Ҳаёт қўшиғи (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov]

Ҳаёт қўшиғи (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov]
Ҳаёт қўшиғи (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov]
Марказий хирургия клиникасининг бош врачи Мирсидиқ Жалилов бир ҳафтадан бери Наманганда дам оларди. Шу ерлик ҳамкасби, уруш йиллари бир қисмда хизмат қилган қадрдон ошнаси: «отпускангни бир гал бизнинг шаҳарда ўтказ, Наманган ҳам курорт жойлардан қолишмай-ди», деб чақиртириб келган эди.
Мирсидиқ дўстининг таклифига рози бўлиб, яхши қилган экан, Абдуқодир уни қаёқларга олиб бормади, нималарни кўрсатмади! Куни-кеча беш-олти киши бўлиб, истироҳат боғидаги оролчада ошхўрлик қилишди. Ўйин-кулги, аския билан ўтириш ярим кечагача чўзилиб кетди. Кимдир ашула қилди. Ширин овози бор экан, деб Мирсидиқ берилиб эшитди.
— Яхши айтар экан, — деди қайтишаётганида. — Эртага уйга чақириб, ўзимиз ўтиришсак!
Абдуқодир жавоб бермади.
— Ҳа, индамайсан? Сенга ёқмадими?
— Йўқ, ёқди, лекин, ашула эшитмоқчи бўлсанг, эртага сени Янгибозорга олиб бораман. Маъқулми?
— Ихтиёр сенда, — деди Мирсидиқ елкасини қисиб. — Қаёқда сургасанг, кетавераман.
Eртасига икки ошна Янгибозор қишлоғига қараб йўл олишди. Мирсидиқ бу қишлоқ қаерда ўзи, узоқми, яқинми — суриштирмади. Инжиқ, чўрткесар дўстининг одатини яхши биларди. Сўрагани билан барибир айтмайди, юраверсанг-чи, сени ёмон жойга бошламайман-ку, дейди, энса-си қотиб. Сўраб ҳам нима қилади. Отпускада, барибир эмасми, қаёққа борса?
Янгибозорга кечга яқин кириб боришди. Қишлоқнинг қоқ ўртасидан кесиб ўтган асфалт кўча гавжум. Далада қовун-тарвуз ортиб келаётган арава, машиналар ғиз-ғиз ўтиб турибди. Одамлар қаёққадир шошилишади.
Абдуқодир катта кўк дарвоза олдида тўхтаганда, бир тўп ёш-яланг, қаҳ-қаҳ уриб ўтиб кетди.
— Келдик, — деди у ошнасига. — Ашуланинг сарасини шу ерда эшитасан.
Улар ичкарига киришди. Кенг ҳовлининг ўртасидаги баланд шийпон ёнида оқ яктак кийган бир мўйсафид гул қирқиб юрарди.
— Ҳорманг, Дўсимбой ота! — деди Абдуқодир ўша томонга юриб. — Саломат бормисиз?
— Ие, ие, келинг, Абдуқодир ўғлим, — мўйсафид гулларни шийпонга қўйиб, меҳмонлар билан кўриша кетди. — Бу нима деган гап ўзи? Жуда жим бўлиб кетдингиз? Қани, марҳамат.
Меҳмонлар шийпонга кўтарилишди.
— Оббо, ўғлим-эй, жуда соғинтириб қўйдингиз-ку, а?
— Хизматчилик, қўл тегмайди, — деди Абдуқодир кулиб. — Мана, отпускага чиқиб, бобойни бир зиёрат қилиб келайлик, деган эдик.
— Ҳа, баракалла, кам бўлманг, ўғлим.
— Хатамжон қанилар?
— Клубда. Қўшни раёндан мусобақадошлар келган экан. Раис қўймай олиб кетди. Контсерт беришар эмиш. Ўзи кечагина қирдан қайтувди.
— Ҳа, қирда нима бор экан?
— Шу касбни орттирди-ю ишқибозлари кўпайиб қолди. Қирда ҳам контсерт бериб келди.
Дўсимбой ота бошидаги янги Марғилон дўпписини олиб, тиззасига уриб, чангни қоққан бўлди, кўкрагига тушиб турган мошкичири соқолини тутамлаб, оғир хўрсинди.
— Қаёққа борса ҳам майли, кўнглини тинчитиб юрса бўлгани.
— Ишқилиб, кайфияти тузукми? — сўради Абдуқодир.
— Шукур. Илгариги хафагарчилиги йўқ деса бўлади. Аммо ёлғиз қолса эзилади. Кечалари билан ухламай чиқади. Қўлига танбурни олиб, ашула қилгани-қилган. Кўнгилларни ўртаб юборади. Онаси шўрлик чўп бўлиб кетди. Ўртоқлари омон бўлсин, ёлғизлатишмайди. Клуб мудири қилиб қўйишди. Кун бўйи ўша ерда. Тўгарак тузиб, нималарнидир ўргатиб юрибди ёшларга. Мен ҳозир...
Дўсимбой ота ўрнидан турди. Абдуқодирнинг эътирозига қарамай, дастурхон ёза бошлади. Нимагадир ичкари уйга кириб кетганида ҳеч нарсага тушунолмай ўтирган Мирсидиқ сўради:
— Хатамжонга нима қилган?
Абдуқодир «тсс» деб бармоғини лабига қўйди.
— Кейин айтиб бераман. Бунинг тарихи узун. Бобойнинг олдида ҳеч нарсани сўрама. Ярасига туз сепган бўласан. Хатамжон шу кишининг ёлғиз ўғли.
— Зерикиб қолмадиларингми? Кампир тушмагур қиём қилувди, чумолидан беркитиб қўйган экан, зўрға топдим. Қани, нонга қаранглар.
Дўсимбой ота меҳмонларнинг рўпарасида чордана қуриб ўтирди. Шу пайт узоқдан чирманданинг овози эшитилди.
— Бошланганга ўхшайди, — деди Дўсимбой ота Мирсидиққа чой узатар экан. — Олинг, ўғлим. Қиёмдан солинг.
— Биз хам клубга чиқсак, — деди Абдуқодир бир пиёладан чой ичилгач. — Анчадан бери Хатамжонни кўрганим йўқ. Бу ошнамиз ҳам ўғлингизнинг ашуласини эшитмоқчи эди.
— Шундайми? — Дўсимбой ота меҳмонларга қараб чиқди. — Майли бўлмаса. Холангиз ҳам ўша ёқда. Бирга қайтинглар, қўлбола ош қилиб тураман.
Меҳмонлар қўзғалишди. Ота уларни эшиккача кузатиб чиқди.
— Кутаман-а, Абдуқодир? Хатамжон билан албатта бирга қайтинглар.
— Раҳмат, раҳмат.
Мирсидиқ муюлишга етганда, шеригига ўгирилди.
— Қани, энди гапир, Хатамжонга нима қилган, ким ўзи? Абдуқодир ўйланиб қолди. Бароқ, қошлари чимирилди.
Анчагача индамай борди-да, кейин деди:
— Хатамжон хам врач эди. Шу қишлоқнинг врачи эди. Бундан етти-саккиз йил муқаддам фалокат юз бериб, икки оёғидан ажраган...
Мирсидиқ бир сапчиб тушди. Абдуқодирнинг ҳам томоғига бир нарса келиб тиқилди шекилли, гапиролмади. Икки ўртоқ бошларини эгганларича жим боришар экан, колхоз клубига етиб келишганини пайқашмади. Эшикни очишлари билан гулдурос қарсак садолари эшитилди. Кейин кимдир ашула бошлади. Клуб сув қуйгандек, жим бўлиб қолди.
— Хатамжон! — деди Абдуқодир шивирлаб. — Юр.
ўилдиракли кичкина аравачада бир йигит ўтириб куйларди. Мирсидиқ аввал қандай ашула эканлигини аниқлай олмади. Саҳнага кўзи тушди-ю юраги орқасига тортиб кетди. Уни шу топда қўшиқ эмас, йўқ, аравачада ўтирган яримта тана сеҳрлаб қўйган эди. Умрида йиғламаган одам, кўзларидан ёш чиқиб кетганини сезмай қолди. Шўртанг бир нарса лабига оқиб тушганда, ўзига келди. Ёшини артиб, ашулага қулоқ сола бошлади. Хатамжон «Ўн саккиз ёшимдадир»ни айтарди. Ҳа, Абдуқодир айтганича бор экан. Бу йигит гўё ашула айтиш учун яратилгандай эди...
Бирдан қарсак кўтарилди. Абдуқодир дўстини тирсагидан ушлаб, олдинга бошлади. Кимдир меҳмонларни кўриб, иккита стул олиб келиб қўйди. Ёшгина бир қиз кенг атлас кўйлагини ҳилпиратиб, саҳнанинг ўртасига келди-да, ниманидир эълон қилди. «Гур» этиб кўтарилган қарсакдан нималигини англаб бўлмади. Хатамжон аравачанинг ғилдиракларини итариб, олдинроққа чиқди, залга қандайдир илиқ бир назар билан жилмайиб боқди-да, янги қўшиқ бошлади.
Залга жимлик чўкди. Хатамжоннинг ниҳоятда ширали, тиниқ овози қўшиқ сўзларини киши юрагига қуйиб, ҳаяжонга соларди:

Куйла, созим, куйла, тинма,
Куйла, куй бу — шодлигим.
Боғлару қирлар, адирлар
Сенга жўрдир шодлигим.
Мирсидиқ қўшиқни тинглар экан, алланечук бўлиб кетди. Сўзлари танишдек туюлди. Қачон, кимдан эшитган экан бу қўшиқни? У диққат билан Хатамжонга қаради. Қирра бурни ёнидаги мошдек холга кўзи тушди-ю, ҳанг-манг бўлиб қолди. Наҳотки... наҳотки ўша, бундан олти-этти йил илгари ўзи оператсия қилган йигит шу бўлса?! Мирсидиқ, зарб билан шеригини туртди.
— Менга қара, Хатамжон Тошкентда даволанганмиди?
— Ҳа, — деди Абдукодир саҳнадан кўзини узмай. — Профессор Власов ҳам кўрган.
— Профессор Власов?
— Ҳа.
Мирсидиқ янглишмабди. Бу ўша, унинг ўзи оператсия қилган йигит. Хатам... Хатамжон Дўсимбоев... Ҳа, бу йигит унга таниш. Мирсидиқ ўйга толди. Унинг кўз олдида оператсия столи устида ётган йигирма уч-йигирма тўрт ёшлардаги нимжон йигит пайдо бўлди. Ўшанда москвалик машҳур профессор Власов клиника ишлари билан танишаётган эди.
Кунларнинг бирида кечга яқин навбатчи врач янги касал қабул қилингани, аҳволи оғирлигини айтиб қолди. Биргалашиб касал ётган палатага киришди. Хатамжон иккала оёғини қимирлатолмай ётарди. Мирсидиқ очиб кўриб, қўрқиб кетди, аммо сездирмади.
— Нима бўлди? — сўради у ўзини босиб. Хатамжон сўзлаб берди.
Бундан бир йил олдин қирда чўпонлардан бири оғир бетоб бўлиб қолибди. У бу хабарни эшитиб, ярим кечаси отда йўлга тушибди. Қишлоқдан чиққанида от нимадандир ҳуркиб, олиб қочибди. Хатамжон тўхтатаман деб жиловидан маҳкам тортган экан, от қоқилиб йиқилибди-ю йигит унинг тагида қолибди. Ҳушига келиб қараса, ўтовда ётган эмиш. Врачнинг келмаганидан хавотир олиб, йўлга чиққан чўпонлар уни олиб кетишган экан. Хатамжон белида бир оз оғриқ сезибди, аммо эътибор бермай касални кўрибди, дори-дармон қилиб уйига қайтибди. Отдан йиқилганини ҳеч кимга айтмабди ҳам. Лекин эрталаб оғриқ зарбидан туролмай қолибди. Оғриқ шу-шу қолмас экан.
Мирсидиқ палатадан чиқиб, профессор Власов билан маслаҳатлашди. Беморнинг умуртқа суягини рентгенга солиб, оператсияга тайёргарлик кўра бошлашди. Бироқ бу оператсиянинг фойда беришига Мирсидиқнинг ўзи ҳам ишонмас эди. Бемор жуда кеч мурожаат қилган экан. Шундай бўлса ҳам оператсия қилинди. Профессор Власов ўзи бош бўлиб турди, аммо шундан кейин бир ой ўтди, икки ой ўтди, бемор тузалмади. Унинг иккала оёғи аллақачон палаж бўлиб қолган эди. Буни беморнинг ўзи ҳам тушунди, кулча юзидаги кулги йўқолди, эрталабдан кечгача шифтга тикилиб ётадиган одат чиқарди.
Бир куни Мирсидиқ уни клиника боғига олиб чиқишни буюрди. Ўзи ҳам чиқди. У ёқ-бу ёқдан гапга солди, овутмоқ-чи бўлди, аммо бемор оғиз очмади. Унинг учун энди ҳамма нарса тугагандек, бутун орзу-умидлари пучга чиққандек, ҳаёт бу — фақат қийноқ, азобдан иборатдек туюларди. Шу алфозда бир неча ҳафта ўтди. Мирсидиқ бемор ётган палатага репродуктор ўрнаттириб қўйди. Яхши контсерт берилаётган бўлса, ўзи келиб бураб кетади. Аввал бу ҳам таъсир қилмади, бироқ, бориб-бориб у беморнинг қўшиқларни диққат билан эшитадиган бўлиб қолганини кўрди. Яна гапга солди. Аммо жавоб ололмади. Шундан бир неча кун ўтгач, даҳлиздан ўтиб кетаётиб, кимнингдир хиргойи қилаётганини эшитиб қолди. Қулоқ солди. Овоз Хатамжоннинг палатасидан келар эди. Мирсидиқ эшикни секин очди-ю севиниб кетди. Хатамжон ярим овозда куйларди. Деворга суяниб эшита бошлади:
Куйла, созим, куйла, тинма,
Eнди сенсан шодлигим.
Боғлару қирлар, адирлар
Сенга жўрдир, шодлигим...
— Э, кечирасиз доктор, — Хатамжон Мирсидиқни кўриб қолиб, докадек юзига қон югурди. — Хаёл билан бўлиб кўрмабман.
— Ҳечқиси йўқ, — Мирсидиқ унинг ёнига ўтирди... Яхши қўшиқ экан. Қандай қўшиқ бу?
Хатамжон жиддийлашди, ингичка лаблари енгил титради.
— Ҳаёт қўшиғи.
— Ҳаёт қўшиғи? Яхши ном.
— Сизга ёқдими?
— Жуда ҳам. «Куйла, созим, куйла, куйла, тинма... Энди сенсан шодлигим...» Яхши қўшиқ. Ким ёзган экан?
Хатамжон жилмайди.
— Биз томонларда деярли ҳамма қўшиқ тўқийди. Ўзим тўқидим.
— Жуда яхши. Бу қўшиқ ҳақиқатан ҳам сизнинг ҳаёт қўшиғингиз бўлсин!
Мана, ҳозир Мирсидиқ шу қўшиқни иккинчи марта эшитиб ўтирибди. Тағин ўша нимжон йигитнинг ўзи айтяпти. Мирсидиқ диққат билан унга тикилди. Йўқ, унинг олдида бундан беш-олти йил илгариги яримта тана эмас, катта қалб, катта ҳаёт эгаси гўзал ҳаёт қўшиғини куйларди. Бу қўшиқда на нолиш бор, на азоб, унда яшаш иштиёқи, пок муҳаббат, битмас-туганмас орзу ва қудрат бор эди!
Контсерт тугаши билан Абдуқодир дўстини саҳнанинг орқасига бошлади. Ичкаридан иккита йигит аравачадаги Хатамжонни олиб чиқмоқда эди. Хатамжон сочида битта ҳам қораси қолмаган жиккаккина бир кампирнинг қўлидан ушлаб олган.
— Ойи, қаранг, Абдуқодир акам! — деди у шу топда.
— Вой, бўйидан ўргилай, қани? — Кампир шундай деб, гапини тугатгани ҳам йўқ эдики, ўғли билан қучоқлашиб кўришаётган Абдуқодирни кўрди: — Сизнинг ҳам келадиган кунингиз бор экан-ку, болам, эсонмисиз-омонмисиз?
— Мирсидиқ ака!.. Доктор!..
Мирсидиқ ичидан тўлқинланиб келаётган ҳаяжон билан Хатамжоннинг қўлини сиқди.
Улар клубдан чиқишганда, вақт алламаҳал бўлиб қолган, кўк бетини сон-саноқсиз юлдузлар қоплаб олган эди. Баланд қайрағоч тепасидаги ой худди болаларини қўриқлаб юрган она ўрдакдек, секин-секин сузиб борарди.
— Хўш, ишлар яхшими, Хатамжон? — сўради Мирсидиқ аравача ёнида битта-битта одим босиб боришар экан.
— Мана шу клубдаман. Музика тўгараги очганмиз. Яхши болалар. Улар билан ишлаб зерикмайсан, киши.
— Анчадан бери ишлаяпсизми?
— Ҳа, икки йил бўлиб колди.
— Жуда яхши, жуда яхши.
Шу пайт узоқдан Дўсимбой ота кўринди.
— Ҳаяллаб қолдиларинг? — Дўсимбой ота меҳмонларни олдинга ўтказиб, ўғлига юзланди.
— Чарчамадингизми, ўғлим?
— Ўғлингиз чарчашни биладими? — гапга аралашди кампир. — Қўйиб берсангиз, эртлабгача клубда қолиб кетса! Яхшиям меҳмонлар бор экан.
— Чарчамадим, дада, — деди Хатамжон жилмайиб.
— Ундай бўлса, уйда ҳам хизмат қиласиз. Меҳмонлар атайлаб сизни деб келишган.
Меҳмондорчилик анчагача чўзилди. Тонг ёришгунча қўшиқ янгради. Эртасига кечқурунгина Хатамжон меҳмонларга рухсат берди. Икки ошна кечки салқин билан пиёда йўлга тушишди. Икковининг ҳам фикрини алланарсалар чулғаб олган эди. Йўлнинг ярмини босиб ўтишганда, Абдуқодир:
— Шу йўлдан икки йилча қатнадим, — деди. — Дори таъсир қилмади, лекин бориб-келишим таъсир қилди.
— Тўғри гапирдинг. Яхши гап, диққат-эътибор ҳар қандай доридан кучли экан.
Мирсидиқ дўстини қўлтиқлаб йўл бошлади. Кўп ўтмай, азим чинорлар ичида ғапқ бўлган шаҳарга кириб келишди. Ёқимли ёз шабадаси эндигина қад кўтариб келаётган ёш ниҳолларни тебратар эди. Ҳамма ёқда гул: оқ, пушти, қизил, сариқ, қўйинг-чи, минг хил тусдаги гуллар очилиб-сочилиб ётибди.
Мирсидиқ кўчанинг икки бетидаги турнақатор фонарлар нурида Эрон гиламидек товланиб ётган бу гулларга суқ билан тикилиб борар экан, бир шохи синган наъматакка кўзи тушиб қолди. Қайси бағри тош синдирди экан? У яқинроқ келиб қаради, йўқ, синибди-ю узилмабди. Қуёшга томон бўй чўзиб қаддини ростлаб боряпти. Мирсидиқ жилмайиб қўйди. У, албатта ўсади, улғаяди. У очган гулнинг муаттар ҳиди кишилар чеҳрасига табассум, шодлик бахш этади, қалбларини равшан қилади. Ҳаёт қонуни шундай!
Икки дўст шаҳар кўчаларидан ўтиб боришар экан, юраклари қандайдир ўзларига номаълум қувонч, ғурур билан лиммо-лим эди.

1960
Mualifning boshqa asaralari
1 Abdulla qovunchi (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 879
2 Абдулла қовунчи (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 474
3 Bahor (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 789
4 Bahor nafasi (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 889
5 Boboyongʻoq (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 886
6 Boʻribosar (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 1019
7 Баҳор (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 523
8 Баҳор нафаси (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 512
9 Бобоёнғоқ (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 504
10 Бўрибосар (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 579
11 Dutor (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 717
12 Дутор (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 458
13 Garov (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 869
14 Gayduk qizi (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 640
15 Gul sotuvchi qiz (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 1127
16 Gul vodiysi (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 602
17 Гайдук қизи (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 521
18 Гаров (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 534
19 Гул водийси (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 512
20 Гул сотувчи қиз (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 518
21 Haykal (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 663
22 Hayot qoʻshigʻi (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 1217
23 Hotamtoy (Ertaknamo hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 811
24 Husn (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 642
25 Ҳайкал (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 561
26 Ҳотамтой (Эртакнамо ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 487
27 Ҳусн (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 464
28 Kimning tashvishi yoʻq (qissa) [Oʻlmas Umarbekov] 1377
29 Koʻk daftarning siri (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 906
30 Koʻprik (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 632
31 Kuz havosi (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 623
32 Кимнинг ташвиши йўқ (қисса) [Oʻlmas Umarbekov] 620
33 Куз ҳавоси (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 507
34 Кўк дафтарнинг сири (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 510
35 Кўприк (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 502
36 Mening oʻgʻilbola jiyanim (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 1043
37 Moʻjiza (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 723
38 Muhabbat qoʻshigʻi (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 859
39 Менинг ўғилбола жияним (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 545
40 Муҳаббат қўшиғи (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 552
41 Мўжиза (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 540
42 Nomus (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 962
43 Номус (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 633
44 Odam boʻlish qiyin (roman) [Oʻlmas Umarbekov] 5820
45 Olamushuk (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 564
46 Oltin yaproqlar (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 1738
47 Oqsoqol (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 607
48 Ota (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 678
49 Ota va oʻgʻil (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 953
50 Oyning oltin oʻrogʻi (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 915
51 Одам бўлиш қийин (роман) [Oʻlmas Umarbekov] 756
52 Ойнинг олтин ўроғи (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 573
53 Оламушук (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 503
54 Олтин япроқлар (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 484
55 Ота (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 510
56 Ота ва ўғил (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 583
57 Оқсоқол (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 558
58 Qadah (toʻqilmagan hikoyalar turku... [Oʻlmas Umarbekov] 744
59 Qaytar dunyo (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 1094
60 Qirqqiz (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 958
61 Qiyomat qarz (drама) [Oʻlmas Umarbekov] 3176
62 Qiyomat qarz (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 5020
63 Qizimga Maktublar [Oʻlmas Umarbekov] 4477
64 Қадаҳ (тўқилмаган ҳикоялар туркумидан) [Oʻlmas Umarbekov] 681
65 Қайтар дунё (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 513
66 Қизимга Мактублар [Oʻlmas Umarbekov] 843
67 Қирққиз (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 600
68 Қиёмат қарз (драма) [Oʻlmas Umarbekov] 718
69 Қиёмат қарз (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 567
70 Sarkarda Petro (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 552
71 Sevgim-sevgilim (qissa) [Oʻlmas Umarbekov] 2916
72 Soat (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 1071
73 Sovgʻa (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 5108
74 Soʻnggi safar (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 637
75 Саркарда Петро (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 519
76 Севгим-севгилим (қисса) [Oʻlmas Umarbekov] 551
77 Соат (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 521
78 Совға (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 603
79 Сўнгги сафар (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 536
80 Tun (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 621
81 Тун (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 486
82 Urush farzandi (qissa) [Oʻlmas Umarbekov] 1932
83 Уруш фарзанди (қисса) [Oʻlmas Umarbekov] 607
84 Vela (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 535
85 Вела (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 453
86 Xadicha (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 791
87 Хадича (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 555
88 Yoʻlda (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 647
89 Йўлда (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 479
90 Yer yonganda (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 708
91 Ер ёнганда (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 508
92 Yoz yomgʻiri (qissa) [Oʻlmas Umarbekov] 8021
93 Ёз ёмғири (қисса) [Oʻlmas Umarbekov] 984
94 Yulduzlar (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 1086
95 Юлдузлар (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 482
96 Shirinsoy oqshomlari (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 647
97 Ширинсой оқшомлари (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 497
98 Charos (hikoya) [Oʻlmas Umarbekov] 1459
99 Choʻpon Vasil va uning farzandlari... [Oʻlmas Umarbekov] 682
100 Чарос (ҳикоя) [Oʻlmas Umarbekov] 560
101 Чўпон Васил ва унинг фарзандлари (... [Oʻlmas Umarbekov] 635
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика