Мезон ул-Авзон [Alisher Navoiy] |
Мезон ул-Авзон[1] Бисмиллаҳир Раҳмонир Раҳим Комил ҳамд ва вофир шукр ул сониъғаким инсон хилқати байтининг назмин аносир тўрт рукни била тузди ва бу байт арконин назм аҳлининг солим табъ ва мустақим зеҳни икки мисраи била манзум кўргузди. Ва жадид наът ва қариб дуруд ул нозимгаким, олам аҳли интизоми учун шариат мезонини адл авзони била рост келтурди, то ул ростлик сиқли ҳашр мезониға мадад еткурди. Аммо баъд, солим ва мавзун табълиғ назм аҳлига ва матбуъ табъ ва мулойим зеҳнлик шеър хайлиға маъруз улким, бу банда ҳазрати султон ус-салотин муизз ус-салтанати вад-дунё вад-дин Султон Ҳусайн Баҳодирхон халладаллоҳу мулкаҳу ва адома умраҳу[2] ва давлатаҳунинг ҳар навъ назм бобида таълим ва тарбиятлари била ва ҳар синф шеър услубида тафҳим ва тақвиятлари била ажам шуароси ва фурс фусаҳоси ҳар қайси услубдаким, сўз арусиға жилва ва намойиш бериб эрдилар, турк тили била қалам сурдум ва ҳар нечук қоидадаким, маъни абкориға зийнат ва оройиш кўргузуб эрдилар, чиғатой лафзи била рақам урдум. Андоқким, то бу мазкур бўлғон тил ва лафз биносидур, ҳеч нозимға бу даст бермайдур ва ҳеч роқимға бу муяссар бўлмайдур. Аммо чун ул Ҳазратнинг шариф мажлислари маоний жавоҳирининг кони эрди ва латиф табълари назм қавоидининг мезони ва замон шуароси олий даргоҳда ходим ва даврон булағо ва зурафоси маолий боргоҳда мулозим эрдилар, мудом назм ва насрдин сўз мазкур ва аладдавом шеър ва муаммодин табъ натойижи мастур бўлур эрди ва ул ҳазратнинг дақойиқшиор табълари назм ойини ва интишориға толиб ва ҳақойиқосор зеҳнлари шеър тартиби ва иштиҳориға роғиб; андоқки, назм аҳлининг шакаррези ва муҳаббат хайлининг оташангези, дарду шавқ тариқининг покрави, яъни Амир Хусрав Деҳлавий равваҳаллоҳу руҳаҳунинг ғазалиётиниким, тўрт девонға машҳурдур, улча саъй ва имкони бор, қилилиб, йиғдурдилар ва анинг абёти адади ўн секкиз мингға етти ва ани ғояти зийнату зеб ва ниҳояти такаллуф ва жадвалу тазҳиб била замон хушнавислариға китобат қилдурдилар ва анинг ривож ва равнақин қуёшдек ройи оламорой машғуллиқи била фалакдин ошурдилар. Чун ул маликул-калом бу фанда маҳорату камолидин ва амийқ табъу дақиқ хаёлидин кўпрак баҳрда шеър айтибдур ва аксар назм номатбуъ вазнда дебдур ва замон зурафосидин баъзининг солим табъи анинг балоғатидин қосир ва идрокидин мутаҳаййир, балки мутанаффир эрди. Ул Ҳазратнинг ҳумоюн табълариға ғариб ихтирое ва ажиб ижтиҳоде келдиким, ҳаргиз салотиндин, балки шуаройи назм ойиндин ҳеч кимнинг хаёлиға келмайдур ва хотириға хутур қилмайдур. Анинг шарҳи будурки, ул девонда ҳар ғазал бошида ул ғазал не баҳрда ва не вазнда эрканин ва аркониға қайси зиҳоф кириб, не навъ тағайюр топқанин битгайлар ва сабт қилғайлар, то барча эл ул баҳр аҳ-волини ва ул вазн ашколини маълум қилғайлар ва алҳақ бу хаёл асру ғариб ва нодир тушубдур, балки жамъи девон тартиб берган шуароға азим ҳаққе собит бўлубдур. Ва бу банданинг дағи тўрт девониғаким, туркча тил билан назм топибдур ва абёти адади йигирми беш мингга яқинлашибдурким, ул Ҳазратнинг ҳумоюн алқобиға рақам топибдур ва музайян бўлубдур ҳам ушбу мазкур бўлғон дастур била тартиб берилибдур. Чун ул Ҳазратнинг муборак хотирлари шеър буҳуру авзониға ва назм қавоиду мезониға мунча мойил эрди, аруз фаннида бу мухтасар сабт бўлди ва анга «Мезон ул-авзон» от қўюлди ва неча қоидау доира ва вазнким, ҳеч арузда, мисли фан возии Халил ибни Аҳмад[3] ва илм устоди Шамс Қайс[4] кутубида ва Хожа Насир Тусий[5]нинг «Меъёр ул-ашъор»ида, балки Ҳазрати Махдумий[6] наввара марқадаҳу нуран «Аруз»ларида йўқ эрдиким, бу фақир бу фан усулидин истихрож қилиб эрдиким, бу китобға изофа қилдим. Эмди Тенгридин тавфиқ тилаб, ул азизлар руҳидин истимдод қилиб, шуруъ қилилур. Аммо билгилким, аруз фанниким, назм авзонининг мезонидур, шариф фандур. Невчунким, назм илмининг рутбаси бағоят бийик рутбадур. Андоқки, ҳақ субҳонаҳу ва таолонинг каломи мажидида кўп ерда назм воқеъ бўлубдурки, аруз қавоиди била ростдур. Ул жумладин бири бу оятдурким: «Лан таноллуваал бирра ҳатто тунфиқуна»[7]дур, «рамали мусаддаси маҳзуф» воқеъ бўлубдур. Ва яна будурким: «Вал-мурсалоти ур-фан, фал-осифати асфан»[8]ким, вазни: «мафъулу фоъилотун мафъулу фоъилотун»дур, «музореи мусаммани ахраб» воқеъ бўлубдур. Ва яна: «Жанноти аднин фадхуллуҳо холидин»[9]ким, вазни: «мустафъилун, мустафъилун, мустафъилон»дур ва «ражази мусаддаси музол» воқеъ бўлубдур. Ва Каломуллоҳда кўп ерда бу навъ воқеъдур. Ва Расул саллаллоҳу алайҳи вассаллам аҳодисида дағи ҳам бу тариқ тушубдур. Ул жумладин бири будурким, «ман акрама олиман фақад акрамани»[10]ким, вазни: «мафъулу мафоилун мафоийлу фаул»дур ва рубоий вазнида «ҳазажи ахраби мақбузи макфуфи мажбуб» воқеъ бўлубдур. Ва Амир ул-мўъминин Али[11] каррамаллоҳу важҳаҳунинг ашъори кўпдур, балки девони бор. Яна машойих ва аимма ва авлиёуллоҳдин ҳам кўп азимуш-шаън элнинг назми, балки девони ва маснавий тариқи била китоблари борким, истишҳодға ҳожат эмас, нечунким, халойиқ қошида равшандурур ва ҳам сўз татвил топар. Ва бу назмларнинг асли ва зобитаси аруз буҳур ва авзониға мавқуфдур. Бас собит бўлдиким, аруз фани шариф фандур. Ва буким, бу илмни нечун «аруз» дедилар, мухталиф ақвол бор. Ул жумладин, бири била иктифо қилидур. Ва ул будурким, Халил ибни Аҳмад раҳматуллоҳки, бу фаннинг возиидур, чун араб эрмиш ва анинг яқинида бир водий эрмишки, ани «Аруз» дерлар эрмиш ва ул водийда аъроб уйларин тикиб, жилва бериб, баҳоға киюрурлар эрмиш. Ва уйни араб «байт» дер. Чун байтларни бу фан била мезон қилиб, мавзунини номавзундин аюрурлар, гўёки қиймат ва баҳоси маълум бўлур, бу муносабат била «аруз» дебдурлар. Байтники уй оти бирла отабдурлар, муносабати муни дебдурларки, уйнинг чун биноси тўрт рукн биладур, бу байтнинг ҳам биноси тўрт рукн биладур, бу байтда ҳам маъни ҳайсиятидин кўп нималар бўлур, ҳатто уйнинг маҳзунот ва махфиёти ўрниға ҳам мунда махфий ва мактум хаёлот ва маони топса бўлур, бу муносабатлардин ани «байт» дебдурлар. Аммо маълум бўлсункин, аруз фани аҳли назм авзони усулининг биносин уч рукнға қўюбдурларким, аларни сабаб ва ватад ва фосила дебдурлар. Сабаб икки навъдур: сабаби хафиф ва ул лафзедур муштамил: бир мутаҳаррик ва бир сокинға, андоқким, май ва най ва гул ва мул. Ва сабаби сақийл ва ул лафзедур муштамил: икки мутаҳаррикка, андоқким, юзи ва кўзи ва хати ва қади. Ва ватад дағи икки қисмдур: ва ватади мажмуъ ва ул лафзедур: икки бурунқи ҳарфи мутаҳаррик ва бир сўнгқи ҳарфи сокин, андоқким, шажар ва самар ва Хўтан ва Адан. Ва ватади мафруқ ва ул лафзедур: бурунқи ва сўнгқи ҳарфи мутаҳаррик ва ўртанчи ҳарфи сокин, андоқким, хома ва нома ва ноқа ва фоқа. Фосила дағи икки навъдур: фосилаи суғро ва ул лафзедур: уч ҳарфи мутаҳаррик ва тўртунчи ҳарфи сокин, андоқким, мираким ва юраким. Ва фосилаи кубро ва ул лафзедур: тўрт ҳарфи мутаҳаррик ва бешинчи ҳарфи сокиндур, андоқким, яшамаған ва кисамаған. Ва бу арконнинг мажмуи бу калимот таркибида даражадурким: «Ул кўзи қаро дарду ғамидин чидамадим». Ва мавзун калом таълиф бу арконнинг ҳеч қайсини то яна бириға мураккаб қилмағайлар, мустаҳсан тушмас. Не сабабдин, андоқким, байт: Эй ой, келким, ёрингдурмен, Фурқат шоми зорингдурмен. Ва не автоддин, андоқким, байт: Қади ҳавосидин гаҳи шажар сари назар қилай, Юзи хаёлидин гаҳи чаман сари гузар қилай. Ва не фавосилдин, андоқким, байт: Мираким, тилаким чу сен ўлдунгу бас, Не қилай яналар кўрарни ҳавас. Пас мавзун калом таълифида бу аркон таркибидин гузир йўқтур ва арабу ажам шуаросининг жамиъ ашъори мураккаб бу аркон ижтимоидиндур ва аруз аҳли ани «афоийл» ва «тафоийл» дерлар ва ул секкиз фаслға мунҳасирдур: Фаъулун – ватади мажмуъ тақдими била сабаби хафифқа. Фоъилун – сабаби хафиф тақдими била ватади мажмуъқа. Мафоъийлун – ватади мажмуъ тақдими била икки сабаби хафифқа. Мустафиълун – икки сабаби хафиф тақдими била ватади мажмуъқа. Фоъилотун – ватади мажмуъ кивурмак била икки сабаби хафиф орасиға. Мафоъилатун – ватади мажмуъ тақдими била фосилаи суғроға. Мутафоъилун – фосилаи суғро тақдими била ватади мажмуъға. Мафъулоту – икки сабаби хафиф тақдими била ватади мафруққа. Ва улча бу секкиз усулдин форсий шеърда касирул-вуқуъдур – бешдур: 1) мафоъилун, 2) ва фоъилотун, 3) ва мустафъилун, 4) ва мафъулоту, 5) ва фаъулун. Ва туркча шеърда ҳам улча мулоҳаза қилилибдур, бу аркондин ўзга вуқуъ топмас, магар такаллуф била. Ва бу беш аслнинг ҳар бирига неча фаръдурким тағайюрлар сабабидинки, ани арузийлар «зиҳоф» дерлар, ҳосил бўлур. Ул жиҳатдин зиҳоф ва фуруъ орасида бир фасл тартиб берилди. Фасл. Мафоъийлун зиҳофоти ўн бирдир ва фуруи дағи ўн бирдур. Аммо зиҳофи: 1) «Қабз» – мафоъийлун «ё»сининг исқотидур, то мафоъилун қолғай. 2) «Қаф» – мафоъийлун «нун»унинг исқотидур, то ма-фоъийлу қолғай. 3) «Харм» мафоъийлун «мим»ининг исқотидур, то фоъийлун қолғай ва мафъулун анинг ўрниға битарлар. 4) «Харб» – мафоъийлун «мим»и ва «нун»ининг исқотидур, то фоъийлу қолғай ва мафъулу анинг ўрниға битарлар. 5) «Шатар» – мафоъийлун «мим» ва «ё»сининг исқотидур, то фоъилун қолғай. 6) «Ҳафз» – мафоъийлуннинг охир жузвининг охир сабаби хафифи исқотидур, бас мафоъийлундин мафоъий қолғай ва фаъулун анинг ўрниға қўярлар. 7) «Қаср» – охир жузвининг, яъни сабаби хафиф охирининг исқотидур ва мақобилининг искони бас мафоъийлун мафоъийл бўлғай. 8) «Ҳатм» – «ҳазф» ва «қаср» ижтимои, бас мафоъийлунда мафоъ қолғай ва фаъул анинг ўрниға қўярлар. 9) «Жабб» – икки сабаби хафиф исқотидур, бас мафоъийлундин мафоъ қолғай ва фаъул анинг ўрниға қўярлар. 10) «Залал» – «ҳатм» ва «харм» ижтимоидур, мафоъийлунда бас фоъ қолғай.[12]) «Батар» – «жабб» ва «харм» ижтимоидур, мафоъийлунда бас фоъ қолғай, фаъ анинг ўрниға қўярлар. Аммо фуруъи: мафоъилун – мақбуз; мафоъийлу – махфуф; мафаъулун – ахрам; мафаъулу – ахраб; фоъилун – аштар; фаъулун – маҳзуф; мафоъийл – мақсур; аул – аҳтам; фаул – мажбуб; фоъ-асалл; фаъ-абтар. Фоъилотун зиҳофоти ўндур ва фуруъи ўн беш. Аммо зиҳофоти: 1) «Ҳабн» – аввал жузвнинг сабаби хафифининг сокин ҳарфининг исқотидур, бас фоъилотундин фаъилотун қолғай. 2) «Каф» – бешинчи ҳарф исқотидур, бас фоъилотун фоъилон бўлғай. 3) «Шакл» – «ҳабн» ва «каф» ижтимоидур, бас фоъилотун фаъилоту бўлғай. 4) «Ҳазф» – фоъилотунда «то» ва «нун» исқотидур – фоъило бўлур ва фоъилун анинг ўрниға битирлар. 5) «Қаср» – фоъилотунда фоъилот бўлур ва фоъилон анинг ўрниға қўярлар ва баъзи ҳамул «то»ға тағйир бермай мазкур қилурлар. 6) «Қатъ» – фоъилотунда сўнгғи сабаб исқотидур ва ватад сокинининг ҳам исқоти ва моқабли искони, бас фоъил қолгай ва фаълун анинг ўрниға қўярлар, аммо баъзи ани салм дебдурлар. 7) «Ташъис» – фоъилотун ватадининг икки мутаҳаррикидин бирининг неқотидур, то фоъотун қолғай, ё фолотун қолғай, ҳар тақдир била мафъулун анинг ўрниға қўярлар. 8) «Жаҳф» – фоъилотунни хабн қилмоқдур ва фосилани исқот қилмоқ, тун қолғай, фаъ анинг ўрниға қўярлар. 9) «Тасбиғ» – охир жузвнинг сабаби хафифиға бир ҳарф ортурмоқдурким, фоъилотун фоъилотон бўлғай, фоъилиён анинг ўрниға қўярлар. 10) «Рабъ» – фоъилотунда қатъ ва ҳабн ижтимоидурким, фаул қолған. Аммо фуруъи: фаилотун – махбун; фоъилатун – макфур; фаъилоту – машкул; фоъилун – маҳзуф; фаилун – махбуни мақсур; фоъилун – махбунн маҳзуф; фаълун – мақту; мафъулун – мушаъас; фаълои – мақтуи мусаббаъ; фаул – марбуъ; фоилиён – мусаббағ; фалиён – махбуни мусаббағ; фоъ – мажҳуфи мусаббағ; фаъ – мажҳуф. Ва мустафъилун зиҳофоти тўққуздур ва фуруъи ўн тўрт. Аммо зиҳофоти: 1) «Хабн» – мустафъилунда мутафъилун бўлур, мафоъилун анинг ўрниға қўярлар. 2) «Тай» – мустафъилуннинг тўртунчи ҳарфининг исқотидур, мустаъилун қолур, муфтаъилун анинг ўрнига қўярлар. 3) «Қатъ» – мустафъилуннинг «нун»ининг исқотидур ва «лом»ининг искони, мустафъил қолур, мафъулун анинг ўрниға қўярлар. 4) «Тахлиъ» – мус-тафиълунда «хабн» ва «қатъ» ижтимоидур, мутафъил қолур, фаъулун анинг ўрниға қўярлар. 5) «Ҳазаж» – мустафъилуннинг ватади исқотидур, мустаф қолур, фаълун анинг ўрниға қўярлар. 6) «Рафъ» – бир сабаби; хафиф исқотидур, ул жузвдинким, аввали икки сабаби хафифдур, бас мустафъилундин тафъилун қолғай, фоилун анинг ўрниға қўярлар. 7) «Хабл» – мустафъилундин «син» ва «фо» исқотидур, яъни «хабн» ва «тай» ижтимоидур, мутаъилун қолур, фаъилатун анинг ўрниға қўярлар. 8) «Изола» – мустафъилуннинг охиридағи ватади мажмуъға бир сокин орттурмоқдур, мустафъилон бўлур. 9) «Тарфил» – мустафъилуннинг ватади мажмуъиға бир сабаби хафиф изофа қилмоқдур, мустафъилотун бўлур, мустафъилотун анинг ўрниға қўярлар. Аммо анинг фуруъи: мафоилун – махбун; муфтаилун-матвий; мафъулун – мақтуъ; фаулун – мухаллаь; фаъилун – маҳзуз; фоилун – марфуъ; фаилатун – махбул; мафоилон – ватвийи музол; мустафъилен – музол; фаилатон – махбуни музол; мафоилотун – махбуни мураффал; муфтаилотун – матвийи мураффал; мустаъилотун – мураффал. Мафъулоту зиҳофоти тўққуздур ва фуруъи ўн тўрт. Аммо зиҳофоти: 1) «Хабн» – мафъулотуда мафъулоту бўлур ва мафоъилу анинг ўрниға қўярлар. 2) «Тай» – мафъулотуда мафъилоту бўлур, фоилоту анинг ўрниға қўярлар. 3) «Хабл» – мафъулотуда «хабн» ва «тай» ижтимоидур, маъилоту бўлур, фаилоту анинг ўрниға қўярлар. 4) «Вақф» – мафъулоту «то»сининг исконидур, мафъулон анинг ўрниға қўярлар. 5) «Кашф» – мафъулоту «то»сининг исқотидур, мафъулун анинг ўрниға қўярлар. 6) «Салм» – мафъулоту ватадининг исқотидур – мафъу қолур, фаълун анинг ўрниға қўярлар. 7) «Жадъ» – мафъулотунинг, иккала сабабининг исқоти ва «то»сининг исконидур – лот қолур, фоъ анинг ўрнига қўярлар. 8) «Наҳр» – мафъулотунинг иккала сабаби ва «то»сининг исқотидур – ло қолур, фаъ анинг ўрнига қўярлар. 9) «Рафъ» – мафъулотунинг бурунқи сабабининг исқотидур, улоту қолур, мафъулу анинг ўрниға қўярлар. Аммо анинг фуруъи; мафоийлу – махбун; фоилоту – матвий; фаилоту – махбул; мафъулон – мавқуф; мафъулун – макшуф; фаулун – махбуни мақшуф; фаулон – махбуни мавқуф; фаълун – аслам; фоилон – матвийи мавқуф; фоилун – матвийи, макшуф; фаилун – махбуни матвийи макшуф; мафъулу – марфуъ; фоъ – маждуъ; фаъ – манҳур. Ва фаулуннинг зиҳофоти олтидурур, фуруъи ҳам олти. Аммо зиҳофоти: 1) «Қабз» – фаулунда фаулу бўлур, «лом» замми бирла. 2) «Қаср» – фаулунда фаул бўлур, «лом» сукуни била. 3) «Ҳазф» – фаулунда фау бўлур, фаул анинг ўрниға қўярлар. 4) «Салм» – фаулунда «фо» исқотидур, улун қолур; фаълун анинг ўрниға қўярлар. 5) «Сарм» – : фаулунда «фо» ва «нун» исқотидур, улу қолур, фаълу анинг ўрниға қўярлар. 6) «Батар» – фаулунда ватади мажмуъ исқотидур, лун қолур, фаъ анинг ўрниға қўярлар. Аммо анинг фуруъи: фаулу – мақбуз; фаулу – мақсур; фаул – маҳзуф; фаълун – аслам; фаълу – асрам; фаъ – абтар. Фасл. Чун авзон ва баъзи зиҳофот фуруъиким, муҳтожун илайҳ эди, билинди. Эмди билким, буҳуреки баъзининг такрори ва баъзининг таркиби баъзи била ҳосил бўлур, ўн тўққуздур, баъзи арабқа махсус ва баъзи ажамқа махсус ва баъзи муштарак ва турк шуаросиға миллати истиъмолдин ҳеч қайси бу вақтқа дегинча махсус эмас эрмиш ва мулойим табълиғ нозимлар ҳар баҳр ва вазнда кайфа маттафақ назм айтур эрмишлар ва аруз қоида ва зобитасидин бевуқуф эрмишлар, то бу вақтда Тенгри иноятидин турк тили била шеър ажам шуаросиға махсус буҳур ва авзон дағи назм силкиға кирди. Аммо буҳур асомиси: тавил, мадид, басит, вофир, комил, ҳажаз, ражаз, рамал, мунсариҳ, музориъ, муқтазаб, мужтасс, сариъ, жадид, қарийб, хафиф, мушокил, мутақориб, мутадорик. Аммо тавил ва мадид ва басит биноси икки мухталиф жузвғадур, бири хумосий ва бири субоий. Тавил ажзоси икки қатла: «фаулун мафоийлун (фаулун мафоийлун)»дур, андоқким байт: Десам оразу зулфунг ул ўтдур, тутундур бу, Дер ондин санга куймак, бу бирдур қаро қайғу. «Фоъилотун фоъилун»дур, андоқким, байт: Чеҳрадин бурқаъ очиб ўтқа куйдурдунг мани, Чун кул ўлди пайкарим, кўкка совурдунг мани. Ва басит ажзоси икки қатла: «мустафъилун фоъилун мустафъилун фоъилун»дур, андоқким, байт: Ишқинг мени туну кун мажнуну зор айламиш, Кўнглумни зору ҳазин, жисмим низор айламиш. Вофир ва комил биноси субонётғадур: мураккаб беш мутаҳаррик ва икки сокиндин. Вофир ажзоси мусаддасда олти қатла «мафоилатун», андоқким, байт: На фурқат эрур сенсизин ўртанур юраким, Не бўлғай агар манга гузар айласанг, мираким. Ва комил ажзоси ҳам мусаддасда олти қатла «мутафоъилун»дур, андоқким, байт: Не бало эмиш сенинг ул хиром ила қоматииг, Гаҳи суръатинг, гаҳи ноз бирла иқоматинг. Ва ажам шуаросиға бу беш биҳордаким, мазкур бўлди, назм оз воқеъ бўлмиш бўлғай. Аммо ҳажаз ва ражаз ва рамал биноси тавил ва мадид ва баситнинг субоиётиғадур. Ҳазажи мусаммани солимда секкиз қатла «мафоъийлун»дур, ва ражаз ажзоси саккиз қатла «мустафъилун»дур ва рамал ажзоси саккиз қатла «фоъилотун»дур. Ва бу баҳрни бир доираға қўюбдурлар ва ул доирани «Муъталифа» дебдурлар. Ва ул бу сурат била дурур: Мунсариҳ ва музориъ ва муқтазаб ва мужтасс ва сариъ ва жадид ва қарийб ва хафиф ва мушокил биноси субоиётқадурки, анда ихтилофдур, салимларин бир доирада жамъ қилмайдурлар. Аммо мунсариҳи матвий ва музориъи матвий ва макфуф ва муқтазаби матвий ва мужтасси макфуф ва махбунники, мусамманул-ажзодурлар, бир доираға қўюб, ул доирани «Мухталифа» дебдурлар. Бу сурат биладур: Ва сариъи матвий ва жадиди махбун ва мақбуз ва қарийби макфуф ва матвий ва хафифи дифис махбун ва мақбуз ва мушокили макфуфу мақсурки мусаддасул-ажзодурлар, бир доираға қўюб, ул доирани «Мун-тазиа» атабдурлар. Бу сурат биладур: Ва мутақориб ва мутадорик ажзоси хулосиётқадурки, мураккаб уч мутаҳаррик ва икки сокиндиндурлар. Мутақориб ажзоси секкиз қатла «фаъўлун» ва мутадорик ажзоси секкиз қатла «фаъилун» ва бу икки баҳрни бир доирада қўюб, отин «Муттафиқа» дебдурлар. Бу сурат биладур: Агар мунсариҳ ва музориъ ва муқтазаб ва мужтасс бахриға зиҳофот йўл бериб, мусамман қилиб, бир доира қўюбдурлар ва сариъ ва жадид ва қарийб ва хафиф ва мушокил баҳриға дағи зиҳофот дохил қилиб, яна бир доира қўюбдурлар. Аммо буларнинг солиминики, анга ҳеч зиҳоф кирмамиш бўлғай, ҳеч доирага тартиб била забт қилмайдурлар. Бу мазкур бўлған тўққуз асл баҳрнинг солиминики, зиҳофот духулидин саломат қолмиш бўлғайлар, бир доираи азимада жамъ қилиб, ҳар бирининг ўрниға алоҳида мисол келтуруб, тўққузтасини яна бир мисраъдин ҳам истихрож қилиб, ул «Доираи мужтамиа» дейилди ва бу доира расми замон зурафосидин баъзининг хаёлига келиб эрди, аммо фақир анга тартиб бердим ва ул бу навъ сурат биладур, ҳоказо: Ва комил баҳри била вофир баҳрида чун назм кам воқиъ бўлубдур, агар солим ва матбуъ баҳрлардур, аммо доирасиға оз таъарруз қилибдурлар, ул икки баҳрға дағи доира қўюлди ва анинг отин «Доираи мухталита» дейилди, бу сурат биладур: Аммо тавил ва мадид ва басит баҳри араб шуаросининг махсусидур, алар арузларида доираға киюрубдурлар ва ажам шуароси анга машғул бўлмайдурлар, аларни дағи бир доираға киюруб, бу мухтасарға дохил қилилдиким, ул доирадин орий бўлмағай ва ани «Доираи муштабиқа» дебдурлар, бу сурат биладур: Фасл. Шеър тақтиъи иборат андиндурким, байт алфозини бир-биридин айирғайлар, ул навъким, байтнинг ҳар миқдори тенг тушгай ул биҳорнинг афоъийлидин биригаким, ул байт баҳрда воқиъдур ва тариқи будурким, мулоҳаза ҳаракатнинг нафсиға воқиъ бўлғай, йўқким, аҳволиғаки, ул фатҳа ва замма ва касрадур ва малфуз эътибор қилғай, йўқки мактуб ва ҳар ҳарфки лафзда келгай, агарчи китобатда бўлмағай, тақтиъда ҳисобға киргай, нечукким, мушаддад ҳуруф ва «алиф»декки, «ҳамза» ишбоъидин ҳосил бўлур, андоқким, мисраъ: Кетти улким, сендин ором истагайман, эй кўнгул. Тақтиъи: Кетти улким – фоилотун – сендин ором – фоилотун – истагаймен, фоилотун – эй кўнгул – фоилун – ким мулоҳаза қилилса бу мисраъда ўн тўрт ҳарфи тақтиъ қилурда хориж бўлур. Ва ул «ё»ларким, хастае ва бастае ва ёрае ва оворае ва ёнае лафзидек танкир ва сифат ҳолида зоҳир бўлур, тақтиъ чоғи дохил қилурлар, андоқким, байт: Хастаеким, бастаи ул зулф эрур, Уйла йўқ девонаи фарзонае. |
№ | Eng ko'p o'qilganlar |
---|---|
1 | Gʻazallar, ruboylar [Zahiriddin Muhammad Bobur] 62491 |
2 | Yulduzlar mangu yonadi (qissa) [Togʻay Murod] 58388 |
3 | Gʻazallar [Nodira] 40534 |
4 | Guliston [Sa’diy] 36780 |
5 | Hikmatga toʻla olam (gʻazal, ruboiy... [Sa’diy Sheroziy] 23384 |
6 | Мусульманские имена (част... [Ibn Mirzakarim al-Karnaki] 23220 |
7 | Sobiq (hikoya) [Said Ahmad] 22423 |
8 | Yulduzli tunlar (I- qism) [Pirimqul Qodirov] 19616 |
9 | Vatanni suymak [Abdulla Avloniy] 18721 |
10 | Mehrobdan chayon (I- qism) [Abdulla Qodiriy] 14517 |