Ҳусн (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov]

Ҳусн (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov]
Ҳусн (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov]
— Мана, сиз раёнда янги одамсиз. Ҳали қишлоғимиздагиларнинг ҳаммаси билан танишиб чиққанингиз йўқ. Аммо лекин, Маъпиратимни таниб олган бўлсангиз керак. Уни, мен сизга айтсам, танимаган одам йўқ, областда. Област қаёқда? Бутун, Ўзбекистонда деяверинг. Газеталардан номи тушмайди. Радиода ҳам икки гапнинг бирида уни тилга олиб туришади. Колхоз планни бу йил ҳам қойиллатиб бажарувди, мухбирларнинг, вакилларнинг кети узилмай қолди. Қани айтинг, шундай қиз билан фахрланмай бўладими? Кечқурунлари ҳориб-чарчаб ишдан келади, топган-тутганимни олдига қўяман. Бир пиёла чойни чала-чулпа ичиб, шундай столнинг ёнига чузилади-ю, донг қотади. Юмуқ кўзларига, чимирилган қошларига, алланималарни эслаб пичирлаган лабларига қараб дам қувонаман, дам дув этиб кўзимдан ёш келади. Рўмолимнинг учи билан юзимни бекитиб, йиғлаб оламан. Нега йирлайман? Нега бўларди, шу болам билан тортган азоб-уқубатларимни эслаб йиғлайман. Урушга қирғин келсин, урушга! Қанча одамнинг ёстиғини қуритиб юборди. Мен ҳам куёвимдан ажраганман. Невара кўрмай ажраганман. Ўртоқларига энди чақирув келганда ундан қорахат олдик. Не ҳасратда ўзи куёвли бўлувдим. Кўзингиз тушдими, тушмадими — билмадим, Маъпиратимнинг чап оёғи калтароқ, шундай туққанман. Бола бечора шунинг устида қанча азоб тортмади? Ёшлигида эътибор қилмаган бўлса ҳам, эс-ҳуши тўлишганда одамови бўлиб қолди. Ўқишдан келади-ю, хонасига кириб кетади. Баъзида ўпкаси тўлиб, йиғлаб ҳам олади.
Кўпинча, ўртоқлари келиб-кетганда шунақа бўлади. Ёшлик эмасми, ҳали кинога чақиришади, ҳали клубга олиб чиқмоқчи бўлишади. Маъпират бўлса жим. Жуда қўйишмаса, бошим оғрияпти, дейди. Ишқилиб, баҳона топиб уйда қолади-да. Буни кўриб юрагим эзилади, томоғимдан ҳеч нарса ўтмайди. Кечалари уйқим қочиб, худодан нолийман.
— Э, худо! — дейман зардам қайнаб. — Уни шундоқ яратгандан кўра, кўзимни кўр қилсанг бўлмасмиди?!
Ўнинчини битириб, институтга кирди. Қувончи ичига сиғмай кетди, мени бўлса ташвиш босди. Гуноҳ бўлса ҳам айтай, ким келин қилади, дейман-да. Бир йилнинг ичида беш-олтита ўртоғи эрга тегиб кетди. Маҳфуза дегани бор эди, бирам кўҳлик, бирам келишган. Кўпинча дарс тайёрлаб, бизникида қолиб кетарди. Шу ҳам эрга тегди. Раиснинг ўғлига тегди. Она-бола бошлашиб тўйига бордик. Тумонат одам. Ҳовлига сиғмайди. Қизнинг ўртоқлари қўшайвонли данғиллама уйни эгаллаган. Дастурхонга йўқ нарсани тўкиб ташлашибди. Бир маҳал шаҳардан чиққан гажақдор ашулачи аёл дуторни чертиб «Тановор»ни бошлаб юборди. Торт-торт бўлиб кетди, ўйнамаган одам қолмади. Деразадан қараб турибман. Маъпиратим ҳам очилиб-сочилиб ўтирибди. «E, худо, ишқилиб, битта-яримта эси паст ўйинга тортмасин-да» — дейман ичимда лабимни тишлаб. Йўқ, қўрққаним бежиз эмас экан. Маҳфузанинг ўзи ликиллаб келиб қўлидан тортса бўладими? Аъзойи баданим жимирлаб кетди.
— Қўй, билмайман, билмайман, — дейди қизим шўрлик.
Қани энди Маҳфуза кулоқ солса?!
— Менинг тўйимда ўйнамасанг, кимникида ўйнайсан? Йўқ дема! — дейди ўртага тортиб.
Одамлар ҳам унинг тарафида.
— Бўла қолинг, йўқ деманг, куттириб қўйдингиз, — дейишади ҳар чеккадан.
Маъпиратнинг бўлса юзи олов бўлиб кетибди. Сезиб турибман, жаҳли чиқиб кетяпти. Агар яна биттаси бир гап қилса, шартта чиқиб кетади-қўяди. Шу гапни қилишди. Ким қилди денг? Етти яшаридан бирга қўғирчоқ ўйнаб ўсган ўртоғи Маҳфуза қилди.
— Мунча ноз қилмасанг? — деди қошларини чимириб.— Сенга ким орзуманда эди, оёғингга қарайди?!
Тараша бўлиб қотиб қолдим. Ўзимга келиб, бундай қарасам, ҳовлида беш-олтита қиз Маъпиратни овутишяпти. Биттаси «хафа бўлманг», дейди. Биттаси «қолинг» дейди. Бир маҳал рўмол ёпиниб, Маҳфузанинг ўзи чиқди. Мени кечир, аҳмоқман, деди. Аҳмоқ ҳам гапми, пастсан, деб бетига тупурмоқчи эдиму, қизимдан уялдим.
Шу куни она-бола мижжа қоқмай чиқдик. Жонидан ҳам азиз кўрган ўртоғи шундай дегандан кейин уйқу келадими, ўғлим? Деразанинг олдига чўкка тушиб алланималарни шивирлайди. Мен бўлсам олдига боргани қўрқаман. Ўзингиз айтинг, шу топда уни қандай овута олардим? Шундай кун ўзимнинг бошимдан ҳам ўтган. Раҳматли Боқижон акангиз тўй куни гўшангада юзимга бир тарсаки туширган эди.
— Нега урасиз? — десам, дағ-дағ титраб:
— Юзингда холинг йўқ экан-ку, нега алдашади? — деса бўладими?!
Ҳали-ҳали эсимда, у кишига яхши кўринаман деб, бир-икки йил ўсмадан хол қўйиб юрганман. Шунақа жоҳил одамлар ҳам бўлар экан. Холим бўлди, нима-ю бўлмади нима? Кейинчалик кўникиб кетди, яхшигина яшадик. Бечоранинг умри қисқа экан. Маъпирим етти ёшлигида у қазо қилиб кетди. Дадасига ўхшаган шунақа жоҳил одамлар энди йўқ дейсизми? Битта-иккита бўлса ҳам бор. Шунақанинг қўлига тушиб қолса борми, одам ош ўрнига ҳар куни заҳар ютади-да. Лекин қизим, айланай, унақа бўлмади, дўст-душманнинг олдида қаддим букилмади. Маҳфузанинг тўйидан бир йил ўтар-ўтмас раисимиз Ҳакимжон уйга кириб қолди.
— Қани, хола, битта кўк чой дамланг, — деди айвонга ўтиб.
— Чой сиздан айлансин, ҳозир-да, болам, — дедим-у, ўчоқ бошига югурдим. Ҳакимжон ҳам билади-да, уйимда самовар доим шақиллаб қайнаб турмаса, кўнглим жойига тушмайди. Дарров чинни чойнақда чой дамлаб келиб, раиснинг олдига дастурхон ёздим. Нон синдиряпману, хаёлим бошқа ёқда. «Ҳеч бунақа одати йўқ эди Ҳакимжоннинг, доим типирчилаб турарди. Нима гап топиб келган экан?» — дейман ичимда.
— Хола, маслаҳат билан келдим олдингизга, — деди анчадан кейин. — Қизингизнинг бошини иккита қилиб қўйсак, нима дейсиз?
Нима дердим? Суюнишимни ҳам, суюнмасимни ҳам билмайман.
— Ҳа, ўйланиб қолдингиз?
Раис жилмайиб қўйди.
— Кошкийди, — дедим охири ўзимни босиб олиб. — Маъпиратнинг ўзи нима деркин?
— Нима дерди, хўп дейди. Менга қаранг, бунақа йигит етти ухлаб тушингизга кирмаган.
Ҳакимжон ҳамма гапни айтиб берди. Институтда Маъпиратнинг ўзи билан ўқийдиган бир йигит бор экан. Шу бола ошиқ бўлиб қолибди қизимга. Мен сизга айтсам, ўрталарида муҳаббат пайдо бўлибди. Йигит охири дадасига айтибди. Дадаси Ҳакимжонни ўртага қўйибди. Бирам севиндим, бирам севиндим. «Яхши одамлар ҳам бор экан-ку, дунёда» дейман ичимда.
— Хўш, тўйни қачон қиламиз? — сўраб қолди Ҳакимжон.
Ўйланиб қолдим. Ўйланмай бўладими?! Ҳамманинг ҳам ўзига яраша орзу-ҳаваси бор. Тўй қилсам, отаси йўқлигини билдирмай қилишим керак. Ўртоқларининг тўйидан яхши бўлса бўлсинки, ёмон бўлмасин.
— Қовун пишиғига қиламиз, — дедим қатъий қилиб.
Жавобим раисга ёқмади.
— Нима қиласиз чўзиб? Мен борман-ку, ёнингизда, — деди зарда билан. — Келаси якшанбага қиламиз. Гап тамом. Ёшларни қийнаманг-да.
Нима ҳам дердим? Ҳакимжон раҳматли Боқижон акан-гиздан ҳам инжиқ. Хўп, дедим.
Eнди мен сизга айтсам, шунақанги тўй бўлди, бу карнай-сурнайлар, бу саруполар... Ҳакимжон барака топкур, ўзи бош-қош бўлиб турди.
Аммо лекин, тўйдан кейин бир ҳафта ўтар-ўтмас, уруш деган касофат бошланиб, куёвимни, Шерзодимни ўз қаърига тортиб кетди. Она-бола бўтадек бўзлаб қолдик. Кўп ўтмай, Ҳакимжон билан ўғли Азимжонга ҳам баравар чақирув келди. Маҳфуза ҳам эмизикли боласи билан ёлғиз қолди. Ҳакимжон урушга кетди-ю, колхоздан ҳам путур кетди. Раёндан биттасини юборишувди, олти ойми, етти ойми ишлаб, колхозни қарз қилиб кетди. Ўрнига Худойқуловми, Облоқуловми дегани келди. Унинг ҳам дарди қорнидан нари ўтмади. Фермадан ўнта қўйни бозорга юбориб, кетидан ўзи ҳам кетди. Шу кетганича ҳали ҳам бедарак. Э, болам, не кунлар бошимизга тушмади! Маъпират институтни ташлаб, далага чиқди. Хотин кишининг бошига бирон фалокат тушса, дарров гангиб қолади. Ўзини ўнглаб олгунча анча азоб чекади. Бизда ҳам худди шундай бўлди. Эркак зоти қишлоқда қолмади, десам бўлади ўшанда. Бор, йўқ эмас, лекин ҳаммаси ярим жон, хотиндан беш баттар нимжон. Худойқулов дараксиз кетгандан кейин ферма мудири бор эди, барзангидай йигит, билмадим, нима бало қилиб, урушга бормай қолган, шуни раис қилиб қўйишди. Оти қурғур тилимнинг учида турибди. Нима эди? Ҳа, Сотиболди.
Сотиболди ҳам олдингилардай учар чиқиб қолди. Сўлақмондай йигит идорадан чиқмай ўтирса, хунук кўринар экан. Эртаю кеч пул санаш билан овора. Зиёфат, ошхўрлик, норинхўрлик. Бунинг устига, бузуқ экан. Буни қаердан билдинг денг? Аҳвол ўзингизга маълум — оғир. Арпа нон, зоғора нондан бошқа нарсани халқ билмайди. Ҳафтада бир қозон қайнаса қайнайди, бўлмаса йўқ. Лекин бунга чидай олмаганлар ҳам бўлди. Шуларнинг биттаси Маҳфуза эди. Эридан қорахат келди-ю, Сотиболдининг тузоғига илинди-қўйди. Маъпиратнинг жиғибийрони чиққанини кўрсангиз ўшанда. Кўзига ҳеч нарса кўринмайди. «Паст-пастлигини қилди» — дейди нуқул. Бир куни чидолмай:
— Раис билан алоқангни ё қонунлаштир, ё қишлоқдан чиқиб кет! — дебди.
Бу гап Маҳфузага таъсир қилганми ё қўрққанми, ис чиқариб, тўй қилишди. Маъпират бормади. Қизим бормагандан кейин менга бало борми? Тўйдан уч кун ўтди чамам-да, раёндан милиса келиб, Сотиболдининг уйини босди. Очофат ўлгур колхознинг неччи минг пулини йўқ қилиб юборган экан. Кесилиб кетди. Шундай ҳуснига бино қўйган Маҳфуза нима бўлди? Эски тос, эски ҳаммом, итнинг ке-йинги оёғи бўлиб қолаверди. Ҳозир нон заводда историж эмиш. Сотиболди қамалгандан кейин Маъпиратни раис қилиб кўтаришди. Ўзингиз ўйлаб кўринг, раислик осон ишми? Дастлабки йиллар, айниқса, қийин бўлди. Бечора қиз ишни нимадан бошлашни билмайди денг.
— Раёнга боргин, маслаҳат беришсин, — дедим.
Борди, маслаҳат беришди. Аввало одамлардан ҳол-аҳвол сўраб чиқинг, дейишибди.

Shunday qildi. Molining xashagi tamom boʻlganga xashak berdi, tomidan chakka oʻtganning tomini suvatdi. Toʻgʻrisi ham oʻzi shu-da! Odamning dastlab uyidan koʻngli toʻq boʻlishi kerak. Uyi tinchmi, qancha ish desangiz qilaveradi. Bizda ham shunday boʻldi. Bir-ikki yilda oyoqqa turib oldik. Hozir boʻlsa, oʻzingizning xabaringiz bor, rayonda bizning kolxozning oldiga tushadigan kolxoz yoʻq. Ammo lekin, men sizga bir sirni aytay. Qizim bilan rais boʻlmasdan oldin sira urishmasdik. Endi ancha-muncha janjallashib turamiz. Qoʻlimda bitta sigir bor. Jonivor juda sersut, suzsangiz qaymogʻi bir enlik keladi. Bir kuni fermaga qirdan pichan tashishayotgan ekan, biram havasim keldi, bir arava tashlab ketinglar, dedim. Ma’piratning oʻzi rayonda edi. Bolalar ham soʻzimni ikkita qilmay tashlab ketishdi. Esim boʻlsa shunday qilamanmi? Kechqurun Ma’pir keldi. Eshikdan kirishi bilan koʻzi bir gʻaram qilib uyib qoʻyilgan pichanga tushdi-yu, lablari choʻchchayib ketdi:

— Пичан қаердан келди? — деди ўқрайиб.
— Қирдан келди. Нима эди? — дедим пинагимни бузмай.
— Уялмайсизми, ойи? Бу ахир колхознинг пичани-ку?
Индамадим. У ҳам индамади. Индамай овқатни едик.
Eрталаб ҳали хўроз қичқирмасдан кимдир елкамни туртади. Туриб қарасам, Маъпир.
— Ҳа, — дедим. — Тинчликми?
— Тинчлик, манави пулни олинг. Хашак керак бўлса бозорга тушинг. Ё правлениега ариза беринг.
Шундай деди-ю, тасир-тусир қилиб чиқиб кетди. Ярим соат ўтар-ўтмас кечаги болалар қовоғидан қор ёғилиб, пичанни ташиб олиб кетишди. Бирам алам қилди. Шундай қилгани ҳам бир ҳисобда яхши. Халқнинг мулки бўлгандан кейин, халкдан сўраб олиш керак-да.
Хуллас, мен сизга айтсам, мен қизимни билмас эканман, ё у ишга шўнғиб кетди-ю, ўзгарди-қўйди. Майли, қайси тўғри бўлса, шунга розиман. Чунки боламни энди, чўлоқман, деган гап қийнамайди. Уззукун одамларнинг орасида. Тунов куни қизиқ бўлди. Аълобуш деган қўшним бор. Қизим бўйга етганда, чўлоқ, уни ким оларди деб, устидан кулганини ўзим эшитганман. Шу совчи юборибди. Мен сизга айтсам, бирам жаҳлим чиқди, бирам жаҳлим чиқди...
— Ҳа, — дедим, — қизим илгари керакмасди, энди, раис бўлгандан кейин керак бўпти-да? Аълобушга бориб айтинг, кўчада қолган қизим йўқ.
Шундай дедиму, дастурхоннинг устини ёпдим-қўйдим.
Кечқурун Маъпир келганда айтиб берувдим, роса кулди, унга қўшилиб мен ҳам кулдим. Куладиган гап-да ўзи, айланай.
Лекин, мен сизга айтсам, Маъпирим, баъзида иши камроқ бўлса, ё бирон нарсадан димиқиб келса раҳматли Шерзодининг суратига қараб ўтиради-да, йиғлаб олади. Шундай пайтларда мен ҳам ўзимни тутиб туролмайман.
— Қани энди, куёвим бўлса-ю, иккаловининг роҳатини кўриб ўтирсам. Шунчалик ҳам бераҳм бўласанми, худо? — дейман ўпкам тўлиб.
Баъзида, бу ташвиш бир менинг бошимдамас-ку деб, ўзимни овутаман.
Яқинда чидай олмадим. Идорадан эртароқ қайтувди, юрагимга анчадан бери тугиб қўйган гапимни тўкиб ташладим:
— Болам, — дедим секин, — қачонгача ёлғиз юрасан? Шерзод акангнинг ҳурматини қилиб, шунча юрдинг, етар. Мени ҳам ўйла. Бир оёғим ерда бўлса, бир оёғим гўрда, невара кўрсам деган ниятим бор.
Биласизми, нима деди? Аввал бошимдан оёғимгача бир разм солиб чиқди. Кейин лаблари титраб:
— Ойи, бу гапни бир гапирдингиз, — деди, — иккинчи гапирманг. Шерзод ака юрагимда. Уни олиб ташлай олмайман. Иннайкейин, нега ёлғиз бўлар эканман?! Мана, Маҳфузани ёлғиз деса бўлади. Яна эрга тегибди. Ўғли номусига чидолмай кетиб қолибди. Ана унга ачининг.
— Нима дердим? Ҳеч нарса демадим. Ўзи хурсандми, бахтлими, шунисига мингдан-минг розиман. Аммо лекин, бугун яна бир жанжаллашиб олдик. Аслида, шу жанжал баҳонаси билан олдингизга келганман.
Беш-олти кундан бери, биқиним санчади, дейди. Бугун ҳам идорага чиқиб ўтиролмабди, уйга келиб ётиб олди. Овқатни вақтида емагандан кейин, уйқусида ҳаловат бўлмагандан кейин ҳар қандай темир биқин ҳам санчади-да!
— Дўхтирга қаратгин, — дедим.
— Вақт йўқ, ойи. Райкомга боришим керак. Элликта янги уй қурмоқчимиз, шунинг планини кўрсатиб келаман, — деди.
Жаҳлим чиқиб кетди.
— Эртага кўрсатсанг осмон узилиб ерга тушадими?
— Тушади. Ваъда берганман. Райкомда ҳозир янги одам. Бормасам, уят бўлади, — деди.
Йўқ, бир амаллаб кўндирдим.
— Планингни менга бер, ташлаб келаман. Ўзи ўша ёқда ишим бор. Сен дўхтирни чақир! — дедиму, бу ёққа югурдим.
Eнди мен сизга айтсам, болам, янгисиз. Биз томонларга ҳам борарсиз. Шунда эсингизда бўлсин. Маъпиримни бир уришиб қўйинг. Сағал ўзига қарасин. Қарамаса, мана бугунгидай ётиб қолади. Етиб қолса, қувончи йўқолади.
Отда қамчин ўйнатиб, далама-дала юрганини кўрганмисиз? Қиз бола бўлсаям шундай ўзига ҳусн бўлиб тушган. Ана шу ҳусни йўқолмасин дейман-да, болам.

1961
Mualifning boshqa asaralari
1 Abdulla qovunchi (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 879
2 Абдулла қовунчи (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 474
3 Bahor (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 789
4 Bahor nafasi (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 889
5 Boboyongʻoq (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 886
6 Boʻribosar (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 1019
7 Баҳор (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 523
8 Баҳор нафаси (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 512
9 Бобоёнғоқ (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 504
10 Бўрибосар (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 579
11 Dutor (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 717
12 Дутор (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 458
13 Garov (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 869
14 Gayduk qizi (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 640
15 Gul sotuvchi qiz (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 1127
16 Gul vodiysi (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 602
17 Гайдук қизи (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 521
18 Гаров (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 534
19 Гул водийси (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 512
20 Гул сотувчи қиз (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 518
21 Haykal (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 663
22 Hayot qoʻshigʻi (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 1217
23 Hotamtoy (Ertaknamo hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 811
24 Husn (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 642
25 Ҳайкал (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 561
26 Ҳаёт қўшиғи (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 580
27 Ҳотамтой (Эртакнамо ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 487
28 Kimning tashvishi yoʻq (qissa) [Oʻlmas Umarbekov] 1377
29 Koʻk daftarning siri (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 906
30 Koʻprik (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 632
31 Kuz havosi (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 623
32 Кимнинг ташвиши йўқ (қисса) [Oʻlmas Umarbekov] 620
33 Куз ҳавоси (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 507
34 Кўк дафтарнинг сири (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 510
35 Кўприк (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 502
36 Mening oʻgʻilbola jiyanim (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 1043
37 Moʻjiza (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 723
38 Muhabbat qoʻshigʻi (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 859
39 Менинг ўғилбола жияним (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 545
40 Муҳаббат қўшиғи (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 552
41 Мўжиза (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 540
42 Nomus (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 962
43 Номус (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 633
44 Odam boʻlish qiyin (roman) [Oʻlmas Umarbekov] 5820
45 Olamushuk (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 564
46 Oltin yaproqlar (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 1738
47 Oqsoqol (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 607
48 Ota (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 678
49 Ota va oʻgʻil (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 953
50 Oyning oltin oʻrogʻi (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 915
51 Одам бўлиш қийин (роман) [Oʻlmas Umarbekov] 756
52 Ойнинг олтин ўроғи (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 573
53 Оламушук (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 503
54 Олтин япроқлар (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 484
55 Ота (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 510
56 Ота ва ўғил (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 583
57 Оқсоқол (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 558
58 Qadah (toʻqilmagan hikoyalar turku... [Oʻlmas Umarbekov] 744
59 Qaytar dunyo (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 1094
60 Qirqqiz (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 958
61 Qiyomat qarz (drама) [Oʻlmas Umarbekov] 3176
62 Qiyomat qarz (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 5020
63 Qizimga Maktublar [Oʻlmas Umarbekov] 4477
64 Қадаҳ (тўқилмаган ҳикоялар туркумидан) [Oʻlmas Umarbekov] 681
65 Қайтар дунё (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 513
66 Қизимга Мактублар [Oʻlmas Umarbekov] 843
67 Қирққиз (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 600
68 Қиёмат қарз (драма) [Oʻlmas Umarbekov] 718
69 Қиёмат қарз (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 567
70 Sarkarda Petro (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 552
71 Sevgim-sevgilim (qissa) [Oʻlmas Umarbekov] 2916
72 Soat (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 1071
73 Sovgʻa (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 5108
74 Soʻnggi safar (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 637
75 Саркарда Петро (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 519
76 Севгим-севгилим (қисса) [Oʻlmas Umarbekov] 551
77 Соат (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 521
78 Совға (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 603
79 Сўнгги сафар (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 536
80 Tun (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 621
81 Тун (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 486
82 Urush farzandi (qissa) [Oʻlmas Umarbekov] 1932
83 Уруш фарзанди (қисса) [Oʻlmas Umarbekov] 607
84 Vela (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 535
85 Вела (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 453
86 Xadicha (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 791
87 Хадича (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 555
88 Yoʻlda (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 647
89 Йўлда (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 479
90 Yer yonganda (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 708
91 Ер ёнганда (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 508
92 Yoz yomgʻiri (qissa) [Oʻlmas Umarbekov] 8021
93 Ёз ёмғири (қисса) [Oʻlmas Umarbekov] 984
94 Yulduzlar (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 1086
95 Юлдузлар (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 482
96 Shirinsoy oqshomlari (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 647
97 Ширинсой оқшомлари (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 497
98 Charos (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 1459
99 Choʻpon Vasil va uning farzandlari... [Oʻlmas Umarbekov] 682
100 Чарос (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 560
101 Чўпон Васил ва унинг фарзандлари (... [Oʻlmas Umarbekov] 635
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика