Ҳаёт-мамот (тақриз) [Chingiz Aytmatov] |
Чингиз Айтматовнинг сўннги ижод намуналаридан бири бўлган бу ҳикоя иккинчи жаҳон урушига шайланаётган ёш йигитнинг хотиралари асосига қурилган. Ҳикоя 19 ёслик Сергийнинг поезд стансиядан йўлга чиқиши билан бошланиб, манзил охирида ҳикоя ҳам тугайди. Чингиз Айтматов ўзига хос ҳикоя ичига ҳикоя киритиш усулидан бу асарда ҳам фойдаланган. Бош қаҳрамон Сергий йўлда кетаркан ойнадан ташқарига қараганча, ўтган воқеаларни хотирлай бошлайди... «Муайян инсон ҳаётининг қадр-қиммати кундан-кунга пасайиб кетмаётганмикин? Ёки ҳамиша шундоқ бўлган-у, бизга - бугун яшаётганларга ҳам шундай туюлаяптимикан? Инсоният бу ҳақда ҳар куни, ҳар лаҳза ўйлаши зарурми? Ёки «Бошига иш тушганда" ўйлайдими? Балким инсоннинг қўлидан ҳеч нарса келмас, унинг учун ҳаммасини "тепа"да ҳал қилиб қўйишгандир? У кимнингдир қўлида "буюк режалар» амалга ошиши учун бир ўйинчоқдир? Чингиз Айтматов ҳикояси ана шулар ҳақида» деб ёзади ҳикоя таржимони Карим Баҳриев. Бу ҳикояни муаллиф 20 йил аввал бошлаган бўлиб, аммо охирига етказмай ташлаб қўяверган. Бугунги глобаллашув жараёнидаги инсоният бошига тушган ташвишлар яна инсон ҳаётини масаласини кўндаланг қўйди. Ниҳоят адиб шулардан таъсирланиб, асарини 2005 йилда ёзиб тугатди. Ҳикоя қирувчи самолотнинг қушлар галасига урилиши, ва ойнасига ёпишган қондан учувчининг ижирғаниб, кўнгли айниши воқеасидан бошланади. Ажаб, ҳозиргина анча-мунча одамнинг ёстиғини қуритиб, таъсирланмаган учувчи оддий қушларнинг қонидан кўнгли айнийди... Наҳотки инсон уруш учун, бир-бирининг қонини тўкиш учун дунёга келган бўлса?... Сергийга отаси душманни ўлдир, аскар ўз ерини ҳимоя қилади, у душманни ўлдирса буйруқ билан ўдирган бўлади, бурчини адо этган бўлади, деб уқтирса, онаси бўлса: — Ҳаммнинг тилида шу бўлиб қолди - ўлдир, ўлдир! Душманлар бизга ўлим келтиришмоқда, биз эса душманларга! Кейин бу дунёда қандай бош кўтариб яшаймиз - ҳамманинг қўли қонга ботса, дунёда фақат қотиллар қолса? Сергий шуларни ўйлаб манзилга интиларди. Отаси ва онасининг бир-бирига қарши мулоҳазалари оғушида карахт бўлиб қолган, унсиз йиғларди. У ўзича уруш, жанг қилиш қанақа бўлишини, қандай қилиб ўлдиришни ўйлаб, фикр қиларди. Бу ҳолатни асар сўннгида Чингиз Айтматов жуда зўр мотив билан тасвирлаган: Темир изларнинг бандларига урилган ғилдираклар тақиллайди: ўлдир, ўлдирма... Сергий мактабда ўрганган немисча сўзларини эсласга уринди, аммонемис тилида сўзларнинг худди шундай қатори тарзда жараглашига ишончи комил эмасди: ўлдир-ўлдирма, ўлдир-ўлдирма, ўлдир-ўлдирма, ўлдир-ўлдирма... |
№ | Eng ko'p o'qilganlar |
---|---|
1 | Gʻazallar, ruboylar [Zahiriddin Muhammad Bobur] 65737 |
2 | Yulduzlar mangu yonadi (qissa) [Togʻay Murod] 62989 |
3 | Gʻazallar [Nodira] 41052 |
4 | Guliston [Sa’diy] 38200 |
5 | Sobiq (hikoya) [Said Ahmad] 30632 |
6 | Hikmatga toʻla olam (gʻazal, ruboiy... [Sa’diy Sheroziy] 24540 |
7 | Мусульманские имена (част... [Ibn Mirzakarim al-Karnaki] 24451 |
8 | Yulduzli tunlar (I- qism) [Pirimqul Qodirov] 22755 |
9 | Qorakoʻz majnun (hikoya) [Said Ahmad] 20607 |
10 | Vatanni suymak [Abdulla Avloniy] 19577 |