Мажолис ун-Нафоис (II- қисм) [Alisher Navoiy] |
Еттинчи Мажлис Салотини изом ва авлоди вожуб ул-эҳтиромлари зикридаким, баъзи яхши маҳалларда хуб байт ўқубтурларким, филҳақиқат ўзлари айтқондек хубдур ва баъзи назм латойифига машғул бўлубтурларким, ул дағи матлуб ва марғубдур Мулук шажарларининг бўстони ва салотин гавҳарларининг уммони, хоқони жаҳонгири соҳибқирон, яъни: Темур Кўрагон(1) — агарчи назм айтмоққа илтифот қилмайдурлар, аммо назм ва насрни андоқ хуб маҳал ва мавқеъда ўқубдурларким, анингдек бир байт ўқуғони минг яхши байт айтқонча бор. Табаррук ҳайсиятидинким, ул ҳазратнинг муборак исми бу мухтасарда бўлғай ва ул латойифдин бири била ихтисор қушилур. Мундоқ нақл қилурларкнм, чун Табризда Мироншоҳ Мирзо(2) чоғирға кўп иштиғол кўргузди. Димоғи ва мизожи эътидол тариқидин инҳироф топиб, андин номулойим амр кўп сурат тута бошлади. Самарқандда ул ҳазрат арзиға бу навъ еткурдиларким, уч надими борким, муфрит чоғир ичмакка боис алардурлар. Ҳукм бўлдиким, тавочи миод била чопиб бориб учаласининг бошин келтурсун. Алардин бири Хожа Абдулқодир эрди ва яна бири Мавлоно Муҳаммад Кохин эрди ва яна бири Устод Қутб Нойи эрди. Тавочи бо-риб иккисини ясоққа етқурди. Аммо Хожа Абдулқодир қочиб қаландар бўлуб, ўзин девоналиққа солиб мулкдинмулкка мутавори юрур эрди, то улким, ул ҳазрат яна Ироқ юруши қилди. Ул мамоликда Хожанинг ул ҳоли баъзиға маълум бўлуб, юқори арз қилдилар. Ҳукм бўлдиким, тутуб келтурсунлар. Ул ҳазрат тахтда эрдиларким, Хожаи фақирни девоналиққа қўймай, судраб тахт илайига келтурдилар. Андин бурунким, сиёсат ҳукм бўлғай, чун Хожанинг камолотидин бири қуръон ҳифзи ва қироат илми эрди, филҳол бийик ун била қуръон ўқумоқ бунёд қилдиким, ул ҳазратнинг ғазаби лутфқа мубаддал бўлуб, фазл ва камол аҳли сори боқиб, бу мисраъни ба вақт ўқудиким: Абдол зи бийм чанг бар мусҳаф зад(3). Андин сўнгра Хожаға илтифот ва тарбиятлар қилиб, ўз олий мажлисида надим ва мулозим қилди. Идрок ва фаҳм аҳли билурким, йиллар балки қарнларда мундоқ латиф сўз воқеъ бўлмас. То олам аҳли билғайларким, Султон соҳибқиронғаким, мажолисда пайдар-пай хуб абёт ва яхши сўзлар дармаҳал воқеъ бўлур дағи. маврусийдурким, нисбатин ул жадди бузургворға тузатурким, ул бирининг макони равзаи жинон ва бу бири жаҳон мулкида жовидон бўлсун!. Xоқони Саид Шоҳрух Мирзо(4) ким, авлоди ваамжод орасида соҳибқирон отасининг қойим мақоми бўлди. Ҳам назмға машғуллуқ қилмас эрди, аммо хуб байт ва яхши сўзлар кўп ул ҳазратдин ҳам воқеъ бўлур эрди. Муни ҳам бир нақл била ихтисор қилилур. Бу фақири ҳақир Бобур Султон муборак тилидин мундоқ эшиттимким бир мажлисда акобир сари бо-қиб Шоҳрух Мирзодин нақл қилдиларким, устод Қивомиддин меъморға бир иморат жиҳатидин эътироз қилиб бир йил мулозаматдин маҳрум экондур. Йил бошида тақвим истихрож қилиб бу васила била шояд Мирзонинг муборак диндорин кўра олғаймен деб эшикка келиб, судурни восита қилиб, они судур кўргузуб тақвимин арз қилибтурлар, Мирзо табассум қилиб бу байтни ўқубдурларким: Ту кори заминро наку сохти Ки, бо осмон низ пардохти(5). Анингдек отадин мундоқ ўғул ҳеч ажаб эмас. Абобакр Мирзо — набира бўлур. Баҳодирлуғи ва қиличи зарби Чиғатои улусида машҳурдур. Чун табъида назм чошниси бор эрмиш. Ҳамул баҳодирлуғ таврида бу туюқ андин машҳурдурким: Эр керак ўртанса ёнса ёлина, Ёра еб ётса отининг ёлина. Ит ўлуми бирла ўлса яхшироқ, Эр отониб душманиға ёлина. Агарчи баъзи алфози турконароҳдур, аммо тажнисини яхши топибдур. Султон Искандар Шерозий ҳам набирадур. Салтанат тажаммулини, дерларким салотиндин ози онча қилмиш бўлғай. Етти ё саккиз йиллиқ салтанатида гўёки уч ганж топибдур. Мавлоно Ҳайдар туркигўй, анинг модиҳи экандур. Бу анинг маснавийсидиндурким: Ҳиммат элидур яди байзо деган, Эр нафасидур дами Исо деган. ва Султон Искандарни дерларким, табъи назм эрди. Ва бу туюқни андин нақл қилурларким: Тўлун ойға нисбат эттим ёруми, Ул хижолатдин кам ўлди ёруми. Тори мўюнгнинг закотин мен берай, Ё Мисрки, ё Ҳалабни ё Руми. Бурунғи туюқдин бу турконароқдур. Халил Султон(6) — ҳазрат султон ус-салотиннинг воқеасидин сўнгра Самарқанд тахтида салтанат қилди. Зурафо ва шуаро мажлисида жамъ бўлурлар эрди. Машҳурдурким, ўзи шеър айтур эрди. Андоқким, девони таърифида Хожа Исматуллоҳ қасида айтибдур, аммо тилаб топилмади, ушбу матлаидин ўзгаким: Эй турки пари пайкаримиз, тарки жафо қил, Коми дилимиз, лаъли равонбахш раво қил. Улуғбек Мирзо(7) — донишманд подшоҳ эрди. Камолати бағоят кўп эрди. Етти қироат била қуръони мажид ёдида эрди. Ҳайъат ва риёзийни хўб билур эрди. Андоқким, зиж битиди ва расад боғлади ва ҳоло анинг зижи орода шоеъдур. Бовужуди бу камолот гоҳи назмға майл қилур. Бу матлаъ анингдурким: Ҳарчанд мулки ҳусн ба зери нигини туст, Шўхи макунки, чашми бадон дар камини туст(8). Бойсунғур Мирзо(9) — хуштабъ ва сахий ва айёш ва ҳунарпарвар подшоҳ эрди. Хаттот ва наққош ва созанда ва гўяндадин мунча беназир кишиким, анинг тарбиятидин ороға кирди, маълум эмаским, ҳеч подшоҳ замонида пайдо бўлмиш бўлғай. Улча имкони бор, оламни хушлуқ била ўткарди. Дерларким, бу матлаь анингдурким: Надидам он ду рух, акнун ду моҳ аст, Вале меҳраш басе бар жони мо ҳаст(10). Тахаллуси будурким: Ғуломи рўи у шуд Бойсунғур Ғуломи хубрўён подшоҳ аст(11). Бобур Мирзо — дарвешваш ва фоний сифат ва карим улахлоқ киши эрди. Ҳиммати олида олтуннинг дағи кумушнинг тош ва туфроғча хисоби йўқ эрди. Тасаввуф рисолаларидин «Ламаъот»(12) била «Гулшани роз»(13)ға кўп машъуф эрди. Табъи дағи назмға мулойим эрди. Бу рубоий анингдурким: Чун бодаву жомро баҳам пайвасти, Медон ба яқинки, ринди боло дасти, Жомаст шариату, ҳақиқат бода Чун жом шикасти, ба яқин бадмасти(14). Агарчи туркча назмлар ҳам айтур эрдиким, барчаға қабул эрди. Аммо у байт ҳам анингдурким: Неча юзунг кўруб ҳайрон ўлайин, Илоҳи, мен санга қурбон ўлайин. Абдулатиф Мирзо(15) — савдойи мизож ва васвасий табъ ва девонасор киши эрди. Мундин ўзга дағи ғариб бадфеъллиқлари бор эрдиким, зикридин беҳижоблиқ лозим келур. Ўтар дунё маслаҳати учун донишманд ва подшоҳ отасин ўлтурди. Ҳар ойинаким, салтанат Шируяға вафо қилғонча анга қилди. Аммо табъи назм эрди ва шеърни ободон айтур эрди. Бу матлаъ анингдурким: Бар дилу жон сад бало аз як назар овард чашм, Чун бигуям шукри ин, ё раб, набинад дард чашм(16). Жаҳоншоҳ Мирзо(17) — дағи шеър айтур эрди. Бу мақтаъ анингдурким: Аз лутфи дўст ёфт ҳақиқи мурод дил, Бе жидду жаҳди тоату бе миннати амал(18). Яъқуб Мирзо(19) — туркман салотинида анингдек писандида зотлиғ ва ҳамида сифотлиғ йигит оз бўлғай. Дарвешсифат ва фонийваш эрди. Бу рубоий анингдурким: Оламки, дар у сабот кам мебинам, Дар ҳар тарабаш ҳазор ғам мебинам, Чун кўҳна работестки, аз ҳар тарафаш Роҳе ба биёбони адам мебинам(20). Сайид Аҳмад Мирзо(21) — салим табъ ва пок зеҳн киши эрди. Хили машҳур назмлари бор. Ҳам ғазал, ҳам маснавий, ҳам туркий, ҳам форсий ғазал таврида девони бор. Ва маснавий таврида «Латофатнома» анингдур. Бу туркча матлаи яхши вақеъ бўлубтурким: Сайд этти фироқинг мени мурғи саҳарийдек, Қил одамийлиқ, қилма ниҳон юзни паридек. Бу форсий матлаъ ҳам анингдурким: Маҳам гар пеш аз ин пинҳон бимонад, Ажаб, гар бедилонро жон бимонад(22). Султон Аҳмад Мирзо — дарвешваш, яхши ахлоқлик, писандида атворлиқ, одамишева кишидур. Ота жонибидин хуштабълиқ анга маврусийдур. Йиллар Хуросон тахтида ҳукумат қилдиким, ҳеч киши андин шикоят қилмади ва таън этмади. Ва Султон соҳибқиронға ота майобасидадур ва икки девон ихтиёри ва мулку мол мушорун илайҳи ва сипоҳи ва черик муътамаддун алайҳи улдур ва гоҳи назм ҳам айтур. Бу байт анингдурким: Сен кибй шўхи ситамгар дунйида пайдо қани, Сеҳр бобида кўзунгдек кофири яғмо қани? Бойқаро Мирзо — бовужуди улким, Султон Соҳибқироннинг туғқон оғаси эрди. Йиллар Балх (қуббат ул-исломий)да салтанат қилди. Ва лекин шикаста нафслиқ ва кичик кўнгуллук, тавозуъ ва таъзимлиқ киши эрди ва ҳақшунослиғи аъло мартабада эрди. Табъи дағи назм ҳулъясидин муарро эмас эрди. Бу матлаъ анингдурким: Зиҳи тажаллии ҳусни ту дар жаҳон пайдо, Ва з-ин тажаллии у гашта жони мо шайдо(23). Кичик Мирзо(24) — хуб табълиқ, тез идроклиқ, шўх зеҳнлик, қавий ҳофизалиқ йигит эрди. Оз фурсатда яхши толиби илм бўлди ва кўпроқ улум ва фунундин ўз мутолааси билан вуқуф ҳосил қилди. Шеър ва муаммони хуб англар эрди, балки кўнгли тиласа айта ҳам олур эрди. Бовужуди бу фазойил дарвешлиқларга мойил бўлуб, Макка зиёрати шарафиға мушарраф бўлди. Аммо бағоят мустағни киши эрди. Бўла олурким, фақир истиғноси эркан бўлғай. Бу рубоий анингдурким: Умре басалоҳ месутудам худро, Дар шеваи зуҳд менамудам худро. Чун ишқ омад кадом зуҳду чи салоҳ, Алминнатулиллаҳ, озмудам худро(25). Баъзи дерларким, бу рубоий ҳазрат Махдумий Нуран била таворуд(26) воқеъ бўлубтур. Андоқ дағи бўлса улуғ давлат турур. Султон Бадиуззамон Мирзо(27) — ҳусни сурат ва ҳусни сийрат била ороста ва жамоли зоҳирий ва камоли ботиний била пийроста йигитдур. Разм атворидин отар-тутарда дилписанд ва базм асбобидин ичмак ва бағишламоқда бемонанд. Табъи ҳам назм услубида мулойимдур. Бу матлаъ анингдурким: Маҳи ман, бе гули рўят дилам хум гашта чун лола, Жигар ҳам аз ғами ҳажрат шуда паргола-паргола(28). Бу туркий матлаъ дағи таркибда хуб ва ҳолатда марғуб воқеъ бўлубтурким: Эй сабо, гар сўрса ҳолим шаммаи ул сарвиноз, Эврулуб бошиға мен саргаштадин еткур ниёз. Шоҳ Ғариб Мирзо(29) — шўх табълиғ ва мутасарриф зеҳнлик ва нозук тахайюллуқ ва дақиқ тааққуллуқ йигитдур. Назм ва насрда назири маъдум ва мутаханйила ва ҳофизада адили номаълум. Ов ва қуш хотириға марғуб ва қурро ва ўқуш кўнглига маҳбуб. Бу матлаъ анингдурким: Қайси бир гулчеҳра ул гулбарги хандонимча бор, Қайси бир шамшод қад сарви хиромонимча бор? Бу матлаъ ҳам яхши воқеъ бўлубтурким: Тарки меҳр айлаб агарчи бўлди жонон ўзгача, То тирикман, қилмағумдур аҳди паймон ўзгача. Бу матлаи хос хаёл ва ғариб адо топибдурким: Порсо ёримға май ичмак шиор ўлмиш яна, Баски тортарман сабу, эгним фигор ўлмиш яна. Бу форсий матлаи ҳам бағоят ошиқона тушубтурким: Бозам балои жон ғами он моҳпора шуд, Эй вой, он маризки дардаш ду бора шуд. Бу матлаи ҳам бағоят ошиқона ва мухлисона ва муассирона воқеъ бўлубтурким: Дўстон, ҳар гаҳ гузар сўи мазори ман кунед, Жои такбирам дуои жони ёри ман кунед(30). Девон ҳам жамъ қилибдур. Яхши матлаълари бу мухтасарға сиғмас, магар яна бир китоб битилгай. Фаридун Ҳусайн Мирзо(31) — Фаридун ҳасаблиқ ва Ҳусайн насаблиқ. Зоти таъзим ва виқорлиқ ва хулқи адаб ва ҳурмат шиорлиқ, ёй кучида ягона ва ўқ отарда замона аҳлига нишона. Тоат ва тақвийға мойил. Зикр ва тиловатқа машғул йигитдур. Хуб табъи ва мулойим зеҳни бор. Бу матлаъ анингдурким: Гарчи дар кўи ту помоли жафо гардидам, Ба худо гар сари мўе зи вафо гардидам(32). Бу туркча матлаъ ҳам анингдурким: Эй сабо, еткур манга сарви равонимдин хабар, Раҳм этиб бергил манга ороми жонимдин хабар. Муҳаммад Ҳусайн Мирзо(33) — халойиқ ани адолат ва шижоат ва салтанат ойинида кўп таъриф қилурлар, аммо улча зоҳир бўлди — бағоят саркашлик ва бегонавашлик гўё зотида бор. Ҳар тақдир била дерларким, бу матлаъ анингдурким ва яхши тушубтур: Олудаи гарди зи паи сайдки, гашти, Ғарқи арақе бар дили гармки, гузашти(34). Бойсунғир Мирзо(35) — табъи диққатлиқ ва зеҳни жавдатлиқ. Салтанат тахтида фақрпешалик ва макрумат бисотида фаноандешалик йигитдур. Фазойил ва ҳунарларга роғиб ва фазл аҳли тақвиятиға муртакиб. Назм ойини дағи анга мақбул ва гоҳи ул фикрга табъи машғул. Бу матлаъ анингдурким: Кош дар ишқи бутон девонае бошад касе, Тарки олам карда дар вайронае бошад касе(36). Султон Масъуд Мирзо(37) — равшан зеҳнлик ва мустаҳсан табълиқ ва покиза ҳисол ва маҳмуд фаол йигитдур. Вафо ва дилжўйлуқ анинг шиори, сахо ва дарвешхўйлуқ анинг атвори. Мулк равнақ ва интизомида ахтари масъуд. Назм зеб ва зийнат итмомида абнои жинсқа мақсуд. Бу туркча матлаъ анингдурким: Ёр бориб жонға қўйди доғи фурқат, эй рафиқ, Кўнглума кор этмасунму дарди ғурбат, эй рафиқ? Султон Али Мирзо(38) — ҳоло Самарқанд мулкида салтанат тахтида мутамаккиндур. Дерларки, табъи назмға мойилдур. Бу матлаъни андин нақл қилурларким: Васлида мағрур бўлдунг ҳажрида зор, эй кўнгул, Не анинг бирла, не онсиз, тоқатинг бор, эй кўнгул. Еттинчи мажлиснииг туганчиси Бу олийжоҳ подшоҳлар ва анжумсипоҳ фалак дастгоҳлардин аввалғи Жамшид(39) ва Фаридун(40) монанд ота била фарзандға сўнгғи авлод ва ахфод ва амжодқа фалак Жамшид била Фаридунға ичиргандек, аёғи ичурди ва вужуд базмгоҳидин сурди ва адам фаромушхонасиға киюрдиким, дунёда ҳақ таоло аларни шоҳи тахтгир қилғондек охиратда ҳам муқарраби даргоҳ ва арши сарир қилғай. Ва аларнинг мулку тахт ва салтанатин ва тожу сипоҳ ва ҳашаматин аларға вориси барҳақ ва мулкка ҳориси мутлақ, яънн Султон Соҳибқиронға мусаллам тутғай ва руҳларининг шамъин ҳам ўз ўчоғлари шуъласи била ёрутғай ва сойир шоҳзодалар дағи бу давлатдин баҳраманд ва шоҳ иноятидин сарбаланд бўлғайлар. То Темуру Шоҳрух деган бўлғай от Андин сўнгги шаҳлар бори фархунда сифот. Эй давлату иқболға оростаи зот, Мажмуича бўлсун санга даврони ҳаёт. Саккизинчи Мажлис Султон соҳибқироннинг латиф табъи натойижининг зеболари, ҳусн ва жамоли зикрида ва шариф зеҳни хасоисининг раънолари ганж ва далоли шарҳидаким, ҳар қайси замон сафҳаси бўстонида рангинлиғ ва равонлиғдин гулъузоредур сарвқад ва ҳар бириси даврон арсаси гулистонида равонлиғ ва рангликдин сарви озодедур, улхад Салтанат баҳрининг дурри яктоси ва хилофат сипеҳрининг хуршеди жаҳонороси, саховат ҳавосининг абри гуҳарбори ва шижоат бешасининг ҳузабр шикори, адолат чаманининг сарви сарбаланди ва мурувват маъданининг гавҳари аржуманди, кўшиш размгоҳининг Рустами(1) достони ва бахшиш базмгоҳининг Ҳотами(2) замони, фасоҳат илмининг нукта бирла сеҳрсози ва балоғат жаҳонининг диққат била муъжиза пардози - Султон ус-салотин Абдулғози Султон Ҳусайн Баҳодирхон – Ким, мулки давоми то қиёмат бўлсун, Зотиға бу мулк узра иқомат бўлсун, Адл ичра тарийқи истиқомат бўлсун, Олам аҳли учун саломат бўлсун. Бу хусрави гардунжоҳниким, насаби бобида хома сурсам юз минг хон ва хоқонни бу жузви мухтасарда йиғиштурса бўлурми? Ва бу дорои анжумсипоҳниким, ҳасаби шарҳида қалам урсам юз туман хоқон ва қооннинг ҳамида ахлоқича сўзни бу муҳаққар авроққа йиғиштурса бўлурму? Насаби бобида фасоҳатшиор яхшилар «Насабнома»(3) битибдурларким, ҳар сафҳаси Моний коргоҳин хижил этар ва ҳасаби шарҳида балоғатдисор муншилар тарихе тартиб берибдурларким, ҳар варақи Чин нигористонин мунфаил айлар. Ҳар киши ул «Насабнома»ға боқса билғайким, хоқон ва рой анга бир турк ва бир ҳинду бандадур. Ва ҳар ким, ул тарихни мутолаа қилса, англағайким, Жамшид ва Искандар анинг ҳам билганларидин, ҳам қилғонларидин шармандадур. Бас чун бу мухтасарда нима ул жинс сўзлардин суғурса бўлмас ва алар шарҳида нукта сурса бўлмас. Ва юқориғи сўз услуби тақозои ул қилурким, ул ҳазратнинг латойифи табъидин бир неча матлаъ била бу авроққа зеб ва зийнат қилғай ва натойижи зеҳнидин бир неча байт била бу ажзоға қадру қиймат берилгай ва ҳар ошиқона матлаъ била дард аҳли жониға шуълаи фано ёқилғай ва ҳар дардмандона байт била ишқ аҳли кўнглиға барқи бало чақилғай. Бас эмди, шуруъи мақсудқа ва ружуъи матлубқа қилали-им, сўз итноби ул шариф табъға мужиби калол ва фасонаи тули ул латиф зеҳнға боиси малол бўлмасун. Ул ҳазратнинг хуб ашъори ва марғуб абёти бағоят кўптур ва девон ҳам мураттаб бўлубтур. Девон ибтидосидин бунёд қилилди ва ҳар ғазалдин бир матлаъ ёзилди: «Алиф» ҳарфи: Манзурнинг хўйининг булъажаблиғидаким, меҳрида ошиқ жон берса, бовар қилмослиғининг бесабаблиғида: Не ажойиб хўй эрур, эй шўхи сийминбар, санга — Ким, неча меҳрингда жон берсам эмас бовар санга. Маҳбубнинг муфрит илтифотидин беҳол бўлуб бехудона ул илтифотни изҳор қилур маънида бу матлаъ ғариб адо топибтурким: Эврулуб гул бошиға булбул висол ўлғай анга, Гул анинг бошиға эврулса, не ҳол ўлғай анга. Гул вақтида биров хор ғамидин мубтало эрканининг изҳори ва лоладек бағрида юз доғ била эрканининг намудори: Бўлди гул вақти-ю мен хор ғамидин мубтало, Ҳажр ўтидин лоладек бағримда юз доғи бало. Кўнгли ноласин вайронадағи чўғз фарёдиға нисбат қилибтур. Ул маъни шарҳида бу матлаъ яхши тушубтур: Ваҳки, кўнглум ноласи ҳардам бузулғон жон аро, Гўиё бир чўғз эрур фарёд этар вайрон аро. Сиришки дарёсидин гирдобға тушганин ва торжисми ул гирдобдин печу тобға қолғонин бу матлаъда изҳор қилурким: То тушубтурмен сиришким баҳридин гирдоб аро Зулфидек саргашта жисмим қолди печу тоб аро. «Бе» ҳарфи: Фурқат ўтидин жисми бетоб эканин ва ғамгин кўпгли печу тобидин кўзида хуноб эканин бу матлаъда ғариб навъ адо қилур. Бу матлаъ мавқуфдур ўзга абётқа, аммо дастур била матлаъ битилди: Фурқатингда йўқ эди жисмимда жон, кўнглумда тоб Кўзда хуноб эрди-ю, ғамгин кўнгулда изтироб. Бедиллиғидин телба кўнглин тилай борғони бу ғазалда охирғача мусалсал айтилибдур ва зебо дейилибдур: Телбараб итган кўнгулни истадим ҳар ён бориб, Тоғу дарёву биёбонларни бир-бир ахториб. Манзур юзи олида кўзгу рашкидин печу тоби ва кўнглида ул қуёш тобидин заррадек изтироби: Зарра янглиғ, айб эмас, кўнглумга тушса изтироб, Меҳри рухсориға ҳардам чун эрур кўзгу ҳижоб. Фироқ зулмидин жониға ўт ва кўнглида тобин ўтқа тушган қил печу тобиға ташбиҳ қилибдур ва ғариб ташбиҳ воқеъ бўлубтур: Эй фироқнинг зулмидин жонимда ўт, кўнглумда тоб, Ўтқа тушган қил каби жисмим аро ҳам печу тоб. Мусофир ёри ҳажридин кўнглининг хароблиғин ва ул ошубдин жони бетоқат ва бетоблиғин хуброк важҳ бирла ажаб яхши адо қилибдурким: Бир мусофир ой хаёли қилди кўнглумни хароб, Қолмади жонимда онсиз ваҳки не тоқат, не тоб. «Те» ҳарфи: Манзур лабидин оби ҳаётни хижл ва Исо(4) они қошида дам урмоғдин мунфаил дегани оби ҳаётдек равонсо ва Исо дамидек руҳафзо тушубтур: Эй дудоғинг шарбати шармандаси оби ҳаёт, Нутқунг оллида эрур Исоға дам урмоқ уёт. Ҳажри барқидин шабистониға ўт тушганининг ифшоси ва учқунидин байт ул-эҳзони куйганининг адоси ажаб ўтлуқ матлаъ тушубтурким: Ваҳки, ҳижрон барқидин тушти шабистонимға-ўт. Учқуни бирла туташти байт ул-эҳзонимға ўт. «Се» ҳарфи: Бу ҳарфда турк шуаросининг малик ул-каломлари шеър айтмайдурлар, балки айта олмайдурлар, то анга не етгайки, бу муқобалада киши они кетургай ё нисбат бергай. Бу матлаъ таърифида мунча басдур: Ёр кўйидин ўтарда кўргузур бу зор макс, Сўз деса доғи жавобида қилур бисёр макс, «Жим» ҳарфи: Раҳмсиз ёри қонин тўкиб тараҳҳум қилмағони ва меҳрсиз дилдори ҳолин кўриб табассум қилмағонини айтур: Тўкуб қоним, тараҳҳум қилмадинг ҳеч, Кўруб ҳолим, табассум қилмадинг ҳеч. Бу радиф ҳам гўёки шариф табъ ва латиф зеҳннинг ихтироидурким, эшитилмайдур, бағоят ширин ва дилпазир ва рангин воқеъ бўлубтур: Хаста жоним заъфиға лаъли шакарборинг илож, Зор кўнглум дардиға жонбахш гуфторинг илож. «Ҳе» ҳарфи: Бу ҳарфқа дағи туркий алфоз гуҳарин назм силкига тортқувчи шуаро таарруз қилмайдурлар, ҳамоноки, ишколи жиҳатидиндур, ёрдин не келса, они мубоҳ билиб, жон берурда дебтур: Ёрдин не келса ошиқ берса жон бўлғай мубоҳ, Дафтари ишқ ичра гўё буйла бўлмиш истилоҳ. «Xе» ҳарфи: Бу ҳарфда туркигўй шуароким, девон тартиб қилибдурлар, ўзларин маъзур тутуб ўтубдурлар ва бағоят хуб матлаъдурким: Ой юзунгдек кўрмади бир меҳр давронида чарх, Балки кун тортиб хижолат меҳри рахшонида чарх. «Дол» ҳарфи: Маъшуқ васли умидидин муддате мустаманд бўлуб ул давлат муяссар бўлғондин сўнгра сиҳҳат маразға мубаддал бўлғон таҳририда бу икки байтнинг дағи маъниси бир-бирига муваффақ ва мусалсал воқеъ бўлубтур асру ва ғариб тартиб ва ажиб таркиб тушубтур: Муддате ишқинг хаёли бирла эрдим мустаманд, Бодаи васлинг била бир дам бўлай деб баҳраманд. Чун бу давлат бўлғудек бўлди муяссар, войким, Сиҳҳатим ул лаҳза толеъ заъфидин топти газанд. |
№ | Eng ko'p o'qilganlar |
---|---|
1 | Gʻazallar, ruboylar [Zahiriddin Muhammad Bobur] 62484 |
2 | Yulduzlar mangu yonadi (qissa) [Togʻay Murod] 58307 |
3 | Gʻazallar [Nodira] 40527 |
4 | Guliston [Sa’diy] 36752 |
5 | Hikmatga toʻla olam (gʻazal, ruboiy... [Sa’diy Sheroziy] 23375 |
6 | Мусульманские имена (част... [Ibn Mirzakarim al-Karnaki] 23215 |
7 | Sobiq (hikoya) [Said Ahmad] 22338 |
8 | Yulduzli tunlar (I- qism) [Pirimqul Qodirov] 19610 |
9 | Vatanni suymak [Abdulla Avloniy] 18699 |
10 | Mehrobdan chayon (I- qism) [Abdulla Qodiriy] 14513 |