Шилиқабилиқ (ҳажвия) [Anvar Obidjon]

Шилиқабилиқ (ҳажвия) [Anvar Obidjon]
Шилиқабилиқ (ҳажвия) [Anvar Obidjon]
Икки қўлини боғкурси суянчиғига ярадор турнанинг қанотларидек ёйиб олган домла Сўзпардозий қаршисидаги Улуғбек ҳайкалига туяланиб тикилганича миқ этмай ўтирар, даҳолик талашаётганга ўхшарди. Луғатхўжаев эса, кенг олачипор костюми ичида товуқдек потраниб, ҳануз бидир-бидир қилишда давом этарди:
– Кейинги ойларда юз хил луғат титкилаб куним ўтди. Повулғон деган қишлоқнинг номи нимадан келиб чиққанини аниқлаш устида кўп бош қотирдим. Баъзи олимчаларимизнинг бу борадаги тахминлари мени қониқтирмайди.
Луғатхўжаев ўз бошвоқчиси домла Сўзпардозийнинг издошларини «олим», қолганларни «олимчалар» деб атар, бу иборалар устозга ёғдек синггаётгани ҳар сафар унинг юзидан ярқ-юрқ сезилиб турарди.
– Повулғон, Пунгон сингари жойларнинг номи мўғулчада соқчилар қўрғончаси маъносини англатади деган қарашларга мендаям шубҳа бор, – Улуғбекка уқдираётган кепатада сўз қотди домла Сўзпардозий. – Баҳсли фикр бу. Ҳарқалай, бирон янгироқ талқин топдингми?
Луғатхўжаев айнан шу саволни кўпдан интизорланиб кутгандек, шоша-пиша бош қимирлатди:
– Топдим, устоз, топдим. Ишончим комил, бу қишлоқ Русия ҳукмдори бўлмиш Павел Биринчи, ёинки Павел Иккинчининг шарафига қурилган. Табиийки, номини ўзбекчалаштириб, Павелжон дейишган. Бора-бора, шевада Повулғон бўпкетган.
Бу гапни эшитиб, домла Сўзпардозий пуффа тутақиб кетди. Павеллар ҳукмдорлиги даврида Туркистон Русиянинг таъсирида бўлмаганини айтиб, шу оддийгина мантиқни назардан қочиргани учун шогирдини астойдил силтаб ташлади. Шогирдлари орасида мана шу Луғатхўжаев сал нўхтасизроқ шаклланди-да. Бухоронинг номи ўрисчадаги «бугорок» сўзидан келиб чиқмаганмикан, деб илгариям ҳаммага кулки бўлганиди. Мана, яна қовун туширишига оз қолди.
– Нима бўлгандаям, устозингман, – деб ўпкаланди домла Сўзпардозий. – Сенга урилган қамчининг учи мениям тимдалаб ўтади, гулпадар.
– Узр, устоз... Сиз доим ҳақсиз...
Жазирама бўлишига қарамай, бошига қашқартелпакни бостириб, эгнига узун камзул кийган қария вош-вошлаганича келиб, боғкурсининг четроғига хамирланди. Қўлидаги белвоғда елпинаётиб: «Бай-бай-бай, шунақаям дим бўладими», дея ўзича шикоятланиб қўйди. Сўнг Луғатхўжаевга юзланиб сўради:
– Бир нарсани қидириб келувдим. Шилиқабилиқ қаерда сотилишини билмайсизми, иним?
Луғатхўжаевнинг энсаси қотди:
– Нима?!
– Шилиқабилиқ керак бўпқолувди.
– Бунақа нарсани эшитмаганман. Билмайман.
Луғатхўжаев қариядан зардали қиёфада юз буриб, оламшумул суҳбат қаерда бўлиниб қолганини эслашга уринаётганида, устознинг: «Повулғондан бошқа жойларнинг устидаям ишлаб кўрдингми?» – деган саволи тилига бошқатдан жон бағишлади.
– Бўка масаласидаям қаттиқ уриндим, – ҳисоботни тахлашга тушди у. – Буям ниҳоятда катта муаммо туғдирди. Асотирларда битилишича, бу ўрам қадимда сон-саноқсиз булоқлар чиқиб ётган ўта захкаш ерлар бўлган. «Бўка»га айнан ўхшайдиган «бокий» арабчада йиғи, булоқни билдирса, «биқў» – ер бўлаклари деган маънони англатишини луғатдан аниқладим.
– Яна айнияпсан, Луғатхўжаев, яна айнияпсан, – дея унинг сўзини кесди домла Сўзпардозий. – Менимча, бу ном форсийдаги...
– Ие! Қанақа форсий? Қанақа арабий? – кутилмаганда эски ўнинчи калиш билан «донолар давраси»га бостириб кирди қария. – Сувга бўкиб ётган зах ерларни далачилар «бўкак» дейишади. Бўка худди шундан келиб чиққан. Ўзбекда «бўка» деган қабила ҳам бор.
Иккала олим бир зум сўррайиб қолишди. Қирпаликда тажрибаси анча ортиқ бўлган домла Сўзпардозий ўзини тезроқ ўнглаб олди. Қарияга қўтосқараш қилиб, лабининг четидан сўз учирди:
– Биз олим одамлармиз. Ишимизга аралашманг, гулпадар.
– Олим бўлсаларинг, ҳадеб бошқа тилдаги китобларни титмасдан, ўзбекчаниям ўрганинглар-да, – бўш келмади қария ҳам.
Луғатхўжаевнинг жиззакилиги қўзиди:
– Қизиқ экансиз-ку, отахон! Сизга ўхшаган омиларнинг тўпори шевасига ёпишволсак, олимлигимиз қаёқда қолди? – сўнг устозига қараб тиржайди. – Буларга қўйиб берсак, Тўйтепаниям туркийча дейишдан тойишмайди.
– Ва! Ҳали Тўйтепаям ўзбекчамасми? – қариянинг дафъатан кўзлари олайди.
– Ўзбекчамас! – эътирозга ўрин йўқ дегандек тиззасига шап эткизиб урди Луғатхўжаев. – Очиғи, ўзимам буни ўзбекча деб юрардим. Лекин, яқинда испанча сўзлар луғатини варақлаётиб...
– Луғатхўжаев! – ўшқиргудек бир тарзда мурожаат қилди домла Сўзпардозий. – Кимга уқтиряпсан? Нимани исботламоқчисан бу чолга? – кейин қарияга ўгирилиб тумтайди. – Хуллас, ўзларига нима керагиди?
– Айтдим-ку шилиқабилиқ керак деб, – жавоб қилди қария. – Шундоқ шлўмбадан ўтиб сўрасангиз, ҳамма айтиб беради дейишганиди.
Луғатхўжаевнинг тағин энсаси қотиб: «Шлўмба нима?» – деб сўради. Қария «ҳу ана, турибди-ку», дея бармоғида темирйўл шлагбаумини кўрсатди. Луғатхўжаев кинояли кулиб қўйгач: «У нарса шлўмбамас, шлагбаум. Немисча сўз», деб калласидаги хазинани такрор намойишлаган бўлди.
– Сенларда ё ҳамият етишмайди, ё асли зотинг бошқа зуваладан, – устоз ва шогирднинг башарасидан ўзбекликни синчиклаб қидирди қария. – Ўзбекнинг гапини бир арабга илинасан, бир немисга. Сен индамай тургин-чи, гирмониялик олиминг зўр бўлса, ўзбекчадаги «шлўмба» немисчадаги «шалағваум»дан келиб чиққанини олдимда ўтириб, исботлаб берсин. Исботлаб бўпти! Масалан, биз эшикка тираб қўйиладиган таёқни тамба деймиз. Шундан кўриниб турибдики, эшикни тўсадиган таёқ – там-ба, темирйўлни тўсадиган таёқ – шлўм-ба! Қаланғи-қасанғи китобларни пайпасламасдан, маҳалла-кўйгаям аралашиб туринглар. Шилиқабилиқнинг нималигини маҳалладаги ёш болаям билади-ю, олим бўптуриб, икковинг елка қисасан холос.
Охирги сўз Луғатхўжаевнинг ичини чимчилаб, бирдан фиғони фалакка чиқди. Қариянинг кекиртагига рўмолча тиқишдан ўзини зўрға тийиб: «Ўша лаънати шилиқабилиқ нима ўзи? Кўриниши қанақа?» –деб уввос солди. Қария унинг жазавасига писандсиз боқиб, шилиқабилиқ деган нарса дувол қилиб уриладиган каттакон, лекин енгилгина ғишт эканлигини тушунтиришга тиришди.
– Э-э, шлакоблок демайсизми, гулпадар, – қарияга бурнини замбараклади домла Сўзпардозий. – Анави узун бинони айланиб ўтиб, ўнгроққа қараб юрсангиз, шлакоблок чиқарадиган кичик корхона бор.
– Одамни чалғитиб, нуқул шилиқабилиқ дейсиз! –
аразлаган боладек остки лабини буриштирди Луғатхўжаев.
– Шилиқабилиқ-да! – ўрнидан тураркан, одатдагидек ўзиникини маъқуллади қария. – Шилиқ эткизиб дуволга боссанг, билиқ этиб лойга ёпишади. Шуниям билмаганингдан кейин...
Қария, сатқайи олимлик сенларга, деган маънода қўл силтаб қўйиб, бешиктерватардек лакки-лукки одимлаб йўлга тушди.
– Шилиқабилиқ, шилиқабилиқ деявериб, калланиям шилиқабилиқ қипкетди бу чол, – дея қорачиғи ёниб сайроқиланди Луғатхўжаев, қариянинг ортидан хўмраяркан.
Домла Сўзпардозий эса, бу паллада чуқур ўйга чўмганди. «Гулпадар чолнинг Бўка хусусидаги гапларида жон бор, – дея ичида мулоҳаза юритаётганди у.– Бу топилмани матбуотда тезроқ эълон қилвормасам бўлмайди. Акс ҳолда, анави яламур оғзимдагини илиб кетади».
Домла Сўзпардозий шумшук шогирдининг кўзларига бир муддат синовчан тикилиб тургач, фармон оҳангида деди:
– Сен бола асосий мақсаддан чалғима, Повулғонни янаям тузукроқ мижиб кўр. Тушунарлими?!
– Тушундим устоз... Сиз доим ҳақсиз...
Луғатхўжаев тилида шундай деди-ю, дилида бошқа гап кечди. «Оббо, қари туллаг-эй, – деб ўйлади у. – Билсам-билмасам, мени эски ишга алаҳситиб қўйиб, Бўка ҳақидаги янгиликни ўзи каппа отмоқчи. Ҳозироқ радиога чопганим бўлсин...»

1998
Mualifning boshqa asaralari
1 Aspan attorning arizalari (hajviya) [Anvar Obidjon] 821
2 Ayollar va xayollar (hajviya) [Anvar Obidjon] 776
3 Аспан атторнинг аризалари (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 626
4 Аёллар ва хаёллар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 844
5 Babangida (hajviya) [Anvar Obidjon] 650
6 Baqalarning niyati buzuq (hajviya) [Anvar Obidjon] 809
7 Bayram intyervyusi (hajviya) [Anvar Obidjon] 618
8 Berkinib olgan sirgʻacha (hikoya) [Anvar Obidjon] 913
9 Bezgakshamol-2 (hajviy hangomalar) [Anvar Obidjon] 1465
10 Boymamat Beshinchi (hikoya) [Anvar Obidjon] 710
11 Buguncha bayram... (hajviya) [Anvar Obidjon] 644
12 Buzoq guvohlikka chaqirilsin! (hajviya) [Anvar Obidjon] 633
13 Бабангида (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 600
14 Байрам интервюси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 738
15 Бақаларнинг нияти бузуқ (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 764
16 Безгакшамол-2 (ҳажвий ҳангомалар) [Anvar Obidjon] 771
17 Беркиниб олган сирғача (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 637
18 Боймамат Бешинчи (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 625
19 Бугунча байрам... (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 631
20 Бузоқ гувоҳликка чақирилсин! (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 595
21 Dardingni stadionda ayt (hajviya) [Anvar Obidjon] 873
22 Davolanish (hajviya) [Anvar Obidjon] 590
23 Даволаниш (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 583
24 Дардингни стадионда айт (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 567
25 Eh, la’nati ombor… [Anvar Obidjon] 940
26 Eh, shoʻrlik erkaklar! (hajviya) [Anvar Obidjon] 780
27 Eng iste’dodli oʻlik (hajviya) [Anvar Obidjon] 671
28 Энг истеъдодли ўлик (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 514
29 Эҳ, лаънати омбор… [Anvar Obidjon] 856
30 Эҳ, шўрлик эркаклар! (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 601
31 Gulixonning gulzorchasi (hikoya) [Anvar Obidjon] 634
32 Гулихоннинг гулзорчаси (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 537
33 Hakka xolaning igʻvolari (hikoya) [Anvar Obidjon] 672
34 Halokatdan asrovchilar (hajviya) [Anvar Obidjon] 587
35 Hemma Malina (hajviya) [Anvar Obidjon] 593
36 Ҳакка холанинг иғволари (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 835
37 Ҳалокатдан асровчилар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 547
38 Ҳемма Малина (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 603
39 Impoʻrtbop yigit (hajviya) [Anvar Obidjon] 711
40 Импўртбоп йигит (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 553
41 Jaqqi (hikoya) [Anvar Obidjon] 1055
42 Жаққи (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 701
43 Kambagʻalbop Gulmatiy (hajviya) [Anvar Obidjon] 1095
44 Kasofati temirtak (hajviya) [Anvar Obidjon] 544
45 Keksa yamoqchi (hikoya) [Anvar Obidjon] 639
46 Kemaga tushganning joni bir (hajviya) [Anvar Obidjon] 751
47 Kezargon Boychechak (qissa) [Anvar Obidjon] 897
48 Камбағалбоп Гулматий (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 527
49 Кезаргон Бойчечак (қисса) [Anvar Obidjon] 568
50 Кекса ямоқчи (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 597
51 Кемага тушганнинг жони бир (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 797
52 Madaniy zoʻravonlik (hajviya) [Anvar Obidjon] 920
53 Maqolasiz sarlavha (hajviya) [Anvar Obidjon] 756
54 Maqtanchoq (hikoya) [Anvar Obidjon] 1153
55 Marayim gʻijjak (hajviya) [Anvar Obidjon] 711
56 Menga til oʻrgatmoqchi boʻlishgani (h... [Anvar Obidjon] 859
57 Meshpolvonning janglari [Anvar Obidjon] 4698
58 Ming soʻmlik poʻstak (hajviya) [Anvar Obidjon] 706
59 Mirzaqand naynovning hasratlari (hajviya) [Anvar Obidjon] 597
60 Mishmishali (hajviya) [Anvar Obidjon] 620
61 Маданий зўравонлик (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 532
62 Марайим ғижжак (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 522
63 Мақоласиз сарлавҳа (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 555
64 Мақтанчоқ (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 666
65 Менга тил ўргатмоқчи бўлишгани (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 541
66 Мешполвоннинг жанглари [Anvar Obidjon] 787
67 Минг сўмлик пўстак (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 544
68 Мирзақанд найновнинг ҳасратлари (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 504
69 Мишмишали (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 540
70 Nishon buqoq va ritmik gimnastika (ha... [Anvar Obidjon] 778
71 Nokdaun (hajviya) [Anvar Obidjon] 541
72 Нишон буқоқ ва ритмик гимнастика (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 637
73 Нокдаун (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 560
74 O...o...jon (hikoya) [Anvar Obidjon] 562
75 Odobli boʻlish osonmi? (hikoya) [Anvar Obidjon] 0
76 Ola-bula sharf (hajviya) [Anvar Obidjon] 555
77 Olovjon (hikoya) [Anvar Obidjon] 504
78 Oltiariq hangomalaridan [Anvar Obidjon] 2104
79 Oltin vasvasasi (hajviya) [Anvar Obidjon] 794
80 Oltin yurakli avtobola (qissa va hiko... [Anvar Obidjon] 6027
81 Ortigʻalining oʻzginasi (hajviya) [Anvar Obidjon] 637
82 Oshqovoqsiz satira (hajviya) [Anvar Obidjon] 685
83 Oxirgi sedanatut qissasi (hajviya) [Anvar Obidjon] 618
84 О...о...жон (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 559
85 Одобли бўлиш осонми? (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 0
86 Ола-була шарф (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 568
87 Олий табақали меҳмонлар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 553
88 Оловжон (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 532
89 Олтиариқ ҳангомаларидан [Anvar Obidjon] 588
90 Олтин васвасаси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 567
91 Олтин юракли автобола (қисса ва ҳикоялар) [Anvar Obidjon] 918
92 Ортиғалининг ўзгинаси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 539
93 Охирги седанатут қиссаси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 491
94 Ошқовоқсиз сатира (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 544
95 Pidboʻl (hajviya) [Anvar Obidjon] 580
96 Poygakdagilar (hajviya) [Anvar Obidjon] 578
97 Poʻpisaning ogʻirligi qancha? (hajviya) [Anvar Obidjon] 0
98 Пидбўл (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 611
99 Пойгакдагилар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 553
100 Пўписанинг оғирлиги қанча? (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 0
101 Qadrdon yigʻilar (hikoya) [Anvar Obidjon] 705
102 Qiygʻirakning shamoli (hajviya) [Anvar Obidjon] 623
103 Qora bodring (hajviya) [Anvar Obidjon] 593
104 Qorinbotir (doston) [Anvar Obidjon] 1164
105 Qoʻgʻirchoqlar (hikoya) [Anvar Obidjon] 935
106 Qoʻlaqabli bogʻkursi (hajviya) [Anvar Obidjon] 724
107 Quvish (hajviya) [Anvar Obidjon] 581
108 Қадрдон йиғилар (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 533
109 Қийғиракнинг шамоли (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 665
110 Қора бодринг (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 543
111 Қоринботир (достон) [Anvar Obidjon] 553
112 Қувиш (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 607
113 Қўлақабли боғкурси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 491
114 Қўғирчоқлар (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 570
115 Restoranda tanishganlar (hajviya) [Anvar Obidjon] 702
116 Ресторанда танишганлар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 574
117 Serkaxonim (hajviya) [Anvar Obidjon] 600
118 Sotti satang hayotidan (hajviya) [Anvar Obidjon] 596
119 Sovigan koʻngil (hajviya) [Anvar Obidjon] 776
120 Soʻlim xiyobonda (hajviya) [Anvar Obidjon] 652
121 Sudxoʻrning ziyofati (hajviya) [Anvar Obidjon] 648
122 Серкахоним (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 594
123 Совиган кўнгил (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 569
124 Сотти сатанг ҳаётидан (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 607
125 Судхўрнинг зиёфати (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 494
126 Сўлим хиёбонда (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 534
127 Talablarga binoan (hajviya) [Anvar Obidjon] 599
128 Tip-tiniq vujud (hikoya) [Anvar Obidjon] 542
129 Tomoqqa taqaladigan gap (hajviya) [Anvar Obidjon] 666
130 Toʻgʻon Takayevning qoshiqbozi (hajviya) [Anvar Obidjon] 660
131 Toʻnni teskari kiyish (hajviya) [Anvar Obidjon] 913
132 Toʻporicha gap-gashtaklar (hajviya) [Anvar Obidjon] 677
133 Tushuntirish xati (hajviya) [Anvar Obidjon] 1182
134 Tutunfurush (hajviya) [Anvar Obidjon] 694
135 Талабларга биноан (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 524
136 Тип-тиниқ вужуд (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 569
137 Томоққа тақаладиган гап (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 501
138 Тутунфуруш (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 504
139 Тушунтириш хати (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 972
140 Тўнни тескари кийиш (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 547
141 Тўпорича гап-гаштаклар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 542
142 Тўғон Такаевнинг қошиқбози (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 539
143 Uch ogʻa-ini (hikoya) [Anvar Obidjon] 801
144 Uyquda nimalar boʻlmaydi! (hikoya) [Anvar Obidjon] 881
145 Уйқуда нималар бўлмайди! (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 506
146 Уста Гулматнинг жумбоғи (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 522
147 Уч оға-ини (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 611
148 Val… valay… (hajviya) [Anvar Obidjon] 807
149 Вал… валай… (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 786
150 XX asr talonchiligi (hajviya) [Anvar Obidjon] 616
151 XX аср талончилиги (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 540
152 Xizmatchilik-da, xizmatchilik (hajviya) [Anvar Obidjon] 606
153 Xorij radiosi va... kalish (hajviya) [Anvar Obidjon] 666
154 Xususiy koʻprikcha (hajviya) [Anvar Obidjon] 595
155 Хизматчилик-да, хизматчилик (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 556
156 Хориж радиоси ва... калиш (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 553
157 Хусусий кўприкча (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 568
158 Yerliklar (hajviya) [Anvar Obidjon] 624
159 Ерликлар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 583
160 Ziyodbotirdan boshqasi topiladi (hajviya) [Anvar Obidjon] 631
161 Ziyolicha olishuv (hajviya) [Anvar Obidjon] 643
162 Зиёдботирдан бошқаси топилади (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 501
163 Зиёлича олишув (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 529
164 Oʻshaning erimikan? (hajviya) [Anvar Obidjon] 0
165 Ўшанинг эримикан? (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 0
166 Gʻilay sichqon (hajviya) [Anvar Obidjon] 731
167 Ғилай сичқон (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 522
168 Shiliqabiliq (hajviya) [Anvar Obidjon] 566
169 Shomurod hasibfurushning futbolga bor... [Anvar Obidjon] 516
170 Shubha (hajviya) [Anvar Obidjon] 586
171 Shumqadam (hajviya) [Anvar Obidjon] 573
172 Шомурод ҳасибфурушнинг футболга борга... [Anvar Obidjon] 507
173 Шубҳа (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 573
174 Шумқадам (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 493
175 Chakalakzor afsonasi (hajviya) [Anvar Obidjon] 700
176 Чакалакзор афсонаси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 777
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика