Аёллар ва хаёллар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] |
Эҳтирос Камроқ Бўлсин – Бунча хилват экан бу ер? – Ҳа! Бундай хилват жойлар савоб иш учун яратилмаган! – Вой, нима қиляпсиз? Қўлингизни олинг. Эрим билиб қолса... – Тупурдим ўша эрингизга. Ошқовоқ нима-ю, у нима. – Ҳамма эркаклар ҳам ошқовоқ. Фақат, пўсти ҳар хил. – Баҳомни ошириб юбордингиз. Раҳмат! Мен аҳмоқ сизни тушларимда кўриб юрибман. Кеча тушимда ҳатто ўпиб олдим. Мана бундай қилиб... – Бўлди! Бас! – столни шапиллатиб қичқирди режиссёр. – Репетитсия тамом! У гримхона сари бораётган артист йигитнинг ортидан хўмрайиб қараб қўйгач, «енгилтак аёл» ролида ўйнаётган актрисага ўгрилиб, дўнғиллади: – Бугун сал кечиксам керак. Қизчамизни боғчадан олиб, тўғри уйга жўна. Кўникиб Ҳам Кетарсиз – Ўзи нима гап? Нега йиғлаяпсиз, синглим? – Анави уятсиз чол... – Хўш, хўш? – Манави еримни... – Хуллас... туф, – оғзидаги носни пуркаб, бамайлихотир гап бошлади чол, – ойимтилланинг ўша жойини сийпаладим. Сийпалашга ҳаққим бор. – Ҳм-м, биласизми... Сирасини айтганда, бизда одат шунақа, синглим. Анави аёллар ҳам дастлабки пайтларда сизга ўхшаб қимтиниб юришарди. Мана энди, сийпалаш у ёқда турсин, ҳатто, кийимингни еч десангиз ҳам... Қисқаси, шароитга тезроқ кўникишга урининг... Директорнинг бу гапидан кейин, гўшт комбинатининг ташмачиликка қарши курашувчи қоровули тантанавор қиёфада соқол силаб қўйди. 1978 |
№ | Eng ko'p o'qilganlar |
---|---|
1 | Gʻazallar, ruboylar [Zahiriddin Muhammad Bobur] 62807 |
2 | Yulduzlar mangu yonadi (qissa) [Togʻay Murod] 60770 |
3 | Gʻazallar [Nodira] 40619 |
4 | Guliston [Sa’diy] 37172 |
5 | Sobiq (hikoya) [Said Ahmad] 24875 |
6 | Hikmatga toʻla olam (gʻazal, ruboiy... [Sa’diy Sheroziy] 23921 |
7 | Мусульманские имена (част... [Ibn Mirzakarim al-Karnaki] 23537 |
8 | Yulduzli tunlar (I- qism) [Pirimqul Qodirov] 20087 |
9 | Vatanni suymak [Abdulla Avloniy] 18976 |
10 | Mehrobdan chayon (I- qism) [Abdulla Qodiriy] 14832 |