Қўлақабли боғкурси (ҳажвия) [Anvar Obidjon]

Қўлақабли боғкурси (ҳажвия) [Anvar Obidjon]
Қўлақабли боғкурси (ҳажвия) [Anvar Obidjon]
Суянчиқли боғкурсилар бу хиёбонда сон-саноқсиз. Лекин, улардан фақат биттасининг ўз исми, аниқроғи, ўз лақаби бор. Уни ҳамма Қў деб атайди. Биров бу боғкурсига ялпайиб ўтираркан, шеригига мақтаб қолади: «Хиёбон бўйича шу Қўдан файзлироғи йўқ. Жуда салқин жойга ўрнашган-да». Бошқаси сал наридаги таксофондан маҳбубасига қўнғироқ қилиб, дейди: «Тўғри хиёбонга келаверинг, жоним. Қўнинг олдида кутиб турибман».
Эҳҳе-э! Тўрт оёғи ерга қадалгандан буён қучоғида кимларни олиб ўтирмади бу боғкурси. Гоҳ манаман деган ҳурлиқолар билқиллаб тиззасига қўнади, гоҳ божаси тўнғиз майхўрлар шилқиллаб устига ағанайди. Дам иккита ашаддий душманнинг боши шу ерда қовушиб, учинчи бир ғанимнинг оёғига болта уриш режасини тузишса, дам киссавурлар шилдираб келишиб, отарчилардек висирлашганича пул бўлишади. Мижозлар орасида Қўга энг ёқадигани – севишганлар. Улар ўта самимий, буткул безарар. На бировнинг шаънига таппи чаплашади, на ўзгага қасд қилишади. Аксинча, гапларнинг ширали-ширалисини танлаб сўзлашади, бир-бирларини сутга тўйган кучуклардек искашиб, яйраб-яшнаб ҳингиллашади.
Барча боғкурсилар орасида ёлғиз Қўгина тайинли лақаб орттиришига ҳам ана шу ошиқлардан бирови сабабчи бўлганди. Ўша куни чўғизкўз йигит севгилисини жуда узоқ кутди. Кутавериб, салкам бир қути сегаретни булутга аъзо қилди. Охири чўнтагидан чалаузарини олиб, оташтафт кўксини суянчиққа босганича аллақандай битикларни муҳрлашга тушди. Пухта ишлади. Чуқур-чуқур ўйиб ёзди.
Эндигина «Қў...» деган нақш пайдо бўлган ҳам эдики, «узр, Қўшоқ ака, кўпроқ куттириб қўйдим», деб жононаси келиб қолди. Қўшоқвой, чамаси, ўз номини абадийлаштирмоқчи эди. Висол лаззатининг иси уни эзгу ниятдан чалғитди-ю, бошлаган улуғвор иши чаласича қолиб кетаверди. Шунақа, маиший эҳтиёжлар микроби ҳар қандай улкан мақсадни фалаж қилади.
Ўша куни Қўшоқвой узоқ кутганининг ўчини олмоқчидек, пешиндан то қош қорайгунча қиз билан айш суриб ўтирди. Кўчма дўкончасини чақалоқлар аравачасидек итарганича пиртаволлар бўйлаб тинсиз айланиб юрувчи оқ либосли хотинларнинг биридан гўмма олиб ейишса, бошқаси уларга музқаймоқ ялатиб ўтди. Яхшиямки, ҳозирча кўчма меҳмонхона йўқ. Бўлганда, шу ерда бир йўла тунаб қолишармиди...
Қиз Қўга жуда ёқиб тушди. Кийиниши одмигина. Кўкқарға атлас кўйлагининг этагини тез-тез тиззага тортиб қўйиши унинг ниҳоятда уятчан эканини кўз-кўзлаб турар, белига шоввадек қуйилган майдаўрим сочлари ҳатто ўткинчиларнинг туйғусини ҳам қитиқлаётгандек туюлар, ёқимтой табассуми иссиқ истараси билан шоҳсупа талашаётгандек эди. Айниқса, Қўшоқвой пиртаволдан ойисига тирмашгудек бўлиб ўтаётган жингалаксоч болакайни кўрсатиб, «бизниям шунақа ўғлимиз бўлади, отини Қўрғонбой қўямиз», деганида, қизнинг юзлари туйқус ловуллаб, шунақанги очилиб кетдики, оддий ҳаё кишига бу қадар латофат бағишлашга қодирлигидан Қў ҳайратга тушди…
– Туф-э!
Момақалдироқдек бехосдан янграган бу овоз Қўнинг хаёлини сочиб юборди. Ҳозиргина ёйма усулда тупурилган нос қумалоқлари пиртаволга дўлдек ёғилиб, четдаги майсалар сари тирқиради. Жигарранг костюм-шим устидан беастар кўк духоба чопон кийган биққигина қария оғзидаги нос қуйқумини тил учида марказлаштириб, тупукни иккинчи бор ташқарига йўналтиргач, боғкурсининг қоқ белига келиб ўтирди.
Қўнинг қовурғалари қирсиллаб кетди.
Қария, ҳансироғи босилгунча, юзи ва кўкракларини рўмолчада тердан тозалаш билан банд бўлди. Тафти пасайгандан кейин, рўмолчага амнистия бериб, соқол-мўйловини тароқда шихмола қилишга ўтди. У ўтган-кетганни бақадек гўлайиб кузатар, эркакларга апил-тапил кўз ташлаб, аёлларни ишқорланган нигоҳ билан қарши оларди. Ора-сира чўнтагидан пул чиқариб, қайта-қайта санашга берилар, ўткинчи аёлларга зимдан мушукқараш қилиб қўярди.
– Так… тук. Так… тук.
Қадам товуши таралаётган ёққа юзланди-ю, Ҳолливуддаги хонимлардек башанг ва ҳарир кийинган бўянчоқ навжувон битта-битта босганича ўзи сари яқин-лашаётганини кўриб, қариянинг кўзлари пуфланган чўғ мисол бир ялинланиб олди. Сўнг, мўминтой қиёфага кириб, четга сокин нигоҳ қадади. Ёнидан яна пулларни чиқарди. Уларни навбатма-навбат қуёш нурига тутиб, синчиклаб кўздан кечиришга киришди.
Навжувоннинг қадами баттардан секинлашди. У ёқ-бу ёққа киборланиб қараб олгач, секин келиб қариянинг қаторига ўтирди. Қария гўё уни пайқамагандек, пулларни офтобга солишда давом этди.
– Нима, ясамага ўхшаяптими? – сўради навжувон мийиғида кулимсираб.
Қария унга эндигина эътибор бераётган сиёқда боқиб, мулойим жавоб қилди:
– Эҳтиётдан бир текшириб кўряпмиз-да, ойпошшо.
– Долларларингиз нуқул бешталик-ку. Йирикроғидан йўғакан-да?
Навжувоннинг пичинг ила сузилиб боқишига монанд қариянинг қиёфасида ҳам йиллар давомида пишириб-пухталанган тагдор суюқланиш ифодалари балқиганини зийрак Қў назардан қочирмади.
– Йириклари сандиқда туради, ойпошшо, – дея тамшаниб тиржайди қария.
Навжувон калта ва хўппак сочларини силкитиб: «Кампирингиз устида ухлайдиган сандиқдами», деб кулган эди, қариянинг бирдан қовоғи уйилди.
– Қанийди кампирим тирик бўлса, – деди у. – Бунақа қоғозларни бошидан ҳовучлаб сочмасмидим. Бир ярим йилдирки, ҳайҳотдек ҳовлида ўзим сўппайиб яшаяпман.
«Шунгаям қовоқ-тумшуқми? – ўйлади Қў. – Мана биз яралганимиздан бери ёлғизмиз. Жала ёғадими, қортўфон турадими, шу жойимиз – жой. Манавини ҳақиқий сўппайиш деса бўлади. Ваҳоланки, биз тўйма-тўй судраб юриладиган хашаки тахтаешаклардан эмасмиз. Хўжайинларнинг алоҳида буйруғи билан ясалиб, хиёбонга тантанавор ўрнатиб қўйилганмиз».
У ёқда гап гапга уланиб бораверди. Қария ўғил кўрмаганини, биттаю битта қизи эса инсофи қўзиганда, ойига бир-икки марта келиб-кетишлигини, орттирган мол-дунёсиям бунақада кишига татимаслигини айтиб, банда орқали Худога арзланган бўлди. Навжувон бу оламда буткул бахтиёр одамнинг мавжудлигига шубҳаси борлигини билдириб, гапни эрининг ноқобиллиги-ю, қайнонасининг ялмоғизлигига, ўзининг ҳад-ҳисобсиз ташвишлари-ю, бугунги турмуш қийинчиликларига келтириб тақади.
– Манавини кўряпсизми? – навжувон кўйлагининг барини тиззасидан юқорироққа суриб, гулдор қора пайпоғининг йўрмаб чатилган жойини кўрсатди. – Ҳатто шуниям янгисини сотволишга бош қотиришим керак. Ўргилдим бунақа ҳаётдан.
Кўзига негадир иссиқроқ кўринаётган навжувоннинг бу сўзларини тинглаб, Қўнинг бир томондан унга раҳми келса, иккинчи томондан, пайпоқ кийиш ҳозирча боғ-курсилар орасида русум бўлмай турганига шукур қилди.
– Шу кунларда бунақа пайпоқнинг пулига ярим пуд гуруч беради, – кўзи навжувоннинг оёқлари бўйлаб ўрмалар экан, оғзида сўлаги чилпиллаб сўз қотди қария.
– Топдингиз. Биларкансиз.
– Умримиз тижоратнинг қайновида ўтяпти, ойпошшо. Биз билмасак, ким билади? Ҳатто анави таши ялтироқ, ичи қалтироқ тўплингиз қанча туришиниям биламиз. Вих-х-х...
– Ҳа, кулинг! Пулингиз кўп-да!
Юзидаги бужурларни патак соқоли билан ниқоблаган бир ишкамбафеъл қариянинг ёмғирдан кейинги гултожихўроздек ёғдуланиб турган малакзодани писандалаб мас-харалаши Қўга оғир ботди. Боғкурсилар бир-бирини эрмаклашни ҳам, камситишни ҳам билишмайди. Сабаби– улар ҳали пулдор ва ночор тоифаларга бўлиниб улгуришмаган.
–Дарров лунжингизни осилтирманг-да, ойпошшо, –
титроқ кафтини навжувоннинг тиззасига палапартиш уриб, унга таскин беришга интилди қария. – Кўнглингизни оғритган бўлсак, майли, гуноҳимизни ювамиз. Битта зўр тўпли биздан. Ўзиям италиёники. Кечагина бир тўпини уйимга ташлаб кетишувди.
Навжувоннинг узун киприклари қарияни нишонга олганича бир неча дақиқа тиккайиб турди. Сўнг юзида хиёл кулдиргич жилваланди.
– Унақасига кучимиз етмаса-чи?
– Энди-и битта тўпли биздан деганимиздан кейин, гап тамом-да, – қария навжувоннинг елкасидаги соч қазғоқларини сийпалаган тарзда қоқишга тушди. – Қола-верса, қозонимга қўлингиздан ширинлик юқтириб, битта ош дамлаб берсангиз, узилиш бўпкетармиз, ойпош-ш... Ҳартугур, отингизни билволайлик.
Навжувон қарияга кўз қирида пирпира-пир боқиб гижинглади ва шеърий оҳангда тоблаб-тоблаб деди:
– Мени отим – Гулийзар!
Навжувоннинг жоноқи олмадек қип-қизил бўялган лабларидан шу сўз ҳаволанди-ю, Қўнинг чўян оёқлари бирдан зинғиллаб кетди, ёғоч танасининг аллақаери «жаз-з» этиб куйгандек бўлди. Икки ҳафтача илгари бир гўлаҳпадар безори сигаретини унинг баданига эзғилаб ўчирганида айни шу жизиллоқни туйган эди.
Қария ва навжувон ўринларидан қўзғалишаётиб, яна нималарнидир гаплашишди. Қў уларнинг оғзи қимирлаётганини кўриб турса-да, бу паллада бирон-бир гапни на тинглайдиган, на англайдиган аҳволда эди.
«Бу ўша! – вужуди изғириндан чирсиллаётгандек карахтланиб хаёлидан ўтказди Қў. – Уни энди танидим!»
– Гулийзар! – дея тортинчоқ қизнинг шоввасимон кокилларини шавқланган куйи силаб хитоб қилганди ўша куни Қўшоқвой. – Бундай яп-янги отни сизга ким топиб қўйган ўзи?!
Омаддан талтанглаган қария жонивор олифталанганича, чатаноқланиб-чатаноқланиб одимлар эди. Докасифат мовий кўйлак устидан кенг ва гажимдор оқ нимча кийган навжувон эса, ихлос ила ясалган бежирим қайиқдек унинг ёнида текис сузиб борарди.
Бўйи етиб-этмаган оққушбўйин қиз майдаўрим сочларини ўпоғич шамоллардан қизғанаётгандек ҳовучида тутамлаб келиб, бўм-бўш боғкурси оғушига оҳистагина қўнди. Ҳануз ўша карахтлик домида бўлган Қў буни сезмади ҳам.

1998
Mualifning boshqa asaralari
1 Aspan attorning arizalari (hajviya) [Anvar Obidjon] 821
2 Ayollar va xayollar (hajviya) [Anvar Obidjon] 776
3 Аспан атторнинг аризалари (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 627
4 Аёллар ва хаёллар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 845
5 Babangida (hajviya) [Anvar Obidjon] 650
6 Baqalarning niyati buzuq (hajviya) [Anvar Obidjon] 809
7 Bayram intyervyusi (hajviya) [Anvar Obidjon] 618
8 Berkinib olgan sirgʻacha (hikoya) [Anvar Obidjon] 914
9 Bezgakshamol-2 (hajviy hangomalar) [Anvar Obidjon] 1465
10 Boymamat Beshinchi (hikoya) [Anvar Obidjon] 710
11 Buguncha bayram... (hajviya) [Anvar Obidjon] 644
12 Buzoq guvohlikka chaqirilsin! (hajviya) [Anvar Obidjon] 633
13 Бабангида (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 600
14 Байрам интервюси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 739
15 Бақаларнинг нияти бузуқ (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 765
16 Безгакшамол-2 (ҳажвий ҳангомалар) [Anvar Obidjon] 772
17 Беркиниб олган сирғача (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 638
18 Боймамат Бешинчи (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 626
19 Бугунча байрам... (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 632
20 Бузоқ гувоҳликка чақирилсин! (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 596
21 Dardingni stadionda ayt (hajviya) [Anvar Obidjon] 873
22 Davolanish (hajviya) [Anvar Obidjon] 590
23 Даволаниш (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 584
24 Дардингни стадионда айт (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 568
25 Eh, la’nati ombor… [Anvar Obidjon] 941
26 Eh, shoʻrlik erkaklar! (hajviya) [Anvar Obidjon] 780
27 Eng iste’dodli oʻlik (hajviya) [Anvar Obidjon] 672
28 Энг истеъдодли ўлик (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 514
29 Эҳ, лаънати омбор… [Anvar Obidjon] 857
30 Эҳ, шўрлик эркаклар! (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 601
31 Gulixonning gulzorchasi (hikoya) [Anvar Obidjon] 635
32 Гулихоннинг гулзорчаси (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 537
33 Hakka xolaning igʻvolari (hikoya) [Anvar Obidjon] 673
34 Halokatdan asrovchilar (hajviya) [Anvar Obidjon] 588
35 Hemma Malina (hajviya) [Anvar Obidjon] 593
36 Ҳакка холанинг иғволари (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 836
37 Ҳалокатдан асровчилар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 548
38 Ҳемма Малина (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 604
39 Impoʻrtbop yigit (hajviya) [Anvar Obidjon] 712
40 Импўртбоп йигит (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 553
41 Jaqqi (hikoya) [Anvar Obidjon] 1056
42 Жаққи (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 702
43 Kambagʻalbop Gulmatiy (hajviya) [Anvar Obidjon] 1095
44 Kasofati temirtak (hajviya) [Anvar Obidjon] 545
45 Keksa yamoqchi (hikoya) [Anvar Obidjon] 640
46 Kemaga tushganning joni bir (hajviya) [Anvar Obidjon] 752
47 Kezargon Boychechak (qissa) [Anvar Obidjon] 898
48 Камбағалбоп Гулматий (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 528
49 Кезаргон Бойчечак (қисса) [Anvar Obidjon] 569
50 Кекса ямоқчи (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 598
51 Кемага тушганнинг жони бир (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 798
52 Madaniy zoʻravonlik (hajviya) [Anvar Obidjon] 921
53 Maqolasiz sarlavha (hajviya) [Anvar Obidjon] 756
54 Maqtanchoq (hikoya) [Anvar Obidjon] 1154
55 Marayim gʻijjak (hajviya) [Anvar Obidjon] 712
56 Menga til oʻrgatmoqchi boʻlishgani (h... [Anvar Obidjon] 860
57 Meshpolvonning janglari [Anvar Obidjon] 4699
58 Ming soʻmlik poʻstak (hajviya) [Anvar Obidjon] 707
59 Mirzaqand naynovning hasratlari (hajviya) [Anvar Obidjon] 597
60 Mishmishali (hajviya) [Anvar Obidjon] 621
61 Маданий зўравонлик (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 533
62 Марайим ғижжак (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 523
63 Мақоласиз сарлавҳа (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 555
64 Мақтанчоқ (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 667
65 Менга тил ўргатмоқчи бўлишгани (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 542
66 Мешполвоннинг жанглари [Anvar Obidjon] 788
67 Минг сўмлик пўстак (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 545
68 Мирзақанд найновнинг ҳасратлари (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 506
69 Мишмишали (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 541
70 Nishon buqoq va ritmik gimnastika (ha... [Anvar Obidjon] 778
71 Nokdaun (hajviya) [Anvar Obidjon] 542
72 Нишон буқоқ ва ритмик гимнастика (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 639
73 Нокдаун (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 562
74 O...o...jon (hikoya) [Anvar Obidjon] 563
75 Odobli boʻlish osonmi? (hikoya) [Anvar Obidjon] 0
76 Ola-bula sharf (hajviya) [Anvar Obidjon] 556
77 Olovjon (hikoya) [Anvar Obidjon] 504
78 Oltiariq hangomalaridan [Anvar Obidjon] 2105
79 Oltin vasvasasi (hajviya) [Anvar Obidjon] 795
80 Oltin yurakli avtobola (qissa va hiko... [Anvar Obidjon] 6028
81 Ortigʻalining oʻzginasi (hajviya) [Anvar Obidjon] 638
82 Oshqovoqsiz satira (hajviya) [Anvar Obidjon] 686
83 Oxirgi sedanatut qissasi (hajviya) [Anvar Obidjon] 619
84 О...о...жон (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 560
85 Одобли бўлиш осонми? (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 0
86 Ола-була шарф (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 569
87 Олий табақали меҳмонлар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 553
88 Оловжон (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 533
89 Олтиариқ ҳангомаларидан [Anvar Obidjon] 588
90 Олтин васвасаси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 567
91 Олтин юракли автобола (қисса ва ҳикоялар) [Anvar Obidjon] 919
92 Ортиғалининг ўзгинаси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 540
93 Охирги седанатут қиссаси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 491
94 Ошқовоқсиз сатира (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 544
95 Pidboʻl (hajviya) [Anvar Obidjon] 580
96 Poygakdagilar (hajviya) [Anvar Obidjon] 579
97 Poʻpisaning ogʻirligi qancha? (hajviya) [Anvar Obidjon] 0
98 Пидбўл (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 612
99 Пойгакдагилар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 554
100 Пўписанинг оғирлиги қанча? (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 0
101 Qadrdon yigʻilar (hikoya) [Anvar Obidjon] 705
102 Qiygʻirakning shamoli (hajviya) [Anvar Obidjon] 624
103 Qora bodring (hajviya) [Anvar Obidjon] 593
104 Qorinbotir (doston) [Anvar Obidjon] 1165
105 Qoʻgʻirchoqlar (hikoya) [Anvar Obidjon] 936
106 Qoʻlaqabli bogʻkursi (hajviya) [Anvar Obidjon] 725
107 Quvish (hajviya) [Anvar Obidjon] 582
108 Қадрдон йиғилар (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 534
109 Қийғиракнинг шамоли (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 666
110 Қора бодринг (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 544
111 Қоринботир (достон) [Anvar Obidjon] 554
112 Қувиш (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 608
113 Қўғирчоқлар (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 571
114 Restoranda tanishganlar (hajviya) [Anvar Obidjon] 703
115 Ресторанда танишганлар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 575
116 Serkaxonim (hajviya) [Anvar Obidjon] 600
117 Sotti satang hayotidan (hajviya) [Anvar Obidjon] 597
118 Sovigan koʻngil (hajviya) [Anvar Obidjon] 777
119 Soʻlim xiyobonda (hajviya) [Anvar Obidjon] 653
120 Sudxoʻrning ziyofati (hajviya) [Anvar Obidjon] 649
121 Серкахоним (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 595
122 Совиган кўнгил (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 570
123 Сотти сатанг ҳаётидан (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 608
124 Судхўрнинг зиёфати (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 495
125 Сўлим хиёбонда (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 534
126 Talablarga binoan (hajviya) [Anvar Obidjon] 599
127 Tip-tiniq vujud (hikoya) [Anvar Obidjon] 542
128 Tomoqqa taqaladigan gap (hajviya) [Anvar Obidjon] 667
129 Toʻgʻon Takayevning qoshiqbozi (hajviya) [Anvar Obidjon] 661
130 Toʻnni teskari kiyish (hajviya) [Anvar Obidjon] 913
131 Toʻporicha gap-gashtaklar (hajviya) [Anvar Obidjon] 678
132 Tushuntirish xati (hajviya) [Anvar Obidjon] 1183
133 Tutunfurush (hajviya) [Anvar Obidjon] 695
134 Талабларга биноан (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 525
135 Тип-тиниқ вужуд (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 569
136 Томоққа тақаладиган гап (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 502
137 Тутунфуруш (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 504
138 Тушунтириш хати (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 973
139 Тўнни тескари кийиш (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 548
140 Тўпорича гап-гаштаклар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 543
141 Тўғон Такаевнинг қошиқбози (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 540
142 Uch ogʻa-ini (hikoya) [Anvar Obidjon] 802
143 Uyquda nimalar boʻlmaydi! (hikoya) [Anvar Obidjon] 881
144 Уйқуда нималар бўлмайди! (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 507
145 Уста Гулматнинг жумбоғи (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 523
146 Уч оға-ини (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 611
147 Val… valay… (hajviya) [Anvar Obidjon] 808
148 Вал… валай… (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 786
149 XX asr talonchiligi (hajviya) [Anvar Obidjon] 617
150 XX аср талончилиги (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 540
151 Xizmatchilik-da, xizmatchilik (hajviya) [Anvar Obidjon] 607
152 Xorij radiosi va... kalish (hajviya) [Anvar Obidjon] 667
153 Xususiy koʻprikcha (hajviya) [Anvar Obidjon] 595
154 Хизматчилик-да, хизматчилик (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 557
155 Хориж радиоси ва... калиш (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 554
156 Хусусий кўприкча (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 569
157 Yerliklar (hajviya) [Anvar Obidjon] 624
158 Ерликлар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 583
159 Ziyodbotirdan boshqasi topiladi (hajviya) [Anvar Obidjon] 631
160 Ziyolicha olishuv (hajviya) [Anvar Obidjon] 643
161 Зиёдботирдан бошқаси топилади (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 501
162 Зиёлича олишув (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 529
163 Oʻshaning erimikan? (hajviya) [Anvar Obidjon] 0
164 Ўшанинг эримикан? (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 0
165 Gʻilay sichqon (hajviya) [Anvar Obidjon] 732
166 Ғилай сичқон (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 522
167 Shiliqabiliq (hajviya) [Anvar Obidjon] 567
168 Shomurod hasibfurushning futbolga bor... [Anvar Obidjon] 517
169 Shubha (hajviya) [Anvar Obidjon] 587
170 Shumqadam (hajviya) [Anvar Obidjon] 573
171 Шилиқабилиқ (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 563
172 Шомурод ҳасибфурушнинг футболга борга... [Anvar Obidjon] 508
173 Шубҳа (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 574
174 Шумқадам (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 494
175 Chakalakzor afsonasi (hajviya) [Anvar Obidjon] 700
176 Чакалакзор афсонаси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 778
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика