Бақаларнинг нияти бузуқ (ҳажвия) [Anvar Obidjon] |
– Уйинг куйгур ҳашаротлар деҳқоннинг ризқини ёмонам қийиб келяпти-да, раис ака. Айниқса, кўсак қурти... – Ҳа, Шодивой, бу масала ҳар йили бошимизни қотиради. – Агар қушлар бўлмаса, бошоғриғингиз янаям кўпаярди. – Биламан, азамат паррандаларимиз бизга жуда катта ёрдам беришади. – Ҳе атта-а-нг, яқин-орада шу кўмакданам айрилиб қолмаса-да деҳқонлар. – Сабаб? – Сабаби шуки, раис ака, қишлоғимизда паррандалар учун тирикчилик қилиш оғирлашиб кетяпти. Ўзингиздан қолар гап йўқ, қушлар асосан қишлоқдаги увоқ-ушоқлар билан кун кўришади. Орада, баъзан кўнгил очгани далаларга чиқишиб, йўл-йўлакай ҳалиги ҳашаротлардан ҳам тотиб кўришади. Афсуски, кейинги пайтларда уларнинг кўпчилиги бошқа қишлоқларга кўчиб кетишди, ўша жойдаги ширкат хўжаликларига ёрдам беришяпти. Ҳа, қушларимиз жуда камайиб кетди! – Нега камаяркан? – Менимча, бу... бақаларнинг тобора кўпайиб бораётганидан бўлса керак. Бақалар шундай мараз махлуқки, қишлоқдаги сарқитларга қушларни тенгшерик ҳам қилишмайди. Қишлоқдан овқатланишни билишади, лекин далага чиқиб ҳашарот овлашганини ҳали ҳеч ким кўрмаган. – Текинхўрлар! Уларнинг тухумини қуритиш керак! – Тўғри гапирасиз, раис ака. Мен ўша муттаҳамларнинг тухуми қаердалигини яхши биламан. Маҳалладаги эски ҳовуз бақалар инкубаториясига айланиб қолган. – Буни яхши айтдинг, Шодивой. Бир ҳашар қиламизу, эртагаёқ ўша ҳовузни кўмиб ташлаймиз. ...Эзмаланма-эзмаланма охири ниятига етган Шодивой, кетиб бораётган раиснинг ортидан муғамбирона боқиб, мамнун кайфиятда томоқ қириб қўйди. Унинг ҳовлиси биқинидаги ўша эски ҳовуз яккасинч уйининг орқа пойдеворини жудаям захлатиб юборганди. 1978 |
№ | Eng ko'p o'qilganlar |
---|---|
1 | Gʻazallar, ruboylar [Zahiriddin Muhammad Bobur] 62808 |
2 | Yulduzlar mangu yonadi (qissa) [Togʻay Murod] 60798 |
3 | Gʻazallar [Nodira] 40619 |
4 | Guliston [Sa’diy] 37177 |
5 | Sobiq (hikoya) [Said Ahmad] 24894 |
6 | Hikmatga toʻla olam (gʻazal, ruboiy... [Sa’diy Sheroziy] 23924 |
7 | Мусульманские имена (част... [Ibn Mirzakarim al-Karnaki] 23541 |
8 | Yulduzli tunlar (I- qism) [Pirimqul Qodirov] 20091 |
9 | Vatanni suymak [Abdulla Avloniy] 18977 |
10 | Mehrobdan chayon (I- qism) [Abdulla Qodiriy] 14835 |