Мишмишали (ҳажвия) [Anvar Obidjon]

Мишмишали (ҳажвия) [Anvar Obidjon]
Мишмишали (ҳажвия) [Anvar Obidjon]
Ҳазрат Ҳувайдо ғазаллари қора қўчқорнинг ёғига илик қўшиб дамланган половдан ҳам кучлироқ эканини бот-бот урғулаб юргувчи Абдураззоқ қори бир пистачақди суҳбатда: «Эслик аёл ҳатто қадамининг товушини ташқарига эшиттирмайди», деб нақл қилганди. Зап айтган экан-да. Пок-покиза хонадонга мағзавасел ёприлиши Юрсинойнинг ўша оддий маданиятчага лоқайдлигидан бошланди – ошхонадан чиқаётиб, қўлдаги пиёлани тушириб юборди, бунинг устига, сесканиб кетиб, «воей» дегани ортиқча бўлди.
– Жаранг! Воей!
Бу товушлар девор ортидаги Мишмишалига бежо эшитилди, кўча сари юришдан тўхталиб, қўшни ҳовли томонга зоғланиб қулоқ тутди. Идишнинг жарангдор синиши-ю, ожизанинг мунгланиб нидоланиши ниҳоясида туйқус юзага келган жимжитлик янада шубҳали туюлди.
Дўкондан сигарет олишга бораётган Васвасақул томорқасига ариқдан сув очиб турган Мамажонга ҳани-ҳуни салом бериб ўтишга чоғланаркан, кўчанинг у юзидаги дарвозадан чиқиб келган Мишмишалини кўриб, унга чалғиди.
– Аҳволлар қалай, Мишмишали? – сариқ тишларини намойишлаб, маҳалладошининг кафтига тарсиллатди. – Уйлар тинчми?
Мишмишали бир Васвасақулга, бир Мамажонга сирли қараш қилди:
– Бизники ҳозирча тинч. Омалейкин, баъзи хонадонлар... Ҳм... Бу ёққа чиқаётсам, Гулдирмаматникидан «Жаранг!» этган овоз эшитилди. Кейин хотини «Вой-э-эй!» деди-ю, жимиб қолди. Бояқишнинг бошига оштовоқ билан урилди, менимча.
Мамажон: «Э, бор-э, доим бир гап топиб юрасан», деб ҳовлисига кирди-кетди, лекин Васвасақул дўконга етгунча хаёл суриб борди: «Хотин «Вой-э-эй!» деб, бирдан дами ичига тушиб кетганакан, демак иш катта». Агар дўкондан чиқиб келган Ваҳимахўжа: «Ҳа, Васвасақул, гаранг кўринасан?» – дея йўлида кўндаланг бўлмаганида, ўйга берилиб, манзилдан ўтиб кетишиям ҳеч гап эмасди.
– Яхшимисан? – ҳушини йиғиб, Ваҳимахўжага димоғланиб қўл чўзди у. – Халтага нималарни тўлдирволдинг?
– Рўзғорда кирсовун узилганакан. Хотин топшириқ берди, биз бажаряпмиз.
– Ҳалиям хотинни қўлга ололмадингми, Ваҳимахўжа? Уйда хўжайинчилик қилишни Гулдирмаматдан ўргансанг бўлмайдими? Азаматни қараки, хотинига аччиқ қилиб, бор идиш-товоқни пачоқлаб ташлабди. Кейин оштовоқ билан бошига урганакан, хотини «До-о-д! Войдод!» дебди-ю, жойида шайтонлаб қопти.
Бу гап Ваҳимахўжани тарракка айлантирди.
– Шу Гулдирмамат-а?! Донғи кетган ўқитувчи бўлса! Яқинда мукофот олди!
Айни дамда, устма-уст сигнал чалиб, «Тез ёрдам» машинаси ўтиб қолди. Васвасақулнинг икки кўзи қорасон ёнғоқдек бўртиб: «Воҳ, Гулдирмамат тушмагур ҳунукроқ урганакан-да, Юрсинойни касалхонага опкетишди-ёв», дея калла тебратди.
Бир қараганда, Ваҳимахўжанинг ҳозирги вазифаси сув иситиб кутаётган хотинига совунни тезроқ етказиб боришдан иборатдек эди. Бироқ, у бундай қилмади, ярим йўлда ўзини ўзи маҳалла оқсоқолининг идорасига етаклади. Ичкарига кирди-ю, ишёқмас куёвининг устидан арзланиб ўтирган аёлнинг сўзини бўлиб, оқсоқолни тиккасига даккилади:
– Оқсоқолсиз-у, маҳалладаги машмашаларни доим охирида эшитасиз!
Оқсоқол беихтиёр ўрнидан туриб, нима гаплигини безиллоқ қиёфада суриштирганини билади, Ваҳимахўжанинг жағи қарсакчалди тарзида ишлашга тушди:
– Гулдирмамат уйидаги бор нарсани кунпаякун қипташлабди! Хотининиям мажақлаб қўйибди!
– Мажақлаб қўйибди?
– Иккала қўлидаги оштовоқ билан «Жаранг! Журунг!» этказиб бошига қўйворганакан, хотини: «Одамхўрнинг дастидан дод!» – дебди-ю, оғзидан оқкўпик келиб, сулайиб қопти! Уни касалхонага опкетишганини ўзим кўрдим.
Шу паллада туйқус сирена овози янгради, иккови ташқарига тикилишди. Ўт ўчирувчилар машинаси возиллаб ўтиб кетди.
– Оббо Гулдирмамат писмиғ-эй! – кўзлари ола-кула бўлиб бидирлади Ваҳимахўжа. – Ёмоннинг бир қилиғи ортиқ деганларидек, уйигаям ўт қўйворган шекилли?
Мамажон ҳовлисидан чиқиб, томорқага оқаётган сувни беркитишга киришганида, оқсоқол мутасадди милитсионерни эргаштирганича келиб қолди-ю, уни тўсатдан саволга тутди:
– Ҳей, Мамажон, Гулдирмаматникидаги тўпалангдан хабаринг борми?
– Қанақа тўпаланг?
– Илтимос! – Мамажоннинг кўзига тазйиқли тикилди милитсионер. – Билганингизни яширманг!
Кўчадаги нағмалардан бехабар Гулдирмамат қўлтиқда сахтиён попка билан ишга отланаркан, қуриган кирларни дордан йиғиштираётган хотини пешанасига бўз лахтак танғиб олганини кўриб, кўнглидаги хотиржамлик хиёл дарз кетди. Хотиндан аҳвол сўраган эди, боши негадир санчиб оғриётганини айтди.
– Унда, дори-пори ичиб, озгина дам олволинг, – меҳрибонланди Гулдирмамат. – Боринг, уйга киринг.
Юрсиной: «Майли, шунақа қилай-чи», дея уйга кириб кетгач, Гулдирмамат кўча тарафга тўрт-беш қадам қўйиб улгурмасдан, дарвозадан оқсоқол, милитсионер, Мамажон ўтиб кела бошлади. Гулдирмаматнинг саломи ҳам, сўрига ўтириш борасидаги таклифи ҳам ерда қолиб, оқсоқол тўғридан-тўғри муддаога кўчди:
– Ўтиришни қўйиб тур, Гулдирмамат. Олдин бир нарсани билволайлик, хотинингга нима бўлди?
Гулдирмамат томдан тараша тушгандек янграган бу саволдан эсанкираб: «Шу десангиз... боши оғриб...» дея дудмалланаётганида, милитсионер дағдағали оҳангда қўшимча қилди:
– Боши нима бўлганини биламиз! Сиз бизга сабабини айтинг!
Шу маҳал, худди ердан чиққандек ҳовлида Мишмишали пайдо бўлди:
– Сабабини, мана, мендан сўранглар! Сабабини, мана, мен биламан! Аввалига «Жаранг!» этди. Ана ундан кейин «Во-э-эй!» деди-ю, жим бўпқолди.
– Нима шовқин, дадаси? – уй ичкарисидан овоз қилди Юрсиной, сўнг ташқарига чиқиб келиб, турганларга жовдиради. – Келинглар...
– Опош бўпқолдингизми, Юрсиной қизим? – пешанадаги лахтакка хавотирли қараб қўйиб, сўз қотди оқсоқол.– Касалхонадан тез қайтганингизга қараганда, хайрият, бошингиз қаттиқ лат емаганакан.
Юрсиной: «Қанақа касалхона?» – дея ҳайронланиб чимирилганида, милитсионер: «Илтимос! Борини борича гапиринг, жабрланувчи», деб уни баттардан ҳайратлантирди. Мамажон: «Ҳа энди, бошини боғлаган одам буларнинг тилида «жабрланувчи» дейилади-да», деб жувон шўрликни тинчлантиришга чиранди.
Оқсоқол салобат билан томоқ қириб, Юрсинойга яқин келди:
– Энди-и гап бундоқ, қизим. Аввало уйдаги ғалвани ташқарига чиқармасликка уринаётганингиздан хурсандман. Тарбия берган ота-онангизга минг раҳмат. Лекин, ойни этак билан ёпиб бўлмасакан. Эшитишимизга қараганда, рўзғорда озгина келишмовчилик чиқиб...
Кўча дарвоза «Тарақ!» этиб очилди-ю, оқсоқолнинг гапи бўғзида қолди. «Тўйбузар» лақаби билан донг таратган Машмаша полвон: «Бош ёриш қанақа бўлишини кўрсатиб қўямиз! Кучи кўпайган одам, мана, бизга ёпишсин!» – деб бўкирганича ҳовлига бостириб кирди. Юрсиной бошини боғлаб олганини кўриб, икки ҳисса ловуллади:
– Ҳа опажоним-а, опажоним-а! Бировлардан эшитмасак, дардингиз ичингизда қопкетаркан-да, а? Ве, почча, опамни нима қипқўйдингиз?
Оқсоқол: «Тўхта, Машмаша полвон! Ҳаддингдан ошма!» – дея муштумзўрнинг йўлини тўсди. Милитсионер эса: «Ўпкани босинг! Гапнинг тагига етайлик-чи, кейин чорани ўзимиз кўрамиз», деб унга бармоғини бигизлади.
– Ҳей, мусулмонлар! – турганларга зорланди Юрсиной. – Одамчасига тушунтиринглар. Ниманинг тагига етмоқчисизлар ўзи?
Мишмишали лип этиб, Юрсинойнинг ёнида муҳайёланди:
– Нимани бўларди, келин? Булар эрингиз нимайчун бошингизга оштовоқ билан урганини билишмоқчи. Яширманг, ўзим эшитиб турувдим. Олдин «Жаранг!» этди. Кейин «Вой-э-й!» деб бақирдингиз. Ё ёлғонми?
Юрсиной бу гапни эшитиб, бир дақиқа сўррайиб тургач, дугонаси қитиқлаётгандек, қотиб-қотиб кулишга тушди:
– Вой ўлмасам! Шунга йиғилдиларингми? Нима бало, сизларни дастиларингдан бу уйда битта пиёлаям синмасинми?
Юрсинойнинг мазахомуз кепатада жўшиб-жўшиб кулаётгани оқсоқолнинг ғашини келтириб: «Кулишни бас қилинг! Қанақа пиёлани гапиряпсиз?» – дея пўписалади.
– Эртаминан ошхонадан чиқаётиб, битта пиёлани синдириб қўйгандим, – ўзини кулгидан тийишга тиришди Юрсиной. – Чўчиб кетиб, «воей» деганимам эсимда. Бошга оштовоқ билан уришни ким ўйлаб топди? Вой, одам бўлмай кетинглар-а...
Мамажон Мишмишалига ўқрайди:
– Ҳамма айб сенда! Бир ниманинг тагига етмай туриб тезда миш-миш тарқатасан. Аҳиллигига ҳамманинг ҳаваси келадиган хонадонни маҳаллада гап-сўз қилиб ўтирибсан-а. Уятмасми?
– Буларда уят нима қилади? – куйиниб кетди оқсоқол.– Бунақа ҳамиятсизлар ҳатто маҳалласиниям, юртиниям миш-миш қилишдан тоймайди.
Машмаша полвон: «Аха-а, гап буёда экан-да», дея ғижиниб енг шимараётганида, Мишмишали: «Ана, ҳозир бунисиям каламушқувдини бошлайди. Доим аҳвол шу», дея безовталанган куйи, рақибининг ҳамласини кутиб ўтирмасдан, қалдирғочланганича ўзини кўчага урди. Машмаша полвон оёқда ерни буқатимдалаш қилиб, жойидан қўзғалди.
– Тўхта, ҳайвон! – қувиб бораётиб наъра тортди Машмаша полвон. – Тилингни суғуриб, ўзингга едираман! Ўшанда ҳамма сендан қутулади! Вей, мараз, яхшиликча тормизингни бос!
Мишмишали кўчани чангитганича лўк-лўк югуриб бораркан, бошида бир ўй чарх урарди: «Бу лаънати ҳам барибир қувиб етади. Яна аппон-саппон бошланади. Чидаганмиз, чидаймиз...»

2004
Mualifning boshqa asaralari
1 Aspan attorning arizalari (hajviya) [Anvar Obidjon] 1249
2 Ayollar va xayollar (hajviya) [Anvar Obidjon] 1183
3 Аспан атторнинг аризалари (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 944
4 Аёллар ва хаёллар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 1211
5 Babangida (hajviya) [Anvar Obidjon] 1146
6 Baqalarning niyati buzuq (hajviya) [Anvar Obidjon] 1214
7 Bayram intyervyusi (hajviya) [Anvar Obidjon] 1084
8 Berkinib olgan sirgʻacha (hikoya) [Anvar Obidjon] 1417
9 Bezgakshamol-2 (hajviy hangomalar) [Anvar Obidjon] 1847
10 Boymamat Beshinchi (hikoya) [Anvar Obidjon] 1165
11 Buguncha bayram... (hajviya) [Anvar Obidjon] 1069
12 Buzoq guvohlikka chaqirilsin! (hajviya) [Anvar Obidjon] 1142
13 Бабангида (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 932
14 Байрам интервюси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 1121
15 Бақаларнинг нияти бузуқ (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 1133
16 Безгакшамол-2 (ҳажвий ҳангомалар) [Anvar Obidjon] 1164
17 Беркиниб олган сирғача (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 987
18 Боймамат Бешинчи (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 997
19 Бугунча байрам... (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 943
20 Бузоқ гувоҳликка чақирилсин! (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 940
21 Dardingni stadionda ayt (hajviya) [Anvar Obidjon] 1295
22 Davolanish (hajviya) [Anvar Obidjon] 824
23 Даволаниш (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 795
24 Дардингни стадионда айт (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 751
25 Eh, la’nati ombor… [Anvar Obidjon] 1287
26 Eh, shoʻrlik erkaklar! (hajviya) [Anvar Obidjon] 1012
27 Eng iste’dodli oʻlik (hajviya) [Anvar Obidjon] 960
28 Энг истеъдодли ўлик (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 722
29 Эҳ, лаънати омбор… [Anvar Obidjon] 1116
30 Эҳ, шўрлик эркаклар! (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 759
31 Gulixonning gulzorchasi (hikoya) [Anvar Obidjon] 1022
32 Гулихоннинг гулзорчаси (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 705
33 Hakka xolaning igʻvolari (hikoya) [Anvar Obidjon] 1007
34 Halokatdan asrovchilar (hajviya) [Anvar Obidjon] 881
35 Hemma Malina (hajviya) [Anvar Obidjon] 899
36 Ҳакка холанинг иғволари (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 1183
37 Ҳалокатдан асровчилар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 854
38 Ҳемма Малина (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 961
39 Impoʻrtbop yigit (hajviya) [Anvar Obidjon] 1024
40 Импўртбоп йигит (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 835
41 Jaqqi (hikoya) [Anvar Obidjon] 1584
42 Жаққи (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 972
43 Kambagʻalbop Gulmatiy (hajviya) [Anvar Obidjon] 1372
44 Kasofati temirtak (hajviya) [Anvar Obidjon] 815
45 Keksa yamoqchi (hikoya) [Anvar Obidjon] 933
46 Kemaga tushganning joni bir (hajviya) [Anvar Obidjon] 1053
47 Kezargon Boychechak (qissa) [Anvar Obidjon] 1164
48 Камбағалбоп Гулматий (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 745
49 Кезаргон Бойчечак (қисса) [Anvar Obidjon] 749
50 Кекса ямоқчи (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 781
51 Кемага тушганнинг жони бир (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 1018
52 Madaniy zoʻravonlik (hajviya) [Anvar Obidjon] 1250
53 Maqolasiz sarlavha (hajviya) [Anvar Obidjon] 1097
54 Maqtanchoq (hikoya) [Anvar Obidjon] 1541
55 Marayim gʻijjak (hajviya) [Anvar Obidjon] 1085
56 Menga til oʻrgatmoqchi boʻlishgani (h... [Anvar Obidjon] 1238
57 Meshpolvonning janglari [Anvar Obidjon] 6875
58 Ming soʻmlik poʻstak (hajviya) [Anvar Obidjon] 989
59 Mirzaqand naynovning hasratlari (hajviya) [Anvar Obidjon] 846
60 Mishmishali (hajviya) [Anvar Obidjon] 890
61 Маданий зўравонлик (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 775
62 Марайим ғижжак (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 779
63 Мақоласиз сарлавҳа (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 791
64 Мақтанчоқ (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 930
65 Менга тил ўргатмоқчи бўлишгани (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 727
66 Мешполвоннинг жанглари [Anvar Obidjon] 1030
67 Минг сўмлик пўстак (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 744
68 Мирзақанд найновнинг ҳасратлари (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 706
69 Nishon buqoq va ritmik gimnastika (ha... [Anvar Obidjon] 1139
70 Nokdaun (hajviya) [Anvar Obidjon] 837
71 Нишон буқоқ ва ритмик гимнастика (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 840
72 Нокдаун (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 734
73 O...o...jon (hikoya) [Anvar Obidjon] 837
74 Odobli boʻlish osonmi? (hikoya) [Anvar Obidjon] 0
75 Ola-bula sharf (hajviya) [Anvar Obidjon] 883
76 Olovjon (hikoya) [Anvar Obidjon] 804
77 Oltiariq hangomalaridan [Anvar Obidjon] 2667
78 Oltin vasvasasi (hajviya) [Anvar Obidjon] 1140
79 Oltin yurakli avtobola (qissa va hiko... [Anvar Obidjon] 7718
80 Ortigʻalining oʻzginasi (hajviya) [Anvar Obidjon] 854
81 Oshqovoqsiz satira (hajviya) [Anvar Obidjon] 1024
82 Oxirgi sedanatut qissasi (hajviya) [Anvar Obidjon] 934
83 О...о...жон (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 776
84 Одобли бўлиш осонми? (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 0
85 Ола-була шарф (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 770
86 Олий табақали меҳмонлар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 739
87 Оловжон (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 751
88 Олтиариқ ҳангомаларидан [Anvar Obidjon] 871
89 Олтин васвасаси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 770
90 Олтин юракли автобола (қисса ва ҳикоялар) [Anvar Obidjon] 1127
91 Ортиғалининг ўзгинаси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 780
92 Охирги седанатут қиссаси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 721
93 Ошқовоқсиз сатира (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 756
94 Pidboʻl (hajviya) [Anvar Obidjon] 857
95 Poygakdagilar (hajviya) [Anvar Obidjon] 846
96 Poʻpisaning ogʻirligi qancha? (hajviya) [Anvar Obidjon] 0
97 Пидбўл (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 828
98 Пойгакдагилар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 765
99 Пўписанинг оғирлиги қанча? (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 0
100 Qadrdon yigʻilar (hikoya) [Anvar Obidjon] 991
101 Qiygʻirakning shamoli (hajviya) [Anvar Obidjon] 904
102 Qora bodring (hajviya) [Anvar Obidjon] 852
103 Qorinbotir (doston) [Anvar Obidjon] 1820
104 Qoʻgʻirchoqlar (hikoya) [Anvar Obidjon] 1384
105 Qoʻlaqabli bogʻkursi (hajviya) [Anvar Obidjon] 955
106 Quvish (hajviya) [Anvar Obidjon] 824
107 Қадрдон йиғилар (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 761
108 Қийғиракнинг шамоли (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 928
109 Қора бодринг (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 816
110 Қоринботир (достон) [Anvar Obidjon] 741
111 Қувиш (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 910
112 Қўлақабли боғкурси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 689
113 Қўғирчоқлар (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 779
114 Restoranda tanishganlar (hajviya) [Anvar Obidjon] 954
115 Ресторанда танишганлар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 787
116 Serkaxonim (hajviya) [Anvar Obidjon] 950
117 Sotti satang hayotidan (hajviya) [Anvar Obidjon] 988
118 Sovigan koʻngil (hajviya) [Anvar Obidjon] 1013
119 Soʻlim xiyobonda (hajviya) [Anvar Obidjon] 930
120 Sudxoʻrning ziyofati (hajviya) [Anvar Obidjon] 939
121 Серкахоним (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 834
122 Совиган кўнгил (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 845
123 Сотти сатанг ҳаётидан (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 859
124 Судхўрнинг зиёфати (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 711
125 Сўлим хиёбонда (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 775
126 Talablarga binoan (hajviya) [Anvar Obidjon] 935
127 Tip-tiniq vujud (hikoya) [Anvar Obidjon] 775
128 Tomoqqa taqaladigan gap (hajviya) [Anvar Obidjon] 964
129 Toʻgʻon Takayevning qoshiqbozi (hajviya) [Anvar Obidjon] 1037
130 Toʻnni teskari kiyish (hajviya) [Anvar Obidjon] 1140
131 Toʻporicha gap-gashtaklar (hajviya) [Anvar Obidjon] 1036
132 Tushuntirish xati (hajviya) [Anvar Obidjon] 1603
133 Tutunfurush (hajviya) [Anvar Obidjon] 902
134 Талабларга биноан (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 712
135 Тип-тиниқ вужуд (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 828
136 Томоққа тақаладиган гап (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 725
137 Тутунфуруш (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 754
138 Тушунтириш хати (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 1331
139 Тўнни тескари кийиш (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 787
140 Тўпорича гап-гаштаклар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 791
141 Тўғон Такаевнинг қошиқбози (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 761
142 Uch ogʻa-ini (hikoya) [Anvar Obidjon] 1049
143 Uyquda nimalar boʻlmaydi! (hikoya) [Anvar Obidjon] 1135
144 Уйқуда нималар бўлмайди! (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 669
145 Уста Гулматнинг жумбоғи (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 755
146 Уч оға-ини (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 933
147 Val… valay… (hajviya) [Anvar Obidjon] 1183
148 Вал… валай… (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 1170
149 XX asr talonchiligi (hajviya) [Anvar Obidjon] 873
150 XX аср талончилиги (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 777
151 Xizmatchilik-da, xizmatchilik (hajviya) [Anvar Obidjon] 930
152 Xorij radiosi va... kalish (hajviya) [Anvar Obidjon] 912
153 Xususiy koʻprikcha (hajviya) [Anvar Obidjon] 813
154 Хизматчилик-да, хизматчилик (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 699
155 Хориж радиоси ва... калиш (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 766
156 Хусусий кўприкча (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 825
157 Yerliklar (hajviya) [Anvar Obidjon] 1108
158 Ерликлар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 801
159 Ziyodbotirdan boshqasi topiladi (hajviya) [Anvar Obidjon] 886
160 Ziyolicha olishuv (hajviya) [Anvar Obidjon] 901
161 Зиёдботирдан бошқаси топилади (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 741
162 Зиёлича олишув (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 709
163 Oʻshaning erimikan? (hajviya) [Anvar Obidjon] 0
164 Ўшанинг эримикан? (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 0
165 Gʻilay sichqon (hajviya) [Anvar Obidjon] 1013
166 Ғилай сичқон (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 724
167 Shiliqabiliq (hajviya) [Anvar Obidjon] 794
168 Shomurod hasibfurushning futbolga bor... [Anvar Obidjon] 814
169 Shubha (hajviya) [Anvar Obidjon] 922
170 Shumqadam (hajviya) [Anvar Obidjon] 843
171 Шилиқабилиқ (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 798
172 Шомурод ҳасибфурушнинг футболга борга... [Anvar Obidjon] 671
173 Шубҳа (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 752
174 Шумқадам (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 710
175 Chakalakzor afsonasi (hajviya) [Anvar Obidjon] 893
176 Чакалакзор афсонаси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 1018
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика