одам унинг юзидан недир маъно ўқиши лозим эди. Бироқ Ҳақберди махсум унга эътибор қилмайди.
-Одам кўрганим ёлғон экан, - дея секингина эшагига халачўп босди.
Жовли бошини ҳам қилиб уйга келади. Супачада эса хотини отасининг ортидан хаёлга толганича қараб ўтирган эди.

Махсум эса салласини тўғрилаганича эшак устида кетиб борарди...
Mualifning boshqa asaralari
1 Armonga aylangan orzu (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 582
2 Армонга айланган орзу (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 399
3 Ehtirom (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 407
4 Эҳтиром (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 395
5 Hamro bobo (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 448
6 Hol (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 446
7 Ҳамро бобо (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 514
8 Ҳол (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 463
9 Inoyat (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 512
10 Intiq qilgan moʻjiza (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 450
11 Irismat qopqoq (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 479
12 Izlanayotgan baxt (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 466
13 Изланаётган бахт (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 387
14 Иноят (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 408
15 Интиқ қилган мўжиза (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 436
16 Ирисмат қопқоқ (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 427
17 Koʻzdagi aks (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 426
18 Кўздаги акс (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 396
19 Mergan Muso (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 499
20 Morboz (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 457
21 Мерган Мусо (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 388
22 Морбоз (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 417
23 Nazr (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 489
24 Niyoz (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 398
25 Назр (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 430
26 Ниёз (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 389
27 Omadi kulmayotgan odam (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 455
28 Omonat (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 446
29 Oqayotgan odam (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 423
30 Oqbosh (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 389
31 Омади кулмаётган одам (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 399
32 Омонат (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 398
33 Оқаётган одам (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 398
34 Оқбош (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 385
35 Qoʻmsash (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 449
36 Qulmat (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 487
37 Quralay (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 478
38 Қулмат (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 384
39 Қуралай (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 445
40 Қўмсаш (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 430
41 Savrgacha yetmagan sabr (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 447
42 Sovgʻa (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 436
43 Sukunat sohili (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 465
44 Савргача етмаган сабр (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 362
45 Совға (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 362
46 Сукунат соҳили (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 416
47 Tazarru (qissa) [Shodiyor Hazrat Ismat] 565
48 Toʻrtkoʻz (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 459
49 Tugʻilgan kun (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 820
50 Тазарру (қисса) [Shodiyor Hazrat Ismat] 387
51 Туғилган кун (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 440
52 Тўрткўз (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 372
53 Uloqcha (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 480
54 Unutilgan va’da (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 620
55 Usta (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 415
56 Uzoqning muhabbati (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 436
57 Узоқнинг муҳаббати (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 355
58 Улоқча (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 354
59 Унутилган ваъда (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 375
60 Уста (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 378
61 Yaxshilik manzili (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 453
62 Яхшилик манзили (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 406
63 Yovon jonzotlari (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 423
64 Ёвон жонзотлари (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 386
65 Zavq (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 548
66 Завқ (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 356
67 Oʻrnak (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 450
68 Oʻtinch (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 525
69 Ўрнак (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 363
70 Ўтинч (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 349
71 Gʻafur muallim (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 466
72 Gʻirrom (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 413
73 Ғафур муаллим (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 401
74 Chalinmagan chanqovuz (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 576
75 Чалинмаган чанқовуз (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 363
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика