Гайдук қизи (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov]

Гайдук қизи (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov]
Гайдук қизи (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov]
1
Купрившитса воқеаси қўшиқ бўлса арзийди, рухсат этинг, куйлаб берай, қойил қолинг эшитиб...
2
Беш бор қўлдан-қўлга ўтди узоқ йили бу қишлоқ, юзлаб болгар ҳалок бўлди, қанча-қанча уй ёнди, далаларда кишнар эди эгасиз қолган отлар, буруқсаган ўт ичида етимлар йиғлар эди.
3
Олтинчи бор ҳужум қилди душман яна куч тўплаб, тоғ ичига яширинди — чорасиз исёнкорлар. Сўнгги марта назар солди қишлоқ томон Бай Крум, беихтиёр кўз ёшланди, лаблар недир сўзлади. Ким билади не деди у? Режа тузди неларга?! Балки қасам ичгандир у, яна қайтиб келишга, қонхўр душман калласини найзасига илишга! Балки ўйлар уйда қолган икки арзандасини. Уйда қолган Лилиана, Христони эзилиб!
— Атаман, — дер аллаким. — Бўлди, энди кетайлик.
— Бўлди, — деди кўкрак кериб бизнинг жасур Бай Крум. — Кетсак кетдик, аммо билки, қайтишимиз муқаррар!
4
Йўлга тушди Бай Крумнинг ғазабнок йигитлари, йўлга тушди қасам ичиб яна қайтиб келишга, қонхўр ёвлар калласини найзаларга илишга!
5
Уйда ёлғиз атаманнинг икки бахтсиз фарзанди — етим қолган Лилиана, етим қолган Христо. Кўзлари тўрт икковининг ота кетган томонга, икковининг кўзларида ялтирарди ёшлари. Лилиана ўша ёзи тўлган эди ўн тўртга, Христо-чи, эндигина ўнга қадам қўйганди.
6
Гайдукларим, кўряпсиз, улар ҳали ёш эди, улар ҳали ҳаёт нима, ўлим нима — билмасди, улар ҳали бола эди, зулм нима билмасди, улар ҳали бола эди, қуллик нима — билмасди!
7
Кечга яқин Лилиана танбалади эшикни, занжир солди ичкаридан дарчаларнинг барига. Яхши тушлар орзусида ўрин тўшаб эртароқ, укасини қучоқлади, мажбур қилиб ухлашга... Шу топ бирдан гумбурлади недир эшик ёнида, деразалар чил-чил бўлди, ғала-ғовур бошланди.
8
Нима бўлди, не фалокат яна келди бу уйга?
9
Лилиана чўчиб тушди ва югурди эшикка, қай кўз билан кўрсин шўрлик — эшик тўла ёв эди. Эшик тўла қон деб келган, мол деб келган одамлар!
10
— Тўхта, опа, оча кўрма! — деди шунда Христо. — Тўхта, опа, сени аввал яширайин бир ерга...
Хаёлига нелар келиб, рози бўлди шўрлик қиз, яширинди тахмонга у, укасига мўлтираб.
11
Ўн нафардан ортиқ эди бостириб кирган душман, ҳар биттаси Христога тўртта келарди лофсиз.
12
— Қани сўйла, кофир ўғли, отанг кетди қаёққа? — деди бири Христонинг елкасига мушт уриб. — Христодан садо чиқмас, кўзида ўт чақнарди. — Сўйла, дейман, кофирвачча, отанг кетди қаёққа? — Христо жим, тиши тишда, қўллар муштга тугилган...
13
— Сўйла, — деди яна бири. — Айтсанг омон қоласан, қишлоқнинг энг гўзалини хотин қилиб оласан...
Душман бари қаҳ-қаҳ урди. Христодан садо йўқ. Шунда кимдир қулочкашлаб урди юзи аралаш, гандираклаб йиқилди у, аммо овоз бермади. Шундан кейин нима бўлди, билолмади Христо.
14
Моматалоқ бўлди бадан, бирон соғ жой қолмади, суяклари зирқирарди тепкиларнинг зарбидан, охир чидаш беролмади, ҳушдан кетди Христо.
15
Кўз очганда шўрлик бола, Лилиана бошида — ўлтирарди юм-юм йиғлаб, ўлтирарди қон ютиб.
16
Ташқарида эса, душман ўт қаларди гулханга.
17
— Опа, кўрдинг, — дер Христо, — сотқинлик қилганим йўк, жасур отам маконини айтганим йўқ душманга, лекин, опа... чидолмайман яна шундай қилишса, — шундай деди шўрлик бола, дарё бўлди ёшлари.
18
— Қўй, йиғлама, ўзингни бос, — юпатди Лилиана. — Отанг каби мардлигингни ўзим кўриб турибман. Қўй йиғлама, ўзингни бос, сен ҳақиқий гайдуксан!
19
Душман яна уйга кирди Христони эзиш-чун. Уйга кирди ва лол бўлди Лилианани кўриб.
20
— Сен қаердан пайдо бўлдинг? — душман сўради ундан. Қиз қаддини ростлаб деди:
— Мен шу ерлик бўламан, Бай Крумнинг қизиман мен, атаман Бай Крумнинг...
21
— Сўйла йўқса, эй, гўзал қиз, отанг кетди қаёққа?
22
Лилиана бошин эгди, неларнидир ўйлади, ҳушсиз ётган укасига термилди меҳр билан. Кейин деди:
— Майли, айтай, фақат битта шартим бор: сотқинлигим билинмасин, укам буни билмасин!
23
Шу заҳоти қилич узди Христонинг бошини, бу даҳшатни кўриб турди Лилиана дарчадан. Юрак-бағри зардоб бўлди, ёш қоплади юзини, аммо, нима қилсин шўрлик, ўзи шуни истади.
24
Душман деди:
— Энди гапир, гўзалларнинг гўзали, хизматларинг эвазига олтинга ғарқ бўлурсан.
25
Лилиана индамади, бирдан кўзи чақнади, бирдан ёвни ҳайрон қилиб, қаҳ-қаҳ урди ва деди:

— Мен укамдан чўчигандим, ҳали гўдак дегандим, нима қилсанг қилгин энди, сотқин йўкдир бу уйда!
Mualifning boshqa asaralari
1 Abdulla qovunchi (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 878
2 Абдулла қовунчи (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 473
3 Bahor (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 789
4 Bahor nafasi (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 888
5 Boboyongʻoq (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 885
6 Boʻribosar (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 1018
7 Баҳор (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 523
8 Баҳор нафаси (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 511
9 Бобоёнғоқ (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 504
10 Бўрибосар (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 578
11 Dutor (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 716
12 Дутор (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 458
13 Garov (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 868
14 Gayduk qizi (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 639
15 Gul sotuvchi qiz (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 1126
16 Gul vodiysi (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 601
17 Гаров (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 534
18 Гул водийси (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 511
19 Гул сотувчи қиз (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 518
20 Haykal (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 663
21 Hayot qoʻshigʻi (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 1217
22 Hotamtoy (Ertaknamo hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 811
23 Husn (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 642
24 Ҳайкал (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 561
25 Ҳаёт қўшиғи (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 580
26 Ҳотамтой (Эртакнамо ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 487
27 Ҳусн (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 464
28 Kimning tashvishi yoʻq (qissa) [Oʻlmas Umarbekov] 1377
29 Koʻk daftarning siri (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 906
30 Koʻprik (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 632
31 Kuz havosi (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 623
32 Кимнинг ташвиши йўқ (қисса) [Oʻlmas Umarbekov] 620
33 Куз ҳавоси (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 507
34 Кўк дафтарнинг сири (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 510
35 Кўприк (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 502
36 Mening oʻgʻilbola jiyanim (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 1043
37 Moʻjiza (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 723
38 Muhabbat qoʻshigʻi (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 859
39 Менинг ўғилбола жияним (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 545
40 Муҳаббат қўшиғи (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 552
41 Мўжиза (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 540
42 Nomus (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 962
43 Номус (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 633
44 Odam boʻlish qiyin (roman) [Oʻlmas Umarbekov] 5820
45 Olamushuk (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 564
46 Oltin yaproqlar (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 1738
47 Oqsoqol (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 607
48 Ota (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 678
49 Ota va oʻgʻil (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 953
50 Oyning oltin oʻrogʻi (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 915
51 Одам бўлиш қийин (роман) [Oʻlmas Umarbekov] 756
52 Ойнинг олтин ўроғи (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 573
53 Оламушук (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 503
54 Олтин япроқлар (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 484
55 Ота (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 510
56 Ота ва ўғил (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 583
57 Оқсоқол (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 558
58 Qadah (toʻqilmagan hikoyalar turku... [Oʻlmas Umarbekov] 744
59 Qaytar dunyo (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 1094
60 Qirqqiz (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 958
61 Qiyomat qarz (drама) [Oʻlmas Umarbekov] 3176
62 Qiyomat qarz (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 5020
63 Qizimga Maktublar [Oʻlmas Umarbekov] 4476
64 Қадаҳ (тўқилмаган ҳикоялар туркумидан) [Oʻlmas Umarbekov] 681
65 Қайтар дунё (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 513
66 Қизимга Мактублар [Oʻlmas Umarbekov] 843
67 Қирққиз (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 599
68 Қиёмат қарз (драма) [Oʻlmas Umarbekov] 718
69 Қиёмат қарз (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 567
70 Sarkarda Petro (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 552
71 Sevgim-sevgilim (qissa) [Oʻlmas Umarbekov] 2916
72 Soat (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 1071
73 Sovgʻa (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 5108
74 Soʻnggi safar (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 637
75 Саркарда Петро (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 519
76 Севгим-севгилим (қисса) [Oʻlmas Umarbekov] 551
77 Соат (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 521
78 Совға (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 603
79 Сўнгги сафар (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 536
80 Tun (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 621
81 Тун (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 486
82 Urush farzandi (qissa) [Oʻlmas Umarbekov] 1932
83 Уруш фарзанди (қисса) [Oʻlmas Umarbekov] 607
84 Vela (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 535
85 Вела (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 453
86 Xadicha (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 791
87 Хадича (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 555
88 Yoʻlda (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 647
89 Йўлда (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 479
90 Yer yonganda (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 708
91 Ер ёнганда (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 508
92 Yoz yomgʻiri (qissa) [Oʻlmas Umarbekov] 8021
93 Ёз ёмғири (қисса) [Oʻlmas Umarbekov] 984
94 Yulduzlar (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 1086
95 Юлдузлар (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 482
96 Shirinsoy oqshomlari (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 647
97 Ширинсой оқшомлари (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 497
98 Charos (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 1459
99 Choʻpon Vasil va uning farzandlari... [Oʻlmas Umarbekov] 682
100 Чарос (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 560
101 Чўпон Васил ва унинг фарзандлари (... [Oʻlmas Umarbekov] 635
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика