Сўлим хиёбонда (ҳажвия) [Anvar Obidjon] |
Хиёбондаги боғкурсида ёлғиз ўзи ўтирибди. Кўриб турибман, анвойи гулларга термилиб баҳра олаётгани йўқ. Хаёли бошқа нарсада. Сигаретни четга отдим-да, бориб унинг ёнига ялпайдим. У, кўзларини жовдиратиб, менга бир қараб қўйди. Сездимки, ғирт ўшандақалардан. Тўғрисини айтсам, унга қараб туриб, негадир ачиниб кетдим. Ҳали ёшгина экан. Келиб ўтиришга ўтирдим-у, биринчи бўлиб гап отишга юрагим бетламай, каловланиб қолдим. Диққатим ошиб, яна сигарет тутатдим. Шунда у мен томонга мойилон бўлиб, кўзларимга синчковлик билан тикилди. Чиройли жилмайиб қўйгач, шамадор бир сўз қотди: – Пешма-пеш чекиб қолдингиз? Янглишмасам, бирон нарсага хумор бўляптилар шекилли? Ёш бўлсанг ҳам, кўп ишни кўрганга ўхшайсан, деб ўйладим ичимда. Айни пайтда, тузоғимга ўзи бош тиққанидан кўнглим ёришди. – Хумор бўлганда қандоқ! – дедим сумалакдек суюлиб. – Бирга гаплашиб хумор ёзадиганни тополмай доғдамиз холос. Энди у менга яқинроқ сурилиб, кутилмаганда, гапни дангалидан бошлади. – Биз иккитамиз, – нариги боғкурсида ўтирган шеригини кўз қирида кўрсатди у. – Агар, сизниям дўстингиз бўлса... – Умримда ҳеч кимга дўст бўлмаганман! – дея очиғини айтиб қўяқолдим мен. – Аммо-лекин, мени икки киши деб ҳисоблайверинглар. – Йўғ-э! – ишонқирамай, менга бошдан-оёқ разм солиб чиқди у. – Сизни қийнаб қўймайлик тағин? Ўзимни салобатлироқ кўрсатишга тиришиб, чимирилганча димоқ иширдим. – Минг шукурки, шунгаям қийналадиган аҳволга тушганимизча йўқ, – дедим гердайиб ва «одатий стандарт»га нисбатан икки ҳисса кўп пул узатдим. – Қани, тезда дўконга югурсинлар-чи, йигитнинг гули. Сен вино олиб келгунингча, шеригинг икковимиз стакан топиб турамиз. 1978 |
№ | Eng ko'p o'qilganlar |
---|---|
1 | Gʻazallar, ruboylar [Zahiriddin Muhammad Bobur] 62809 |
2 | Yulduzlar mangu yonadi (qissa) [Togʻay Murod] 60823 |
3 | Gʻazallar [Nodira] 40620 |
4 | Guliston [Sa’diy] 37193 |
5 | Sobiq (hikoya) [Said Ahmad] 24912 |
6 | Hikmatga toʻla olam (gʻazal, ruboiy... [Sa’diy Sheroziy] 23927 |
7 | Мусульманские имена (част... [Ibn Mirzakarim al-Karnaki] 23541 |
8 | Yulduzli tunlar (I- qism) [Pirimqul Qodirov] 20093 |
9 | Vatanni suymak [Abdulla Avloniy] 18978 |
10 | Mehrobdan chayon (I- qism) [Abdulla Qodiriy] 14839 |