Кекса ғижжакчи (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev]

Кекса ғижжакчи (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev]
Кекса ғижжакчи (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev]
Ғани ака ишшайиб, ғижжакка тикилди. Камонни олди-да, ғийқиллатиб чала кетди. Бу — эски куй эди. Машшоқ ва хонандалар бу куйга аллақачон таҳрир киритган, лекин Ғани ака ундан воз кечмас, чалар, бу эса эшитувчиларга ёқмас эди. Шунинг учун Ғани ака гоҳо хафа ҳам бўлар, ўкинар, лекин яна... ўз билганидан қолмасди... У ғийқиллатиб чала бошлади. Унинг рўпарасида турган меҳмон йигитлар сой тарафга кетишди; оппоқ тошлоқдан ўтиб, кўпириб оқаётган сувга етишди. Ечиниб, сувга тушишди ва бир-бирларига сув сачратиб, чўмила бошлашди.
Ғани ака чалар эди. Лабида ўша юмшоқ хокисор ва алланечук ўжар табассум. Силлиқ сочлари манглайига тушган. Хром этикли оёқларини узатиб юборган. Унинг ёнида тиниқ булоқ, ундан нарида ажриқзор, юлғунзор... Бу йигитлар шаҳардан совхоз директорининг уйига меҳмон бўлиб келишган, энди дам олгани чиқиб, новвойхонани ҳам кўришган ва Ғани ака ғижжакни кўтариб, уларга эргашиб чиққан эди... Ғани ака бир замонлар театрда ишлаган, сўнг шаҳар ҳаваскорларига бошлиқ бўлган. Ниҳоят, айланиб-айланиб, шу совхоздан қўним топган; унинг ота-бобоси новвой ўтгани учун ўзи нон ёпишга чапдаст эди — совхоз директори бир гал унинг нонидан татиб, ўзининг новвойхонасига олиб келганди.
Ғани ака, ниҳоят, хўрсиниб, ғижжакни ётқизиб қўйди. Хомуш бўлиб, меҳмонларга тикилди: яхши замонлар ўтиб кетди! У тушган давра гуллар эди! Устма-уст куй чалиш, ашула айтишини сўрар эди меҳмонлар. Буям кам: айлангани чиқишганда ҳам уни бир қадам ўзларидан ажратмас, мана шундай вақтларда меҳмонлар чўзилишиб, у кишини хизматга қўйишарди: о, у чалиш, ашула айтишлар хизматмиди?
Ғани ака ўрнидан ирғиб турди-да, ажриқзор ёқасида ётган корзина бошига борди. Очди, ичидан арақ билан қовурдоқ олди. Арақдан ярим пиёлани қуйиб, отиб олди-да, яна корзинага жойлаб қўйди... Ғижжагини кўтариб, новвойхонага қайтди.
Новвойхона. Шифтларини ис босган, одам бўйи баландда тандир. Унинг пастида узун пештахта. Орқада қоп-қоп ун, четда ёғоч каравот. Унга шолча ва кўрпача тўшаб қўйилган. Лекин ер тоза қилиб супурилган. Шипдаги ис, ун, кўмир ҳидига қарамай, новвойхона озода эди.
Ғани ака ғижжакни михга илиб қўйиб, каравотга ўтирди. Энгашиб, сочларини таради. Чуқур хўрсиниб, яна ғижжакни олди-да, тағин шахд билан чала бошлади... Ғани аканинг учта боласи, хотини бор, улар шаҳарда. Новвой ҳар бозор куни улардан хабар олади. Агар иши ривож топиб, директор уй берса, кўчиртириб келмоқчи.
— Салом бердик!
Ғани ака эшикда тик бўлган новча, галифе шим-кител кийган, ўттиз беш ёшлардаги совхоз директо-рини кўрди.
— Ваалейкум ассалом, директор бобо! — дея каравотдан ирғиб тушди. Ғижжакни ётқизиб қўл қовуштирди.
Директор ичкарига кириб, уёқ-буёққа қаради:
— Қани, зерикмай ётибсизми?
— Э, зерикиш қайда, оғажон!
— Бўлмасам гап мундай! Шу ҳафтанинг охирида тўйчиғимиз бор...
— Э-э, қуллуқ бўлсин!
— Ёз ҳам ўтиб кетяпти. Тўйни қилиб олмасак бўлмайди.
— Умрлари узун бўлсин!
— Энди бир ғайрат қиласиз-да, Ғани ака. Бир-икки юзта нон ёпиб берасиз!
— Хўп бўлади, жоним билан! Андак... сиёдона керак бўлади. Бирон кило кунжут бўлсаям зарар қилмасди. Агар, қиздирилган ёғдан ҳам бўлса, нонни кўп чиройли қилади, оғажон!
— Ҳаммасини топиб берамиз. Лекин сиёдонани... ўзингиз топинг. Мен пулини бераман.
— Хўп бўлади, хўп! Қўшни совхозга бориб келишга тўғри келади-да. Агар бир улов бўлсамиди...
— Кечга томон меҳмонлар кетишади. Кейин машиналар бўшайди. Улар сойдами?
— Сойда...
— Хўш... хўп. Бошқаси ҳақида кейин гаплашамиз. Директор чиқиб кетди. Ғани ака каравотга ўтирди яна. Ғижжакка мунғайиб қаради ва: «Артист ҳам керак, — деб ўйлади. — Кимларни чақиртирар экан... Э, замон ўтди, Ғанижон!»
Маслаҳат оқшоми Ғани ака айвонда шофёрлар ва бўлим хизматчилари билан ўтирар, ичкарида қўшни совхоз директорлари, раён ходимлари ҳам бор, улар бемалол кулишиб гаплашар, булар эса, бир қадар паст овозда, имкони борича уларга халақит бермасликка тиришар эди.
— Хўш, биздан маслаҳат сўрасангиз, маслаҳат шу! — деди бир маҳал ичкаридаги меҳмонлардан бири. Ҳамма жимиди. Ташқарида ўтирганлар ҳам жимиди: — Тўйни катта қилмайсиз, ўртоқ директор! Биламан, бир марта ҳам уйингизга меҳмон чақирмагансиз. Ҳаммасининг ҳиссасини бирйўла чиқармоқчимисиз... Лекин бу ҳар хил гапга сабаб бўлади, дўстим! Тушуняпсизми? Директор совхозни еб кетди, шундай тўй қиляпти, деган гаплар ҳам чиқади. Ҳа-ҳа! Шофёр данғиллама тўй қилса, унинг гапи оз бўлади. Сизники кўп бўлади, дўстим!.. Бу ёғини ҳисобга олиш керак! Сўнгра, бир илтимос сиздан, артист чақирмайсиз! Зинҳор ёдингизда бўлсин шу! Пул қистириш, артистга ҳақ тўлаш — бу масалалар кўп нозик, дўстим! Бизгаям гап тегади... Одамларни тийиб бўладими?! Бири бир сўм қистирса бўлди, ким ошарга айланиб кетишиям ҳеч гапмас! Хўп... агар, жуда истасангиз, раёндан ҳаваскорларни чақиринг! Улар келиб гуллатиб кетишади. Домкултурада бор-ку, беш-ўнта ҳаваскор! Шундан фойдаланиш керак... Қаршилик йўқми?
Ҳеч ким қаршилик билдирмади. Бироқ кўплар, айниқса, ташқаридагилар хомуш тортди. Ғани ака ҳам ўйланиб, бош чайқаб ўтирди.
Тўй кечаси Ғани ака новвойхонада эди. Пешма-пеш ёпилган нонлар етмас, дастёр бола нон ташиб улгурмасди... Соат ўн иккидан кейин тўйхона тинчий бошлади. Ғани ака дам олгани ўтирди ва дастёрдан сўради:
— Бизни унутишмадими? Бирон нарса опкелинг, укам!
— Аллақачон опкелиб қўйишган! — деди дастёр.
Ярим соат ичида новвойхона тўйхонага айланди.
Ғани ака ширакайф кўзларини сузиб, ғижжак торини тортар, хириллаб ашула айтар, дастёр бола чирпирак бўлиб ўйин тушар, ҳар иккаласи ҳам «дод», деб қўйишар эди. Бир маҳал ташқарида тапир-тупур бўлди ва:
— Ғани ака! — деди кимдир.
Бўлим бошлиғи экан:
— Юринг-э! — деди у. — Тўй эмас, бир ғалати иш бўлди, ака! Ҳаваскорлар гастролга кетган экан. Келишмади. Ҳамма хомуш бўлиб ўтирибди. Ашула, ўйин бўлмаса бўладими! Юринг! Олинг!...
Ғани ака томоғини қириб қўзғалди ва яна ўтирди:
— Укам, биз эски, асбоб ҳам эски, ашула ҳам... Қандоқ бўларкин?
— Э, ҳозир шунисигаям зормиз! Директор юбордилар мени! Бўлинг!
Ғани ака алланечук қалтираб, қўзғалди.
— Сабр, қиласиз энди! — дея, костюмини ечиб ташлаб, дастёрига буюрди: — Сув қуй, ука. Ювинай.
Ювиниб, артинди. Каравот тагидан эски чамадон чиқариб, янги оқ кўйлак олиб кийди, қора галстук тақди. Янги костюм кийди ва этигини артиб, ғижжакни қўлига олди.
Тўнғиллаб, диққати ошиб ўтирган бўлим бошлиғи йўл тортди.

* * *
Ғани ака тўйхонадан соат учларда қайтди. У кайф қилган, лекин тетик, оғзи қулоғида эди. «Э!» деб новвойхона ўртасида тўхтади. Асбобни жойига илиб, каравотга ўтирди ва бошини қуйи солиб, нималар бўлганини эслади:
Ғала-ғовур, шовқин-сурон. Одамлар туриб кетишган. Супа пастида қур тутиб олишган. Ўйнамаган одам қолмади. Ҳар мақомда ўйнашяпти. Айниқса, ўйин билмайдиганлар кўп. Ғани ака ғижжакни қорни устида тутиб олиб, муқом билан чаляпти. Тўхтамайди: куйлар бир-бирига уланади. Одамлар қийқиради, раҳмат айтади... Уша эски, эшитишни истамаган куйларини ҳам жон деб эшитишган, ўша эски, хонандаю машшоқлар қарамай қўйган ашулаларга ҳам жўр бўлишган... Директор қизишиб, Ғани акани ўпади, битта катта серкани етаклаб келиб, чилвиридан тутқазади. Ғани ака уялади, қизаради.

Тонг отди. Ғани ака боши оғриб уйғонди. Кийим-бошини алмаштириб сойга ўтди. Сувга тушди. Қайтди. Булоқ бошида тўхтади. Яқиндаги дард-аламларини эслади. Хомушланди. Ниҳоят... ўзини бахтиёр сезиб, балки умрида биринчи марта тўла бахтиёр сезиб, новвойхонага қайтди. Эҳтимол бундан кейин у ҳеч маҳал бунчалик бахтли бўлолмас — бироқ у бу ҳакда ўйламас, кимлардандир ўч олгандай, кимларгадир ўзини танитгандай сезар ва энди ҳамма нарсага — ҳар қандай ғам-ҳасратга ҳам розидек, мамнун кўринарди... Ғани ака ғижжакни жойига илиб қўйиб, енгларини шимарди. Ишга тушди.
Mualifning boshqa asaralari
1 Ahad Mirzo yigʻladi (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 679
2 Arosat (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 974
3 Arpali qishlogʻida (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 791
4 Аросат (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 554
5 Арпали қишлоғида (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 564
6 Аҳад Мирзо йиғлади (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 534
7 Bahor (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 912
8 Bahor oʻtdi (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 717
9 Baxtli boʻlinglar (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 688
10 Bir guzar odamlari (novella) [Shukur Xolmirzayev] 642
11 Bir koʻrgan tanish (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 719
12 Bitikli tosh (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 618
13 Biz kech qolib yuramiz (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 575
14 Bodom qishda gulladi (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 3700
15 Boychechak ochildi (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 753
16 Bulut toʻsgan oy (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 2033
17 Бахтли бўлинглар (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 547
18 Баҳор (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 564
19 Баҳор ўтди (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 498
20 Биз кеч қолиб юрамиз (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 518
21 Бир гузар одамлари (новелла) [Shukur Xolmirzayev] 546
22 Бир кўрган таниш (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 498
23 Битикли тош (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 461
24 Бодом қишда гуллади (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 544
25 Бойчечак очилди (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 610
26 Булут тўсган ой (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 592
27 «Esse – erkin ijod» [Shukur Xolmirzayev] 2741
28 «Эссе – эркин ижод» [Shukur Xolmirzayev] 775
29 Farzand (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 845
30 Фарзанд (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 516
31 Haykal (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 661
32 Hayot abadiy (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 925
33 Hukumat (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 552
34 Ҳайкал (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 505
35 Ҳаёт абадий (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 550
36 Ҳукумат (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 499
37 Ikki koʻrgan bilish (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 650
38 Икки кўрган билиш (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 503
39 Jarga uchgan odam (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 830
40 Joʻraboshi (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 642
41 «Jahonbop asar yoza olaman, lekin» [Shukur Xolmirzayev] 853
42 «Жаҳонбоп асар ёза оламан, лекин» [Shukur Xolmirzayev] 573
43 Жарга учган одам (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 548
44 Жизнь вечна (рассказ) [Shukur Xolmirzayev] 831
45 Жўрабоши (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 534
46 Kechagi kun kecha (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 941
47 Keksa gʻijjakchi (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 758
48 Kimsasiz hovli (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1056
49 Koʻk dengiz (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 942
50 Koʻkboy (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 706
51 Koʻngil (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 649
52 Kulgan bilan kuldirgan (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 553
53 Кечаги кун кеча (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 790
54 Кимсасиз ҳовли (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 466
55 Кулган билан кулдирган (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 485
56 Кўк денгиз (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 476
57 Кўкбой (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 490
58 Кўнгил (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 575
59 Nasib etsa (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 565
60 Nimadir yoʻq boʻldi (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 814
61 Notanish odam (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1584
62 Насиб этса (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 508
63 Нимадир йўқ бўлди (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 499
64 Нотаниш одам (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 544
65 Odam (falsafiy hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 708
66 Olam tortilish qonuni (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 573
67 Olis yulduzlar ostida (voqeiy hi... [Shukur Xolmirzayev] 2280
68 Olma yemadim (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 862
69 Omon ovchining oʻimi (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 3341
70 Oqtosh (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 766
71 Ora yoʻl (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 625
72 Ot egasi (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 9743
73 Ota yurt (boʻlgan voqea) [Shukur Xolmirzayev] 655
74 Oy yorugʻida (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 560
75 Ozodlik (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1577
76 Одам (фалсафий ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 506
77 Озодлик (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 533
78 Ой ёруғида (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 480
79 Олам тортилиш қонуни (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 464
80 Олис юлдузлар остида (воқеий ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 569
81 Олма емадим (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 633
82 Омон овчининг ўими (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 503
83 Ора йўл (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 515
84 От эгаси (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 646
85 Ота юрт (бўлган воқеа) [Shukur Xolmirzayev] 481
86 Оқтош (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 502
87 Qadimda boʻlgan ekan... (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 810
88 Qariya (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 2162
89 Qaytish (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 594
90 Qish hangomasi (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 593
91 Qorbobo keladi (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 925
92 Qumrilar (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 600
93 Qush tili (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 928
94 Quyosh-ku falakda kezib yuribdi ... [Shukur Xolmirzayev] 750
95 Қадимда бўлган экан... (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 469
96 Қайтиш (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 600
97 Қария (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 529
98 Қиш ҳангомаси (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 521
99 Қорбобо келади (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 578
100 Қумрилар (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 507
101 Қуш тили (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 555
102 Қуёш-ку фалакда кезиб юрибди (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 589
103 Sayr (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 554
104 Sirli militsioner (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 569
105 Sogʻinch (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 711
106 Сайр (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 535
107 Сирли милитсионер (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 535
108 Соғинч (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 546
109 Tabassum (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1553
110 Tikan orasidagi odam (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 736
111 «Tolstoyning niyati meni maftun ... [Shukur Xolmirzayev] 728
112 «Толстойнинг нияти мени мафтун э... [Shukur Xolmirzayev] 517
113 Табассум (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 514
114 Тикан орасидаги одам (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 498
115 Uchinchi hamroh (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 664
116 Uh (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 515
117 Ukki sayrayapti (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 683
118 Ustoz (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 2545
119 Укки сайраяпти (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 486
120 Устоз (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 548
121 Учинчи ҳамроҳ (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 471
122 Уҳ (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 524
123 Xorazm, jonginam (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 767
124 Xorun ar-Rashid (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 698
125 Xumor (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 960
126 Хоразм, жонгинам (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 517
127 Хорун ар-Рашид (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 488
128 Хумор (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 572
129 Yigʻi (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 669
130 Йиғи (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 517
131 Yangi zot (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 565
132 Yashil «Niva» (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 860
133 Янги зот (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 480
134 Яшил «Нива» (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 569
135 Yosuman (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 765
136 Yovvoyi gul (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 601
137 Yozuvchi (Xotira hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 912
138 Ёввойи гул (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 558
139 Ёзувчи (Хотира ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 691
140 Ёсуман (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 513
141 Zov ostida adashuv (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1026
142 Зов остида адашув (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 506
143 Oʻzbek xarakteri (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 2520
144 «Oʻzbekning soddasi» (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1045
145 «Ўзбекнинг соддаси» (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 554
146 Ўзбек характери (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 644
147 Shudring tushgan bedazor (ikki i... [Shukur Xolmirzayev] 677
148 «Sholoxovning ashaddiy muxlisi edim» [Shukur Xolmirzayev] 916
149 «Шолоховнинг ашаддий мухлиси эдим» [Shukur Xolmirzayev] 608
150 Шудринг тушган бедазор (икки инж... [Shukur Xolmirzayev] 558
151 Chillak oʻyin (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 792
152 Choʻloq turna (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1303
153 Чиллак ўйин (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 593
154 Чўлоқ турна (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 638
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика