Эсласа арзигулик воқеа (ҳикоя) [Abulqosim Mamarasulov]

Эсласа арзигулик воқеа (ҳикоя) [Abulqosim Mamarasulov]
Эсласа арзигулик воқеа (ҳикоя) [Abulqosim Mamarasulov]
Шундай қилиб, Алибек, Тоштемир ва Лапас Абдумажиднин бригадасига жўнашди. Абдумажид – бригадир. Тенгдошлар орасидан чиққан бирнчи амалдор. Байрам муносабати билан бригадада тушликка ош қилишармиш. Ароқ ҳам бўлади, деган.
Кеча кечқурун ҳам байрамолди, ҳам келин кўрди, баҳонасида Лапасникига тўпланишди. Лапас яқинда Новвотга уйланганди. Анчадан бери совхозда ишлаётгани учун янги оилага совхоз янги уй берди. Умуман, йиғилиб ўтиришга б аҳона кўп эди. Мактаб даврини эслашди. Алибек Зулфияни яхши кўриб қолганини, Абулхайр туфлисини бўлғуси қайнотасининг деразаси тагига ташлаб қочганини… Ўша воқеаларга ҳам тўрт-беш йил ўтиб қўйибди. Энди қарабсизки, ҳаммаси уйланган, болали-чақали, уй-рўзғор ташвишидан ортмай, телба-ескари юришларга якун ясалган. Соат кечаси учдан ўтганда тарқалишди. Ўшанда Абдумажид тошиб кетиб, таклиф киритди: «Байрамнинг давомини эртага бизнинг шийпонда нишонлаймиз», деган.
Алибек Лапасни олиб, Тоштемирларникига келса, хотини шўрва пишириб турган экан. Тайёр бўлиб қолди, ичиб кетайлик, деганига ҳам қўйишмади.
— Бош оғриб турганди, аччиққина шўрва эди, қорин оч эди, - деб йўл-йўлакай Тоштемир тўнғиллади.
— Абдумажид атайлаб сизлар учун ош қилдираман, деган. Бормасак хафа бўлади, - деди Алибек. – Билмайсанми, кўнгли нозик, сал нарсага аразлаб қолаверади.
Абдумажиднинг бригадасидаги ошпаз паловни ўхшатиб пиширади-да! Алибек таъмини тотиб кўрган. Шунинг учун қўярда-қўймай дўстларини сургаб кетяпти. Уйдаги, кўчадаги, тундаги Лапасникидаги ошлар унинг олдида ҳеч нарса эмас. Очиқ далада, дўстлар даврасида… учовига катта лаганда ош қўйишади. Бирам ширин, бирам мазали. Сариқ майизли, саримсоқ пиёзли, зирали, беҳили. Э, зираворнинг ҳамма уридан солинган. Хилма-хил таъмлар уфуриб турибди бу ошдан…
Кеча ёмғир ёғиб ўтгани учун бугун ҳаво тоза. Қуёш чиққан. Юрсанг чарчамай юргудай ҳаво. Бу ёғи байрам. Октябр револютсиясига олтмиш икки йил тўлипти. Абдумажиднинг шийпонигача пиёда юрсанг қирқ минутлик йўл. Йўлга отланишганда соат ўн иккидан ўтганди. Роса авжи тушликнинг устидан чиқишса керак. Ҳозир: «ичинг, ичинг, олинг-олинг, ҳа энди, юз грамм одамни ўлдирмайди», деб ўтиришгандир. Олдиларида лаган тўла ош. Буғи чиқяпти. Устида оппоқ қуйруқ бўлаклари, қовурға гўшти. Шунинг устига етиб боришса. «E-е, келинглар, келинглар, қани, бу ёққа ўтинглар, қайнаналаринг суяр экан». «Суймаса, қизини берармиди», деса Алибек. Кейин учовига ҳам ароқ (стаканда бўлса ҳам майли) тутишса. «Ҳа энди, байрам муносабати билан! Озодликка чиққанимизнинг олтмиш уч йиллиги!..» «Йўғ-е, қандай бўларкан. Ҳа майли, сазаларинг ўлмасин. Сизлар учун! Планларинг юз эллик бўлсин! Давлат олдида юзларинг ёруғ бўлсин!». Кейин ошга қўл чўзишса. Ош лаганда товланиб турибди, иштаҳангни қитиқлайди…
Бригада шийпонида ҳеч ким кўринмасди. Ичкарида ҳам, ташқарида ҳам. Ҳатто ўчоқнинг жойидан янги кул топишолмади. Балки Абдумажид ҳазиллашиб, қозонни яшириб қўйгандир. Шунақа одатлариям бор унинг. Роса кайфиятларини бузиб, кейин лаган тўла ошни ичкаридан олиб чиқиб, олдиларига қўйса. Учовлон кафтларин тўлдириб-тўлдириб олаверса. «Ҳей, аста енглар, тиқилиб қолмасин», деса Абдумажид, лаганни олиб қўймоқчи бўлса. «Қоч,қоч, ош ейишни сендан яхши биламиз», деса Алибек, лаганни ушлаб. «Уйдаги тайёр овқатларни ташлаб келяпмиз».
Ай-й, эсизгина шўрва! – деди Тоштемир тишларини такиллатиб. – Йиғлаб-йиғлаб қозонда қолиб кетди-я. - Абдумажиднинг гапига ишониб ўтирибсизлар-а! Ахмоқ бўлмасам, мен ҳам сизларга қўшилиб…
Алибек индамади. Унинг ўзига ҳам уйдаги тайёр овқатни ташлаб чиққани таъсир қилаётганди. Қоринлари оч, йўл юриб келишди, иштаҳа янада очилган. .. Уч юз қадам наридаги қатор толлар тагида уч-тўрт киши ёнбошлаб ётарди. Абдумажи ҳам ўша ерда бўлади. «Шийпон атрофида бўламиз», деган. Бу «шийпоннинг ўзида» дегани эмас-ку. Тушуниш керак-да! Тоштемир ахмоқ ёвғон шўрвасининг азасини тутяпти. Байрам куни еганга яраша шунақа ош е-ки, бир умр мазаси оғзингда қолсин. «Абдумажиднинг бригадасида…» деб мақтаниб юр. Бир нимани билса экан бу. Уйлангандан бери уйдан чиққиси келмайди. Илгари кўчадан бери келмасди. Ҳали ошни еса, Алибекка раҳмат дейди. Толнинг тагидагилар ёш-ёш йигитчалар экан, Студентчалар! Олифтачалар! Самарқандда ўқиймиз, деб керилиб ётишипти. Ўзларида йўқ. Балки уларни ҳам Абдумажид байрам муносабати билан меҳмонга чақиргандир. Катта одам-да!
— Ош тайёр бўлдими? – деб сўради Тоштемир улар билан кўришиб бўлар-бўлмас.
— Ошми? – йигитчалар бир-бирига маънодор ишшайишди. – Ҳай, қолмадиёв, янаям Абдумажид акадан сўраб кўрингизлар.
— Наҳотки Абдумажид шунчалар паст кетса, - деб Лапас бугунги юришда биринчи бор тилга кирди.
Тоштемир ҳам кўзларини лўқ қилиб, Алибекка тикилди. Абдумажид сал нарироқда ётар, ё уларни кўрмади, ё ўзини кўрмаганга олди.
— Юринглар-чи, борайлик-чи! – Алибекнинг чинакамига жаҳли чиқди.
— Ош ейишгами? – сўради Тоштемир. – Ҳали ароқ ич деб ҳам хит қиларсан. Ҳурматим йўқми, деб.
Eнди шунчаки қоринни тўйдириб олиш ҳам муаммога айланганди. Дала оралаб оч қорин билан қирқ минут уй томон юриш – осон бўлмас. Абдумажид ё ухлаб ётар, ё ўзини ухлаб ётганга солиб ётарди. Сал нарида бўш қозон, ош юқи қолган лаган, икки-учта бўшаган ароқ шишаси. Уни силкиб турғизишди. Муддао аниқланди.
— Ўзларинг кечикдиларинг-ку! - деди Абдумажид. – Қизиқ эансизлар, бу ер дала шароити бўлса, келиб кетувч кўп бўлса, қозонда ош турса, мен қандай қилиб уларнинг олдига қўймай тура оламан. Ўзи… шунчаки кўнгил учун таклиф қилгандим. Югуриб келаверипсизлар-да.
— Э ўл одам бўлмай! – Лапас тўнғиллади.
— Бошни қотирма! Қорин оч. Ейдиган нарса топиб бер, - дея Тоштемир ўзини Абдумажиднинг ўрнига ташлади. Мана буларнинг гапи билан пишган шўрвани ташлаб келганман.
— Байрамда худо деб уйларингда ётмайсизларми, - деди Абдумажид. – Ҳаким, бу ёққа кел. Қозонда ош қолганмиди?
— Билмайман-ов, - дея бояги йигитчаларнинг бири туриб келди.
— Велосипедингга мин-да, уйга ет. Ош қолган бўлса олиб кел, мана бу очофатларни тўйдирмасам, менинг ўзимни еб қўйишдан тойишмайди. Ё раёнга одам жўнатиб, тайёр сомса келтирайми?
— Билганингни қил, фақат тезроқ, - деди Тоштемир. – Алибек, Лапас, нима дедиларинг?
— Сомсанинг ичи нуқул пиёз бўлади, -деди Лапас.
Абдумажид Ҳакимни қишлоққа жўнатди.
— Ошни уйда ҳам ердик, бу ерда сомса ҳам бўлаверарди, -дея тўнғиллади Тоштемир.
— Сен олдин бу ернинг ошини бир еб кўр, - деди Алибек. – Кейин бошқача гапирадиган бўласан.
Ҳаким бир соатлардан кейин қайтди. Ош қолмапти. Яримта олволай деса, дўкон ҳам ёпилиб қопти. Дўкондор ичиб, маст бўлиб ётган экан, уйғотишнинг иложи бўлмапти.
Ҳакимни раён марказига жўнатишди. Сомсахона ҳам, дўконлар ҳам тақа-тақ берк эмиш.
— Алибек, нима ейсан, - дея сўради Тоштемир. – Сомса яхшими, ош? Сенчи, Лапас? Сенга қай бири маъқул? Сомса айтаверайлик, ичи пиёз бўлса нима қипти, қорин тўйса бўпти-да! Ароққа газак бўлади. Нима дедиларинг?
Алибек билан Лапас аламдан кулиб юборишди. Уларга Тоштемир билан Абдумажид қўшилишди.
— Бошқа сафар келсаларинг яхши меҳмон қиламан, -дея юпатди Абдумажид.
— Бугун оч қорин билан уйга етиб олишни ўйла. Дармон йўқ, бир нима топиб бермасанг, ҳеч ёққа кетолмаймиз.
— Ҳеч бўлмаса қуруқ нон бер, ифлос!
Шийпондаги қотган нонлар турадиган қутидан бир бурда қотган нон топиб келишди.
— Қотган нон кўп бўларди, бугун биттаси молимга бераман, деб барини йиғиб олиб кетипти. Энди борига шукр қилаверасизлар. Ифлоснинг топгани шу! – деди Абдумажид.

Бир бурда нон темирдай маҳкам экан. Бир илож қилиб уч бўлакка бўлишди. Ариқдаги сувга ботириб юмшатишди. Қотган нон узоқ вақт совуқ сувга ботириб турилса, шунақанги ширин бўлиб кетарканки… Ҳар қандай ош унинг олдидан ер чизиб ўтаверсин. Ариқда кузнинг тип-тиниқ суви оқяпти. Сен қотган оннни сувга ботирасан. Сув қўлингга урилади, нонга урилади-да, ўз йўлида давом этади. Сувда ноннинг устки қатлами юмшайди. Ўша жойини тишлаб ейсан-у, қотган тарафини яна сувга тиқасан. Маз-за!!!
Mualifning boshqa asaralari
1 Alibek va qirq doʻstining sar... [Abulqosim Mamarasulov] 2340
2 Anoyi yoki yechilmagan yettin... [Abulqosim Mamarasulov] 1236
3 Arabcha oʻyin (hikoya) [Abulqosim Mamarasulov] 1633
4 Atlas roʻmolcha (hikoya) [Abulqosim Mamarasulov] 1499
5 Алибек ва қирқ дўстининг сарг... [Abulqosim Mamarasulov] 1357
6 Анойи ёки ечилмаган еттинчи т... [Abulqosim Mamarasulov] 1219
7 Арабча ўйин (ҳикоя) [Abulqosim Mamarasulov] 1218
8 Атлас рўмолча (ҳикоя) [Abulqosim Mamarasulov] 1159
9 Birinchi qor (hikoya) [Abulqosim Mamarasulov] 1638
10 «Baxitli savet ayalining arza... [Abulqosim Mamarasulov] 1295
11 «Бахитли савет аялининг арзас... [Abulqosim Mamarasulov] 1285
12 Биринчи қор (ҳикоя) [Abulqosim Mamarasulov] 1138
13 Eslasa arzigulik voqea (hikoya) [Abulqosim Mamarasulov] 1170
14 Farishta (hikoya) [Abulqosim Mamarasulov] 1494
15 Фаришта (ҳикоя) [Abulqosim Mamarasulov] 1190
16 Hasharchilar (hikoya) [Abulqosim Mamarasulov] 1177
17 Hayotning bir lahzasi (hikoya) [Abulqosim Mamarasulov] 1221
18 Ҳашарчилар (ҳикоя) [Abulqosim Mamarasulov] 1198
19 Ҳаётнинг бир лаҳзаси (ҳикоя) [Abulqosim Mamarasulov] 1159
20 Ismatning qismati (hikoya) [Abulqosim Mamarasulov] 1050
21 Исматнинг қисмати (ҳикоя) [Abulqosim Mamarasulov] 892
22 Jarima (hikoya) [Abulqosim Mamarasulov] 999
23 Жарима (ҳикоя) [Abulqosim Mamarasulov] 1260
24 Lola sayli (hikoya) [Abulqosim Mamarasulov] 3578
25 Лола сайли (ҳикоя) [Abulqosim Mamarasulov] 939
26 Maslahat (hikoya) [Abulqosim Mamarasulov] 1312
27 Men seni sevaman, Buvirajab! ... [Abulqosim Mamarasulov] 1206
28 Маслаҳат (ҳикоя) [Abulqosim Mamarasulov] 857
29 Мен сени севаман, Бувиражаб! ... [Abulqosim Mamarasulov] 1042
30 Oysha xolaning «kuyov»i (hikoya) [Abulqosim Mamarasulov] 1041
31 Ойша холанинг «куёв»и (ҳикоя) [Abulqosim Mamarasulov] 956
32 Qaroqchilar (hikoya) [Abulqosim Mamarasulov] 1039
33 Қароқчилар (ҳикоя) [Abulqosim Mamarasulov] 954
34 Sevishganlar (hikoya) [Abulqosim Mamarasulov] 2658
35 Somonchilar (hikoya) [Abulqosim Mamarasulov] 1018
36 Suyunchi (hikoya) [Abulqosim Mamarasulov] 960
37 Севишганлар (ҳикоя) [Abulqosim Mamarasulov] 1050
38 Сомончилар (ҳикоя) [Abulqosim Mamarasulov] 875
39 Суюнчи (ҳикоя) [Abulqosim Mamarasulov] 879
40 Taftish (hikoya) [Abulqosim Mamarasulov] 973
41 Telba muhabbat (hikoya) [Abulqosim Mamarasulov] 2036
42 Telpak (hikoya) [Abulqosim Mamarasulov] 913
43 Тафтиш (ҳикоя) [Abulqosim Mamarasulov] 933
44 Телба муҳаббат (ҳикоя) [Abulqosim Mamarasulov] 970
45 Телпак (ҳикоя) [Abulqosim Mamarasulov] 885
46 Uch soʻm pul (hikoya) [Abulqosim Mamarasulov] 1068
47 Uchinchi yoʻl (hikoya) [Abulqosim Mamarasulov] 1131
48 Uzumzorda (hikoya) [Abulqosim Mamarasulov] 913
49 Узумзорда (ҳикоя) [Abulqosim Mamarasulov] 925
50 Уч сўм пул (ҳикоя) [Abulqosim Mamarasulov] 940
51 Учинчи йўл (ҳикоя) [Abulqosim Mamarasulov] 932
52 Yigit ham yigʻlaydimi? (hikoya) [Abulqosim Mamarasulov] 0
53 Yigitlikning koʻchasi (hikoya) [Abulqosim Mamarasulov] 1132
54 Yoʻlovchi (hikoya) [Abulqosim Mamarasulov] 1038
55 Йигит ҳам йиғлайдими? (ҳикоя) [Abulqosim Mamarasulov] 0
56 Йигитликнинг кўчаси (ҳикоя) [Abulqosim Mamarasulov] 862
57 Йўловчи (ҳикоя) [Abulqosim Mamarasulov] 891
58 Yaxshi niyat (hikoya) [Abulqosim Mamarasulov] 1192
59 Yaxshi va yomon odamlar (hikoya) [Abulqosim Mamarasulov] 1383
60 Яхши ва ёмон одамлар (ҳикоя) [Abulqosim Mamarasulov] 1059
61 Яхши ният (ҳикоя) [Abulqosim Mamarasulov] 969
62 Yor-yor (hikoya) [Abulqosim Mamarasulov] 13606
63 Ёр-ёр (ҳикоя) [Abulqosim Mamarasulov] 931
64 «Zamonamiz qahramonlari» (hikoya) [Abulqosim Mamarasulov] 1077
65 «Замонамиз қаҳрамонлари» (ҳикоя) [Abulqosim Mamarasulov] 1026
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика