Ой ёруғида (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev]

Ой ёруғида (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev]
Ой ёруғида (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev]
Самар қоя оралиғидан ўтган сўқмоқдан юриб ялангликка чикди. Ой унинг қоқ манглайида, сояси томон чўзилган эди. Сўқмоқ оқариб кўринади. йўлдан чиқмаса, у тонггача қишлоққа тушиб боради.
Самар яқинда хотинидан ажралиб, бу ёққа келга уни шаҳар ҳам ўзидан бездирган, бу ёввойи тоғ орасида бир-икки ой яшашга қарор қйлган эди. Бир оқшом гаровда ютқазиб, ароққа чув тушди. Дўстининг эътирозига ҳам қарамай йўлга чиқди. Мана, ярим кечадан ошганда чўпонлар овулига қўнди, чалоб қовурдоқ еди ва уларга раҳмат айтиб, яна йўлга тушди.
Самар яланглик ўртасига етиб, ортига ўгирилиб қаради, энди чўпонларнинг ити овозлари ҳам эшитилмас, ўтови олдидаги гулхандан сачраётган учқунлар ҳам тун қаърига ютган эди. Атроф жимжит, сирли сокинлик қўйнида. Узоқда укки сайрайди.
У яна олға кетди. Ялангликнинг адоғида қорайиб қоялар кўрина бошлади. Йўловчи ҳадемай уларга етди. Бу қоялар орқада қолиб кетган тоғдан қулаган, думалаб шу ерга, сой лабига келиб тўхтаб қолган. Ой анчагина кўтарилиб қолганидан метин харсангларнинг сирти ялтирар, пана жойлардаги соя беҳад қуюқлашиб кўринар эди.
Самар қояга яқинлашган ҳам эди, йўлга эгилгай тумшуқда оёқларини осилтириб ўтирган қора гавдани кўрди. У чўчиб кетди, шунинг билан бирга саёҳат-саргузашт талаб кўнглига сирли завқ оқиб кирди; милтиғини елкасидан аста олди.
— Қўрқманг, — деди ҳалиги қора гавда ва енгил сакраб тушиб, Самарга тикилди.
Самар ғайритабиий энтикиб, ўзи жинга ишонмаса ҳам, уни «жин» деб ўйлади. Сўнг бу мудроқ, мунгли ҳаётига ёрқин бир хотира кирганига иқрор бўлди.
— Қўрқаётганим йўқ. Кимсиз?.. Одаммисиз? — деди.
— Кечиринг, — деди қиз шошиб ва Самарни анчадан бери танийдиган одамдек унга яқинлашди. — Мен сизни анчадан бери пойлаб ўтирибман! — давом этди у, — Сиз ўтовдан чиққанда изингиздан мен ҳам чиққан эдим, секин юрар экансиз.
«Қиз... Тушуниб бўлмайди бу халққа!» кўнглидан кечирди Самар ва:
— Нима, сиз шу овулданмисиз? — сўради.
— Ҳа, — деди қиз ва шоша-пиша гап бошлади: — Сиз билан бирга чой ичган чўтир одам бор-ку, дадам мени шунга бермоқчи. Мен хоҳламайман. Мен ўқийман, шаҳарга бораман. Шунинг учун уйдан қочиб чиқдим. Малол келмаса, сизга ҳамроҳ бўлсам?
— Марҳамат, менга барибир, — деди Самар ва унинг юзини кўрмоқчи бўлиб тикилди, қиз кулча юз, шаҳло кўз, ўрта бўй, хипчадан келган, кўринишдан зиёли оилада тарбия топганлиги сезилиб турарди.
— Раҳмат, — деди қиз сўқмоққа тушиб. — Мен шаҳарни кўрмаганман, қаёқда эканини ҳам билмайман. Гоҳо чўққидан қарасам, чироқлари кўп бир жойни кўраман. Шу шаҳар бўлса керак.
— Ҳа, — деди Самар ва хўрсинди: «Эй, қиз, шаҳарда нима бор сенга?»
Самар ҳам унинг ортидан юрди. Бир неча қадам юрмай, йигитнинг кўнгли ғаш бўлди:
— Бу, ота-онангиз нима деб ўйлашади? Бир ўткинчи йигит қизимни опқочиб кетди демайдими? Орқамиздан тушса, шарманда бўламиз-ку... унда ўзингиз биласиз, менинг аҳволим чатоқ бўлади, жанжални ёмон кўраман!
Қиз орқасига илкис қаради.
— Сиз қўрқманг, мен уларнинг шарпасини сезиб қолсам, қочиб кетаман, — деди. - Ўзи шундай дейишингизни сезган эдим... Фақат илтимос, тезроқ юрсак!
— А-а, — деди Самар. — Ишқилиб, жавобини ўзингиз берасиз. Мен... менинг тез юришга мадорим йўқ, чарчаганман.
— Қатдан келяпсиз! Бу атрофнинг одамига ўхшамайсиз-ку?
— Узоқдан. Ҳа, бу атрофнинг одами эмасман, лекин шу атрофнинг одами бўлиб қолишни истайман, синглим.
— О! Бу ерда нима бор! — деди қиз... Ҳамма ёқ тоғ-тепалик! Ҳамма нарса шаҳарда-ку!
— Ҳа, шаҳарда. Боринг, кўрасиз, — деди энсаси қотиб.
— Кўрамиз, кўрамиз, — деди қиз, у бошини буриб, қучоққа сиғмас ойга қаради. Тошга қоқилиб кетди. Кулиб, қаддини ростлаб олди. — Оёғимда калиш, шаҳарликлар кулмайдими?
— Парво қилмайсиз-да, кулсаям.
— Тўғри, — деди қиз бош ирғиб. — Бувим ҳам шундай дер эдилар.
Улар қияликдан пастлаб, ярқираб оқаётган саёз сой бўйига тушдилар! Сув бетига чиқиб турган тошларга оёқ қўйиб ўта бошладилар.
Нариги соҳилга ўтганда Самар шағал устида қизга қаради:
— Синглим, бекор қиляпсиз-да, пушаймон ейсиз, — деди юраги ҳапқириб, — бу жойларни севиш керак. Сиз бунинг қадрини билмапсиз. Бир куни қайтиб келасиз.
— Менми? — деди қиз... — Ҳа, қайтаман... Лекин бир ой-икки ойга.
— Нимага?
— Чунки мен бу ерда яшамайман-да. Бу ерда чўпонлар, подачилар яшайди, қўй боқади, пода боқади. Мен нима қиламан батда? Соғинганда келаман, саёҳатга келаман.
— Сиз кимсиз ўзи?
— Менми? Мен оддий... дадамнинг қизи. Нима ҳайрон бўласиз?
— Худди шаҳарда туғилиб, шаҳарда ўсганга ўхшайсиз?
— Йўқ, шатда туғилиб, шатда ўсганман. Бувим гапириб берганлар шаҳар ҳақида.
— Бувингиз ким? У киши шаҳарда яшайдими?
— Йўқ, Чўлтоқ тоғда... — деди қиз. — Юринг, йўлдан қолмайлик, йўлакай гаплашамиз. Тағин анавилар орқамиздан қувлаб келмасин.
— Тўғри гапингиз.
Сой ёқасидаги ўпирилиб тушган қумлоқ тепага чиқиб, йўлни енгил чангитиб кета бошладилар.
— Синглим, бу юришдан фойда йўқ, — деди Самар. — Йўлдан юрсак, ҳақиқатан ҳам улар етиб олиши мумкин. Четдан юрайлик, сиз яхши билсангиз керак бу ерларни?
— Ҳа, биламан, — деди қиз. — Тўғри айтдингиз, юринг, анави арчазор ичидан кетамиз, ҳеч ким бизни қўрмайди. — Қиз йўлни қолдириб, оқариб турган тиканзорга кирди, этагини андак кўтариб олиб, тиканлар устидан сакрай-сакрай қия бетга ўрлади. Сўнг юмшоқ тупроқда сирғала-сирғала тепадаги арчага етди. Самар ҳам унинг орқасидан чиқиб борди, бу йўл давомида у чарчаганини яна қаттиқ сезди, сони бирдан увушиб таранг тортилди. Йигит эгилиб, уни уқалади, чўзди. Томир қўйворди. Қиз унга милтиқ халақит бераётганини кўриб, деди:
— Беринг милтиғингизни, мен кўтариб юрай. Сиз чарчабсиз, оғирлик қилади.
Самар елкасидан милтиқни олди-ю, қизга тикилиб қаради, кўнглида ғалати шубҳа пайдо бўлди: «Йўқ... бу ерлик эмас бу, — деб ўйлади. — Тилиям, муомаласиям бошқача... Қизиқ, нима қилиб юрибди экан бу ерларда? — Самар баттар ҳайрон бўлди: — Мен эркак бўлсам, сесканмайдими мендан? Ҳеч нарса кўрмагандай келяпти... Бир сир бор!»
— Раҳмат, — деди Самар, — ўзим кўтариб юраман, — у илжайди. — Момонгиз айтган бўлса, йигит кишининг ёнида қиз кишининг юк кўтариши одобдан эмас...
— Ҳа, буниям гапирганлар, яна кўп гаплар айтганлар. Бечора, бир ой бўлди, қазо қилди, — қиз паришон бўлиб, олисдаги уфққа, қора қалам билан чизиб қўйилгандек тоққа қаради.
Сўнг тепалик ўркачидан одимлади.
— Айтмоқчи, анави йўл шаҳарга олиб борадими ё бошқа йўлгаям чиқамизми?
— Ўша олиб боради, — деди Самар.
— Ундай бўлса, ундан узоқлашмай юрайлик-да?
— Дарвоқе, улар қувиб келганда тутқич берадиган даражада яқин бормаслигимиз керак.
Улар тепаликдан қиялаб тушиб, бошқа тепага кўтарилдилар, бундан чиқиш ҳам Самарга азоб бўлди. Сўнгра қоп-қора арча сояси босиб ёттан арнага дуч келишди. Қиз шу арна ёқалаб йўл бошлади. Ўрмон жимжит, гоҳо қаердадир жир-жир қуши учади, унинг янгроқ овози тун сукунатини бузиб юборади. Сўнг яна ўрмонга жимлик чўкади. Фақат йўловчиларнинг қадам товушлари, улар қимирлатиб ўтган шохнинг шилдираши эшитилади. Гоҳо қиз йўлга кўндаланг чўзилган шохни изига қайтариб туради, йигит ўтиб олгач, уни қўйворади ва тағин олға чиқиб, ўткир кўзлари билан бехато йўл топиб боради.
— Ҳм, бир вақтлар бояги сойнинг бўйларида арча ўсарди денг, — деди Самар ва тажангланиб кетди. Техника шу ерларгаям етиб келди... синглим, ана шу ҳозирги шаҳарнинг, техниканинг шарофати. Бора-бора бу техника деган нарса бутун табиатни ютиб юбормаса, деб қўрқаман.
Қиз ҳайратланиб ҳамроҳига қаради:
— Тушунмадим гапингизга, нимага? — деди. Чўлтоқ тоққа биринчи марта вертолёт келганда баъзи одамлар, одамхўр қушлар бу деб қон чиқаришиб, худойи қилибди. Бувим бечора кулар эди... Ҳозир вертолётдан кўпи йўқ. Одам юролмайдиган чўққили тоғга чиқади, геологларга юк ташийди. Бултур қиш қаттиқ келди, кийиклар ҳам ўтовимиз ёнига келиб қолди.
Шунда вертолётлар беда-пичан ташлаб кетди. Шу бўлмаганда мол қирилиб кетарди. Шуям... техниками?
— Ҳа, буям техника, — деб қўйди.
— Шунинг учун сиз уни ёмонламанг, — деди қиз йўлида давом этиб. — Бувим айтар эдиларки, одамнинг ҳайвондан битта фарқи бор, уям бўлса ақли, дер эдилар. Рост-да, ҳайвонда ақл нима қилади. Шунинг учун ақл яратган мўъжизаларни ҳурмат қилиш керак дер эдилар... Шу вертолётни ҳам ақл яратган-да? Қани бир айиқнинг олдига шу милтиқни қўйиб кўринг. Ичида ўқи бўлмасаям синдириб ташлайди, негаки, ақли йўқ. Одам бўлса бу милтиқ билан ўзини қўриқлайди, молини қўриқлайди. Милтиқ бўлмаса, сиз ҳам шу юришдан қўрқардингиз... Ўрмонда жондор кўп, силовсин бор, тўнғиз бор.
Самар зимдан теварагига қараб қўйди:
— Мулоҳазаларингиз чакки эмас, сиз ўқисангиз..! ўқиб кетасиз, — деди.
— Ҳа, мен ўқийман, — деди қиз. — Шаҳарни кўраман, дунёни кўраман. Мен тушунмайдиган нарсалар кўп, шуларни тушуниб оламан. Бувим раҳ матлик армонда кетди, икки оёқдан қолмаганимда бу ерга келмас эдим, ўлим қувлаб келди мени, дер эдилар.
— Момонгиз... бу момонгиз ҳам антиқа одамга ўхшайдилар, — деди Самар.
— Ҳа, у киши доно аёл эдилар, — тасдиқлади қиз. — У кишининг аялари отинойи бўлган.
— Наҳотки? — ҳайрон бўлди Самар. — Бу ерлардаям отинойилар ўтганми?.. Сиз алдаяпсиз, синглим, бир сирни мендан бекитяпсиз? Тилингизда бўлса атда, батда, бувим, аям...
— Дукиллаётган нарса нима?
Самар ҳам қўшни адирдан келаётган бу товушни эшитиб, милтиғини ўнглади. Туёқ товушлари борган сари узоқлашиб кетди.
— Тўнғизлар, — деди қиз. — Биз билмаймизу, улар бизни сезишган, қочиб кетди. Ана, айтмадимми ҳайвонлар кўп деб? Милтиғингизни ўнг қилдингиз... Техникани ёмонламанг.
Самар керишди:
— Бўпти, ёмонламайман! — у беҳад ҳолдан тойган эди, томири яна тортишиб борарди; чуқур нафас олиб тўхтади, қиз ҳам тўхтади. Шунда у Самарга яна ҳам сирли бўлиб кўриниб кетди... Энди у бу ғалати қиз билан келаётганига ишонгиси келмади: «Нима, бу тасаввуримми?» деб кўнглидан кечирди. Гўё қизнинг тасаввур ёки тасаввур эмаслигини билмоқчидек, гапида давом этди: — Отинойилар бу ерларда бўлмаган ҳисоб. Менинг тарихдан билишимча, жанубда дин қадим замонлардан бери суст бўлган, баъзи манбаларда бу ўлка одамларини «табар мусулмонлар» дейишади, — у қизнинг диққат билан қулоқ солаётганидан илҳомланиб, сўради: — Табарни тушунарсиз, болта дегани?
— Ҳа, тожикча-да, — деди қиз.
— Мусулмон динини бизга араблар олиб келган, улар қилич, болта, тиғ кучи билан буни аҳоли ўртасига сингдиришга ҳаракат қилган. Лекин бу тоғликлар бўйинларига болта қўйганда ҳам, ўзларининг оташпарастлик динларидан қайтмаган, шунинг учун буларга «табар мусулмонлари» деб ном беришган. Ана шунинг учун бу ерларда исломнинг таъсири қадимдан суст бўлган, синглим... Сиз бўлса отинойи, деяпсиз. Бу сўзни... бу ўлкада эшитиш қийин. Анави ғалати сўзларни қаердан ўргангансиз, ҳайронман!
— Ахир, менинг бувим Парғонадан бўлганлар, бувам Қашқардан қайтаётиб, опқочиб келганлар.
— Э, шундай демайсизми? — Самар қизни ўзига анча яқин ҳис этди. — Тилингизгаям ўшаларнинг таъсири ўтган дейман?
— Ҳа, батдагилар бизнинг гапимиздан кулади, дадам кулги бўлмаслик учун биздай гаплашмайди. Сиз аямни кўрмагансиз, у кишиям яхши хотин.
— Онангиз ҳам билмайдими бундай қочиб йўлга чиққанингизни?
— Ҳа, билмайдилар, —деди қиз олисларга кўз ташлаб. — Лекин у кишиям мени эрга беришларига норизо эди. Дадам мени мактабдан олиб кетганларида уришганлар.
Самар шошмас эди, у чўнқайиб ўтирмоқчи бўлди, бироқ сони қотиб қолишидан қўрқиб, ёнбошидаги арчага суянди, арчанинг чайир шохлари силкиниб, кўтариб қолди.
— Қандай мактабдан?.. Шаҳарданми? – сўради Самар.
— Йўқ, айтдим-ку, шаҳарни кўрмаганман, — деди қиз. — Олатумшуқ қишлоғидан, — у тез-тез гапирди: — Қишлоқда мактаб бор-да! Битта ўқитувчи ўқитади, биринчи синф боласиниям, бешинчи синф боласиниям, мен еттинчига ўтган эдим, мениям шу ўқитувчимиз ўқитарди. Кейин дадам катта бўп қолдинг, деди-да, олди-кетди. Мен билан ўқиган болалар шаҳарга кетишди, у ёқда — интернатда туриб ўқишни давом эттирармиш. Шунда... аям дадам билан уришганди.
— Тушунарли, — деди Самар ва қизга тикилиб савол берди: — Айтинг-чи, синглим, нимага бир ўткинчига эргашдингиз! Мен ёмон киши бўлишим мумкин-ку!
— Йўқ, ишонмайман, — деди қиз. — Сиз гаплашиб ўтирганда, мен чий орасидан сизга қараб турдим, қобил-мўмин одам кўриндингиз. — Сўнг қизнинг овозида бошқа оҳанг пайдо бўлди: — Хўп, ёмон бўлсангиз... қўлингиздан нима иш келади? Чарчаб келяпсиз. Шаҳарлик одамлар қўрқоқ бўлади.
Самарнинг кўнглида қизга нисбатан илиқлик, ҳурмат пайдо бўлди.
— Йўқ, синглим, мен ёмон одам эмасман, — деди у таъсирланиб, — мени турмуш хафа қилган, холос, — шундай деб ўзининг шаҳару маданий оламни ташлаб келганини эслади: — Умуман, киши кам нарсани билгани яхши, — қўшимча қилди у.
Қиз чўчиб қаради:
— Нимага, мен кўп нарсани билгим келади. Қизиқ. Озгина нарсани билиб яшаш... бу зерикарли!
Самар унга ҳавасланиб боқди:
— Нечага кирдингиз! Айтмоқчи, танишмадик ҳам, исмингиз нима, сир бўлмаса?
— Исмим Ҳидоят! Ўн еттига кирдим. Ҳали ёшман:.. Сиз қариб қолган кўринасиз.
Самар кулимсиради:
— Нега, мен... йигирма бешга кирдим. Бу айни йигит ёши.
— Билмадим, — елкасини қисди Ҳидоят. — Қандайдир чолга ўхшайсиз, оғир... Ла-анж. Чарчадингизми чиндан ҳам?
Самар кулди:
— Ҳа.
Яна йўлда давом этдилар. Арнанинг икки лабида тиғиз бўлиб арча ўсган экан, уни айланиб ўтаман деб баланддиги белга урадиган миязорга кириб қолишди. Ўсимликнинг шохлари оёқларига ўралашиб, тақир ерга чиққанларида, этак тарафдан яна туёқ товушлари эшитила бошлади. Бу — бир маромда чопаётган от туёғининг дукиллаши эди. Йўловчилар бурилиб қараб, ой равшан ёритиб турган сой соҳилига отилиб тушаётган икки отлиқни кўришди.
Улар бу кишиларнинг кимлигини аниқ билишди.
— Ана, — деди Самар ваҳима қилиб.
— Ҳа, шулар. Билардим қувлашини, — деди Ҳидоят. — Барибир топишолмайди, бу арчанинг ичидан кундуз куниям топишолмайди. Сиз қўрқяпсизми?
— Йўғ-э, — деди Самар. — Ишқилиб, жанжал чиқмаса бўлгани.
— Жанжал чиқмайди, бизни тутиб олишса, ўзим жавоб бераман! Мен барибир овулга қайтиб бормайман, ё шаҳарга кетаман, ё ўламан шатда... Шаҳарга етиб олсам, бас эди! Кейин мени тутсаям обкетишолмасди. Мени ҳимоя қиладиган қонун бор, а? Милитсия...
— Яхши ўқигансиз чамамда?
— Ҳа, яхши ўқиганман... Кейин ҳам яхши ўқийман! Интернатга бораман, атда қизлар ҳам бўлса керак-а?
— Бор, албатта.
— Ана ўшаларнинг ёнида ўқиб яшайвераман. Форма берадими?
— Ўтиб кетишди, — деди Самар гангиб қулоқ солар экан. — Формами?.. Бермаса керак.
— Майли бермаса, бирор ишгаям кираман, — Ҳидоят осмонга қараб гапирарди, у Самарга кўз ташлади: Нима, ишлолмайманми? Ишлайман. Сигир соғаман; пишаман, тери ошлайман! Бунақа нарсани шаҳарликлар билмас эмиш. Ҳақига кийим-бош қиламан!
Самарнинг бу ердан жилгиси келмас эди, биринчидан, анави отлиқларга йўлиқишдан қўрқар, сал ғалати табиатли қиз билан суҳбатлашишга иштиёқи ошиб борар эди.
— Ўтирамизми, Ҳидоят?
Ҳидоят унга илкис назар ташлади:
— Сиз ўзи, жуда ҳорибсиз, овозингиз ҳам хириллаб қопти. Ўтиришдан нима фойда? Қайтамга кейин юролмай қоласиз. Милтиқни беринг менга, оғирлик қилаётган бўлса!
Самар қизнинг гапи таъсириданми вужудида қувват сезди.
— Йўқ, кетдик! — деди. — Қоронғида қишлоққа етиб олиш керак, сизгаям яхшироқ бўлади.
Ҳидоят жилди. Самар ортиқча ҳоримаслик учун савол-жавобни ҳам бас қилди, шунинг учунми ёки олдида беихтиёр сирли бир мажбурият сезаётгани учунми, ундан орқада қолмасликка қарор берди.
Улар арна ёқалаб, тепанинг ўркачига чиқиб боришди. Бу ер гиламдек яланглик бўлиб, тупроғи ўйнаб ётар, қийшая бошлаган ой нурида унда беҳисоб излар кўринар эди.
— Уф-ф! — деди Самар ихтиёрсиз ва ортидаги арчанинг қаттиқ шитирлашидан чўчиб тушди, қўлидаги милтиқни шу ёққа қаратди. Арча остидан отилиб чиққан қуён булар олдидан ўтиб, ўн қадамча наридаги арча ёнида тўхтади. Сўнг яна дик-дик сакраб, ғойиб бўлди.
— Қуён, — деди Ҳидоят. — Тинмайди кечаси билан. Гўштини ёмон кўраман, қип-қизил бўлади.
Самар милтиқни ёнига суяб қўйиб керишди, хўрсиниб олисларга қаради. Қаршида қийшайиб-буралиб, тобора пасайиб кетган арчазор адирлар. Этакдаги д-рани оқиш туман босиб ётибди. Ҳамон каккунинг мунгли сайраши эшитилади...
— Чиройли-я? — деди. Ҳидоят ўша томонларга қараркан.
— Жуда чиройли, — деди Самар. — Мен бир умр шу ерларда қолишни истар эдим...
Қиз йигитга қия қаради:
— Сиз бу ерларда кам бўлгансиз-да, қишда жуда зерикарли бўлади.
Ой ботишига бир қулоч қолганда улар даранинг тугаш ерига етиб боришган, орқадан изғирин эсар, пастликдан элас-элас ит овозлари эшитилар эди.
Самар тўхтаган ерида ўтира қолди, Ҳидоят ҳам ҳансирар эди.
— Пастда қишлоқ борми? — деб сўради.
— Ҳа, — деди Самар ва «мен шу ердан ароқ олиб қайтмоқчи эдим», дея гапини давом эттирмоқчи бўлди, бироқ қизни дам олишга таклиф этди.
— Йўқ, — деди қиз. — Тонг отади ҳозир... Кетиш керак, йўл қишлокдан ўтадими?
— Ҳа.
— Шаҳар қатда ўзи? Шаҳар?
— Шаҳар... — Самар қишлоқ четида оқариб турган тоғни кўрсатди. — Шунинг орқасида.
— Шунақами? Бўлмасам кетайлик, яқин қопти-ку, биратўла ўша ёкда дам оласиз. Дадамлар шу қишлоқда бўлиши керак, бизни пойлаб ётишгандир, шундаймасми? Қишлоқни четлаб ўтамиз-да?
Самар кафти билан пешанасини силади:
— Мен шу қишлоқда қолсам-чи? — деди.
— Қоласизми? — унга шарт ўгирилди қиз. — Нимага келаётган эдингиз ўзи, сиз ҳам сирли экансиз-ку?
— Бир нарса олиб қайтмоқчи эдим, — деди Самар ва қишлоқ четларини қоплаб ётган арчазорлардан қизнинг ёлғиз кетишини ўйлаб, хавотирга тушди. Айни чокда ўзининг унга боғланиб, бу қиз билан йўлакай суҳбат асноси, мудроқ руҳи анча тетикланиб қолгани, У кетса, усиз ўз аҳволини тасаввур қилолмаслигини ҳис этди. Бироқ... унга қол дейишдан ҳам, орқага қайт дейишдан ҳам ожиз эди.
— Ҳидоят...
— Ҳа.
— Ўзингизга эҳтиёт бўласиз-да, синглим.
— Албатта, лекин милтиқ бўлгандамиди. Сизнинг милтиғингизни сўрардиму, ўзингизга керак... Мундай ботирроқ йигит бўлганингизда...
Самар алланечук чўкиб кетди, зўрға ўрнидан турди. Энди ўзи орзиқиб келган бу тоғ-тош орасида пиёда юриш ҳам жонига теккан, асрининг, анави айтмоқчи «ақлнинг» яратган имкониятларига ўрганган вужуди бу ибтидоий ҳаракатни инкор эта бошлаган эди. У шаҳдамлик билан милтиқни узатди:
— Олинг...
— Нима қиласиз, қўйинг! — деди қиз. — Бу қўрқинчли бўлмаса керак... Қишлоқ яқин, шаҳар яқин. Нега менга унақа қарайсиз?
— Ўзи, қарашим шундай. Мен ишонаман, сиз шаҳарга борасиз, ўқийсиз ҳам... Лекин шаҳарда ўзингизга, туйғуларингизга яна ҳам кўпроқ эҳтиёт бўлинг!
— А-а, шаҳардами? Албатта-да!.. Нима, шаҳар ёмонми? Йўқ, шаҳарда одам ақли билан яратган мўъжизалар кўп. Хайр бўлмасам.
— Оқ йўл.
Қиз бошидаги оққина қийиғини қайта боғлади. Ён-бағир тупроғини чангитиб тушиб кетди. Самар ойга қаради, ботиб борар, кунчиқар тобора оқарар эди.

Шунда йигит бирдан безовталанди, унга Ҳидоятнинг нимасидир юққан эди...
Mualifning boshqa asaralari
1 Ahad Mirzo yigʻladi (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 616
2 Arosat (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 897
3 Arpali qishlogʻida (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 716
4 Аросат (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 491
5 Арпали қишлоғида (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 511
6 Аҳад Мирзо йиғлади (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 497
7 Bahor (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 831
8 Bahor oʻtdi (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 626
9 Baxtli boʻlinglar (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 612
10 Bir guzar odamlari (novella) [Shukur Xolmirzayev] 580
11 Bir koʻrgan tanish (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 665
12 Bitikli tosh (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 574
13 Biz kech qolib yuramiz (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 536
14 Bodom qishda gulladi (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 3601
15 Boychechak ochildi (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 680
16 Bulut toʻsgan oy (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1892
17 Бахтли бўлинглар (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 495
18 Баҳор (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 521
19 Баҳор ўтди (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 447
20 Биз кеч қолиб юрамиз (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 482
21 Бир гузар одамлари (новелла) [Shukur Xolmirzayev] 492
22 Бир кўрган таниш (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 460
23 Битикли тош (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 417
24 Бодом қишда гуллади (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 502
25 Бойчечак очилди (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 558
26 Булут тўсган ой (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 546
27 «Esse – erkin ijod» [Shukur Xolmirzayev] 2645
28 «Эссе – эркин ижод» [Shukur Xolmirzayev] 716
29 Farzand (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 760
30 Фарзанд (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 481
31 Haykal (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 593
32 Hayot abadiy (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 855
33 Hukumat (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 504
34 Ҳайкал (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 456
35 Ҳаёт абадий (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 508
36 Ҳукумат (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 446
37 Ikki koʻrgan bilish (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 585
38 Икки кўрган билиш (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 464
39 Jarga uchgan odam (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 755
40 Joʻraboshi (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 584
41 «Jahonbop asar yoza olaman, lekin» [Shukur Xolmirzayev] 784
42 «Жаҳонбоп асар ёза оламан, лекин» [Shukur Xolmirzayev] 521
43 Жарга учган одам (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 510
44 Жизнь вечна (рассказ) [Shukur Xolmirzayev] 763
45 Жўрабоши (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 488
46 Kechagi kun kecha (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 819
47 Keksa gʻijjakchi (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 608
48 Kimsasiz hovli (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 988
49 Koʻk dengiz (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 857
50 Koʻkboy (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 623
51 Koʻngil (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 577
52 Kulgan bilan kuldirgan (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 510
53 Кекса ғижжакчи (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 441
54 Кечаги кун кеча (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 719
55 Кимсасиз ҳовли (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 432
56 Кулган билан кулдирган (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 434
57 Кўк денгиз (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 430
58 Кўкбой (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 446
59 Кўнгил (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 532
60 Nasib etsa (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 497
61 Nimadir yoʻq boʻldi (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 742
62 Notanish odam (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1456
63 Насиб этса (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 466
64 Нимадир йўқ бўлди (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 462
65 Нотаниш одам (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 498
66 Odam (falsafiy hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 662
67 Olam tortilish qonuni (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 520
68 Olis yulduzlar ostida (voqeiy hi... [Shukur Xolmirzayev] 1954
69 Olma yemadim (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 779
70 Omon ovchining oʻimi (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 3111
71 Oqtosh (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 715
72 Ora yoʻl (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 568
73 Ot egasi (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 7301
74 Ota yurt (boʻlgan voqea) [Shukur Xolmirzayev] 608
75 Oy yorugʻida (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 504
76 Ozodlik (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1449
77 Одам (фалсафий ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 470
78 Озодлик (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 476
79 Олам тортилиш қонуни (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 421
80 Олис юлдузлар остида (воқеий ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 511
81 Олма емадим (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 529
82 Омон овчининг ўими (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 460
83 Ора йўл (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 472
84 От эгаси (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 551
85 Ота юрт (бўлган воқеа) [Shukur Xolmirzayev] 438
86 Оқтош (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 441
87 Qadimda boʻlgan ekan... (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 737
88 Qariya (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1923
89 Qaytish (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 535
90 Qish hangomasi (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 534
91 Qorbobo keladi (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 863
92 Qumrilar (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 556
93 Qush tili (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 836
94 Quyosh-ku falakda kezib yuribdi ... [Shukur Xolmirzayev] 690
95 Қадимда бўлган экан... (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 432
96 Қайтиш (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 552
97 Қария (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 472
98 Қиш ҳангомаси (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 483
99 Қорбобо келади (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 537
100 Қумрилар (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 431
101 Қуш тили (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 497
102 Қуёш-ку фалакда кезиб юрибди (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 534
103 Sayr (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 498
104 Sirli militsioner (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 524
105 Sogʻinch (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 640
106 Сайр (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 480
107 Сирли милитсионер (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 478
108 Соғинч (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 496
109 Tabassum (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1358
110 Tikan orasidagi odam (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 662
111 «Tolstoyning niyati meni maftun ... [Shukur Xolmirzayev] 673
112 «Толстойнинг нияти мени мафтун э... [Shukur Xolmirzayev] 461
113 Табассум (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 462
114 Тикан орасидаги одам (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 465
115 Uchinchi hamroh (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 606
116 Uh (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 471
117 Ukki sayrayapti (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 623
118 Ustoz (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 2309
119 Укки сайраяпти (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 441
120 Устоз (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 482
121 Учинчи ҳамроҳ (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 434
122 Уҳ (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 469
123 Xorazm, jonginam (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 710
124 Xorun ar-Rashid (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 622
125 Xumor (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 869
126 Хоразм, жонгинам (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 471
127 Хорун ар-Рашид (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 436
128 Хумор (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 526
129 Yigʻi (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 596
130 Йиғи (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 473
131 Yangi zot (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 518
132 Yashil «Niva» (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 788
133 Янги зот (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 440
134 Яшил «Нива» (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 516
135 Yosuman (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 712
136 Yovvoyi gul (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 536
137 Yozuvchi (Xotira hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 854
138 Ёввойи гул (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 497
139 Ёзувчи (Хотира ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 650
140 Ёсуман (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 462
141 Zov ostida adashuv (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 952
142 Зов остида адашув (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 454
143 Oʻzbek xarakteri (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 2172
144 «Oʻzbekning soddasi» (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 972
145 «Ўзбекнинг соддаси» (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 507
146 Ўзбек характери (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 583
147 Shudring tushgan bedazor (ikki i... [Shukur Xolmirzayev] 630
148 «Sholoxovning ashaddiy muxlisi edim» [Shukur Xolmirzayev] 728
149 «Шолоховнинг ашаддий мухлиси эдим» [Shukur Xolmirzayev] 563
150 Шудринг тушган бедазор (икки инж... [Shukur Xolmirzayev] 498
151 Chillak oʻyin (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 696
152 Choʻloq turna (hikoya) [Shukur Xolmirzayev] 1129
153 Чиллак ўйин (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 529
154 Чўлоқ турна (ҳикоя) [Shukur Xolmirzayev] 530
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика