Уч оға-ини (ҳикоя) [Anvar Obidjon]

Уч оға-ини (ҳикоя) [Anvar Obidjon]
Уч оға-ини (ҳикоя) [Anvar Obidjon]
Уч оға-ини бор экан. Бири биридан шўх, бири биридан ўйинқароқ болалар экан. Четдан қараганда, уларнинг юриш-туриши бир хилдек кўринса-да, кенжаси сал писмиқлиги билан ажралиброқ тураркан. Унинг жуда кичкинтойликдаги ажабтовур қилиғини оиладагилар ҳалигача ҳиринглаб-ҳиринглаб эслашар экан.
Маҳалла болаларининг саломатлигини кўрикдан ўтказиб турувчи қишлоқ дўхтири бир куни кенжатойни текшириб бўлиб, ота-онасига: «Қони жиндай камроққа ўхшаяпти, бу болага алоҳида парво қилиб туринглар», деб тайинлабди. Шу гап баҳона бўлиб, кенжатой ғалати одат чиқарибди. Нонушта пайтида: «Мен кўпроқ мураббо ялаганим яхши, менинг қоним ка-а-м», деб идишни ўзига яқинроқ суриб оларкан, ош ейишса: «Мен куч тўплашга мажбурман, менинг қоним ка-а-м», деб бирваракайига иккитадан гўштни лунжига тиқаркан, ойисига тихирлик қилиб: «Менга кунига уч марта музқаймоқ олиб бермасангиз бўлмайди, менинг қоним ка-а-м», деб туриб оларкан. Охири, шу гапга ўрганиб қолибди, дадаси: «Вақт алламаҳал бўлди, телевизорни ўчириб, тезда ухла», деса ҳам, у: «Мен телевизорни кўпроқ кўришим керак, менинг қоним ка-а-м», деб қўяркан.
Шунақа эркагина, шунақа муғомбиргина бола экан кенжатой.
Шу уч оға-иниларнинг кўчасида Тиллавой деган бир киши яшар экан. Бошқалардан бойроқ бўлишига қармай, бир тийиннинг устида ўмбалоқ ошадиган даражада хасис, битта текин мағизнинг дарагини эшитса, қирқ чақирим жойга яёв боришдан эринмайдиганлар хилидан экан. Уйидаги кечки таомни тежаб қолиш учун, сизлардан бир хабар олиб қўяй дедим, деб, ҳар куни шомда у ёки бу қўшниникига кириб бораркан, олдига овқат қўйишса, то палов келмагунча, безрайиб ўтиравераркан. Шу туфайли «Суллавой» деган лақаб орттирган экан.
Бир куни уч оға-инининг дадаси хотинига қараб: «Онаси, ташқини яхшилаб супуриб қўйинг, Суллавой кеча ён қўшнимизникида меҳмон бўлувди, менимча, бугун навбат бизники», дебди. Буни эшитиб турган болаларнинг энсаси қотиб, бир-бирларига маъноли қараб қўйишибди. Кейин, ўзаро шивирлаша бошлашибди. Ҳамма ёмон кўрадиган Суллавойга қарши бир ҳийла ўйлаб топишиб, гижинглаб-гижинглаб кулишибди.
Уч оға-ини шунақа иноқ, шунақа қувноқ болалар экан.
Шом бўлиб, қош қорайиб қолган паллада кўча эшиги томондан Суллавойнинг: «Ҳов! Ким бор?» – деган товуши янграбди. Уй беги уни қаршилашга бораётган чоғда, тўнғич ўғил электр ҳисоблагичнинг остидаги мурватни бураб, чироқни ўчириб қўйибди. Чироқ чиндан ҳам ўчиб қолди деб ўйлаган ота: «Озиб-ёзиб бир келганингизда, бунақа бўлганини қаранг», дея ўнғайсизланган экан, Суллавой бурнини ғўппайтириб туриб: «Ҳечқиси йўқ, шам ёқиб ўтираверамиз», дебди.
Уй бекаси шам ёқиб бергач, Суллавой ва ота-болалар меҳмонхонадаги хонтахта теврагидан жой эгаллашибди. Олдиндан ҳозирлик кўриб қўйилгани боис, тез орада дастурхонга палов тортилибди. Суллавой очкўзларча тамшаниб, товоққа эндигина қўл ураётганида, тўнғич ўғил қаттиқ чучкуриб юборибди-ю, шам лип этиб ўчиб қолибди. Қоронғидаги ғимир-ғимирлардан ҳадиксираган меҳмон: «Ҳов, бўричалар, эсликкина бўлиб ўтирибсизларми?» – деб овоз қилган экан, оға-инилар: «Хавотир олманг, Суллавой тоға, миқ этганимиз йўқ», деб жавоб қайтаришибди. Бегона эркакдан тортиниб, бошқа хонада овқатланаётган бека гугурт билан кириб келибди, шамни ёқибди. Мундоқ қарашса, оштовоқ яп-яланг эмиш. Ота: «Ош қани, қулунтойларим?» – деса, оға-инилар: «Биз ҳам шуни билолмай ҳайронмиз, дадавой», дермиш-у, лабларида ёғ йилтиллаб турганмиш.
Бундан Суллавойнинг кўнгли зил кетган бўлса-да, сирни бой бермай: «Меҳмон ош еёлмади деб хижолат тортманглар. Очиғини айтсам, қаймоқни кўпроқ яхши кўраман», дебди. Бека бир коса қаймоқ келтириб, хонтахтага қўйибди. Суллавой оғзидан оқаётган сўлакни артиб олиб, қаймоққа эндигина қўл чўзганида, бу гал ўртанча ўғил жарангдор чучкирибди-ю, шам лип этиб ўчибди. Қоронғида таралаётган «чипира-чипир»лардан безовталанган меҳмон: «Ҳов, бўричалар, эсликкина бўлиб ўтирибсизларми?» – деб дўриллаган экан, оға-инилар: «Ташвишланманг, Суллавой тоға, қоқилган қозиқдек қимирламай турибмиз», дейишибди. Бека кириб яна шамни ёқибди. Мундоқ қарашса, на дастурхонда нон бормиш, на косада қаймоқ. Ота: «Қаймоқ қани, қулунтойларим?» – деса, оға-инилар: «Ие, бу косада қаймоқ бормиди, дадавой?» – дермиш-у, оғизларининг атрофи оппоқ эмиш.
Уч оға-ини шунақа иштаҳали, шунақа полвон болалар экан.
Бу сафар Суллавойнинг юраги тарс ёрилгудек бўлибди. Хўрлиги келса-да, барибир бирон нима емасдан кетадиган аҳмоқ йўқ, дея ич-ичидан тугуниб: «Аслида, дастурхонга фотиҳа қилсак ҳам бўларди-ю, бирорта таомга қўл урмасдан жилворишим сизларга оғир ботишидан чўчияпман. Майли, ҳеч бўлмаса, ширинликдан тотиб кўрайлик», деб сурланибди. Сўнг, кўзини очофатларча ўйнатиб, тақсимчадаги конфетларга ташланаётганида, кенжа ўғил жон-жаҳди билан чучкуриб юборибди-ю, шам лип этиб ўчибди. Қоронғида қоғозлар шилдирай бошлаганини эшитиб турган меҳмон: «Ҳов, бўричалар, эсликкина бўлиб ўтирибсизларми?» – деб безовталанибди. Оға-инилар: «Ғам еманг, Суллавой тоға, қўлимиз тугул сочимиз ҳам қимирлагани йўқ», дейишибди. Бека учинчи марта шамни ёққач, мундоқ қарашса, тақсимчада қуруқ қоғозлардан бўлак ҳеч вақо йўқ эмиш. Ота: «Қоғозчага ўралган қандлар қани, қулунтойларим?» – деса, оға-инилар: «Бу қоғозларнинг ичида қанд бўлишлигини энди эшитиб турибмиз, дадавой», дермиш-у, оғизлари қолиб ҳатто юзлари ҳам шира эмиш.
Дастурхонда бор-йўғи конфет қоғозчалари билан нон увоқлари турганини кўриб, ебтўймас Суллавой ёмон эзилибди, ирғишлаб-ирғишлаб додлагиси келибди.
Айтишларича, бу ҳангома эртасигаёқ маҳаллага тарқалиб, Суллавой ўлгудек изза бўлибди. Уч оға-инининг сабоғи эсини киритиб, чақирилган жойларгагина боришни одат қилибди.
Уч оға-ини шунақа топқир, шунақа қизиқ болалар экан.

2009
Mualifning boshqa asaralari
1 Aspan attorning arizalari (hajviya) [Anvar Obidjon] 821
2 Ayollar va xayollar (hajviya) [Anvar Obidjon] 776
3 Аспан атторнинг аризалари (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 627
4 Аёллар ва хаёллар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 845
5 Babangida (hajviya) [Anvar Obidjon] 650
6 Baqalarning niyati buzuq (hajviya) [Anvar Obidjon] 810
7 Bayram intyervyusi (hajviya) [Anvar Obidjon] 618
8 Berkinib olgan sirgʻacha (hikoya) [Anvar Obidjon] 914
9 Bezgakshamol-2 (hajviy hangomalar) [Anvar Obidjon] 1466
10 Boymamat Beshinchi (hikoya) [Anvar Obidjon] 710
11 Buguncha bayram... (hajviya) [Anvar Obidjon] 644
12 Buzoq guvohlikka chaqirilsin! (hajviya) [Anvar Obidjon] 633
13 Бабангида (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 600
14 Байрам интервюси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 739
15 Бақаларнинг нияти бузуқ (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 765
16 Безгакшамол-2 (ҳажвий ҳангомалар) [Anvar Obidjon] 772
17 Беркиниб олган сирғача (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 638
18 Боймамат Бешинчи (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 626
19 Бугунча байрам... (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 632
20 Бузоқ гувоҳликка чақирилсин! (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 596
21 Dardingni stadionda ayt (hajviya) [Anvar Obidjon] 873
22 Davolanish (hajviya) [Anvar Obidjon] 590
23 Даволаниш (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 584
24 Дардингни стадионда айт (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 568
25 Eh, la’nati ombor… [Anvar Obidjon] 941
26 Eh, shoʻrlik erkaklar! (hajviya) [Anvar Obidjon] 780
27 Eng iste’dodli oʻlik (hajviya) [Anvar Obidjon] 672
28 Энг истеъдодли ўлик (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 514
29 Эҳ, лаънати омбор… [Anvar Obidjon] 857
30 Эҳ, шўрлик эркаклар! (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 601
31 Gulixonning gulzorchasi (hikoya) [Anvar Obidjon] 635
32 Гулихоннинг гулзорчаси (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 537
33 Hakka xolaning igʻvolari (hikoya) [Anvar Obidjon] 674
34 Halokatdan asrovchilar (hajviya) [Anvar Obidjon] 588
35 Hemma Malina (hajviya) [Anvar Obidjon] 593
36 Ҳакка холанинг иғволари (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 836
37 Ҳалокатдан асровчилар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 548
38 Ҳемма Малина (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 604
39 Impoʻrtbop yigit (hajviya) [Anvar Obidjon] 712
40 Импўртбоп йигит (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 553
41 Jaqqi (hikoya) [Anvar Obidjon] 1056
42 Жаққи (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 702
43 Kambagʻalbop Gulmatiy (hajviya) [Anvar Obidjon] 1095
44 Kasofati temirtak (hajviya) [Anvar Obidjon] 545
45 Keksa yamoqchi (hikoya) [Anvar Obidjon] 640
46 Kemaga tushganning joni bir (hajviya) [Anvar Obidjon] 752
47 Kezargon Boychechak (qissa) [Anvar Obidjon] 898
48 Камбағалбоп Гулматий (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 529
49 Кезаргон Бойчечак (қисса) [Anvar Obidjon] 570
50 Кекса ямоқчи (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 599
51 Кемага тушганнинг жони бир (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 799
52 Madaniy zoʻravonlik (hajviya) [Anvar Obidjon] 922
53 Maqolasiz sarlavha (hajviya) [Anvar Obidjon] 756
54 Maqtanchoq (hikoya) [Anvar Obidjon] 1155
55 Marayim gʻijjak (hajviya) [Anvar Obidjon] 713
56 Menga til oʻrgatmoqchi boʻlishgani (h... [Anvar Obidjon] 861
57 Meshpolvonning janglari [Anvar Obidjon] 4709
58 Ming soʻmlik poʻstak (hajviya) [Anvar Obidjon] 708
59 Mirzaqand naynovning hasratlari (hajviya) [Anvar Obidjon] 597
60 Mishmishali (hajviya) [Anvar Obidjon] 621
61 Маданий зўравонлик (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 534
62 Марайим ғижжак (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 524
63 Мақоласиз сарлавҳа (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 556
64 Мақтанчоқ (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 668
65 Менга тил ўргатмоқчи бўлишгани (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 542
66 Мешполвоннинг жанглари [Anvar Obidjon] 788
67 Минг сўмлик пўстак (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 545
68 Мирзақанд найновнинг ҳасратлари (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 506
69 Мишмишали (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 541
70 Nishon buqoq va ritmik gimnastika (ha... [Anvar Obidjon] 778
71 Nokdaun (hajviya) [Anvar Obidjon] 542
72 Нишон буқоқ ва ритмик гимнастика (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 639
73 Нокдаун (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 562
74 O...o...jon (hikoya) [Anvar Obidjon] 563
75 Odobli boʻlish osonmi? (hikoya) [Anvar Obidjon] 0
76 Ola-bula sharf (hajviya) [Anvar Obidjon] 556
77 Olovjon (hikoya) [Anvar Obidjon] 504
78 Oltiariq hangomalaridan [Anvar Obidjon] 2105
79 Oltin vasvasasi (hajviya) [Anvar Obidjon] 795
80 Oltin yurakli avtobola (qissa va hiko... [Anvar Obidjon] 6031
81 Ortigʻalining oʻzginasi (hajviya) [Anvar Obidjon] 638
82 Oshqovoqsiz satira (hajviya) [Anvar Obidjon] 686
83 Oxirgi sedanatut qissasi (hajviya) [Anvar Obidjon] 619
84 О...о...жон (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 561
85 Одобли бўлиш осонми? (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 0
86 Ола-була шарф (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 570
87 Олий табақали меҳмонлар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 554
88 Оловжон (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 535
89 Олтиариқ ҳангомаларидан [Anvar Obidjon] 589
90 Олтин васвасаси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 568
91 Олтин юракли автобола (қисса ва ҳикоялар) [Anvar Obidjon] 920
92 Ортиғалининг ўзгинаси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 541
93 Охирги седанатут қиссаси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 492
94 Ошқовоқсиз сатира (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 545
95 Pidboʻl (hajviya) [Anvar Obidjon] 581
96 Poygakdagilar (hajviya) [Anvar Obidjon] 579
97 Poʻpisaning ogʻirligi qancha? (hajviya) [Anvar Obidjon] 0
98 Пидбўл (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 613
99 Пойгакдагилар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 555
100 Пўписанинг оғирлиги қанча? (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 0
101 Qadrdon yigʻilar (hikoya) [Anvar Obidjon] 706
102 Qiygʻirakning shamoli (hajviya) [Anvar Obidjon] 625
103 Qora bodring (hajviya) [Anvar Obidjon] 593
104 Qorinbotir (doston) [Anvar Obidjon] 1165
105 Qoʻgʻirchoqlar (hikoya) [Anvar Obidjon] 936
106 Qoʻlaqabli bogʻkursi (hajviya) [Anvar Obidjon] 725
107 Quvish (hajviya) [Anvar Obidjon] 582
108 Қадрдон йиғилар (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 534
109 Қийғиракнинг шамоли (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 666
110 Қора бодринг (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 544
111 Қоринботир (достон) [Anvar Obidjon] 554
112 Қувиш (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 608
113 Қўлақабли боғкурси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 492
114 Қўғирчоқлар (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 571
115 Restoranda tanishganlar (hajviya) [Anvar Obidjon] 703
116 Ресторанда танишганлар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 575
117 Serkaxonim (hajviya) [Anvar Obidjon] 600
118 Sotti satang hayotidan (hajviya) [Anvar Obidjon] 597
119 Sovigan koʻngil (hajviya) [Anvar Obidjon] 777
120 Soʻlim xiyobonda (hajviya) [Anvar Obidjon] 653
121 Sudxoʻrning ziyofati (hajviya) [Anvar Obidjon] 649
122 Серкахоним (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 595
123 Совиган кўнгил (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 570
124 Сотти сатанг ҳаётидан (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 608
125 Судхўрнинг зиёфати (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 495
126 Сўлим хиёбонда (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 534
127 Talablarga binoan (hajviya) [Anvar Obidjon] 599
128 Tip-tiniq vujud (hikoya) [Anvar Obidjon] 542
129 Tomoqqa taqaladigan gap (hajviya) [Anvar Obidjon] 667
130 Toʻgʻon Takayevning qoshiqbozi (hajviya) [Anvar Obidjon] 661
131 Toʻnni teskari kiyish (hajviya) [Anvar Obidjon] 914
132 Toʻporicha gap-gashtaklar (hajviya) [Anvar Obidjon] 678
133 Tushuntirish xati (hajviya) [Anvar Obidjon] 1183
134 Tutunfurush (hajviya) [Anvar Obidjon] 695
135 Талабларга биноан (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 525
136 Тип-тиниқ вужуд (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 569
137 Томоққа тақаладиган гап (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 502
138 Тутунфуруш (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 504
139 Тушунтириш хати (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 973
140 Тўнни тескари кийиш (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 548
141 Тўпорича гап-гаштаклар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 543
142 Тўғон Такаевнинг қошиқбози (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 540
143 Uch ogʻa-ini (hikoya) [Anvar Obidjon] 802
144 Uyquda nimalar boʻlmaydi! (hikoya) [Anvar Obidjon] 882
145 Уйқуда нималар бўлмайди! (ҳикоя) [Anvar Obidjon] 507
146 Уста Гулматнинг жумбоғи (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 523
147 Val… valay… (hajviya) [Anvar Obidjon] 808
148 Вал… валай… (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 786
149 XX asr talonchiligi (hajviya) [Anvar Obidjon] 617
150 XX аср талончилиги (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 540
151 Xizmatchilik-da, xizmatchilik (hajviya) [Anvar Obidjon] 607
152 Xorij radiosi va... kalish (hajviya) [Anvar Obidjon] 667
153 Xususiy koʻprikcha (hajviya) [Anvar Obidjon] 595
154 Хизматчилик-да, хизматчилик (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 557
155 Хориж радиоси ва... калиш (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 554
156 Хусусий кўприкча (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 569
157 Yerliklar (hajviya) [Anvar Obidjon] 624
158 Ерликлар (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 583
159 Ziyodbotirdan boshqasi topiladi (hajviya) [Anvar Obidjon] 632
160 Ziyolicha olishuv (hajviya) [Anvar Obidjon] 643
161 Зиёдботирдан бошқаси топилади (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 501
162 Зиёлича олишув (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 529
163 Oʻshaning erimikan? (hajviya) [Anvar Obidjon] 0
164 Ўшанинг эримикан? (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 0
165 Gʻilay sichqon (hajviya) [Anvar Obidjon] 732
166 Ғилай сичқон (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 522
167 Shiliqabiliq (hajviya) [Anvar Obidjon] 568
168 Shomurod hasibfurushning futbolga bor... [Anvar Obidjon] 517
169 Shubha (hajviya) [Anvar Obidjon] 587
170 Shumqadam (hajviya) [Anvar Obidjon] 573
171 Шилиқабилиқ (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 563
172 Шомурод ҳасибфурушнинг футболга борга... [Anvar Obidjon] 508
173 Шубҳа (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 574
174 Шумқадам (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 494
175 Chakalakzor afsonasi (hajviya) [Anvar Obidjon] 700
176 Чакалакзор афсонаси (ҳажвия) [Anvar Obidjon] 778
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика