Уйқуда нималар бўлмайди! (ҳикоя) [Anvar Obidjon]

Уйқуда нималар бўлмайди! (ҳикоя) [Anvar Obidjon]
Уйқуда нималар бўлмайди! (ҳикоя) [Anvar Obidjon]
Мушукнинг туши
Ешикни ташқаридан бир-икки қиртиллатиб қўйгач, хонага лапшайган бир Сичқон кириб келди. «Ия!» деб юборди Мушук.
– Оқсоқол сизмисиз? – дея чийиллади Сичқон. – Сизга арзим бор.
– Арзинг бўлса, сал берироқ келиб гапиргин-да, – уни таппа босишга шайланиб минғиллади Мушук. Кейин Сичқоннинг: «Қўшним билан жанжаллашиб қолувдик», деган сўзини ешитиб шаштидан қайтди.
– Нима, у сени ноҳақ дўппосладими? – яланиб сўради Мушук. – Қани, ўша зўравонни буёққа чақириб кел-чи.
– Дўппослагани йўғ-у, кўпчиликнинг ичида мени бекордан бекорга ҳақорат қилди, – йиғламсираб дардини айтди Сичқон.
– Ие, ҳали гувоҳлар ҳам бор дегин? – севиниб кетди Мушук. – Ўзинг биласан, ҳамма ишда ҳақиқат бўлгани яхши. Масалани адолатли ҳал қилиш учун ўша гувоҳларни ҳам олиб келишинг керак бўлади.
Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, нодон шикоятчи тўрт-бешта сичқонни ергаштирганича «оқсоқол»нинг ҳузурига кириб келди. Мушук мулойимлик билан уларни ўтиришга таклиф қилиб, аста ешик томонга ўтди. Сўнг кутилмаганда, шоша-пиша эшикка тамба уриб, лақмаларни хона ичига қамаб олди...
Агар у уйғониб кетмаганида, роса-а мазза қилган бўларди-да.

Қуённинг туши
У сарой созандалари чалаётган ёқимли куйга берилиб, қулоқларини шалпайтирганича тахтда уйқусираб ўтирар, қаршисида ёш Бўрилар эшилиб-эшилиб рақс тушишарди. Кечагина бутун дарани зириллатиб юрган жангари Шер эндиликда унинг итоаткор вазири сифатида икки қўлини кўксига босган куйи мулойим жилмайиб турарди. Тулки, Шоқол, Айиқ сингари иприндилар жаҳлдор ҳоқоннинг совуқ кўзларига пастдан тез-тез чўчинқираб боқиб қўйишар, фақат бош жаллод Йўлбарсгина одатдагидек теваракка олазарак назар ташлар, у Қуён ҳазрати олийларининг андак ишорасига мунтазир эди.
Бир маҳал, Қуённинг қаршисида бош ошпаз Қоплон пайдо бўлди. Қоплон думини шипга, тумшуғини ерга теккизгудек бўлиб таъзим бажо келтиргач, шаҳаншоҳнинг тушлиги учун қизилча қўшилган карамқийма тайёрлаб қўйилганлигини маълум қилди. Ошпазнинг сўзини эшитиб, шаҳаншоҳнинг бирдан иштаҳаси очилиб кетган бўлса-да, бошқаларга ўзининг кимлигини яна бир бор эслатиб қўйиш мақсади-да: «Мен сабзи ейман!» дея инжиқланиб айюҳаннос солди...
– Мунча чийиллайсан, болам? – дея уйқуда алаҳсираётган ўғлини шошиб тинчлантира бошлади она Қуён. – Шу топда сабзини қаердан топаман сенга? Жим бўл, атрофда йиртқичлар изғиб юришибди.

Лайлакнинг туши
Қирқ бошли аждарҳодек ёприлиб келган қоп-қора булут бир ҳамла қилишдаёқ қуёшни ютиб юборди. Кетма-кет чақмоқ чақнади. Момақалдироқнинг гумбур-гумбуридан қамишлар танасига зирқироқ кирди. Осмондан ёмғир аралаш қурбақалар ёға бошалади.
Қурбақалар тарвайганича учиб келиб, вақиллаб ерга урилар, мияси лат еганлари ўша заҳотиёқ беҳуш сулайиб қолар, юмшоқроқ жойга тушганлари эса оқсоқланганича бориб, дарҳол кўлмакка шўнғир эди. Осмондан тушаётган қурбақаларнинг баъзилари зувиллаганича келиб шерикларидан бирига урилар, шунда пастдаги бақанинг жаҳли чиқиб унга аямай тарсаки тортиб қоларди. Шапалоқ еганлар ҳам, ўз навбатида, ҳозиргина устига келиб урилган бақа билан қуриллаб-қуриллаб муштлаша кетарди.
Вақтинча панага ўтиб олиб, қувончдан тинмай ирғишлаб юрган бахтиёр Лайлакларнинг қийқириғи тобора кучайиб бораётган қуриллоқ овозлар тўлқинига кўмилиб кета бошлади...
Шовқиндан уйқуси бузилган оч Лайлак қаноти билан кўзларини ишқалаб қўйди-да, бу ўрамда жуда кам учрайдиган гўштдор қурбақани тишлаб олганича ёнидан гердайиб ўтиб кетаётган қўшнисига ҳавас билан тикилиб қолди. Ҳалиям жонидан умидини узмаган шўрлик қурбақа бақувват тумшуқлар орасида зорланиб-зорланиб қуриллаб бораётганди.

Қисқичбақанинг туши
Тўлпоқ Илонбалиқча авваллари Қисқичбақахонни нуқул эрмак қилиб юрарди. Энди бўлса, ёнига суқулиб келиб: «Мен билан бирга ўйнай қол», деб элана бошлади. Илонбалиқча билан ўйнагиси келиб турган бўлса ҳам: «Хўш, нега энди бирдан менга суйканиб қолдинг», дея шубҳаланиб сўради жиккак Қисқичбақахон. Илонбалиқча олдинига бироз ўнғайсизлангандек бўлди, кейин дудуқланиб аста гап бошлади:
– Илгарилари сени беҳудадан беҳудага хафа қилардим. Энди билдимки, жудаям эслик қизча экансан. Яна... чиройлисан.
Жажжи Қисқичбақахон ич-ичидан қувониб кетса-да, буни Илонбалиқчага сездирмасликка ҳаракат қилди.
– Нима, ҳалиги ўртоғинг жонингга тегдими? – сўради у босиқлик билан.
– Мен энди Лаққахон билан сираям бирга ўйнамайман, – бирдан тумтайди Илонбалиқча. – Кеча у менинг чувалчангимни ўғирлаб қочди. Шу ҳам ўртоқ бўптими?
Кейин у Қисқичбақахоннинг кўзларига мулойим боқиб, сўради:
– Менга ўртоқ бўласанми?
Қисқичбақа «Ҳа!» демоқчи эди, улгуролмади. Лаққахон билан қувалашиб юрган Илонбалиқча сувни қаттиқ тўлқинлантириб ўтди-ю, уни уйғотиб юборди.

Бўрибосарнинг туши
Умри бино бўлиб, Бўрибосар бунақа ғаройиб гулзорни кўрмаган эди. Атиргул шохида қўйнинг поча суяги, сапсаргул новдасида сигирнинг қовурғаси, карнайгул поясида эчкининг мижиги шода-шода бўлиб осилиб ётар, агар итнинг ўрнида бўлсангиз, сиз ҳам албатта ҳайратдан донг қотиб қолган бўлардингиз.
Ўнлаб ариқчаларда жилдираб оқаётган ювиндилар гулзор ўртасидаги улкан ҳовузга бориб қуйилаётганди. Гулзордаги барча сопол йўлаклар улкан итялоқни эслатувчи ўша ҳовузга келиб тақалар, бу йўлакларнинг ҳар икки ёқасига фақат аслзода итларнинг бўйнига боғланадиган қимматбаҳо мис занжирлар тортиб қўйилган эди.
Бу ер одамларнинг бақириқ-чақириқлари, қўй-сигирларнинг баъраш-мўврашлари, қушларнинг чуғур-чуғури ва бошқа асаббузар шовқинлардан тугалай ҳоли бўлиб, фақат итларнинг акиллашигина бурчак-бурчаклардан эшитилиб қоларди.
У энг «серҳосил» атиргулнинг остига бориб, унинг пастки шохидаги топ-тоза поча суякка аста тумшуқ чўзди...
Шу пайт, эгасининг «Бўрибосар!» деган таниш товушини эшитиб қолди-ю, эринибгина кўзини очди. Олдига тап этиб алланарса тушгандек бўлди. Ит тупроққа қоришиб ётган кир устихонга бирпас тикилиб тургач, ҳафсаласизлик билан яна аста кўзини юмди.

Каламушнинг туши
Катта бошлиқ уни ўз ҳузурига чақириб, тергай бошлади:
– Сен директор бўлган калиш фабрикаси мендан каттароқ бошлиқларни ҳам ташвишга солиб қўйди. Биринчидан, режалар бажарилмаяпти. Иккинчидан, Ғоз ва Ўрдаклар учун ишлаб чиқарилаётган калишларнинг ярмидан кўпи яроқсиз.
– Сичқонларни ишга олиб хато қилган эканман, – деб ўзини оқлашга уринди Каламуш. – Калишларни ўшалар ғажиб қўяётганига шубҳам йўқ. Бугуноқ уларнинг думини тугаман.
– Ўтган сафар ҳам шунақа деган эдинг, – жеркиб берди катта бошлиқ. – Энди бизни лақиллатиб бўпсан. Хуллас, ўзингнинг думингни тугамиз...
Афсуски, Каламушни фақат тушидагина ишдан бўшатишди.

Айиқнинг туши
Тоғда асалари фермаси ташкил этилиб, унга битта мудир керак бўлиб қолди.
– Шунга ҳам бош қотириб ўтирамизми? – дея йиғилганларга мурожаат қилди Тулкивой. – Мана, Айиқбек жаноблари кўпдан буён асаларичилик билан шуғулланиб келадилар. Бу ишни шу полвон акамизга топширсак деган таклифим бор.
Тулкивой қайтиб жойига ўтираркан, «кейин ҳисоблашамиз» дегандек Айиқполвонга зимдан кўз ташлади. Қуён, Кийик, Сувсар сингари хашаки ҳайвонлар Тулкивойнинг гапини маъқуллашиб, «тўғри», «гапида жон бор», дея бирин-кетин минғирлаб қўйишди.
Шунда Тўнғиз сўз олиб, хириллоқ товушда аста гап бошлади:
– Ферма кўпчиликники. Агар полвонни мудир қиладиган бўлсак, бурним ҳаққига қасам ичиб айтаманки, бизга бир қошиқ ҳам асал тегмайди.
Хашаки ҳайвонлар «маъқул», «бу гапда жон бор» дея чувиллай кетишди.
– Тўнғизнинг фикрига қўшиламиз, – қўрсайиб туриб, кўпчилик номидан гапирди оқсоқол Арслон. – Хачирга хашакни, Айиққа асални ишониб бўлмайди.
«Ҳа, шунақа», «бунисиям тўғри», дея яна бирин-кетин вижирлашди хашаки ҳайвонлар...
Айиқ уйқудан тургач, ҳасадгўй Тўнғизнинг таъзирини бериб қўйиш учун тўғри чакалакка қараб йўл олди.

Чигиртканинг туши
Кеча бир Ҳўкиз майсазорда унинг инини тепалаб ўтганди. Ҳозир ўша молфаҳмни қўққисдан учратиб қолди-ю, бора солиб, қаншарига аямай мушт тортди. Ҳўкиз гандираклаб кетган бўлса ҳам, йиқилмади. Баттар жаҳли чиққан Чигиртка чаққон сакраб, унинг қоқ биқинига қаратиб тепди. Ҳўкиз бир ихраб тебранди. Зўравонлик қилишни сенга кўрсатиб қўяман, деб қичқирди аламзада Чигиртка. У Ҳўкизнинг иккала шохидан ушлаб туриб, шартта бир томонга қайирган эди, эски девордек гурсиллаб ерга ағдарилди. Қассобнинг қўлига тушдим деб ўйлаган бўлса керак қўрққанидан қаттиқ бўкириб юборди...
Бўкириқни эшитган заҳоти чўчиб кўзини очган Чигиртка майсазорга яна пода кириб келаётганини кўриб, ўзини шартта панага урди. Соғ-омон четга чиқиб олгач, нафасини ростлаб ўтираркан, нозик қўлларига армон билан бир қараб қўйди.

Тулкининг туши
Ўнлаб катта-кичик скелетлар турли паррандалар тилида шовқин солганларича уни қуршаб олишди. У жон-жаҳди билан ўзини ҳар ёнга уриб кўрди. Лекин, темир қозиқлардек оёқда мустаҳкам турган скелетларнинг ҳалқасини ёриб ўтолмади.
– Қўлга тушдинг-ку, мараз! – Хўроз шаклидаги скелет кеккайиб бир қадам олдинга чиқди. – Бизни танимаяпсан шекилли? Бироқ, биз сени эсдан чиқарганимиз йўқ.
– Мени яқиндагина еган эдинг, – Какликка ўхшаб гапирди митти скелет. – Ҳеч бўлмаса мени таниётгандирсан, лаънати?
– Энди бизнинг галимиз келди, – дея ғағиллади Ўрдак-скелет. – Бизни бўғизлаган пайтингда қанчалар жонимиз оғриганини сенга сўз билан тушунтириб бўлмайди. Ҳозир ўша азобни ўзингнинг бошингга соламиз.
Тулки капалаги учганича қичқирди:
– Бу қанақа гап, оғайнилар? Тушунсаларинг-чи, мен яшаш учун ниманидир ейишим керак-ку, ахир!
– Мени бўғиб ўлдиргунингга қадар ёруғ дунёда беш йилдан кўпроқ умр кечиргандим, – ғазабли гап қотди Товуқ-скелет. – Аммо, мен яшаш учун ўзгаларнинг ҳаётига қасд қилмаганман.
– Тўғри, сен шунақа яралгансан. Мен бошқаларга ачинадиган бўлсам, унда ўзим ҳаром ўламан. Нега ҳақиқатни тан олмаяпсизлар, қадрдонларим? – деди Тулки ўзини оқлаш учун.
Ғоз-скелет атрофдагиларга бир аланглаб олиб, гапга аралашди:
– Демак, битта бўлса ҳам, у тирик юриши кераг-у, биздақангиларнинг юзтаси қирилиб кетса майли экан-да? Айбимиз ундан кўра кичиклигимиз, кучсизлигимизми?
– Тулки бизнинг қонимизни ичаётган вақтда ҳақиқат-пақиқатни гапириб ўтирмаганди, – яна кўкрак керди Хўроз-скелет. – Нега энди биз эзмалик қилиб турибмиз?
Шундай деди-ю, бошқа скелетларга ўгирилиб, бор товушда: «Сол маразни!» деб қичқирди.
Турли парранда шаклидаги ўша катта-кичик скелетлар шовқин-сурон билан Тулкининг устига ёпирилишди...
Дод солганича сакраб ўрнидан туриб кетган қонхўр Тулки анчагача ўзига келолмади. Ўпкасини босиб олгач, уясида қалашиб ётган суякларни битта қўймай ташқарига чиқариб ташлади.

1977
Mualifning boshqa asaralari
1 Aspan attorning arizalari (hajviya) [Anvar Obidjon] 821
2 Ayollar va xayollar (hajviya) [Anvar Obidjon] 776
3 Аспан атторнинг аризалари (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 626
4 Аёллар ва хаёллар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 845
5 Babangida (hajviya) [Anvar Obidjon] 650
6 Baqalarning niyati buzuq (hajviya) [Anvar Obidjon] 809
7 Bayram intyervyusi (hajviya) [Anvar Obidjon] 618
8 Berkinib olgan sirgʻacha (hikoya) [Anvar Obidjon] 913
9 Bezgakshamol-2 (hajviy hangomalar) [Anvar Obidjon] 1465
10 Boymamat Beshinchi (hikoya) [Anvar Obidjon] 710
11 Buguncha bayram... (hajviya) [Anvar Obidjon] 644
12 Buzoq guvohlikka chaqirilsin! (hajviya) [Anvar Obidjon] 633
13 Бабангида (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 600
14 Байрам интервюси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 739
15 Бақаларнинг нияти бузуқ (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 765
16 Безгакшамол-2 (ҳажвий ҳангомалар) [Anvar Obidjon] 771
17 Беркиниб олган сирғача (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 638
18 Боймамат Бешинчи (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 625
19 Бугунча байрам... (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 632
20 Бузоқ гувоҳликка чақирилсин! (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 596
21 Dardingni stadionda ayt (hajviya) [Anvar Obidjon] 873
22 Davolanish (hajviya) [Anvar Obidjon] 590
23 Даволаниш (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 584
24 Дардингни стадионда айт (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 567
25 Eh, la’nati ombor… [Anvar Obidjon] 941
26 Eh, shoʻrlik erkaklar! (hajviya) [Anvar Obidjon] 780
27 Eng iste’dodli oʻlik (hajviya) [Anvar Obidjon] 671
28 Энг истеъдодли ўлик (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 514
29 Эҳ, лаънати омбор… [Anvar Obidjon] 857
30 Эҳ, шўрлик эркаклар! (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 601
31 Gulixonning gulzorchasi (hikoya) [Anvar Obidjon] 634
32 Гулихоннинг гулзорчаси (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 537
33 Hakka xolaning igʻvolari (hikoya) [Anvar Obidjon] 672
34 Halokatdan asrovchilar (hajviya) [Anvar Obidjon] 588
35 Hemma Malina (hajviya) [Anvar Obidjon] 593
36 Ҳакка холанинг иғволари (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 835
37 Ҳалокатдан асровчилар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 548
38 Ҳемма Малина (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 603
39 Impoʻrtbop yigit (hajviya) [Anvar Obidjon] 712
40 Импўртбоп йигит (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 553
41 Jaqqi (hikoya) [Anvar Obidjon] 1056
42 Жаққи (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 701
43 Kambagʻalbop Gulmatiy (hajviya) [Anvar Obidjon] 1095
44 Kasofati temirtak (hajviya) [Anvar Obidjon] 545
45 Keksa yamoqchi (hikoya) [Anvar Obidjon] 640
46 Kemaga tushganning joni bir (hajviya) [Anvar Obidjon] 752
47 Kezargon Boychechak (qissa) [Anvar Obidjon] 898
48 Камбағалбоп Гулматий (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 528
49 Кезаргон Бойчечак (қисса) [Anvar Obidjon] 568
50 Кекса ямоқчи (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 597
51 Кемага тушганнинг жони бир (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 797
52 Madaniy zoʻravonlik (hajviya) [Anvar Obidjon] 921
53 Maqolasiz sarlavha (hajviya) [Anvar Obidjon] 756
54 Maqtanchoq (hikoya) [Anvar Obidjon] 1153
55 Marayim gʻijjak (hajviya) [Anvar Obidjon] 712
56 Menga til oʻrgatmoqchi boʻlishgani (h... [Anvar Obidjon] 859
57 Meshpolvonning janglari [Anvar Obidjon] 4699
58 Ming soʻmlik poʻstak (hajviya) [Anvar Obidjon] 707
59 Mirzaqand naynovning hasratlari (hajviya) [Anvar Obidjon] 597
60 Mishmishali (hajviya) [Anvar Obidjon] 620
61 Маданий зўравонлик (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 533
62 Марайим ғижжак (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 523
63 Мақоласиз сарлавҳа (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 555
64 Мақтанчоқ (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 666
65 Менга тил ўргатмоқчи бўлишгани (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 542
66 Мешполвоннинг жанглари [Anvar Obidjon] 788
67 Минг сўмлик пўстак (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 545
68 Мирзақанд найновнинг ҳасратлари (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 506
69 Мишмишали (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 541
70 Nishon buqoq va ritmik gimnastika (ha... [Anvar Obidjon] 778
71 Nokdaun (hajviya) [Anvar Obidjon] 542
72 Нишон буқоқ ва ритмик гимнастика (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 639
73 Нокдаун (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 562
74 O...o...jon (hikoya) [Anvar Obidjon] 563
75 Odobli boʻlish osonmi? (hikoya) [Anvar Obidjon] 0
76 Ola-bula sharf (hajviya) [Anvar Obidjon] 556
77 Olovjon (hikoya) [Anvar Obidjon] 504
78 Oltiariq hangomalaridan [Anvar Obidjon] 2105
79 Oltin vasvasasi (hajviya) [Anvar Obidjon] 794
80 Oltin yurakli avtobola (qissa va hiko... [Anvar Obidjon] 6027
81 Ortigʻalining oʻzginasi (hajviya) [Anvar Obidjon] 638
82 Oshqovoqsiz satira (hajviya) [Anvar Obidjon] 685
83 Oxirgi sedanatut qissasi (hajviya) [Anvar Obidjon] 618
84 О...о...жон (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 560
85 Одобли бўлиш осонми? (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 0
86 Ола-була шарф (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 568
87 Олий табақали меҳмонлар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 553
88 Оловжон (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 533
89 Олтиариқ ҳангомаларидан [Anvar Obidjon] 588
90 Олтин васвасаси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 567
91 Олтин юракли автобола (қисса ва ҳикоялар) [Anvar Obidjon] 918
92 Ортиғалининг ўзгинаси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 540
93 Охирги седанатут қиссаси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 491
94 Ошқовоқсиз сатира (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 544
95 Pidboʻl (hajviya) [Anvar Obidjon] 580
96 Poygakdagilar (hajviya) [Anvar Obidjon] 579
97 Poʻpisaning ogʻirligi qancha? (hajviya) [Anvar Obidjon] 0
98 Пидбўл (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 611
99 Пойгакдагилар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 553
100 Пўписанинг оғирлиги қанча? (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 0
101 Qadrdon yigʻilar (hikoya) [Anvar Obidjon] 705
102 Qiygʻirakning shamoli (hajviya) [Anvar Obidjon] 624
103 Qora bodring (hajviya) [Anvar Obidjon] 593
104 Qorinbotir (doston) [Anvar Obidjon] 1165
105 Qoʻgʻirchoqlar (hikoya) [Anvar Obidjon] 936
106 Qoʻlaqabli bogʻkursi (hajviya) [Anvar Obidjon] 725
107 Quvish (hajviya) [Anvar Obidjon] 582
108 Қадрдон йиғилар (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 533
109 Қийғиракнинг шамоли (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 666
110 Қора бодринг (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 544
111 Қоринботир (достон) [Anvar Obidjon] 553
112 Қувиш (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 607
113 Қўлақабли боғкурси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 491
114 Қўғирчоқлар (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 571
115 Restoranda tanishganlar (hajviya) [Anvar Obidjon] 702
116 Ресторанда танишганлар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 574
117 Serkaxonim (hajviya) [Anvar Obidjon] 600
118 Sotti satang hayotidan (hajviya) [Anvar Obidjon] 597
119 Sovigan koʻngil (hajviya) [Anvar Obidjon] 777
120 Soʻlim xiyobonda (hajviya) [Anvar Obidjon] 652
121 Sudxoʻrning ziyofati (hajviya) [Anvar Obidjon] 648
122 Серкахоним (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 594
123 Совиган кўнгил (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 570
124 Сотти сатанг ҳаётидан (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 607
125 Судхўрнинг зиёфати (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 494
126 Сўлим хиёбонда (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 534
127 Talablarga binoan (hajviya) [Anvar Obidjon] 599
128 Tip-tiniq vujud (hikoya) [Anvar Obidjon] 542
129 Tomoqqa taqaladigan gap (hajviya) [Anvar Obidjon] 666
130 Toʻgʻon Takayevning qoshiqbozi (hajviya) [Anvar Obidjon] 661
131 Toʻnni teskari kiyish (hajviya) [Anvar Obidjon] 913
132 Toʻporicha gap-gashtaklar (hajviya) [Anvar Obidjon] 678
133 Tushuntirish xati (hajviya) [Anvar Obidjon] 1183
134 Tutunfurush (hajviya) [Anvar Obidjon] 695
135 Талабларга биноан (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 524
136 Тип-тиниқ вужуд (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 569
137 Томоққа тақаладиган гап (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 501
138 Тутунфуруш (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 504
139 Тушунтириш хати (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 972
140 Тўнни тескари кийиш (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 548
141 Тўпорича гап-гаштаклар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 542
142 Тўғон Такаевнинг қошиқбози (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 539
143 Uch ogʻa-ini (hikoya) [Anvar Obidjon] 801
144 Uyquda nimalar boʻlmaydi! (hikoya) [Anvar Obidjon] 881
145 Уста Гулматнинг жумбоғи (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 523
146 Уч оға-ини (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 611
147 Val… valay… (hajviya) [Anvar Obidjon] 807
148 Вал… валай… (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 786
149 XX asr talonchiligi (hajviya) [Anvar Obidjon] 617
150 XX аср талончилиги (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 540
151 Xizmatchilik-da, xizmatchilik (hajviya) [Anvar Obidjon] 607
152 Xorij radiosi va... kalish (hajviya) [Anvar Obidjon] 667
153 Xususiy koʻprikcha (hajviya) [Anvar Obidjon] 595
154 Хизматчилик-да, хизматчилик (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 557
155 Хориж радиоси ва... калиш (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 553
156 Хусусий кўприкча (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 568
157 Yerliklar (hajviya) [Anvar Obidjon] 624
158 Ерликлар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 583
159 Ziyodbotirdan boshqasi topiladi (hajviya) [Anvar Obidjon] 631
160 Ziyolicha olishuv (hajviya) [Anvar Obidjon] 643
161 Зиёдботирдан бошқаси топилади (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 501
162 Зиёлича олишув (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 529
163 Oʻshaning erimikan? (hajviya) [Anvar Obidjon] 0
164 Ўшанинг эримикан? (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 0
165 Gʻilay sichqon (hajviya) [Anvar Obidjon] 732
166 Ғилай сичқон (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 522
167 Shiliqabiliq (hajviya) [Anvar Obidjon] 567
168 Shomurod hasibfurushning futbolga bor... [Anvar Obidjon] 517
169 Shubha (hajviya) [Anvar Obidjon] 586
170 Shumqadam (hajviya) [Anvar Obidjon] 573
171 Шилиқабилиқ (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 563
172 Шомурод ҳасибфурушнинг футболга борга... [Anvar Obidjon] 508
173 Шубҳа (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 574
174 Шумқадам (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 493
175 Chakalakzor afsonasi (hajviya) [Anvar Obidjon] 700
176 Чакалакзор афсонаси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 777
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика