Хориж радиоси ва... калиш (ҳажвия) [Anvar Obidjon]

Хориж радиоси ва... калиш (ҳажвия) [Anvar Obidjon]
Хориж радиоси ва... калиш (ҳажвия) [Anvar Obidjon]
Пул алмаштирилаётган бонкани эслатувчи тиқин бекатда «Фрунзенинг ҳайкалини-ку мажақлашди, лекин тагидаги отда нима айб?» – деган мулоҳазани каллада эзғилаб турувдимки, елкамга «шап» этиб тушган қўл хаёлимни бўлди. Оғзида пиванинг қолдиғи кўпираётган айвонпешана банда мени ўзига ўгириб, кўзимга шўнғишга интилди:
– Калишимни нима қипқўйдинг, ука?
Учоқларни, ҳарбий кемаларни ўмаришга ўтган замонамиз чаккибосарлари шаънига иснод бўлиб ёғилувчи бу хархашадан довдираб қолдим. «Қанақа калиш?» – дея анқайиб савол бердим.
– Таши қора, ичи қизил... Патаги гулдор шолчадан...
– Калла жойидами? Менга калишингизнинг нима кераги бор?
Айвонпешананинг кўзи гилосдан ситилаётган данакдек бўртиб чиқди:
– Ҳа керакмас-а! Керак бўлмаса, осонгина дўппи турганида, атай оёғимдагини илиб кетармидинг? Калишимни нима қипқўйдинг, ука?
Бекатда улов кутавериб диққати ошганларга эрмак ўз оёғи билан келди, «чўқи-чўқи»га итқитилган хўрозлардек жонли доиранинг ичида қамалдик-қолдик. Бировнинг кулфатидан томоша ясовчилар бемаъниликдан маъни қидиришга уринишади.
– Ўлар жонга нимани талашяпти булар?
– Ким нимани шилибди ўзи?
– Анави манавининг калишини ёпиштирганга ўхшайди.
Айвонпешанани эса шу топда на атрофдагилар, на атрофдагиларнинг фикри қизиқтираётганди.
– Айбим анави супада сал кўзим илинганими? – дея хуружини давом эттирди у. – Кунинг менга қолганакан, пайпоқни уриб кетавермайсанми, жўлик. Ялангоёқдан кўра қўлантаёқ юрсам, элда бунчалик беобрў бўлмасидим. Ма, буниям ол энди!
Шундай деди-ю, қўлидаги сахтиён пайпоқни юзимга отди. Тўқсон биринчи йилнинг ўн тўққизинчи августида бир пиёниста уйимга туйқус кириб келиб, ГКЧПнинг мазкур маҳалла бўйича фавқулодда вакили экани, унга олий маълумотлилар хонадонидаги арақларни мусодара қилиш топширилганини айтганида, бисотимда лоақал бирор қултум мусаллас йўқлигидан ўта ноқулай аҳволда қолган эдим. Шу чоғдаги хижолатпазлик ундан ҳам ўтиб тушди.
– Менга қаранг, ака... жон ака, – дедим, айвонпешанага ялинчоқланиб, – дўконни қўйиб турайлик, энг зўр калиш чайқовда қанча?
– Кавланма! – дея чўнтагимга суқилаётган қўлимни шапатилади у. – Сабзипўчоқ рўбилингни эчкингга сол. Бир ётиб тургунингча гугурт уч миллиён бўпқоладиган замонда юрибсан. Менга молимни бер... Калишимни нима қипқўйдинг, ука?
Қарасам бўлмайдиган. Рақибдан баланд келиш учун бақириб кўриш услубини танладим:
– Ҳов, мирзағофил, мени ким деб ўйлаяпсиз? Таниқли зотларданман! Каттакон бир симфоник оркестрда гўсноғорачиман! Нима, калишингизни олиб бориб, ошнамнинг гармонига ямақ қиламанми?
Томоша ясовчилар энди мен томондаги паллага ўтишди.
– Тўғри-да, шу одам калишга зорми?
– Оёғидаги патинкани қара, мингталигингни тепиб ўтаман деб турибди.
– Ҳў, пешанаси ишган, қўйвор ноғорачини!
Бекатдаги ғала-ғовур бозордан чиқаётганларнинг ҳам эътиборини тортиб, теграмиздаги «хўрозбоз»лар кўпайганидан кўпайиб бораётганиди. Юрагимни ғулғула қоплади. Бирорта оғзи маймоқ: «Туй иккаласиниям!» – деворса борми!
Хайрият, даврада шу ўрамнинг назоратчи миршаби пайдо бўлди. «Нима гап? Бизга қандай шикоятлар бор?»– дея чимирилди у. Мен то сўзга оғиз жуфтлагунимча айвонпешана ташаббусни дангал қўлга олди:
– Пешанам қурсин, ука, калишни урдирвордим. Гумоним манавиндан!
Миршаб даъвогарнинг арзини чала-пула эшитибоқ, қўлимдаги дипломатга алоҳида шубҳа билан боқди. Қутичани очиб кўрсак бўладими, дея қўл чўзган эди, бу нарса меники эмаслигини айтиб, тихирланганимча ортга чекиндим.
Дипломат ростданам меники эмасди. Ҳар гал ишхонамга ҳол сўраб кирганида, гоҳ шамсиясини, гоҳ шляпасини, баъзан, ҳатто, сигаретини унутиб қолдирувчи дўстим доктор Паришоний бугун дипломатини эсдан чиқариб жилворгани, бировнинг буюмини титиш эса одоб қоидаларига томоман хилофлигини тушунтиришга уринаётганимда, айвонпешана жон-жаҳди билан яна ёқамга ёпишди:
– Намунча гапни айлантирасан, вей? Калишимни нима қипқўйдинг, ука?
Томоша ясовчилар қайтадан нариги паллага оғишди.
– Дипломатни очмаяпти. Бир гап бор.
– Шу эплаштирган-да. Кампазитирдан ўғри чиқмайди деган ҳадис йўқ, оғайнилар.
– Ҳў, мелиса, маҳкам ушла ноғорачини!
Оломондан оқ фотиҳа олган миршаб қатъий тарзда буюрди:
– Қутичани очинг деяпман! Очинг яхшиликча!
Беодоблик қилишга мажбурлик одобсизликка кирмайди. Дипломатни очишга жазм этдим. Аммо, очолмадим. Қулфи рақамли ғилдиракчалар билан тилсимланган экан. Миршаб ҳам ғилдиракчаларни айлантириб, ҳар хил сонларни териб кўрди. Билими етмади.
– Қулфини қасддан чалкаштирворибсан-ку, кунжара еган, – деб пишқирди айвонпешана. – Калишимни нима қипқўйдинг, ука?
Бу орада томоша ясовчиларнинг сафи кенгая бориб, оломон катта кўчанинг ярмигача ёйилиб улгурган эди.
Шу пайт, сарғимтил ойнали башанг машина «вапап-вапап» қилганича орага ёриб кириб, бекат яқинида тўхтади. Ундан тушган қора кўзойнакли кимса миршабни ёнига тортди, ниманидир суриштирди. Миршаб унинг қулоғига бош тиққудек бўлиб, узоқ шивирлади. Тим қора кўзойнакнинг ортидаги нигоҳ дам мени, дам айвонпешанани диққат билан кузатаётганини аниқ сезиб турардим. Миршаб бор сепини ёйиб бўлгач, қора кўзойнакли кимса салобат билан келиб, айвонпешанага биқин тиради:
– Чиқинг машинага. Калишни ўзимиз ташкил қиламиз.
– Вей, гадоймасман мен, – жиззакиланди айвонпешана.– Зўр бўлсанг, анавинга осил, ука. Очсин сандиқчасини.
Томоша ясовчиларнинг жовур-жувири авжига минди.
– Ҳақ гап! Очсин дипломатини. Кўрайлик.
– Ҳамманг битта ялангоёққа ёпишволасанми?
– Кампазитир қутисини очсин. Гап томом!
Оломонни тарқатишга кучи етмаслигини сезган миршаб кўзи жовдираганича қора кўзойнакли кимсага тикилди. Қора кўзойнакли кимса доктор Паришонийнинг қаерда яшашини мендан сўраб билгач, шофёрни уни олиб келишга жўнатди.
– Калиш қутичадан чиқмаса, ўзингиздан кўринг, – дея айвонпешанага ўдағайлади миршаб.
– Менга пўписа қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ! – миршабга бўйин чўзди айвонпешана. – Уруш ветирониман мен!
Туришидан Гирмон уруши учун ёшроқ, Афғон уруши учун кексароқ кўринувчи бу нусханинг сўнгги сўзлари бир мендагина гумон уйғотиб қолмаган экан. «Масалан, қайси жангларда иштирок этгансиз, акахон?» – деб савол берди қора кўзойнакли кимса.
– Кўча жангларида қатнашганман! Нимайди?
– Сталинграддаги кўчадами, ёки...
Айвонпешананинг кўзлари саросимали ўйнаб: «Норозиман! Адолатсиз тергов бу!» –дея гап бошлаган эдики, оғзининг олдида сопи узун микрофон пайдо бўлганини кўриб, ҳалқумига чандир тиқилгандек «ҳиқ» этиб тўхтаб қолди. Сўнг, одамлар ортидан бўйлаган куйи микрофон тутиб турган тиржайма йигитга чақчайиб деди:
– Хўш? Сабаб?
– Чет эл радиосиданман, – чийиллади тиржайма йигит.– Нимадан норозисиз? Бу намойишнинг сабаби нима?
– Намойиш?! – терисидан чиққудек бўлиб бўкирди айвонпешана. – Ким нимасини намойиш қипқўйибди? Ҳеббивой одамларни тўплаб, бирор нарсасини кўрсатяптими? Ё сенга арз қилганимминан давлатингдан искабтопар келиб, калишимни топиб берадими? Ол нарёққа! Ҳе, никрапўнингга Ҳайёмни рубойиси!
Яна ўша «вапап-вапап»лар янграб, башанг машинада доктор Паришоний ҳам етиб келди. Машинадан тушаётиб мени кўрди-ю, негадир ранги бўзариб кетди. «Манави дипломат сизникими?» – деб сўради ундан қора кўзойнакли кимса. Паришоний тасдиқлагач, «очинг» деб фармон берди. Титроқ бармоқлар тилсимланган рақамларни теришга тутинди. Қулф шарақлаб чертилди. Миршаб дипломатни қўлига олиб, қопқоғини очди. Унинг ичида... не кўз билан кўрайки, шолча патакли бир жуфт эски калиш эгизак маймунчалардек ишшайиб турарди. Дамим ичимга тушиб, тарракланиб қолдим. Атрофдагилар тенгдан оҳ тортиб юборишди.
Доктор Паришонийнинг қораси кўрингандаёқ, бирдан қоши иланг-биланг бўлиб, ўзини миршабнинг панасига олишга уринган айвонпешана «ҳа эсим қурсин-а», дея бошига шапатилаб мунғайди.
– Ие, ўзлари шўттамидилар? – айвонпешанага кўзи тушиб, доктор Паришонийнинг юзига қон югурди. – Ҳе, Ҳебби полвон бўлмай, ҳар нарса бўлинг. Молдек ичволиб, транспортни чойхонада қолдириб кетибсиз-ку. Тожи-самовор эланиб ётиб, калишингизни қўлимга тутқазувди. Қачонгача буюмларингизни ортингиздан йиғиб юраман, қўшни?
...Уйга келиб ҳам кайфиятим очилмади. Юрагимда кимдир ҳануз хамир қорар, бутун бошли рок-гуруҳ миямни тепалаб рақс тушаётгандек эди: «Қандай шармандалик! Мухлисларимдан баъзилари ўша бекатдаги аҳволимни кўрган бўлишса...»
Ҳовуримни босиш учун айвондаги пақирдан муздек сув симирдим. Уй ичидан «чув-в, чув-в» қилиб таралаётган товуш ҳам бошимни чўқилаётгандек туюлди. Нодон кенжатойим ҳақиқатни яна хориж радиосидан қидиряпти, чоғи.
Ён-веримдаги хонадонлар билан алоқани яхшилаш мақсадида кейинги пайтлар уйда машқ қилмай қўйганидим. Шу топда бирон-бир латиф куй чалиб, ўзимни овутгим келди. Илҳом иситмасида ўрнимдан туриб, йигирма пудли хумни эслатувчи жонажон гўсно-ғорамга яқин бордим. Қайрағочдан ясалган урақни қозиқдан олиб, сопидаги қайишни билакка илаётганимда, ичкаридаги радионинг чувиллашлари тиниб, ниҳоят, одамзоднинг овози янгради: «...бозор олдидаги бекат майдони одамга лиқ тўлиб кетган. Мухбиримизнинг фикрича, бу каттакон намойишга калиш етишмаслиги сабаб бўлган».
Сухандон «Собиқ Шўро империёсининг бошқа ҳудудларида ҳам...» дея ахборотни давом эттираётганида, ўзимни сабрсиз оламнинг можаролари саҳнасидан четроққа олиб қочишга тиришиб, гўсноғорамда зўр бериб «Алиқамбар»ни чала бошладим:
– Гум-гум! Гумбира-гум! Гум-гум! Гумбира-гум!..

1993
Mualifning boshqa asaralari
1 Aspan attorning arizalari (hajviya) [Anvar Obidjon] 821
2 Ayollar va xayollar (hajviya) [Anvar Obidjon] 776
3 Аспан атторнинг аризалари (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 627
4 Аёллар ва хаёллар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 845
5 Babangida (hajviya) [Anvar Obidjon] 650
6 Baqalarning niyati buzuq (hajviya) [Anvar Obidjon] 809
7 Bayram intyervyusi (hajviya) [Anvar Obidjon] 618
8 Berkinib olgan sirgʻacha (hikoya) [Anvar Obidjon] 914
9 Bezgakshamol-2 (hajviy hangomalar) [Anvar Obidjon] 1465
10 Boymamat Beshinchi (hikoya) [Anvar Obidjon] 710
11 Buguncha bayram... (hajviya) [Anvar Obidjon] 644
12 Buzoq guvohlikka chaqirilsin! (hajviya) [Anvar Obidjon] 633
13 Бабангида (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 600
14 Байрам интервюси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 739
15 Бақаларнинг нияти бузуқ (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 765
16 Безгакшамол-2 (ҳажвий ҳангомалар) [Anvar Obidjon] 772
17 Беркиниб олган сирғача (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 638
18 Боймамат Бешинчи (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 625
19 Бугунча байрам... (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 632
20 Бузоқ гувоҳликка чақирилсин! (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 596
21 Dardingni stadionda ayt (hajviya) [Anvar Obidjon] 873
22 Davolanish (hajviya) [Anvar Obidjon] 590
23 Даволаниш (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 584
24 Дардингни стадионда айт (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 568
25 Eh, la’nati ombor… [Anvar Obidjon] 941
26 Eh, shoʻrlik erkaklar! (hajviya) [Anvar Obidjon] 780
27 Eng iste’dodli oʻlik (hajviya) [Anvar Obidjon] 672
28 Энг истеъдодли ўлик (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 514
29 Эҳ, лаънати омбор… [Anvar Obidjon] 857
30 Эҳ, шўрлик эркаклар! (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 601
31 Gulixonning gulzorchasi (hikoya) [Anvar Obidjon] 635
32 Гулихоннинг гулзорчаси (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 537
33 Hakka xolaning igʻvolari (hikoya) [Anvar Obidjon] 673
34 Halokatdan asrovchilar (hajviya) [Anvar Obidjon] 588
35 Hemma Malina (hajviya) [Anvar Obidjon] 593
36 Ҳакка холанинг иғволари (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 835
37 Ҳалокатдан асровчилар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 548
38 Ҳемма Малина (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 604
39 Impoʻrtbop yigit (hajviya) [Anvar Obidjon] 712
40 Импўртбоп йигит (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 553
41 Jaqqi (hikoya) [Anvar Obidjon] 1056
42 Жаққи (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 702
43 Kambagʻalbop Gulmatiy (hajviya) [Anvar Obidjon] 1095
44 Kasofati temirtak (hajviya) [Anvar Obidjon] 545
45 Keksa yamoqchi (hikoya) [Anvar Obidjon] 640
46 Kemaga tushganning joni bir (hajviya) [Anvar Obidjon] 752
47 Kezargon Boychechak (qissa) [Anvar Obidjon] 898
48 Камбағалбоп Гулматий (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 528
49 Кезаргон Бойчечак (қисса) [Anvar Obidjon] 568
50 Кекса ямоқчи (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 598
51 Кемага тушганнинг жони бир (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 798
52 Madaniy zoʻravonlik (hajviya) [Anvar Obidjon] 921
53 Maqolasiz sarlavha (hajviya) [Anvar Obidjon] 756
54 Maqtanchoq (hikoya) [Anvar Obidjon] 1154
55 Marayim gʻijjak (hajviya) [Anvar Obidjon] 712
56 Menga til oʻrgatmoqchi boʻlishgani (h... [Anvar Obidjon] 860
57 Meshpolvonning janglari [Anvar Obidjon] 4699
58 Ming soʻmlik poʻstak (hajviya) [Anvar Obidjon] 707
59 Mirzaqand naynovning hasratlari (hajviya) [Anvar Obidjon] 597
60 Mishmishali (hajviya) [Anvar Obidjon] 620
61 Маданий зўравонлик (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 533
62 Марайим ғижжак (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 523
63 Мақоласиз сарлавҳа (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 555
64 Мақтанчоқ (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 666
65 Менга тил ўргатмоқчи бўлишгани (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 542
66 Мешполвоннинг жанглари [Anvar Obidjon] 788
67 Минг сўмлик пўстак (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 545
68 Мирзақанд найновнинг ҳасратлари (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 506
69 Мишмишали (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 541
70 Nishon buqoq va ritmik gimnastika (ha... [Anvar Obidjon] 778
71 Nokdaun (hajviya) [Anvar Obidjon] 542
72 Нишон буқоқ ва ритмик гимнастика (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 639
73 Нокдаун (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 562
74 O...o...jon (hikoya) [Anvar Obidjon] 563
75 Odobli boʻlish osonmi? (hikoya) [Anvar Obidjon] 0
76 Ola-bula sharf (hajviya) [Anvar Obidjon] 556
77 Olovjon (hikoya) [Anvar Obidjon] 504
78 Oltiariq hangomalaridan [Anvar Obidjon] 2105
79 Oltin vasvasasi (hajviya) [Anvar Obidjon] 794
80 Oltin yurakli avtobola (qissa va hiko... [Anvar Obidjon] 6028
81 Ortigʻalining oʻzginasi (hajviya) [Anvar Obidjon] 638
82 Oshqovoqsiz satira (hajviya) [Anvar Obidjon] 685
83 Oxirgi sedanatut qissasi (hajviya) [Anvar Obidjon] 619
84 О...о...жон (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 560
85 Одобли бўлиш осонми? (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 0
86 Ола-була шарф (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 569
87 Олий табақали меҳмонлар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 553
88 Оловжон (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 533
89 Олтиариқ ҳангомаларидан [Anvar Obidjon] 588
90 Олтин васвасаси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 567
91 Олтин юракли автобола (қисса ва ҳикоялар) [Anvar Obidjon] 919
92 Ортиғалининг ўзгинаси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 540
93 Охирги седанатут қиссаси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 491
94 Ошқовоқсиз сатира (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 544
95 Pidboʻl (hajviya) [Anvar Obidjon] 580
96 Poygakdagilar (hajviya) [Anvar Obidjon] 579
97 Poʻpisaning ogʻirligi qancha? (hajviya) [Anvar Obidjon] 0
98 Пидбўл (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 611
99 Пойгакдагилар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 553
100 Пўписанинг оғирлиги қанча? (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 0
101 Qadrdon yigʻilar (hikoya) [Anvar Obidjon] 705
102 Qiygʻirakning shamoli (hajviya) [Anvar Obidjon] 624
103 Qora bodring (hajviya) [Anvar Obidjon] 593
104 Qorinbotir (doston) [Anvar Obidjon] 1165
105 Qoʻgʻirchoqlar (hikoya) [Anvar Obidjon] 936
106 Qoʻlaqabli bogʻkursi (hajviya) [Anvar Obidjon] 725
107 Quvish (hajviya) [Anvar Obidjon] 582
108 Қадрдон йиғилар (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 534
109 Қийғиракнинг шамоли (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 666
110 Қора бодринг (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 544
111 Қоринботир (достон) [Anvar Obidjon] 553
112 Қувиш (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 608
113 Қўлақабли боғкурси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 491
114 Қўғирчоқлар (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 571
115 Restoranda tanishganlar (hajviya) [Anvar Obidjon] 703
116 Ресторанда танишганлар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 574
117 Serkaxonim (hajviya) [Anvar Obidjon] 600
118 Sotti satang hayotidan (hajviya) [Anvar Obidjon] 597
119 Sovigan koʻngil (hajviya) [Anvar Obidjon] 777
120 Soʻlim xiyobonda (hajviya) [Anvar Obidjon] 652
121 Sudxoʻrning ziyofati (hajviya) [Anvar Obidjon] 648
122 Серкахоним (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 595
123 Совиган кўнгил (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 570
124 Сотти сатанг ҳаётидан (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 607
125 Судхўрнинг зиёфати (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 495
126 Сўлим хиёбонда (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 534
127 Talablarga binoan (hajviya) [Anvar Obidjon] 599
128 Tip-tiniq vujud (hikoya) [Anvar Obidjon] 542
129 Tomoqqa taqaladigan gap (hajviya) [Anvar Obidjon] 667
130 Toʻgʻon Takayevning qoshiqbozi (hajviya) [Anvar Obidjon] 661
131 Toʻnni teskari kiyish (hajviya) [Anvar Obidjon] 913
132 Toʻporicha gap-gashtaklar (hajviya) [Anvar Obidjon] 678
133 Tushuntirish xati (hajviya) [Anvar Obidjon] 1183
134 Tutunfurush (hajviya) [Anvar Obidjon] 695
135 Талабларга биноан (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 525
136 Тип-тиниқ вужуд (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 569
137 Томоққа тақаладиган гап (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 502
138 Тутунфуруш (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 504
139 Тушунтириш хати (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 972
140 Тўнни тескари кийиш (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 548
141 Тўпорича гап-гаштаклар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 542
142 Тўғон Такаевнинг қошиқбози (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 539
143 Uch ogʻa-ini (hikoya) [Anvar Obidjon] 801
144 Uyquda nimalar boʻlmaydi! (hikoya) [Anvar Obidjon] 881
145 Уйқуда нималар бўлмайди! (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 507
146 Уста Гулматнинг жумбоғи (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 523
147 Уч оға-ини (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 611
148 Val… valay… (hajviya) [Anvar Obidjon] 808
149 Вал… валай… (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 786
150 XX asr talonchiligi (hajviya) [Anvar Obidjon] 617
151 XX аср талончилиги (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 540
152 Xizmatchilik-da, xizmatchilik (hajviya) [Anvar Obidjon] 607
153 Xorij radiosi va... kalish (hajviya) [Anvar Obidjon] 667
154 Xususiy koʻprikcha (hajviya) [Anvar Obidjon] 595
155 Хизматчилик-да, хизматчилик (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 557
156 Хусусий кўприкча (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 569
157 Yerliklar (hajviya) [Anvar Obidjon] 624
158 Ерликлар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 583
159 Ziyodbotirdan boshqasi topiladi (hajviya) [Anvar Obidjon] 631
160 Ziyolicha olishuv (hajviya) [Anvar Obidjon] 643
161 Зиёдботирдан бошқаси топилади (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 501
162 Зиёлича олишув (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 529
163 Oʻshaning erimikan? (hajviya) [Anvar Obidjon] 0
164 Ўшанинг эримикан? (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 0
165 Gʻilay sichqon (hajviya) [Anvar Obidjon] 732
166 Ғилай сичқон (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 522
167 Shiliqabiliq (hajviya) [Anvar Obidjon] 567
168 Shomurod hasibfurushning futbolga bor... [Anvar Obidjon] 517
169 Shubha (hajviya) [Anvar Obidjon] 587
170 Shumqadam (hajviya) [Anvar Obidjon] 573
171 Шилиқабилиқ (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 563
172 Шомурод ҳасибфурушнинг футболга борга... [Anvar Obidjon] 508
173 Шубҳа (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 574
174 Шумқадам (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 494
175 Chakalakzor afsonasi (hajviya) [Anvar Obidjon] 700
176 Чакалакзор афсонаси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 778
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика