Ортиғалининг ўзгинаси (ҳажвия) [Anvar Obidjon]

Ортиғалининг ўзгинаси (ҳажвия) [Anvar Obidjon]
Ортиғалининг ўзгинаси (ҳажвия) [Anvar Obidjon]
Ошхонадаги жавон ёнида сейфнинг калитини йўқотган ғазначидек уймаланиб юргани сайин, Умрзоқни тер босиб, бош оғриғи баттар кучая борди. Охири пешанасига танғилган нам сочиқдан буғ таратганича келиб, ўзини диванга ташлади. Шу заҳоти эшикнинг қўнғироғи ғалаён кўтарди: «Жир-р-ринг!»
– Кир-р-ринг! –деди Умрзоқ, қўнғироққа кесатиб.
Тарашаланганича Ортиғали қадам ранжида қилди. Кўзи қиров ўрай бошлаган ғайнолини эслатарди.
– Аҳволинг шашалигини билувдим, – деб биғиллади у. –Тўйники текин деб, кеча хурмачангдан жа тоширвординг... Эйқ! Иҳив... Уйда қолган-қутганидан йўқми? Бизни жиғилдонам биёбон бўпкетди.
Умрзоқнинг битай-битай деб турган ярасига қовоғари ниш ургандек бўлди.
– Қолган-қутгани дейсан-а, – новвошўнгров қилди у. – Ана, жавонда бус-бутиниёқ турибди. Нақ «Кристал» деганидан!
Ортиғалининг юзи чарақлаб, қўлларини бир-бирига ишқади:
– Э, тилингга шакар! Қани, ўшани алдаб-сулдаб бу ёққа еталаб чиқ-чи.
Умрзоқ тугалай ҳўнграк отиб юборишдан ўзини зўрға тийди.
– Ҳадемай хотиним бозордан қайтиб келади, ўзидан сўраб ичаверасан, – деди лаблари учинқираб.
Эртага хотинининг туғилган куни экани, акаларим табриклашга кепқолишса, қиттак-қиттак қилишар деб, олиб келган арағини жавонга қулфлаб ташлаганини уқтиргунча, жигари тутдек тўкилаёзди. Аммо, Ортиғали ҳафсаласи анча-мунчага пир бўладиганлардан эмасди. Оғир асабий шароитга тушиб қолган синақта дўстини азобдан тезроқ қутқариш чораларини излай бошлади. Ниҳоят, топди ҳам. Унинг таклифини эшитиб, Умрзоқни негадир тутқаноқ тутди.
– Эсинг жойидами, валат? Эшигимиз пешанама-пешана бўлса. Хотиним сени танимасдан ўлибдими?
– Пардоз қилволсам, таниб бўпти, – деди Ортиғали. – Йигирма йилдан бери бекорга артист бўлиб юрибманми? Саҳнада бир кун министр бўлсам, бир кун сўфиман. Бирорта томошабин, бу кечаги нусха-ку, деганмас.
Умрзоқ жомчадаги қораталоқдек ёйилиб, сўррайган асно бир зум ўйланиб турди. Сўнг, нафси устун келиб, чапаничасига қўл силтади:
– Бор-э, бир таваккал қилсак қипмиз-да.
– Бўпти, мен уйда бўптураман, – деди Ортиғали. – Ишқилиб, телефўнимни чалкаштирворма.
Бозор қилиб қайтган Назирахон пойгакда ечиниб, ичкари хонага юрди. Остонадан ўтди-ю, бирдан «зим-м» этиб танасига совуқлик югурди. Эри ғужанак бўлганича гиламда инграб ётарди. «Вой ўлмасам», дея югуриб бориб, унинг қўлтиғидан олди, амаллаб диванга ётқизди.
– Сизга нима бўлди, дадаси?
– Бадан-баданим увишиб... вих... бир ёқдан биқин санчиб... вих... Хотин, рози бўл энди... Вой-эй!
– Ҳой, одамни қўрқитманг...
Назирахоннинг юзи қув оқарди. Умрзоқ биқинини чангаллаган куйи, диван ёнидаги қути устида турган телефонга ёпишди. Инқиллаб-синқиллаб рақам терди.
– Алўв... вих... «Тез ёрдам»ми бу? Дарров келинглар... вой-эй... Борди-келди бўптурибман... Алўв, алўв! Ий, узилиб қолди-ку...
– Қийналмай, бу ёққа берсангиз-чи.
Назирахон эшитқини эрининг қўлидан олиб, эндигина рақам теришга шайланган эдики, эшикнинг қўнғироғи жиринглади. Бориб эшикни очган ҳамоно катта қора кўзойнак таққан, оқ халатли соқолдор киши: «Мен «Тез ёрдам»данман. Касал қани?» –дея остонадан шаталоқлаб ўтди.
– Вой, хаш-паш дегунча қандай етиб келдингиз? – анграйиб сўради Назирахон.
– Биз... анақаларданмиз... хў-ў-ш, – дея тайсалланди дўхтир. – Ҳа! Бизни «Супер тез ёрдам» деб қўйибдилар, хоним. Верталётда келдик.
– Адресниям айтиб улгурмаганидик...
– Верталётдаги компютер ҳаммасини аниқ кўрсатиб беради.
– Ҳарқалай...
– Э, бошимни бўмбардимон қилвордингиз-ку! Гапни майдаламасдан, менга касални кўрсатинг!
Ўта замонавий ускуналарни пеш қилаётган дўхтирнинг қўлида лоақал биронта эскича асбобнинг йўқлиги Назирахонни баттар таажжубга солди. Дўхтир беморнинг қўл томирини ушлаб, соатига тикилганича «аха, аха» дея файласуфона сузилганини кўрганидан кейингина, кўнгли хийла жойига тушди.
– Бари тушунарли, – деди дўхтир. – Эрингиз томирус тортишус касалига чалинибди.
– Томирус тортишус?!
– Ҳа, томирус тортишус. Оддий тилда томир тортишиш дейилади. Эти увишяптими, ахир?
– Вой, вой-эй... шунақанги увишяптики! – деб ташхисни тасдиқлаган бўлди Умрзоқ. – Бунинг устига... вих... биқинимам санчияпти.
– Тушунарли, демак биқунус санчиғус ҳам бор, – дея Назирахонга соқол чўччайтирди дўхтир. – Эрингиз касалхонага етиб боришни қийин, хоним. Бу ёғи пишиб қопти.
– Вой ўлмасам!..
– Қўрқманг, чорани шўтта кўриб, тузатворсак бўлади. Спирт-мипирт топиладими бу уйда?
– Йўғиди-я...
– Балки... тозароқ арақ бордир? Масалан «Кристал»?
– Бор! Худди ўшандақасидан бор! – деди Назирахон суюниб. Айни пайтда, дўхтирга яна бир синчиланиб, ғалати тикилди.
– Тасодифни қаранг-а! – безрайиб хитоб қилди дўхтир. – «Кристал»ни опчиқиб, тезда ихтиёримга топширинг.
Назирахон ошхона ёққа бир талпинди-ю, пича тўхталиб, дўхтирга тағин каловланиб тикилди.
– Ҳа? Савол борми? – сўради дўхтир.
– Мабодо-о... Ортиғали деган қариндошингиз йўқми? Агар соқолингиз бўлмаса...
– Ҳозир Ортиғали-портиғалига бало борми? – ўшқириб берди дўхтир. – Дорини опчиқинг!
Назирахон масовланган сиёқда ошхонага кириб кетгач, Умрзоқ панжаларини мушуктирноқ қилиб, Ортиғалини пўписалашга тушди:
– Ҳе, дўмпагувалак! Ўргилдим сандақа артистдан. Ҳали телефоннинг эшитқисини қўймасимдан туриб, пирпираб келишингни қара.
– Томоқ тақиллаб кетди-да. Верталётда келдим деб, гапни тўғрилавордим-ку.
– Верталётмиш... Ракетаям бунақа тез келмайди. Буям етмагандек, дабдурустдан «Кристал» деб турибсан...
Назирахон қайтиб чиқиб, жанжал чала қолди. Дўхтир ютиниб-тамшаниб арақни очди. Пиёлага босиб қуйди.
– Томирни ёзадиган манави нарсадан озгина ичасиз энди, бемор. Агар, аччиқ деб қўрқаётган бўлсангиз, ўзимиз ичиб кўрсатишимизга тўғри кепқолади.
Умрзоқ яланиб минғирлади:
– Йў, жа унақа қўрқоқмасмиз...
– Хўжайиним ичиб юрган одамлардан, – эрининг ёнини олди Назирахон. – Ўлганакан шунданам қўрқса.
Бу гаплардан дўхтирнинг қовоқ-тумшуғи осилди.
– Энди-и, қўрқадими-йўқми, намуна кўрсатиб қўйиш бизнинг бурчимиз, – деди у. – Гиппократ қасами деган гаплар бор. Хуллас, мана бундақа қилиб ичилади.
Дўхтир шошмасдан сузи-и-б ича бошлади. Умрзоқ юраги тарс ёрилгудек бўлиб, бошини ликаланглатганича кузатиб турди. Ниҳоят, пиёла бўшаб, яна арақ қуйилди.
– Вой-эй, биқинимдаги оғриқ кучайиб боряпти,– инжиқланди Умрзоқ, узатилган пиёлага бўйланиб.– Дорини сал кўпайтирсакмикин, дўхтир? Ўзингизга қуйгандақа қилиб қуйинг.
Дўхтир: «Майли, дўзани қиттай оширамиз», дея устига озгина қўшди. Умрзоқ ҳам дарёнинг сувини тарновдан ўтказгандек қилиб шошмасдан ичди-да, «хайрият-эй, чап биқиним қўйворди», деб мамнун искаланди. Дўхтир: «Яна биттадан курс олсак, нариги биқиннинг ишиям юришиб кетади», деган эди, у безиллаб шишага қаради ва «Қолган муолажани ўзим давом эттирсамам бўлар», деб тихирланди. Дўхтирнинг бу гапдан астойдил жаҳли чиқди.
– Бу препаратни, – деди у шишани тингиллатиб, – шахсан врач назоратида... янаям аниқроғи, бевосита дўхтирнинг иштирокида қабул қилиш тавсия этилган. Тартибни бузишга ҳаққим йўқ.
Шундай деди-ю, пиёлага яна лимиллатиб қуйди. «Яхшилаб ўрганиб туринг, иккинчиси мана бундақа қилиб отилади», дея арақни бир ағдарувда гумдон қилди. Сўнг, беморга қуйиб узатди. Назирахон эрига дўхтирнинг кўрсатмасига қатъий амал қилиб ичишни тайинлаб, «дори»ни бир зарбда ютишини ҳаяжон билан кузатиб турди.
– Оҳ, оҳ, оҳ! – «малҳам»ни юмалоқ-ястиқ қилиб, кўксини роҳатланиб силаганича болишга ястанди Умрзоқ. – Бу «Кристал» дегани мўмиёйи асилакан-ку. Ўнг биқинимам қўйворди-я.
Беморнинг яшнаб талмовсираши дўхтир учун айни муддао бўлди, «Демак, даволаш курсимиз охирига етибди», деб шиша тагида қолган арақнинг ҳаммасини шовуллатиб пиёлага тўкди. Уни қай тарзда селбосди қилганига кўз илашмай қолди. Умрзоқ: «Ий-й!» дея ўрнидан туриб кетди. Кеч бўлганди.
Дўхтир пиёлани дастурхонга тўнкариб, уйқусираётган алфозда жойидан қўзғалди. Тентираклаганича эшик сари юрди. Остонада тўхтаб, ортга ўгирилди ва кўксига қўл босиб, Назирахонга қашқирнамо тиржайди:
– Меҳмондорчилик учун ка-а-ттакон раҳ-мў-ў-т. Биз томонларгаям айлане-э-б чиқиб туринглар.
Дўхтир кетгандан кейин, Назирахон ёқа ушлаб, эрига юзланди:
– Ё тавба! Мастликда гапни чўзи-и-б хайрлашишиям қуйиб қўйган Ортиғалака-я!
Вужуди шалвираб, диван суянчиғига ёйилиб қолган Умрзоқ йиғламсираган товушда нидо қилди:
– Э, нодон хотин! Хайрлашишини гапирасан-а. У ёғини сўрасанг, шеригининг ҳақини лиққа ичиб қўйишиям ғирт Ортиғалакангни ўзгинаси.

1994
Mualifning boshqa asaralari
1 Aspan attorning arizalari (hajviya) [Anvar Obidjon] 821
2 Ayollar va xayollar (hajviya) [Anvar Obidjon] 776
3 Аспан атторнинг аризалари (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 626
4 Аёллар ва хаёллар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 844
5 Babangida (hajviya) [Anvar Obidjon] 650
6 Baqalarning niyati buzuq (hajviya) [Anvar Obidjon] 809
7 Bayram intyervyusi (hajviya) [Anvar Obidjon] 618
8 Berkinib olgan sirgʻacha (hikoya) [Anvar Obidjon] 913
9 Bezgakshamol-2 (hajviy hangomalar) [Anvar Obidjon] 1465
10 Boymamat Beshinchi (hikoya) [Anvar Obidjon] 710
11 Buguncha bayram... (hajviya) [Anvar Obidjon] 644
12 Buzoq guvohlikka chaqirilsin! (hajviya) [Anvar Obidjon] 633
13 Бабангида (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 600
14 Байрам интервюси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 738
15 Бақаларнинг нияти бузуқ (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 764
16 Безгакшамол-2 (ҳажвий ҳангомалар) [Anvar Obidjon] 771
17 Беркиниб олган сирғача (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 637
18 Боймамат Бешинчи (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 625
19 Бугунча байрам... (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 631
20 Бузоқ гувоҳликка чақирилсин! (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 595
21 Dardingni stadionda ayt (hajviya) [Anvar Obidjon] 873
22 Davolanish (hajviya) [Anvar Obidjon] 590
23 Даволаниш (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 583
24 Дардингни стадионда айт (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 567
25 Eh, la’nati ombor… [Anvar Obidjon] 940
26 Eh, shoʻrlik erkaklar! (hajviya) [Anvar Obidjon] 780
27 Eng iste’dodli oʻlik (hajviya) [Anvar Obidjon] 671
28 Энг истеъдодли ўлик (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 514
29 Эҳ, лаънати омбор… [Anvar Obidjon] 856
30 Эҳ, шўрлик эркаклар! (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 601
31 Gulixonning gulzorchasi (hikoya) [Anvar Obidjon] 634
32 Гулихоннинг гулзорчаси (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 537
33 Hakka xolaning igʻvolari (hikoya) [Anvar Obidjon] 672
34 Halokatdan asrovchilar (hajviya) [Anvar Obidjon] 587
35 Hemma Malina (hajviya) [Anvar Obidjon] 593
36 Ҳакка холанинг иғволари (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 835
37 Ҳалокатдан асровчилар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 547
38 Ҳемма Малина (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 603
39 Impoʻrtbop yigit (hajviya) [Anvar Obidjon] 711
40 Импўртбоп йигит (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 553
41 Jaqqi (hikoya) [Anvar Obidjon] 1055
42 Жаққи (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 701
43 Kambagʻalbop Gulmatiy (hajviya) [Anvar Obidjon] 1095
44 Kasofati temirtak (hajviya) [Anvar Obidjon] 544
45 Keksa yamoqchi (hikoya) [Anvar Obidjon] 639
46 Kemaga tushganning joni bir (hajviya) [Anvar Obidjon] 751
47 Kezargon Boychechak (qissa) [Anvar Obidjon] 897
48 Камбағалбоп Гулматий (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 527
49 Кезаргон Бойчечак (қисса) [Anvar Obidjon] 568
50 Кекса ямоқчи (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 597
51 Кемага тушганнинг жони бир (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 797
52 Madaniy zoʻravonlik (hajviya) [Anvar Obidjon] 920
53 Maqolasiz sarlavha (hajviya) [Anvar Obidjon] 756
54 Maqtanchoq (hikoya) [Anvar Obidjon] 1153
55 Marayim gʻijjak (hajviya) [Anvar Obidjon] 711
56 Menga til oʻrgatmoqchi boʻlishgani (h... [Anvar Obidjon] 859
57 Meshpolvonning janglari [Anvar Obidjon] 4698
58 Ming soʻmlik poʻstak (hajviya) [Anvar Obidjon] 706
59 Mirzaqand naynovning hasratlari (hajviya) [Anvar Obidjon] 597
60 Mishmishali (hajviya) [Anvar Obidjon] 620
61 Маданий зўравонлик (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 532
62 Марайим ғижжак (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 522
63 Мақоласиз сарлавҳа (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 555
64 Мақтанчоқ (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 666
65 Менга тил ўргатмоқчи бўлишгани (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 541
66 Мешполвоннинг жанглари [Anvar Obidjon] 787
67 Минг сўмлик пўстак (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 544
68 Мирзақанд найновнинг ҳасратлари (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 504
69 Мишмишали (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 540
70 Nishon buqoq va ritmik gimnastika (ha... [Anvar Obidjon] 778
71 Nokdaun (hajviya) [Anvar Obidjon] 541
72 Нишон буқоқ ва ритмик гимнастика (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 637
73 Нокдаун (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 560
74 O...o...jon (hikoya) [Anvar Obidjon] 562
75 Odobli boʻlish osonmi? (hikoya) [Anvar Obidjon] 0
76 Ola-bula sharf (hajviya) [Anvar Obidjon] 555
77 Olovjon (hikoya) [Anvar Obidjon] 504
78 Oltiariq hangomalaridan [Anvar Obidjon] 2104
79 Oltin vasvasasi (hajviya) [Anvar Obidjon] 794
80 Oltin yurakli avtobola (qissa va hiko... [Anvar Obidjon] 6027
81 Ortigʻalining oʻzginasi (hajviya) [Anvar Obidjon] 637
82 Oshqovoqsiz satira (hajviya) [Anvar Obidjon] 685
83 Oxirgi sedanatut qissasi (hajviya) [Anvar Obidjon] 618
84 О...о...жон (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 559
85 Одобли бўлиш осонми? (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 0
86 Ола-була шарф (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 568
87 Олий табақали меҳмонлар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 553
88 Оловжон (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 532
89 Олтиариқ ҳангомаларидан [Anvar Obidjon] 588
90 Олтин васвасаси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 567
91 Олтин юракли автобола (қисса ва ҳикоялар) [Anvar Obidjon] 918
92 Охирги седанатут қиссаси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 491
93 Ошқовоқсиз сатира (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 544
94 Pidboʻl (hajviya) [Anvar Obidjon] 580
95 Poygakdagilar (hajviya) [Anvar Obidjon] 578
96 Poʻpisaning ogʻirligi qancha? (hajviya) [Anvar Obidjon] 0
97 Пидбўл (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 611
98 Пойгакдагилар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 553
99 Пўписанинг оғирлиги қанча? (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 0
100 Qadrdon yigʻilar (hikoya) [Anvar Obidjon] 705
101 Qiygʻirakning shamoli (hajviya) [Anvar Obidjon] 623
102 Qora bodring (hajviya) [Anvar Obidjon] 593
103 Qorinbotir (doston) [Anvar Obidjon] 1164
104 Qoʻgʻirchoqlar (hikoya) [Anvar Obidjon] 935
105 Qoʻlaqabli bogʻkursi (hajviya) [Anvar Obidjon] 724
106 Quvish (hajviya) [Anvar Obidjon] 581
107 Қадрдон йиғилар (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 533
108 Қийғиракнинг шамоли (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 665
109 Қора бодринг (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 543
110 Қоринботир (достон) [Anvar Obidjon] 553
111 Қувиш (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 607
112 Қўлақабли боғкурси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 491
113 Қўғирчоқлар (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 570
114 Restoranda tanishganlar (hajviya) [Anvar Obidjon] 702
115 Ресторанда танишганлар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 574
116 Serkaxonim (hajviya) [Anvar Obidjon] 600
117 Sotti satang hayotidan (hajviya) [Anvar Obidjon] 596
118 Sovigan koʻngil (hajviya) [Anvar Obidjon] 776
119 Soʻlim xiyobonda (hajviya) [Anvar Obidjon] 652
120 Sudxoʻrning ziyofati (hajviya) [Anvar Obidjon] 648
121 Серкахоним (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 594
122 Совиган кўнгил (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 569
123 Сотти сатанг ҳаётидан (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 607
124 Судхўрнинг зиёфати (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 494
125 Сўлим хиёбонда (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 534
126 Talablarga binoan (hajviya) [Anvar Obidjon] 599
127 Tip-tiniq vujud (hikoya) [Anvar Obidjon] 542
128 Tomoqqa taqaladigan gap (hajviya) [Anvar Obidjon] 666
129 Toʻgʻon Takayevning qoshiqbozi (hajviya) [Anvar Obidjon] 660
130 Toʻnni teskari kiyish (hajviya) [Anvar Obidjon] 913
131 Toʻporicha gap-gashtaklar (hajviya) [Anvar Obidjon] 677
132 Tushuntirish xati (hajviya) [Anvar Obidjon] 1182
133 Tutunfurush (hajviya) [Anvar Obidjon] 694
134 Талабларга биноан (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 524
135 Тип-тиниқ вужуд (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 569
136 Томоққа тақаладиган гап (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 501
137 Тутунфуруш (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 504
138 Тушунтириш хати (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 972
139 Тўнни тескари кийиш (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 547
140 Тўпорича гап-гаштаклар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 542
141 Тўғон Такаевнинг қошиқбози (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 539
142 Uch ogʻa-ini (hikoya) [Anvar Obidjon] 801
143 Uyquda nimalar boʻlmaydi! (hikoya) [Anvar Obidjon] 881
144 Уйқуда нималар бўлмайди! (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 506
145 Уста Гулматнинг жумбоғи (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 522
146 Уч оға-ини (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 611
147 Val… valay… (hajviya) [Anvar Obidjon] 807
148 Вал… валай… (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 786
149 XX asr talonchiligi (hajviya) [Anvar Obidjon] 616
150 XX аср талончилиги (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 540
151 Xizmatchilik-da, xizmatchilik (hajviya) [Anvar Obidjon] 606
152 Xorij radiosi va... kalish (hajviya) [Anvar Obidjon] 666
153 Xususiy koʻprikcha (hajviya) [Anvar Obidjon] 595
154 Хизматчилик-да, хизматчилик (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 556
155 Хориж радиоси ва... калиш (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 553
156 Хусусий кўприкча (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 568
157 Yerliklar (hajviya) [Anvar Obidjon] 624
158 Ерликлар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 583
159 Ziyodbotirdan boshqasi topiladi (hajviya) [Anvar Obidjon] 631
160 Ziyolicha olishuv (hajviya) [Anvar Obidjon] 643
161 Зиёдботирдан бошқаси топилади (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 501
162 Зиёлича олишув (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 529
163 Oʻshaning erimikan? (hajviya) [Anvar Obidjon] 0
164 Ўшанинг эримикан? (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 0
165 Gʻilay sichqon (hajviya) [Anvar Obidjon] 731
166 Ғилай сичқон (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 522
167 Shiliqabiliq (hajviya) [Anvar Obidjon] 566
168 Shomurod hasibfurushning futbolga bor... [Anvar Obidjon] 516
169 Shubha (hajviya) [Anvar Obidjon] 586
170 Shumqadam (hajviya) [Anvar Obidjon] 573
171 Шилиқабилиқ (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 562
172 Шомурод ҳасибфурушнинг футболга борга... [Anvar Obidjon] 507
173 Шубҳа (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 573
174 Шумқадам (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 493
175 Chakalakzor afsonasi (hajviya) [Anvar Obidjon] 700
176 Чакалакзор афсонаси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 777
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика