Қирққиз (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov]

Қирққиз (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov]
Қирққиз (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov]
1
Бу қўшиқни Добружада эшитганман, гайдуклар!
2
Баҳор экан, адир кўм-кўк, дов-дарахт кўм-кўк, мўйсафиднинг соқолидек қоялар ҳам кўм-кўк. Боғлардаги гуллар атри тутиб кетган оламни, сигирларнинг сағрилари ялт-ялт қилар офтобдан...
3
Бава-вида ҳукмдори зерикиб, одам қўйди ҳар тарафга — ўн беш кун муҳлат билан.
— Келтиринглар болгарларнинг қизларидан бир тўда, гўзалликда ҳарамимга мос бўлсин! Ором олай бу дунёнинг ташвишини унутиб, наврўз кирсин саройимга парилар либосида!
4
Жонҳолатда от қўйдилар навкарлар ўша куни. Ҳукмдорнинг истаги ўқ — бажармасанг ўликсан.
5
Гайдукларим, сиз баҳорнинг нималигин биласиз! Адир кўм-кўк, дарахтларнинг нозиккина барглари — бошларини қуйи солган зумрад исирғалардан. Добружа қизларининг қаҳқаҳаси сингари — юракларни қитиқлайди — дарёларнинг шовқини. Ҳамма ёқда баҳор иси — гўдакда, тоғу тошда...
6
Баҳор билан гўзал эди ота-бобомиз ери, баҳор билан куртак ёзган эди ёшлар севгиси, қизлар юзи табассумдан барқ урарди қуёшдек. Йигитларнинг қўшиқлари янгратарди дарани.
7
Бирдан осмон қора чойшаб ёпди кўм-кўк юзига, қоронғулик босди душман пайдо бўлган қишлоқни. Кампирларнинг ноласидан юраклар бўлди зардоб ва йигитлар ғазабидан замин келди ларзага...
8
Ғам бор бўлган уйда доим кулфат меҳмон, дейдилар, кампирларнинг ноласи ҳам йигитларнинг ғазаби — сира ёрдам беролмади — қизлар бўлди асира... Баҳор экан, ўша дамда, ажиб, гўзал навбаҳор. Мўйсафиднинг соқолидек коялар ҳам кўм-кўк. Добружа қизларининг қаҳқаҳаси сингари юракларни қитиқларкан дарёларнинг шовқини... Иўлда эса, шўрпешана асиралар аста-аста қадам ташлар бош яланг, оёқ яланг.
9
Қадам ташлар қирқ нозанин, қирқта ҳарам бандаси, Қирқталови ой билан тенг, париваш, бири Донка — кўзларини денгиз дейсиз, бири Люба — фариштанинг ўзгинаси, Лилиана — қирмизи юз, қоши камон, яна бири — онасининг арзандаси... Юрагимнинг ярасига туз сепмайин, ҳаммаси ҳам гўзалларнинг гўзали...
10
Хурсанд бўлди ҳукмдор, боши кўкка етди. Ҳаммасини бир-бир кўрди — мол кўргандай... Кейин деди:
— Ҳарамимга жойлаштиринг, эртагача ювинтиринг, пардоз беринг. Эрта эса, базм қурурмиз шоҳлар каби, наврўз кирар саройимга парилар либосида.
11
Ҳарам тўлди бандиларнинг йиғисига. Бунда қирқ қиз, қирқталови ой билан тенг. Бири Ляна — кўзларини денгиз дейсиз, бири Светка — фариштанинг ўзгинаси, Каталина — қирмизи юз, қоши камон, яна бири — отасининг арзандаси... Ярим тунга қадар йиғи ҳеч тинмади, шунда Донка кўзи чақнаб:
— Тўхтанг, — деди. — Дугоналар, йиғи фойда берармиди?! Йиғи ёвдан бизни озод қилармиди?! Менинг битта таклифим бор, қулоқ беринг, ёв қўлида қул бўлгандан ўлмоғимиз яхшироқ!
12
Тонг пайтида ланг очилди ҳарамнинг эшиклари, кириб келди ҳукмдорнинг навкарлари бирма-бир. Аммо ҳарам бўм-бўш эди, кўринмасди бирон зот, ҳар биттаси ой билан тенг қизлар қани? Қани Донка — олтин соч қиз, қани Ляна? Қирмизи юз, қоши камон Каталина? Қани Люба — онасининг арзандаси?!
13
Ҳукмдорнинг кўзи ёнди ғазаб билан, ҳар тарафга одам қўйди — фойдаси йўқ. Хомуш бўлиб у юзланди девор томон. Шунда бирдан чўчиб тушди, тисарилди... Бававида зар панжара деворида қирқ жуфт кавуш турар эди қатор бўлиб, қирқ жуфт кавуш — қирқта қизнинг ор-номуси, қирқ жуфт кавуш — қирқта мардлик нишонаси! Пастда эса, қуёш бўлиб, чўғдай ёниб аста-секин оқар эди сокин Дунай.
14
Ҳукмдорнинг кўзи ғазаб билан ёнди. Навкарларин тўплаб туриб шундай деди:
— Кофир қизлар агар тирик бўлса .еди, биттасига алмашмасдим мингтангизни!
15

Баҳор экан ўша дамда, ажиб баҳор, боғлардаги гуллар атри тутиб кетган оламни. Ҳамма ёқда баҳор иси — қушларда-ю ўтларда, ҳамма ёқда баҳор иси — тоғу тошда, одамда.
Mualifning boshqa asaralari
1 Abdulla qovunchi (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 879
2 Абдулла қовунчи (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 474
3 Bahor (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 789
4 Bahor nafasi (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 889
5 Boboyongʻoq (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 886
6 Boʻribosar (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 1019
7 Баҳор (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 523
8 Баҳор нафаси (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 512
9 Бобоёнғоқ (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 504
10 Бўрибосар (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 579
11 Dutor (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 717
12 Дутор (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 458
13 Garov (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 869
14 Gayduk qizi (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 640
15 Gul sotuvchi qiz (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 1127
16 Gul vodiysi (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 602
17 Гайдук қизи (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 521
18 Гаров (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 534
19 Гул водийси (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 512
20 Гул сотувчи қиз (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 518
21 Haykal (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 663
22 Hayot qoʻshigʻi (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 1217
23 Hotamtoy (Ertaknamo hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 811
24 Husn (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 642
25 Ҳайкал (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 561
26 Ҳаёт қўшиғи (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 580
27 Ҳотамтой (Эртакнамо ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 487
28 Ҳусн (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 464
29 Kimning tashvishi yoʻq (qissa) [Oʻlmas Umarbekov] 1377
30 Koʻk daftarning siri (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 906
31 Koʻprik (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 632
32 Kuz havosi (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 623
33 Кимнинг ташвиши йўқ (қисса) [Oʻlmas Umarbekov] 620
34 Куз ҳавоси (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 507
35 Кўк дафтарнинг сири (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 510
36 Кўприк (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 502
37 Mening oʻgʻilbola jiyanim (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 1043
38 Moʻjiza (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 723
39 Muhabbat qoʻshigʻi (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 859
40 Менинг ўғилбола жияним (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 545
41 Муҳаббат қўшиғи (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 552
42 Мўжиза (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 540
43 Nomus (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 962
44 Номус (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 633
45 Odam boʻlish qiyin (roman) [Oʻlmas Umarbekov] 5820
46 Olamushuk (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 564
47 Oltin yaproqlar (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 1738
48 Oqsoqol (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 607
49 Ota (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 678
50 Ota va oʻgʻil (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 953
51 Oyning oltin oʻrogʻi (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 915
52 Одам бўлиш қийин (роман) [Oʻlmas Umarbekov] 756
53 Ойнинг олтин ўроғи (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 573
54 Оламушук (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 503
55 Олтин япроқлар (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 484
56 Ота (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 510
57 Ота ва ўғил (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 583
58 Оқсоқол (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 558
59 Qadah (toʻqilmagan hikoyalar turku... [Oʻlmas Umarbekov] 744
60 Qaytar dunyo (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 1094
61 Qirqqiz (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 958
62 Qiyomat qarz (drама) [Oʻlmas Umarbekov] 3176
63 Qiyomat qarz (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 5020
64 Qizimga Maktublar [Oʻlmas Umarbekov] 4477
65 Қадаҳ (тўқилмаган ҳикоялар туркумидан) [Oʻlmas Umarbekov] 681
66 Қайтар дунё (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 513
67 Қизимга Мактублар [Oʻlmas Umarbekov] 843
68 Қиёмат қарз (драма) [Oʻlmas Umarbekov] 718
69 Қиёмат қарз (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 567
70 Sarkarda Petro (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 552
71 Sevgim-sevgilim (qissa) [Oʻlmas Umarbekov] 2916
72 Soat (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 1071
73 Sovgʻa (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 5108
74 Soʻnggi safar (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 637
75 Саркарда Петро (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 519
76 Севгим-севгилим (қисса) [Oʻlmas Umarbekov] 551
77 Соат (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 521
78 Совға (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 603
79 Сўнгги сафар (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 536
80 Tun (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 621
81 Тун (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 486
82 Urush farzandi (qissa) [Oʻlmas Umarbekov] 1932
83 Уруш фарзанди (қисса) [Oʻlmas Umarbekov] 607
84 Vela (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 535
85 Вела (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 453
86 Xadicha (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 791
87 Хадича (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 555
88 Yoʻlda (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 647
89 Йўлда (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 479
90 Yer yonganda (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 708
91 Ер ёнганда (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 508
92 Yoz yomgʻiri (qissa) [Oʻlmas Umarbekov] 8021
93 Ёз ёмғири (қисса) [Oʻlmas Umarbekov] 984
94 Yulduzlar (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 1086
95 Юлдузлар (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 482
96 Shirinsoy oqshomlari (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 647
97 Ширинсой оқшомлари (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 497
98 Charos (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 1459
99 Choʻpon Vasil va uning farzandlari... [Oʻlmas Umarbekov] 682
100 Чарос (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 560
101 Чўпон Васил ва унинг фарзандлари (... [Oʻlmas Umarbekov] 635
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика