Ресторанда танишганлар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] |
– Дунёнинг ишлари ғалати-да, ука. Тасодифан битта столда ўтириб қолиб, мана, тузуккина танишволдик. – Ўзи қаерликсиз, ака? – Эшонгузарда тураман. – Ие! Балки поччамни танирсиз? – Опанг эшонгузарга тушганми? – Йўқ, синглим. Оти Холиниса. – Холиниса дедингми? Тўхта, тўхта, ҳалиги ҳиндужамол келин сени синглинг бўлмасин тағин? Қошлари туташ. Ўртасида офатижон хол. Топдимми? – Ҳмм... – Юзлари лўппигина ... Бодомқовоқ... – Ҳа энди... – Калтабақай. Сочлари тақимини ўпиб туради. Кўзлари шаҳло. Топдимми? – Шу гапларни менга гапиришингизни қаранг... – Мўдалар уйида ишлайдими ахир? – Худди ўша! Биларкансиз-ку! – Нега билмайин? У ҳар куни ишга келаётиб ҳам, қайтаётиб ҳам дўконимнинг ёнидан оққушдек сузиб ўтади. Мана бундай, мана бундай қилиб... – Э, ўтиринг, ака. Ўтирсангиз-чи. Ҳаммага томоша бўляпсиз... Хуллас, поччамни учратиб қолсангиз, унга мендан салом айтиб қўйинг. Бўптими? – Ҳей, қизиқ йигит экансан-ку. Поччангни умримда кўрмаган бўлсам, қанақасига унга салом айтаман? 1978 |
№ | Eng ko'p o'qilganlar |
---|---|
1 | Gʻazallar, ruboylar [Zahiriddin Muhammad Bobur] 62808 |
2 | Yulduzlar mangu yonadi (qissa) [Togʻay Murod] 60798 |
3 | Gʻazallar [Nodira] 40619 |
4 | Guliston [Sa’diy] 37177 |
5 | Sobiq (hikoya) [Said Ahmad] 24894 |
6 | Hikmatga toʻla olam (gʻazal, ruboiy... [Sa’diy Sheroziy] 23924 |
7 | Мусульманские имена (част... [Ibn Mirzakarim al-Karnaki] 23541 |
8 | Yulduzli tunlar (I- qism) [Pirimqul Qodirov] 20091 |
9 | Vatanni suymak [Abdulla Avloniy] 18977 |
10 | Mehrobdan chayon (I- qism) [Abdulla Qodiriy] 14835 |