Очиқ қолган кўзлар (ҳикоя) [Nabi Jaloliddin]

Очиқ қолган кўзлар (ҳикоя) [Nabi Jaloliddin]
Очиқ қолган кўзлар (ҳикоя) [Nabi Jaloliddin]
У қаттиқ бир силкиниб, ёнбошига ағдарилди...
Мен чўчиб кетдим. Қўлимдаги яроғимни ташлаб, довдираб бориб, елкасидан кўтардим. Тилимга сўз келмади, гапиришни унутиб қўйгандек эдим. Кўзларимга ёш тўлганди, кўзларим аччиғини ҳеч қачон ҳис қилмаган ёш.
Ўқ унинг кўксига текканди. У силтаниб-силтаниб зўрға нафас олар, ўқчиб-ўқчиб ярим йўталарди. Оғзидан кўпик аралаш қон сачрарди. Аммо гапиролмасди, қизарган кўзлари ағдарилиб-ағдарилиб кетарди.
Нигоҳим унинг катта-катта очилган қизғиш кўзларига қадалди. Йўқ, мени унинг кўзлари тортаверди, ютиб юборгудек тортдилар ўзига. Тикилганим сари очкўз қорачўғлари кенгаяверди. Мен унинг кўзларига кира бошладим.
Кейин ҳамма ёқ шафақлашди. Атроф худди қизғиш шишадек ялтиради. Кўзларим қамашди, бир-икки пирпиратдим-да, қизилликка бардош беролмай юмиб олдим, қаттиқ юмдим.
Кўзларимни очганимда шаффоф оламда турардим. Рўпарамда оппоқ матога бурканган бир аёл мунглиғ-мунглиғ ўтирарди. Боши хам, юзини кўйлагининг кенг енги билан яширган. Кимгадир ўхшатдим бу аёлни. Бир қўлида ажи-бужи ёзувлар битилган қоғоз, бу аёл менга танишдек эди...
Мен кетавердим. Шаффоф оламнинг шаффоф йўли бўйлаб кетавердим... Ана, қулочи дунёни ёпгудек дарахт. Соясини унутган, фақат осмонга бўйлаган улкан дарахт. Унинг остида бир тўда ёш-яланг йигит-қиз қий-чув қилиб ирғишлашади, нималарнидир баҳслашишади. Гапларини эса тушуниб бўлмайди, бунақа гапларни мен умуман билмасдим, қачонлардир эшитгандиму энди унутгандим. Улардан айро тушган, икки ўрим сочи белида тўлғонган чит кўйлакли қиз дарахтга суянади. Хомуш нигоҳи узоқ-узоқларга — менинг ортимда қолган манзилларга тикилади. Нафақат кўнглим, кўзим, балки бутун вужудим унинг ғамгин нигоҳи бояги аёлнинг қўлидаги ажи-бужи ёзувли қоғозга қадалганини ҳис этади.
Мен эса боравердим...
Қаршимда атрофи чавра билан тўсилган кенг ҳовли пайдо бўлди. Мева-чева, дов-дарахт, мол-қўйга тўла ҳовли. Қора тўнли, қўлларини орқасига қилган мўйловли киши ҳовлини бесаранжом кезади. Қўйлар маърайди, ҳовлининг қаеридадир дупиллаб мевалар тўкилади. Ҳалиги одам эса ҳовлини кезаверади. Гоҳо чавра оша ортимда қолган қулочи дунёни қучгулик дарахтга бўйлаб-бўйлаб қўяди. Кўзларидаги дарахтнинг шохлари тебранади, ҳаловатсиз тебранади...
Ҳовлидан қайрилиб, бағри шаффофликка тўлган пастак уйга кираман. Уй китобларга тўла. Катта-кичик, эски-янги китоблар мудрайди. Тўрда бир чети тишланган ўзбаки нон осилиб турибди. Менинг нигоҳим қадалиши билан у тебраниб кетади, узоқ тебранади.
Томга чиқаман. Томнинг бир тарафида қуритиб боғланган хашаклар уюми. Бир ёнда том синчининг устунига «яланғоч» бешик осиб қўйилган. Чанг босган эшик. Унда қип-яланғоч гўдак типирчилаб ётибди. Тинмай кулади у. Кўзлари қуёш акси тушган сув каби ялтирайди... Бирдан томнинг осмон кўринган тирқишига кўзим тушди. Тирқишдан қизғиш ранг ёғилади. Тағин кўзларим қамашди. Қизилликка бардош беролмай, пирпиратиб-пирпиратиб, кўзларимни юмдим. Ва шу лаҳзада «Наҳотки бор кўрганим шу бўлса?!», деган ўй миямга урилди. Урилдию... Энди мен кўзимни очишни истардим, катта-катта очишни хоҳлардим. Қўрқа-писа очдим ҳам. Олам ҳамон шафақ рангида эди. Бор кучимни тўплаб, қизилликка тикилдим. Йўқ, бу мудҳиш қизғишлик ичра нуқтадек ўзга бир ранг ҳам бор эди. Нигоҳим ўша ягона умид нуқтасига қадалди. Тикилганим сари каттариб бораверди у. Ва ниҳоят, ерда ётган яроғимни кўрдим. Мен уними ёхуд ўзга рангними, соғинган эдим...
Жисмимдаги жамики қувватни йиғиб, у томон сакрадим. Яна оёғим киприкларга тегди, буни аниқ ҳис этдим. Улар силтаниб, мени ирғитиб ташладилар. Уча-уча ҳали ўзим тузукроқ англаб етмаган заминга тушдим. Яроғимга суяниб ўрнимдан турганимда юқоридан тушган бир томчи илиқ сувми... юзимга урилди...
У энди нафас олмасди. Лабларининг чети қон. Кўзлари очиқлигича қотиб қолган. Қорачўғлари торайиб, чуқур-чуқур ботиб кетганди. Мен унинг қабоқларини уқалаб, кўзларини ёпмоқчи бўлдим. Аммо кўзлари ёпилмади...

Осмонда сонсиз кўзлар учаверди...
Mualifning boshqa asaralari
1 Ayo, ishq! (hikoya) [Nabi Jaloliddin] 1339
2 Ayol (hikoya) [Nabi Jaloliddin] 1407
3 Ayriliq (hikoya) [Nabi Jaloliddin] 1230
4 Айрилиқ (ҳикоя) [Nabi Jaloliddin] 648
5 Аё, ишқ! (ҳикоя) [Nabi Jaloliddin] 589
6 Аёл (ҳикоя) [Nabi Jaloliddin] 635
7 Bayroq (hikoya) [Nabi Jaloliddin] 8927
8 Байроқ (ҳикоя) [Nabi Jaloliddin] 747
9 Doʻppi (hikoya) [Nabi Jaloliddin] 927
10 Дўппи (ҳикоя) [Nabi Jaloliddin] 631
11 Erkagi bor uy (hikoya) [Nabi Jaloliddin] 1792
12 Эркаги бор уй (ҳикоя) [Nabi Jaloliddin] 644
13 Intiboh (hikoya) [Nabi Jaloliddin] 987
14 Интибоҳ (ҳикоя) [Nabi Jaloliddin] 614
15 Majnun (qissa) [Nabi Jaloliddin] 864
16 Mustaqillik (hikoya) [Nabi Jaloliddin] 1095
17 Мажнун (қисса) [Nabi Jaloliddin] 653
18 Мустақиллик (ҳикоя) [Nabi Jaloliddin] 677
19 Ochiq qolgan koʻzlar (hikoya) [Nabi Jaloliddin] 1187
20 Ogʻriq (hikoya) [Nabi Jaloliddin] 971
21 Ota (hikoya) [Nabi Jaloliddin] 15336
22 Ота (ҳикоя) [Nabi Jaloliddin] 975
23 Оғриқ (ҳикоя) [Nabi Jaloliddin] 530
24 Sevgi (hikoya) [Nabi Jaloliddin] 918
25 Севги (ҳикоя) [Nabi Jaloliddin] 692
26 Tuproq (hikoya) [Nabi Jaloliddin] 800
27 Тупроқ (ҳикоя) [Nabi Jaloliddin] 752
28 Umar Xayyom - Oralik (roman, I- qism) [Nabi Jaloliddin] 2010
29 Umar Xayyom - Oralik (roman, II- qism) [Nabi Jaloliddin] 1706
30 Umar Xayyom - Oralik (roman, III- qism) [Nabi Jaloliddin] 2113
31 Umr (hikoya) [Nabi Jaloliddin] 1465
32 Urush (hikoya) [Nabi Jaloliddin] 722
33 Умар Xайём - Оралик (роман, I- қисм) [Nabi Jaloliddin] 829
34 Умар Xайём - Оралик (роман, II- қисм) [Nabi Jaloliddin] 925
35 Умар Xайём - Оралик (роман, III- қисм) [Nabi Jaloliddin] 757
36 Умр (ҳикоя) [Nabi Jaloliddin] 641
37 Уруш (ҳикоя) [Nabi Jaloliddin] 545
38 Vatan (hikoya) [Nabi Jaloliddin] 3643
39 Vokzal (hikoya) [Nabi Jaloliddin] 671
40 Ватан (ҳикоя) [Nabi Jaloliddin] 597
41 Вокзал (ҳикоя) [Nabi Jaloliddin] 537
42 Xudobexabar (hikoya) [Nabi Jaloliddin] 669
43 Худобехабар (ҳикоя) [Nabi Jaloliddin] 669
44 Yurak (hikoya) [Nabi Jaloliddin] 911
45 Юрак (ҳикоя) [Nabi Jaloliddin] 623
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика