Хумор (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev]

Хумор (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev]
Хумор (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev]
Ассалому алайкум!.. Раҳмат. Йўлда тушаман. Термизга етмасдан. Статсионарга боряпман. Рангимни кўриб, ҳайрон бўлдингизми? Касалим юқумли эмас. Ишонаверинг... Раҳмат-э. Автобусга етиб боргунимча жўнаб қолди... Куз тушиб қолди-я. Аҳ, қандай яхши фасл. Шоирларнинг севган фасли. Абдулла Ориповни яхши кўрасизми? Менга жуда ёқади. Эслайсизми, куз туркуми бор:
«Очиқ айвон остин маскан этган дам
Хазон даврасида кутаман сени...»
Яхши-и.
Пахта тергансиз-а? Э, нима деяпман. Пахта термаган ўзбек боласи бор эканми!
Аммо-лекин бошқаларни билмайман-ку, мен... пахта терими деса, жоним қолмасди: қанот боғлаб учгим келарди. Ўзиям яхши-да, а?
Шундай очилиб, чарв мойдай оқиб ётган бўлса! Этакни эмас, қопни судраб кетаверсанг-у, оғзини очиб, терган пахтангни ичига отаверсанг. Мен шунақа қилиб терардим. Яхши теримчи эдим о, илтор эдик. Техникумдаям алохида бригадада терардим... Сизга халақит бермаяпманми? Йўқ, чалғитмаяпманми демоқчиман?.. Рахмат. Жуда зерикдим... Бир киши билан гаплашгим келди. Қарасам, яп-янги машина ялтираб келяпти. Кел-э, деб таваккал қилиб қўл кўтаргандим. Тўхтадингиз. Барака топинг. Ўзи бу ернинг одамига ўхшамайсиз? А-а, ўзимам сездим-ов! Томоша яхши-да, биродар! Айниқса, кузда!..
Мен «куз-куз» деяпман, ҳайрон бўлманг. Мана шу дардим ҳам куз билан боғлиқ, ака. Шундай... Э-э, куз! Ҳа-ҳа-ҳа! Сиз шеър ёзганмисиз? Мен ёзганман. «Куз» деб... «Ку-уз!» деб, йўғон ундовни қўйганман-у, тамом! Нимани ёзишни билмайман. Бир кеча ой ҳақида ёзмоқчи бўлдим. Ундаям шу аҳвол: «Ой!» деб сарлавҳа қўйдим-у, қолдим. Дераза олдида ўтиргандим. Ойга тикиламан денг. У ҳам шаҳар осмонида хира бўлиб кўринади.
Техникумда ўқиб юрганимда... Хадрадаги «Горкий техникум»ни биласизми? Иморатнинг номи шу. Биз қурилиш техникумида ўқирдик, ётоғимиз ҳам ўша ерда эди.
Мен тўртинчи қаватда турардим. Пастда — фонтан. Қизларнинг кокилларидек...
Яхши вақтлар эди.
Баъзан техникумга шоирларни чақирардик. Ўзим тўгарак бошлиғи эдим. Ҳалиги ашула, рақс тўгарагимиз бор эди. Рубобниям ўшанда дуруст чертардик.
Ажойиб вақтлар эди.
Лекин бизни бирон қиз ҳам яхши кўрмас эди-да!.. Мана, афтимга қаранг... Кечирасиз, қарамасангиз ҳам майли. Жуда бадбашара ман-да. Тағин, гармон безлари тараққий этганми, қаранг, мирзатеракдай бўлиб кетганман. Мана, каллада соч ҳам йўқ... Соч-ку кейин тўкилди... Лекин битта марғилонлик қиз сал майл билдирган эди. Ёлғончи бўлмай. Ўзлариям жуда новча, хипча қиз эдилар. Ёнимизда филфакда ўқирдилар. Яхши ашула айтардилар. Биз рубобда жўр бўлардик... Гоҳо филфак билан келишиб, контсерт қўярдик-да. Шунда репититсияда учрашардик. Бир марта... хонамга келганлар. Э, айтишга уяламан: хонани озода қилиб ўтирсанг, ўласанми денг! Ўзинг шоиртабиат-у, аҳволинг бу... Хонага киришингиз билан ачиган нону ювилмаган пайпоқнинг ҳиди анқирди.
О, у киши ўшанда менинг бир майкамни ювиб берган эдилар. Бегона қиз-а! Вой, қандай олижаноб эди!.. Мен бўлсам, уятдан ўлиб қўя қолай дердим. Ростини айтсам, кейинини ўйламасам, тўртинчи қаватдан ўзимни ташлардим...
У кишими?
Битта домласига тегиб кетди.
Улар Бўка раёнида пахта теришарди-да. Биз Оқолтинда. Бориб турардим. Қовун-тарвуз олиб... Бир ажойиб йигит бор эди. Тарихдан жуда зўр эди. Уларнинг бригадасига етгандан кейин, ўша йигитни топардим. У Насибахонни чақириб чиқарди.
Ҳе, баъзан кечаси етиб борардим. Биз ҳам пахта терамиз-да! Кейин у ёққа жўнардим... Кейин у киши шийпонга кетарди. Мен Оқолтинга қайтардим. Йўли анчагина бор. Баъзан хўрозлар икки қичқирганда етиб келардим... Лекин сира хафа эмасман. Хафалик қайда! Чопиб-чопқиллаб ўша йўлни босиб ўтардим.
Э, у тунлар!
Кечирасиз, бу жуда лаққи бола экан деманг... Раҳмат. Энди одам хижолат бўлади-да.
Биз борганда, яъни, мен борганда, Насибахон чиққандан кейин хирмонжойга ўтардик-да, яшириниб, пахтанинг ичига кириб олардик. Ёш болакайлардек-а! Кейин ёнма-ён чўзилиб ётиб, гурунг қилардик. Ҳалиги пахтанинг чигитини қирс-қирс чақиб... Ғалати таъми бўлади, биларсиз?
Нима тўғрисида гаплашганимиз эсимда йўқ. Романтик эканмиз-да! У кишиям ғирт романтик экан!
Ана шунда учинчи йили пахтага чиққанда, Насибахон айтдилар. «Мен эрга тегаман», дедилар. Лекин, «Сиз хафа бўлманг, ҳамиша юрагимда қоласиз», дедилар.
Ана!
Сентименталликми? Ҳа. Лекин бўлган гап — шу. Мен индамадим. Кейин, ишонасизми, йиғлабман: «Сиз ҳам менинг юрагимда қоласиз», дебман.
Энди ўша гапларни эсласам, уяламан.
Лекин, ўшанда... кизиқ-да, шундай дейиш, ҳатто йиғлаш ҳам менга ёққан эди.
Шундай ҳолатга тушганмисиз? Э, кечирасиз...
Ғалати эканмиз-да...
Кейин биз ўқишни битириб ватанга қайтдик. Насибахонни бурноғи йили телевизорда кўрдим. Водийнинг қайсидир бир раёни ҳаваскорларими, фолклор ансамблими — чиқиш қилди. Шунда хорда кўрдим. Ким билади, балки, ўхшатгандирман.
Нима?.. Уйландим, уйландим. Хотинимдан розиман. Жуда хурсандман.
Раёнга келгандан кейин қурилишда ишлай бошладик. Инженер ёрдамчиси. Пул бор... Лекин бу ердаям битта қиз қарамаса бўладими! Тавба қилдим: мендан хунуклар уйланиб кетяпти. Мен — сўққабош. Битта кампир онамиз бор. Кимнинг уйига борса, рад жавоби олиб келади.
Сабабини кейин эшитаман: сочим каммиш, юзим бужирмиш... Юзга донача чиққандан кейин бузилади-да...
Бор-э, ўзбек топилмаса, бошқасига уйланаман, дедим. Қўл остимда қизлар кўп эди: бири — бетончи, бири ғишт теради. Бечоралар қора меҳнатдан қочмайди-да. Бизда, масалан, рус қизлари пахта теришни билмайди, оғир меҳнатдан қочади, дейишади. Ҳе, бекор гап. Қайси ўзбек қизингиз қурилишга бориб, ғишт териб юрипти? Қайси бири бўёқчилик қиляпти? Комбинизонни кийиб олиб... Тўғри, бошқа жойларда бунақа ишларда ўзбечкалар ҳам бордир, албатта. Лекин бизда йўқ эди. Бу — факт.
Шундай қилиб, биттасига уйланиб олдим. Мени тушунади. Шундан ортиқ бахт борми?
Мен саволни дангал қўйганман: «Хунукман. Калман... Мана, арвоҳга ўхшайман», деганман. Аниса: «Сени шу хунуклигингни, арвоҳга ўхшашлигингни яхши кўраман», деган.
Э, севишиб қолганмиз!
Олдин ҳалигидай узоқ-узоқдан қараш, кейин салом-алик... Кейин қўлим бўш бўлдими, унга қўшилиб ғишт тера бошлардим: нима уяти бор?
Шундай қилиб... Йўқ, бола йўқ, ака. Икки марта етти ойлик, саккиз ойлик бўлиб тушди. Ҳайронман, Лекин энди-энди бунинг сабабини тушуняпман...
Ака, сиз пахтага сепиладиган дорини ҳидлаганмисиз? О, унда гапимиз қовушмайди...
Э, қизиқмисиз! Ҳидлаш ҳам гапми!.. Мен сизга қандай тушунтирсам экан?
Ўйлаб кўринг: олтинчи синф боласисиз. Энди ўн икки-ўн учга киргансиз. Лекин, бизнинг раёндасиз... Бизда пахта экилмайди-да. Тоғлик. Аммо пахта теришга орзуманд бўлиб юрибсиз. Йўқ нарса — ҳамиша қизиқ бўлади. Бунинг устига, пахта — ўзбек халқининг бойлиги, ғурури деб турсалар!
Китобларда — унинг расми! Пионер журналлари, газеталарида ёш теримчиларни тўхтовсиз мақташади денг.
Эсланг: пахта нақ очилганда, далага кирганингизда, дастлаб димоғингизга ниманинг ҳиди урилган?
Дорининг,
Балли!
Энди, ака, ҳар ким — ҳар хил бўлади. Мен ўзи гўдакликдан таъсирчан, ҳар нарсага берилувчи бўлсам керак-да. Ишонинг-ишонманг: илк бор пахтазорга кирдим-у, димоғимга ўшанинг қўланса ҳиди урилди. Сал бошим айланиб кетди.
Кейин ўзимга келдим. Кейин, яна ишонмасангиз ўзингиз биласиз, пахтанинг ҳиди деганда — мен ўша дорининг ҳидини тасаввур қиладиган бўлиб қолдим.
Ўзиям шундай-да.
Айниқса, ўша йилларда...
Йўқ-йўқ, сиз унинг ҳидини ҳидлаб, очиғини айтаман, мендай роҳатланиб кўрмагансиз.
Нега куласиз?
Тасаввур қилинг: кенг пахтазор! Орзу қилган пахтазорингиз! Оппоқ очилиб ётибди. Ғурурингиз, фахрингиз... Хўш, унинг ҳиди сал қўланса экан, нима бўпти?
Бунинг устига, ўшанда уни ҳеч ким «химикат-ёмон» демасди. Бемалолчилик... Шийпонимиз анави ерда-ю, бу ёқдаги иккинчи теримдан чиққан далага самолётдан дори сепишарди. Сал сасирди-ю, барибир-да: у сепилиши керак, ғўзанинг барги тўкилиши керак. Акс ҳолда машина киролмайди. Терим кечикади.
Кейин шармандалик!
Мен унинг ҳидини ёмон деган киши билан ўшанда ҳам... бўғишардим-ов.
Ишонинг, у менинг... ўша ҳид менинг энг азиз таассуротларим билан боғлиқ!
Бундан ташқари, мен сизга очиғини айтишим керак, киши ўша ҳидга ўрганар экан! Мана, сигарета чекасиз, яхши. Бировлар нос отади, наша чекадиганларам йўқ эмас... Хуллас, дастлаб чекишганда, бошлари сал айланади, кўнгил безовта бўлади, ҳатто қусади. Лекин кейин-чи?
Мен бу дорига ана шундай хумори бўлиб қолган эдим десам, ҳайрон бўлманг.
Э, ака!
Бу дунёда яхшилаб, ўйнаб-кулиб, завкданиб яшаш керак... Энди ўзингиз ўйланг, менинг бутун завқим-яшаш тарзим ўша ҳид билан боғлиқ-да! Ҳали мен «дардим куз билан боғлиқ» дедим шекилли. Қаранг, тўғрисини айтиб қўя қолган эканман.
Болалик ҳам, ҳе, техникум, Насибахон билан хир-монда гурунг... Ўша хирмондан ҳам мен роҳатланардим-да: нима, чигитни қирс-қирс синдириб — тишингизда синдириб ётганингизда, ўша ҳидни сезмайсиз-ми?
Сиз сезмагансиз-да, холос.
Бироқ, ўшанинг нашъаси сизнинг томирларингиздаям бор!
Э, нималар деяпсиз?
Кечирасиз...
Нима? Пахтадами?
Э, ўн йилча ишладик-да!
Қурилишда ишлаб юрибман денг. Кейин... Туриб-туриб юрагим сиқиларди. Бир нарсаларнинг хумори тутади. Насибами дейман. Айланаман, изғийман... Иттифоқо куз келиб қолди-ю, биздан ҳам беш-ўн кишини қўшни раёнга пахта теримига олиб чиқишди.
Бордим. Хирмонжойдан ўтдим. Даланинг ёқасида турибман. Ишонасизми, ака, худди бегона жойга келиб қолган мусофирдекман. Пахтаям пахта эмасдай.
Билсам, бу далага анча кунлар олдин бир марта дори сепилган экан-у, ҳавога учиб кетган экан.
Таъбим хира бўлиб, орқага қайтдим: далага киргим келмайди. Тентираб юриб, бир гаражга бориб қолдим. Кўп тунука банка, темир бочкалар қалашиб ётган экан.
Шунда димоғимга гўёки атирнинг ҳиди келиб қолди-ку! Чопиб бордим. Худди овчаркага ўхшаб искаланиб кетдим. Булар бутифосдан бўшаган идишлар экан.
Шу ҳидлайман-э!
Кўпдан бери ҳидламаганим учун бўлса керак, бир маҳал бошим айланди, кўзим тинди, ўхчиб чиқиб кетдим. Ариқ бўйига бориб ўтирдим. Бирон соатдан кейин ўзимга келдим.
Кейин... шундай роҳа-ат!
Биламан, сиз менга қарши гапирасиз ҳозир: бу фикрларимга мутлақо қўшилмаслигингиз мумкин. Майли. Мен сизга «Нега чекяпсиз? Сигарета зиён?» демайман аммо.
Менсиз ҳам, ана, қутисига ёзиб қўйипти.
Энди-энди пахта дориси ҳам зарарли деган гаплар чиқа бошлади.
Инкор этмайман: бўлиши керак!
Аммо... пахта-чи? У давлатга керакми, йўқми, ака? Ахир, пахта давлатимизнинг тиргакларидан, устунларидан-ку! Бойлигимиз, фахр...
Биз уни етказишимиз керак экан, сал зиён кўрсак, нима қипти?
У ёғини сўрасангиз, зарарсиз нарсанинг ўзи йўқ!
Шу нафас олаётган ҳавоингиздаям зарарли микроблар бор. Машинанинг орқасидан чиқаётган тутун ҳам — кони зиён... Э, ҳамма нарсани ўйлаб, ҳар нарсадан ҳадиксираб яшасанг, яшашнинг қизиғи қолмайди...
Ҳозирми?
Ярим кило селитрам бор. Устига сув пуркаб тура-ман. Шуни искаб-искаб қўяман. Намиққан тузнинг ҳиди келади-ю, ҳарна-да...
Ҳа-да, чиқдим-да кейин ҳам...
Бултур Жиндибулоққа бориб, саккиз кун механизаторларга қарашдик. У ерда иккита далага самолётдан бутифос сепишаётган экан. Кейин мен атай уларнинг хизматига ўтдим.
Яхши тўлашаркан. Шунга қарамай, у ерда ишловчилар, талабгорлар кам экан.
Қиладиган ишим — бетон ҳовуздан дорини пақирлаб олиш, обориб, самолётнинг бакига қуйиш. Баъзан ҳовуздаги дорига сув озроқ қўшилган бўлса, одамни жуда тентиратиб қўяди. Шунда ҳеч ким ишламай қўяди.
Мен ишлардим...
Ахир, кимдир ишлаши керак-ку?
Кейин, анча-мунча пул билан, маза қилиб қайтиб келдим.
Нега менга мундай тикиласиз?
Рангим...
Айтдим-ку, агар касаллигим бўлсаям, юқумли эмас. Юқумли бўлганда, аллақачон Анисага юқиб қолган бўларди. У хотиним, ахир...
А? Йўқ, билмайди. Айтмайман: нима қиламан айтиб?
Биламан: у қаршилик қилади. Яхши биламан: у менинг ароқ ичмаганимдан хурсанд. Сигарета чекмаганимдан хурсанд. Рус аёлига нима керак?
Кечирасиз, мен энди... ўзимизнинг аёлларга қиёслаб гапиряпман.
Лаббай? Ҳа, баъзан қон қусаман. «Туберкулўз бўлдимми?» деб дўхтирларга учровдим... статсионарга жўнатишди. Бир текширувдан ўтишинг керак дейишди...
Бугун раёнга қайтсам керак.
Ҳа-ҳа, соч ҳам кейин, айниқса, бултур тўкилиб кетди. Оғизга қаранг, ўзимнинг тишим эмас. Ярми садаф, ярми пласмасса...
Ҳа, қувватим йўқ... жуда оз, ака... Ҳали айтдим-ку, автобусга етолмадим.
Ўзимизнинг докторлар «малакров» дейишди. Жигар ҳам сал оғриган бўлиши керак.
Э, иссиқ жон-да! Одамлар самолётга тушишдан қўрқади. Машинага минишдан қўрқадиганлари ҳам бор. Аммо ўшалар тўғри йўлда бир қоқилиб тушишса, оламдан ўтиб кетиши мумкин.
Аммо эрталаб жуда мазам қочди. Таъбим анча хира бўлди...
Нима дедингиз?
Ёт деса — ётамиз-да...
Куз келиб қолди-я, ака!
Қаранг, чуғурчиклар ҳам келибди! Ҳе-э! Ку-уз!.. Шоирларга яхши-да!
Бизлар... бизлар завқ олишни биламиз, холос.
А? Узоқроқ ётиб қолсам, ўрмалаб бўлсаям чиқаман. Куз келибди-ю, далани кўрмасам бўладими?
Мақсад? Ҳам хуморни қондириш, ҳам ҳисса қўшиш.
Лаббай?.. Сиз бир нарсани тушунмаяпсиз: у дори — менинг... Кайфим, маҳбубам, Насибам... Қолаверса, таржимаи ҳолимга сингиб кетган, ахир! Тушуняпсизми? Менинг бутун... ҳаётимнинг маъноси, Ватан олдидаги бурч, илк муҳаббатим... ўшалар қаторида туради.
Ундан воз кечиш...
... Ҳа-ҳа-ҳа! Сиз сигаретани ташлаб кўринг-чи! Қайда! Ўпкаси чириб кетаётганини аппаратда кўрганларнинг ҳам чекишни ташламаганини биламиз.
Шунақа бўлар экан-да ҳаёт!
Америкада таъқиқланган?
Илтимос, тўхтатинг... Анавинга қаранг! Йўл ёқасига! Ажриқзоргаям сепишипти-ку? Сап-сариқ бўлиб ётипти!
Нима?
Йўқ-йўқ, бир кайф қилиб олай... Бошқа машинага осиларман кейин. Бу ёғи яқин қолди.

1987
Mualifning boshqa asaralari
1 Ahad Mirzo yigʻladi (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 679
2 Arosat (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 974
3 Arpali qishlogʻida (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 791
4 Аросат (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 554
5 Арпали қишлоғида (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 564
6 Аҳад Мирзо йиғлади (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 534
7 Bahor (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 912
8 Bahor oʻtdi (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 717
9 Baxtli boʻlinglar (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 688
10 Bir guzar odamlari (novella) [Shukur Xolmirzayev] 642
11 Bir koʻrgan tanish (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 719
12 Bitikli tosh (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 618
13 Biz kech qolib yuramiz (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 575
14 Bodom qishda gulladi (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 3700
15 Boychechak ochildi (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 753
16 Bulut toʻsgan oy (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 2033
17 Бахтли бўлинглар (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 547
18 Баҳор (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 564
19 Баҳор ўтди (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 498
20 Биз кеч қолиб юрамиз (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 518
21 Бир гузар одамлари (новелла) [Shukur Xolmirzayev] 546
22 Бир кўрган таниш (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 498
23 Битикли тош (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 461
24 Бодом қишда гуллади (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 544
25 Бойчечак очилди (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 610
26 Булут тўсган ой (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 592
27 «Esse – erkin ijod» [Shukur Xolmirzayev] 2741
28 «Эссе – эркин ижод» [Shukur Xolmirzayev] 775
29 Farzand (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 845
30 Фарзанд (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 516
31 Haykal (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 661
32 Hayot abadiy (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 925
33 Hukumat (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 552
34 Ҳайкал (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 505
35 Ҳаёт абадий (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 550
36 Ҳукумат (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 499
37 Ikki koʻrgan bilish (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 650
38 Икки кўрган билиш (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 503
39 Jarga uchgan odam (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 830
40 Joʻraboshi (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 642
41 «Jahonbop asar yoza olaman, lekin» [Shukur Xolmirzayev] 853
42 «Жаҳонбоп асар ёза оламан, лекин» [Shukur Xolmirzayev] 573
43 Жарга учган одам (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 548
44 Жизнь вечна (рассказ) [Shukur Xolmirzayev] 831
45 Жўрабоши (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 534
46 Kechagi kun kecha (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 941
47 Keksa gʻijjakchi (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 758
48 Kimsasiz hovli (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1056
49 Koʻk dengiz (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 942
50 Koʻkboy (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 706
51 Koʻngil (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 649
52 Kulgan bilan kuldirgan (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 553
53 Кекса ғижжакчи (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 488
54 Кечаги кун кеча (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 790
55 Кимсасиз ҳовли (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 466
56 Кулган билан кулдирган (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 485
57 Кўк денгиз (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 476
58 Кўкбой (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 490
59 Кўнгил (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 575
60 Nasib etsa (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 565
61 Nimadir yoʻq boʻldi (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 814
62 Notanish odam (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1584
63 Насиб этса (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 508
64 Нимадир йўқ бўлди (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 499
65 Нотаниш одам (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 544
66 Odam (falsafiy hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 708
67 Olam tortilish qonuni (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 573
68 Olis yulduzlar ostida (voqeiy hi... [Shukur Xolmirzayev] 2280
69 Olma yemadim (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 862
70 Omon ovchining oʻimi (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 3341
71 Oqtosh (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 766
72 Ora yoʻl (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 625
73 Ot egasi (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 9743
74 Ota yurt (boʻlgan voqea) [Shukur Xolmirzayev] 655
75 Oy yorugʻida (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 560
76 Ozodlik (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1577
77 Одам (фалсафий ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 506
78 Озодлик (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 533
79 Ой ёруғида (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 480
80 Олам тортилиш қонуни (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 464
81 Олис юлдузлар остида (воқеий ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 569
82 Олма емадим (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 633
83 Омон овчининг ўими (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 503
84 Ора йўл (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 515
85 От эгаси (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 646
86 Ота юрт (бўлган воқеа) [Shukur Xolmirzayev] 481
87 Оқтош (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 502
88 Qadimda boʻlgan ekan... (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 810
89 Qariya (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 2162
90 Qaytish (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 594
91 Qish hangomasi (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 593
92 Qorbobo keladi (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 925
93 Qumrilar (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 600
94 Qush tili (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 928
95 Quyosh-ku falakda kezib yuribdi ... [Shukur Xolmirzayev] 750
96 Қадимда бўлган экан... (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 469
97 Қайтиш (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 600
98 Қария (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 529
99 Қиш ҳангомаси (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 521
100 Қорбобо келади (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 578
101 Қумрилар (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 507
102 Қуш тили (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 555
103 Қуёш-ку фалакда кезиб юрибди (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 589
104 Sayr (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 554
105 Sirli militsioner (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 569
106 Sogʻinch (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 711
107 Сайр (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 535
108 Сирли милитсионер (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 535
109 Соғинч (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 546
110 Tabassum (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1553
111 Tikan orasidagi odam (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 736
112 «Tolstoyning niyati meni maftun ... [Shukur Xolmirzayev] 728
113 «Толстойнинг нияти мени мафтун э... [Shukur Xolmirzayev] 517
114 Табассум (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 514
115 Тикан орасидаги одам (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 498
116 Uchinchi hamroh (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 664
117 Uh (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 515
118 Ukki sayrayapti (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 683
119 Ustoz (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 2545
120 Укки сайраяпти (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 486
121 Устоз (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 548
122 Учинчи ҳамроҳ (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 471
123 Уҳ (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 524
124 Xorazm, jonginam (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 767
125 Xorun ar-Rashid (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 698
126 Xumor (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 960
127 Хоразм, жонгинам (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 517
128 Хорун ар-Рашид (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 488
129 Yigʻi (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 669
130 Йиғи (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 517
131 Yangi zot (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 565
132 Yashil «Niva» (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 860
133 Янги зот (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 480
134 Яшил «Нива» (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 569
135 Yosuman (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 765
136 Yovvoyi gul (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 601
137 Yozuvchi (Xotira hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 912
138 Ёввойи гул (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 558
139 Ёзувчи (Хотира ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 691
140 Ёсуман (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 513
141 Zov ostida adashuv (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1026
142 Зов остида адашув (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 506
143 Oʻzbek xarakteri (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 2520
144 «Oʻzbekning soddasi» (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1045
145 «Ўзбекнинг соддаси» (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 554
146 Ўзбек характери (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 644
147 Shudring tushgan bedazor (ikki i... [Shukur Xolmirzayev] 677
148 «Sholoxovning ashaddiy muxlisi edim» [Shukur Xolmirzayev] 916
149 «Шолоховнинг ашаддий мухлиси эдим» [Shukur Xolmirzayev] 608
150 Шудринг тушган бедазор (икки инж... [Shukur Xolmirzayev] 558
151 Chillak oʻyin (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 792
152 Choʻloq turna (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1303
153 Чиллак ўйин (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 593
154 Чўлоқ турна (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 638
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика