Хол (етюд) [Odil Yoqubov] |
Раҳматли бувим она товуққа ўхшаган, невара, эвара, чевараларини бағридан чиқармайдиган, меҳрибон, мулойим бир кампир эдилар. У киши ёшлигида хушрўй бўлганлар, кўзлари катта катта, лабининг устида, бурнининг чап томонида нўхатдек қора холи бор эди. Узун қиш кечалари биз бувимларнинг бошидан кечирган саргузаштларини, биринчи эридан чеккан жафоларини (у киши уч марта турмуш қурган, шунинг учун ҳам неваралари уйига сиғмас эди!) этимиз жимирлаб эшитардик. Эсимда бор, бир куни катта холамнинг бўйига етган қизи кампирни қучоқлаб: — Бувижон! — деди эркаланиб. — Кошкийди, худо шу ҳусни-жамолингизни, мана бу қора холингизни менга берса! Бувим бошини чайқаб кулимсирадилар, сўнг: — Ҳасад қилмай қўяқол, жон қизгинам! — дедилар маъюс. — Бу ҳол ўлгур бошимга қанақа савдоларни солмаган, айлансин бувинг! |
№ | Eng ko'p o'qilganlar |
---|---|
1 | Gʻazallar, ruboylar [Zahiriddin Muhammad Bobur] 62297 |
2 | Yulduzlar mangu yonadi (qissa) [Togʻay Murod] 56329 |
3 | Gʻazallar [Nodira] 40387 |
4 | Guliston [Sa’diy] 36131 |
5 | Hikmatga toʻla olam (gʻazal, ruboiy... [Sa’diy Sheroziy] 23154 |
6 | Мусульманские имена (част... [Ibn Mirzakarim al-Karnaki] 23081 |
7 | Sobiq (hikoya) [Said Ahmad] 20709 |
8 | Yulduzli tunlar (I- qism) [Pirimqul Qodirov] 19389 |
9 | Vatanni suymak [Abdulla Avloniy] 18507 |
10 | Mehrobdan chayon (I- qism) [Abdulla Qodiriy] 14380 |