Қаро кўзум (II- қисм) [Alisher Navoiy] |
Ғазаллар (давом) Лабинг бу хастаға невчун такаллум этмади иш Ки, бир сукунж била ҳосил этса юз олқиш. Отар ҳамиша қоши ёси бирла ғамза ўқин, Агарчи бўлмас ўқ отмоқ, йўқ эрса ёда кериш. Бошоғларингму экин бағрим ичра ё қолди Итинг чу туъма учун анда маҳкам айлади тиш. Тариқи ишқ аро комилдурур кўнгул, не ажаб, Камол топмоқ этиб ишни ишқ ила варзиш. Заиф жисмни то тиғи ёрди — нолонмен, Нечаки чиқмас уни, неча чок бўлса қамиш. Чекар гул оллида булбул фиғон, магар билди Ки, ўтса васл баҳори, хазони фурқат эмиш. Навоий, асра ниҳон ишқ нуктасин зинҳор Ки, ишқ пири манга ёшурун бу нукта демиш. * * * Менга номеҳрибон ёр ўзгаларга меҳрибон эрмиш, Менинг жоним олиб, ағёрға оромижон эрмиш. Тан узра эмди фаҳм эттим ададсиз тоза доғимни Ки, ҳар бир-бир қорарған шоми ҳажримдин нишон эрмиш. Бузулған кўнглум атрофиндағи захм ичра новаклар Балият қушларию захм аларға ошён эрмиш. Рақиби синдуруб кўнглину мен йиғлаб анга, лекин Су келтирмак ҳамону кўза синдурмоқ ҳамон эрмиш. Балият даштида зоре кўруб Мажнун соғинғайлар, Кўнгул отлиғ бизинг овораи бехонумон эрмиш. Хаёлинг хайли кўнглум даштида чун қилдилар манзил, Ҳар ўт ёққан ер ул манзилда бир доғи ниҳон эрмиш. Замон ошубидин кўнглумга юз шиддат етар эрди, Чу фаҳм эттим — мунга боис ул ошуби замон эрмиш. Агарчи мен ёмонмен, яхшидурким муътарифдурмен, Ўзин яхши тасаввур айлаган мендин ёмон эрмиш. Навоий назмини кўрдум қуёш лавҳиға сабт эткан, Буюрған ани олий қадр шоҳи хурдадон эрмиш. * * * Жавзо кунидин доғи ул чеҳра жамил эрмиш, Ялдо тунидин доғи ул зулф тавил эрмиш. Ҳар қатра кўнгул қони жон берди ўлук танға, Ҳосиятини сўрдуқ— лаълингға қатил эрмиш. Гулзор аро нилуфар очилди, гумон эттим — Хол ўрниға ҳар юзда бир нуқтаи нил эрмиш. Ҳижрон туни дафъ ўлғач, билдимки, юз очибсен, Хуршид вужудиға тонг нури далил эрмиш. Овора кўнгул истаб жон тандин олур ишқинг, Ул телбагаким итмиш гўё бу кафил эрмиш. Ойини қаноат тут, иззат тилар эрсангким, Эрмиш тамаъ аҳлидин ҳар кимки залил эрмиш. Кўнглини Навоийнинг олсанг, назар айлаб кўр Ким, дард ила доғ ичра жони не қатил эрмиш. * * * Ул сарв узори гули серобдек эрмиш, Лаъли лаби гул узра майи нобдек эрмиш. Кўрдум қоши аксини кўнгул кўзгуси ичра, Бу қибланамо, ул мунга меҳробдек эрмиш. Кўрдум кўнгул аҳволини кўксум тўшугидин, Лаълинг ғамидин қатрайи хунобдек эрмиш. Ҳусн анжумани ичра юзин кўрмамиш эрдим, Анжум аро хуршиди жаҳонтобдек эрмиш. Девона кўнгул қайди жунундин не қутулсун Ким, ҳар хами зулфунг анга қуллобдек эрмиш. Тут фақр этагин, атласи зарбафт сўзин қўй Ким, ул дағи тан ҳифзида мошобдек эрмиш. Бир йўли Навоийни йироқ солма назардин Ким, ул дағи бир кун санга аҳбобдек эрмиш. * * * Мени саргашта жисмин доғ ила қон лолазор этмиш, Қуюн ёхуд тўкулган лолазор ичра гулзор этмиш. Танимдин қон чиқорған ҳар тараф пайконларинг гўё Эрур ёмғурки, туфроғдин чечаклар ошкор этмиш. Кўнгул бирла сўнгак манқал аро ўту ўтундекдур, Маломат тошларин то ишқ теграмда ҳисор этмиш. Юзин май гул-гул эткандин харош эрмас унум, балким Кўнгулда хорхори нолам андомин фигор этмиш. Лабинг жонимға солған шуълалар ичра қазо гўё Улуғроқ лаълдин ахгар, кичикракдин шарор этмиш. Бўла олсам улусқа ул қуёшни кўргали мониъ, Не ғамдур гар йўлида чарх жисмимни ғубор этмиш. Ҳалоким билгай улким, бордур ул янглиғ жафокоре Ки, таврин ҳусн бепарволиғи олуфтавор этмиш. Кабутар қаср буржида эмас шаҳ шастидин эмин, Хушо, ул чуғзким вайрона кунжин ихтиёр этмиш. Маоф эрмиш қаён гом урса раҳрав ноқайи жисми, Нафас торин қазо чун бурниға анинг миҳор этмиш. Муғанний нағмаси жон берса базм аҳлиға тонг йўқким, Навоий риштайи жонин эшиб чангига тор этмиш. * * * То кўз била кўнглумни ул ғамза мақом этмиш, Қонимни ҳалол англаб, уйқумни ҳаром этмиш. Сарв ўлмади боғ ичра оҳим ели бирлан хам, Боқ кўз учи бирланким, қаддингға салом этмиш. Ҳайвон суйидур шудрун, Исо дамидур салқин, Бўстон сари жононим гўёки хиром этмиш. Ҳажр ўқлари захмидин жисмим била ашкимни Тутмоққа бало сайдин, ғам донаву дом этмиш. То ошиқу шайдомен қатлим қилур ул кўзлар, Мажнунға кийикларни ишқ улфати ром этмиш. Маъшуқ қилур жилва, ҳар кимки анинг кўнглин Дард ўти кули бирла ишқ ойинафом этмиш. Искандару жамлиқдур ишқингда Навоийға Ким, рахшинг изу наълин кўзгу била жом этмиш. * * * Оразин ёпқач кўзумдин сочилур ҳар лаҳза ёш, Уйлаким пайдо бўлур юлдуз, ниҳон бўлғач қуёш. Қут бир бодому ерим гўшайи меҳроб эди, Ғорати дин этти ногаҳ бир балолиғ кўзу қош. Бу дамодам оҳим ифшо айлар ул ой ишқини, Субҳнинг бот-бот дами андоқки айлар меҳр фош. Бўсае қилмас мурувват асру қаттиқдур лабинг Десам, оғзи ичра айтур лаъл ҳам бор навъи тош. Новакинг кўнглумга киргач жон талашмоқ бу экин Ким, қилур пайконини кўнглум била жоним талош. Умри жовид истасанг фард ўлки, бўстон Хизридур, Сарвким, даъб айлади озодалиғ бирла маош. Қоши оллинда Навоий берса жон айб этмангиз, Гар будур меҳроб, бир-бир қайғусидур барча бош. * * * Қатиқ дардим зулоли ашк этар фош, Сузук су ичра қолмас яшурун тош. Ҳалоким васл аро мингдин бир эттинг Ки, бергай тенгри бир ёшингға минг ёш. Демакка фитна таълимин бўлуб хам, Қулоғинг сари бош элтиптур ул қош. Магар сочингни тийдинг фитнадинким, Паришонҳол аёғингға қўяр бош. Ясар чоғда лабинг рангини гўё Эзиптур оби ҳайвон бирла наққош. Қадаҳ, эй муғки, жон айлай нисоринг, Неча бўлсам харобот ичра қаллош. Навоий жони сенсиз дардисардур, Борурда ани ҳам олғай эдинг кош. * * * Зарра-зарра жисмим ўртанди ғамингдин, эй қуёш, Ваҳки, сендин бўлмади меҳру вафо бир зарра фош. Ҳар неча қилсам вафо, сендин вафодин йўқ асар, Тош экин бағрингму ёхуд боғладинг бағрингға тош? Кўз ёшим дурри ятими қўйдилар йўлингда юз, Ваҳки, раҳминг йўқ аёқ остинда кўруб мунча бош. Гар кенгаш бошлар кўнгул сайдини қурбон қилгали, Қошларинг ёси недур келтурдилар бир ерга бош? Эй Навоий, жонға ул кўздин не еткай ғайри захм, Ўқу ё олдинда қўймиш хосса ул мужгону қош. * * * Қайси ишрат меваси нахли ҳаётим қилди фош Ким, париваш тифллар ёғдурғай ул ён мунча тош. Олам ичра ул қуёш зоҳир вале мендин ниҳон, Эй ибодат аҳли, қўйсам, тонг эмас, оламға бош. Оқ уқор ўтоғаси чобуксуворим бошида, Уйлаким, хатти шиои айлагай зоҳир қуёш. Ғам туни саргашта бошим, ҳам сипеҳредурмудир, Анда кавкаб зоҳир ўлғон юз уза ҳар қатра ёш. Кўз ани кўргач, кўнгул севди, бу иш бўлған замон Кўзларим кўру кўнгул нобуд бўлғай эрди кош. Гар десанг қаттиқ балоға қолмағайсен чархдин, Олам аҳли бирла юмшоғлиғ била қилғил маош. Чун Навоий ўлди, итлар дардпарвар жисмини Тўъма қилмоқ йўқки, рад айларда айларлар талош. * * * Шамъ учини олмоғ учун, эй маҳваши фаррош, Парвона қанотларидин эт сифраи минқош. Йўқ-йўқки, юзунг шамъиға парвонадур анжум, Ким, бир-бир алар шоми висолингда бўлар фош. Ой шамъиға минқош муносиб янги ойдур, Андоғки, юзунг шамъиға минқошдур ул қош. Бошимдур аёғингға фидо, ҳар не керак — қил, Тўқмоққа муносибдур, агар истар эсанг бош. Ул ой агар илгига супургу олур, эй чарх, Хуршид шиои хатидин қилсанг ани кош. Ҳар тун чу фалак боргаҳи вазъи нигундур, Гардун кўзи гўё бу жиҳатдин тўкадур ёш. Кўнгли уйидин сабр матоъини супурди Бечора Навоийким, эрур дилбари фаррош. * * * Ҳусни девони уза матлаъдур ул пайваста қош, Котиби тақдир анинг мисраъларин ёзған тутош. Жолаи офат кеби ул ой баҳори ҳуснида, Чарх анжум жавҳаридин ёғдурур бошимға тош. Ўтлуғ оҳимдин бўғуз оғзимғача мажруҳ эрур, Айб қилма, эй кўнгул, ноламда фаҳм ўлса харош. То сиришким қонға эврулди даме тинмай оқар, Музтариб бўлмоқ ажаб йўқ, бўлса хун олуда ёш. Ёшурун эрди ғамим, муфрит қадаҳ ўткан кеча Йиғлатиб, беихтиёр эткан эмиш эл ичра фош. Хилват эткан ихтиёр илгида бир ибриқи май, Тонг эмас гар қилса бир бодом ила ҳар кун маош, Эй Навоий, келди ёру борди кўнглунгни олиб, Яна бир қатла келиб, жонингни доғи олса кош. * * * Гарчи атфол отти бир-бир жисми урёнимға тош, Кўрки, хирман-хирман ўлди жамъ ҳар ёнимға тош. Кулбам атрофида бедоду маломат тошидур, Гўйиё ёғмиш фалакдин байтул-аҳзонимға тош. Ҳажр тоғида лаби шавқида оқса қон ёшим, Лаъл ўлур гўё бўялса ҳар тараф қонимға тош. Дўстлар, бастур мазоримға маломат тошлари, Чекмангиз меҳнат қўярға қабри вайронимға тош. Бас қилинг атфол тош отмоқки, қон бўлмиш ичим, Тегди гўё тоза қўйған доғи пинҳонимға тош. Гарчи тошинг тутти ер жисмимда, лекин зулм эди, Буки ўтти захм аро чун тегди пайконимға тош. Чун тўюбтур нотавон жисмим балият тошидин, Берма, эй гардун, ғизо янглиғ яна жонимға тош. Вазн учун паймонани қилғил улуғ, эй майфуруш Ким, эмас тортар учун ҳожат бу мезонимға тош. Жомни чекмакта ғам дафъиға қолқон айладим, Эй Навоий, чархдин ёғди бу қолқонимға тош. * * * Шукрким, сочтим эса ғам туни анжум кеби ёш, Васли субҳида тулуъ айлади оллимға қуёш. Захмлар устида марҳамға момуғлуқ қиладур, Ғам саҳоби неча ёғдурди синуқ бошима тош. Тутош эрди ғам аро навҳаларим бир-бирига, Айшдин кулгуларим бир-бирига ўлди тутош. Ҳажр хуноби майи васли манга берди самар, Заҳр бўлғай эди оғушта бу хунобиға кош. Аҳли ишқ, ўлмангиз озурда фироқ ўтларидин, Ул томуғқа боре васл учмоғи эрмиш подош. Ишқ аро васлни ком аҳли начукким, талашур, Ҳажрни зумраи ноком керак қилса талош. Ким фироқ ўтиға сабр этса Навоий янглиғ, Оташин гуллар анга бўлғуси ул ўттин фош. * * * Дарди ишқинг уйла зор этмиш мени, эй бағри тош Ким, қўярмен йиғлабон ҳар нотавон оллида бош. Кўнглума кўздин кириб, ғайри хаёлин қўзғади, Зарра хайли қўзғалур, чун кирди равзандин қуёш. Чун мени қилди бало тоғи жунун, тош отмангиз, Негаким ердин олиб отмас киши тоғ узра тош. Решдур бўғзум бало заҳри ичардин, йўқ ажаб, Ҳолима йиғларда андин ўткан ун топмоқ хирош. Ўқи еткачким, бўлуб жон бирла кўнглум музтариб, Изтироб эрмас, бошоқ устида айларлар талош. Дурди жоминг ҳам ғизо, ҳам бодадур, эй муғбача, Пири дайр иқболидин шаҳларға йўқ мендек маош. Эйки, кўрмайсен Навоий оҳи ўқи ҳайъатин, Бир стундек шуъла кўк саҳфиғача, кўргил, тутош. * * * Ёзуқсиз, журмснз бедод этар фош Манга ул сурмасиз кўз, вўсмасиз қош. Фиғонким, бу тараф боқмай ўтарсен, Нечаким, кўзларим юммай тўкар ёш. Сиришким сайли ҳар ён уйла сурди Ки, топмон кўксума урмоқ учун тош. Илигинг ўпкали очмиш оғизлар, Қиличингдин саросар захмлиғ бош. Ҳамоно қолмас ўз ҳолида ранги, Сизарда суратннгни кўфса наққош. Баҳодур нақди дин, эй дайр пири, Карам қил майки, борбиз асру қаллош. Демиш: келсам Навоий қатлин айлай, Келиб, не кўнгли истар, айлагай кош. * * * Ҳусн боғи ичра қаддинг сарви бўлмоғлиққа туш, Ҳар ҳаво қилған кўнгул ул қад уза сарв узра қуш. Умрларким бўлған оворанг етишмиш оллинга, Марҳабосиға илик сун худ дей олмонким қучуш. Кўксума ғам тоғида ишқинг бало мисморини Беркитурда айлади Фарҳод метинин чўкуш. Лаъли шаҳдиға ҳаво қилғанда, эй жоним қуши, Гар десангким топмайин махлас чибин янглиғ ёпуш Кўйидин бизни чиқармоққа, рақибо, йиғма хайл, Хасни қавмоққа насиме бас, эмас ҳожат уруш. Ишрат этким, чарх оллинда тафовут йўқтурур, Хоҳ базм ичра симоъ эт, хоҳ кунж ичра тумуш. Дема ҳажримдин Навоий ғамсиз эрмас бир замон, Истасангким ғамдин айрилғай анинг бирла қовуш. * * * Неким қилур, кўрунур ул бути ситамгар хуш, Чу нозу ишза била базмдин чиқар сархуш. Юзунгда хуш кўрунур жоми лаълинг, ул янглиғ Ки, тоза гулшан аро лаълранг соғар хуш. Қамарнинг икки ёнида Суҳайлу Зуҳра кеби. Кўрунди ики қулоғинда дурру гавҳар хуш. Кўзунгки ораз уза ётти — хуш кўрундики, бор Ғазола ётмоқ учун лола барги бистар хуш. Не навъ жинси башар суҳбатини хуш кўргай, Биравга бўлса паризоди ҳур пайкар хуш. Мену жамолин анинг бир кўрарга бермак жон, Агар бу нохуш эрур аҳли давр аро, гар хуш. Навоиё, санга гар ёрдин ғараздур, ёр Жафову лутфини кўрсанг керак баробар хуш. * * * Манга бор ул санами раъно хуш, Кўрунур ўзга санамлар нохуш. Ёлғуз ани севарамким, манга бор Ул хуш, ўзга киши йўқ асло хуш. Халқ нохушлиғидин қайда ғамим, Бор эса ул санами зебо хуш. Юзунгга юз қўяйин хат ораким, Сабзада келди гули раъно хуш. Кеча ҳижронида май тортар эдим, Кирди гул гулрухи маҳ сиймо хуш. Менда юз биймки, тутқач олибон, Чекти ул шўхи қадаҳпаймо хуш. Дайр аро ўзни, Навоий, хуш тут, Чун келибтур санга ул тарсо хуш. * * * Оразинг ҳижронидин келмас манга гулзор хуш, Гулсиз андоқким эмас гулбунда юз минг хор хуш. Хастадур кўнглум кўзунгдин уйлаким мумкин эмас, Лабларингдин шарбат олмай бўлғай ул бемор хуш. Кўйида вайронае топиб йиқилдимким, келур Қасри жаннатдин менга ул сояи девор хуш. Кўйидин манъ айлар эрдим чун ўлармен, эй кўнгул, Эмди бердим рухсатинг, ҳар қайда борсанг, бор хуш. Ҳар киши мақсадға бир сарришта истар, эй фақиҳ, Субҳа гар хуштур санга, бордур манга зуннор хуш. Ҳирқаву зуҳду риё аҳлиға хуштур хонақаҳ, Лек анинг рағмиға келди кулбаи хаммор хуш. Эй Навоий, май била хуш тут ўзунгниким, эмас Бу фано дайри аро бўлмоқ даме ҳушёр хуш. * * * Ҳам хати хазроси хуштур, ҳам лаби гўёси хуш, Ҳам Хизр хуш, ҳам анинг айни ҳаётафзоси хуш. Эй муғанний, ҳажр заъфидин ҳазинмен уйлаким, Лаҳнда дуди била келмас Масиҳ анфоси хуш. Бир ишорат бирла ўлтурдию хушменким, келур Барча гар худ қатл учундур, ёрнинг имоси хуш. Уйлаким тожир бўлур, хуш яхши савдо берса даст, Мени савдойини асрар зулфининг савдоси хуш. Руҳ хайли олдораб, ўз ҳолиға топмас шуур, Чун хиром этса, равоносо қади раъноси хуш. Ваҳ, недин ажзу ниёзим нохуш эркин оллида, Нечаким, кўнглумга келса нозу истиғноси хуш. Эй хирад аҳли, сену ақлу вараъ мулкида қайд Ким, эрур ишқ аҳли оллинда жунун саҳроси хуш. Ичкали эски сафол ичра гадолиғ дурдини, Бизга ўзга келмади жуз соғару саҳбоси хуш. Эй Навоий, қуллуғин назм ичра арз этмак не суд, Улки қилмас назм бирла қуллуғин мирзоси хуш. * * * Порсоваш дилситоним бўлған эрмиш боданўш, То бошим бўлғай аёғинг бўлғуси, эй майфуруш. Ичганин кўрган замон-ўқ маст бўлғунгдур, деманг Ким, эшитган лаҳза мендин зойил ўлмиш ақлу хуш. Базми васлидин йироқ оғзимда хумдек муҳр эрур, Тонг эмас қонимға майдек шавқ ўтидин тушса жўш. Жону кўнглум қон ютуб афғон чекарлар ҳажридин, Ишрат аҳли май ичиб базмида қилғондек хуруш. Чок кўнглак бирла то усрук чиқибсен, оҳким, Кисватин майхона раҳни айламиш юз хирқапўш. Субҳидам ул бут сабуҳи базмин эттим орзу, Чиқмағил дайфи фанодин деб нидо қилди суруш. Эй Навоий, қору эрмас бўлса юз минг жон фидо, Гар қадаҳнўшум ики лаъли майидин тутса қўш. * * * Эй, кўнгул гулзори васлинг субҳида ноланда қуш, Йўқки, атфоли фироқинг илгидин парканда қуш. Қасри узра қушму тимсол эттилар ул шаҳнинг, Ё бошиға чатрдек очти қанот фархунда қуш. Нутқи тўти, жилваси товусу рафтори тазарв, Ҳусн гулзорида йўқтур бир анга монанда қуш. Номаи шавқумни чун элтурга ожиз бўлдилар, Ел кўрунмас кўзга дам урмас бўлуб шарманда қуш. Қуш бўлур, бошимға қўнғач, дуди оҳимдин қора, Кўр жунун жазбинки, анда қўнса, бўлғай банда қуш. Фақр тут, гар истасанг учмоқки, бу уммид ила, Бўйниға тасбиҳ осиб, юнгдин кийибтур жанда қуш. Эй Навоий, ишқдин қочма, боқиб булбул сари, Кўрки, махлас топмади бу банддин парранда қуш. * * * Эй мусаввир, лутф этиб сизғил мени жононға тўш, Уйлаким, тушкай юзи бу дийдаи ҳайронға тўш. Юзи бўлсун юзума тўш, қадди ҳам тўш қаддима, Лек жонпарвар лаби лаълини тарҳ эт жонға тўш. Рўбарў ҳар узви ҳар узвумға тўшдек тушмагай, Юзи кўзгуси вале бу дудлиғ афғонға тўш. Кўксини кўксумга тўш сизғил демонким, тушмагай Нозанин жисми анинг бағримдағи пайконға тўш. Оллоҳ-Оллоҳ, телбалик солди хаёлоти муҳол Кўнглума, йўқса не лойикдур гадо султонға тўш. Қайси ёнким итларин тарҳ айлагунгдур базм аро, Сиз мени туфроққа юз қўйғон вале ул ёнға тўш. Чекти чун ҳар кимсани бир ишга тўш килки қазо, Оҳким, бу телбани қилди рақам ҳижронга тўш. Айш жомин тутманг, эй даври тараб соқийлари, Бизгаким, чарх этти бизни меҳнати давронға тўш. Эй Навоий, телба кўнглум зор танға келмади, Токи эл мажнунни бир кўрсатсалар вайронға тўш. * * * Эй жамолингнннг хаёли хотири вайронда нақш, Шамсадин қолған асар янглиғ бузуғ айвонда нақш. Тегди бир новакки, саҳмидин ўлуб эрдим, валек Янги жон топтим анинг отин кўруб панконда нақш. Кеча ул гул фурқатидин, кундуз атфол илгидин Хору хора заҳмини кўр бу тани урёнда нақш. Оразинг нақшики чиқмас тийра кўнглумдин даме, Қилдилар гўёки Юсуф сувратин зиндонда нақш. Эй мусаввир, сизмағил Мажнуну Лайли сувратин, Бас мену ёрим ҳадиси сафҳаи давронда нақш. Нақш судин чун бўлур зойил, ажабдурким, эрур Йиғлаған сойи хаёлинг дийдаи гирёнда нақш. Даҳр элидин гар вафо Қилдинг тамаъ, эй соддадил, Истадинг амреки, тутмас, ҳайнизи имконда нақш. Қилди кўп девонни эл нақши нигор, аммо эмас Уйлаким, қилдим нигорим васфини девонда нақш. Боғламас нақш улки бўлғай сендин ўзга ёр учун, Базми дард ичра Навоий боғласа ҳижронда нақш. * * * Жисми васлин қилдим ул зулфи сумансодин тамаъ, Ул киши янглиғки, қилғай сийм савдодин тамаъ. Лаълидин тиргузмак этсам орзу айб этмангиз Ким, киши ўлтурмак этмайдур Масиҳодин тамаъ. Заррани хуршидча равшан тамаъ қилғанча бор, Заррача меҳр этмак ул хуршидсиймодин тамаъ. Не ажаб қилсам тамаъ овора кўнглумдин жунун, Қилса бўлмас ақл худ Мажнуни шайдодин тамаъ. Доғ этиб кўнглум таваққуъ қилди сабрим нақдини, Аҳли зулм андоқки қилғай нақд тамғодин тамаъ. Гулханийдин гулхан олотин тамаъ қилмоқдурур, Ҳар киши дунёлик этса аҳли дунёдин тамаъ. Сарви гулдин кўп деманг сўзким, Навоий айламиш, Барги гулдин хилъат этган сарви озодин тамаъ. * * * Ул парий ҳар дам қилур мажнунларин шод ўзга навъ, Лек этар мен телбага ҳар лаҳза бедод ўзга навъ. Ёрни мен кўрмай ўлдум, ул кўруб ҳам ўлмади, Ишқ аро мен бормен ўзга навъу Фарҳод ўзга навъ. Зикр этар базм ичра лутфу меҳр ила ошиқларин, Лек мен бадрўз расвони қилур ёд ўзга навъ. Ишқ аро ўзни манга ўхшатма, эй булбулки, бор Лаҳну оҳанг ўзга навъу оҳу фарёд ўзга навъ. Шайху талқини риёким, солики дайри фано Бизга қилмиш дарду ишқ ойинин иршод ўзга навъ. Сиз чекинг нўши висол, эй аҳли айшу нозким, Биз бўлуббиз заҳри ҳажр ичмакка муътод ўзга навъ. Кўнглидек сўрма Навоийники, қилмағлиғ эрур Қушни озод ўзга навъу қулни озод ўзга навъ. * * * Чун шабистон ичра қилди оразин жонона шамъ, Машъали меҳр ўлсаким, кўзга кўрунмас ёна шамъ. Банд аёғида нединдур бошида савдо ўти, Эй парий, ишқингда гар худ бўлмамиш девона шамъ? Йиғлару ўртар ўзин то субҳ гўё ҳар кеча, Ҳажр аро бўлди мени маҳзун била ҳамхона шамъ. Дема куймак савтиким, уйқу йўқиға раҳм этиб, Дер забона шаклидин тил тортибон афсона шамъ. Эккали парвоналар кўнглида гўё тухми меҳр, Ашкдин атрофида ҳам су сочар, ҳам дона шамъ. Ё муҳаббат ўтидин парвонани куйдургали, Ёрутур ораз ўтин ҳар лаҳза маҳбубона шамъ. Қўймади парвонани фонус аро мен зордин, Ул маҳи хиргаҳнишин бўлған кеби бегона шамъ. Балки ошиқ дўстлардин дурурким ўртанур, Токи шавқи ўти ичра ўртанур парвона шамъ. Эй Навоий, бот ўчур оҳинг елидин шамъни, Топти чун ул юз фуруғидин бизинг вайрона шамъ. * * * Ҳажр ўтидин шом агар мендек эмас бехоб шамъ, Риштаи жониға невчун солди печу тоб шамъ. Бир қуёш ҳажрида гар куймас недин бас мен кеби, Кавкаби ашкин тўкар андоқки дурри ноб шамъ. Маҳвашимдек демаким, бўлмиш либоси лаългун, Мен кеби қон ёшдин ўлди ғарқаи хуноб шамъ. Кечаиким тийра кулбамни ёрутқай ул қуёш, Тонг эмас анжумдек ўлса ул кеча ноёб шамъ. Ғам туни ул ой хаёлидин бузуғ кўнглум ёрур, Гўшаи вайронға бастур партави маҳтоб шамъ. Тийра шоминг файз нуридин десангким, ёруғой, Тутқил ул янглиғки тутмиш гўшаи меҳроб шамъ. Эй Навоий, ул қуёш қўйғоч шабистонимға юз, Рашкдин сиймоб ашкидек бўлур сиймоб шамъ. * * * Гарчи мен ҳажрингдин ўлдум тортибон кўп зорлиғ Сен ҳаётингдин топ, эй бадмеҳр, бархўрдорлиғ. Хаста эрдим кўзидин еткурди лаълин оғзима, Тенгри жон берди, вале чектим басе беморлиғ. Кечаеким тушка киргай ул саодат ахтари, Бермагил, ё раб, манга ул уйқудин бедорлиғ. Бодайи лаълинг била мундоқки усрукмен мудом, Кофири ишқ ўлғамен, гар истасам ҳушёрлиғ. Бу кўнгул озоридин безормен бор муддате Бўлғали бизлар аро озорлиғ, безорлиғ. Не бино эркин буким, бир пора коши тушмади, Қилғали бу тоқни сунъ илги мийнокорлиғ. Эй Навоий, суҳбатингдин қилса ор ул кўркабой, Йўқ ажаб невчунки сенсен бир гадо, ул борлиғ. * * * Соқиё, ҳажр илгидин кўп тортадурмен зорлиғ, Май кетурким, маслаҳат эрмас манга ҳушёрлиғ. Қасдим этмиш ҳажру бехудлуғ иложимдур даме, Майға афюн ёр қил гар айлар эрсанг ёрлиғ. Маст қил андоқки, бош қўйсам магар бўлғай манга Маҳшар аҳли ё рабу ғавғосидин бедорлиғ. Чораси ё бодадур, ё васл, ё марг, эй табиб, Ҳар кишиким топса ҳижрон дардидин беморлиғ. Бар егил, ё раб, ҳаётинг боғидин, эй муғбача Ким, майли лаълингдин ўлди бизга бархурдорлиғ. Зуҳд, эй соқий, бало эрмиш, хуш ул манхораким, Ичкали жоми бало бўлмиш иши хамморлиғ. Эн Навоий, зуҳддин юз қатла ортуқ дарбадар Бир сафол илгимда муғ кўйида қилсам зорлиғ. * * * Кўзунгки, куфр ила юз динға солди вайронлиғ, Худой учун тий ани — йўқмудур мусулмонлиғ. Қадингки жилва уза жилва кўргузур ҳар дам, Ажаб эмас манга ҳайронлиғ узра ҳайронлиғ. Лабингни сўрсам, эмас тонгки, тўкти қонимни, Сўрарлар аники, бўлғай бирав била қонлиғ. Демишсен ўлтурайин ишқ аҳлин айлаб жамъ, Магар билибсен алар ичра кўп паришонлиғ. Не ҳукм айлар эсанг, айла ҳусн мулкидаким, Санга мусаллам эрур хўбларға султонлиғ. Жунунни тарк этибон оқил ўл, деди зоҳид, Бўлур эмиш бани одамға мунча нодонлиғ. Дединг, Навоий агар васл топса, ўлтурайин, Фироқинг ичра гумон айладинг ани жонлиғ. * * * Эй лабинг хосияти чашмаи ҳайвон янглиғ, Қуйию юқориғи холи била жон янглиғ. Аёғимнинг қалами заъфдин андоқки қалам, Қотақолған тери даврида қаламдон янглиғ. Нуни танвин кеби хам ҳажрида нобуд таним, Доғи пинҳоним анга нуқтаи пинҳон янглиғ. Қадди жавшан аро кўнглумда анингдекким ўқ, Чаркаси дулуға ул ўқ уза пайкон янглиғ. Одам ўрниға парий ошиқи бўлдумким, ул Одамисизлиғ аро бўлмағай инсон янглиғ. Юзи наззораси ҳайронлиғи ўлтурди мени, Бир назардин ким ўлубтур мени ҳайрон янглиғ. Қўйма бу манзилу масканга кўнгулким зинҳор, Англа йўл ўткучидек ўзнию меҳмон янглиғ. Жоҳнинг зебиғаким ҳусн тилаб, билдикким, Зийнати келмади жоҳ аҳлиға эҳсон янглиғ. Шайх дер ишқни тарк эт, санга ақл ўргатайин, Эй Навоий, киши бўлғайму бу нодон янглиғ! * * * Заҳри ҳижронинг чу айшим комини қилди очиғ, Нўши васлинг элга еткандип манга йўқтур осиғ. Тош ёғдурғандин атфол ўлмадим, ўлтурди ҳажр Ким, суубатда булар андоқ эмас эрди қотиғ. Ашк аро ўлдум, йиғиштур эмди зулфунг шастини Ким, су узра келгуси дарё аро ўлган болиғ. Қатра-қатра қон ёшимдин чеҳрам ўлмиш уйлаким, Тим-тим этгайлар қизил коғазниким, бўлғай сориғ. Юзда ҳажрингдинки тирноғ ўрни хатлар бўлди қон, Ҳар бирига ашкдин су очибон қилдим ориғ. Олғали дунё арусин, эйки, соттинг нақди дин, Умр сотиб, марг олмоқ англа, бу сотиғ-олиғ. Истарам, лаълиға қилғаймен чучук жоним фидо, Эй Навоий, анга дермен келмагай ногаҳ очиғ. * * * Оташин лаълинг ўти айлади кўнглумни нсиғ, Бўлди бағрим доғи кўнглум исиғи бирла қизиғ. Ярақон от қўядурлар манга ҳикмат аҳли Ким, ҳарорат юзу кўзумни доғи қилди сариғ. Мен анга ошиқу кўз ҳам юзига ошиқдур, Ишқ аҳлининг эрур ранги сариғ, ашки ариғ. Мен агар йиғлар эсам талх чучук лаълинг учун, Кўзларим доғи тўкар ашкни аччиғ-аччиғ. Ани чун кўрдум, анинг кўйида қолдим мунг ила, Дўстлар, сиз ўтунг, иш тушти манга осру қотиғ. Ҳусни давриға вафо йўқ, бу қуёш бот уёқур, Хўблардин хуш эрур яхшилиғу яхши қилиғ. Қон тўкар кўнгли Навоийнингу ашк икки кўзи, Улгуси ишқ ғамин гар емаса иссиғ-илиғ. * * * Ярақондин манга гар бор эса рухсор сариғ, Турфа кўнгилки, эрур дийдаи хунбор сариғ. Кўзки, қон ёш оқибон бўлмаса сариғлиғи дафъ, Ранги гўёки сариғ лола кеби бор сариғ. Хилъатин дема сариғ рангки, рухсору кўзум Айлади ойинагун тўнида изҳор сариғ. Ярақон дафъи сариғ жинс қилур, турфа кўрунг Ким, бўлур тегса юзум тўниға бисёр сариғ. Ўзга суфрат манга юз қўйди, йўқ эрса тонг эмас, Заъфарон рангича ўн бор эса бемор сариғ. Мен кеби субҳу қуёш ошиқинг ўлмиш, негаким Сидқу меҳр аҳли юзи қилди намудор сариғ. Хас кеби бўлса Навоийға сариғ юз, кулма, Кўргузур гулни доғи боғда гулзор сариғ. * * * Лолагун бўлмиш сурарда қатлима дилдор тийғ, Ё бало тоғидин этмиш лолазор изҳор тийғ. Гул тани юз чок ўлуб буким бўялмиш қон аро, Тегди ғамзанг хайлидин гўё анга бисёр тийғ. Тийғ тортиб еткач-ўқ қилдим фидоси жонниким, Бўлмағай озурда қотил, кўрмагай озор тийғ. Жисм пайконинг била тўлдию жондур ғамдаким, Айласанг қатлимға рағбат бўлмағай нокор тийғ. Ишқ дашти сабзасидин лола ҳар ён сочилур, Яъни ул саҳро гиёҳи бор эмиш хунбор тийғ. Олам аҳли қатлини бир дамда қилсанг орзу, Юздин ол бурқаъни, қиндин чекмагил зинҳор тийғ. Назм мулкин тил чекиб олмиш Навоий уйлаким, Чекса оламни олур шоҳи фалак миқдор тийғ. * * * Баски қўндунг кўксума кўнглумни олғон чоғ доғ, Жисмим ўлмиш хирқам ул янглиғки майдин доғ-доғ. Демаким, не доғдур кўнглунгдаким, ўтлуғ кўзунг, Қўйди анда кўргузуб юз лоба бирла лоғ-доғ. Доғлар қўйдум, чу масту ошиқ ўлдум нечаким, Ўзни асраб қўймас эрдим бор эканда соғ доғ. Арғувони тўн била то жилва қилдинг, ваҳки, бор Ҳайратингдин арғувон шоҳиға ҳар яфроғ доғ. Солғали ўт бағриму кўнглумга ҳажринг бор эмиш, Тортмоқ кўнглумдин оҳу бағрима қўймоғ доғ. Гўйиё Фарҳоддек ҳамроз учун барқ ўтидин, Лола эрмас бағриға ҳар сари қўймиш тоғ доғ. Эй Навоий тўкма ўтлуғ кўнглунг узра ашкким, Ўртанур кўпрак куяр ҳолатда қуйсанг ёғ доғ. * * * Агар келмаса, интизорим қўяр доғ, Валек изтироб ўртар, ул ой келур чоғ. Манга боғу гулзор анинг оразидур, Гар ул бўлмаса, байтул-аҳзон эрур боғ. Дема шавқ ўтиға таскин берур май, Ёнар, шуълам ўтиға кўп қуймағил ёғ. Мен ар масту беморлиғ бирла ўлдум, Ҳамиша жаҳон ичра сен бўлғасен соғ. Дедингким, ололмасун дилраболар Ки, кўнглумга қўйдунг оғир ҳажрдин тоғ. Баҳори жамолингда ноламни хуш тут Ки, тенгдур, баҳор ўтса, булбул била зоғ. Навоий фироқингда ул навъ итти Ки, гарди топилмас, ғаминг солса туфроғ. * * * Шўхи чароғчи ёқибон ҳуснидин чароғ, Машъал фатиласи била кўксумга қўйди доғ. Базм аҳлин ўртамакка ёқар кеча зулм ўтин, Эл базмини ёрутғали эрмастур ул чароғ. Кўнглумдурур фатила эмас машъал ичраким, Ул шўх ўт солиб, қуяр анинг ўтиға ёғ. Бўлди қуруқ ёғоч кеби жисму бошимда ўт, То бўлғай анга машъаланинг харжидин фароғ. Машъални кош тутмаса, ўтлуқ юзи етар, Гар сайр этарга қўйса шабистон сари аёғ. Не тонг, кўзинки шамъи ҳидоят ёрутмаса, Хабт ўлған элга машъала дуди била димоғ. Ушшоқ базми машъали бас оҳ шуъласи, Ғам шоми қилма машъалачи ҳар сари сўроғ. * * * Кўргузур ҳижрон ҳуруфи нуқтасин жон ҳар тараф, Сенсизин яъники қўймиш дағи ҳижрон ҳар тараф. Уйла шиддат бирла чарх айлар мени саргаштаким Захм кўп тандин ёғар шудрун кеби қон ҳар тараф. Кўнглум аҳволин не дейким, шарҳиға бир тилдурур Кўкрагимдин бош чиқарған нўги пайкон ҳар тараф. Ташладим еткач жунун хайли туганлар тахтасин, Яъни очтим меҳмонлар оллида хон ҳар тараф. Ашк қонлиғ кўзни элтур уйлаким, су лолани, Бўлмаса йўлинда мониъ хори мужгон ҳар тараф. Рашкдин кўп музтариброқдур кўнгул ул гўйдин Ким, кесиб бошимни ул шўх урса чавгон ҳар тараф. Қўй башарни, гар малойик доми эрмас яхшидур, Ул парий мундоқки, зулф этмиш паришон ҳар тараф. Нетиб ўлмайким, яна ул шўх усрук отланиб, Тер суи маркаб елидин солди тўфон ҳар тараф. Кўр, не ҳайратдур мангаким, бордурур бу дайр аро Дониши юз менчалар, юз менча ҳайрон ҳар тараф. Шишадек кўнглумни пайдо ўртади соқий валек Доғин этти май ҳубоб остида пинҳон ҳар тараф. Эй Навоий, навҳайи ҳижрон тузуб ун чекма кўп Ким, киши қолмас тириг еткач бу афғон ҳар тараф. * * * Гар танимда зоҳир ўлмиш доғи ҳижрон ҳар тараф, Жонда худ юз онча бордур доғи пинҳон ҳар тараф. Ишқ саҳросида менмен сойир андоқким қуюн, Дема саргардон кезар Мажнуни ҳайрон ҳар тараф. Кўйига пинҳон бориб, захмим не янглиғ ёшурай Ким, қаён борсам яралардин борур қон ҳар тараф. Кўксум ичра тушти бир хори хасак, яъни кўнгул Токи андин чиққали бир нўги пайкон ҳар тараф. Ҳиндуедур бул-ажаб бозигар ул кўз даврида, Ҳинд эли аҳли тамошо хайли мужгон ҳар тараф. Тоза бўлсун ул баҳори ҳуснким, онсиз кўзум Дурфишон ўлмиш начукким абри найсон ҳар тараф. Ҳар тараф майдон аро юз фитна тушти, раҳм этиб, Тавсанингни чопмағил қилғанда жавлон ҳар тараф. Дайр ичинда нетти тиргузсанг мени, эй муғбача, Жоми даврингдин томар чун оби ҳайвон ҳар тараф. Чун Навоийдек ҳавоий бўлдум ул ой ҳажридин, Не ажаб, елдек юз урсам, тортиб афғон ҳар тараф. * * * Ишқ тобидин ўлубмен мени бемор заиф, Тоб кўп кўрса анингдекки бўлур тор заиф. Васлида эврулубон бошиға дерменки ўлай, Ваҳки, бўлмишмен анннг ҳажрида бисёр заиф. Заъф аро зорлиғ озурда қилур кўнглумни, Топар озор, бале, чунки бўлур зор заиф. Хасталиғ тортса йиллар киши, маълум эрмас, Мен кеби кўргуза олғайму намудор заиф. Бўлмиш ўн йилғи ўлуктин манга заъф афзунроқ, Ваҳки, жонлиқ киши ким кўрди бу миқдор заиф. Заъфдин шайх қутулғунг деди, тарк этсанг ишқ, Пири дайр оллида бу қавли анинг бор заиф. Заъф аро қилма Навоийға ситам, эй ойким, Буйла айлабтур ани чархи ситамкор заиф. * * * Бода хуштур гар ҳарифим бўлса бир ёри зариф, Май ҳарифи гар зариф эрмас, анга эрман ҳариф. Ул сифат зотинг латофат айнидин жонбахшдур Ким, ҳамоно ани мазҳар қилди исм-ул-латиф. Заъфдин гар дарди ишқингдин шикоят айладим, Ишқ шаръи ичра эрмас муътабар қавли заиф. Хоки понингни малойик қилдилар тожи шараф, Оллоҳ-Оллоҳ, ким кўруптур бу сифат зоти шариф. Заъфим андоқдурки дам урсам эрур бийми ҳалок, Не учунким ул таҳаррукдур анга беҳад аниф. Давр ранжидин тилармен майға тушмак уйлаким, Майға тушган қил кеби ғарқ ўлса бу жисми наҳиф. Эй Навоий, қилғали табъ аҳли жинси шеър назм, Назминг ўлди барчасиға қофия, балким радиф. * * * Кечти умрум нақди ғафлат бирла нодонлиғда ҳайф, Қолғани сарф ўлди андуҳу пушаймонлиғда ҳайф. Жонға бир душворлиғ қўймай риёзат ранжидин, Сарф бўлди нақди авқотим тан осонлиғда ҳайф. Боғладим паймонадин паймон, фиғонким, ақлу дин Бўлди бу паймонаву ул сустпаймонлиғда ҳайф. Эй мусулмонлар, билингким, бўлди умрум ҳосили Нафси кофир фитнасидин номусулмонлиғда ҳайф. Ҳайфким, нафъ айламас ҳар нечаким тортиб илик, Десам ўз аҳволима бу навъ ҳайронлиғда ҳайф. Андоқ иш қилким, пушаймон бўлмағайсенким, эмас Ҳеч осиғ чун иш хато бўлди пушаймонлиғда ҳайф. Ҳар не ўткан сўзларим чиндур десам ёлғон эрур, Чин будурким, дегамен умр ўтти ёлғонлиғда ҳайф. Чун енгилракдур ҳисоб ўлғанда султондин гадо, Ҳайфким, бўлғай гадо авқоти султонлиғда ҳайф. Эй Навоий, воқиф эрман халқдин, бори менинг Кечти умрум нақди ғафлат бирла нодонлиғда ҳайф. * * * Ҳар кишиким ғайри ишқинг ҳарфи ёзғай бир варақ, Илгини айлаб қалам, бошин қаламдек айла шақ. Парда ёпқач юзга, тутти қон ёшим офоқни, Меҳр уёққанда, уфуқ сари ёйилғандек шафақ. Гўйиё хуршид ҳар сари югуртур кавкабе, Чунки суръат вақти ул юздин томар ҳар ён арақ. Ваҳки, ашким жоласидин топти офат бир неча, Сабр тухмин мазраъи жон ичраким қилдим насақ. Бир-бир устида қўюбмен фурқатингдин неча доғ Ишқ хони ичра қўйғандек табақ узра табақ. Нўш этармен бода то лаълинг хаёли бирла мен Қон ютармен, токи бўлғай танда жонимдин рамақ, Шайх кавсар шарбати — мен талх май мадҳин дедим, Оччиғи келса не тонг, невчунки оччиғ келди ҳақ. Бода васфин дарс агар дер эрса пири майфуруш, Жоми хатти давридин олмоқ муносибдур сабақ. Истама кавсар, Навоий, топ фароғат бодадин Ким, эрур ул мухталиф, лекин бу бирдур муттафиқ. * * * Ёр келса бас маҳалдурким, ичим қон этти шавқ, Сабру оромим бериб барбод, туғён этти шавқ. Озу кўп ҳар не деди қосид висолинг муждасин, Сабрим озу изтиробимни фаровон этти шавқ. Шавқ ҳижрондин батар ошуб солди кўнглума, Кўнглум ошубини қўйким, ғорати жон этти шавқ. Не ажаб кечрак муяссар бўлса — ўлсам, эй рафиқ, Буйлаким, уммидвори васли жонон этти шавқ. Ҳажр бўлсун ё висол уммиди чун муҳликдурур, Бас ҳаёту қатлини кўксумга яксон этти шавқ. Гар жунунумнинг ҳаду поёни йўқтур, йўқ ажаб Ким кўнгул бехудлуғин беҳадду поён этти шавқ. Эй Навоий, ҳажр зулмин ёд қилсам, қилма айб Ким, манга бедоди номақдуру имкон этти шавқ. * * * Чиқса жоним, айб қилма, жисми беморимға боқ, Куйса жоним, ҳайрат этма, нолайи зоримға боқ. Ҳажр даштининг гули гар лола бўлса, сайли қон, Қилмағил, эй гул, таажжуб чашми хунборимға боқ. Эйки, кўрмайсен қуруқ шохе безалган гул била, Ҳажр тошидин саросар жисми афгоримға боқ. Зулфин очти ул санам, эй шайх, бовар қилмасанг Ким, асири куфрмен бут бирла зунноримға боқ. Ер била тенг қилди хоки тан уйин ашким суйи, Ишқ сайлидин йиқилған эски деворимға боқ. Қилмасанг тавбамни синдурғанни бовар, эй фақиҳ, Хирқайи чокимни кўр, ошуфта дасторимға боқ. Бош кўтармай майдин эктим журм тухми барча умр, Эй Навоий, умр этиб зойиъ сару коримға боқ. * * * Ҳажр аро раҳминг кеби бўлмас манга кам иштиёқ, Балки ҳуснунгдин бўлур афзун дамо-дам иштиёқ. Иштиёқинг баҳридин оламға томса қатрае, Жонға еткайлар чекардин аҳли олам иштиёқ, Гарчи бўлдум дард тоғи, лек қаддим заъфдин Айлади остиға қолған қофдек хам иштиёқ. Ҳажридин ёлғуз эмас куймаклигимким, онсизин, Ўртаган жонимни ҳам ҳижрон эрур, ҳам иштиёқ. Иштиёқим хирқатиға чорае қил, эй рафиқ Ким, хароб айлабтурур ҳолимни муҳкам иштиёқ. Дилраболар оташин лаълидадур андоқки ўт, Фурқат аҳлининг қотиқ жониға мубҳам иштиёқ. Оҳ дудидин қора эрмас Навоий кисвати Ким, анинг оллиға солмиш бўйла мотам иштиёқ. * * * Демангиз аҳбобким, қилмасмусен бас йиғламоқ Ким, манга тенгри насиб этмиш туганмас йиғламоқ. Асрай олмон ўзни, ашким тутти дашту тоғни, Нечаким Фарҳоду Мажнун дедилар, бас йиғламоқ. Масту ошиқмен дағи кўнглумда айрилған кишим, Эй мусулмонлар, не тонг мен зори бекас йиғламоқ. Тонг эмас жисмим оқизғунча кўзум гар тўкти ашк, Не ажаб абри баҳорий оққуча хас йиғламоқ. Тийра ҳажринг шомида гар жон талашман тонгғача, Бошима шамъу суроҳий недурур бас йиғламоқ. Даҳр боғидин вафосизлиғ агар фаҳм этмади, Нега шабнам ашкидин фан қилди наргис йиғламоқ?! Эй Навоий, тоқини мен дағи ашкимдин йиқай, Чун манга қисм этти бу чархи муқаввас йиғламоқ. * * * Санга иш жавлон қилиб майдонда чавгон ўйнамоқ, Манга оллингда бошимни гўй этиб жон ўйнамоқ. Бош овучлаб эгма қомат бирла қолман рахшидин, То тилар чобуксуворим кўнгли чавгон ўйнамоқ. Кўз қаросин ўйнатур ҳар лаҳза ул мардумни кўр, Ҳиндуедекким эрур ойини қолқон ўйнамоқ. Ўйнай-ўйнай айладинг куфр ила динимни бадал, Оллоҳ-Оллоҳ, бумудур, эй номусулмон, ўйнамоқ. Жавр тошин ул парий ўйнаб отай дер эл сари, Ваҳки, бу девонаға еткач не имкон ўйнамоқ. Ҳар сари ашким югурмоқ не ажабким, айб эмас, Тийра уйдин чиққач-ўқ ёшларға ҳар ён ўйнамоқ. Чарх ўюн бирла олур дин нақдин элдин, воқиф ўл, Бу мушаъбид бирла бўлмас аҳли ирфон ўйнамоқ. Ваъда кўп қилдинг Навоийға ва лекин ўйнабон, Мунча бўлғай эл била, эй аҳди ёлғон, ўйнамоқ. * * * Эй, каломи жон физойинг нақди жондин яхшироқ, Лаъли жонбахшинг ҳаёти жовидондин яхшироқ. Гарчи ҳажрингдин ёмон ҳолатда мен, лекин манга Кимки андин яхшироқ йўқ, сенсен андин яхшироқ. Халқ тарки ишқинг айларга биравни қатл учун, Гар тиларсен, топмағунг мен нотавондин яхшироқ. Ишқ саҳросида ёд этма ватандин, эй хирад Ким, бу навъ оворалиғ юз хонумондин яхшироқ. Истасанг, эй ишқ, Мажнун ўрниға саргаштае, Билки, топқунг йўқ бу расвои жаҳондин яхшироқ. Дайр аро яхши-ёмон оллида бош қўйсам, не тонг, Кимки йўқ андин ёмонроқ, мен ёмондин яхшироқ. Эй Навоий, хурдаи назмингға ислоҳ истасанг, Кимса қилмас ани шоҳи хурдадондин яхшироқ. * * * То мени меҳнат тунига мубтало қилди фироқ, Рўзгоримни саводидин қоро қилди фироқ. Қон ёшим оқмоғлиғ эрди, дард ила ғам ҳожати, Ҳожатин ўз қавму хайлининг раво қилди фироқ. Оқибат то найлагай нозук кўнгулга дардни, Кўп суубат бирла ҳоло ибтидо қилди фироқ. Жону кўнглум ҳар бири йиғларлар ўз аҳволиға, Гўйиё кўксум уйин мотамсаро қилди фироқ. Васлига шукр этмаган бўлсам, маҳалли таън эмас. Чун юз ончаким керак эрди сазо, қилди фироқ. Давр кўрким, улки ичти бир қадаҳ нўши висол, Сўнги қатла заҳр ила жомин тўло қилди фироқ. Ҳар дам онсиз юз ўлум эрди Навоий жониға, Бир ўлум бирла бу дардиға даво қилди фироқ. * * * Ёр чун истарки, бўлғаймен мудом андин йироқ, Ул жиҳатдин барча васл истар, мени маҳзун фироқ. Яхшиларға бас ёмондур ҳолким, ёр оллида Тенгдурур яхши-ёмон, балким ёмонроқ яхшироқ. Шаҳ ёнин фарзин кеби кажлар мақом этмиш, не тонг, Ростравлар арсадин гар тутсалар руҳдек қироқ. Тоза ҳар ён доғ эмас жисмимда ул юз ишқидин Ким, бу кавкабларға бўлмиш ул қуёшдин эҳтироқ. Бу йироқлиқдин яқиндур ўлгамен, ваҳ, ёрнинг Истабон ройин бўлуптурмен қинлиқдин йироқ. Маҳжабинлардин сияҳдиллик не тонг, ойким анинг Ботинин кўрсанг қорадур, гар кўрунур зоҳир оқ. Кўп Ҳижоз оҳанги тузма ёр ила бўл барча вақт, Эй Навоий, гар Ажам бўлсун мақоминг, гар Ироқ. * * * Қон ёшим сариғ юз узра ошкор этти фироқ, Заъфаронзоримни ғамдин лолазор этти фироқ. То фироқ уйига кирдим, ваҳки, ашкимдин эди, Гарчи юз гавҳар, аёғимға нисор этти фироқ. Дам-бадам оҳим чекарга сабр ила тоқатни ақл Ихтиёр этти, вале беихтиёр этти фироқ. Жон талашур элни марг андоқки айлар музтариб Лабларинг истар кўнгулни беқарор этти фироқ. Деб эдук ишқ андуҳидин ҳар дам афғон қилмали, Ваҳки, бу даъвода бизни шармсор этти фироқ. Кет фараҳким, ғамни, меҳнат тошин олиб, кўнглума Юз туман мисмор бирла устувор этти фироқ. Эй Навоий, васл аро бўлғайки, боқиб кулгамен Доғларниким кўнгулга ёдгор этти фироқ. Демангиз нетти фироқ охирки бўлдунг душмани, Манъи васли хусрави Жам иқтидор этти фироқ. * * * Ул пари пайкарки бўлмиш инсу жондин хўброқ, Бор анингдек хўбким, мумкин йўқ андин хўброқ. Гулшан ичра оразу қадингға мойилменки бор, Бу гули раънодин ул сарви равондин хўброқ. Ишқ журмиға гар ўлтургунг бировни бил яқин Ким, бу ишга йўқ киши мен нотавондин хўброқ. Ҳажр водийсинда улким бир мусофир ёри бор, Йўқ ани истарга тарки хонумондин хўброқ. Хўблуғдин жон олиб ўзни йироқ тутмаққа йўқ Хўблар хайлида, биллаҳким, фалондин хўброқ. Хўб эди кўнглумни истар бўлса андин ўзга хўб, Хўброқ будурки, йўқ ул дилситондин хўброқ. Кўп жафо чектим кўнгулдин, еткурай десам жазо, Топмағумдур кимса ул номеҳрибондин хўброқ. Бир замон васл ўлса ё ҳижрон замона аҳлидин, Тут ғаниматким, замон йўқ ул замондин хўброқ. Ғар жунун даштида ҳажр андуҳи кам бўлсун десанг, Эй Навоий, топмағунг оҳу фиғондин хўброқ. * * * Эй ақл, қилмағил кўп тавсанлиғу ҳарунлуқ Ким, ишқ бизга солди ожизлиғу забунлуқ. Мен йўқки, чархи аъзам то бир қуёш меҳрин, Ишқ ичра қилғали фош, ўлди анга нигунлуқ. Ким ҳажр зулматида итса не тонгки қилғай, Айнул ҳаёт васлин ҳам Хизр раҳнамунлуқ. То ишқ шиддатида тавшалмас одамизод, Ноодамийлиқ андин кетмас йироқу дунлуқ. Гар ишқ захмиға васл марҳам десангки қўйсун, Хижронда осру қилма бесабру бесукунлуқ. Ҳар нечаким юз ўлса ҳижронда заъфарони, Ғам йўқ берур чу қон ёш ул юзга лолагунлуқ. Бир жом ул парийваш то тутти, кимки кўрди Айтур мени: эрур бу ё маст, ё жунунлуқ. Бу ишқи пок бирла хирқамни ҳуру ризвон Йиртишлар, қилурға ҳуллаларин юрунлуқ. Васл истадинг, Навоий, офат бошингға ёғди, Бошингда қайда тушти бу толе озмунлуқ. * * * Солса партав том уза чиққанда рухсори очуқ, Бир қуёшдур, тушса ҳар уй ичра тунглукдин ёруқ. Совуғ оҳеким чекармен, гарм ўлур оқмоққа ашк, Чашмаларда су бўлур иссиғ, ҳаво бўлғач совуқ. Тенгри оллинда тонуқдемаки ўткар кимсани, Менча севмассен, бу ишга худ эрур тенгри тонуқ. Лабларингким учуқ тутмиш ҳамул ҳайъат била, Оғзинг андоқ ғунчадурким, тушмамиш андин қобуқ. Доғ ўртарга чапоним ичу тоши қолмади, Боғладим марҳам чапондин, қолди гар эски момуқ. Гар ёзуқсиз ўлтурурсен, ғам емон, лекин ғамим Мунчадурким, бўлмағай ногаҳ санга андин ёзуқ. Ёр дилхоҳин чу топтинг, тенгдурур васлу фироқ, Ҳақ ризосин чунки қозғандинг, не учмоқ, не томуқ. Соқиё, май тутқали қўпмоқ басе таклиф эрур, Қўй такаллуфнию қўп, лекин манга ўлтур ёвуқ. Заъфи кўплуктин Навоийнинг кам ўлмас ноласи, Не мунофидур фиғон булбулға бўлмоғлиқ оруқ. * * * Сенингдек парий хайли одамда йўқ, Демай хайли одамки, оламда йўқ. Паришон чу зулфунг хамин қилди ел, Паришон кўнгул йўқки, ҳар хамда йўқ. Бу лаззатки, захмингда топти кўнгул, Яқин билдиким, ҳеч марҳамда йўқ. Даминг хижлатидин начук қочмасун, Бу дам чунки Исои Марьямда йўқ. Кўзунг қатлидин даҳр эли қолмади, Агар қолди, бу йўқки, мотамда йўқ. Ғамингднн манга анча айшу тараб Ки, юз хотири шоду хуррамда йўқ. Муғанний, Навоий фиғонин эшит Ки, созинг аро зер ила бамда йўқ. * * * Ёрдин айру кўнгул мулкедурур султони йўқ, Мулкким султони йўқ, жисмедурурким, жони йўқ. Жисмдин жонсиз не ҳосил, эй мусулмонларким, ул Бир қора туфроғдекдурким, гулу райҳони йўқ. Бир қора туфроғким, йўқтур гулу райҳон анга, Ул қоронғу кечадекдурким, маҳи тобони йўқ. Ул қоронғу кечаким йўқтур маҳи тобон анга, Зулматедурким, анинг сарчашмаи ҳайвони йўқ. Зулматеким, чашмайи ҳайвони анинг бўлмағай Дўзахедурким, ёнида равзаи ризвони йўқ. Дўзахеким равзайи ризвондин ўлғай ноумид, Бир хуморедурки, анда мастлиғ имкони йўқ. Эй Навоий, бор анга мундоқ уқубатларки, бор Ҳажрдин дардию лекин васлдин дармони йўқ. * * * Ашкдин жисмим биносин қўймади обод ишқ, Оҳдин берди вужудим туфроғин барбод ишқ. Ҳажр аро ғурбат яна беморлиғ бирла жунун, Қилди жоним қисмати бу навъ юз бедод ишқ. Шуъласидин тушти ўт оламда ул юз ҳажрида, Ҳар қачон кўнглумни қилди ўртамак бунёд ишқ. Ҳажру дарду сабрсизлиғ келдилар қотил бари, Лек бу фан ичра бордур барчаға устод ишқ. Юз фасонам бор ани кўрган замон арз этгали, Жилва қилғач, войким, бермас бирин ҳам ёд ишқ. Қатлини ишқ аҳли топмас жон бериб, то айлади Ғамза тиғи бирла маҳвашлар кўзин жаллод ишқ. Сендин ўрганган кеби Лайлию Ширин зулму кин, Мендин ўрганмак керак Мажнун билан Фарҳод ишқ. Васл таҳсили учун, эй шайх, тақво қилма амр Ким, фано ойинин айлабтур манга иршод ишқ. Эй Навоий, офият кўйида сен бўл шоду хуш, Ким мени дарду балоға айламиш муътод ишқ. * * * Майда бўлса манга ул лаъли шакарханд газак, Заҳр бўлсун, тилар ўлсам шаккару қанд газак. Дайр пири керагу муғбачаи бодафуруш Ки, ато қуйса қадаҳ оғзима, фарзанд газак. Ики лаълингға ажаб ҳолат эрурким, йўқтур Не анинг ўхшаши май, не мунга монанд газак. Ранги лаъли бўлур икки лабинга етса набот, Ташла андин бу сари бир-ики парканд газак. Ёпишур лаълинга чун етса газак, ваҳ, не ажаб, Сўрсам аниким, эрур жонима пайванд газак. Даврким, бодасинингдур газаги заҳр олуд, Оқил андин тиламас бода, хирадманд газак. Эй Навоий, май агар заҳрдурур, ичса бўлур, Кимсага гар бўлур ул лаъли шакарханд газак. * * * Кимки ошиқ бўлса зору хастаҳол ўлмоқ керак, Рашкдин олам элига бадхаёл ўлмоқ керак. Васл топмоғлиғки ишқ аҳлиға амредур маҳол, Кечаву кундуз иши фикри муҳол ўлмоқ керак. Шавқ аро гаҳ мўядин бўлмоқ керак, андоқки мўй Ҳажр аро гаҳ ноладин андоқки нол ўлмоқ керак. Васл мумкин йўқ, вале ҳижронда ҳар дам юз бало Мундоқ офат мубталоси моҳу сол ўлмоқ керак. Ишқ кўйида зулоли васл ичмайдур киши, Дайр сари толиби жоми зулол ўлмоқ керак. Зулм кўрким чарх этиб икки сипаҳни кийнавар, Мўрлар хайли арода поймол ўлмоқ керак. Эй Навоий, истасанг махлас кудуратдин санга Хонақаҳдин дайр сари интиқол ўлмоқ керак. * * * Дайр аро муғбачадин соғари мастона керак, Нечаким тутса ани тўлдурубон, ёна керак. Менки бир соғар ичиб, чархнн барҳам урсам, Бу кўҳан дайри фаноча манга майхона керак. Етти дарё суйи май бўлса бу майхона аро, Лоақал худ бириси сиғқуча паймона керак. Дайр пири бу хароботнипг айвонинда Ақли кулга сабоқ ўргатгуча фарзона керак. Даврида муғбачалар ҳар бири жон олмоқда, Юз Масиҳоға ситам қилғунча жонона керак. Буйла базм ичра алар ҳар бириким тутса қадаҳ, Нақди дин бергали бир мен кеби девона керак. Ким Навоий кеби бу дайр аро тутса ватан, Ҳушу зуҳду хираду дин ила бегона керак. * * * Кимга бир мажлисда оҳу дард ила сўзе керак, Мундоғ ўт ёқмоққа аввал мажлисафрўзе керак. Мажлисафрўзе агар ҳам бўлса мажлис аҳлининг Бағрини куйдургали оҳи жигарсўзе керак. Субҳи васлинг ичра тиргуз хайли ушшоқингниким, Шоми ҳажр ўлтургали мендек сияҳрўзе керак. Кўюнгга ҳар кун бориб ҳар дам кўрай дермен сени, Менга ҳар кун байраму ҳар лаҳза наврўзе керак. Яхши асра ғам туни оҳим ўқин, эй чархким, Сен эваз отмоққа ҳам чун тийри дилдўзе керак. Бир хизрваш ҳимматин берма илигдин, негаким Дашти ҳирмон қатъига охир қуловузе керак. Ишқ таълимин Навоийдин олурлар аҳли дард, Уйла дарс аҳлиға мундоқ донишомузе керак. * * * Юзунг очиб не ажаб юз хонумонни ўртамак Ким, бўлур бир шамъ ўти бирла жаҳонни ўртамак. Чун кўнгул сайд айладинг, жисмимға ўт солмоқ недур, Расм бўлмас қушни олиб ошиённи ўртамак. Заъфлиқ жисмимни ўртаб бўлма оҳимдин малул, Хосият жуз дуд не бўлғай сомонни ўртамак. Бил шафақ ўтию анжум учқунидин ғам туни Ким, қилибтур майл оҳим сомонни ўртамак. Ўртади кўнглум тан ичра ўқларингни уйлаким, Тушса ўт ул навъи бўлмас найситонни ўртамак. Халқ ўлуб ошиқ санга мен ўртанурмен, ваҳ, неча, Элга солған ўт била мен нотовонни ўртамак. Чарх оҳим ўқидин юз минг тушукдур, эй кўнгул, Ўртамак ани ҳам улдур парниённи ўртамак. Невчун гул бўлди ўт, ашжор ўтун, сунбул тутун, Истамайдур гар фалак бу бўстонни ўртамак. Солма ўт ушшоқ жониға Навоий борида, Невчунким яхшидур аввал ямонни ўртамак. * * * Ваҳ, недур майдонда ҳар ён азми жавлон айламак, Бизга еткач ўзга ён оҳанги майдон айламак. Зулфдин чавгон чекиб эл бошини гўй эткали, Кўз ёшимни гўйдек ҳар сари ғалтон айламак. Қон аро жисмим бўяб, дерсенки, ишқим таркин эт, Бу экин оламда кофирни мусулмон айламак. Тан ғуборинда ёшурдум доғи ишқинким, эмас Айб муфлисдин дирам туфроққа пинҳон айламак. Кўкта гар анжум эмас оҳим ўқининг яраси Шомлар недур шафақдин кўнглакин қон айламак. Чарх сидқ аҳлин ғамин истарки, бўлмиш субҳ иши Ашкдин кавкаб сочиб чоки гирибон айламак. Гар Навоий жисмини ишқ истамас тошдин фигор, Бас недур ани жунун кўйида урён айламак. * * * Ўз тилим чун истамас розимни ихфо айламак, Ўзга тилдин не таажжуб бўлғай ифшо айламак. Менки ўз сирримни пинҳон асрай олмон, турфадур Эл анинг тутмоғини махфий таманно айламак. Телба сиррин элга гар айтур жунундиндур валек Ҳазл эрур ҳар дам ани эл ошкоро айламак. Нуктаким Мажнун дегай эрмас ажаб атфолдин, Айламак такрор ул сўзнию ғавғо айламак. Кўнглида юз қатла пинҳон айламак сўзни не суд, Тилни бир қатла анинг шарҳида гўё айламак. Кўз манга бас, тилни кесмак истарамким, хўб эмас Роз ифшо айламак, басдур тамошо айламак. Кош ўюлса кўз доғиким бир тамошо айлабон, Андин ўлди минг бало жонимға пайдо айламак. Бу балолардин замоне фориғ айлар дайр аро, Ўзни бир дам кимса масти жоми саҳбо айламак. Мунча куймак ишқдиндур, эй Навоий, ашкдин Су уруб таркин, керак ҳақдин тавалло айламак. * * * Кўнглакинг барги гулу устида гулранг елак Гул кеби жисминг уза уйлаки гулгун кўнглак. Қалағай саҳфада руқъангни кўруб оқти ёшим, Тифлдекким югурур кўрса мулавван кўпалак. Кўйининг туфроғидин қўпмас эсам тонг эрмас, Ғам тошидин чу бутун қолмади жисмимда сўнгак. Букун ул навъки мендин бош эрур, сендин тийғ, Тонгла ҳам бўлғусидур мендин илиг, сендин этак. Юрагим итларинг андоқ едилар тишлашибон Ким, яна йўқтур алар оллиға бормоққа юрак. Мени бир муғбача ошуфтаву волиҳ қилмиш, Найлай ислом аро гар кўп эса мирзову мирак. Тишлабон, дайр ичида жоми ҳилолий чексам, Қурси лимуси кавокибнинг агар бўлса газак. Салтанат хилъатидин ортуқ эрур дайрда маст, Судрасам бода гадолиғида йиртуқ капанак. Ўзлугунг қайдини кесмакка Навоий билким, Йўқтурур даҳр ирикликларидин яхши эгак. * * * Кўзда ёшим эврулур саргашта Мажнун ёшидек, Айланур бошим доғи қон ичра ҳар дам бошидек. Қўрқарамким, ташлағай ул шўх кўйидин йироқ Ким, бошим айландурур даврон фалохун тошидек. Бир-бири ичраки ёлар кўргузур қавси қузаҳ, Бўлмагай пайваста ул икки муқаввас қошидек. Кўп дилоро шаклларким, чекти Чин суратгари, Очмади бир чеҳра ҳаргиз суратинг наққошидек. Кўзларинг қонимни қут айларда сиҳҳат топтилар Ким, қилибтурлар ғизо бемор парҳез ошидек. Ринд бўлғай икки олам ўйнағай бир дав ила, Бўлмағай лекин хароботи фано қаллошидек. Сиймгун қушлар тонг отқунча фалакда, эй Масиҳ, Бор экинму бири ул муғ дайрининг хаффошидек. Қону тоза доғ ила кўнглум анингдек бўлдиким, Ул қадаҳ тошу ичидур лола ичу тошидек. Гар зарафшон қилса тазҳиб аҳди нўги хомасин, Дурфишон эрмас Навоий килки гавҳарпошидек. * * * Турфа рухсорингки, ҳусн ичра эрур гулзордек, Турфароқ будурки, гулзор эрмас ул рухсордек. Сарвнозим бошида турна парин кўрким, эрур Шамънинг бошида кул бўлған паришон тордек. Бир тун ул ой ҳажридин куйдум, улус кўрди мени Тонгласи бир йил такассур тортқан бемордек. Тошларким урди ул шўх, ипга боғлаб осмишам Бўйнума кўнглум ғами таскинига тумордек. Заъфдин кўйида қўйдум бошим остиға кесак, Соя ҳам гар истасам йўқтур бузуғ девордек. Ул қуёш маст ўлди, гўёким қилиб эгри хиром Юз жафо жонимға айлар чархи кажрафтордек. Телба кўнглунгни, Навоий, забт айлай олмадинг, Эмди чек андин илиг ҳар сори борса бордег. * * * Раҳмсиз бўлғай кўнгул куффори Хайбар кўнглидек, Мумкин эрмас бўлмоқ ул шўхи ситамгар кўнглидек. Кести атфол ғаминг кўнглум уза наъл узра наъл, Ончаким бўлди ҳазин кўнглум санубар кўнглидек. Кўнглум ул хат шавқидин юз захмлиқ жисм ичра бор Ўт ичинда анбар эткан дуди мижмар кўнглидек. Неча захм этсанг қизиқ кўнглумни, ўтдур — қон эмас, Ҳумратиким анда зоҳир бўлса ахгар кўнглидек. Гарчи Лайли маҳмилидин нола кўп чеккай дарой, Савти муҳлик бўлмағай Мажнуни музтар кўнглидек Мужда дайр аҳлики, соқий акси эрмиш жилвагар, Ҳар киши берса сафо кўнглига соғар кўнглидек. Ҳажр тиғидин Навоий қону захмин кўрки, бор Кўнгли мамлу жисмидек, жисми саросар кўнглидек. * * * Бу кеча оҳим эрур давронни барҳам урғудек, Чарх гулзоридин анжум гулларин совурғудек. Сўрғали келди эвурунг бошиға қўлдоб мени Ким, эмастур лаҳзае бошим уза ўлтурғудек. Эй кўнгул, дерсенки, ёшу ишқини, не ёшурай Ким, эрур жисмим фано туфроғида ёшурғудек. Синса кўнглум, не ажабким, санги борони фироқ Бўлди хамлиқ жисм уйин ҳар саридин синдурғудек. Ҳажр зулмиға чидармен, ўлгали йўқ, англасам Ким, эрур қатлимға ул жону жаҳон қайғурғудек. Айш вақтини бил ғаниматким, эрур дам ушбу дам, Чарх эрмас фавт бўлған вақтни ёндурғудек. Сен кўнгул берсанг Навоийға гаҳе минг жавр ила, Эрмас ул ҳар дилрабоға кўнглини олдурғудек. * * * Танға тошу қўлға тиш захмики солди телбалик, Фош қилди элга кўнглаксиз бадан, енгсиз илик. Гаҳ жунундин банду гоҳи панд ила сўҳон анга, Бор эмиш савдои ишқ ичра басе қоттиғ ирик. Ҳар эшиқдин азм қилсам кўйига боғлиқдурур, Бошиму ул остондур то очилғай бир эшик. Рокиб ўлғач қилди шабрангини ҳар ён жилвагар, Соя гарчи кўп зуҳур этмас, қуёш бўлғач бийик. Дарди ҳажримни не билгай чун юр ашким сафҳани, Ул мусофир сари гоҳиким рақам қилсам битик. Лолагун майдин қизармиш кўзларинг ул навъким, Лолазор устида ҳар ён ағнамиш бўлғой кийик. Соқиё маҳзун мен асру қилмағил гардунни зарф Ким, бўлур кечрак нашот ўлған замон соғар кичик Олам аҳлиға ўлумдин чора чун имкони йўқ, Ўлма олам фикридин бу лаҳзаким борсен тирик. Эй Навоий, ул Масиҳодам қуёш чун урди захм, Ани Исо игнасию меҳр тори бирла тик. * * * Менки чектим лаъли шавқи бирла жонондин илиг, Гўйиё ҳайвон суйи бирла юдум жондин илиг. Чун мени ҳайрон анга зору оқар ашким не тонг Ул парийпайкар юса мен зори ҳайрондин илиг. Илги ҳиннодинму рангиндурки, мен қурбон анга, Ё қилурда қатл, анга ранг ўлди қурбондин илиг. Лутф ишида кўргузур ҳар дам яди байзо ул ой Не ажаб гар элтса Мусойи Имрондин илиг. Жон чиқар ҳолатда бас топсам итидин пойбўс Не ҳадим ўпмак учун истарга жонондин илиг. Дайр аро чун муғбача эл ёри бўлди, эй кўнгул, Ю муғона май била ул номусулмондин илиг. Раҳм этиб ҳолимға солса кўз ёшимға бир назар, Ваҳ, юмай неткаймен ул дам ақлу иймондин илиг. Берса юз ошуб даврондин илиг мен хастаға Чекмагунгдур ҳаргиз ул ошуби даврондин илиг. Сайддек ўқтин қатил ўлди Навоий кўнгликим Сунди ойлар тийғ ила кесмакка ҳар ёндин илиг. * * * Ўзга ойларднн ҳаётим нашъаси бермас илик, Мумкин эрмас ўзгалар жони била бўлмоқ тирик. Ғунча оғзига агар тобиъдур оғзинг, йўқ ажаб, Ҳурмат асрар, не учунким ул улуғдур, бу кичпк. Сабзхатлар йўқ йигит сонида ул юз тобидин, Сабзани оқ этти гўё ул қуёш бўлғач итик. Киргали кўнглумга ул ой гар кўзумни тутти қон, Бир эшик боғланса не ғам, очти тиғи юз эшик. Айни заъф ичра кўзунгга шўхлуғ онин эрур, Уйлаким беморлар ичра бўлур баъзи тетик. Юз ёшурдунг, лек зулфунг торини ёйдн сабо, Шуъла паст ўлғанда андоқким тутун бўлғай бийик. Ёруғ истарсен кўнгул, муфрит риёзат қил қабул, Қайда кўзгу равшан ўлғай, бўлмаса суҳон ирик. Дайр аро беҳушменким, бода тутқач муғбача, Ўзни билмак расм эмастур, кимда-ким бўлғай билик. Чеҳра чун очтинг Навоийға, тонг эрмас изтироб Ким, парий кўргач жунун аҳли, қилурлар телбалик. * * * Маҳвашимда заъфу мен бу ғуссадин ҳар дам ҳалок Ким, не яъни мен тириг бўлғаймену ул дарднок. Ногаҳ, эй аҳбоб, даврон қилмағай бебоклик, Йўқса биздек юз туман жонон учун ўлсак, не бок. Пок жонин, ё раб, олма поклар кўнгли учун, Бўлмаса маъшуқи, пок, охир не осиғ, ишқи пок. Кўнглакин чок айламиш андуҳдин гул, чун ёқа Чок қилса найласун булбулнинг ўлмай кўкси чок. Гар бўлур юз жони пок анинг фидоси оздурур, Мен не ҳад бирла бўлай, чунким эрурмен тийра хок. Чун ажал жомин сумурмай чиқмас эл бу боғдин, Хуррам улким, бош кўтармас бодадин андоқки ток. Эй Навоий, ёр дарди не бало муҳлик эмиш Ким, аранг заъф эткани ушшоқни айлар ҳалок. * * * Ўт урди жонима, чун очти лаъли оташнок, Ҳаёт чашмасидин, ваҳки, жоним ўлди ҳалок. Заиф жисмим ўтидин жаҳонни куйдурдунг, Улуғ ўт урмоқ учун ўртадинг магар хошок. Дединг — кўнгул ўти дудин чиқарма оҳ била, Агар чин эрса сўзунг, нега кўксум эттинг чок! Наззора ҳоилидур дуди оҳу қатраи ашк, Фиғонки, мониъ комимдур анжуму афлок. Кўнгул шикофи дема, анда сабр дафни учун Ки, ҳажр қотили ўлтурди, қозди ишқи мағок. Чу маст ўлдум эса, май била юнгиз баданим, Тонгинг ушолған наъшим белига риштаи ток. Навоий истаса лўливаше, ажаб эрмас, Бу важҳ илаки, вафо тарки эттилар атрок. * * * Кўкрагимдур субҳнинг пироҳанидин чокрок, Кирпиким шабнам тўкулган сабзадин намнокрок. Бу кўнгул ғамнокидин то шодмон кўрдум сени, Истарам ҳар дамки, бўлғай хотирим ғамнокрок. Лайли андин қўйди Мажнун кўнглида рахти ғамин Ким, йўқ эрди манзил ул водийда андин покрок. Уйла мужгон ханжариға ёпишибдур дурри ашк Ким, магар андин ятиме йўқтурур бебокрок. Лабларингднн жон олурда барча эл қулдур санга, Жон берурда бир қулунг йўқ бандадин чолокрок. Одамилиқ туфроғин берса фано елига чарх, Оҳким, йўқтур киши аҳли вафодин хокрок. Неча ўқласанг Навоий кўнгли захминроқ бўлур, Кўрмадук захмеки теккан сойи бўлғай чокрок. * * * Баски, кўксум чоки тиккан игнадин бўлди тешук, Кўнглаким чокидек ўлмишдур вале андин чурук. Жонфизо лаълинг бнла қотил кўзунг ҳижронида, Уйла ҳолим борким, билмон, тирикмен ё ўлук. Хотами лаълинг агар оғзимға еткач, тишлагум, Муҳр этарда мўм ёпишқон кеби босқач узук. Фурқатингдин лоладекдур чок-чок ўлған кўнгул, Негаким, ҳам қон аро бўлмиш бўёғлиқ, ҳам куюк. Оташин лаълинг агар жонимни ўртар, тонг эмас Ким, эрур асру исиғ, неким эрур асру чучук. Дема, дашти ишқ аро минг хайли ишқ аҳли қони Итти бу поёни йўқ саҳрода ҳар ён бир сурук. Эй Навоий, фақр йўлида бурун ўзлукни сол Ким, бу йўлда пўяға монеъдур ул ортуқси юк. * * * Дўстлар, гулшан аро сарви равонимни тиланг, Топибон келтурсангиз, муздиға жонимни тиланг. Буки бедиллиғдин ўлгумдир, иложимни тилаб, Чунки топмайсиз, бошимға дилситоннмни тиланг. Бўлгуча номеҳрибоним фурқатида меҳрибон, Меҳрибонлиғ айлабон номеҳрибонимни тиланг. Не тиларсиз телбараб иткан кўнгулни боғ аро, Қўйида девонаи бехонумонимни тиланг. Қатлим истар душманим ҳижронидур, гар билсангиз Ўлганимни ҳажридин, зинҳор қонимни тиланг. Оғзи ҳажридин агар бўлсам адам, зипҳорким, Бенишонлиғ кишвари сари нишонимнн тиланг. Эй харобот аҳли, етмайдур қадаҳдин нашъае, Ул хароботий ҳарифи нуктадонимни тиланг. Совуса Фарҳоду Мажнун қиссасидин кўнглунгуз, Бас, менинг ишқ ичра ўтлуқ достонимни тинланг. Чун Навоий ўлди ғамдин, эй ситамгарлар, не суд, Жони зорим йўқса, жисми нотавонимни тиланг. * * * Эй муғанний, ёр базмида наво соз айласанг, Жон фидонг ўлсун ғамим шарҳидин оғоз айласанг. Уддек куймаклигим шарҳ эт лисони ҳол ила, Нағмада удунг лисонин сеҳрпардоз айласанг. Ўзга оламдин хабар деб бизни тиргуздунг не тонг, Бу рисолат бирла гар изҳори эъжоз айласанг. Розим ар созинг лисонидин баъидул фаҳм эса, Анга руҳафзо унунгни доғи ҳамроз айласанг. Отланиб бошимни рахшингнинг аёғи остиға, Тиғ бирла солғудек масти сарандоз айласанг. Парда ёп роз узрау дохил бўл ушбу базм аро Ким, эрур хориж агар бепарда овоз айласанг. Чекмадинг лаҳне Навоий кўнглун истаб айб эмас Англаб ўзунгни наво аҳлиға шаҳноз айласанг. * * * Хароб қилмади онча менин майи гулранг Ки, қилди орази гулранг бирла соқийи шанг. Не соқий улки, анинг ишвасиға боқса, бўлур Ҳавос лолу, хирад масху руҳи нотиқа данг. Ҳалок неши анинг ғамзасига йўқ ҳамто, Ҳаёт жавҳари лаъли лабиға йўқ ҳамнанг. Қиё-қиё боқиши еткуруб бағриға қилич, Қора-қора мужаси еткуруб кўнгулга хаданг. Саводи аъзами куфр ила зулчи зуннорин Ки, топилиб шикану ҳалқасида чину фаранг. Бу навъ муғбача май тутса дайр аро кишига, Киши эмас, гар анга қолса донишу фарҳанг. Навоий ўлди чу бу соқий илгидин сархуш, Не айб, дайрға масжиддин айласа оҳанг. * * * Не бўлди дардима, эй бевафо, даво қилсанг, Вафоға ваъда қилиб, ваъдаға вафо қилсанг. Танимни қурб физосида хоки раҳ эттинг, Бошимни васл эшикига ошно қилсанг. Сунуб қўлумни юзунгга, мурод этиб ҳосил, Очиб юзунгни, кўзум ҳожатин раво қилсанг. Висол авжи бийик, эй кўнгул қуши, сен паст, Етишмак анда не мумкин, агар ҳаво қилсанг. Жаҳон ғамин чу олур, бер қадаҳни, эй соқий, Олурмен, икки жаҳон мулкига баҳо қилсанг. Замона аҳли жафосин тағофул айларсен, Алар тағофул этиб, кош сен жафо қилсанг. Агарчи аҳли наводур вале ул ой боқмас, Навоиё, неча булбул кеби наво қилсанг. * * * Бўлур гаҳикн ғамим шуъласин аён қилсанг, Шарарни шуъла уза нуқталар гумон қилсанг. Кўзум ёруғ тилар эрсанг, ёшурма холингни Ки, кўр ўлур кўз, агар нуқтасин ниҳон қилсанг, Хаданги оҳим ила, эй фалак, хато қилмай, Қоронғу тунда не кавкабниким нишон қилсанг. Илож қилмаки, ботроқ куярга ансаб эрур, Таним чинин неча ҳажрингда нотавон қилсанг. Кўз ичра ҳалқа урубтур сиришк ўлур, эй ишқ, Кўзум қорасини ул ёшлар ичра хон қилсанг. Чу жавринг ўртади парвонани не суд, эй шамъ, Кесиб сочингни, азоси учун фиғои қилсанг. Кўзунгни кўнглума андоқки мизбон қилдинг, Юзунгни кўзума ҳам, кош, меҳмон қилсанг. Бу боғ гуллари баргида топмас, эй булбул, Димоғи меҳр иси, юз қатла имтиҳон қилсанг. Навоий, айлагасен васл кишварини ватан, Фано йўлиға кириб, тарки хонумон қилсанг. * * * Чаманда сарвинозим жилва қилмоқ айламас оҳанг, Жаҳон бўстонидин, биллаҳ, бўлубмен ғунчадек дилтанг. Мизожиким тилар хилват, худоё, бўлмасун офат, Биҳилмен гар қилиб ишрат, ичар махфий майи гулранг. Яшил яфроғлиқ ашжор эмас ҳажрингда, эй дилдор Ки, оҳим таффидин гулзор миръоти тутуптур занг. Солибтур чорболиш гул, тутуптур чоргаҳ булбул, Не суд ул шаҳ ичай деб мул, мушарраф айламас авранг. Малолат бўлса жононда тиконча бордурур жонда, Агар ҳар гул гулистонда кўринса бир ҳарифи шанг. Бу гулшанда гули раъно тўкулмак ваҳмидин гўё, Жамолин кеч қилур пайдо дема булбулдин айлар нанг, Навоий кўрмайин ани етибтур оғзиға жони, Магарким қилғай афғони гаҳи ул гул сари оҳанг. * * * Субҳи иқболу саодат келди ул фархунда энг, Тонг бошида муҳтариқ кавкабдек ул энг узра менг Сарвким, тенг тутмас ўз қадди била ҳар нахлни, Эътидол ичра эмастур сарви қаддинг бирла тенг. То мени саргашта чиқтим, даштдин ҳар ён қуюн Пўя айлар тинмайин, невчунки топмиш ерни кенг. Кўнглак ўрпиға елак кийдинг ҳамоно, эй қуёш Ким, яди байзоға монеъ бўлмағай ҳар сари енг. Ғорати ислому дин ёлғуз қилурсен гўйиё, Буйла яғмоларда йўқ ҳожатки, бўлғай кимса ҳенг. Бода истаб зуҳд тарки айладим, олғаймусиз, Хирқаву сажжода раҳн этсам, харобот аҳли денг. Доғу қон бирла Навоий кўнгли бўлди лолаким, Бу тақозо айлар ул мушкин менгу гулранг энг. * * * Чун латофат кўзгуси бўлмиш сафо ичра ул энг, Ё раб, оҳим дуди зоҳир қилмасун ул энгда менг. Илгим ўтин дафъ этар енг суйи, баским, элтурам Оҳ манъиға илик ё ашкнинг дафъиға енг. Қоматинг бирла латофатда ўзин тенг тутса сарв, Бордур ул янглиғки, бўлғай сарв бирла соя тенг. Мен бало чоҳидаву Мажнун фароғат даштида Лофи ишқ урса, ажаб йўқким, топибдур ерни кенг. Судрабон элтур қазо илги мени майхонаға, Маст бўлмай чора борму, эй насиҳат аҳли, денг. Турктоз айлаб кўнгул олдинг ажалдин бурна жон, Ҳисса ойирма анга, невчунки эрмас эрди ченг. Эй Навоий, гар кўнгул кетти, малолат кўрма кўп, Сен чу бедилликка қойилсен, эрур ул телба тенг. * * * Мутрибо, ғам базмида то навҳа оҳанг айладинг, Заъфлиғ жисмимни тору қоматим чанг айладинг. Бўлди бўстони узоринг бодадин афрухта, Майни гўё бўстонафрўз ила ранг айладинг. Чок этиб эл кўнглин эттинг ғунчадек кўнглум гириҳ Очтинг эл кўнглин агарчи бизни дилтанг айладинг. Буки ташбиҳ эттинг, эй кўз, хоки пойин сурмаға, Билки жавҳарни қаро туфроққа ҳамсанг айладинг. Ишқ сирри маҳмилин кўк пили чекмас, эй қазо, Гар ҳилолидин гажак, хуршидидин ранг айладинг. Не қатиқ водий экин, ё раб, санга эй ишқким, Ақл саркаш тавсанин қўйғач қадам ланг айладинг. Қил Навоийни вужуди нангидин, ё раб, халос, Чун вужудин барча олам аҳлиға нанг айладинг. * * * Ғам тошин жисмимда пайконинг била банд айладинг, Ул самарни бу йиғочқа баргпайванд айладинг. Чун шакар ширинлик изҳор этти лаълинг оллида, Демайин, қилдинг табассумким, шакарханд айладинг. Элга ишрат бодаси туттунг ёйиб хони висол, Ваҳки, бизни қон ютуб, ғам ерга хурсанд айладинг. Истамас бўлсанг мени, булбул кеби шайдо, недин. Юзни гулгун бода бирла гулга монанд айладинг. Қилдинг ул юз жаннатидин айру бу кўз мардумин Одаму ҳар сари ёшин анга фарзанд айладинг. Даҳр боғининг гулида йўқтурур бўйи вафо, Ўзни, эй булбул, агар парканд-парканд айладинг. Эй парий, дебсен Навоий бор эмиш Мажнун кеби, Бир йўли ул телбани қайдин хирадманд айладинг. * * * Сарвга раъно хироминг бирла бедод айладинг Ким, қадингнинг қуллугидин ани озод айладинг. Гул доғи ҳуснунгга эрди хўшачин юз важҳ ила, Кўрманин юз хирманин бир дамда барбод айладинг. Қўйма миннат бизга ғамгин айлабон ишқ аҳлини, Бизни ҳам шод этмадинг, гар элни ношод айладинг. Айладинг кўнглум иморат партави рухсор ила, Каъбани бутхона қилмоғлиққа обод айладинг. Айтмонким, умр ўтуб, соғинмадинг бир дам мени, Қатл этарда чун керак бўлди киши ёд айладинг. Тслбалик ўлтурса ҳам бўйнунгға қоним, эй кўнгул, Бор экач одам нега майли паризод айладинг. Йиғламоқдин кўр бўл, эй кўз, фироқ айёмида, Не учун ўзни хўблар ҳусинға муътод айладинг. Бенасиб эрдинг фано онинидин, эй шайхким, Дўст васлин тоату тақвоға нснод айладинг. Эй Навоий, ўлдунг армон бирлаким, фарёдингга, Етмади ул нўшлаб ҳар неча фарёд айладинг. * * * Юзунг оқ, эй ғамки, ашким рангини ол айладинг, Жон фидонг, эй дардким, жисмимни помол айладинг. Ҳолатим халқ англамас, ё раб, сен-ўқ раҳм айлагил, Чун ғаме бердингки, айтурдин тилим лол айладинг. Сен тараҳҳум қил, худоё, бу қотиғ ҳолатдаким, Мени зору дилбаримни фориғулбол айладинг. Сафҳаи рухсор уза хатким чиқардинг — фитнадур, Фитна узра нуқталардурким, отин хол айладинг. Шарҳи ишқинг ёзғали жисмим қуруттунг хомадек, Ҳар тараф жон риштасин ул хомаға нол айладинг. Ваҳ, не ҳол эрдики, мажлис ичра лаълинг жомидин Элни хушҳол эттинг, аммо бизни беҳол айладинг. Элга жавлон ичра солдинг тиғ, юз минг войким, Ҳар қачон еттинг Навоий сари, иҳмол айладннг. * * * Донаи ҳолинг била кўнглум қушин ром айладинг, Гарди яздий меъжарингдин қасдиға дом айладинг. Сабзау гул истамон то вўсмаву гулгунадин, Қошни айлаб сабзагун, оразни гулфом айладинг. Ҳусн боғида қадинг бўлмиш латофат гулбуни, Тўнни гулгун, тугмани то ғунча андом айладинг. Қоматим долу ёшим гулранг эрур то ноз ила, Долу гул теккан ниҳоли узра ором айладинг. Юз уза очтинг сочинг зуннорин, эй кофир, магар Фош этиб куфрингни қасди аҳли ислом айладинг. Тонгла жаннат ҳуридин кеч, эй кўнгул ноком ила Гар бу кун дунё аруси васлини ком айладинг. Эй Навоий, зулфиға бўлдунг паришон оқибат, Яхши жамъият бу савдодин саранжом айладинг. * * * Нил тортиб, оразинг оройишин фан айладинг, Шуълаи кўкурд бирла шамъ равшан айладинг. Сарвдин зоҳир йўқ эрди жуз ниёз, эй сарвноз, То хиромон жилва бирла азми гулшан айладинг. Ҳазл бирла дўстлуқ изҳори айлаб, оҳким, Жумлаи олам элин жонимға душман айладинг. Дуд солмиш бошима ҳажр, эй бало тоши, магар Жисм унининг гунбади бошини равзан айладинг. Жуз шарар не дона ҳосил айлагаймен, чунки сен Мазраи жоним аро ўт бирла ҳирман анладинг. Чун қадаҳ бердинг лаби хандон била, эй муғбача, Жонға лаъли оташинни шуълаафкан айладинг. Эй Навоий, хирқа зайлидин ариттинг дурди хум, Бизни бу дайри фанода покдоман айладинг. * * * Ё қошингға қатл учун зийнат фаровон айладинг Ким, ҳам эттинг ложуварди, ҳам зарафшон айладинг. Буйла икки ё учун соз айлабон кирпикдин ўқ, Ғамзалар нешидин ул ўқларға пайкон айладинг. Нақди сабрим ғунчадек оғзингда қилғандек ниҳон, Хурдаи ишқингни кўнглум ичра пинҳон айладинг. Оллоҳ-оллоҳ, то не фикр эттингки, лаълу ғамзадин, Бирни жонбахшу бирини офати жон айладинг. Гул тўкулди, сарв ҳам елдин таҳаррук қилмади, Боғ аро то юз очиб, қадни хиромон айладинг. Не ажаб, эй гул, ичинг қон этса гардун лахт-лахт, Баски, булбул кўнглини ғунчанг кеби қон айладинг. Эй Навоий, ёр агар қовдурди андин, англаким, Кўйида ўтган кеча ҳаддин кўп афғон айладинг. * * * Ҳажрдин кўзумга оламни қоронғу айладинг, Умрдин кўз юмғаним ул тунда уйқу айладинг. Жону кўнглум муддате саргаштадур кўюнг аро, Бошларин айландурурға буйла жоду айладинг. Ҳолима қолур таажжубдин эл оғзи очилиб, Йўқса аҳволим жаҳон аҳлиға кулгу айладинг. Ашк сиймобимудур ҳажрингда, ё кўз оқини Ҳал қилиб, кўздин равон ул навъким су айладннг. Қолди маҳмизингдин ой юзинда, эй чобук, нишон, Гўйиё жавлон куни ани тепингу айладинг. Шоҳиди давронға гўё, эй тараб машшотаси, Бодадин гулгунаву соғарни кўзгу айладинг. Буки айтурсен замон аҳлнға йўқ эрмиш вафо, Ани маълум, эй Навоий, бу замонму айладинг. * * * Басе дард бердингу даво қилмадинг. Ғаму ранжим англаб, шифо қилмадинг. Басе ваъда бердинг, қилай деб вафо, Ҳамин ваъда қилдинг, вафо қилмадинг. Гунаҳсизки, ҳажр ўқи оттинг менга, Хато эрди, аммо хато қилмадинг. Висолингда кўнглумни тиндурмадинг, Фироқингда то мубтало қилмадинг. Кўнгул бирла жонни ҳам эттинг асир, Бу шиддатни ёлгиз манго қилмадинг. Яқин истамак даст агар бермади, Йироқтин доғи марҳабо қилмадинг. Наво бирла гарчи ҳеч кимсани Навоий киби бенаво қилмадинг. * * * Коғаз уза қаламни фусунсоз қилмадинг, Бир руқъа бирла бизни сарафроз қилмадинг. Жонсиз таним ҳаёти учун нома ёзмадинг, Килкинг учини мўъжизапардоз қилмадинг. Васлинг кунию шоми фироқинг баёнида Кофур бирла мушкни ҳамроз қилмадинг. Бир меҳр номаси била саргашта заррани Кундек жаҳонда мужиби эъзоз қилмадинг. То рўзгорим айламадинг дуддек қора, Бир номанинг саводини оғоз қилмадинг. Эй кўк дабири, кимсага бир нома ёзмадинг Ким, хома янглиғ ани сарандоз қилмадинг. Раҳмат, Навоиё, сангаким ёр ҳар неча Зулмин кўп этти, меҳру вафо оз қилмадинг. * * * Қайси андуҳ ўтиким, куйган танимға урмадинг, Не бало тошики, синған бошима ёғдурмадинг. Не ёмон умр эрдиким, келдинг чу заъфим сўрғали, Айлагунча жон нисори мақдаминг ҳам турмадинг. Жон кеби келдинг ва лекин изтиробидин кўнгул, Ўлтурушқунча доғи бошим уза ўлтурмадинг. Ҳар сари мўюм забони ҳол ила ёлбордилар, Мў-бамў англаб ўзунгни, бизга ҳам келтурмадинг. Чунки чиқтинг — чиқти жоним, не иёдат эрди бу, Қатлим эттинг, хаста жонимға даво еткурмадинг. Боғ аро, эй сарв, ҳам сарсабзсен, ҳам сарфароз Ким, нечукким, настаран бир хасқа бош индурмадинг. Эй Навоий, қилмадинг холи кўнгулни ғуссадин, То қадаҳни уйлаким кўнглунг тилар тўлдурмадинг. * * * Кулмадинг, то кўзларимни кавкабафшон қилмадинг, Тўкмадинг қонимни, то бағрим тўла қон қилмадинг. Тифлдекким, ғунча очқай, қилмадинг, эй бағри тош, Хотирингни жамъ то кўнглум паришон қилмадинг. Элга айтур заҳра йўқ, ваҳ, йўқса қай бир турктоз Айладингким юз кўнгул мулкини вайрон қилмадинг. То қуёшдек жилва қилдинг, қўймадинг бир зарраким, Офариниш ичра рухсорингға ҳайрон қилмадинг. Юз бало тошини ишқ атфолидин ёғдурмадинг, То жунун торожидин жисмимни урён қилмадинг. Эй фалак, қайси қуёш юзлугни бир кун чарх уза Жилвагар қилдингки, оқшом ерга пинҳон қилмадинг. Демаким, қўйдум Навоий жониға доғи ажал, Шукри борий мубталойи доғи ҳижрон қилмадинг. * * * Яна, эй ишқ, гули рухсорин ошуби чаман қилдинг, Ҳазин булбул таниға ҳар биридин бир тикан қилдинг. Кўнгулни телба айлаб қайдиға ҳар ён оқар судин, Чаман занжири гесусинда юз чину шикан қилдинг. Саҳоб атфоли жола тошларин ёғдурғали, эй гул, Парий янглиғ зуҳур айлаб, жунун булбулға фан қилдинг. Раёҳин хайлини чекмакка ер зиндонидин гўё, Булут айёридин ҳар қатра торин бир расан қилдинг. Ниҳоли гул нишиман гулшан эттинг гўйи, эй булбул, Фироқ ичра тикандин бистару хасдин ватан қилдинг. Юзунг шамъида шабнам, йўқса тердур, соқиё, ваҳким, Ул анжумдин шабистон ичра қатли анжуман қилдинг. Чаманда маст елдин, ваҳки, ҳар ён хам бўлур гулдек, Замоне жилва айлаб, бизни расвойи заман қилдинг. Ўлук деб ужбдин зоҳид анга хилватни гўр айлаб, Ҳамоно пардаи пиндорин, эй гардун, кафан қилдинг. Навоий, қайда ғам сайли яна кўнглунг уйин бузғай Ки, айларда иморат анда балчиқи дурддан қилдинг. * * * Жон олурда жисм зор эрканни билмасму эдинг! Қон тўкарда жон фигор эрканни билмасму эдинг! Нола журми бирлаким, жонимни олдинг, нолишим Сенсизин беихтиёр эрканин билмасму эдннг! Қилдинг эл меҳрин санад қатлимга, йўқса жон аро, Сирри ишқинг устивор эрканни билмасму эдинг! Туҳмати бемеҳрлиғ қилдингки, билгач ўлгамен, Йўқса, меҳринг жонға ёр эрканин билмасму эдинг! Васлинга еткурмаган зулм эрди, ваҳ, йўқса кўнгул Фурқатингдин беқарор эрканни билмасму эдинг! Ошиқ ўлдунг, эй кўнгул, қилма фиғон бедодидин, Ишқ аро юз мунча бор эрканни билмасму эдинг! Эй Навоий, гар кўнгул ишқингни ёйди, тонг эмас, Нуктаси девонавор эрканни билмасму эдинг! * * * Оташин рухсора очиб, хонумоним ўртадинг, Хонумоним худ не бўлғай, жисму жоним ўртадинг. Дема, не қилдим, не қилдим, жону кўнглунгни олиб, Ўртадинг, эй қотили номеҳрибоним, ўртадинг! Дилраболиқ бирла чун ёқтинг жамолинг шуъласин, Хаста кўнглум олғач-ўқ, эй дилситоним, ўртадинг. Тўлғаниб куйсам, ажаб йўқ, ўтқа тушкан риштадек, Чун фироқ ўтиға жисми нотавоним ўртадинг. Ўтқа солдннг сабру ақлу жону кўнглум барчасин, Йўқу борим куйдуруб, яхши-ёмоним ўртадинг. Соғаринг жону жаҳондин ортуғ эрмиш, соқиё, Лекин ул ўт бирла-ўқ жону жаҳоним ўртадинг. То Навоийдек белу оғзинг хаёли бирламен, Ушбу йўқ савдода пайдову ниҳоним ўртадинг. * * * Тилагим сенинг ҳузурунг, талабим сенинг жамолинг, Неча кун тириклигимдин ғаразим сенинг висолинг. Чидай олмасам фироқинг, ўпа олмасам аёқинг, Кўра олмасам назиринг, топа олмасам мисолинг. Манга даштдин фараҳ йўқ, манга бошдин тараб йўқ Фараҳим сенинг ҳадисинг, тарабим сенинг хаёлинг, Ажал ушбу дамки, кўюнгдамен олса жоним, боре Бошим ўлса хоки пойинг, таним ўлса поймолинг. Юзида урубсен, эй меҳр, камоли ҳусндин дам, Манга равшан ўлди бу дамки етибтурур заволинг, Нега таркинг этмай, эй чархки, шому ахтаримдин, Қародур юзунг ва лекин оқ эрур юзунгда холинг. Майи ишқ чун Навоийни жаҳонда қилди расво, Бу қадаҳни, дўстлар, эмди онинг қошидин олинг. * * * Бу не ҳусну ноз эрурким, интиҳоси йўқ анинг, Бир нафас йўқким, кўнгулда юз балоси йўқ анинг. Холи ҳижронида тим-тим ерга томган қон ёшим, Ҳар бири бир лоласдурким, қороси йўқ анинг. Кўнглум андоқ тўлди қон бирлаки, чиқмас ноласи, Бода тўлған жом янглиғким, садоси йўқ анинг. Зоҳир этти хаста кўнглум ёраси оғзида қон, Ким бағир хунобидин айру ғизоси йўқ анинг. Қуллуғунг доғин қўюб, кўнглумни ғамдин сотқун ол Ким, бу нақди қалбдин ортуқ баҳоси йўқ анинг. Ганжи ишратдур аруси даҳр васли, оҳким, Анбарин зулфидин ўзга аждаҳоси йўқ анинг. Ҳажр ўқи захмин Навоий боғламиш боштин аёқ, Йўқ эса жисмин ёпар чоғлиқ лнбоси йўқ анинг. * * * Шоҳ бўлди ишқ ичинда соҳибасрорим менинг, Ишқ маншурида туғродур бу шаҳкорим менинг Лаъли ёдидин тиригмен, йўқса ўлгум заъфдин, Қонки ҳар ёндин тўкар бу жисми афгорим менинг. Мен жунун саҳросида йиттим, гар анда ҳар киши Кўрса Мажнунни эрур, билдег, намудорим менинг. Оғзидин андоқ адам кўйида фоний бўлмишам Ким, вужуд иқлимида топмаслар осорим менинг. Булажаб ҳолим жунун ичра гар элни кулдурур, Ваҳки, йиғлатур юз онча нолаю зорим менинг. Кўнглум ўз ҳолида йўқ, воқиф бўлунг, аҳбобким, Ҳажр дардидин эрур ҳол узра беморим менинг. Кофири ишқ ўлдум ул бут оллида, ваҳ, яхшидур Дайр аро боғланмаса бўйнумға зуннорим менинг. Сен дағи кўргузма макру шўхлуқ, эй золи чарх Ким, билур сендин кўп ортуқ шўхи маккорим менинг. Хотирим, ҳам давру ҳам давр аҳлидин озурдадур, Эй Навоий, истама панд айтиб озорим менинг. * * * Тонг насимин сойир эткан гул узоримдур менинг, Секритиб майдонға кирган шаҳсуворимдур менинг. Гард эмас, гардинда балким кўрмасун деб эл кўзи, Волиҳу саргашта жони хоксоримдур менинг. Маркабининг наълидин ҳар дам чоқилған ўт эмас Ким, кўнгул отлиғ заифи беқароримдур менинг. Баски, телмурди кўзум киргайму деб майдон аро, Кўз қароси йўқки, доғи интизоримдур менинг. Ул баҳори ҳусн минган қатраафшон бодпой Гулшани айш очқали абри баҳоримдур менинг. Чобуки меҳр ўлди бемеҳру ҳарун кўк тавсани, Тутманг отинким, эшитмак ани оримдур менинг. Йўлида айлай фидо кўз гавҳарин, жон жавҳарин, Эй Навоий, етса ул чобук, нисоримдур менинг. * * * Не ажаб, сарви сиҳига инмаса бошинг сенинг Ким, эмастур қадду раънолиқда бўйдошинг сенинг. Гар ниҳони фитна таълим айламас, бас не учун Бошини чекмиш баногўшунгғача қошинг сенинг? Сангборони ғамингдин бош не янглиғ ёшурай Ким, саодат гавҳаридур бошима тошинг сенинг. Оби ҳайвон бирла гўё қилди лаъли ранг ҳал, Суврат ичра чун лабингға етти наққошинг сенинг. Ўта олмас хонақахи қудс эли, эй муғбача, Дайр эшикинда чу тузгай базм авбошинг сенинг. Дема, эй носиҳки, қилмайсен сўзум бирла амал, Хотиримда қайда қолмиш мунча қолмошинг сенинг. Эй Навоий, бўлди қонлиғ душманингким, ёшурур Ёрдин сариғ юзунг рангини қон ёшинг сенинг. * * * Ишқим ортар хатти зоҳир бўлғали жононанинг, Шамъ дуди шуъласин афзун қилур парвонанинг. Ҳар дам ашким келтурур юз таън мажнун кўнглума, Қисми ёшлардин ҳамеша тош эрур девонанинг. Оразингнинг нақшидин бутхонадур кўнглум уйи, Ишқ бўлмиш барҳаман ичинда ул бутхонанинг. Шоми ҳажрим шарҳи элни бехуд этса не ажаб Уйқу келтурмакдурур хосийяти афсонанинг. Судурур бағримки, пайкони кўнгулдин чекти бош Нам ҳавода сабза чиққандек учидин донанинг. Йиқмади кўк гунбадин ёғиб ҳаводис ёмғури Ким, сувар эркин чиқиб томини бу кошонанинг. Ўқларинг чок эттилар ҳар ён Навоий кўнглини, Йўллар этгандек ёғин деворини вайронанинг. * * * Гар жафо қил, гар вафоким, дилистоним сен менинг, Гар мени ўлтур вагар тиргузки, жоним сен менинг. Хоҳи раъно қад била боргил ёнимдин жилвагар, Хоҳи кел қошимгаким, сарви равоним сен менинг Кўнглум ичра сенсену ишқинг не дей ҳолим сенга, Чун бу янглиғ маҳрами рози ниҳоним сен менинг. Жилва айлаб ҳар замон, афғону оҳим қилма айб, Ҳам сен-ўқ чун боиси оҳу фиғоним сен менинг. Лаълидин бир-икки сўз мазкур қил, эй хаста жон, Бори бу бир-икки дамким, меҳмоним сен менинг. Телбалардин гарчи рад қилдинг мени, лек англағил Ким, парий рухсоралардин танлағоним сен менинг. Ўлди меҳрингдин Навоий, бевафо дебсен ани, Эртаги нозук мизожи бадгумоним сен менннг. * * * Кўнгуллар қути ширин достонинг, Бағирлар қони лаъли дурфишонинг. Ниҳону ошкоро мен санга ёр, Сенинг ағёр ила рози ниҳонинг. Муҳиблар бирла ҳар тун, биздин айру Қадаҳларким, чекарсен, нўши жонинг. Вале ваҳм айла андинким чекиб вой Дамодам қон ютар бир нотавонинг. Ажаб лаълесен, эй ашки жигаргун, Ажаб йўқким, эрур ғам тоғи конинг. Кулар, эй боғбон, ҳар ғунча гўё Ки, ғофилдур хазондин гулситонинг. Навоий ишқ водийсиға кирди, Хатарлиқ йўлдур, эй аҳбоб, ёнинг! * * * Саманди ноз уза ул чобуки балоға боқинг, Пари бошинда малак парридин ўтоға боқинг. Начукки қавси қузаҳ даври меҳр акси эрур, Топиб ҳам эгнидин айланған икки ёға боқинг. Садоғи жонибиким илгига синон тутмиш, Юз ўқ йилонию бир қотил аждаҳоға боқинг. Агар бу ўқу синон урмоғин инонмасангиз, Очиб танимни ададдин фузун яроға боқинг. Бу шакл бирла жаҳон бузмоғи яқин гар эмас, Улуста ҳар тараф ошубу ибтилоға боқинг. Бу боғ гулларини ерга сочмайин қўймас, Хазон елини кўрунг чархи бевафоға боқинг. Навоий ўлди жаҳон аҳлидин наво топмай, Не бўлди бир назар ул зори бенавоға боқинг. * * * Эй, менинг жоним олиб яхшилиғинг, Берибон жон яна яхши қилиғинг. Қаҳр ила бодаки, туттунг ўлдум, Заҳрдек ўлтурур элни ачиғинг. Ҳусндин меҳр ғараздур, эй ишқ, Бу масалдур: силиғингдин илиғинг. Асрадим сени кўз ичра, эй ёш, Қонима эрди тануғлуғ осиғинг. Маст ул кофири бебок келур, Ақлу дин аҳли, ўзунгузни йиғинг. Ғайр гарди борур ул пок сари, Қани, эй кўз, бу маҳалда ариғинг. Эй Навоий, неча солғай ошуб, Ул парий кўйида девоналиғинг. * * * Қора-қора мужа ханжарларин ититмак ишинг, Ҳаёт нахлини кескан қиё-қиё боқишинг. Ишинг бу эрдики, жонимни олғасен, танни Ки, судратурмен эшиктин магар тугонди ишинг. Зулоли Хизр лабинг ул зулол қатралари Ки, жола бўлди узоринг баҳори ичра тишинг. Не ғунчасен кўнгул охирки елу су ерига, Бўлубтур оҳу бағир қони бирла парваришинг. Кўзумга қўйдн қадам, ваҳ, ўтар хаёл айлаб, Олай деса аёғ, эй кўз қоралари, ёшинг. Эрур чу даҳр бузуғ гулхан, ушбу авлоким, Бузуғда кечса ёзинг, гулхан ичра ўтса қишинг. Навоий, истама элдин жунун иложинким, Бу телбалик аро йўқ ул парийдин ўзга кишинг. * * * Ошиқ ўлдум, панд берманг — чорам асбобин тузунг, Ишқ зор этганга зулм этманг — тараҳҳум кўргузунг. Эйки, дерсиз ишқ аро сабринг уйин обод қил, Мундоқ этгунча ҳаётим қасри бунёдин бузунг. Сарвинозимким борур кўз боғидин, қилмон қабул, Гар анинг ўрнида тўби нахлини ўлтурғузунг. Онсизин, эй дўстлар, не заҳру не оби ҳаёт Ким, мусовидур манга гар ўлтурунг, гар тиргузунг. Гар ажал турғузмади жисмимни ул ой кўйида, Дўстлар, наъшимни боре анда бир дам турғузунг. Дурд келтурдунг дебон ёзғурмангиз, эй аҳли ишқ, Бок йўқ, зуҳдум ридоси кунжига солиб сузунг. Чун Навоий кўнглини қилди гириҳ бир тори зулф, Дўстлар, сарриштаи уммидни андин узунг. * * * Тоза доғ атрофида жисмимда тим-тим қон кўрунг, Дарду ғам тоғида, ваҳ-ваҳ, лолаи нуъмон кўрунг. Нафй килғанлар қуруғ жисмим ҳалоку заъфини, Танға кўнглумдин тиралган ҳар тараф пайкон кўрунг. Халқ йиғлаб туфроғим бошида юз ҳасрат била, Ўқларни ҳар ен танйм омочида хандон кўрунг. Ғам туни юммас кўзум давринда кирпик хайлини Саф чекиб, кўзнинг қорарган ҳолиға ҳайрон кўрунг. Ишқин этканлар ҳавас, ийнак бу туҳматдин мени, Боғланиб бўйнум фано бозорида, урён кўрунг. Чарх баҳри нақдини қнлган таманно зарралар, Меҳр ғаввосин бу игрим ичра саргардон кўрунг. Ўқларидиндур Навоий жисми меҳнат гулбуни, Гуллар нйнак тоза қонлиғ доғидин ҳар ён кўрунг. * * * Қошларингдинким эрур қонлиғ кўнгул ичра хаёл, Ул қизил коғазда нундур, бу шафақ ичра ҳилол. Тутмайин кўнглумда таскин қадди васлин истамон, Қайда пайванд этсалар, тутқай ўзи, тутмай ниҳол. Сарвнинг сени кеби бошинда дастор узра чин, Наргис узра нуқта монанди кўзунг устида хол. Заъфлиғ жисмимдадур ҳар ён бўғинлардин гириҳ, Нол ториға эрур гарчи тугун тугмак маҳол. Лолагун май тобидин ул ой қизармиш ё магар Шўхлуқтин лолазор устида ағнаптур ғизол. Давр элида гар вафо йўқ, сен вафо қилғил, валек Кимни хушҳол этсанг, андин тут ўзунгга юз малол. То Навоий зулфи янглиғ пойбўсин истади, Гаҳ паришонҳол эрур ул зулфдек, гаҳ поймол. * * * Боғ аро эрдингмуким, бу кеча гулбез эсти ел, Бода ичтингмуки, беҳад ишратангез эсти ел. Юз уза зулфунгни қилдингму паришон ноз ила Ким, гаҳи гулбору, гоҳи анбаромез эсти ел. Юзу қаддинг шавқидин ўлдум, ҳамоно боғдин Очилиб гул, жилва айлаб, сарви навхез эсти ел. Елга рухсору танинг очиб, магар бердинг ҳаёт Ким, умид аҳлиға гулпошу саманбез эсти ел. Ғунчалар шавқунгда гўё боғлағанлардур кўнгул Ким, нечаким, эсти ул ёндин, диловез эсти ел. Бу чаманда бўлса ел сокин, ўчар шамъи ҳаёт, Ёрутур андуҳу ғам ўтин, агар тез эсти ел. Эй Навоий, ранж ила хуш бўлки, Фарҳод оҳидин Билки, қўпти ташламоққа тожи Парвез, эсти ел. * * * Кеча ул ой бирла эрдим, ваҳ, бу тушдур ё ҳаёл, Туш эмас, чун йўқтурур уйқу хаёледур муҳол. Ишқ изҳор айлабон васлин тилар мунглуғ кўнгул, Бир гадо янглиғки, айбин кўргузуб айлар савол. Ораз узра айн янглиғдур узоринг узра кўз, Наргис узра нуқта янглиғдур кўзунг устида хол. Эгма қаддим заъфи ҳаддин ошти ул юз қошида, Нотавон бўлған кеби хуршид васлидин ҳилол. Йиғлабон ул сарвнинг йўлиға тушсам ноз этар, Су била туфроғдин бош тортқан янглиғ ниҳол. Ҳажр тиғидин қуруқ жисмим қаламдек бўлди шақ, Лек бежон нолалар кўнглумдадур андоқки нол. Ком эрур жонимға ул олудалиғдин пок лаб, Эй Навоий, ўлсам ичмон Хизр нўш эткон зулол. * * * Қасди жоним қилди ҳажр, эй қотили хунхор, кел, Қон тўкуб жонимни олмоқ истасанг зинҳор кел. Ашк дуррин кўзда, жон нақдин овучта асрадим Ким, қачон келсанг, йўлингда қилғамен исор кел. Руҳум айрилмиш бадандин гар тиларсен, эй ҳабиб, Айламак Исойи руҳуллоҳ дамин изҳор кел. Айтмон келгил доғи қилғил таваққуф лаҳзае, Келгач-ўқ борғил, вале жонимни олғоч, бор, кел. Жон етибтур оғзима, дермен лабингға топширай, Лутф этиб қилғил мени жон бирла миннатдор кел. Дайр аро май ичкали келгум десам, дер муғбача, Бут қошида бош қўйиб боғлар эсанг зуннор, кел. Жон Навоийни, Навоий жонни сенсиз истамас, Ани жоннинг, жонни анинг ранжидин қутқор, кел. * * * Ваҳки, бу бедил ғамингдин ўлди, эй дилхоҳ, кел, Эй кўнгул, сен доғн ул дилхоҳ ила ҳамроҳ кел. Мумкин эрмас оғзим ичра кел демакдин ўзга сўз, Гарчи ёр оллида тенгдур хоҳи тур де, хоҳ кел. Гарчи дардимға даво қилғунг йўқ, аммо ҳажр аро, Асру қаттиқ ҳолатимдин бўлғали огоҳ кел. Уйлаким том рахнасидин ой тушар вайронаға, Чок кўксумдин бузуғ кўнглум аро, эй моҳ, кел. Оҳ ўтин дедингки паст айлай зилоли васл ила, Бу нафаским шуъласин гардунға чекмиш, оҳ, кел. Бир қадаҳ берсанг, қўярмен бутқа юз, эй пири дайр, Иккисин олиб, бошимға ҳасбатаҳуллоҳу, кел. Гарчи келмай-келмай ўлтурдунг Навоийни валек, Эй Масиҳ, анинг мазори бошиға гаҳ-гоҳ кел. * * * Мен жаҳондин кечтиму кечмас менинг жонимдин эл, Мен илиг жондин юдум, чекмас илиг қонимдин эл. Тўш-тўшумдин баски расволиғ ўти лов-лов ёнар, Ҳар тараф йўлдин чиқарлар ўтсалар ёнимдин эл. Бахтим уйқусиға гўёким сурудедур ҳазин, Кўйида буким уюмас ҳар тун афғонимдин эл. Танимаслар бир-бирин ёғқан мазаллат гардидин, Сўрғали ҳолим кириб чиққунча вайронимдин эл. Менда тумори жунундек печ, ваҳким, бехабар, Ҳар тараф кўнглумда қонлиғ доғи пинҳонимдин эл. Истарам, эй Хизр, келгаймен қилиб жон бирла тавф, Каъбайи кўйин хабар топқунча борғанимдин эл. Эй Навоий, қилмағайлар айб агар девонамен, Ул парий васфин ўқуған сойи девонимдин эл. * * * Тиғи ҳижронинг била кўнглумни юз парканд бил, Ҳар бирин юз ёралиқ бағримға бир пайванд бил. Дема ҳар торида зулфининг нединдур юз гириҳ, Ҳар бирин ул торлардин юз кўнгулга банд бил. Ою кун гар волидайи ўлса ул афзун ҳусн аро, Айб эмас, икки садафқа дур кеби фарзанд бил. Ёлғон аҳли ишқ янглиғ қатлим этма, чеҳра оч, Бир кўруб ишқ ичра ўлмакка мени хурсанд бил. Ҳусниға ўхшаттинг, эй гардун, қуёшингни, валек Он анга монанддек, ани мунга монанд бил. Эйки шаҳсен, лек қилмайсен раво эл ҳожатин, Ўзни ҳам ўздин улуғроқ шаҳға ҳожатманд бил. Эй Навоий, панд эшитмай телба кўнглунг бўлди гум, Десанг андоқ бўлмай, аҳволин ўзунгга панд бил. * * * Эй кўнгул, мен тарки ишқ эттим вале фош этмагил, Мен сенга сиррим дедим, сен элни сирдош этмагил. Эй кўз, эмди айладим ҳар чеҳрадин қатъи назар, Қил таҳаммул доғи атрофимни қон ёш этмагил. Соқиё, қўйдум аёғингға сиришким лаълини, Лутф этиб, бу майға жоми ҳажр подош этмагил. Риштаи меҳр уздум, эй машшота, зулфи қиссасин Кўп узатиб, нотавон кўнглумга чирмош этмагил. Гар десанг қаддинг бўлуб хам, қолмағайсан фитнаға, Кўз солиб ҳусниға, майли ул кўзу қош этмагил. Ҳажр тошин ёғдурубким қавди, ўлсам, эй рафиқ, Қабрим устида тўкар тошинг жуз ул тош этмагил. Эй Навоий, фақр йўлинда ер ўпкил ҳар қадам, Яъни ул йўлда қадам сайр ичра жуз бош эгмагил. * * * Юзунгни кўрдум эмди кўзларимни боғла, эй қотил Ки, ногаҳ бўлмағайлар ўзга юзни кўргали мойил. Китоб авроқидек бўлғай мусаттаҳ қолмайин даври Ғамим тошиға бўлса бир нафас тўқуз фалак ҳомил. Мени бедилнинг оҳин ўгмаким, оламни куйдурди, Ҳануз эрмас кўнгулнинг шуъласи бу ўт аро дохил. Танимда гул эмас гулхан нишони телбаликдинким Кул ўлдум ўртаниб ишқинг ўтидин, лек сен ғофил. Лабинг шавқи кўнгулдин халқ таън айлаб қачон кетсун, Сабодин ғунчанинг ҳаргиз бўлурму ҳумрати зойил. Недур ой сафҳаси бўлған қорадин доғлиғ, гўё Жамолинг дафтарин ёзғанда бўлмиш бир варақ ботил. Менинг журм ичра узрум шайхнинг зуҳд ичра ужбидин Батардур дўст лутфи ҳолима гар бўлмаса шомил. Фиғони ўқидин булбулнинг, эй гулбун, ҳазар қилким, Тикан пайкониға гул жавшани ҳаргиз эмас ҳойил. Навоий қуллуғин фақр аҳлининг пири қабул этса, Эрур бир банда озод айлаган янглиғ шаҳи одил. * * * Тарки ишқин қилғали жон бўлди жонондин хижил, Кўз кўнгулдин, бал кўнгул ҳам кўнглум олғандин хижил. Новакинг еткач ўлук жисмимга, топтим инфиол, Нақдсиз андоқки топқай ўзни меҳмондин хижил. Дину имонимни торож этти аммо бормен, Эй мусулмонлар, ҳануз ул номусулмондин хижил. Ҳажрида кўр ўлмаған кўзни қизартур қон ёшим. Не қизормоқтурки, эрмас дарди ҳижрондин хижил. Не учун Фарҳоду Мажнун тоғу дашт айлар ватан, Гар эмаслар мен алохону аломондин хижил?! Дўст лутфи бўлмаса, дўзах манга юз қатла ҳайф, Буйлаким маҳшарға киргум журму исёндин хижил. Кундуз ул кўй ичра топилмас Навоийким, эрур, Кеча тонг отқунча чеккан оҳу афғондин хижил. * * * Қуруди чеккали қондин кўзум ниқоб қизил, Бале, ёғинсиз ўлур чун бўлур саҳоб қизил. Кўзумда лоладек ул юз ғариб эрур қон ёш Ки, бўлса гул қизил, ўлмас анга гулоб қизил. Бошим сипеҳрдек эврулдию қон ёшим сари боқ Ки, ҳар замон югурур анда бир шиҳоб қизил. Кўзум қизарди, қизил ашк рангидин гарчи Қизил бўлур, сую, бўлмас анга ҳубоб қизил. Кўнгулни чуркади ишқинг валек эрур тўла қон, Ёлинда куймишу кессанг эрур кабоб қизил. Бу қонки водийи ишқ ичра оқти бўлса не тонг, Самум рангидек ул дашт аро сароб қизил. Не жилва эрди қизил тўн билаки қон ёшдин, Либосин айлади ишқингда шайху шоб қизил. Лабинг ғамида Навоий ўзин тилар беҳуд, Не тонг май ичса анингдекки лаъли ноб қизил. * * * Қилғали хилъатин ул сарви гуландом қизил, Қилди қон тўкмак ила даҳрни гулфом қизил. Лаъли шавқи била гар бўлса кўнгул қон не ажаб Ким, қизил май била тўлса кўрунур жом қизил. Чарх агар ҳолима қон йиғламади ҳажр туни, Нега бас бўлди шафақдин юзи ул шом қизил. Қилди қонлиғ кўнгул ул зулф хаёлин рангин, Рақам эткан кеби шингарф била лом қизил. Гул севарменки, бу ранг эткали хилъат ул шўх Ранглар ичра берур кўнглума ором қизил. Ҳусн сотма шафақинг рангидин, эй золи сипеҳр Ким, ани қўймағуси гардиши айём қизил. Коми дил гарчи Навоийға майи лаълинг эрур, Бўлғуси чеҳраси хуноб ила ноком қизил. * * * Ул гули раъноға номам хўб эмас яксон қизил, Сафҳаси бўлса керак бир ён сариғ, бир ён қизил. Ҳажр ўтидин қони кўнглумнинг қурубтур, гар ул ўт Зор кўнглумни қизитмайдур, недур пайкон қизил. Сарвға гулнор баргидин либос эткан кеби, Чекти гулгун ҳулла нахли қаддиға жонон қизил. Бесутун Фарҳод қабридур қизарған лоладин, Ё анинг қонидин ўлмиш туфроғи ҳар ён қизил. Оримас ашким била кўзнинг қизарған раглари, Баҳр мавжидин оқарғудек эмас маржон қизил. Қон ёшим сероб қилди боғни, мундин нари Анда тонг эрмас кўкармак сабзаву райҳон қизил. Гар кўзунг захмин кўнгуллар қонин этмайдур ғизо, Бас, недин қон тўккали бўлмиш начукким қон қизил. Чарх баҳридин бу янглиғ бўлса қон ютмоқ мудом, Йўқ ажаб, эмди садаф бермак дурри ғалтон қизил. Лаъли шавқидин саросар лолагундур кўз ёшим, Эй Навоий, ким кўрубтур баҳри бепоён қизил. * * * Азм ўлса хаёлингға, кўнгулдур анга маҳмил, Осойиш агар истаса, кўз чашмаси манзил. Эй ишқ, нетиб ул қора кўзни кўрайинким, Кўзнинг қорасин ҳажрида ашк айлади зойил. То бўлди сенинг ҳуснунга ошиқ уза ошиқ, Иш бўлди менинг кўнглума машкил уза мушкил. Ул кўз олур эл жонин ўғурлуқ била, ваҳким, Боқмас бу тараф, тутсам ўзумни неча ғофил. Ёди била беҳушлуғум дафъини қилманг, Деворидин ул кўйнинг ар бўлмаса каҳгил. Эй муғбача, ошиқмену дурдикаш, этиб раҳм, Не юзунга, не жомға қил пардани ҳойил. Ўзлукни фано ўтиға куйдурди Навоий Ким, савмаадин хориж эрур дайрға дохил. * * * Эй парий, юз ёралиқ кўнглум сари наззора Қил, Ёрасиз ҳар қайдаким топсанг, ани ҳам ёра қил. Пора-пора айлагач бир-бир анинг ажзосини, Юзларин борининг оҳим дуди бирла қора қил. Хайли ҳиндудекки, душман илгида бўлғай асир, Ҳар бирисин олам ичра бир тараф овора қил. Чун алар овора бўлди, кўзларимни ҳам ўюб, Ўтқа ташлаб, уйларин ҳам тош била юз пора қил. Ул икавдин бошима келган балову ғуссани Айлабон мундоқ уқубатлар замоне чора қил. Кўзу кўнглум бўлмаса неткунг агарчи, эй сипеҳр, Хўбларға сарвдин қад, меҳрдин рухсора қил. Эй Навоий, ўйнағунг йўқ ишқ то юз кўрмагунг, Узр айтиб, ер ўпу сўз таркини якбора қил. * * * Қон ёшим ичра таним тўлғанғанин наззора қил, Лолазор ичра йилон гар кўрмадинг, ўт узра қил. Бодадинму эркин, усрук кўзларингнинг ҳумрати, Ё узоринг ўти тобидин бўлубтурлар қизил. Кўнглум ичра ҳар яра оғзида пайконинг учи, Келди дардинг лаззатининг шукрини айтурға тил. То тушубмен ул узору икки гесу ҳажриға, Эй қуёш, раҳм айлаким, бўлмиш, бир ою икки йил. Доғима андоза марҳамлиқ момуғдин истаган, Кўнглум ичра буйла ҳар ён доғи беандоза бил. Даҳр бўстонида чун йўқтур вафое, эй кўнгул, Лоладек гулгун қадаҳ тут, ғунчадек бир дам очил. Илтифотинг озидин итти Навоий телбариб, Эй парий, бир ҳам бу Мажнунға парво айлагил. * * * Ёғлигин эйким, тикарсен, игна мужгонимни қил, Нақш этарда тори анинг риштаи жонимни қил. Истасанг торин қизил ёхуд қора қилмоққа ранг, Кўз қорасин ҳал қилиб, кўздин оқар қонимни қил. Гар десанг ҳар ён қизил гуллар қилай нусхат анга, Кўксим очиб, тоза қонлиғ доғи ҳижронимни қил. Ғунчалар гул ёнида тикмак таҳайюл айласанг, Анга нусхат кўнгул отлиғ зори ҳайронимни қил. Гар десанг ҳар ён парий шакли намудор айлайин, Ваҳ, не навъ айтай, вале манзур жононимни қил. Қилсанг ул ёғлиғ аро бир шеър ҳам ёзмоқ ҳавас, Анда ҳар ён нақш бу назми паришонимни қил. Эй Навоий, кимки бу ёғлиқни тикса ёр учун, Музди жоним жавҳарию нақди имонимни қил. * * * Ҳажр ўқидин, эй кўнгул, ҳар ён қанотлар соз қил, Ул парий васли ҳавосин истабон парвоз қил. Истасанг бир қисса, эй ровийки, эл кўп йиғлағай, Ишқ аро кўрганларимнинг шарҳидин оғоз қил. Биз ниёз аҳлию сен ноз аҳлисен, раҳм эт гаҳе, Қўй ниёз этмакка бизни гоҳ, ўзунг ҳам ноз қил. Гар десанг қатлим сўзинким йўқ дегум йўқ, эй Масиҳ, Ўлгум армон бирла, бир дам ҳам мени ҳамроз қил. Раҳм озу жавр кўп қилмоқ санамлар даъбидур, Гар қила олсанг ани кўпрак, бу бирни оз қил. Берма, эй зоҳид, тааюндин ўзунгга имтиёз, Ўзни элдин бетааюнлуқ била мумтоз қил. Гар бегонамассен Навоийнинг ниҳоний дардини, Ёна, эй ишқ, оҳи бирла ашкини ғаммоз қил. * * * Уйғониб субҳ уйқусидин меҳр шамъин тор қил, Кўз очиб ҳарггўшадин бир фитнани бедор қил! Кўзни афсунсоз этиб жонбахш лабдин нукта айт, Сомирий сиҳрин, Масиҳо муъжизин изҳор қил! Кўз тўла уйқу оғирлиқ солмоқ учун қўл очиб, Ул муҳол уммид бирла бизни миннатдор қил! Сеп қора ер узра хоб олуд кўзга су уруб, Кўз етарча ерни ул су бирла наргисзор қил! Уйқудин ул гулни кўрмак гар муродим бўлмаса, Кўзума, ё рабки, ҳар бир кипригин бир хор қил! Дўст матлуб эрса ғафлат уйқусидин кўз очиб Учмоқ уммиди, томуғ биймидин истиғфор қил! Эй Навоий, тушта ул ой дедиким, васл истама! Акс эрур туш, сен талабни улча мумкин бор қил! * * * Қаро кўзум келу мардумлуғ эмди фан қилғил, Кўзум қаросида мардум кеби ватан қилғил. Юзунг гулига кўнгул равзасин яса гулшан, Қадинг ниҳолиға жон гулшанин чаман қилғил. Таковарингға бағир қонидин ҳино боғла, Итингга ғамзада жон риштасин расан қилғил. Фироқ тоғида топилса туфроғим, эй чарх, Хамир этиб яна ул тоғда кўҳкан қилғил. Юзунг висолиға етсун, десанг, кўнгулларни, Сочингни боштин-аёғ чин ила шикан қилғил. Хазон сипоҳиға, эй боғбон, эмас мониъ, Бу боғ томида гар игнадин тикан қилғил. Юзида терни кўруб ўлсам, эй рафиқ, мени Гулоб ила юву гул баргидин кафан қилғил. Навоий анжумани шавқ жон аро тузсанг, Анинг бошоғлиғ ўқин шамъи анжуман қилғил. * * * Хилъатин то айламиш жонон қизил, сариғ, яшил, Шуълаи оҳим чиқар ҳар ён қизил, сариғ, яшил. Гулшан эттим ишқ саҳросин самуми оҳдин Ким, эсар ул дашт аро ҳар ён қизил, сариғ, яшил. Шишадек кўнглумдадур гулзори ҳуснунг ёдидин, Тобдоннинг аксидек алвон қизил, сариғ, яшил. Оразу холинг била хаттинг хаёлидин эрур Кўзларимнинг олдида даврон қизил, сариғ, яшил. Лаългун май тутқил олтун жом бирла сабзада Ким, булардин яхши йўқ имкон қизил, сариғ, яшил. Фақр аро беранглик душвор эрур беҳад, валек Хирқада тикмак эрур осон қизил, сариғ, яшил. Эй Навоий, олтину, шингарфу зантор истама, Бўлди назминг рангидий девон қизил, сариғ, яшил. * * * Эй манга сенсиз баҳору боғу бўстондин малол, Қайси бўстону баҳору боғким, жондин малол. Сенсизин кўнглум тонг эрмас бўлса жаннатдин малул, Не ажаб булбулға гулдин айру бўстондин малол. Бўлмаса кофир кўзунг шайдоси мажнун кўнглума, Ақлу донишдин танаффур дину имондин малол. Ишқ туғёнида юз кўрсатса гулрухлар не суд Ким, топар муҳриқ иситқан меҳри рахшондин малол Куйдурурлар доғи дафъ ўлсун малоли ҳажр деб, Вой ангакнм, воқиъ ўлған доғи ҳижрондин малол. Касрати пайконидин кўнглум ториқмас, гарчи бор, Эътидолидинки ўткач оби ҳайвондин малол. Базм аро ҳар дам қадаҳ кўнгли тўла хуноб эрур, Мен кеби гўё анга ҳам етти даврондин малол. Қиблаи мақсад тиларсен дард ўқидин ғам ема, Истаган тавфи ҳарам кўрмас муғилондин малол. Чарх анжумдин қулоққа пахталар тиқти магар, Ғам туни топмиш Навоий чеккан афғондин малол. * * * Сарвнозим, йўқ ажаб, гар рўзадин топмиш малол Ким, су ичмасдан топар пажмурдалиғ нозук ниҳол. Йиллар оғзимким қурутмишсен зулоли васл учун, Билдинг эркин шаммаеким, саъб эркандур бу ҳол Кун туш ўлмай рўзаву иссиғдин ул ой қилди заъф, Не ҳароратдур қуёш, ё рабки, топқайсен завол. Рўза заъфидинки чиқмас уйдин ўлмиш моҳи нав, Заъф кўргилким, тўлун ойимни айлаптур ҳилол. Рўза муҳри соғиниб дерменки, олсам тишлабон Ҳар қачон кўрсам анинг ширин дудоғи узра хол. Шарбатин дермен эзай жон ширасидин қил мадад, Зулматингдин тийралик, эй Хизру чашмангдин зулол. Элга шом ўлмиш, Навоийға юзунгдин субҳ эрур Ким, соғинсун рўза шомин, бор эгач субҳи висол. * * * Қоматингға ҳар замон юз жилва, эй зебо ниҳол, Нотавон кўнглумга ҳар бир жилвасидин ўзга ҳол. Эврулур кўнглумда ул чобук хаёли ҳар кеча, Шуълалиқ кўнглумни қилди чарх фонуси хаёл. Бош қўяй дедим оёғи туфроғиға деди: қўй Бўса истаб лаъли рангин сўрдум эрса, деди: ол. Ғунчайи хандонки, дерлар мунфаилдур оғзидин, Лек кулмак бирла истар қилса дафъи инфиол. Хатту холи ҳасратидин онча ашким оқтиким, Бир кўзум тутти ғубору бир кўзумга тушти хол. Давр хам қилди қадингни, гўшае тут, йўқ асо, Негаким, дард-ўқ бўлур зоҳир алиф ёндашса дол. Эй кўз, онсиз ўзга юз кўрмакни қилмишсен ҳавас, Ҳажр тийғидин ўюл, ёхуд Навоийдин уёл. * * * Кирди туфроққа ҳилол, очти тўлун ойға жамол, Ўн тўлун ойнинг қироғидин чу олдинг ўн ҳилол. Су била шамъ учини ҳар лаҳза олдинг — ёруди, Шуълани гарчи су бирла равшан этмакдур маҳол. Елни тез айлабки, ўтдин су чиқардинг — турфадур, Лек туфроғи анинг кўзларга берди иктиҳол. Йўқдин эттинг бор ҳар дам юз Масиҳи руҳбахш, Лек унсурдин мужаррад барчаси жавҳармисол. Турфадурким, ўт аро эктинг ниҳолу куймади, Турфароқким, очти гул, гарчи ҳаданг эрдн ниҳол. Кўз алам тўлгандаким, кўз тутмак ўлмас жуз алам, Ани тутқилким, алам хайлини айлар поймол. Бу ғазалнинг мақтаъин матлаъ хаёл этган киши, Эй Навоий, шояд эткай фаҳм сен қилған хаёл. * * * Эй латофат касбида ҳуснунгға ҳожатманд гул, Юз гулистон ичра йўқ ҳуснунгға бир монанд гул. Хилъати хазро била ул қомату рухсор эрур, Рост бир сарвеки қилғайлар анга пайванд гул. Юзу ғамзангдин, мужамдин қон ёш ар зояндадур, Йўқ ажаб чун бор тиканга доимо фарзанд гул. Жолалар эрмас гули садбарг узаким айламиш, Жисмини тишлар била ҳажрингда юз парканд гул. Қайси важҳ ила юзунга даъво эткай чун эрур, Ганжи ҳуснунгдин муҳаққар важҳ ила хурсанд гул. Сарв сен, эй гулъузор, ар бўлса хушрафтор сарв, Гул сен, эй сарви равон, гар қилса шаккарханд гул. Эй Навоий, гар сўзунгни ёр эшитмас айб эмас, Турғони бирла қулоқдур, лек эшитмас панд гул. * * * Оразингни боғ аро чун кўрди, ҳайрон бўлди гул, Баргсиз қолди, нединким, бас паришон бўлди гул. Бодадин гул-гул кўруб ул юзни, анинг ҳажридин, Чок-чок ўлған кўнгулдек таҳ-батаҳ қон бўлди гул. Гулузорим кишвари ҳусн ичра бўлди подшоҳ, Рост андоқким, чаман мулкида султон бўлди гул. Сайри боғ айларда даврон чашми захми дафъиға, Ҳар тарафтин чобукум даврида қалқон бўлди гул. Лаъли комимдур, қошимда келса ул гул хирмани, Май тилар кўнглум, чу базмимда фаровон бўлди гул. Кеча-кундуз қилма гулбонгингни бас, эй андалиб Ким, санга беш кун бу гулшан ичра меҳмон бўлди гул. Гул чоғи ёри сафар айлаб, Навоий жониға Ҳар бири бир тоза қонлиғ доғи ҳижрон бўлди гул. * * * Ҳажр ўтиға истасанг ёқилмағайсен, эй кўнгул, Ёрдин зинҳорким, айрилмағайсен, эй кўнгул. Ваҳ, не толиъдурки топмай умре истаб ёрни, Чун сени ёр истагай топилмағайсен, эн кўнгул. Буки қон бўлдунг десангким, ошкоро бўлмасун Майл этиб ёшлар сари қотилмағайсен, эй кўнгул. Десалар: Лайлому ортуқ ҳусн аро ё ул парий? Гарчи Мажнунсен керак ёнғилмағайсен, эй кўнгул. Қилди чун соқий лаби еткан қадаҳ ҳушунгни маҳв. То абад зинҳорким, ойилмағайсен, эй кўнгул. Ғунчасен ғамдин, вале соқий баҳори оразин Очса билманким, недин очилмағайсен, эй кўнгул. Давлати боқий Навойкдек эрур топмоқ муҳол, То тамом ўзлукни фоний қилмағайсен, эй кўнгул. AvvalgiII- qism Keyingi |
№ | Eng ko'p o'qilganlar |
---|---|
1 | Gʻazallar, ruboylar [Zahiriddin Muhammad Bobur] 62484 |
2 | Yulduzlar mangu yonadi (qissa) [Togʻay Murod] 58307 |
3 | Gʻazallar [Nodira] 40527 |
4 | Guliston [Sa’diy] 36752 |
5 | Hikmatga toʻla olam (gʻazal, ruboiy... [Sa’diy Sheroziy] 23375 |
6 | Мусульманские имена (част... [Ibn Mirzakarim al-Karnaki] 23215 |
7 | Sobiq (hikoya) [Said Ahmad] 22338 |
8 | Yulduzli tunlar (I- qism) [Pirimqul Qodirov] 19610 |
9 | Vatanni suymak [Abdulla Avloniy] 18699 |
10 | Mehrobdan chayon (I- qism) [Abdulla Qodiriy] 14513 |