Оқ аланга (ҳикоя) [Nazar Eshonqul]

Оқ аланга (ҳикоя) [Nazar Eshonqul]
Оқ аланга (ҳикоя) [Nazar Eshonqul]
...»Сен мени балки эсдан чиқаргандирсан, - деб хат ёзарди йигит ўзи бир вақтлар кўнгил қўйган қизига, - мен хотирангдан балки буткул ўчиб кетгандирман. Лекин менинг ёдимда ҳамон ўша қиёфада - кўкиш гулли оқ кўйлакда ловуллаб ёниб турасан. Сен худди ҳилпираб турган оқ алангага ўхшайсан. Бу аланга тилларигача оқ. Фақат баъзи-баъзида, аланга ловуллаб кўтарилаганда уинг оппоқ ёғдуси узра кўкиш учқунлар порлаб кетади-ю, сўнг дарҳол сўнади.Шунда гўё оқ аланга менинг юрагимда ловуллаб кеетгандай бўлади. Орадан тўрт йил ўтса ҳам сен бирон соня кўз олдимдан кетмадинг. Ҳар лаҳза, ҳар дақиқа кўз ўнгимда оқ алангани кўриб турдим... Аланга ҳамон менинг совуқ хонамни чўғдай иситиб турибди... Мен бу алангани ўчириб ташлашга ожизман... Йигит кўп йиллардан бери шу хонада яшар, хона улкан атиргулнинг ҳовучига ўхшарди. Хонада йигит гулнинг ширасига қўнган кичкина асаларидек бўлиб кўринарди. Йигитга ўзининг хонаси жуда ҳам ёқарди..
Ёзиб бўлгач, йигит хатдан гулола ясаб, деразадаги бўш тувакларга солиб қўярди. «...Ўша пайтлари менинг гапларим сенга қанчалик ҳавойи ва кулгули бўлиб туюлган бўлса, энди сенга шунчалиук табиий бўлиб туюлади, деб ёзади йигит қизга.- Сен баъзида мени эслаб йиғлайсан ҳам. Сенинг гулгингни қистатган менинг туйғуларим энди сенга ҳеч ором бермайди. Бу туйғулар сенинг ҳозирги ҳаётингдан кўра мазмунлироқ бўлиб кўринади. Сен мазах қилган, менсимаган, ғашингни келтирган ўша туйғулар энди сени изтиробга солади. Энди бу туйғулар сен учун умрингнинг энг ширин лаҳзалари бўлиб қолади...»
Йигит ҳар куни хат ёзар ва хатни тувакларга жойлаб, хонасига териб қўярди. «Муҳаббат - инсон қалбида очилган лоладир. Агар у сўлса, умрнинг ўзи ҳам сўлади... Тўрт йилдан бери кўнглимдаги лолалар чаман-чамн бўлиб очилиб кетди.»...
Дераза тўлгач, йигит қоғоз гуллар солинган тувакларни ёзув столига, курсига китоб жавонига, ерга, кейин эса диванга териб қўя бошлади. Хонанинг бурчаклари ҳам қоғоз гулли тувакларга тўлиб кетди. Хонада нагоҳан, барча гуллари чаман бўлиб очилган гузор пайдо бўлди. Йигит хона бурчаклари тўлгач, тувакларни хона деворларига осиб қўя бошлади. «Балким мен адашгандирман, - деб ёзди йигит . - Балким, мен ҳаётга сенинг нигоҳинг билан қарамаслигим керакдир. Ҳаёт менга қучоғини очиб тургану, мен сезмай келаётгандирман. Балким, менинг қалбимдаги муҳаббат эмасдир, муҳаббатдан ҳам кучлироқ туйғудир... Мен ҳар куни тушумда сени кўраман. Негадир ҳамиша тушумга илк марта кўрган қиёфада кирасан: юзларинг ловуллаб қизарган, сочинг бургут қанотидай ёйилган, лабларинг титраб турган бўлади. Гоҳо юзинг гулу, сочларинг бу оппоқ гулни ховучлаб турган қат-қат гулбаргларга ўҳшаб кетади; гулбарглар бунчалик нафис гулни тебратганидан баъзан тўлғониб-тўлғониб қўяди. Тўлғонар экан гулбарг қатлари, ора гулнинг нозик банди кўриниб кетади. Бу гўё тун қўйнида ловуллаб ёниб, яна дарҳол сўнган гуханга ўхшайди. Тўрт йилдан бери мен сени ловуллаб ёнган оқ аланга орасида кўраман. Оқ аланга гуриллаб осмонга кўтарилар экан, ҳовучдаги гул чўғдай қизариб кетади...»
Йигит сўнгги тувакни бўсағага жойлаштиргач, хонани хўрсиниб кўздан кечирди. Гултувакдаги лолалар сокин солланиб турар, чироқдан нур гулларга худди қизил ёмғирдай ва гулдондаги гуллар қизғиш рангда порлар эди. Гуллар чаман-чаман бўлиб очилиб ётган бу хонада энди йигитнинг ўзи ортиқча эди.

Йигит хонани ташлаб чиқиб кетди. Уйни айланиб ўтаркан, хона деразасига кўз ташлади. Хонани ловуллаган аланга буркаган эди...
Mualifning boshqa asaralari
1 Adabiyot baribir yangilanaveradi [Nazar Eshonqul] 3146
2 Ajr (hikoya) [Nazar Eshonqul] 1714
3 Адабиёт барибир янгиланаверади [Nazar Eshonqul] 902
4 Ажр (ҳикоя) [Nazar Eshonqul] 856
5 Bahoviddinning iti (hikoya) [Nazar Eshonqul] 1928
6 Bitik (hikoya) [Nazar Eshonqul] 928
7 Баҳовиддиннинг ити (ҳикоя) [Nazar Eshonqul] 819
8 Битик (ҳикоя) [Nazar Eshonqul] 819
9 Istilo (hikoya) [Nazar Eshonqul] 1052
10 Истило (ҳикоя) [Nazar Eshonqul] 829
11 «Mutolaa ezgulikka boshlaydi» [Nazar Eshonqul] 1578
12 «Мутолаа эзгуликка бошлайди» [Nazar Eshonqul] 821
13 Ogʻriq lazzati (hikoya) [Nazar Eshonqul] 1889
14 Oq alanga (hikoya) [Nazar Eshonqul] 951
15 Ozod qushlar (hikotya) [Nazar Eshonqul] 1965
16 Озод қушлар (ҳикотя) [Nazar Eshonqul] 841
17 Оғриқ лаззати (ҳикоя) [Nazar Eshonqul] 942
18 Qalb toʻzoni (hikoya) [Nazar Eshonqul] 1466
19 Qaytish (hikoya) [Nazar Eshonqul] 1139
20 Qultoy (hikoya) [Nazar Eshonqul] 1493
21 Қайтиш (ҳикоя) [Nazar Eshonqul] 798
22 Қалб тўзони (ҳикоя) [Nazar Eshonqul] 838
23 Қултой (ҳикоя) [Nazar Eshonqul] 776
24 Sanat (hikoya) [Nazar Eshonqul] 1633
25 Sibizgʻa volasi (mif-hikoya) [Nazar Eshonqul] 1183
26 «Samoviy zavq lazzati» [Nazar Eshonqul] 967
27 «Самовий завқ лаззати» [Nazar Eshonqul] 800
28 Санъат (ҳикоя) [Nazar Eshonqul] 787
29 Сибизға воласи (миф-ҳикоя) [Nazar Eshonqul] 796
30 Tobut (hikoya) [Nazar Eshonqul] 3603
31 Тобут (ҳикоя) [Nazar Eshonqul] 875
32 Xaroba shahar surati (hikoya) [Nazar Eshonqul] 1338
33 Хароба шаҳар сурати (ҳикоя) [Nazar Eshonqul] 845
34 Yalpiz hidi (hikoya) [Nazar Eshonqul] 2771
35 Ялпиз ҳиди (ҳикоя) [Nazar Eshonqul] 829
36 Oʻlik Mavsum (hikoya) [Nazar Eshonqul] 1706
37 Oʻpqon (hikoya) [Nazar Eshonqul] 974
38 Ўлик Мавсум (ҳикоя) [Nazar Eshonqul] 805
39 Ўпқон (ҳикоя) [Nazar Eshonqul] 803
40 Shamolni tutib boʻlmaydi (hikoya) [Nazar Eshonqul] 5993
41 Sharpa (hikoya) [Nazar Eshonqul] 1353
42 Шамолни тутиб бўлмайди (ҳикоя) [Nazar Eshonqul] 925
43 Шарпа (ҳикоя) [Nazar Eshonqul] 800
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика