Арбаъин [Alisher Navoiy]

Арбаъин [Alisher Navoiy]
Арбаъин [Alisher Navoiy]
Бисмиллоҳир-Раҳмонир-Раҳим
Ҳамд ангаким, каломи хайрмаол
Қилди элга расулидин ирсол.
Ул расулеки, ҳам каломи фасиҳ
Элга тегурди, ҳам ҳадиси саҳиҳ,
То улус жаҳлдин халос бўлуб,
Илм хилватгаҳига хос бўлуб,
Чун тамуқдин нажот топқайлар,
Учмақ ичра ҳаёт топқайлар.
Жалла зикруҳ зиҳе илоҳи рафиъ,
Азза кадруҳ зиҳе расули шафиъ.

Сабаби Таълифи Манзума
Ул сафо аҳли пок фаржоми,
Покфаржому покфар Жомий.
Ул яқин сори дастгир манга,
Қиблаву устоду пир манга
Ки тутубдур жаҳонни таснифи,
Назм девони, наср таълифи.
Чунки ҳижратдин эл аросида сўз
Сексан олти эди-ю секкиз юз,
Ким яна туҳфае аён қилди,
Туҳфа йўқ, турфае баён қилди.
Ўқуғонда бухориу муслим
Қирқ сўз борча шубҳадин солим.
Наср ила назмин мураккаб этиб,
Форсий лафз ила мураттаб этиб,
«Арбаъин»е чиқардиким, жонлар
Балки қирқ арбаъин чиқоргонлар.
Топтилар анда нашъаи мақсуд,
«Арбаъин»дин нечукки, аҳли шуҳуд,
Форсийдонлар айлабон идрок,
Орий эрди бу нафъдин атрок.
Истадимки, бу халқ ҳам бори
Бўлмағайлар бу нафъдин орий.
Мен демакни чу муддао айлаб,
Ул ижозат бериб дуо айлаб.
Муддао чун бори савоб эрди,
Ҳар дуо қилса, мустажоб эрди.
Бир-ики кунки эҳтимом эттим,
Кўз тутардин бурун тамом эттим.
Бор умидимки, шоҳи шаръойин
Ким, набий шаръига берур тазйин,
Улки авроқ ароки солғай кўз,
Айлагай кўнглига асар бори сўз.
Насридин дағи баҳравар бўлғай,
Назмдин дағи бохабар бўлғай.
Бу кун ўлса ҳадисларга мутиъ,
Тонгла бўлғай муҳаддис анга шафиъ.
1. Ло юъмину аҳадукум ҳатта яҳиббу ла аҳиҳи ма юҳиббу ли нафсиҳи.
Мўъмин эрмастур, улки иймондин
Рўзгорида юз сафо кўргай,
Токи қардошига раво кўрмас —
Ҳар неким ўзига раво кўргай.
2. Ман аъта лиллаҳи ва манаъа лиллаҳи ва аҳабба лиллаҳи ва абғаза лиллаҳи фақад-исътакмала ийманаҳу.
Кимгаким ҳуббу буғзу манъу ато
Ҳақ учун бўлди жазм бил они,
Ким эрур тенгри лутфидин комил
Аҳли иимон қошида иймони.
3. Ал-муслиму ман салим ал-муслимуна мин ядиҳи ва лисониҳи.
Ким мусулмонлиғ айласа даъво
Чин эмас гар фидо қилур жонлар.
Ул мусулмондурурки, солимдур.
Тилию илгидин мусулмонлар.
4. Хислат аъни ло яжтамиъани фи мўъминин ал-бухлу ва суъ ул-хулқи.
Мўъмин эрсанг қилиб дуррингни нисор,
Эл била равшан ўл нечукким шамъ.
Негаким, тенгри ҳеч мўъминда,
Бухлу бадхўйлуқни қилмади жамъ.
5. Яшибу ибну адама ва ташуббу фиҳи хислатони ал-ҳирсу ва тул ул-амали.
Одамиға агарчи воқеъ эрур
Қариган сори барча ишда халал.
Икки феъли вале йигитрак ўлур:
Бири ҳирсу бириси тули амал.
6. Ман лам яшкуриннаса лам яшкуриллаҳа.
Улки холиқга шукр дер, аввал
Шокир ўлмоқ керак халойиқдин.
Кимки, махлуқ шукрини демагай,
Демагай дағи шукр холиқдин.
7. Ман лам ярҳаминаса ла ярҳамҳуллоҳу.
Тенгридин раҳм агар тамаъ қилсанг,
Аввал ўлмоқ кераксен элга раҳим.
Ҳар кишиким улусқа раҳм этмас,
Анга раҳм айламас раҳими карим.
8. Ад-дунё малъунатун ва малъунун ма фийҳа илла зикраллоҳи таоло.
Дунёву ҳар не андадур мавжуд
Бўлди ҳақ лаънати гирифтори.
Ғайри ҳақ зикриким, эрур зокир
Тенгрининг раҳмати сазовори.
9. Луъина абд уд-дийари ва луъина абд ул-дирҳами.
Раҳмат озодағаки ул олмос,
Даҳр динору дирҳамин ғамға.
Лек лаънат ангаки қул бўлғай:
Хоҳ динору хоҳ дирҳамға.
10. Дум ала-т-таҳорати ювсаъу алайка-р-ризқу.
Гар ҳамиша таҳоратинг бўлса,
Оригай фоқа чирки ул сувдин,
Тоҳир ўл истасанг фузун рўзий,
Хосир улким питурди бул сувдин.
11. Ла юлдағ ул-мўъмину мин жуҳрин воҳидин марратайни.
Эйки, бир неш етти музйидин
Кўнглунга печа узайса, ётла.
Чунки мўъминни тишламас ҳаргиз,
Бир тўшукдин йилон ики қатла.
12. Ал-ваъдату дайнун.
Кимки ҳар кимга ваъдае қилди,
Шарт эрур ваъдаға вафо қилмоқ.
Ваъдаким қилдинг ўйладурким дайн,
Фарздур қарзни адо қилмоқ.
13. Ал-мажолису бил-амонати.
Қайси мажлисдаким эшитсанг сўз,
Билгил ул сўз санга амонатдур.
Гар ани ўзга ерда нақл этсанг,
Ул амонатға бу хиёнатдур.
14. Ал-мусташору муътаминун.
Ҳар кишиким бировни маҳрам этиб,
Машваратда амини роз этти,
Гар яшурди билиб салоҳ сўзин,
Ўзини қалбу ҳийласоз этти.
15. Ас-самоҳу рабаҳун.
Мол базл ила суд агар тиласанг,
Оқибат чун ўлум эрур мавжуд.
Асрагон қолур, улки базл эттинг
Санга ҳамроҳ борурдин эттинг суд.
16. Ад-дайну шайн уд-дини.
Аҳли дин ул дурурки қилғай адо,
Бот агар зиммасинда дайн ўлғай.
Дайн адоси чу дин аломатидур,
Беадолиқ динға шайн ўлғай.
17. Ал-қаноъату молун ла яфна.
Ҳирсдин кечгил ул ғамедурким,
Ҳадду ғоят эмас анга пайдо.
Тут қаноатки, ул эрур моле
Ки, ниҳоят эмас анга пайдо.
18. Навм ус-субайҳати ямиаъ ур-ризқа.
Субҳ уйқусин улки айлар тарк
Ризқу рўзин ўзига тўш кўргай.
Улки ғафлатдин этти навми сабуҳ,
Бу шарафни магарки туш кўргай.
19. Офат ус-самоҳати ал-манну.
Ҳар кишига риояте қилсанг,
Миннат ўткармагил гумонингға.
Негаким ул кишига офат эрур,
Юкла миннат ва лек жонингға.
20. Ас-саъиду ман вуъиза биғайриҳи.
Элга не келса айламас панд,
Улки кўнглини қилди ғафлат банд.
Кимки панд олди элга тушгандин,
Они билким, эрур саодатманд.
21. Кафа билмаръи исман ан юҳаддиса бикулли ма ясмаъу.
Бу ёзуқ бас кишигаким, элдин
Ҳар на сўзким эшитти фош этти.
Тоғ эшитганни дер, гуноҳидин
Гўиё тенгри они тош этти.
22. Кафа билмавти ваъизан.
Воизинг бас ато-ано ўлуми,
Ким аларча эрур санга носиҳ.
Воизе ул ким айтуру қилмас,
Эрур ул воизинг мунга рожиҳ.
23. Хайр ун-наси ман янфаъули-н-наси.
Халқ аро яхшироқ, дединг, кимдур?
Эшитиб, айла шубҳа рафъ андин,
Яхшироқ бил ани улус ароким,
Етса кўпрак улусқа нафъ андин.
24. Инналлоҳа юҳиб ус-саҳл ат-талқа.
Ҳақ сени севгай эл била бўлсанг,
Тилу кўнглунгни қилиб якрўй,
Нукта сурсанг шукуфтау хандон,
Зист қилсанг кушодау хушрўй.
25. Таҳаду таҳаббу.
Дўстлашинглар ҳадиялар беришиб,
Баҳра топқон хирад атиясидин.
Худ жаҳонда атияе борму,
Яхшироқ дўстлиқ ҳадиясидин.
26. Утлуб ул-хайри инда ҳисонил-вужуҳи.
Эйки, бир ишда ҳожатинг бўлса,
Яхши юзлукдин иста бахшойиш.
Токи бахшойишидин аввалроқ
Кўрмагидин етушгай осойиш.
27. Зур ғаббан таздад ҳуббан.
Бир-бирин дўстлар агар гаҳ-гаҳ,
Кўрсалар, дўстлуқ ўлур ғолиб.
Шавқдин ихтилот ўлур матлуб,
Васл учун орзу ўлур толиб.
28. Туба лиман шағалаҳу айбуҳу ан уюб-ун-наси.
Эй хушо улки, айб кўрмамак ила
Юз ҳунарвар маротибин топқай.
Яъни ўз айби пардаси кўзига
Ўзга эл айби чеҳрасин ёпқай.
29. Ал-ғинал-яъсу мимма фи айдин-наси.
Бойлиғ истар эсанг эл илгидин
Ҳар на кўрсанг боридин ўл навмид,
Бул ғино, баски, халқдин кечибон
Тутсанг уммид ҳақдин-ўқ жовид.
30. Мин ҳуснил ислом ил-маръи таркуҳу ма ла юийбуҳи.
Кимки ислом кўзгусида тилар
Ҳар замон ўзга бир сафо мавжуд,
Кечсун ул навъ борча ишдинким,
Тенгри рози эмас, улус-хушнуд.
31. Лайса аш-шадиду бисиръати иннама аш-шадид ул-лазийна ямлику нафсаҳу инд ал ғазаби.
Эмас ул паҳлавонки ўз қадрин
Бош уза элтибон нигун қилгай.
Паҳлавон они билки етса ғазаб
Нафси амморани забун қилғай.
32. Лайс ал-ғанию ан касрат ил арзи иннамал-ғанию нафси.
Бой эмас улки, мол касратидин
Кўрмагай фоқау талаб ранжин.
Они билким, худой бермиш анга
Нафси аммора таркини ганжин.
33. Ал-ҳазму суъ уз-занни.
Ҳазм боис дурур ангаки, мудом
Иши эл сори бадгумон ўлғай.
Доимо эҳтиёт этар ангаким,
Қаёдлардин ҳама амон ўлгай.
34. Ал-илму ла яҳиллу манъҳу.
Эй хирадманд олимеки, санга
Илмдин рўзий айлади сонеъ.
Киши ўрганса қилмағил маҳрум,
Ёки нафъ олса бўлмағил монеъ.
35. Ал-калимат ут-таййибату садақатун.
Яхши сўз бирла ҳожат аҳлин сўр,
Бермасанг яхши тўъмадин нафақа.
Пе учунким расул қавли билан
Яхши сўз бордур уйлаким садақа.
36. Касрат уз-зиҳки юмийт ул-қалба.
Асру кўп кулмаким, ўлар эрмиш,
Зинда дил кўнгли кулгу касратидин.
Муни ҳар кимки билди кўнгли била,
Кулмагай ўлса кўнгли ҳасратидин.
37. Ал-жаннату таҳта ақдоми уммаҳати.
Оналарнинг оёғи остидадур
Равзаи жаннату жинон боғи.
Равза боғи висолин истар эсанг,
Бўл онанинг оёғи туфроғи.
38. Ал-балоу муаккалун бин-нутқи.
Деди кўп сўзлаган хато кўп этар,
Улки дерлар ани валиюллоҳ.
Ҳар балоким етар-эрур сўздин,
Буйла ҳукм айлади набиюллоҳ.
39. Ан-назару илал маръатил-ажиабияти саҳмун мин сиҳами иблиса.
Солма кўз кимса бўлса номаҳрам,
Гарчи нафсинг топар назорада суд,
Ки назарким ҳаром-шайтоннинг
Новакидур ва лек заҳролуд.
40. Ло яшбаъ ул-мўъмину дуна жориҳи.
Кимки мўъмин дурур қачон чидағай,
Ким ўзи тўқу қўшни бўлғай оч.
Анга доғи керак етурса насиб,
Хонида гар қулочу хоҳи умоч.

* * *
Эйки, шахсингни холиқи фаттоҳ
Деди: «Хаммарту арбаъина сабоҳ»,
Эрур ул арбаъининг аввали ҳол,
Айла бу «Арбаъин» била аъмол,
Ки бу навъ икки «Арбаъин» мавжуд
Бўлса, шоядки топқасен мақсуд.
Етса мақсуд муддао бирла
Мени ёд этгасен дуо бирла
Ки, Навоийға ул дуо етгай,
Булбули руҳиға наво етгай.
Вал-ҳамду лиллаҳи ала тавфиқи ҳаазл-арбаъини вас-салоту вас-салом ат-таййибин ат-тоҳирина ва саллама таслиман касийран.

«Арбаъин»нинг Изоҳ Ва Таржималари
Шарқ адабиётида «арбаъин» анъанаси мавжуд бўлиб, халқ орасида машҳур, энг саҳиҳ ҳадислардан 40 тасини саралаб олиб, унинг мазмунини бир рубоийда талқин қилинган. Абдураҳмон Жомийнинг «Чиҳил ҳадис»ини Алишер Навоий туркийга таржима қилган. Шоирнинг нияти, асар муқаддимасида таъкидланганидек, «форсийдонлар идрок айлаган» қирқ ҳадис моҳиятидан туркийзабонларни ҳам баҳраманд қилиш эди. Бу ҳадисларни шеърга солишда эса барча шоирлар уларнинг осон тушунилишини, ёдда сақланилишини ҳам назарда тутганлар.

Ҳадиси Шариф Таржималари
1. Сизлардан ҳеч бирингиз ўзига раво кўрган нарсани биродарига раво кўрмагунча, чин мўъмнн бўлолмайди.
2. Кимки хайр-эҳсон қилишда, ноўрин жойларга сарф қилмасликда, яхши одамларни дўст ва
ёмон одамларни душман тутишда фақат Оллоҳнинг ризолигини ният қилгай бўлса, демак у ўз иймонини бутун сақлайди.
3. Қўлидан ва тилидан мусулмонларга озор етмайдиган кишигина ҳақиқий мусулмондир.
4. Мўъмин кишида икки хислат жамъ бўлмайди: бахиллик ва ёмон хулқлилик.
5. Инсон кексайган сари унда икки хил хислат яшариб боради: дунёга муҳаббат ва орзу-ҳавас.
6. Кимки ннсонларга шукр айтмаса Оллоҳга ҳам шукр қилмайди.
7. Одамларга раҳмли бўлмаган кишига Оллоҳнинг ҳам раҳми келмайди.
8. Дунё малъундур, Оллоҳ зикридаи бошқа дунёдаги бефойда ишлар ҳам малъундур.
9. Динор ва дирҳамга қул бўлганларга лаънат бўлсин.
10. Доим таҳоратли юргин, таҳорат — тозалик ризқу рўзингни оширади.
11. Мўъмин киши бир тешикдан икки марта чиқолмайди.
12. Ваъда — бу қарздур.
13. Мажлисларда эшитганинг — омонат.
14. Маслаҳатчи — ишончга сазовордир.
15. Қўли очиқлик — фойдадур.
16. Қарз - бу дин узра доғдур.
17. Қаноат — туганмас бойликдир.
18. Тонги уйқу ризқни қисқартиради.
19. Миннат — сахийлик офатидир.
20. Бошқалардаги камчиликни кўриб, ўзини тузатган одам—саодатлидир.
21. Эшитган гапларини ўзгаларга айтиш — инсоннинг гуноҳга ботиши учун кифоядир.
22. Ўлим — бу айни панду насиҳатдур.
23. Инсонларнинг яхшиси — инсонларга фойдаси тегадиганидир.
24. Оллоҳ таоло хушфеъл ва очиқ юзли бандаларини севади.
25. Бир-бирингизга ҳадялар бериб, дўстлашинглар.
26. Яхшиликни чеҳралари очиқ одамлардан кутинглар.
27. Гоҳ-гоҳ кўришганда муҳаббат ошар.
28. Ўз айбини билиб, бошқалар айбини қидирмайдиган одам — хўб яхши одамдур.
29. Ҳақиқий бойлик— бу одамлар қўлидаги нарсалардан ноумид бўлиш, тамаъ қилмасликдур.
30. Ўзига ярашмаган нарсаларнн тарк этнш — инсон мусулмончилигининг ҳуснидур.
31. Курашда ғолиб чиққан паҳлавон эмас, балки ғазаби келганда, ўзини босиб олган одам паҳлавондир.
32. Бойлик — молу дунёнинг кўплиги билан эмас, балки нафснинг тўқлиги билан ўлчанади.
33. Ишонмаслик — эҳтиёткорликдир.
34. Илмда бахиллик йўқ.
35. Яхши сўз — садақадур.
36. Кулгининг кўпи — қалб ўлими.
37. Жаннат оналарингиз оёғи остидадур.
38. Ҳамма бало — тилдандур.
39. Бегона аслларга ташланган ҳар бир назар —шайтон ўқидур.
40. Мўъмин киши қўшниси оч туриб, ўз қорнини тўйғазмайди.
Шул «Арбаъин»га муваффақ этгани учун Оллоҳга шукр. (Муҳаммад) ва унинг барча пок наслига Оллоҳнинг марҳамат ва раҳмати ҳамда саломи бўлсин.

Ҳадисларни ТДШИ аспиранти Мансур Асқаров таржима қилган.
Mualifning boshqa asaralari
1 Mezon ul-Avzon (Tasvirlar) 1366
2 Sab’ai Sayyor (Tasvirlar) 1023
3 Arba’in [Alisher Navoiy] 1939
4 Арбаин - 40 четверостиший [Alisher Navoiy] 1947
5 Афоризмы [Alisher Navoiy] 779
6 Badoyi ul-Bidoya (I- qism) [Alisher Navoiy] 4890
7 Badoyi ul-Bidoya (II- qism) [Alisher Navoiy] 5634
8 Badoyi ul-Vasat (I- qism) [Alisher Navoiy] 5523
9 Badoyi ul-Vasat (II- qism) [Alisher Navoiy] 2492
10 Badoyi ul-Vasat (III- qism) [Alisher Navoiy] 1875
11 Бадойиъ ул-Бидоя (I- қисм) [Alisher Navoiy] 1006
12 Бадойиъ ул-Бидоя (II- қисм) [Alisher Navoiy] 1333
13 Бадойиъ ул-Васат (I- қисм) [Alisher Navoiy] 906
14 Бадойиъ ул-Васат (II- қисм) [Alisher Navoiy] 921
15 Бадойиъ ул-Васат (III- қисм) [Alisher Navoiy] 840
16 Farhod va Shirin (I- qism) [Alisher Navoiy] 1623
17 Farhod va Shirin (II- qism) [Alisher Navoiy] 5794
18 Favoid ul-Kibar (I- qism) [Alisher Navoiy] 3633
19 Favoid ul-Kibar (II- qism) [Alisher Navoiy] 1602
20 Favoid ul-Kibar (III- qism) [Alisher Navoiy] 2363
21 Фавоид ул-Кибар (I- қисм) [Alisher Navoiy] 1001
22 Фавоид ул-Кибар (II- қисм) [Alisher Navoiy] 893
23 Фавоид ул-Кибар (III- қисм) [Alisher Navoiy] 838
24 Фарҳод ва Ширин (I- қисм) [Alisher Navoiy] 804
25 Фарҳод ва Ширин (II- қисм) [Alisher Navoiy] 1214
26 Hayrat ul-Abror (I- qism) [Alisher Navoiy] 11748
27 Hayrat ul-Abror (II- qism) [Alisher Navoiy] 2083
28 Hayrat ul-Abror (III- qism) [Alisher Navoiy] 1960
29 Holoti Pahlavon Muhammad [Alisher Navoiy] 1905
30 Holoti Sayyid Hasan Ardasher [Alisher Navoiy] 1801
31 Ҳайрат ул-Аброр (I- қисм) [Alisher Navoiy] 1073
32 Ҳайрат ул-Аброр (II- қисм) [Alisher Navoiy] 690
33 Ҳайрат ул-Аброр (III- қисм) [Alisher Navoiy] 648
34 Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад [Alisher Navoiy] 655
35 Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер [Alisher Navoiy] 801
36 Layli va Majnun (I- qism) [Alisher Navoiy] 1947
37 Layli va Majnun (II- qism) [Alisher Navoiy] 1800
38 Layli va Majnun (III- qism) [Alisher Navoiy] 4638
39 Lison ut-Tayr (I- qism) [Alisher Navoiy] 6495
40 Lison ut-Tayr (II- qism) [Alisher Navoiy] 1020
41 Lison ut-Tayr (III- qism) [Alisher Navoiy] 5974
42 Лайли ва Мажнун (I- қисм) [Alisher Navoiy] 793
43 Лайли ва Мажнун (II- қисм) [Alisher Navoiy] 772
44 Лайли ва Мажнун (III- қисм) [Alisher Navoiy] 964
45 Лисон ут-Тайр (I- қисм) [Alisher Navoiy] 1222
46 Лисон ут-Тайр (II- қисм) [Alisher Navoiy] 803
47 Лисон ут-Тайр (III- қисм) [Alisher Navoiy] 775
48 Лисон ут-Тайр (Язык птиц) [Alisher Navoiy] 1548
49 Mahbub ul-Qulub [Alisher Navoiy] 2017
50 Majolis un-Nafois (I- qism) [Alisher Navoiy] 1670
51 Majolis un-Nafois (II- qism) [Alisher Navoiy] 2097
52 Mezon ul-Avzon [Alisher Navoiy] 3599
53 Muhokamat ul-Lugʻatayn [Alisher Navoiy] 7476
54 Munojot [Alisher Navoiy] 7411
55 Munshaot (Munojot) [Alisher Navoiy] 1889
56 Мажолис ун-Нафоис (I- қисм) [Alisher Navoiy] 963
57 Мажолис ун-Нафоис (II- қисм) [Alisher Navoiy] 837
58 Маҳбуб ул-Қулуб [Alisher Navoiy] 920
59 Мезон ул-Авзон [Alisher Navoiy] 974
60 Муножот [Alisher Navoiy] 985
61 Муншаот (Муножот) [Alisher Navoiy] 805
62 Муҳокамат ул-Луғатайн [Alisher Navoiy] 1144
63 Nasoim ul-Muhabbat (I- qism) [Alisher Navoiy] 3964
64 Nasoim ul-Muhabbat (II- qism) [Alisher Navoiy] 1811
65 Nasoim ul-Muhabbat (III- qism) [Alisher Navoiy] 1945
66 Navodir un-Nihoya (I- qism) [Alisher Navoiy] 2339
67 Navodir un-Nihoya (II- qism) [Alisher Navoiy] 1756
68 Navodir un-Nihoya (III- qism) [Alisher Navoiy] 1179
69 Navodir ush-Shabob (I- qism) [Alisher Navoiy] 2391
70 Navodir ush-Shabob (II- qism) [Alisher Navoiy] 1560
71 Navodir ush-Shabob (III- qism) [Alisher Navoiy] 1796
72 Nazm ul-Javohir [Alisher Navoiy] 4822
73 Наводир ун-Ниҳоя (I- қисм) [Alisher Navoiy] 953
74 Наводир ун-Ниҳоя (II- қисм) [Alisher Navoiy] 963
75 Наводир ун-Ниҳоя (III- қисм) [Alisher Navoiy] 841
76 Наводир уш-Шабоб (I- қисм) [Alisher Navoiy] 1021
77 Наводир уш-Шабоб (II- қисм) [Alisher Navoiy] 755
78 Наводир уш-Шабоб (III- қисм) [Alisher Navoiy] 867
79 Назм ул-Жавоҳир [Alisher Navoiy] 771
80 Насоим ул-Муҳаббат (I- қисм) [Alisher Navoiy] 1267
81 Насоим ул-Муҳаббат (II- қисм) [Alisher Navoiy] 1123
82 Насоим ул-Муҳаббат (III- қисм) [Alisher Navoiy] 1074
83 Притчи [Alisher Navoiy] 931
84 Qaro koʻzum (I- qism) [Alisher Navoiy] 2497
85 Qaro koʻzum (II- qism) [Alisher Navoiy] 2271
86 Qaro koʻzum (III- qism) [Alisher Navoiy] 1990
87 Қаро кўзум (I- қисм) [Alisher Navoiy] 958
88 Қаро кўзум (II- қисм) [Alisher Navoiy] 894
89 Қаро кўзум (III- қисм) [Alisher Navoiy] 882
90 Risolai tiyr andoxtan [Alisher Navoiy] 1257
91 Рисолаи тийр андохтан [Alisher Navoiy] 661
92 Sabai Sayyor [Alisher Navoiy] 10071
93 Saddi Iskandariy (I- qism) [Alisher Navoiy] 1497
94 Saddi Iskandariy (II- qism) [Alisher Navoiy] 1723
95 Saddi Iskandariy (III- qism) [Alisher Navoiy] 2893
96 Siroj ul-Muslimin [Alisher Navoiy] 2573
97 Сабъаи Сайёр [Alisher Navoiy] 1684
98 Садди Искандарий (I- қисм) [Alisher Navoiy] 1352
99 Садди Искандарий (II- қисм) [Alisher Navoiy] 994
100 Садди Искандарий (III- қисм) [Alisher Navoiy] 1549
101 Сирож ул-Муслимин [Alisher Navoiy] 774
102 Tarixi anbiyo va hukamo [Alisher Navoiy] 3486
103 Tarixi muluki ajam [Alisher Navoiy] 2821
104 Тарихи анбиё ва ҳукамо [Alisher Navoiy] 877
105 Тарихи мулуки ажам [Alisher Navoiy] 842
106 Vaqfiya [Alisher Navoiy] 3243
107 Вақфия [Alisher Navoiy] 799
108 Xamsat ul-Mutahayyirin [Alisher Navoiy] 2257
109 Xамсат ул-Мутаҳаййирин [Alisher Navoiy] 853
110 Gʻaroyib us-Sigʻar (I- qism) [Alisher Navoiy] 9103
111 Gʻaroyib us-Sigʻar (II- qism) [Alisher Navoiy] 2740
112 Gʻaroyib us-Sigʻar (III- qism) [Alisher Navoiy] 4046
113 Ғаройиб ус-Сиғар (I- қисм) [Alisher Navoiy] 1501
114 Ғаройиб ус-Сиғар (II- қисм) [Alisher Navoiy] 807
115 Ғаройиб ус-Сиғар (III- қисм) [Alisher Navoiy] 1142
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика