Тўпорича гап-гаштаклар (ҳажвия) [Anvar Obidjon]

Тўпорича гап-гаштаклар (ҳажвия) [Anvar Obidjon]
Тўпорича гап-гаштаклар (ҳажвия) [Anvar Obidjon]
Сал маданиятли кўринай деб шунча вақт бекорга овора бўлдим: тирикчилик масаласи чатоқлашиб кетаётганини ҳазил-ҳузулга йўйиб, минг марта шама қилгандирман, на тепадагилар тушунишди, на пастдагилар. Энди асли тўпорилигимга қайтиб, тўғрисини гапираман – ишлар хуржун! Умуман кун кўриб бўлмай қолди!
Бу қанақаси – берган ойликларига яраша мол тополмайсан, топган молингга яраша ойлик беришмайди. «Қоработир» кооперативида ҳамма нарса бор, «Тоҳир-Зуҳра» магазинида ҳеч вақо йўқ. Хўш, арзингни кимга айтасан, маҳалла оқсоқолигами? Айтиб кўрдим. У бепарво қўл силтаб: «Овозингни кўп ишлатма, ука, ўша биринчи йўқотган нарсамизни топсак, ҳамма ғалва бирдан тинчийди-қолади», деди.
Ўзи бу мамлакатда энг олдин нима гумдон бўлувди? Бир эслаб кўрайлиг-а...
Йўқ, шакармас, бу – яқиндаги гап.
Агар янглишмасам, юртимизда энг олдин қўнғироқли соатлар камайиб, ғофил бандалар кўпайди. Ғофилликдан Ланжлик, Ланжликдан Бефарқлик, Бефарқликдан Ғурур-сизлик туғилди. Ғурурсизлик ўсиб-улғайиб, қудрати шу даражага етдики, унинг ҳукмига тобе эркаклар ўз боласига дўкондан пайпоқ тополмай қолсаям, «Хизмат кўрсатган пахтакор» деган темирни талашиб юраверди. Назоратсиз қолган хотинлар эса, болаларига кийим топиш баҳонасида бозорма-бозор санғийдиган бўлди. Шунда эркаклар: «Хўш, ожизаларимиз қачон тенг ҳуқуқли бўлади», деб дағдағали савол ёғдиришди. Бу – хотинларимиз қачон ёлчитиб ишлашади, деган гап эди. Буни тўғри илғаган доно ҳукуматимиз аёлларни сайилбоп поябзалдан шартта қисиб қўйди.
Ўз фойдасига иш қилишга келганда, дунёда аёллардан зўрроқ кашфиётчи йўқ – улар ҳаш-паш дегунча бу мушкул вазиятдан чиқишга йўл топиб, эркакча кийинишга ўтишди. Энди каллани ишлатиш навбати эркакларга келди. Дурустроқ чора топишолмагач, хотинларга аралашволиб, қўл учида ишлашни ўрганишди...
Давлатимиз бу ғайриқонуний мусобақадан дастлаб довдираб қолди. Кейин қатор кенгашлар ўтказиб, ягона тўғри йўлни топди-ю, бир зарб билан ҳамма турдаги устараларни сотувдан супуриб ташлади. Натижада, мамлакат фуқаросининг жинсини аниқлаш имкони туғилиб, энди оғир ишларни соқоллиларга буюрадиган бўлишди. Шўринг қурғур соқоллилар ҳар бешйиллик сайин эзилгандан эзилаверди. Инсоф билан айтинг-чи, бунақа хўрликка арақ ичмасдан чидаб бўладими?
Хонадонда ичимлик кўпайганидан кейин, муғамбир хотинлар ҳам тезда ўзини эзилганга солишди. Сенларни қачон эзибмиз, дейишга эркакларнинг тили бормади. Шу тариқа кўкноритабиат болалар кўпаяверди. Улар вояга етиб, тап тортмасдан ҳар хил лавозимларни эгаллаб олишаётганда лоп этиб кўзимиз очилди, жамиятни бошқаришда соғларга ҳам ўрин қолдириш мақсадида камбағал арақни контурреволютсионер деб эълон қилдик...
Сиз айтган шакарга мана энди навбат келди. Балки шакарнинг батамом қаҳат бўлишига ҳақиқатанам мусалласфурушлар сабабчидир. Лекин бошқа нарсалар-чи? Нима, зараркунанда пиёнисталар кирсовунни пива, шампунни шампанский қилиб ичворишдими?
Масалан, сарёғ қаёққа кетди? Сигирларга кунжара етказиб беролмаяпмиз десак, айб ўзимизга ағдарилади. Бу – энди ёмон. Айбни сигирларга ағдарайлик десак, афсуски баҳона тополмаймиз, чунки улар норасмийларга қўшилиб митинг қилаётгани йўқ.
Бу кўргиликлар балки ҳолвадир. Шу кетишда кетаверсак, ким билади дейсиз...
Тасаввур қилингки, бирдан гугурт ғойиб бўлди. Энди кўричакни олдириш учун жарроҳга «гардкам» деб уч қути гугурт юмалатасиз. Энг танноз қизларнинг қулоғида тилло балдоқ ўрнига тўрт қутидан гугурт. Бойваччалар отарчининг дўпписига беш-олтита гугурт қистирворган...
Кейин туз йўқолди. Илгарилари тўйларда қанча қўй сўйилиб, қанча арақ ичилгани гапириларди. Энди бутун шаҳарда «фалончининг базмида ярим тонна туз ишлатишибди», деган миш-миш. Овқатни оғизга олиб бўладими, йўқми, бу билан кимнинг иши бор. Муҳими – минглаб одамларда шўрва қайнатишга туз топилмаётганда, унинг тўйидаги беш қозон паловнинг тўрт ярим қозони ғирт туз...
Айтайлик, мевалар ичида биринчи бўлиб анор қулоғини ушлаб кетди. Кейин суриштириб билсак, Япония Дашнобод билан юқори баҳода шартнома тузиб, анорлар таркибидаги алюминдан (бу ер алюмин заводига яқин) учоқлар ясаб сотаётган бўлади...
Аммо, гўштнинг йўқолгани анчагача сезилмади. Барака топкур ўрдак-товуқларимиз, ҳарқалай, бир-икки йилга яраб турди. Кейин Ҳиндистондан фил, Австралиядан кенгуру, Мозамбикадан типратикон олиб едик. Ундан кейин Аргентина тошбақаларию Канада қарғаларининг уруғини қуритдик. Навбат Истамбул сичқонларига келганда, гўштга ташналигимиз шу даражага бориб етдики...
Кунлардан бир куни «Тошкент – Қарши» йўналишида бораётган лайнернинг алоқачиси Кармана тарафдан зоти номаълум чумчуқ учиб келаётгани ҳақида аеропортга хабар берди. Бу маълумот зум ўтмай юқорига узатилди. Каттақўрғон томонга учаётган чумчуқнинг координати тўлиқ назоратга олингач, овчилар жамияти ёппасига қўзғалиб, яккахон парранданинг парвозидан баҳраманд бўлган барча ўрамларни порох тутуни қоплади.
Кўп балоларни кўрган тажрибали чумчуқ сочма ўқ етмайдиган баландликда қанот қоқаётгани маълум бўлгандан сўнг, Ургут ички ишлар бўлими жанговар қуролдан фойдаланишга рухсат сўраб, тегишли маҳкамага телефонограмма жўнатди. Аммо, жавоб келган пайтда чумчуқ аллақачон Деновни қаҳрамонларча ёриб ўтаётган эди. Ниҳоят Туркистон ҳарбий округининг вертолётлари осмонга кўтарилди. Шоввоз чумчуқ уларга ҳам усталик билан панд бериб, энди жонҳолатда Термизга талпинди.
Объект Афғонистонга яқинлашгани сайин ташвиш ортиб бораверди. Чегара қўшинларида биринчи номерли тайёргарлик эълон қилинди, Ер-Ҳаво типидаги ракеталар зўр бериб нишонни қидира бошлади.
Бу вақтда чалатирик чумчуқнинг икки кўзи Ҳайратон кўпригида эди. Кўприк устидан эсон-омон ўтиб олса бас, у ёғи кимсасиз тоғ этаклари.
Минг афсуски, ноёб учар масаллиғ шу жойга келганда батамом ҳолдан тойди, қанотлари унинг хоҳишига бўйсунмай қўйди, тошдек қулаб, гупиллаганича ерга тушди... Термизда байрам бошланди...
Ҳа, одамзод озгина хаёлпарастликка берилса, тугалай ақлдан озиши ҳеч гапмас. Агар... унда ақлнинг ўзи бор бўлса.
Дарвоқе, ўша биринчи бўлиб йўқотган нарсамиз, мабодо, Ақл эмасмиди?!

1990
Mualifning boshqa asaralari
1 Aspan attorning arizalari (hajviya) [Anvar Obidjon] 821
2 Ayollar va xayollar (hajviya) [Anvar Obidjon] 776
3 Аспан атторнинг аризалари (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 627
4 Аёллар ва хаёллар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 845
5 Babangida (hajviya) [Anvar Obidjon] 650
6 Baqalarning niyati buzuq (hajviya) [Anvar Obidjon] 809
7 Bayram intyervyusi (hajviya) [Anvar Obidjon] 618
8 Berkinib olgan sirgʻacha (hikoya) [Anvar Obidjon] 914
9 Bezgakshamol-2 (hajviy hangomalar) [Anvar Obidjon] 1465
10 Boymamat Beshinchi (hikoya) [Anvar Obidjon] 710
11 Buguncha bayram... (hajviya) [Anvar Obidjon] 644
12 Buzoq guvohlikka chaqirilsin! (hajviya) [Anvar Obidjon] 633
13 Бабангида (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 600
14 Байрам интервюси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 739
15 Бақаларнинг нияти бузуқ (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 765
16 Безгакшамол-2 (ҳажвий ҳангомалар) [Anvar Obidjon] 772
17 Беркиниб олган сирғача (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 638
18 Боймамат Бешинчи (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 626
19 Бугунча байрам... (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 632
20 Бузоқ гувоҳликка чақирилсин! (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 596
21 Dardingni stadionda ayt (hajviya) [Anvar Obidjon] 873
22 Davolanish (hajviya) [Anvar Obidjon] 590
23 Даволаниш (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 584
24 Дардингни стадионда айт (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 568
25 Eh, la’nati ombor… [Anvar Obidjon] 941
26 Eh, shoʻrlik erkaklar! (hajviya) [Anvar Obidjon] 780
27 Eng iste’dodli oʻlik (hajviya) [Anvar Obidjon] 672
28 Энг истеъдодли ўлик (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 514
29 Эҳ, лаънати омбор… [Anvar Obidjon] 857
30 Эҳ, шўрлик эркаклар! (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 601
31 Gulixonning gulzorchasi (hikoya) [Anvar Obidjon] 635
32 Гулихоннинг гулзорчаси (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 537
33 Hakka xolaning igʻvolari (hikoya) [Anvar Obidjon] 673
34 Halokatdan asrovchilar (hajviya) [Anvar Obidjon] 588
35 Hemma Malina (hajviya) [Anvar Obidjon] 593
36 Ҳакка холанинг иғволари (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 835
37 Ҳалокатдан асровчилар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 548
38 Ҳемма Малина (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 604
39 Impoʻrtbop yigit (hajviya) [Anvar Obidjon] 712
40 Импўртбоп йигит (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 553
41 Jaqqi (hikoya) [Anvar Obidjon] 1056
42 Жаққи (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 702
43 Kambagʻalbop Gulmatiy (hajviya) [Anvar Obidjon] 1095
44 Kasofati temirtak (hajviya) [Anvar Obidjon] 545
45 Keksa yamoqchi (hikoya) [Anvar Obidjon] 640
46 Kemaga tushganning joni bir (hajviya) [Anvar Obidjon] 752
47 Kezargon Boychechak (qissa) [Anvar Obidjon] 898
48 Камбағалбоп Гулматий (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 528
49 Кезаргон Бойчечак (қисса) [Anvar Obidjon] 568
50 Кекса ямоқчи (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 598
51 Кемага тушганнинг жони бир (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 798
52 Madaniy zoʻravonlik (hajviya) [Anvar Obidjon] 921
53 Maqolasiz sarlavha (hajviya) [Anvar Obidjon] 756
54 Maqtanchoq (hikoya) [Anvar Obidjon] 1154
55 Marayim gʻijjak (hajviya) [Anvar Obidjon] 712
56 Menga til oʻrgatmoqchi boʻlishgani (h... [Anvar Obidjon] 860
57 Meshpolvonning janglari [Anvar Obidjon] 4699
58 Ming soʻmlik poʻstak (hajviya) [Anvar Obidjon] 707
59 Mirzaqand naynovning hasratlari (hajviya) [Anvar Obidjon] 597
60 Mishmishali (hajviya) [Anvar Obidjon] 621
61 Маданий зўравонлик (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 533
62 Марайим ғижжак (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 523
63 Мақоласиз сарлавҳа (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 555
64 Мақтанчоқ (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 667
65 Менга тил ўргатмоқчи бўлишгани (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 542
66 Мешполвоннинг жанглари [Anvar Obidjon] 788
67 Минг сўмлик пўстак (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 545
68 Мирзақанд найновнинг ҳасратлари (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 506
69 Мишмишали (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 541
70 Nishon buqoq va ritmik gimnastika (ha... [Anvar Obidjon] 778
71 Nokdaun (hajviya) [Anvar Obidjon] 542
72 Нишон буқоқ ва ритмик гимнастика (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 639
73 Нокдаун (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 562
74 O...o...jon (hikoya) [Anvar Obidjon] 563
75 Odobli boʻlish osonmi? (hikoya) [Anvar Obidjon] 0
76 Ola-bula sharf (hajviya) [Anvar Obidjon] 556
77 Olovjon (hikoya) [Anvar Obidjon] 504
78 Oltiariq hangomalaridan [Anvar Obidjon] 2105
79 Oltin vasvasasi (hajviya) [Anvar Obidjon] 794
80 Oltin yurakli avtobola (qissa va hiko... [Anvar Obidjon] 6028
81 Ortigʻalining oʻzginasi (hajviya) [Anvar Obidjon] 638
82 Oshqovoqsiz satira (hajviya) [Anvar Obidjon] 686
83 Oxirgi sedanatut qissasi (hajviya) [Anvar Obidjon] 619
84 О...о...жон (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 560
85 Одобли бўлиш осонми? (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 0
86 Ола-була шарф (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 569
87 Олий табақали меҳмонлар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 553
88 Оловжон (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 533
89 Олтиариқ ҳангомаларидан [Anvar Obidjon] 588
90 Олтин васвасаси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 567
91 Олтин юракли автобола (қисса ва ҳикоялар) [Anvar Obidjon] 919
92 Ортиғалининг ўзгинаси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 540
93 Охирги седанатут қиссаси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 491
94 Ошқовоқсиз сатира (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 544
95 Pidboʻl (hajviya) [Anvar Obidjon] 580
96 Poygakdagilar (hajviya) [Anvar Obidjon] 579
97 Poʻpisaning ogʻirligi qancha? (hajviya) [Anvar Obidjon] 0
98 Пидбўл (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 611
99 Пойгакдагилар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 554
100 Пўписанинг оғирлиги қанча? (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 0
101 Qadrdon yigʻilar (hikoya) [Anvar Obidjon] 705
102 Qiygʻirakning shamoli (hajviya) [Anvar Obidjon] 624
103 Qora bodring (hajviya) [Anvar Obidjon] 593
104 Qorinbotir (doston) [Anvar Obidjon] 1165
105 Qoʻgʻirchoqlar (hikoya) [Anvar Obidjon] 936
106 Qoʻlaqabli bogʻkursi (hajviya) [Anvar Obidjon] 725
107 Quvish (hajviya) [Anvar Obidjon] 582
108 Қадрдон йиғилар (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 534
109 Қийғиракнинг шамоли (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 666
110 Қора бодринг (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 544
111 Қоринботир (достон) [Anvar Obidjon] 553
112 Қувиш (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 608
113 Қўлақабли боғкурси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 491
114 Қўғирчоқлар (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 571
115 Restoranda tanishganlar (hajviya) [Anvar Obidjon] 703
116 Ресторанда танишганлар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 575
117 Serkaxonim (hajviya) [Anvar Obidjon] 600
118 Sotti satang hayotidan (hajviya) [Anvar Obidjon] 597
119 Sovigan koʻngil (hajviya) [Anvar Obidjon] 777
120 Soʻlim xiyobonda (hajviya) [Anvar Obidjon] 653
121 Sudxoʻrning ziyofati (hajviya) [Anvar Obidjon] 649
122 Серкахоним (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 595
123 Совиган кўнгил (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 570
124 Сотти сатанг ҳаётидан (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 608
125 Судхўрнинг зиёфати (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 495
126 Сўлим хиёбонда (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 534
127 Talablarga binoan (hajviya) [Anvar Obidjon] 599
128 Tip-tiniq vujud (hikoya) [Anvar Obidjon] 542
129 Tomoqqa taqaladigan gap (hajviya) [Anvar Obidjon] 667
130 Toʻgʻon Takayevning qoshiqbozi (hajviya) [Anvar Obidjon] 661
131 Toʻnni teskari kiyish (hajviya) [Anvar Obidjon] 913
132 Toʻporicha gap-gashtaklar (hajviya) [Anvar Obidjon] 678
133 Tushuntirish xati (hajviya) [Anvar Obidjon] 1183
134 Tutunfurush (hajviya) [Anvar Obidjon] 695
135 Талабларга биноан (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 525
136 Тип-тиниқ вужуд (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 569
137 Томоққа тақаладиган гап (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 502
138 Тутунфуруш (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 504
139 Тушунтириш хати (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 973
140 Тўнни тескари кийиш (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 548
141 Тўғон Такаевнинг қошиқбози (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 540
142 Uch ogʻa-ini (hikoya) [Anvar Obidjon] 802
143 Uyquda nimalar boʻlmaydi! (hikoya) [Anvar Obidjon] 881
144 Уйқуда нималар бўлмайди! (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 507
145 Уста Гулматнинг жумбоғи (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 523
146 Уч оға-ини (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 611
147 Val… valay… (hajviya) [Anvar Obidjon] 808
148 Вал… валай… (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 786
149 XX asr talonchiligi (hajviya) [Anvar Obidjon] 617
150 XX аср талончилиги (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 540
151 Xizmatchilik-da, xizmatchilik (hajviya) [Anvar Obidjon] 607
152 Xorij radiosi va... kalish (hajviya) [Anvar Obidjon] 667
153 Xususiy koʻprikcha (hajviya) [Anvar Obidjon] 595
154 Хизматчилик-да, хизматчилик (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 557
155 Хориж радиоси ва... калиш (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 554
156 Хусусий кўприкча (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 569
157 Yerliklar (hajviya) [Anvar Obidjon] 624
158 Ерликлар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 583
159 Ziyodbotirdan boshqasi topiladi (hajviya) [Anvar Obidjon] 631
160 Ziyolicha olishuv (hajviya) [Anvar Obidjon] 643
161 Зиёдботирдан бошқаси топилади (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 501
162 Зиёлича олишув (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 529
163 Oʻshaning erimikan? (hajviya) [Anvar Obidjon] 0
164 Ўшанинг эримикан? (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 0
165 Gʻilay sichqon (hajviya) [Anvar Obidjon] 732
166 Ғилай сичқон (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 522
167 Shiliqabiliq (hajviya) [Anvar Obidjon] 567
168 Shomurod hasibfurushning futbolga bor... [Anvar Obidjon] 517
169 Shubha (hajviya) [Anvar Obidjon] 587
170 Shumqadam (hajviya) [Anvar Obidjon] 573
171 Шилиқабилиқ (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 563
172 Шомурод ҳасибфурушнинг футболга борга... [Anvar Obidjon] 508
173 Шубҳа (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 574
174 Шумқадам (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 494
175 Chakalakzor afsonasi (hajviya) [Anvar Obidjon] 700
176 Чакалакзор афсонаси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 778
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика