Қуш тили (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev]

Қуш тили (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev]
Қуш тили (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev]
Тангрим, болалар билан ҳайвонларни ўз паноҳингда асра.Америкалик режиссёр Крамер яратган филмнинг номи
Жаҳонгир бир тавақали эшикдан ташқари чиқди. Рўпарада катта боғ. Улкан-улкан дарахтлар. Осмон ҳам катта, шишадек тиниқ. Тепадан гала-гала қора қушлар учиб ўтяпти. Ҳаводан турфа кўкатларнинг ҳиди келади. Ҳар ёкда турли ҳашарот овозлари визиллайди, дизиллайди.
Бола уй биқинидан эсаётган босиқ шов-шувни эшитди-да, ўша ёққа ўтди. Узун ариқ бўйида ҳам азим дарахтлар. Тепа шохлари осмонга теккудек. Қуйи шохлари ерга эгилган. Япроқлари катта-катта, шапалоқ-шапалоқ.
У дарахт шохларида ўйноқлаб юрган чипор қушларга ҳаяжон билан қараркан, бир ердан қийқ-қийқ этган ожиз товуш кледи. Жаҳонгир аланглаб қаради. Ариқнинг у бетидаги қалин хазонлар устида бир қуш ялпайиб ётар, бир қаноти думи томон сурилиб қолган, сарғиш тумшуғини очиб қиғиллар эди. Жаҳонгир уёққа икки қадам босган эди, қушча жонҳолатда «қийқ-қийқ» этди-ю тепадан бир бало ёғилди: барча чипор қушлар қуйилиб, Жаҳонгирнинг устида чарх уриб айлана бошлади. Шамоллари тёгади боланинг юзига! Жаҳонгир кўзлари ола-кула бўлиб, бурила солиб қочди, йўлакка кирди.
— Ада! — деб бақирди.
Эшик очилиб, бировнинг тепакал боши кўринди.
— Ада! Анув ерда бир қуш ётибди! Учолмайди! Қаноти мамундоқ бўлиб қолган. Оберинг менга!
Дадаси ичкарига қараб қўйиб, эшикни ёпди.
— Юр. Ҳовлиқма... Дам олгани келган одам шошмайди.
Ташқарига чиқишди. Жаҳонгир отасининг қўлидан тортиб, ариқ бўйига олиб борар экан, қушлар яна чуғурлашиб, энди ота-бола устида қуюн бўлиб уча бошлади: улар гўё буларни қўрқитмоқчи, орқага қайтармоқчи бўлишарди.
Қамариддин хазон устидаги қушни кўриб:
— Майна-ку! Э-э, — деди. Сўнг арикдан ҳатлаб ўтиб, қушни кўтарди. Қушча жонҳолатда хазонларга ёпишган экан, икки-уч баргни гажак тирноқларида чангаллаб типирчилади. Қамариддин унинг осилган қанотини тортиб кўрди. Биқин патларига пуфлаб қаради. — Ўқ еган... Биров отибди буни... Пақ этказиб отибди! Шу ерга келиб йиқилганга ўхшайди.
— Менга беринг!
— Йўқ. Буни даволаш керак.
— Нимага отибди?
— Ёмон одам-да. Яхши одам қушларга озор бермайди.
— Бу ўлмайдими?
— Нега ўлар экан? Лекин бу ерда ётаверганда ўлар эди. Ё мушукка ем бўларди.
— Уйга опкетамиз-а?
— Опкетамиз... тузалса. Аммо майна одамга ўрганади. Юр... Ҳамма қушлар ҳам одамга ўрганади. Нима учун бунинг номини майна дейдилар, биласанми?
— Йўқ.
— Ҳали айтиб бераман.
Диванда «Вокруг света» журналини варақлаб ўтирган Икрома ўрнидан сапчиб турди.
— Нима у?
— Майна. Ёдинг борми?
— Қайдам... Дока бор.
— Озгина бер.
— Менга беринг майнани!
— Қўлингни чўқийди, ўғлим. Қара, оғзини очяпти... Юр, бир ерга бориб келамиз.
Узун, қизил гилам тўшалган йўлак телевизор кўриладиган залга элтади. Қамариддин дермантин қопланган эшикни тиқ-тиқ урди. Халат кийган Оқила опа чиқди.
— Вой, майна-ку?
— Ярадор. Ариқ бўйида ётган экан. Ўғилчамиз кўриб қопти.
Оқила опа Қамариддиннинг гапини бўлиб, боққа чиқиладиган икки табақали эшикка қараб олди-да:
— Каттанинг ўғли қилган, — деди. — Милтиғи бор! Ҳар куни отади.
— Қанақа каттанинг?
— Э, анави дачада ким туради?
Ариқ бўйидан ўтган девор орқасида бир министрликка қарашли дача бор. У ерда, одатда, одам кам бўларди. Темир дарвозаси оғзида ўқтин-ўқтин «Волга»лар тизилиб кетади.
— Ҳа-а, — деди Қамариддин. — Ёш бола! Гаплашиб қўямиз у билан... отаси билан!
Оқила опа бошини саркак-сарак қилди.
— Ҳамма шундай дейди. Биттасиям юрак ютиб бормайди.
— Биз борамиз! Бизнинг қўрқадиган жойимиз йўқ... Ёд борми?
— Ҳозир. — Оқила опа хонага кириб, қорнидаги ёзувли жойи тирноқда кўчирилган шиша идишча чиқариб берди. — Озгина қолган экан.
— Раҳмат, Оқила опа! Ота-бола орқага қайтишди.
— Ада, битта ушлаб кўрай.
— Сабр қил.
— Нега майна дейдилар буни?
— Кўп уста қуш бу, ўғлим. Ҳар қандай жониворнинг овозига тақлид қилолади. Хоҳласа, мупгук бўлиб миёвлайди. Хоҳласа, ит бўлиб ҳуриши мумкин... Булбулга ўхшаб сайраб ҳам қўя олади. Ана шунинг учун буни майна деб атаганлар: бошқа қушларни, ҳайвонларни мазаху майна қилгани учун.
— Одамниям майна қиладими?
— Бунинг учун уни ўргатиш керак. — Қамариддин бирдан мамнун кулди. — Буни гапиришгаям ўргатса бўлади. Ҳозир айтиб бераман.
Қамариддин хонада қушни қағиллатиб қаноти ва биқинига пахтага шимдирилган ёд босиб, дока билан боғлагунча, «айтиб берди».
— Раҳматли момомизнинг бир холаси бўлар экан. Бефарзанд экан. Эри бир келишида чўлоқ майна олиб келади. Ўшанда бизнинг юртда майна бўлмаган. Хўп де, Икрома! Майна кейинги йилларда пайдо бўлиб кўпайиб кетди. Хуллас, момомизнинг холаси чўлоқ майнага меҳр қўйиб, парвариш қилади. Кейин тилга ўргатади!.. Улуғой деган қўшниси бўларкан. Ўша девордан мўраласа, майна дарҳол: «Улуқ, Улуқ!», деб қичқираркан. Шунақа. Кейин майна ўлиб қолади. Уни ярим газ бўзга ўраб кўмишади. Гўри устида ўша холамиз кўп йиғлаган эканлар... Шундоқки, бу тақлидчини гапга ўргатиш мумкин!.. Сўнгра, бу жонивор гўштни яхши кўради.
— Гўшт бор-а, опа?
— Колбаса бор, — деди Икрома. — Адаси, энди бунингиз шу уйда турадими?
— Бўлмаса қаерда туради? Шкафга солиб қўямиз.
— Кечирасиз, ваъдангизни бажаринг. Бизга алоҳида хона беришсин... Тутунингизга тоқатим йўқ. Бунинг овозини ҳам ўзингиз маза қилиб эшитиб ётасиз.
— Э, хотинбой!.. Бўпти. Ваъда беришди-ку! — Қамариддин рўпарадаги деразадан кўриниб турган бетон деворга ишора қилди. — Ану ёкда битта амалдор яшайди. Ўғли отган эмиш буни. Ҳали у арзанда билан ўзим гаплашиб қўяман!
— Худо хайрингизни берсин, шу ерга тинч келдик, тинчгина кетайлик. Шунақа қилсангиз, жўнавораман. Ўзим уйдан хавотирдаман. Салимларнинг эшигини бузишгандан бери...
— Уларнинг эшиги чиройли эди, шунинг учун бузишган. Бизникига биров қарамайди.
— Ада, менга беринг!
— Хўп. Мана... Икки қўллаб ушла. Тирноғи ўткир! Ана шундай. Қўрқма!
Жаҳонгир иккинчи қаноти ҳам қўшиб боғланган қушни ўзидан олисроқ тутиб тикилди. Кафти ҳам сезяптики қушнинг биқини қаппайиб пучаяди. Докадан иссиғи ўтади.
— Боққа чиқайлик!
— Э-э! Бу ётиши керак!.. Ўзимиз боққа чиқамиз. Бунга хўрак олиб келамиз. Чигиртка терамиз. Майна чигирткани жуда яхши кўради.
Қамариддин шкафни очди, қуйи тортмасини тор-тиб, ичига қушни қўйди. Майна ётиб олди, сўнг дик-дик сакраб, тортманинг тўрига қочди.
— Юринглар!
Икрома журнални ёпиб, шиппагини кийди. Жаҳонгир хавотирланиб деразага қаради-ю, кўзлари каттайиб кетди: девор бошида бир неча майна тизилиб ўиришар, қиғ-қиғ деган овоз чиқариб, буёққа қарашар эди. Қамариддин кулди.
— Бунинг шериклари!.. Ёд қўяётганимизда, овозини эшитиб келишган. Юринглар, қайтиб кетишади... Қушлар ҳам тақдирга тан беради, ўғлим.
Жаҳонгир шкафни яна бир очиб қараб, қайта ёпди. Боққа чиқишди. Икрома кўринмади. Ота-бола беихтиёр уй биқинига ўтишди. Ана холос! Боя майна ялпайиб ётган хазон устида бир бароқ мушук чўнқайиб ўтирар, қўлини ялар эди.
— Майнангнинг бахти бор экан! — деди Қамариддин. — Сал кечиксанг борми!..
— Мушук ёмон-а, ада?
— Уни яхши кўрадиган одамлар ҳам бор, ўғлим. дамзоднинг феъли ўзи ғалати. Бир нима деб бўлмайди... Биласанми, биз — одамлар ҳам қайсидир ҳайвонга, қайсидир қушга ёқамиз. Қай бирлари бизни ёмон кўришади... Хўш, ўз тилларида бизни муҳокама қилишади...
— Нима?
— Уларнинг ҳам ўзлари тушунадиган тиллари бор. Э, бу оламда ҳамма жонли нарсаларда тил бор! Биз уни тушунмаймиз, холос!
— Нимага?
— Билмасам... Ана, билмас эканман! Балки шунисиям яхшидир? Ҳар жонзот ўз сир-асрори билан яшагани қизиқ эмасми?
Улар иморат олдига ўтиб, тўғри кетган текис йўлкага чикдилар. Икрома тераклар соясида журнал ўқиётган экан, буларга қўшилди. Боғ адоғига тушиб, ўт-ўланлар орасидан чигиртка, қўнғиз изладилар. Ҳаво иссиқ, ўт-ўланнинг ҳиди оғирлашиб қолган эди. Аста-секин ота-боланинг машғулотига Икрома ҳам қизикди. Бир соатлар чамаси изғишиб, талай чигиртка, битта қўнғиз, иккита жигарранг капалак тутишди.
— Зерикаман деяётган эдинг, сенга ҳам иш топилди, — деди Қамаридин Икромага.
— Терлаб кетдим!.. Майнангиз ҳам бор бўлсин! Лекин унинг чирқиллашига мен чидолмайман.
— Хўп!.. Биз чидаймиз-да! Насиб бўлса, ишга бир шўнғийлик, Камолиддиннинг қўшиғиям қулоққа кирмайди кейин.
Қамариддин — техникумда «Қадимги дунё тарихи» ўқитувчиси. Газеталарга тарихий мавзуларда мақолалар ҳам ёзиб туради. Мақолалари, албатта, мавсумий бўлади. Бу галги мақоласи «Тошкент — Қўшон империясининг шимолий чегара шаҳри» деган сарлавҳа остида ёзилган эса-да, бу ҳақиқатни шубҳа остига оладиган олимлар ҳам йўқ эмас. Масалан, Ўрта Осиё антик тарихининг билимдони профессор Массон бу масалага бир оз шубҳа билан қарайди.
Ҳолбуки, у кишининг рафиқаси — антик санъат билимдони Галина Анатолевна Пугаченкова бу масалага заррача шубҳа қилмайди... Қамариддин мақоланинг босилишига ҳам ишонади: чунки Тошкент шаҳрининг 2000 ёшга тўлиши республикада кенг нишонланади, демак, у тўғрида мақолалар кўплаб эълон қилинади.
Уйга яқинлашганда, Жаҳонгир ўзиб кетди. Хонага кириб, шкафни очди. Майна шай бўлиб турган экан, диконглаб тўрга қочди.
— Майна, майна! Сенга чигиртка опкелдим, — деди Жаҳонгир.
Қамариддин майнани олиб, қоғоз четини очди. Ариқдан топилган ёлғиз чувалчанг ўрмалаб чиқаётган экан. Майна бўйнини ичига тортиб унга тикилди-ю, шу заҳоти чиқ этказиб чувалчангни чўқиди. Кўз очиб-юмгунча ютиб юборди.
— Ада, еди!
— Ейди, ейди!.. Бу гўшт-ку!
— Менга беринг! Ўзим бераман!
— Қўлга эҳтиёт бўл.
Майна ёмон хўра экан, ё жуда очиққанди. Булар бир соатда терган луқмани ҳаш-паш дегунча йўқ қил-ди, «яна бер!» дегандек сап-сариқ оғзини очди.
— Ёш экан, — деди Қамариддин. — Бу йил тухумдан чиққанга ўхшайди... гапга ўрганиши осон.
— Гапиради, а?
— Билишимча, бунга бир хил сўзни такрорлайве-риш керак. Масалан, «Жаҳонгир!»... Йўқ, бу бўлмайди. Бошқа сўз керак. Ўша холамизнинг майнаси «Улуқ» деган-ку! Шунга ўхшаш сўз топайлик. Улуқ, булуқ... Балиқ... Э, жияним бор-ку, Холиқ!.. Холиқ де. Бўлди. Ўрганади.
— Холиқ, Холиқ, — деди Жаҳонгир. Майна «қийқ», деб қўйди.
— Ада, Холиқ, деди!
— Алдама.
— Холиқ, Холиқ...
— Мен жуда қийналиб кетяпман, — деди Икрома.
— Э, тирик жонмиз-да! — деб кулди Қамариддин, сўнг майнани силаб, жиддий тортди. — Ана шу тирик жон эканимиз бизни табиатга боғлаб, ўртада контакт ўрнатиб туради. Бир вақтлар ўзимча тасаввур қилганман. Кўз олдингга келтир. Тоғ бағри! Ўрмон, унда қуш-ҳайвонлар бор дейлик. Одам ҳам бор. Ўша ерга тушиб қолдим. Нима қиламан? Турган гап: биринчи галда «бу ерда одам борми?» деб ўйлайман, уни излайман. Одам зоти йўқлигига ишонсам, албатта, қушлар ёки ҳайвонлардан дўст топишга интиламан. Робинзон Крузодек! Қушлар ҳам, ҳайвонлар ҳам бўлмаса-чи? Унда, шак-шубҳасиз, бир яшил дарахтни кўнглимга яқин оламан. Чунки дарахт — тирик! Томирида ҳаёт бор!.. Кўкариб турган шу дарахт ҳам бўлмаса-чи? Менимча, қоқ яланғоч қоялар орасида мендек ёлғиз, ғариб кимса бўлмайди...
Эшик тақиллаб, оқ халатли Оқила опа кўринди. Икрома:
— Келинг, опа — деб шошиб қолди.
— Бир минутга кирдим, — деди Оқила опа. Эшикни ёпиб, ёпганига ишонмагандек яна қараб қўйди. — Қамаржон ука, бир нарсани эслатиб қўяй... Директоримиз Оловиддинхўжа инжиқ одам, ўзингиз ҳам сезгандирсиз... Ваннахонанинг олдида, шифтга бир жуфт қалдирточ ин солган эди. Вижир-вижирини эшитсак, қувониб кетардик. Бир куни Оловиддинхўжа: — «Йўқотинглар буни!» деб қолди. Мен билмас эканман, шифтдан ахлати тўкилар экан. Клава супуриб ташлар экан. Оловиддинга: «Безиён-ку, у-бу», деган эдим, ўзи швабра билан инни бузиб ташлади. Жониворлар яна ин қура бошлаган эди, Оловиддин ваннахона олдидаги деразани ёпиб, орқасидан михлаб қўйди. Қалдирғочлар икки кун дераза орқасида учиб вижирлашди. Кейин кетишди... Демоқчиманки, майнага эҳтиёт бўлинглар. Энди, Қамаржон ука, кўпчилик келадиган жой-да бу. Қуш овозини ёқтирмайдиганлар ҳам учрайди...
— Бизнинг Икромага ўхшаб!
— Ҳазилмас. — Оқила опа Жаҳонгирнинг бошини силади. — Хўпми, йигитча?
— Раҳмат, опа! — деди Қамариддин.
— Сизларга яна битта хона керак-а?.. Очиб қўйдим. Девор ортидаги хонани. Йиғиштиряпти.
Оқила опа чиқиб кетди. Қамариддин сигарета олди. Тутатишга иккиланиб:
— Ажойиб аёл! — деди. Сўнг ўғлини бағрига тортди. — Одамзод ана шундай, мулла Жаҳонгир! Бу ҳаёт кутилмаган зиддиятларга тўла!
— Фалсафангизни эртага қолдиринг, — деди Икрома. — Мен нималарни олай? Жаҳон менинг ёнимда ётади. Майна... сиз билан.
— Ҳо-ҳо-ҳо!
— Мен майна билан... — деб йиғламсиради Жаҳонгир.
Ота уни овутди:
— Ана, шкафда туради. Уёқда бўлса, опанг қўйворади. Бу ерда бехавотир... Кўргинг келса, бемалол кираверасан. Ана, директор ҳам қушларни ёмон кўрар экан.
— Ёмон одам, а?
— Яхши эмас, менимча.
Икрома чамадонни очди. Жаҳонгир шкафнинг олдида чўнқайиб ўтирди.
— Ада, қаноти оғрияпти-я?
— Ҳа-а! Албатта!.. — У энди бемалол сигаретани тутатди. — Дарахтларни кесганда, уларнинг ҳам жони оғрир экан. Дарахт сувсиз қолса, инграган овоз чиқараркан. Фан аниқлаган!.. Фақат биз — одамлар буни сезмаймиз!
— Буни дадаси, опаси бор, а?
— Ҳа! — Қамариддин таъсирланиб, деразага қаради. Энди девор бошида икки майна қолган, бири ҳурпайиб турар, бири панжалари орасидаги алланарсани чўқиб ер эди. — Балки анавилардир? Ака-укасиям бор бунинг!... Яша, ўғлим. Ана шунақа ўйла! Бу яхши одат.
— Улар йиғлаяптими?
— Эй, сен гений бўласан! — дея хитоб қилди Қамариддин. Кейин паст тушди. — Йўқ, сен тарихчи бўласан. Тарих жуда қизиқ! Қадимги даврлар қизиқ... Э, ўшанда кўп нарсалар бошқача бўлган. — Қамариддин хотини чамадондан олиб қўйган китобларни кўздан кечирар экан, шошиб қолди: — Пугаченкова қани?
— Ҳаммаси шу ерда.
— Пугаченкова! Буюк аёл!... Э, мана-ку!.. Аммо лекин, ўғлим, қушга қараш, уни даволаш ҳам кўп завқли! Нима дединг? Умуман олганда, ҳаётнинг ҳар қандай кўриниши ҳам қизиқ, ғаройиб!.. Тушуняпсанми?
— Чигиртка опкеламизми яна?
— Албатта!.. Бир донишманд айтган экан: «Инсон ҳамма нарсадан бахтсиз бўлганда ҳам, бари бир шукур қилиши керак. Туғилганига — ёруғ дунёни кўрганига шукур қилиши керак. Чунки шуни ҳам кўрмаслиги мумкин эди». Зўр гап-а! Тушуняпсанми?.. Очма дедим-ку! Жиндек ётсин бояқиш!
Қамариддиннинг илҳоми қўзиб турган эди, бўғилди. Қанийди, ўғли ёш эмас, унча-бунча нарсага ақли етадиган бўлса! Шу тобда унга бу зўр ҳикматни Будда айтгани, Будда дини бундан икки минг йил муқаддам Ўрта Осиё тупроғида ёйилгани, нақ Тошкентнинг Оқтепасидан буддапарастларнинг ибодатхонаси топилгани, бундай ибодатхона Фарғонанинг Қувасидан ҳам чиққанини сўзлаб, мана шу фактлар ҳам Қўшон империясининг шимолий чегара шаҳри Тошкент эканини исботлашини айтса!
Тушдан кейин сайрга чиқишди. Қамариддин танишларини учратди. Икрома билан Жаҳонгирни уларга таништирди. Об-ҳаво, куз ҳақидаги гаплар айланиб, қўшни дачада милтиқ пақиллатиб юрадиган «арзанда»га тақалди.
— Бўрибой тезроқ келсин-да! — деди бир пенсионер. — Ҳассасини дўқиллатиб ўтиб турарди Бўрибой қайсар!
Москвага — телевидениенинг «Ҳайвонот олами» редактсиясига хат ёзишни ҳам кимдир маслаҳат берди.
— Керак бўлса ёзамиз! — деди Қамариддин ва Икромага қараб олгач, инжиқланаётган ўғлини туртди: — Нима дейсан?
— Биз овқат едик-ку? Майнаям...

Qamariddin asta-sekin ishga shoʻngʻiy boshladi. Ikroma ham bu yerga xiyla oʻrganib qoldi. Uy tashvishi yodidan chiqdi. Ona-bolaga ermak ham topilgan edi: zerikdilarmi, bogʻ adogʻiga izgʻib ketishadi. Hasharotlar terib kelishadi.

Майнанинг яраси битиб, қанотини осилтириб юрадиган бўлиб қолди. Жаҳонгир ҳамон уни қўлига олдими: «Холиқ, Холиқ!» дейди. Майна тутилган хўракни кўрдим демайди-ю, нуқул «қийқ-қийқ», деб овоз чиқаради.
Жаҳонгир Оловиддинхўжани яхши таниб олган. Унга ёв кўз билан қарайди. «Ёмон одам», деб ўйлайди ва уни кўриши ҳамоно ёдига кулранг, бароқ мушук тушади.
Гоҳо майна билан «гурунг» қилади:
— Холиқ, сен гапимни тушуняпсан. Яширма... Даданг билан опанг ҳам кетиб қолишди-я! Соғинасанми уларни? Боққа опчиқайми? Биласанми, директор ёмон одам... Бир кун боққа опчиқаман. Шерикларинг билан ўз тилингда гаплашасан. Холиқ, де. Холиқ...
Бир куни у йўлакда, холодилник олдида атрофга аланглаб келаётган Оловиддинхўжага тўқнашди.
— Майна йўқ. Йўқ! — деди шоша-пиша.
— Нима?
Жаҳонгир унга бирпас бақрайиб қараб турди-да, хонага чопиб кирди.
Қамариддин ишга берилиб кетди. Хонада дик-дик сакраб, гоҳо пир-пир қанот қоқиб юрадиган майнага энди парво қилмайди. Жуда жонига тегса, «кишт», деб қўл силтайди. Ёки деворни муштлаб: «Жаҳон! Бунга қара!» — деб бақиради.
Майна қўшниларга ҳам ёқиб қолган. Қушни кўрганлар «арзанда бола» ҳақида гапиришади, унинг милтиқ отишини кутаётганларини сўзлашади, сўнг Жаҳонгирга Оловиддинхўжадан эҳтиёт бўлишни уқтиришади: бир жуфт қалдирғочнинг ини бузилгани кўпчиликни хафа қилганди.
Бир куни она, бола, ота хонада гаплашиб ўтири-шар, Қамариддиннинг кайфи чоғ, гапдон бўлиб қолган эди:
— Мақола ярмидан ошди!.. Э, ишлаш керак! Рости,бошда хатога йўл қўйганман. На чора! Энди борига бозор деб кўникишга мажбурман... Баъзан ҳайрон бўламан-да. Биз — жуда лоқайдмиз, хотин! Ёки ўтмишимизда улуғ алломаларимиз шу қадар кўп бўлган, тарихимизда порлоқ одамлар шу қадар беҳисобки, биз уларга бепарво қарашга ўрганиб қолганмиз... Чалғиб кетдим... Лекин, хотин, мен ўзимга тасалли бераётганим йўқ.
— Фараз қиламиз.
— Ким билади дейсан...
— Биласизми, сиз табиатшунос ёки тсиркчи бўлганингизда, шу майнани аллақачон тўтиқушга айлантириб юборардингиз.
— Ана! Мен боғдан келсам, бу тоғдан келади.
— Гап уқтиришдан толмайсиз, демоқчиман.
— А-а! Аммо сен ҳам ношукур банда. Кеча ўзинг: «Тухум босган бу аданг», деб юрган эдинг.
— Гапимни эгри тушундингиз. Қушни айтяпман. Жаҳонгирнинг ўрнида бўлганингизда, унга аллақачон «фалсафа, тарих» деган сўзларни ҳам ўргатиб қўярдингиз... Ўғлингиз эса, ниҳояти... Жаҳон, майнани чақир!
Жаҳонгир кафтида қисиб турган капалакни тутиб кўрсатди. Стол лампаси тагида турган майна бир чўқишда уни ютиб юбориб, яна оғзини очди.
— Холиқ, Холиқ, — деди Жаҳонгир. Майнанинг очиқ оғзидан товуш чиқди:
— Холиқ, холиқ...
Қамариддин юраги гурсиллаб уриб, қушга тикилди.
— Эй, мен нима дегандим! — деди бақириб. Яна қушга тикилди. Қуш кўзини аста юмди. — Қизиқ! — деди у. — Инсоннинг отини айтди бу! Лекин бепарво!... Нима деганини билмайди! Буёқда биз қувоняпмиз...
— Кеча айтган эди, — деди Икрома. — Сизни чалғитмайлик дедик. Бугун Жаҳонгир чидамади.
— Жаҳон, яна битта «Холиқ», де.
— Холиқ, Холиқ!
Қуш кўзини очмасдан такрорлади:
— Холиқ, холиқ...
— Тағин битта айт, ўғлим!.. Мен тоза хурсанд қилдинг-ку! Тавба! Қушлар ҳам ажойиб жонзот-да! Лекин, ўғлим, сен бу сўзни майна учун рефлексга айлантирасан энди. Тушуняпсанми? «Холиқ», деб чақир. Олдингга келмагунча хўрак берма. Кейин, бир чақирим жойдан ҳам «Холиқ!» деб бақирсанг, учиб боради. Хўрак берар экан-да, дейди... Умуман, бу бошқа нарсаларниям ўйлаши мумкин.
Бир кеч Қамариддин мақоланинг баъзи олимларга малол келадиган жойларини юмшатиш ҳақида ўйлаб ўтираркан, хона тутунга тўлиб кетганини кўрди. Тура солиб, эшикни очди. Шу заҳоти аланглади. Майна... бўлса чиқарди. У жойига қайтиб ўтирди. Ниҳоят, де-раза тепасидаги дарчадан елвизак эса бошлади. Қама-риддин ўрнидан турди-да, йўлакдан пир этиб учиб ўтган қушни кўзи илғаб қолди. Шкафни шарт очиб, тортмага қаради: майна йўқ... Шунда йўлак адоғидан келаётган шовқин диққатини тортди:
— Нима гап бу? — дея зўриқиб гапирарди Оловиддинхўжа. — Клава, ўлганмисан? Эшикни нега очиб қўйдинг? Вей-ве-эй! Гилам расво бўлди... Швабра қани? Ҳайда уни!... Бултур нима деган эдим сенларга?!
Қамариддин йўлакка чикди. Шунда холодилник ус-тига келиб қолган майна бурила солиб, хонага кирди. Қамариддин эшикни ёпиб, қўл қовуштирди.
— Бир қошиқ қонимиздан кечасиз, — деди у Оловиддинга.
— Сизникимиди?
— Ҳа... Қўшни бола отган экан. Даволаб олдик. Ўғилчага ўрганиб қолди.
Оловиддинхўжа бошини тез-тез силкитди-да:
— Мумкинми? — деди. Қамариддин эшикни очди. Оловиддин кириб, стол лампаси қошида қанотини тумшуғи билан титкилаётган қушга қовоғи остидан тикилди. Сўнг: — Ҳиди ўрнашиб қопти. Сизга билинмас экан-да, — дея энкайиб каравот ва стол остига қаради. Ўтириб қўйипти жонивор. Оппоққина қилиб... — Сўнг қоматини ростлаб томоғини қирди. — Ўқиган, мулла одамсиз, домла. Билмадим, ўз ўрнингизни бу аҳволга солиб қўймас эдингиз, дейман. Ўйлаш керак экан-да. — У яна тез-тез бош чайқаб чиқиб кетди.
Қамариддин эшикни тепиб ёпди. Хўрсиниб, хонада нари-берига юрди. Майнани шап ушлаб, тортмага солди. Боққа чиқиб, хотини билан ўғлини топди.
— Ҳа, адаси?
— Чатоқ бўлди.
— Нима гап?
— Сезмай қопман, майна коридорга чиқипти... Оловиддин оловимни чиқарди. — Кейин жаҳли тутиб кетди. — Бир кун хонангда турса, бир нима бўп қолмасдинг! Менинг хаёлим жойида эмас! Охирги абзатсни ишлаётган эдим.
— Бир нима қилдими у?
— Э-э... Сен ҳам кўп жавдирама! Майнанг шкафда! Бор, ол. У менга керак эмас, сенга керак!
Жаҳонгир чопиб кетди. Йўлакдан ўтаётиб, Оловиддинхўжага тўқнашди. Бирдан тўхтади-да:
— Сиз ёмон одамсиз! Ёмонсиз! — деди.
Оловиддинхўжа унинг... чўғдек гиламга тушган изларига қараб қолди. Сўнг эшикдан чиқиб, мармар зинадаги нам тўшамага тикилди. Жаҳонгирнинг оёғи албатта унга тегмаган эди. Оловиддин рўпарадан келаётган Қамариддин ва Икромани кўрди-да, бурилиб, девор ёқалаб кетди.
— Кетворайлик! — деди Икрома. — Шунинг қовоғига қарашимиз қолганмиди!
— Менинг ишим чалароқ.
— Э, сиздан олим чиқмайди!
— Сенга қулоқ солсам, тарихчиям чиқмас эди мендан.
Қамариддиннинг мақоласи битди. Энди уни Тошкентга юборадиган бўлса, қайси газета тезроқ босиб чиқаришини ўйлар эди. Икрома тағин уй қайғусига тушган, кунора шаҳарга қўнғироқ қилиб, уйим тинчми, деб қўшнилардан сўрайди.
Жаҳонгир эса «Холиқ»ни шаҳарга олиб кетганда, қачон балконга чиқариш, қачон қўйвориш ва чақириб олишни ўйлайди.
Буларнинг сафари қариб қолганидан хабардор қўшнилар хонага серқатнов: майнани — эрмакни кўриб, жилмайишади; уни шаҳарда қандай боқиш хусусида Жаҳонгирга маслаҳатлар беришади.
Кечки пайт. Боғ адоғидаги анҳор. Қамариддин: «Кетар жафосига», деб ечинди, сувга тушди.
— Оҳ-оҳ! Икрома, сен ҳам ювин!
— Одамлар бор-э... Жаҳон, сен чўмил!
Жаҳонгир ўт-ўланлар орасидан чигиртка овлаётганди, бирдан бақириб юборди:
— Муни қаранг! Ғиж-ғиж чигиртка!
Икрома ўғлининг ёнига борди. Чиндан ҳам саримсоғи кавлаб олинган жўякка анҳордан сув тошган, жўяк пушталари, хас-чўп аралаш оппоқ кўпиклар устида чигирткалар ғужғон, уёқ-буёққа питиллаб учишар, сувга ботиб «сузишар» эди.
Қамариддин чўмилиб чиққунча она-бола бир дўппи чигиртка теришди.
— Дадаси, шу чигирткаларгаям одамнинг раҳми келади-я!
— О! Ана табиатнинг кучи! — деб хитоб қилди Қамариддин. — Файласуфсан, хотин!
— Жаҳон! Бўлди қил, кетамиз. Овқат маҳал бўп қолди. Бу қурғурнинг шираси бўлар экан-а! Нега қони чиқмайди мунинг? Ушласанг, оёғини ташлаб учиб кетаверади.
— Табиат шунақа. Шунақа, хотин!... Биласанми, нима учун табиатни яхши кўраман? Бунда бепоён бир мангулик бор!.. Мана, жуда хафасан, дейлик. Ёки тарихда юз берган бир хатоликдан қалбинг яра. Ёки жуда хурсандсан. Сабабсиз хурсандсан, дейлик. Ана шунда табиат қўйнига чиқ — бирдан хотиржам бўлиб қоласан, бирдан! Дунёнинг асли ҳақиқати мана шунда, дейсан, хотин.
Шимининг тиззаларигача лой бўлган Жаҳонгир ҳансирарди.
— Адавой, шаҳарда чигиртка йўғ-а?
— Жуда оз. Бошқа нарса берасан-да. Масалан, гўшт.
— Колбаса.
— Аммо-лекин, Жаҳонгирбой, сизниям бу ерга келганингиз зўр иш бўлди!
Бироқ хонада уларни хунук фожиа кутаётган экан.
— Холик! Холиқ!
Майна жавоб бермади.
Шунда Қамариддин билан Икрома ҳам хонага киришди.
— Ада, Холиқ йўқ!
— Эшик очиқ эканми?
— Салгина... очиқ экан! Топиб беринг! Сиз чиқаргансиз!
— Жинни! — Қамариддин шкафни очди. Диван, стол, каравот тагига қаради. Иситгич батареялари орасига боқди. Бурилиб, эшикни очди-ю, итариб ёпди. Эшик зичланиб қолди. — Мана, эшик ёпилди!.. Қаттиқ итарган бўлсам, очилиб қолдимикан, деб ўйладим. — У хотинига тикилди. — Оловиддиннинг иши!.. — Яна ташқарига чиқди. Иккита қўшни ташвишланиб турар эди. — Майна йўқ.
— Биз ҳам яқинда келдик... Йўқми?
— Йўқ. — Қамариддин ваннахона томон кетди. Деразага қаради: берк.
Шунда йўлак адоғида Оловиддинхўжа кўринди. Ҳам-ма унга тикилиб қолди. Жаҳонгир йиғлаб юборди:
— Шу киши ўлдириб қўйган!.. Отган! Оловиддин кўзлари пирпираб:
— Нима гап? — деди.
— Тинчлик, — деди Қамариддин. — Майна йўқ, холос. Ерга кирганми, кўкка учганми — йўқ. — Сўнг бирдан кинояли жилмайди. — Ўзлари бир бало қилдиларми-ёв? Айтаверинг... Биз ўлиб қолмаймиз. Фақат болага қийин бўлади-да.
Оловиддин қўлларини ёзди.
— Ўқиган одамсиз, домла. Ўшанда бу тўғрида гаплашган эдик. Сал аччиқ қилиб чиқдим. Шунчалик ҳам деймайми? Сиз меҳмонсиз, кетадиган одам...
Топиб бе-эр! Топиб беринг майнамни! — Жаҳонгир қанча кўп йиғласа, майна шунча тез топиладигандек ер тепина бошлади.
Қамариддин:
— Ўчир! — деб ташқарига чиқди. Уй биқинига ўтди. Жаҳонгир ҳам чиқиб, ариқ бўйидаги хазонларга тикилди. Яна чинқирди. — Йиғидан нима фойда! — дея бақириб юборди Қамариддин. — Чақирсанг-чи! — Сўнг қўшниларга қараб, «файласуфона», мунғайди: — Бир нарсага меҳринг тушмасин. Тушгандан кейин йўқолиб қолса, ёмон куясан-да.
— Холиқ, Холиқ!
Бирдан девор устидан овоз эшитилди:
— Холқ, холқ...
— Ана! Холи-иқ!
Шу пайт ариқ бўйидаги чинор айрисидан отилиб чиқ-қан бароқ мушук қанотини энди ёзган майнани шарт тишлаб, пастга тушиб кетди. Ариқ ёқалаб ура қочди.
— Мушук!
— Ҳой!
— Чопинг, адаси!
— Дада-а!.. Холи-иқ!
Мушук чинорлар ортида кўздан пана бўлди. Лекин майнанинг ноласи баралла эшитиларди:
— Холқ, холқ...
Мушук майнанинг белидан тишлаганча пиёзпояга қочди.
Қамариддин симга чалиниб йиқилди. Жаҳонгир дадасидан ошиб, ариқ бўйига бориб қолди. Яна йиғлаб, кесаклар устига ўтириб олди. Қамариддин ариқдан ҳатлаб ўтди.
У боғ охирида кеза-кеза ҳориб қайтди. Жаҳонгир ариқ бўйида ўтирганча ҳиқиллар эди.
— Йўқ, ўғлим. Начора. Бирники ўтдан, бирники сувдан дегандай...
— Йў-ўқ!
Икрома ўғлининг билагидан тортди.
— Бўлди. Бас энди!
— Холиқ, деди, опа! Бизни чақирди.
— Мен ҳам эшитдим... Бас энди! Яна битта майна топамиз...
— Йўқ. Менга Холиқ керак.
...Қамариддин овқатга зўрға чиқди. Хаёли чалғиганини сезиб: «Унутиш керак энди, — деб уқтирди ўзига-ўзи. — Вассалом. Э, бу оламга нималар келиб кетмайди. — Бу-ку бир майна экан... Одам ўлади! Бутун-бутун халқлар қирилиб кетиши мумкин...»
Икрома ҳам овқатдан номига татиган бўлди. Оқила опа стол қиррасига қўлини тираб:
— Мен айтган эдим-ку, айтгандим-а! — деди.
— Илоё, унинг боласиям шундай...
— Унда бола йўқ.
Ниҳоят, Икрома ҳам Оловиддинни ичида қарғай-қарғай, эрини уриша-уриша ҳовридан тушди.
Кетадиган кунлари Жаҳонгир яна ариқ бўйига борди.
«Холиқнинг адаси билан опасиям йиғлаган. Болаларини мушук опқочганини билган». У ариқ ёқалаб жилди. Пиёзпояда тўхтаб қолди. Яна Холиқни топиб олган жойларига келди.
Тепасида чинор шохлари, қушлар чуғурлашар, нозик ҳиддар келар, бироқ Жаҳонгир буларни ҳис этмас, юраккинаси бўм-бўш эди.
Шунда тепадан учиб ўтган майналарга диққати оғди. Назарида, Холиқ ўша куни мана шу девор устига қўниб турганда, шерикларига ўз тилида анча-мунча гапиргандек туюлди. Албатта, «мен Холиқ», деган. Булар бир-бирининг сўзини тушунади-ку! Мениям айтган... «Чигиртка териб берди», деган. «Оловиддин ёмон», деган. «Ҳайдаб чиқариб, деразани бекитиб қўйди», деган...
— Холиқ, Холиқ!
— Қийқ-қийқ!
Майналарнинг овози энди Жаҳонгирга «Холиқ» бўлиб эшитилди. Кейин: «Албатта-да, — деди яна. — Холиқ дейишяпти... Яхши ўрганмаган-да булар. Улар-гаям кўп-кўп «Холиқ» деса, ўрганиб олишади. Лекин улар билишади: холиқ — яхши дегани. Сизлар — Холиқ. Мен — Холиқ».
— Холиқ, Холиқ!
— Қийқ-қийқ!
Қўшнилар уларни автобусга кузатиб қўйишди. Улар уйларига етмасдан Қамариддин Тошкентга тушиб-чиқишга аҳд қилди.
— Бозорга кириб ўтайлик. Уй қоқ-қуруқ, — деди Икрома.
Жаҳонгир деразадан олисларга боқар, олисларда... холиқлар учиб юрар, ўзаро гаплашишар, Жаҳонгир уларнинг сўзларини тушунар эди.

1982
Mualifning boshqa asaralari
1 Ahad Mirzo yigʻladi (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 679
2 Arosat (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 974
3 Arpali qishlogʻida (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 791
4 Аросат (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 554
5 Арпали қишлоғида (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 564
6 Аҳад Мирзо йиғлади (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 534
7 Bahor (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 912
8 Bahor oʻtdi (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 717
9 Baxtli boʻlinglar (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 688
10 Bir guzar odamlari (novella) [Shukur Xolmirzayev] 642
11 Bir koʻrgan tanish (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 719
12 Bitikli tosh (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 618
13 Biz kech qolib yuramiz (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 575
14 Bodom qishda gulladi (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 3700
15 Boychechak ochildi (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 753
16 Bulut toʻsgan oy (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 2033
17 Бахтли бўлинглар (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 547
18 Баҳор (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 564
19 Баҳор ўтди (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 498
20 Биз кеч қолиб юрамиз (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 518
21 Бир гузар одамлари (новелла) [Shukur Xolmirzayev] 546
22 Бир кўрган таниш (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 498
23 Битикли тош (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 461
24 Бодом қишда гуллади (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 544
25 Бойчечак очилди (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 610
26 Булут тўсган ой (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 592
27 «Esse – erkin ijod» [Shukur Xolmirzayev] 2741
28 «Эссе – эркин ижод» [Shukur Xolmirzayev] 775
29 Farzand (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 845
30 Фарзанд (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 516
31 Haykal (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 661
32 Hayot abadiy (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 925
33 Hukumat (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 552
34 Ҳайкал (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 505
35 Ҳаёт абадий (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 550
36 Ҳукумат (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 499
37 Ikki koʻrgan bilish (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 650
38 Икки кўрган билиш (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 503
39 Jarga uchgan odam (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 830
40 Joʻraboshi (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 642
41 «Jahonbop asar yoza olaman, lekin» [Shukur Xolmirzayev] 853
42 «Жаҳонбоп асар ёза оламан, лекин» [Shukur Xolmirzayev] 573
43 Жарга учган одам (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 548
44 Жизнь вечна (рассказ) [Shukur Xolmirzayev] 831
45 Жўрабоши (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 534
46 Kechagi kun kecha (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 941
47 Keksa gʻijjakchi (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 758
48 Kimsasiz hovli (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1056
49 Koʻk dengiz (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 942
50 Koʻkboy (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 706
51 Koʻngil (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 649
52 Kulgan bilan kuldirgan (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 553
53 Кекса ғижжакчи (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 488
54 Кечаги кун кеча (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 790
55 Кимсасиз ҳовли (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 466
56 Кулган билан кулдирган (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 485
57 Кўк денгиз (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 476
58 Кўкбой (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 490
59 Кўнгил (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 575
60 Nasib etsa (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 565
61 Nimadir yoʻq boʻldi (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 814
62 Notanish odam (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1584
63 Насиб этса (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 508
64 Нимадир йўқ бўлди (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 499
65 Нотаниш одам (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 544
66 Odam (falsafiy hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 708
67 Olam tortilish qonuni (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 573
68 Olis yulduzlar ostida (voqeiy hi... [Shukur Xolmirzayev] 2280
69 Olma yemadim (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 862
70 Omon ovchining oʻimi (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 3341
71 Oqtosh (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 766
72 Ora yoʻl (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 625
73 Ot egasi (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 9743
74 Ota yurt (boʻlgan voqea) [Shukur Xolmirzayev] 655
75 Oy yorugʻida (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 560
76 Ozodlik (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1577
77 Одам (фалсафий ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 506
78 Озодлик (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 533
79 Ой ёруғида (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 480
80 Олам тортилиш қонуни (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 464
81 Олис юлдузлар остида (воқеий ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 569
82 Олма емадим (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 633
83 Омон овчининг ўими (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 503
84 Ора йўл (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 515
85 От эгаси (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 646
86 Ота юрт (бўлган воқеа) [Shukur Xolmirzayev] 481
87 Оқтош (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 502
88 Qadimda boʻlgan ekan... (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 810
89 Qariya (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 2162
90 Qaytish (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 594
91 Qish hangomasi (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 593
92 Qorbobo keladi (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 925
93 Qumrilar (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 600
94 Qush tili (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 928
95 Quyosh-ku falakda kezib yuribdi ... [Shukur Xolmirzayev] 750
96 Қадимда бўлган экан... (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 469
97 Қайтиш (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 600
98 Қария (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 529
99 Қиш ҳангомаси (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 521
100 Қорбобо келади (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 578
101 Қумрилар (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 507
102 Қуёш-ку фалакда кезиб юрибди (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 589
103 Sayr (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 554
104 Sirli militsioner (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 569
105 Sogʻinch (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 711
106 Сайр (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 535
107 Сирли милитсионер (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 535
108 Соғинч (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 546
109 Tabassum (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1553
110 Tikan orasidagi odam (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 736
111 «Tolstoyning niyati meni maftun ... [Shukur Xolmirzayev] 728
112 «Толстойнинг нияти мени мафтун э... [Shukur Xolmirzayev] 517
113 Табассум (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 514
114 Тикан орасидаги одам (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 498
115 Uchinchi hamroh (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 664
116 Uh (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 515
117 Ukki sayrayapti (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 683
118 Ustoz (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 2545
119 Укки сайраяпти (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 486
120 Устоз (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 548
121 Учинчи ҳамроҳ (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 471
122 Уҳ (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 524
123 Xorazm, jonginam (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 767
124 Xorun ar-Rashid (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 698
125 Xumor (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 960
126 Хоразм, жонгинам (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 517
127 Хорун ар-Рашид (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 488
128 Хумор (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 572
129 Yigʻi (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 669
130 Йиғи (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 517
131 Yangi zot (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 565
132 Yashil «Niva» (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 860
133 Янги зот (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 480
134 Яшил «Нива» (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 569
135 Yosuman (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 765
136 Yovvoyi gul (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 601
137 Yozuvchi (Xotira hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 912
138 Ёввойи гул (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 558
139 Ёзувчи (Хотира ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 691
140 Ёсуман (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 513
141 Zov ostida adashuv (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1026
142 Зов остида адашув (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 506
143 Oʻzbek xarakteri (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 2520
144 «Oʻzbekning soddasi» (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1045
145 «Ўзбекнинг соддаси» (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 554
146 Ўзбек характери (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 644
147 Shudring tushgan bedazor (ikki i... [Shukur Xolmirzayev] 677
148 «Sholoxovning ashaddiy muxlisi edim» [Shukur Xolmirzayev] 916
149 «Шолоховнинг ашаддий мухлиси эдим» [Shukur Xolmirzayev] 608
150 Шудринг тушган бедазор (икки инж... [Shukur Xolmirzayev] 558
151 Chillak oʻyin (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 792
152 Choʻloq turna (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1303
153 Чиллак ўйин (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 593
154 Чўлоқ турна (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 638
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика