Йиғи (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev]

Йиғи (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev]
Йиғи (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev]
Оғзингга қон келсаям, душман олдида тупурма.Ҳикмат
Ўғлим Жамшидга
Мен раҳмсиз эмасман. Афғондаги босмачиларгаям муносабатим аниқ эди. Аммо, ўша ерда хизмат қилаётганимда бир воқеа содир бўлдики, ҳали-ҳамон унинг мағзини чақолмас эдим.
Биз крепостда турардик. Тошдан ясалган қўрғонда. Деворидан одамнинг боши кўринади. Девор ортидаги майдонга вертолётлар келиб қўнарди, биз кечаси уларни қўриқлардик. Кундузи ҳар хил топшириқларни бажарардик. Гоҳо кечаси ҳам босмачилар яқин келгани ёки бирон қишлоқни босганини эшитсак, бораверардик. Эгнимизда ўқ ўтмайдиган жилет, қўлимизда автомат. Командир буюрса, бас...
Ёнимизда битта ўзбек қишлоғи бор эди. Жуда хароб яшайди у ернинг халқи. Одамларини кўрсангиз, ачиниб кетасиз. Кир-чир, қўллари қадоқ... Қишлоқнинг ўртасида дўконлар бор. Ўлимни ўйламасак ҳам, барибир бўйинга олиб қўйгандик. Биласизми, жуда қўрқмас одам ҳам, жуда қўрқоқ одам ҳам тез ўлар экан: битта наманганлик ўртоғим бор эди. Келганида майингина йигит эди. Бўйи мендан икки қаричлар баланд. Олти ой ўтмасдан бронежилет киймасдан жангга кирадиган бўлди. Ўлимни сира ўйламас эди. Босмачиларнинг снайперлари уни қасдлашган экан. Буни кейин билдик... Бир куни иккаламиз крепостнинг ёнида — мен чўзилиб ётгандим, у тошда ўтирганди. Рўпарамизда баланд тоғ-тошлар, ғадир-будир. Дарахт йўқ. Ўртоғимга ўқ текканини билдим... Эшитдим. Ўқнинг овозини эшитганим йўқ; мана шу еридан — қоқ пешонасидан теккан экан: чинқириб юборди. Жойидан сапчиб кетди. Орқага йиқилди. Мен ҳам ўрмалаб, тош панасига ўтдим. У типирчилаяпти. Тоққа қараб турсам, бир тошнинг орқасидан саллали киши чиқди. Бўйнини чўзиб бу ёққа қарай бошлади. Ўликни кўрмоқчи-да. Калласини ё қулоқ-бурнини кесиб кетади. Ё автоматини олиб кетади. Отдим саллалини. Сурилиб тушиб келди. Устига бориб, яна отдим. Йўқ... тушгунча ўлиб бўлган экан.
Милтиғини олиб келдим. «Бур» деган милтиқ экан. Инглизларники. Бизнинг снайпер милтиғимиз билан тенг туради. Ҳе, кейин кўп болалар ўша милтиқ билан расмга тушишди.
Хуллас, жуда қўрқмас одам ҳам тез ўлар экан.
Мен сизга бошқа нарсани ҳикоя қилмоқчи эдим. Яхшиям ўртоғимнинг ўлимини айтдим.
Ана ўшанда мен биринчи марта йиғладим. Йиғладим-у, шундан кейин бошқа бировнинг йиғлаганини кўрсам, тоқат қилолмайдиган бўлиб қолдим.
Битта йигит тўртинчи даражали бош ошпаз экан. Взводга келиши билан: «Мен ошпаз бўламан», деб туриб олди. Ўзимизда опшаз бор. Командир: «Йўқ», дейди. У бўлса... йиғлайди. Шунда бир-иккита руслар ҳам ундан кулишди.
У бир ҳафтадан кейин биринчи жангда ўлди.
Сизга айтмоқчи бўлган ҳикоям ёнимиздаги қишлоқлик бир ўзбек бола ҳақида.
Ўн беш ёшда эди. Лекин... йириккина эди. Гилам дўппи кийиб юрарди. Онаси, тўртта укаси бор экан.
Ўша бола менга битта кучуквачча олиб келиб берганди. Қозоқи итга ўхшайди. Расмиям бор. Мана, оёқларига қаранг, қандай йўғон... Э, биз қишлоқилар билан яқин бўлиб қолгандик!
Бир куни босмачилар яқин келганини эшитдик. Жўнадик. Олдинда сапёрлар. Орқада биз. Дух ҳам эргашди (мен унга Дух деб от қўйган эдим). Ҳа-ҳа, босмачиларниям кўпинча Дух деб аташарди уёқда. Улар — тоғ одамлари. Қўлга тушириш қийин. Ўлдирдим деб устига борсангиз, сизни отиб қўяди...
Ҳа-ҳа, Дух ҳам бизга эргашди. Ит — ит-да. Минани босиб қўйиши мумкин. Йўлда бир қисмдан ўтаётгандик, уни қолдирдим. Бир кладовкага қамашди.
Биз кетгандан кейин шу қисмни текширишга комиссия кепти. Битта капитан ҳалиги омонат уйчаниям очирипти. Дух унга ташланган экан, у тўппончадан отипти. Оёғига тегипти. Орқамиздан оқсаб етиб борди. Кейин... уни Ҳаким олиб кетди.
Ўша бола-да... Баъзан мен билан гаплашиб ўтирарди. Нима? Қишлоққа оралаган босмачилар ҳақидаям хабар берарди. Йўл кўрсатарди баъзан.
— Сизлар Ўзбекистондан келиб қолган ўзбекларми? — деб сўрасам, дабдурустдан жаҳли чиқарди.
— Мумкин сизлар биздан бориб қолган ўзбеклар! — дерди.
Мен ичимдан қувонардим. Биласизми, ўзбек эканингни бу ерда — Ватанда қадрига етмайсан, эсламайсан ҳам. Аммо четда... билинар экан. Биринчидан, тезда топишасан. Қайси юртдан эканини сўрайсан. Суҳбатлашасан. Тилинг бир, урф-одатинг бир... У ерда жудаям тез яқинлашиб, жигар бўлиб кетасан экан. Сўнгра мен бир нарсани кўрдим, аниқроғи, ишондим: бизнинг ўзбек болалари яхши уришар экан! Мана мундай кичкинасиям тезда юрагини босиб олади. Қарабсизки, автоматни кўтариб кетяпти. Тўғри, биздан геройлар кам чиқди. Лекин геройлик бериш бизнинг қўлимизда эмас эди...
Нима? У ердаги талай босмачилар ҳам — менимча, ўзбеклар эди.
Хуллас, ҳалиги афғонлик ўзбек болаям бизга бир укадек бўлиб қолди.
Суҳбатимиз энди... У кўпинча Союз ҳақида сўрарди. «Сизлар неча жон оилада?» деб сўрарди. Тағин, бизни яхши кўрарди-ю, лекин қандайдир, нима десам экан, ҳадиксираб қарарди. У бизга арақ олгани борганидаям қандайдир қўрқиб, ҳам жирканиб борарди. Йўқ, уларда сухой закон!
Бир оқшом қишлоқ яқинида босмачилар пайдо бўлганини эшитдик. Телевизор кўриб ўтирган эдик. Командир буюрди. Кетдик... Ўша жойга яқинлашгач, ракета отдик. Ҳалигидай осмонда тўхтаб турадиган ракетадан. Мушакни кичкина парашут тутиб туради. Уч-тўрт минут атроф кундуз кунгидек ёришиб туради. Шунда отамиз!
Улар кўпчилик экан. Отиб боряпмиз, отяпмиз. Охири биттаси яраланган экан, уни ташлаб қочишди. Олдин борганлар уни тутиб келишди. Қарасам, ҳалиги Ҳаким...
Бирдан бурилиб кетдим.
Қўрғонга қайтдик. Бу ер ёп-ёруғ. Прожекторлар кўп-да. Командир ҳам штабдан чиқиб келди. Унинг яқин дўстлариям. Бола ўртада зўрға қийшайиб турибди: ўнг оёғидан қон сизиб тушяпти. Мени кўрди-ю, бирдан йиғламоққа тушди-ку!
— Ака, мени ўлдирасизлар. Ўлдирманглар. Улар мени олиб кетишаётган эди...
— Ўлмайсан, ўлмайсан, — дедим.
— Йўқ. Ўлдирасизлар!
— Ҳаким?
— Сизлар асир тушганни ўлдирасизлар!
— Йўқ, дедим-ку! Сени мана булар ҳам танийди...
— Йўқ, танисаям ўлдиради.
Хўп, гапи-ку, майли... Йиғлаганини айтмайсизми? Чинқириб йиғлаяпти денг!
Ўлай агар, тоқатим қолмади. Қарасам, баъзи ўрислар кулишяпти ундан. Шунда, ишонасизми, кишида миллий туйғу дейсизми, қандайдир ор-номус дейсизми, ғалати бир туйғулар уйғониб кетар экан: ўша боладан эмас, ўзимдан кулишаётгандек бўлди. Худо ҳаққи! Ёнимдаги ўзбек болалар ҳам унга ялина кетишди:
— Йиғлама. Ўлдирмаймиз...
— Ўлдирасизлар... Менинг айбим йўқ!
Қизиқ гап-а? Унинг айби бор-йўқлигини биз, хориждан келган аскарлар ажрим қилар эканмиз.
— Қандай қилиб уларнинг қўлига тушипти? — деб сўради шунда командир.
Мен ундан сўрадим:
— Қандай қилиб уларнинг қўлига тушдинг? Ана шунда бола пақир йиғидан тўхтади:
— Мен сизларни ёмон кўраман, — деди.
— Секин, аҳмоқ.
— Сизлар — босқинчи... Нега бизнинг юртга келдинглар? Тинчгина яшаётиб эдик...
— У ёғини ҳукуматингдан сўра, — дедим. — Тушундингми гапимни?
— Ҳукуматим сотқин, — деди.
Тавба.
Кимдир шунда бу гапни командирга таржима қилди. Бундай пайтда ҳукм қатъий бўлади...
— Ҳаким энди ўласан, — дедим.
— Билардим-да, хунхўрлар! — деб яна уввос солиб йиғлай бошлади.
— Йиғлама, — дейман. — Мард бўлсанг, охиригача мард бўл, укажон. Йиғлаб нима қиласан?
Болалар яна қўшилишди:
— Фойдаси йўқ. Ёшлик қилма... Ўлим ҳамманинг бошида бор... ука... Қўрқма.
Шунда у баттарроқ йиғласа бўладими! Қарасам, қишлоқ томонда ҳам йиғи бўляпти. Чамаси, болани овозидан танишган. Лекин бизга яқин келишолмайди.
— Ука, йиғламасанг, сени олиб қоламан, — дебман шунда. — Майли, отилиб кетсам ҳам... Хўп дегин. Сени қамаб қўяман. Кечаси чиқариб юбораман.
— Ялғон! Ялғон! Сизлар қонхўр! Сизлар — ўзбек эмас! — деб тағин бақиришга тушди.
Ҳа. Ўзим автоматни бўшатдим.
Шунда... яна тавба дейман, Дух ўлгур аллақаёкдан келиб, менга ташланиб қолди-ку! Мана шу томоғимга интилади денг. Униям отдим.
Қабристониям шундай яқинимизда эди... Хотин, қиз, кампир дегани шу куни кечгача мозорда ўтириб йиғлашди. Мен шундай ҳолатга тушдимки, ўзимни ўзим отиб қўйишимга оз қолди. Кечқурун улар чарчаб уйларига кетишди.
Биз ҳам ётдик. Қизиқ, кўзимни юмсам, қайтага Ҳакимнинг қийшайганча дод солиб йиғлаётгани ҳам, Духнинг бўйнимга сапчигани ҳам кўз олдимга келади. Уруғларининг бўзлаб йиғлаганлари эшитилади.
Охири туриб ўтирдим. Йигитлар уйғоқ, наша чекишаётган экан.
— Менгаям ўраб беринглар, — дедим.
— Чекмас эдингиз-ку?
— Шояд ухласам... Эй, болалар, «бизлар — босқинчи»ми, а?
Болалар миқ этмади.
— Наҳотки Ҳаким ҳақ бўлса?
Яна жимжитлик.
... Ўн йиллардан кейин уларнинг «дух»лари — босмачи эмас, биз — Совет аскарлари — ҳақиқий босмачи эканимизни тушундим.
Биз ғафлатда қолган авлод эканмиз.
Ана бунинг учун йиғласа арзийди.

1988
Mualifning boshqa asaralari
1 Ahad Mirzo yigʻladi (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 679
2 Arosat (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 974
3 Arpali qishlogʻida (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 791
4 Аросат (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 554
5 Арпали қишлоғида (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 564
6 Аҳад Мирзо йиғлади (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 534
7 Bahor (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 912
8 Bahor oʻtdi (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 717
9 Baxtli boʻlinglar (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 688
10 Bir guzar odamlari (novella) [Shukur Xolmirzayev] 642
11 Bir koʻrgan tanish (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 719
12 Bitikli tosh (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 618
13 Biz kech qolib yuramiz (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 575
14 Bodom qishda gulladi (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 3700
15 Boychechak ochildi (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 753
16 Bulut toʻsgan oy (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 2033
17 Бахтли бўлинглар (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 547
18 Баҳор (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 564
19 Баҳор ўтди (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 498
20 Биз кеч қолиб юрамиз (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 518
21 Бир гузар одамлари (новелла) [Shukur Xolmirzayev] 546
22 Бир кўрган таниш (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 498
23 Битикли тош (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 461
24 Бодом қишда гуллади (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 544
25 Бойчечак очилди (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 610
26 Булут тўсган ой (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 592
27 «Esse – erkin ijod» [Shukur Xolmirzayev] 2741
28 «Эссе – эркин ижод» [Shukur Xolmirzayev] 775
29 Farzand (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 845
30 Фарзанд (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 516
31 Haykal (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 661
32 Hayot abadiy (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 925
33 Hukumat (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 552
34 Ҳайкал (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 505
35 Ҳаёт абадий (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 550
36 Ҳукумат (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 499
37 Ikki koʻrgan bilish (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 650
38 Икки кўрган билиш (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 503
39 Jarga uchgan odam (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 830
40 Joʻraboshi (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 642
41 «Jahonbop asar yoza olaman, lekin» [Shukur Xolmirzayev] 853
42 «Жаҳонбоп асар ёза оламан, лекин» [Shukur Xolmirzayev] 573
43 Жарга учган одам (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 548
44 Жизнь вечна (рассказ) [Shukur Xolmirzayev] 831
45 Жўрабоши (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 534
46 Kechagi kun kecha (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 941
47 Keksa gʻijjakchi (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 758
48 Kimsasiz hovli (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1056
49 Koʻk dengiz (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 942
50 Koʻkboy (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 706
51 Koʻngil (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 649
52 Kulgan bilan kuldirgan (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 553
53 Кекса ғижжакчи (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 488
54 Кечаги кун кеча (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 790
55 Кимсасиз ҳовли (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 466
56 Кулган билан кулдирган (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 485
57 Кўк денгиз (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 476
58 Кўкбой (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 490
59 Кўнгил (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 575
60 Nasib etsa (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 565
61 Nimadir yoʻq boʻldi (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 814
62 Notanish odam (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1584
63 Насиб этса (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 508
64 Нимадир йўқ бўлди (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 499
65 Нотаниш одам (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 544
66 Odam (falsafiy hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 708
67 Olam tortilish qonuni (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 573
68 Olis yulduzlar ostida (voqeiy hi... [Shukur Xolmirzayev] 2280
69 Olma yemadim (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 862
70 Omon ovchining oʻimi (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 3341
71 Oqtosh (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 766
72 Ora yoʻl (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 625
73 Ot egasi (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 9743
74 Ota yurt (boʻlgan voqea) [Shukur Xolmirzayev] 655
75 Oy yorugʻida (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 560
76 Ozodlik (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1577
77 Одам (фалсафий ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 506
78 Озодлик (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 533
79 Ой ёруғида (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 480
80 Олам тортилиш қонуни (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 464
81 Олис юлдузлар остида (воқеий ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 569
82 Олма емадим (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 633
83 Омон овчининг ўими (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 503
84 Ора йўл (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 515
85 От эгаси (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 646
86 Ота юрт (бўлган воқеа) [Shukur Xolmirzayev] 481
87 Оқтош (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 502
88 Qadimda boʻlgan ekan... (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 810
89 Qariya (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 2162
90 Qaytish (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 594
91 Qish hangomasi (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 593
92 Qorbobo keladi (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 925
93 Qumrilar (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 600
94 Qush tili (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 928
95 Quyosh-ku falakda kezib yuribdi ... [Shukur Xolmirzayev] 750
96 Қадимда бўлган экан... (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 469
97 Қайтиш (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 600
98 Қария (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 529
99 Қиш ҳангомаси (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 521
100 Қорбобо келади (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 578
101 Қумрилар (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 507
102 Қуш тили (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 555
103 Қуёш-ку фалакда кезиб юрибди (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 589
104 Sayr (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 554
105 Sirli militsioner (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 569
106 Sogʻinch (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 711
107 Сайр (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 535
108 Сирли милитсионер (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 535
109 Соғинч (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 546
110 Tabassum (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1553
111 Tikan orasidagi odam (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 736
112 «Tolstoyning niyati meni maftun ... [Shukur Xolmirzayev] 728
113 «Толстойнинг нияти мени мафтун э... [Shukur Xolmirzayev] 517
114 Табассум (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 514
115 Тикан орасидаги одам (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 498
116 Uchinchi hamroh (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 664
117 Uh (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 515
118 Ukki sayrayapti (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 683
119 Ustoz (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 2545
120 Укки сайраяпти (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 486
121 Устоз (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 548
122 Учинчи ҳамроҳ (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 471
123 Уҳ (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 524
124 Xorazm, jonginam (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 767
125 Xorun ar-Rashid (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 698
126 Xumor (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 960
127 Хоразм, жонгинам (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 517
128 Хорун ар-Рашид (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 488
129 Хумор (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 572
130 Yigʻi (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 669
131 Yangi zot (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 565
132 Yashil «Niva» (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 860
133 Янги зот (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 480
134 Яшил «Нива» (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 569
135 Yosuman (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 765
136 Yovvoyi gul (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 601
137 Yozuvchi (Xotira hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 912
138 Ёввойи гул (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 558
139 Ёзувчи (Хотира ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 691
140 Ёсуман (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 513
141 Zov ostida adashuv (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1026
142 Зов остида адашув (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 506
143 Oʻzbek xarakteri (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 2520
144 «Oʻzbekning soddasi» (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1045
145 «Ўзбекнинг соддаси» (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 554
146 Ўзбек характери (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 644
147 Shudring tushgan bedazor (ikki i... [Shukur Xolmirzayev] 677
148 «Sholoxovning ashaddiy muxlisi edim» [Shukur Xolmirzayev] 916
149 «Шолоховнинг ашаддий мухлиси эдим» [Shukur Xolmirzayev] 608
150 Шудринг тушган бедазор (икки инж... [Shukur Xolmirzayev] 558
151 Chillak oʻyin (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 792
152 Choʻloq turna (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1303
153 Чиллак ўйин (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 593
154 Чўлоқ турна (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 638
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика