Ҳемма Малина (ҳажвия) [Anvar Obidjon]

Ҳемма Малина (ҳажвия) [Anvar Obidjon]
Ҳемма Малина (ҳажвия) [Anvar Obidjon]
Шахматиллонинг вос-вос касали кучайиб борди, гоҳ Мўлтонойнинг, гоҳ Сирож баққолнинг ёқасига осилиб, «қачон хотин оберасанлар», дея кунига беш маҳалдан етти маҳалгача тиқилинч қиладиган одат чиқарди.
Яқингинада уч гувоҳу бир мулла иштирокида никоҳ ўқитиб, эр-хотин бўлиб олган бу икки банданинг совчиликка бормаган эшиги, қарғиш эшитиб қайтмаган хонадони қолмади.
– Ҳе, хотинсирамай талоғинг кесилгур, – деб қарғанарди Сирож баққол. – Бунақа ёшда биз эшак қувлашдан бошқани билмасдик.
– Ўзимниям бошим қотди, – дея уф тортиб қўярди Мўлтоной. – Ҳатто, Катон лўлиям сақичдек қизимни ўша исфиропкасиз жиннига бераманми деб, мени мазахлади.
– Қариндош бўлиб олсак, эскичадан саводни сал мустаҳкамлармидик деб, Ғойиб қорига қизидан гап очсам, «Қачондан бери муллача бўпқолдинг, Сирож шпана? Динни дўконга айлантириб, шариатни бебурд қилганинг учун ҳали бу дунёдаям, у дунёдаям азоб тортасан. Мўлтон эгрибосарнинг невараси Шахмат дувонани авлиёга йўйиб мол орттиргунча, тезак есанг бўлмайдими», деди. Ҳасад қиляпти баччағар...
Кутилмаганда, келин ўз оёғи билан келди. Олдинги хотинини талоқ қилгандан кейин уйидан лоақал битта рўмолча ололмай чиққан Сирож баққол сўрида отсиз қўқон арава янглиғ дўнқайиб ётар, кампири тандир кавлаётгандай ортига ўтиб олиб, унинг чоки сўкилган яккаю ягона иштонини йўрмаш билан банд эди. Шу пайт ўн икки чўнтакли шимга доканусха кўйлак кийган рангпар қиз найча товонини «шиқир-шиқир» қилганича ҳовлида пайдо бўлди. Сирож баққол беихтиёр ўрнидан қўзғалмоқчи бўлганида кетига игна санчилиб, «думбани единг-ку, мочағар», дея инграб юборди. Мўлтоной тишида ипни узди-ю, қизга синчиклаброқ боқиб, бир сапчиб тушди.
– Вой! Нима қилиб юрибди анави?
Бу орада қиз сўрига яқинлашиб, бир қўлини елкасидаги сумка боғичига чирмаб, иккинчисини биқинига тираганича таманноланиб тўхтади.
– Менга кўз тегди. Ўзимни кўрсатмоқчиман. Қаёқда... ҳалиги авлиё?
– Шахматилло пиримни айтяпсизми? – дабдабали оҳангда сўради Мўлтоной. – У киши...
Қаердалигини пирнинг ўзи маълум қилиб қўяқолди. Ҳужрадан унинг: «Қайси махлуққа кўз тегибди», деган ҳангиллоқ товуши эшитилди.
Мўлтоной қизга кираверинг дегандек имо қилди. Кейин эрига сирли кўз қадади.
– Танидингизми? Бултур қамоққа тушган порахўр пракурўрнинг қизи шу. Шаҳарда бузилиб кетиб, ўқишдан ҳайдалганмиш.
– Лабидаги бўёқни қараб қўй, – афтини буриштирди Сирож баққол. – Маймунни орқа томонидан кўрганмисан?
Қиз остонадан ўтибоқ, лолу ҳайрон тўхтаб қолди. Жағини лайлакчасига кўтариб, қўлларини кўкрагига чоғиштириб олган Шахматилло пардаси туширилган деразага тикилганича хона ўртасида устундек қотиб турарди. Ҳатто эшик ёпилганидан кейин ҳам киприк қоқиб қўймади.
– Бу юртга ка-а-тта авлиё керак эди. Баайни ярим кечада офтоб чиққандек, мен туғилдим.
– Браво! – илжайганича чапак урди қиз. – Иззумително!
– Ўзбекча гапир, ифлос! – ҳамон нилий пардага тикилганича сокин, аммо қатъий оҳангда дўриллади пир.– Кимсан? Исминг нима?
– Ҳемма Малина, – ҳиндча қарашмаланди қиз.
– Хотин сўраб, фалакка туну кун сажда қилдим, алқазо, илтижойим мустажо бўлди.
Ўйлаб қўйган режаси ўз-ўзидан амалга оша бошлаганини сезиб қувонган Малина гапни мақсадга яқинроқ бурди:
– Хўш, келин ёқдими?
– «Хўш» демасдан гапир, мегажин! – ҳануз унга боқмасдан сўзлади пир. – Олдингда янги авлиё турибди! Шахматилло! Оёғимни ўпмоқчи бўлсанг, эмаклаб кел.
«Ўвв!» деб қўйди ўзича Малина. Сўнг, эшикнинг зинжирини солиб, елкасидаги сумкани четга отди, бурнини масхараомуз жийирганича эмаклаб бориб, Шахматиллонинг попукдор боғичли иштони яқинида тўхтади.
– Оёқ ювилганми ўзи? Қаеридан ўпай?
– Ўпавер! – деди пир. – Ҳамма жойим табаррук.
Малина унинг тиззасига аста лаб босди, оёғидан қучоқлади...
Сал ўтмай, ҳужрадан пирнинг «Ҳайҳот!» деган ҳайқириғи эшитилди. Мўлтоной мушукдек писиб бориб, деразадан қулоқ солди. Эшикни итариб кўриб, ичкаридан зинжир илинганини пайқагач, «Вой-дод, мусулмонлар!» – деб бошини чангаллади.
– Туринг, маҳаллани чақиринг! – дея сўрига яқинлаша бошлади у. – Боламни йўлдан оздиряпти анави.
Сирож баққол уни жеркиб ташлади:
– Хап! Оғзингни юм! Ўзинг-ку ана шу молфаҳмга хотин тополмай, кўчама-кўча рамазон айтиб юрувдинг. Тангри карам кўрсатиб, бир кажравни жўнатган экан, девонаи Боҳоваддинга етти танга кўтармайсанми!
Ўша «Ҳайҳот!» деган ҳайқириқдан сўнг кечки пайт ҳам, ярим тунда ҳам, эртаси эрталаб ҳам ҳужрадан тиқ этган овоз эшитилмади. Фақат, тушликка яқин Шахматилло ярадор аскардек эшик кесакисига тирмашиб, базўр ташқарига чиқди, деворга суянганича ўтириб қолди.
Туни билан мижжа қоқмаган чол-кампир уни икки қўлтиғидан тираб келиб, сўрига ётқизишди.
– Кўзингни оч, қорижоним, сенга нима бўлди? – дея Мўлтоной кўзига ёш олди.
– Ҳе... боринг! – жаҳл қилиб ингиллади Шахматилло.
Мўлтоной рўмолининг учида кўзини артиб, секин ўрнидан қўзғалди.
– Ҳозир... Тухум пишириб келаман, қорижоним.
Кампир кегач, Сирож баққол «бемор»га биқин солиб шивирлади:
– Ўзимиз қолдик, пирим. Эркакча гапираверсинлар.
– Кирибоқ оёғимга тирмашди, – ҳансираб гап бошлади Шахматилло, – Пирларнинг пирисиз, деди. Тўғри топди мегажин!.. Болдиримдан, тиззамдан ўпди... Кейин... уф... билибми-билмайми, иштонбоғимга осилган эди...
– Ие, иштонбоғнинг попуги қани?
– Ўша иблисда... уф... чиройли экан, деб қирқиб олди. Ана, кириб кўринг, кўйлагининг бурмасига тақиб ўтирибди.
– Ё раббано.
– Бугуноқ чиллаёсун қилинг. Аҳволим оғир.
Сирож баққол ўгай неварасининг иягига енгил шапиллатиб, эркалатган бўлди:
– «Хотин, хотин», деб, Гўрўғлидек наъра тортингиз. Ҳолингиз шу экан-у...
Шахматилло тилини сангиллатиб беҳолгина йўталгач, пешанасида тер йилтиллаб, сўзга оғиз жуфтлади:
– Шайтони лайин экан... уф... Кофирча қилиқлар қилди...
Бир чойнак чой, мис косада жазиллаб турган қовурдоқ кўтариб, Мўлтоной келди. Дастурхон тузалгунга қадар Шахматилло инқиллаганича ҳовли этагига бориб, таҳорат олиб қайтди. Сўнг, ёнбошлаб тамаддиланишга тутинди. Чол-кампир кечаси гапни пишитиб олишган эди. Сирож баққол мўйловини қимирлатиб имо қилгач, Мўлтоной қироат билан гап бошлади:
– Энди-и жамоат жамлигида тўйни маслаҳатлашадиган бўлсак...
Шахматиллонинг кекиртагида нимадир «ҳиқ» этди, чайнаган луқмаси томоғига тиралиб қолди. Шошилинч равишда чой ҳўплаб, луқмани ютиб олгач, бувисига ўқрайиб: «Қанақа тўй?»– деб сўради.
– Бир банданинг покдамон қизини ҳидлаб қўйдингиз, пирим, – кесатди Сирож баққол.
– Покдамонмиш! – Шахматиллонинг зардаси қайнади.– Ғирт жинни-ку! Тасбеҳимни маржон қилиб, бўйнига илди. Шипга осилган сумакни олиб, ичига тамаки тиқиб чекди. Бунисиям майли... ўғил туғиб бераман, дейди. Отини Мешка қўярмиш. Бекорларни айтибсан, Рапрапидин Айшиаълохон тўра қўямиз, дедим. Йўқ, Мешка, дейди. Йўқотинглар буни.
– Бошни қонуннинг сиртмоғига тиқмасинлар, ҳов, – танбеҳ берди Сирож баққол. – Устингиздан милисага арз қилиб борса... Кейин тергов-қистов деганларидай...
Буни эшитиб, Шахматиллонинг танасида аста-секин қалтироқ бошланди, кўзи ғилдирашга тушди. Охири, гердайганича чордона қуриб, қўлларини яна кўкрагига чоғиштирди, жунунлиги бошқатдан қўзиди.
– Милиса дегани оллонинг назаридан қолган оддий ҳуштакбоздир. Терговчининг Мункар-Накир эмаслигини қўлида ҳайбатлили гурзи йўқлигидан ҳам билмоқ мумкин. Мен-чи? Мен Шахматилло авлиёдурман! Қани, икковинг оёғимга қараб эмакла!
Мўлтоной дарҳол алюмин қошиқни олиб, қовурдоқдан бўшаган мис косага жон-жаҳди билан уришга тутинди. Даранғ-дурунғ овоз асабига акс таъсир кўрсатиб, Шахматилло бирдан ўзига келди, қайтадан ёнбошламоқчи бўлиб турганда, ичкаридан келиннинг ғижжакдек товуши янгради. «Шахма-а-тчик! Шахма-а-тчик! Те-э-зда бу ёққа киринг».
– Ҳа, нолангдан аканг! – беихтиёр чапаниланиб жавоб қилди Шахматилло. Кейин чол-кампирга боқиб илжайди.– Қоронғи хонада қўрқяпти қизалоқ. Юракдан бор-да.
Шундай дея, энди салмоқланиб одимлаганича ҳужрага қараб юрди.
Тўй ҳам тўрт киши тарвуз сўйиб егандек ими-жимида ўтди. Шундан кейин келиннинг қилиғи кундан-кун совуқлашиб борди. Гоҳ магнитофон қўйиб, эрини салла-чопонда «тантса» туширса, гоҳ замонавий кийинтириб, кинога етаклайди. Шахматилло бошида кўндаланг шляпа билан алламаҳалда маст-аласт қайтиб келади. Эртасига боши оғриб, мижозларга айнаб-алжирашга тушади.
Буларниям четга суриб турайлик, икки ҳафталик келинга туғилган кунини нишонлаш эп бўптими? Пойгакдаги кенг уй ёш-ялангга тўлиб, байрамдаги марўжнахонага ўхшаб қолди. Пирнинг уч ойлик даромади қулоғини ушлаб кетди.
Бир куни чол-кампир сўрида шуларни эслаб, ҳасратлашиб ўтирган эди, келин ичкаридан чақчайганича чиқиб келиб, Мўлтонойга заҳрини сочди:
– Ҳў, пистак кампир, яна фисқу фасодми?
Бундан жаҳли чиққан Сирож баққол ғижинганича: «Менга қара, вей, Ҳемма!..» дея ўдағайлашни бошлаган эдики, келин: «Соқолингни тишла-э!» деб бурнини жийирди.
– Ношукурлар! – дея қўлларини биқинига тиради сўнг.– Шахматчикни ғажиб ётибсанлар. Индамасам, мениям ямлайсанлар. Мана! Шимилдириқ сенларга! Даромадни бундан бу ёғига ўзим ҳисоб-китоб қиламан.
– Бекоргинани айтибсан! – ўрнидан туриб кетди Мўлтоной. – Боламга тувак тутган жойинг борми?
Сирож баққол ҳам сўридан тушиб, қарчиғайдек кўкрак керди.
– Уни илму ирфонга мен судраганман. Қолаверса, бувисига уйландим.
– Қўрқманглар, – бепарво жавоб қилди Малина, – сизларгаям чойчақа тегиб туради.
– Нима?! – Сирож баққолнинг кўзлари олайди. Кейин кампирнинг тирсагидан тутиб, ҳужра тарафга судради. – Юр, хотин. Бу анжирфурушдан яхшилик чиқмайди. Ўғлингга айт, вақтида талоқ қилсин.
Улар ҳужрага киришлари биланоқ, ичкарида ғала-ғовур бошланди. Даставвал Мўлтонойнинг ноласи янгради:
– Пешананг қурсин, болам. Келиб-келиб, кунинг шу карвонсаройга қолдими?
– Тезда жавобини беринг, пирим, – энди Сирож баққол куюнишга тушди. – Биз уни келин десак, кассирликка ўрнашиб олган шпиён экан.
– Бунга сенмас, пулинг керак. Бор шудингдан айрилиб, охири хароб бўласан.
– Ҳеч бўлмаса, арра қилайлик, демайди. Ноинсоф!
– Ваҳималар тўхтатилсин, – босиқ оҳангда овоз қилди Шахматилло. – Биз келишиб қўйганмиз. Пул тўплаб, жингули деган мошин оламиз. Уни хотиним ҳайдайди, мен ёнига ўтириб, сайлу байрамларга бораман.
– Ақлингни еб қўйибсан!
– Калла жойидами, пирим?
– Бас!!! – бирдан айюҳаннос тортди Шахматилло. – Бас! Бас-с-с...
«Яна қўзиди, – дея чимирилганича ўйлаб қўйди Малина, – ҳозир эски дийдиёсини бошлайди».
Дарҳақиқат шундай бўлди. Шахматиллонинг товуши дабдабали тус олиб, энди жаранглаб эшитилди:
– Калла жойидами, деган ким? Тилингга куйдирги чиқмасдан бурун жавоб бер. Қаршингда авлиёларнинг авлиёси турибди – Шахматилло! Анқайма иккаланг! Тиз чўк! Эмаклаб келиб, оёқни яла! Иштонбоққа осилмасдан яла!
Ҳемма Малина лабига сигарет қистирди. Уни мисчақмоқда ёқиб, сурур билан сўрди-да, тутунини хонадан тез чиқиб келаётган Мўлтонойнинг юзига пуфлади.

1987
Mualifning boshqa asaralari
1 Aspan attorning arizalari (hajviya) [Anvar Obidjon] 821
2 Ayollar va xayollar (hajviya) [Anvar Obidjon] 776
3 Аспан атторнинг аризалари (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 627
4 Аёллар ва хаёллар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 845
5 Babangida (hajviya) [Anvar Obidjon] 650
6 Baqalarning niyati buzuq (hajviya) [Anvar Obidjon] 809
7 Bayram intyervyusi (hajviya) [Anvar Obidjon] 618
8 Berkinib olgan sirgʻacha (hikoya) [Anvar Obidjon] 914
9 Bezgakshamol-2 (hajviy hangomalar) [Anvar Obidjon] 1465
10 Boymamat Beshinchi (hikoya) [Anvar Obidjon] 710
11 Buguncha bayram... (hajviya) [Anvar Obidjon] 644
12 Buzoq guvohlikka chaqirilsin! (hajviya) [Anvar Obidjon] 633
13 Бабангида (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 600
14 Байрам интервюси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 739
15 Бақаларнинг нияти бузуқ (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 765
16 Безгакшамол-2 (ҳажвий ҳангомалар) [Anvar Obidjon] 771
17 Беркиниб олган сирғача (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 638
18 Боймамат Бешинчи (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 625
19 Бугунча байрам... (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 632
20 Бузоқ гувоҳликка чақирилсин! (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 596
21 Dardingni stadionda ayt (hajviya) [Anvar Obidjon] 873
22 Davolanish (hajviya) [Anvar Obidjon] 590
23 Даволаниш (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 584
24 Дардингни стадионда айт (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 567
25 Eh, la’nati ombor… [Anvar Obidjon] 941
26 Eh, shoʻrlik erkaklar! (hajviya) [Anvar Obidjon] 780
27 Eng iste’dodli oʻlik (hajviya) [Anvar Obidjon] 671
28 Энг истеъдодли ўлик (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 514
29 Эҳ, лаънати омбор… [Anvar Obidjon] 857
30 Эҳ, шўрлик эркаклар! (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 601
31 Gulixonning gulzorchasi (hikoya) [Anvar Obidjon] 635
32 Гулихоннинг гулзорчаси (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 537
33 Hakka xolaning igʻvolari (hikoya) [Anvar Obidjon] 672
34 Halokatdan asrovchilar (hajviya) [Anvar Obidjon] 588
35 Hemma Malina (hajviya) [Anvar Obidjon] 593
36 Ҳакка холанинг иғволари (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 835
37 Ҳалокатдан асровчилар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 548
38 Impoʻrtbop yigit (hajviya) [Anvar Obidjon] 712
39 Импўртбоп йигит (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 553
40 Jaqqi (hikoya) [Anvar Obidjon] 1056
41 Жаққи (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 702
42 Kambagʻalbop Gulmatiy (hajviya) [Anvar Obidjon] 1095
43 Kasofati temirtak (hajviya) [Anvar Obidjon] 545
44 Keksa yamoqchi (hikoya) [Anvar Obidjon] 640
45 Kemaga tushganning joni bir (hajviya) [Anvar Obidjon] 752
46 Kezargon Boychechak (qissa) [Anvar Obidjon] 898
47 Камбағалбоп Гулматий (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 528
48 Кезаргон Бойчечак (қисса) [Anvar Obidjon] 568
49 Кекса ямоқчи (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 597
50 Кемага тушганнинг жони бир (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 798
51 Madaniy zoʻravonlik (hajviya) [Anvar Obidjon] 921
52 Maqolasiz sarlavha (hajviya) [Anvar Obidjon] 756
53 Maqtanchoq (hikoya) [Anvar Obidjon] 1154
54 Marayim gʻijjak (hajviya) [Anvar Obidjon] 712
55 Menga til oʻrgatmoqchi boʻlishgani (h... [Anvar Obidjon] 860
56 Meshpolvonning janglari [Anvar Obidjon] 4699
57 Ming soʻmlik poʻstak (hajviya) [Anvar Obidjon] 707
58 Mirzaqand naynovning hasratlari (hajviya) [Anvar Obidjon] 597
59 Mishmishali (hajviya) [Anvar Obidjon] 620
60 Маданий зўравонлик (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 533
61 Марайим ғижжак (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 523
62 Мақоласиз сарлавҳа (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 555
63 Мақтанчоқ (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 666
64 Менга тил ўргатмоқчи бўлишгани (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 542
65 Мешполвоннинг жанглари [Anvar Obidjon] 788
66 Минг сўмлик пўстак (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 545
67 Мирзақанд найновнинг ҳасратлари (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 506
68 Мишмишали (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 541
69 Nishon buqoq va ritmik gimnastika (ha... [Anvar Obidjon] 778
70 Nokdaun (hajviya) [Anvar Obidjon] 542
71 Нишон буқоқ ва ритмик гимнастика (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 639
72 Нокдаун (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 562
73 O...o...jon (hikoya) [Anvar Obidjon] 563
74 Odobli boʻlish osonmi? (hikoya) [Anvar Obidjon] 0
75 Ola-bula sharf (hajviya) [Anvar Obidjon] 556
76 Olovjon (hikoya) [Anvar Obidjon] 504
77 Oltiariq hangomalaridan [Anvar Obidjon] 2105
78 Oltin vasvasasi (hajviya) [Anvar Obidjon] 794
79 Oltin yurakli avtobola (qissa va hiko... [Anvar Obidjon] 6028
80 Ortigʻalining oʻzginasi (hajviya) [Anvar Obidjon] 638
81 Oshqovoqsiz satira (hajviya) [Anvar Obidjon] 685
82 Oxirgi sedanatut qissasi (hajviya) [Anvar Obidjon] 618
83 О...о...жон (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 560
84 Одобли бўлиш осонми? (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 0
85 Ола-була шарф (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 568
86 Олий табақали меҳмонлар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 553
87 Оловжон (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 533
88 Олтиариқ ҳангомаларидан [Anvar Obidjon] 588
89 Олтин васвасаси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 567
90 Олтин юракли автобола (қисса ва ҳикоялар) [Anvar Obidjon] 919
91 Ортиғалининг ўзгинаси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 540
92 Охирги седанатут қиссаси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 491
93 Ошқовоқсиз сатира (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 544
94 Pidboʻl (hajviya) [Anvar Obidjon] 580
95 Poygakdagilar (hajviya) [Anvar Obidjon] 579
96 Poʻpisaning ogʻirligi qancha? (hajviya) [Anvar Obidjon] 0
97 Пидбўл (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 611
98 Пойгакдагилар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 553
99 Пўписанинг оғирлиги қанча? (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 0
100 Qadrdon yigʻilar (hikoya) [Anvar Obidjon] 705
101 Qiygʻirakning shamoli (hajviya) [Anvar Obidjon] 624
102 Qora bodring (hajviya) [Anvar Obidjon] 593
103 Qorinbotir (doston) [Anvar Obidjon] 1165
104 Qoʻgʻirchoqlar (hikoya) [Anvar Obidjon] 936
105 Qoʻlaqabli bogʻkursi (hajviya) [Anvar Obidjon] 725
106 Quvish (hajviya) [Anvar Obidjon] 582
107 Қадрдон йиғилар (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 533
108 Қийғиракнинг шамоли (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 666
109 Қора бодринг (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 544
110 Қоринботир (достон) [Anvar Obidjon] 553
111 Қувиш (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 608
112 Қўлақабли боғкурси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 491
113 Қўғирчоқлар (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 571
114 Restoranda tanishganlar (hajviya) [Anvar Obidjon] 703
115 Ресторанда танишганлар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 574
116 Serkaxonim (hajviya) [Anvar Obidjon] 600
117 Sotti satang hayotidan (hajviya) [Anvar Obidjon] 597
118 Sovigan koʻngil (hajviya) [Anvar Obidjon] 777
119 Soʻlim xiyobonda (hajviya) [Anvar Obidjon] 652
120 Sudxoʻrning ziyofati (hajviya) [Anvar Obidjon] 648
121 Серкахоним (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 595
122 Совиган кўнгил (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 570
123 Сотти сатанг ҳаётидан (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 607
124 Судхўрнинг зиёфати (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 494
125 Сўлим хиёбонда (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 534
126 Talablarga binoan (hajviya) [Anvar Obidjon] 599
127 Tip-tiniq vujud (hikoya) [Anvar Obidjon] 542
128 Tomoqqa taqaladigan gap (hajviya) [Anvar Obidjon] 666
129 Toʻgʻon Takayevning qoshiqbozi (hajviya) [Anvar Obidjon] 661
130 Toʻnni teskari kiyish (hajviya) [Anvar Obidjon] 913
131 Toʻporicha gap-gashtaklar (hajviya) [Anvar Obidjon] 678
132 Tushuntirish xati (hajviya) [Anvar Obidjon] 1183
133 Tutunfurush (hajviya) [Anvar Obidjon] 695
134 Талабларга биноан (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 525
135 Тип-тиниқ вужуд (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 569
136 Томоққа тақаладиган гап (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 502
137 Тутунфуруш (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 504
138 Тушунтириш хати (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 972
139 Тўнни тескари кийиш (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 548
140 Тўпорича гап-гаштаклар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 542
141 Тўғон Такаевнинг қошиқбози (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 539
142 Uch ogʻa-ini (hikoya) [Anvar Obidjon] 801
143 Uyquda nimalar boʻlmaydi! (hikoya) [Anvar Obidjon] 881
144 Уйқуда нималар бўлмайди! (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 507
145 Уста Гулматнинг жумбоғи (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 523
146 Уч оға-ини (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 611
147 Val… valay… (hajviya) [Anvar Obidjon] 808
148 Вал… валай… (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 786
149 XX asr talonchiligi (hajviya) [Anvar Obidjon] 617
150 XX аср талончилиги (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 540
151 Xizmatchilik-da, xizmatchilik (hajviya) [Anvar Obidjon] 607
152 Xorij radiosi va... kalish (hajviya) [Anvar Obidjon] 667
153 Xususiy koʻprikcha (hajviya) [Anvar Obidjon] 595
154 Хизматчилик-да, хизматчилик (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 557
155 Хориж радиоси ва... калиш (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 553
156 Хусусий кўприкча (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 568
157 Yerliklar (hajviya) [Anvar Obidjon] 624
158 Ерликлар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 583
159 Ziyodbotirdan boshqasi topiladi (hajviya) [Anvar Obidjon] 631
160 Ziyolicha olishuv (hajviya) [Anvar Obidjon] 643
161 Зиёдботирдан бошқаси топилади (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 501
162 Зиёлича олишув (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 529
163 Oʻshaning erimikan? (hajviya) [Anvar Obidjon] 0
164 Ўшанинг эримикан? (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 0
165 Gʻilay sichqon (hajviya) [Anvar Obidjon] 732
166 Ғилай сичқон (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 522
167 Shiliqabiliq (hajviya) [Anvar Obidjon] 567
168 Shomurod hasibfurushning futbolga bor... [Anvar Obidjon] 517
169 Shubha (hajviya) [Anvar Obidjon] 587
170 Shumqadam (hajviya) [Anvar Obidjon] 573
171 Шилиқабилиқ (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 563
172 Шомурод ҳасибфурушнинг футболга борга... [Anvar Obidjon] 508
173 Шубҳа (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 574
174 Шумқадам (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 493
175 Chakalakzor afsonasi (hajviya) [Anvar Obidjon] 700
176 Чакалакзор афсонаси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 778
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика