Марайим ғижжак (ҳажвия) [Anvar Obidjon]

Марайим ғижжак (ҳажвия) [Anvar Obidjon]
Марайим ғижжак (ҳажвия) [Anvar Obidjon]
Қара, Аливой, қара – бир қўлида бўғча, бир қўлида бола, яна учтаси этагига осилган...
Шунақа хотинларни кўрсам, эркаклигимдан суюниб, «қуқуғ»лагим келади, яратганнинг ҳимматига тинмай тасанно айтаман. Агар тангрим озгина лойни аяса борми, ҳозир липпамга гугурт қистириб, айвонда хамир қораётган бўлардим. Унда, тўйингда ким ғижжак чалиб берарди, ука?
Ўқиш битай дедими ўзи? Тўй ҳам яқиндир? Бир акалик гапимни эшит, одамнинг жинси қанақалиги мўйловиданмас, рўзғоридаги обрўйидан билинади. Оилада эркак бўлишни хоҳласанг, маслаҳат шу – хотининг «ғиринг» деса, шапалоғинг «диринг» десин. Хотининг тилини бир марта қимирлатгунча, сен оёқни икки-уч ишлатвор.
Қўрқма, Аливой, қўрқма. Хотин зоти тўпдан ҳам пишиқ бўлади, ҳаммасига чидайди. Чидамаса, отасиникига бориб, тўртта синглисининг орқасидан навбатга туради. Ана, қўйворган хотинларимданам бирортаси эр тополмади...
Нима? Неччи марта уйлангансиз, дейсанми? Оббо укам-эй, мени буғолтир қилворасан шекилли.
Хў-ў-ш деганда... биринчисини ҳисобга олмасак ҳам бўлади, ғирт колхозчи эди, ҳатто загсдан ўтмаганмиз. Қолганларини санасак, биттаси медик, биттаси редик, яна биттаси детик...
Э, гапни бўлмай тургин! Шуниям билмайсанми: медик – дўхтир дегани, редик дегани – редактсия ходими, детик – детсад, яъни боғчачи. Энди уқдингми? Каллаям боракан-да!
Хў-ў-ш деганда... Қайси хотинга келувдик? Медик, редик, детик... Ҳа, охиргиси – хетик. Хетикда ишларди...
Алжирама, Аливой, алжирама. Хетик бошқа нарса, ҳўтик бошқа нарса. Тошкентда нимани ўрганяпсан? Сендақаларнинг бошида мударриснинг гаврони ўйнаб турмаса, юзта фан дўхтири сиёсатни ашула қилгандаям РСДРПни РСФСРдан ажратолмай ўтиб кетасан. Хетик ҳам бош ҳарфларда ёзилади: ХЭТИК! Яъни «Хотинлар Этигини Тозалаш Илмий Кенгаши»!
Нега куласан? Буям овчилар жамиятига ўхшаган катта бир уюшма, раиси партия аъзоси, алоҳида идора, бешта енгил машина ажратилган. Бу ташкилотда хотинларнинг этиги қанақа чармданлиги-ю, қандай рангдалигига қараб, қачон, қаерда, қанча муддатда, қанақа асбоблар воситасида, қайси усулда, энг муҳими – кимларнинг жавобгарлигида тозаланиши юзасидан кўрсатма тайёрланади. Ҳужжатлар Олий Советда тасдиқлангандан кейин, Министрлар Совети маблағ беради...
Нима дединг, Аливой? Шуям саволми, яқинда ўрта махсус маълумотли ошпаз бўласан-а. Этикни ҳар ким билганича тозаласа, ҳукумат ағдарилиб кетадими, деганинг нимаси? Ҳудди шунақа саволни ўзингга берсам-чи? Мана, ҳамма ўспиринларга ўхшаб комсомолсан. Ўша ташкилотинг келиб сенга бирор марта чучвара тугишганми? Уларга чучвара тугдириб бўпсан, ошпазликдан ҳайдалишга тоқатинг бормиди. «Бўпти, кўрсатма-пўрсатма бериб туринглар-у, ишимга аралашманглар», дейсан, аъзолик бадалини тўлаб, осонгина қутуласан.
Яна-чи? Яна қаерларга аъзосан? Хўп, ДОСААФ – бир, китобсевар – икки, сувга чўкканларни қутқариш – уч, НТО – тўрт, «Пахтакор» жамияти – беш...
Бўлди, Аливой, бўлди, ҳамма ташкилотни санаш шартмас, шу ёғининг нишонини тақсанг ҳам, кўйлагинг илма-тешик бўпкетади.
Хў-ў-ш деганда... Ўша ДОСААФ сенга нимани ўргатади ўзи? Ғани сартарошнинг деразасини чўзмада отиб синдиришними? Масалан, мактабдан пахтага қувлашса, эл қатори тракторда бординг. Ёки ДОСААФчиларни далага парашўтда ташлашдими? Адашмасам, пашшани чўмичда уриб ўлдиришниям ўзинг ўргангансан.
Сувга чўкканларни қутқарадиганларга келсак, ХЭТИКдан унинг нимаси ортиқ? ХЭТИКда ҳарқалай тозалашга этик-петик топилиб туради. Иш кўрсатишларинг учун сенларга қаердан дарё қазиб берамиз энди? Қолавурса, қутқарувчилардан биттаси сен бўлсанг, бундан буён ариқчадаям чўмилмаганим бўлсин.
Хайр-эҳсон деган нарса савобгарчиликка қилинади. Аммо, «Пахтакор» жамиятига танга йиғиб топширганлар у дунёга камида тўрт қоп гуноҳни орқалаб жўнайди. Ўша жамиятинг қишлоққа стадион қуриш у ёқда турсин, индамасанг, устингдаги майканиям ечиб кетса керак. Сенлар берган пулга нуқул атрофдан футболчи сотволишяпти. Демак, бу жамиятингдан кўра бизга ХЭТИК фойдалироқ, тозаланган этиклар ҳарҳолда ўзимизники.
Луқмон молиячи деган бир балои офат бор, томорқангга экин эксанг-экмасанг, бир хил солиқ солаверади. Китобсевар жамиятингни шунга ўхшатаман – қовоғинг шишиб кетганини кўрсаям, роса китоб ўқибсан, ҳақини чўз, дейди. Кўзимни ари чаққан, десанг ишонмайди.
ХЭТИКдан кулишни-ку биласан, ўзинг НТОга аъзо бўлиб, илмий-техникани қанча тараққий эттирвординг? Тўғри, тан оламан, бу ташкилотда ҳуқуқинг катта, фанлар академиясининг рўйхатда йўқ академигисан. Яъни айтмоқчиманки, биров янги ихтиро кўтариб келса, академик ҳам хатосини топиб қайтараверади, сен ҳам. Лекин бундан менга, ё бўлмаса, янги келин аянгга қандай наф бор?
Ие, ҳали эшитмаганмидинг? Кечагина уйландим-ку, ука.
Ҳа энди, тўғри, карнай-сурнай чалмадик, созанда шогирдларгаям билдирмадик. Билдирсак, маҳалладаги битта одамга тўртта ашулачи бўбкетарди. Тенг-тушларинг неваратўйи қиптурса, чимилдиққа «ёр-ёр» билан киришга уяларкансан.
Хуллас, уйландик, Аливой. Аммо, хех-хе, бу ёғи сал қизиқроқ чиқди. Ўзимдаям айб бор – аҳмоқ бўлмасам, қаллиқ топишни маҳаллага яқинда кўчиб келган Мирҳол бангига ишонармидим? «Хотинимнинг кенжа синглиси тушган қишлоқда бир бева аёл бор экан», деса, «беш марта уйланганимни эшитганлар шайтонлаб қоляпти, унга таг-зотимни тушунтириб ўтирмай, ишни ими-жимида битир», деб этагига ёпишибман. Майли, у тарафни биз ҳам ортиқча суриштирмаймиз, дедим. Ичимда бўлса қалтираб: «Ишқилиб, қариганимда кирчимоли учрасин, медигимга ўхшаб шимимни қўлқопда ювмасин, редигимга ўхшаб қоғоз-қаламни кўрпагаям кўтариб кирмасин, детигимга ўхшаб ҳафтада етти кун каша едирмасин, хетигимга ўхшаб шўрваниям найчада сўриб ичмасин», деб турибман. Мундоқ қараганда, Аливой, хотиннинг энг маъқули – кетмончиси экан. Даладан келсаёқ, унга ўзинг бригадир, ўзинг табелчи.
Хў-ў-ш деганда... гапнинг қисқаси, кеча икки эркак, уч аёл жамланиб, катта тўй қилдик. Ташқида зўр базм уюштирдик: ўзим ғижжакда «Кўча боғи иккинчи»ни эздим, поччам патнисни чирманда қилди, аммам ўйинга тушди. Мирҳол банги унга бир сўмлик қистириб, мендан уч сўм ундирволди-я. Товламачилигини бўйнига қўйиб бир урай десанг, гувоҳ кам.
Қош қорайганда иккала янга чиқиб келиб, акангни ичкарига имлашди. Остонада чўзилиб ётган мушукда поябзалимни чўткалаб, секин келиннинг ёнига кирсам, рўмолни паранжи қилиб ўтирибди.
– Ансамбл билан гастиролда юравериб, рўзғордан узоқлашиб кетувдик, – деб гап бошладим мен. – Мана энди колхўз клубида тўгарак туздик, доим биқинингизда бўламиз, – дедим. Кейин қизиқишда: «Гапим тўмтақроқ чиққан бўлса узр, аёллар билан кўп гаплашмаганман, бу биринчи уйланишим», деворибман. Келин аянг рўмолини тепароқ суриб, қиқир-қиқир кулишга тушди. Унга суқланиброқ қараб: «Кечирадилар-у, ўзларини қаердадир кўрганга ўхшаяпмиз», дедим. У баттар кулди. Кейин елкамга шапатилаб: «Э, одам бўлмай кетинг, танимадингизми, қўйворган биринчи хотинингизман», деди...
Кулма, Аливой, кулма. Гап хотирадамас, гап эркакчиликда. Доим уйдан саҳар чиқиб, улфатчиликдан бемаҳалда қайтардик. Шу хотинимни кундузи бир марта қўшнининг маъракасида кўрувдим. Яна орадан шунча йил ўтди...
Ҳа, Аливой, тақдир мана шунақа нарса. Агар пешанангга ёзилган бўлса, ҳатто тупурган носинг оғзингга қайтиб келиши ҳеч гап эмас экан. Бунга энди ишондим, ука.

1989
Mualifning boshqa asaralari
1 Aspan attorning arizalari (hajviya) [Anvar Obidjon] 821
2 Ayollar va xayollar (hajviya) [Anvar Obidjon] 776
3 Аспан атторнинг аризалари (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 627
4 Аёллар ва хаёллар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 845
5 Babangida (hajviya) [Anvar Obidjon] 650
6 Baqalarning niyati buzuq (hajviya) [Anvar Obidjon] 809
7 Bayram intyervyusi (hajviya) [Anvar Obidjon] 618
8 Berkinib olgan sirgʻacha (hikoya) [Anvar Obidjon] 914
9 Bezgakshamol-2 (hajviy hangomalar) [Anvar Obidjon] 1465
10 Boymamat Beshinchi (hikoya) [Anvar Obidjon] 710
11 Buguncha bayram... (hajviya) [Anvar Obidjon] 644
12 Buzoq guvohlikka chaqirilsin! (hajviya) [Anvar Obidjon] 633
13 Бабангида (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 600
14 Байрам интервюси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 739
15 Бақаларнинг нияти бузуқ (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 765
16 Безгакшамол-2 (ҳажвий ҳангомалар) [Anvar Obidjon] 772
17 Беркиниб олган сирғача (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 638
18 Боймамат Бешинчи (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 626
19 Бугунча байрам... (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 632
20 Бузоқ гувоҳликка чақирилсин! (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 596
21 Dardingni stadionda ayt (hajviya) [Anvar Obidjon] 873
22 Davolanish (hajviya) [Anvar Obidjon] 590
23 Даволаниш (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 584
24 Дардингни стадионда айт (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 568
25 Eh, la’nati ombor… [Anvar Obidjon] 941
26 Eh, shoʻrlik erkaklar! (hajviya) [Anvar Obidjon] 780
27 Eng iste’dodli oʻlik (hajviya) [Anvar Obidjon] 672
28 Энг истеъдодли ўлик (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 514
29 Эҳ, лаънати омбор… [Anvar Obidjon] 857
30 Эҳ, шўрлик эркаклар! (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 601
31 Gulixonning gulzorchasi (hikoya) [Anvar Obidjon] 635
32 Гулихоннинг гулзорчаси (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 537
33 Hakka xolaning igʻvolari (hikoya) [Anvar Obidjon] 673
34 Halokatdan asrovchilar (hajviya) [Anvar Obidjon] 588
35 Hemma Malina (hajviya) [Anvar Obidjon] 593
36 Ҳакка холанинг иғволари (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 836
37 Ҳалокатдан асровчилар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 548
38 Ҳемма Малина (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 604
39 Impoʻrtbop yigit (hajviya) [Anvar Obidjon] 712
40 Импўртбоп йигит (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 553
41 Jaqqi (hikoya) [Anvar Obidjon] 1056
42 Жаққи (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 702
43 Kambagʻalbop Gulmatiy (hajviya) [Anvar Obidjon] 1095
44 Kasofati temirtak (hajviya) [Anvar Obidjon] 545
45 Keksa yamoqchi (hikoya) [Anvar Obidjon] 640
46 Kemaga tushganning joni bir (hajviya) [Anvar Obidjon] 752
47 Kezargon Boychechak (qissa) [Anvar Obidjon] 898
48 Камбағалбоп Гулматий (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 529
49 Кезаргон Бойчечак (қисса) [Anvar Obidjon] 569
50 Кекса ямоқчи (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 598
51 Кемага тушганнинг жони бир (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 798
52 Madaniy zoʻravonlik (hajviya) [Anvar Obidjon] 921
53 Maqolasiz sarlavha (hajviya) [Anvar Obidjon] 756
54 Maqtanchoq (hikoya) [Anvar Obidjon] 1155
55 Marayim gʻijjak (hajviya) [Anvar Obidjon] 712
56 Menga til oʻrgatmoqchi boʻlishgani (h... [Anvar Obidjon] 860
57 Meshpolvonning janglari [Anvar Obidjon] 4699
58 Ming soʻmlik poʻstak (hajviya) [Anvar Obidjon] 708
59 Mirzaqand naynovning hasratlari (hajviya) [Anvar Obidjon] 597
60 Mishmishali (hajviya) [Anvar Obidjon] 621
61 Маданий зўравонлик (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 533
62 Мақоласиз сарлавҳа (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 555
63 Мақтанчоқ (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 668
64 Менга тил ўргатмоқчи бўлишгани (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 542
65 Мешполвоннинг жанглари [Anvar Obidjon] 788
66 Минг сўмлик пўстак (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 545
67 Мирзақанд найновнинг ҳасратлари (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 506
68 Мишмишали (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 541
69 Nishon buqoq va ritmik gimnastika (ha... [Anvar Obidjon] 778
70 Nokdaun (hajviya) [Anvar Obidjon] 542
71 Нишон буқоқ ва ритмик гимнастика (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 639
72 Нокдаун (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 562
73 O...o...jon (hikoya) [Anvar Obidjon] 563
74 Odobli boʻlish osonmi? (hikoya) [Anvar Obidjon] 0
75 Ola-bula sharf (hajviya) [Anvar Obidjon] 556
76 Olovjon (hikoya) [Anvar Obidjon] 504
77 Oltiariq hangomalaridan [Anvar Obidjon] 2105
78 Oltin vasvasasi (hajviya) [Anvar Obidjon] 795
79 Oltin yurakli avtobola (qissa va hiko... [Anvar Obidjon] 6028
80 Ortigʻalining oʻzginasi (hajviya) [Anvar Obidjon] 638
81 Oshqovoqsiz satira (hajviya) [Anvar Obidjon] 686
82 Oxirgi sedanatut qissasi (hajviya) [Anvar Obidjon] 619
83 О...о...жон (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 561
84 Одобли бўлиш осонми? (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 0
85 Ола-була шарф (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 569
86 Олий табақали меҳмонлар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 553
87 Оловжон (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 534
88 Олтиариқ ҳангомаларидан [Anvar Obidjon] 588
89 Олтин васвасаси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 567
90 Олтин юракли автобола (қисса ва ҳикоялар) [Anvar Obidjon] 919
91 Ортиғалининг ўзгинаси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 540
92 Охирги седанатут қиссаси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 491
93 Ошқовоқсиз сатира (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 544
94 Pidboʻl (hajviya) [Anvar Obidjon] 580
95 Poygakdagilar (hajviya) [Anvar Obidjon] 579
96 Poʻpisaning ogʻirligi qancha? (hajviya) [Anvar Obidjon] 0
97 Пидбўл (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 612
98 Пойгакдагилар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 554
99 Пўписанинг оғирлиги қанча? (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 0
100 Qadrdon yigʻilar (hikoya) [Anvar Obidjon] 706
101 Qiygʻirakning shamoli (hajviya) [Anvar Obidjon] 624
102 Qora bodring (hajviya) [Anvar Obidjon] 593
103 Qorinbotir (doston) [Anvar Obidjon] 1165
104 Qoʻgʻirchoqlar (hikoya) [Anvar Obidjon] 936
105 Qoʻlaqabli bogʻkursi (hajviya) [Anvar Obidjon] 725
106 Quvish (hajviya) [Anvar Obidjon] 582
107 Қадрдон йиғилар (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 534
108 Қийғиракнинг шамоли (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 666
109 Қора бодринг (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 544
110 Қоринботир (достон) [Anvar Obidjon] 554
111 Қувиш (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 608
112 Қўлақабли боғкурси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 492
113 Қўғирчоқлар (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 571
114 Restoranda tanishganlar (hajviya) [Anvar Obidjon] 703
115 Ресторанда танишганлар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 575
116 Serkaxonim (hajviya) [Anvar Obidjon] 600
117 Sotti satang hayotidan (hajviya) [Anvar Obidjon] 597
118 Sovigan koʻngil (hajviya) [Anvar Obidjon] 777
119 Soʻlim xiyobonda (hajviya) [Anvar Obidjon] 653
120 Sudxoʻrning ziyofati (hajviya) [Anvar Obidjon] 649
121 Серкахоним (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 595
122 Совиган кўнгил (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 570
123 Сотти сатанг ҳаётидан (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 608
124 Судхўрнинг зиёфати (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 495
125 Сўлим хиёбонда (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 534
126 Talablarga binoan (hajviya) [Anvar Obidjon] 599
127 Tip-tiniq vujud (hikoya) [Anvar Obidjon] 542
128 Tomoqqa taqaladigan gap (hajviya) [Anvar Obidjon] 667
129 Toʻgʻon Takayevning qoshiqbozi (hajviya) [Anvar Obidjon] 661
130 Toʻnni teskari kiyish (hajviya) [Anvar Obidjon] 914
131 Toʻporicha gap-gashtaklar (hajviya) [Anvar Obidjon] 678
132 Tushuntirish xati (hajviya) [Anvar Obidjon] 1183
133 Tutunfurush (hajviya) [Anvar Obidjon] 695
134 Талабларга биноан (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 525
135 Тип-тиниқ вужуд (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 569
136 Томоққа тақаладиган гап (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 502
137 Тутунфуруш (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 504
138 Тушунтириш хати (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 973
139 Тўнни тескари кийиш (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 548
140 Тўпорича гап-гаштаклар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 543
141 Тўғон Такаевнинг қошиқбози (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 540
142 Uch ogʻa-ini (hikoya) [Anvar Obidjon] 802
143 Uyquda nimalar boʻlmaydi! (hikoya) [Anvar Obidjon] 882
144 Уйқуда нималар бўлмайди! (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 507
145 Уста Гулматнинг жумбоғи (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 523
146 Уч оға-ини (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 611
147 Val… valay… (hajviya) [Anvar Obidjon] 808
148 Вал… валай… (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 786
149 XX asr talonchiligi (hajviya) [Anvar Obidjon] 617
150 XX аср талончилиги (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 540
151 Xizmatchilik-da, xizmatchilik (hajviya) [Anvar Obidjon] 607
152 Xorij radiosi va... kalish (hajviya) [Anvar Obidjon] 667
153 Xususiy koʻprikcha (hajviya) [Anvar Obidjon] 595
154 Хизматчилик-да, хизматчилик (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 557
155 Хориж радиоси ва... калиш (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 554
156 Хусусий кўприкча (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 569
157 Yerliklar (hajviya) [Anvar Obidjon] 624
158 Ерликлар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 583
159 Ziyodbotirdan boshqasi topiladi (hajviya) [Anvar Obidjon] 632
160 Ziyolicha olishuv (hajviya) [Anvar Obidjon] 643
161 Зиёдботирдан бошқаси топилади (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 501
162 Зиёлича олишув (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 529
163 Oʻshaning erimikan? (hajviya) [Anvar Obidjon] 0
164 Ўшанинг эримикан? (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 0
165 Gʻilay sichqon (hajviya) [Anvar Obidjon] 732
166 Ғилай сичқон (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 522
167 Shiliqabiliq (hajviya) [Anvar Obidjon] 567
168 Shomurod hasibfurushning futbolga bor... [Anvar Obidjon] 517
169 Shubha (hajviya) [Anvar Obidjon] 587
170 Shumqadam (hajviya) [Anvar Obidjon] 573
171 Шилиқабилиқ (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 563
172 Шомурод ҳасибфурушнинг футболга борга... [Anvar Obidjon] 508
173 Шубҳа (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 574
174 Шумқадам (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 494
175 Chakalakzor afsonasi (hajviya) [Anvar Obidjon] 700
176 Чакалакзор афсонаси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 778
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика