Бугунча байрам... (ҳажвия) [Anvar Obidjon]

Бугунча байрам... (ҳажвия) [Anvar Obidjon]
Бугунча байрам... (ҳажвия) [Anvar Obidjon]
Байрам ўтиб олгач, балки ҳамма ташвишлардан қутулармиз. Эртани кутиб турайлик-чи...
Ҳа, ташвишу ғалвалардан жуда қон бўпкетдим. Ўзи бошдаёқ ишим юришмаганди. Калхўздаги биродарлар мени чоршанба оқшомида партком котиблигига сайлашган бўлса, пайшанба-саҳар Москвадаги айниган оломон комфирқани пўписалаб, майдонга чиқди. Кун бўйи телевизўрнинг ёнига михланиб, намойишчиларнинг қўлидаги шиор-пиорларни ўқиш билан овора бўлдим. Хайрият, «Фалончи йўқолсин!», «Пистончи ўрнини бўшатиб қўйсин!» деган ёзувлар ичида менинг фамилиям учрамади. Москвадаги баъзи катталарга нисбатан халқ орасида ҳали обрўйим баландлигини пайқаб, енгил тортдим.
Бу билан «ишим беш, ўзим йигирма беш», демоқчи эмасман. Айтганимдек, бошимда кунига бир ташвиш, кун ора икки ғалва. Шунақада шаҳарда туғилмаганимга кўп афсусланаман. Қишлоқиларга ҳаммаси бир гўр – раҳбар дейилдими, тамом: бу раисми, парткомми, бош буғолтирми, фарқлаб ўтирмай, тўйига тандир керак бўлсаям биринчи учраган бошлиққа арз қилаверади. Тунов куни бир комбайинчи хонамга кириб, хотини қаторасига қиз туғаётганидан шикоят қипкетди. Мен парткомман, бу масалада зоотехникка учраш, десам тушунмайди-да.
Шу хилдаги майда масалаларда, айниқса, чоллардан безор бўлдим. Бири кекса коммунистлигини пеш қилиб эшагига ем сўраб келса, бошқаси «сўққабошман, партиядан ўчган бўлсаям майли, биронта кампир топиб бер», деб хархашани бошлайди. Ўргилдим бунақа найниқ болшавойлардан, гапи ўқловдек, сиёсатдан – нўл. Мирза бува дегани Куйбишевни Қўйбешип, Калининни Каллелин дейди. Абрейим оқсоқол жамоат жойида тап тортмасдан «замон шундай тураверса, яқинда ўзингни хотинингниям таллон бериб ўпадиган бўласан», деб масхарабозлик қилади.
Ойнинг охири яқинлашгани сайин, ҳар сафар безгагим хуружини бошлайди. Бу – асабдан, ишимнинг энг оғир палласи – аъзолик бадалларини тўплаш. Баъзи муттаҳамникига уч-тўрт бостириб борганингдан кейин қўшниларидан уялганидан зўрға ярим-ёртисини тўлайди. Худоёрхоннинг солиқчиси эмасманки, ёнимда иккита гурзимушт йигитим турса. Шунақаларни бюрога қўйиб, шартта-шуртта жавобини берворай десам, аъзолар камайса охири ўзимниям штатим қисқариши мумкинлигини ўйлаб, шаштим қайтади.
Булар-ку майли, биттаси сувчи, иккинчиси молбоқар... Кейинги пайтда одамларнинг ички дунёсини кузатиб юриб, ҳатто идорадаги фаолларгаям ишончим қолмади. Тўғри, идорачилар газета ўқишади, бадалларни вақтида тўлаб боришади, мажлисларда ўзларини яхши тутишади. Лекин иккитаси холи қолди дегунча, оғизларига тезда шайтон қўнади. Масалан, иқтисодчимиз Ўлантойни энг синалган коммунистлардан деб юрардим: сиёсий сабоқни ўзи олиб боради, шийпонларга чиқиб маъруза айтиб туради. Бир куни идора ҳовлисига чиқсам, ферма мудири билан шахмат ўйнаб ўтирибди. Бунақа ойликсиз бошқотирмаларга тоқатим йўқ, секин ортга қайтмоқчи бўлувдим, гаплари қўққис қулоққа чалиниб, тўхтаб қолдим. Кечирасиз-у, бунақа гапни сиёсий рақибларимиз ҳам очиқ гапирмайди. Четдан қараганда, икковининг кўзи гўё шахматда, аслида гапни чайишяпти. Ферма мудири тошлардан бирини «тақ» этказиб уриб: «Партия тамом!» – деди. Этларим жунжикиб кетди, «ҳозир Ўлантойдан эшитадиганингни эшитасан, контур», деб ўйладим. Буни қарангки: «Ҳа, бу партияни ютқаздик», деса бўладими. Хонага кириб, анчагача ўзимни босолмай ўтирдим. «Сотқин! Сен лаппашанг Ўлантой балки партиявийлигингни ютқазгандирсан, аммо биз партияни ютқазмаймиз!» – деб столни муштлаб юбордим. Ким бўлишидан қатъи назар, ҳаммага ҳушёр боқиш зарурлигини ана ўшанда чуқурроқ тушуниб етдим.
Бошқаларнинг фикрини билмайман-у, менимча, баридан хавфлиси – ёшлар, ҳатто Ўлантойдан ҳам хавфлироқ дейиш мумкин. Аммо бошқа томонини тан олиш керак, ўнг келиб қолса, етагингга осон юрадиган тоифа ҳам шу. Мана, темирчимиз Фармонқул жуда тез йўлга кирди. Гараждаги айрим таноби бўш шахсларнинг биз тўғримизда айтадиган гапларини менга рўйи рост етказиб туради. Ўлмасам, шу болани комсорг қиламан. Ҳозиргиси қуюшқонга сиғмайроқ турибди ўзи. Ё анқов, ё душман– ҳатто шундоқ бурнининг тагидаги деворий газетани қолипга сололмайди. Яқинда бу газетадаги аксилтарбиявий бир шеърни вақтида йиртиб олишга улгурдим. Пайти келса керак бўлади деб, мана, ёнимда сақлаб юрибман:
    «Бисмиллоҳир раҳмонир роҳим!»
    Партбилетни оламан аста.
    Котиб чет эл тўлқинин бузган
    Аппаратдек йўталар қасддан.
    Рангим ўчиб тўлайман бадал,
    «Тап» этказиб урар у муҳр.

– Котиб ака, бир ой бўшмизми?
– Ҳа, қутулдинг...
– Оллоҳга шукур!
– Оллоҳинг ким?
    Сени мажлисда –
    Бир саваймиз, – дер у ғам емай.
    Чўкиб ўлган эски парткомдек
    «Агар худо хоҳласа», демай.

Қаранг-а, буларга қўйиб берилса, эртага ё Чўлпон, ё Фитратнинг «шеър» деган нарсасиниям сиёсий газетамизга тиқиштиришади. Индинига кўрибсизки, балога биз қолиб ўтирибмиз-да.
Кейинги вақтда тепадагиларниям унча тушунолмай қоляпман. Айтмоқчиманки, икки ҳафтача олдин марказқўмдан бир текширувчи келди. Ишимни кўриб, унимни ўпоққа, бунимни сўпоққа чиқарди. Ўзи партияга алоқаси йўқ жўрнолист одам, шуни марказқўмга ишга олишибди. Ёзган мақолаларини ўқисанг – «халқ», «халқ»... Халқинг билан юравермайсанми! Бизни иш тамом бошқа олам, тушунмасанг, аралашиб нима қиласан? Берган саволини қаранг: «Сизни котибликка сайлашда нима учун бошқа номзодлар ҳам қўйилмабди?» – дейди. Буни раисдан сўра. Ўшанда уч кишининг номзоди қўйилувди – меники, яна Турсинали билан Юрсиналиники. Раисимиз: «Турсинали яхши мутахассис, олий маълумотли агроном, тракторчи Юрсиналиниям бинойидек касби бор, буларни ишдан қолдирмайлик», деб иккаласининг номзодини олдириб ташлади. Тўғри-да, мен партия мактабини тугатганман, бундан бошқа қайси ишни уддалайман?
Текширувчи менга узоқ тикилиб туриб: «Кам бўлмасинлар, акахон!» – деб қўйди. Хайрият, охири аҳволимни тушунди шекилли. Сўнг чуқур уф тортиб, ўрнидан турди, «ҳа, майли, байрам ўтиб олсин, балки ҳамма ташвишлардан қутуларсиз», деб жўнаб қолди.
Мана, бугун байрам...

1990
Mualifning boshqa asaralari
1 Aspan attorning arizalari (hajviya) [Anvar Obidjon] 820
2 Ayollar va xayollar (hajviya) [Anvar Obidjon] 776
3 Аспан атторнинг аризалари (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 625
4 Аёллар ва хаёллар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 843
5 Babangida (hajviya) [Anvar Obidjon] 649
6 Baqalarning niyati buzuq (hajviya) [Anvar Obidjon] 808
7 Bayram intyervyusi (hajviya) [Anvar Obidjon] 618
8 Berkinib olgan sirgʻacha (hikoya) [Anvar Obidjon] 912
9 Bezgakshamol-2 (hajviy hangomalar) [Anvar Obidjon] 1464
10 Boymamat Beshinchi (hikoya) [Anvar Obidjon] 708
11 Buguncha bayram... (hajviya) [Anvar Obidjon] 643
12 Buzoq guvohlikka chaqirilsin! (hajviya) [Anvar Obidjon] 632
13 Бабангида (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 599
14 Байрам интервюси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 737
15 Бақаларнинг нияти бузуқ (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 763
16 Безгакшамол-2 (ҳажвий ҳангомалар) [Anvar Obidjon] 769
17 Беркиниб олган сирғача (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 636
18 Боймамат Бешинчи (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 624
19 Бузоқ гувоҳликка чақирилсин! (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 594
20 Dardingni stadionda ayt (hajviya) [Anvar Obidjon] 873
21 Davolanish (hajviya) [Anvar Obidjon] 588
22 Даволаниш (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 582
23 Дардингни стадионда айт (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 567
24 Eh, la’nati ombor… [Anvar Obidjon] 940
25 Eh, shoʻrlik erkaklar! (hajviya) [Anvar Obidjon] 779
26 Eng iste’dodli oʻlik (hajviya) [Anvar Obidjon] 671
27 Энг истеъдодли ўлик (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 514
28 Эҳ, лаънати омбор… [Anvar Obidjon] 856
29 Эҳ, шўрлик эркаклар! (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 601
30 Gulixonning gulzorchasi (hikoya) [Anvar Obidjon] 633
31 Гулихоннинг гулзорчаси (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 537
32 Hakka xolaning igʻvolari (hikoya) [Anvar Obidjon] 672
33 Halokatdan asrovchilar (hajviya) [Anvar Obidjon] 587
34 Hemma Malina (hajviya) [Anvar Obidjon] 593
35 Ҳакка холанинг иғволари (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 835
36 Ҳалокатдан асровчилар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 547
37 Ҳемма Малина (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 603
38 Impoʻrtbop yigit (hajviya) [Anvar Obidjon] 711
39 Импўртбоп йигит (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 553
40 Jaqqi (hikoya) [Anvar Obidjon] 1055
41 Жаққи (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 701
42 Kambagʻalbop Gulmatiy (hajviya) [Anvar Obidjon] 1095
43 Kasofati temirtak (hajviya) [Anvar Obidjon] 544
44 Keksa yamoqchi (hikoya) [Anvar Obidjon] 639
45 Kemaga tushganning joni bir (hajviya) [Anvar Obidjon] 751
46 Kezargon Boychechak (qissa) [Anvar Obidjon] 897
47 Камбағалбоп Гулматий (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 527
48 Кезаргон Бойчечак (қисса) [Anvar Obidjon] 568
49 Кекса ямоқчи (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 597
50 Кемага тушганнинг жони бир (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 797
51 Madaniy zoʻravonlik (hajviya) [Anvar Obidjon] 919
52 Maqolasiz sarlavha (hajviya) [Anvar Obidjon] 756
53 Maqtanchoq (hikoya) [Anvar Obidjon] 1153
54 Marayim gʻijjak (hajviya) [Anvar Obidjon] 711
55 Menga til oʻrgatmoqchi boʻlishgani (h... [Anvar Obidjon] 859
56 Meshpolvonning janglari [Anvar Obidjon] 4697
57 Ming soʻmlik poʻstak (hajviya) [Anvar Obidjon] 706
58 Mirzaqand naynovning hasratlari (hajviya) [Anvar Obidjon] 597
59 Mishmishali (hajviya) [Anvar Obidjon] 620
60 Маданий зўравонлик (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 532
61 Марайим ғижжак (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 522
62 Мақоласиз сарлавҳа (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 555
63 Мақтанчоқ (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 666
64 Менга тил ўргатмоқчи бўлишгани (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 541
65 Мешполвоннинг жанглари [Anvar Obidjon] 787
66 Минг сўмлик пўстак (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 544
67 Мирзақанд найновнинг ҳасратлари (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 504
68 Мишмишали (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 540
69 Nishon buqoq va ritmik gimnastika (ha... [Anvar Obidjon] 778
70 Nokdaun (hajviya) [Anvar Obidjon] 541
71 Нишон буқоқ ва ритмик гимнастика (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 637
72 Нокдаун (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 560
73 O...o...jon (hikoya) [Anvar Obidjon] 562
74 Odobli boʻlish osonmi? (hikoya) [Anvar Obidjon] 0
75 Ola-bula sharf (hajviya) [Anvar Obidjon] 555
76 Olovjon (hikoya) [Anvar Obidjon] 504
77 Oltiariq hangomalaridan [Anvar Obidjon] 2104
78 Oltin vasvasasi (hajviya) [Anvar Obidjon] 794
79 Oltin yurakli avtobola (qissa va hiko... [Anvar Obidjon] 6024
80 Ortigʻalining oʻzginasi (hajviya) [Anvar Obidjon] 637
81 Oshqovoqsiz satira (hajviya) [Anvar Obidjon] 685
82 Oxirgi sedanatut qissasi (hajviya) [Anvar Obidjon] 618
83 О...о...жон (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 559
84 Одобли бўлиш осонми? (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 0
85 Ола-була шарф (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 568
86 Олий табақали меҳмонлар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 553
87 Оловжон (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 532
88 Олтиариқ ҳангомаларидан [Anvar Obidjon] 588
89 Олтин васвасаси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 567
90 Олтин юракли автобола (қисса ва ҳикоялар) [Anvar Obidjon] 917
91 Ортиғалининг ўзгинаси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 539
92 Охирги седанатут қиссаси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 491
93 Ошқовоқсиз сатира (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 544
94 Pidboʻl (hajviya) [Anvar Obidjon] 580
95 Poygakdagilar (hajviya) [Anvar Obidjon] 578
96 Poʻpisaning ogʻirligi qancha? (hajviya) [Anvar Obidjon] 0
97 Пидбўл (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 611
98 Пойгакдагилар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 553
99 Пўписанинг оғирлиги қанча? (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 0
100 Qadrdon yigʻilar (hikoya) [Anvar Obidjon] 705
101 Qiygʻirakning shamoli (hajviya) [Anvar Obidjon] 623
102 Qora bodring (hajviya) [Anvar Obidjon] 593
103 Qorinbotir (doston) [Anvar Obidjon] 1164
104 Qoʻgʻirchoqlar (hikoya) [Anvar Obidjon] 935
105 Qoʻlaqabli bogʻkursi (hajviya) [Anvar Obidjon] 724
106 Quvish (hajviya) [Anvar Obidjon] 581
107 Қадрдон йиғилар (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 533
108 Қийғиракнинг шамоли (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 665
109 Қора бодринг (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 543
110 Қоринботир (достон) [Anvar Obidjon] 553
111 Қувиш (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 607
112 Қўлақабли боғкурси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 491
113 Қўғирчоқлар (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 570
114 Restoranda tanishganlar (hajviya) [Anvar Obidjon] 702
115 Ресторанда танишганлар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 574
116 Serkaxonim (hajviya) [Anvar Obidjon] 600
117 Sotti satang hayotidan (hajviya) [Anvar Obidjon] 596
118 Sovigan koʻngil (hajviya) [Anvar Obidjon] 776
119 Soʻlim xiyobonda (hajviya) [Anvar Obidjon] 652
120 Sudxoʻrning ziyofati (hajviya) [Anvar Obidjon] 648
121 Серкахоним (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 594
122 Совиган кўнгил (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 569
123 Сотти сатанг ҳаётидан (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 607
124 Судхўрнинг зиёфати (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 494
125 Сўлим хиёбонда (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 533
126 Talablarga binoan (hajviya) [Anvar Obidjon] 599
127 Tip-tiniq vujud (hikoya) [Anvar Obidjon] 542
128 Tomoqqa taqaladigan gap (hajviya) [Anvar Obidjon] 666
129 Toʻgʻon Takayevning qoshiqbozi (hajviya) [Anvar Obidjon] 660
130 Toʻnni teskari kiyish (hajviya) [Anvar Obidjon] 913
131 Toʻporicha gap-gashtaklar (hajviya) [Anvar Obidjon] 677
132 Tushuntirish xati (hajviya) [Anvar Obidjon] 1182
133 Tutunfurush (hajviya) [Anvar Obidjon] 694
134 Талабларга биноан (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 524
135 Тип-тиниқ вужуд (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 569
136 Томоққа тақаладиган гап (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 501
137 Тутунфуруш (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 504
138 Тушунтириш хати (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 972
139 Тўнни тескари кийиш (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 547
140 Тўпорича гап-гаштаклар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 542
141 Тўғон Такаевнинг қошиқбози (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 539
142 Uch ogʻa-ini (hikoya) [Anvar Obidjon] 800
143 Uyquda nimalar boʻlmaydi! (hikoya) [Anvar Obidjon] 881
144 Уйқуда нималар бўлмайди! (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 506
145 Уста Гулматнинг жумбоғи (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 522
146 Уч оға-ини (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 611
147 Val… valay… (hajviya) [Anvar Obidjon] 807
148 Вал… валай… (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 786
149 XX asr talonchiligi (hajviya) [Anvar Obidjon] 616
150 XX аср талончилиги (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 540
151 Xizmatchilik-da, xizmatchilik (hajviya) [Anvar Obidjon] 606
152 Xorij radiosi va... kalish (hajviya) [Anvar Obidjon] 666
153 Xususiy koʻprikcha (hajviya) [Anvar Obidjon] 595
154 Хизматчилик-да, хизматчилик (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 556
155 Хориж радиоси ва... калиш (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 553
156 Хусусий кўприкча (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 568
157 Yerliklar (hajviya) [Anvar Obidjon] 624
158 Ерликлар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 583
159 Ziyodbotirdan boshqasi topiladi (hajviya) [Anvar Obidjon] 631
160 Ziyolicha olishuv (hajviya) [Anvar Obidjon] 643
161 Зиёдботирдан бошқаси топилади (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 501
162 Зиёлича олишув (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 529
163 Oʻshaning erimikan? (hajviya) [Anvar Obidjon] 0
164 Ўшанинг эримикан? (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 0
165 Gʻilay sichqon (hajviya) [Anvar Obidjon] 731
166 Ғилай сичқон (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 522
167 Shiliqabiliq (hajviya) [Anvar Obidjon] 566
168 Shomurod hasibfurushning futbolga bor... [Anvar Obidjon] 516
169 Shubha (hajviya) [Anvar Obidjon] 586
170 Shumqadam (hajviya) [Anvar Obidjon] 573
171 Шилиқабилиқ (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 562
172 Шомурод ҳасибфурушнинг футболга борга... [Anvar Obidjon] 507
173 Шубҳа (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 573
174 Шумқадам (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 493
175 Chakalakzor afsonasi (hajviya) [Anvar Obidjon] 700
176 Чакалакзор афсонаси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 777
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика