Насоим ул-Муҳаббат (I- қисм) [Alisher Navoiy]

Насоим ул-Муҳаббат (I- қисм) [Alisher Navoiy]
Насоим ул-Муҳаббат (I- қисм) [Alisher Navoiy]
Институтдан
Алишер Навоийнинг «Насойим ул-муҳаббат мин шамойим ул-футувват» асари илк бор арабий, форсий матнлар, уларнинг таржималари ва изоҳлари билан тўлиқ ҳолда нашр этилмоқда. Асар муқаддима ва 770 та шайх (35 таси авлиё аёллар)иинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган. Илгарнги нашрида (1968) атиги 153 та шайхлар ҳақида маълумот берилиб, айрим диний ва тасаввуфий атамалар маълум сабабларга кўра туширилиб қолдирилган эди.
«Насойим ул-муҳаббат Абдурраҳмон Жомийнинг «Нафаҳот ул-унс мин ҳазарот ил-қудс» тазқирасининг таржимаси, лекин Навоий Жомий асарига эркин, ижодий муносабатда. бўлади ва унинг асаридаги маълумотларни тўлдириб ёхуд қисқартириб боради ва 618 та шайхлар сонини 770 тага етказади.
Тарих ва маданий меросимизни кенг ўрганаётган ҳамда нақшбандийлик таълимотига рағбат кўрсатаётган эканмиз, бу асарни тўлиқ ҳолда нашр этилишн илмий, маърифий ва ахлоқий аҳамиятга эга. Айниқса, Имом Аъзам, Имом Мотуридий, Аҳмад Яссавий, Ҳаким Тирмизий, Баҳоуддин Нақшбандийларнинг ақида ва қарашлари билан халқимизни, хусусан, ёшларимизни яқиндан таништириш жойиздир.
Асарни нашрга тайёрлашда ЎзР ФА Беруний номидаги Шарқшунослик институти қўлёзмалар фондида сақланаётган 857 ва 5420 инв. рақамли қўлёзмалар ҳамда «Насойим ул-муҳаббат»нинг Туркияда чиққан танқидий матнлари асос қилиб олинди (Камол Эраслан, 1996).
Матнларни қиёслаш, шахс ва жой номларини тўғри ёзиш, таржима ва изоҳлар тузишда Жомийнинг «Нафаҳот ул-унс мин ҳазарот ил-қудс» асари қўлёзмасидан, Эронда (доктор Обидий, 1370 Ҳ. ш.), Тошкентда (1916) чоп бўлган изоҳли манбалардан ҳамда Маҳмуд бин Усмон Али (Ломиъий Чалабий, 1479—1532) томонидан усмонли турк тилига ўгирилган таржимадан фойдаланилди.
Арабий ва форсий матнларни асарнинг охирига илова қилдик. Кейинги нашрларда китоб юзасидан билдирилган фикр ва мулоҳазаларни инобатга олиб, арабий ва форсий матнларни ҳам ўз ўрнида бериб, чоп этиш назарда тутилади.

Қисқартмалар
а. р. — алайҳир-раҳмаҳ — унга (Аллоҳнинг) раҳмати бўлсин!
а. с. — алайҳис-салом — унга (Аллоҳнинг) саломи бўлсин.
в. а.—валлоҳу аълам — Аллоҳ билгувчироқ.
н. б. — нафаъано биҳима — иккаласи туфайли (Аллоҳ) бизга наф етказсин.
н. м. н.— нуввира марқадуҳу нуран — унинг қабри нурга тўлсин.
н. м. н.— наввара марқадаҳу нуран — (Аллоҳ) қабрини нурга тўлдирсин.
к. в. — каррамаллоҳу важҳаҳу — Аллоҳ унинг юзини мукаррам қилсин.
р. — раҳимаҳуллоҳу — Аллоҳ унга раҳм қилсин.
р. а. — разиёллоҳу анҳ(у) — Аллоҳ ундан рози бўлсин.
р. а. — раҳматуллоҳи алайҳи — унга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин.
р. а. а. — ризвонуллоҳи алайҳим ажмаъин — уларнннг барчасидан Аллоҳ рози бўлсин.
р. р. — равваҳаллоҳу руҳаҳу — Аллоҳ унинг руҳинн шодлантирсин.
р. т. — раҳимаҳуллоҳу таоло — Аллоҳу таоло унга раҳм қилсин.
р. т. а. а. — ризвонуллоҳи таоло алайҳим ажмаъин — уларнинг барчасидан Аллоҳу таоло рози бўлсин.
р. т. а. — разиёллоҳу таоло анҳум — Аллоҳу таоло улардан рози бўлсин.
р. т. р.— раҳимаҳуллоҳу таоло руҳаҳу — Аллоҳу таоло руҳига раҳм қилсин.
с. а. в—саллаллоҳу алайҳи васаллам — унга Аллоҳнинг салавоти ва саломи бўлсин.
с. р. а. — салавотур-раҳмони алайҳи — унга раҳмоннинг (Аллоҳнинг) салавоти бўлсин.
с. т. — субҳонаҳу ва таоло — покдир (Аллоҳ) ва олийдир.
қ. — қаддасаллоҳу — Аллоҳ муқаддас қилсин.
қ. а.— қаддаса арвоҳаҳум — Аллоҳ уларнинг руҳларини муқаддас қилсин.
қ. а. — қаддасаллоҳу асрораҳум — Аллоҳ улариинг сирларини муқаддас қилсин.
қ. с. — қуддиса сирруҳу — унинг сирри муқаддас қилинди.
қ. с. — қаддасаллоҳу сирраҳу — Аллоҳ сиррини муқаддас қилсин.
қ. р. а. — қаддасаллоҳу руҳаҳул азиз — Аллоҳ уиинг азиз руҳиии муқаддас қилсин.
қ. с. а. — қуддиса сирруҳум азиз — уларнинг азиз сирлари муқаддас қилинди.
қ. т. а. — қаддасаллоҳу таоло асрораҳум — Аллоҳу таоло уларнинг сирларини муқаддас қилсин.
қ. т. р. — қаддасаллоҳу таоло руҳаҳу — Аллоҳу таоло унинг руҳини муқаддас қилсин.
қ. т. с. — қаддасаллоҳу таоло сирраҳу — Аллоҳу таоло унинг сиррини муқаддас қилсин.
Юзору ва ютабарраку биҳи — (Қабри) зиёрат қилинади ва табаррук саналади.

Насойим Ул-Муҳаббат
Бисмиллоҳир-Раҳмонир-Раҳим
[Муҳаббат ва тавфиқ боғчаларининг шаббодаларидан валийлар қалбини очган, ҳақиқат ва футувват боғларининг хушбўйликлари билан дўстлари кўнглини шод этган Алдоҳга ҳамду санолар бўлсин.
Ирфон ва фақирлик шарофати билан фахрланган Муҳаммад алайҳиссаломга салоту саломлар йўллаймизки, у зот туфайли замон аҳлига иймон шарофати етишди. У зот (Муҳаммад алайҳиссалом) одатдан ташқари ишларнинг манбаи, мўъжиза, каромат ва илҳомнинг маъданидир. Ва у зотнинг маъсум аҳлу аёлларига, пок саҳобаларига ҳам салоту саломлар бўлсин)[1].
Аммо баъд мундоқ арз қилур жаҳл водийсининг марҳалапаймойи Алишер мулаққаб Навоий [Аллоҳ унинг юзини залолат водийсидан ҳидоят йўлига бурсин – саккиз юз саксон бирда бу сармоясиз, нотавон Ҳазрат устозим, саййидим, ҳужжатим, маҳдумим ва шайх ул-исломим Мавлоно, миллат ва дин нури – Абдурраҳмон Жомий – унга Аллоҳнинг раҳмати, мағфирати, саломи ва ризоси бўлсин][2] хидматларида «Нафаҳот ул-унс мнн ҳазарот ил-қудс» китаби жамъу тартибининг боиси бўлдум. Андоқки, ул шариф китобнинг фиҳрастида ул Ҳазрат нуввира марқадуҳу анинг кайфиятини шарҳ била зикр қилибдурлар. Ўқуғонлар кўрмиш бўлғанлар ва ўқумағонлар ўқусалар, кўргайлар.
Ул китоб халойиқ орасида машҳур ва ўқумоқ ва битимаги шоеъ бўлди.
Ул маърифат кунжининг валоятосор ҳолоти зикридин ва фойиз ул-анвор мақолоти фикридин аҳли арбобларға нафълар ва шавқу иродат аҳлиға файзлар етишди.
Доим ошуфта хотирга келур эрди ва паришон хаёлға эврулур эрдиким, ул китоб алфози форсийдур, арабийға пайваста ва иборати ишорат аҳли тилига вобаста ва ул тиллар вуқуфидин баҳраварлар ва ул иборату ишоратдин бехабарлар ул алф Оздин ўз қобилиятлари хурдида ва иштиғоллари муқобаласида нафълар топарлар ва файз элтурлар.
Аммо турк улусидин баъзики, кўнгул сидқу сафосиға баҳраманддурлар, бу кимиё асар сўзлар таъсирига Тенгри иноятидин аржуманд, ул алфозға вуқуф қиллатидин ул файзлардин маҳрум ва бу ҳақойиқнинг дақойиқи уларга номаълум. Хотирға кечмишким, агар саъй қилсам, бу китобни турк тилига таржима қила олғаймуман ва ул дақойиқу мушкилотни равшанроқ алфоз ва очуқроқ адо била ўткара олғанмуман?–деб мутааммил эрдим. Ва не бу хаёлу муддаодин ўзумни ўткара олур эрдим ва не ишнинг азимлиғи ва душворлиғи жиҳатидин шуруъ қила олур эрдим.
То таърих тўққуз юз бирдаки, ул китобнинг таълифидин йигирма йил ўтуб эрди, Тенгри таоло тавфиқи бирла бу улуғ ишға илик урдум ва бу азим амрға қалам сурдум ва Ҳазрат шайх Фаридуддин Аттор қ. с. битиган «Тазкират ул-авлиё»дин баъзи кибор машойихким, «Нафаҳот ул-унс»ға дохил бўлмабдур эрди – ҳар қайсини муносиб маҳалда дохил қилдим ва Ҳинд машойихи шарҳи ҳам оз мазкур эрди, мумкин бор тилаб, топиб ҳазрат Қутб ул-авлиё Шайх Фарид Шакарганж қ. а.дин сўнгги машойихгача илҳоқ қилдим ва турк машойихи зикри ҳам озроқ эрди, они доғи Ҳазрат шайх ул-машойих Хожа Аҳмад Яссавий р.дин бу замонғача улча мумкин бор тилаб топиб, зикрларин ва баъзи ҳолоту сўзларин ўз маҳалида дарж қилдим.
Ва Ҳазрат Махдуми н. м. н.нинг оти ва муосиру мусоҳиб машойих қ. а. зикри дағиким, ул мутабаррак китобда йўқ эрди, мунда қўшдум ва ул китобда дағи авлиёуллоҳ зикридин баъзи сўзким, замон аҳлиға кўп муҳтож ун-илайҳ эрмас эрди итноб ваҳмидин таркин тутдум ва бу таржимадин ўксуттум ва чун бу валоят риёзи муҳаббат насимиға муҳиб ва футувват шамимиға сабаб бўлди, анга «Насойим ул-муҳаббат мин ша-мойим ул-футувват» от қўйдум. Умидим улки, бу насойимдин руҳлари тоза ва шамойимдин равҳлари беандоза бўлғон азизлар қойил руҳини бирор дуо била ёд ва бирор фотиҳа била шод қилғайлар.

Бу тоифа сулукида муқаддима тамҳиди
Аллоҳу таборака ва таоло айтди: биз одам болаларини азизу мукаррам яратдик, Қуруқлик (от-улов) ва денгизга (кемаларга) чиқариб қўйдик. Яна Аллоҳ таоло айтадики, албатта бу омонатни (шариати исломни) осмонга, ерга ва тоғу тошларга тавсия қилган эдик, улар масъулиятдан бош тортдилар ва ундан қўрқдилар. Инсон эса, уни ўз зиммасига олди}2.
Бу тақдир била андоқ таҳқиқ бўлдиким, ҳақ субҳонаҳу ва таоло маҳлуқотда бани одамдин шарифроқ ва бийикроқ халқ қилмайдур, невчунки, маърифатуллоҳ ганжининг амини ва маҳрами улдур.
Ва дедиким, [мен бир махфий хазина эдим, ўзимни билдириш, танитиш учун барча оламии яратдим]3. Ва чун махлуқнинг зотида башариятни дохил қилди. Башарият муқтазоси била алардин нописанд ишлар вужуд тутти. Мунинг ислоҳи учун баъзи бир гузида бандалар бошиға нубувват тожин қўюб, белига ҳидоят камарин боғлаб, бу махлуқнинг амру наҳйиға ўз оллидин маҳкум ва буларға ҳоким қилди. Ва Калому аҳком алар учун нозил қилди, то ул маърифатға аларни далолат қилдилар. Чун бу махлуқлар анинг асмоъ ва сифотининг мазоҳири эрдилар ва ҳар сифатға муттасиф эрдилар. Ҳар қайси ўз қобилиятиға кўра ул сифатға муносибки, анга мазҳар эрди, тараққий ва тафовут зоҳир қилдилар ва зотларида башарият ғолиб эркан жиҳатидин мухталиф адён ва милал ароға тушти. Ул замонғачаким, халқнинг ашадди ва ағлази аъроб эрдилар, балки алар орасида Қурайшки, аларнинг ҳидояти учун Ҳазрат Рисолат с. а. в. ники муроди офаринишдин ул ҳазратнинг шарифу пок зоти эрди, ҳабиблиғиға муттасиф қилиб, ул гумроҳлар ҳидоятиға йиборди ва аҳкомин ул Ҳазратға нозил қилди. Чун анбиёнинг ашрафи эрди, қавм-ақвомнинг ашадди. Ҳар ойинаким, нозил бўлғон калом қонуни била шариат аҳкомин андоқки-шарти эрди тузди ва ботил милАлии орадин чиқарди ва қобил халқни ул маърифатға мушарраф қилди.
Андоқки, киром асҳобидинки, бу давлату саодатға фоиз эрдилар, бири ўз ҳолидин хабар берурки, [агар парда кўтарилмаса, ишонч ортмайдими?]4
Ва чун ул Ҳазрат с. а. в. анбиёнинг хотими эрди ва андин сўнгра нубувват эшиги боғланди. Ҳар ойннаким, ноқислар такмилиға умматининг комилу олимларини номвар эттики, бурунғи анбиё ўрниға уҳда қилгайлар ва йўлдин чиқғонларға йўл кўргузгайларки (умматим уламоси Бани Исроил олимлари кабидур. Ва яна – уламо пайғамбарлар ворисидир»]5, аҳодиси андин хабар берур ва ул Ҳазратдин сўнгра бузургвор асҳоби ризвонуллоҳи таоло алайҳим ажмаъин халойиққа бу раҳнамойлиғни бажо келтурдилар ва Ҳақ субҳонаҳу ва таолоға йўл кўргуздилар ва ул соҳиб давлатлардин сўнгра бу умматнинг машойихи ва авлиёуллоҳ қ. т. а. бу иршодға иштиғол кўргуздилар ва ваъда будурким, олам инқирозиғачаким, миллат ва шариат сийрати мустақим бўлғусидур.
Бу тоифаким, валояту каромат аҳлидурлар ва халойиққа иршоду уҳда қилурлар, муборак зотларининг баракоти бу миллат аҳли бошидин кам бўлмағай.

Бу тоифанинг аъмолу афъол ва муомилоту риёзотидин баъзини зикр қилмоқ
Буларнинг аввал ишлари тавбадурким, Ҳақ с. т. барча манҳий ишлардин аларға ижтиноб каромат қилғай ва андин сўнгра луқма ҳиллиятиким, ул бобда улча мумкиндир, саъй қилурлар. Ҳар ойина [косиб оллоҳнинг севган бандасидир]6 мазмуни била кибор машойих баъзи санъатларга иштиғол қилибдурлар.
Ул жумладин, Шайх ул-машойих Шайх Абу Саид Харроз қ. р. а. эрдиким, аларни машойих Қамар ус-суфия дебдурлар. Ва шайх ул-ислом муқарраби Ҳазрат Борий Хожа Абдуллоҳ Ансорий қ. р. машойих та-бақотинким битибдурлар, жамии авлиёуллоҳдинким зикр қилибдурлар, барчадин аларни кўпрак васф қилибдурлар ва мартабаларин бийикрак тутубдурлар. Алар ўтук тикарга мансубдурлар.
Ва Шайх Муҳаммад Саккок қ. с. ким, ўз замони машойихининг ягонаси эрмиш, пичоқчилиққа мансубдур.
Ва Шайх Абу Ҳафз Ҳаддод қ. р. темирчилик қилибдур.
Ва Шайх Абубакр Хаббоз қ. с. ўтмакчиликка машҳурдур.
Ва Шайх Абулаббос Омилий қ. с.ким, ўз замонининг қутби ва ғавси эрмиш ва султони тариқат Шайх Абусаид Абулхайрнинг хирқа пири эрмиш, қассоблиқ қилибдур.
Ва Шайх Иброҳим Ожурийки, хишт авалабдур.
Ва Мирчаи Сафолфурушки, Хуросон элининг пири эрмиш, дошгарлик қилибдур.
Ва Шайх Абулҳасан Музаийин ва Шайх Баннон – ҳаммол ва Шайх Абулҳасан – нажжор.
Ва мутааххир машойихдин замонининг ягонаси Ҳазрат Хожа Баҳоуддин Нақшбанд қ. р. а.ки, кимхо нақшини боғламоққа машҳурдурлар.
Ва сойир машойихи кибордин ҳам кўпи ҳалол луқма касбиға муздурлуқ қилибдурлар, ўтин тошибдурлар ва ҳалол луқма бу ишда куллийдурки, ондин файзу маърифат зоянда бўлур.
Ва бир шубҳалик луқма онча тийралик келтурурки, кўп вақт онинг ислоҳиға машғул бўлуб, маълум эмаски, дафъи не навъ сурат боғлар.
Ондин сўнгра шариат риоятидурки, ул жодада истиқомат бўлғай ва улча мумкиндур ондин қадам тажовуз килмағой.
Шайх ул-ислом қ. р. а. дебдурларки, ҳар нимадин 6ир миқдорни олсалар, бир миқдори қолур, шариатдин ўзгаки – бир, миқдори ондин кам бўлса, ҳеч нима қолмас. Бу тоифанинг шариат риояти ва суннат мутобаатидин улуғроқ ишлари йўқдур. Ул ишда русуху истиқоматдин душворроқ амрлариким, Ҳазрат Рисолат с. а. в.дин манқулдурким, бир сабоҳ асҳоб ул Ҳазратнинг муборак маҳосинларида неча тук оқ кўрдиларки, бурунғи кун йўқ эрди. Таажжуб юзидин тафаҳҳус қилдилар, эрса ул Ҳазрат буюрдиларки, ўтган кеча «Ҳуд» сураси мулоҳазасида (бас, Эй Муҳаммад, сиз ва сиз билан бирга тавба қилган зотлар ўзингизга буюрилгани янглиғ тўғри йўлда бўлингиз]7 оятида тааммул қилур эрдим. Онинг суъубатидин бу воқеъ бўлубдур ва ул Ҳазратнинг суннатларининг риояти ва онда истиқоматки, филҳақиқа Ҳақ с. т. амрининг. риоятидур ва ондин душворроқ нима мутасаввар эрмасдур. Бу риояту истиқомат сойир сунандадур. Ва умдаларики, фаройиздур ва ислом арконидур.
Ва онинг аввали шаҳодат калимасидур ва алҳақ жамиъи авлиёуллоҳу машойих қ. т. а.нинг зикрлари хоҳ хафий ва хоҳ жаҳр ул таркибдур, балки ул калимаки, мудоваматини ул ерга тегурубдурларки, бир лаҳза ондин ғофил, балки бир турфат ул-айн ондин ғойиб бўла олмаслар. Ва ондин машъуфу мустағрақ бўлубдурларки, баъзи бу калиманн эшитгач, беҳуш бўлуб, йиқилибдурлар. Ва баъзининг ҳам бу калима истимоъидин руҳлари муфорақат қилибдур.
Ва яна бири салоти хамсадурки, ул навъки бу тоифа адо қилибдурлар, ақл қошида маҳол кўрунур.
Ва ул жумладин, шайх Ҳусайн Мансур Ҳаллож Ҳ. с.дурки, бовужуди ул даъволар ва бовужуди салоти хамс адосидин бошқа бир кечалик кундузликда Шайх ул-ислом қ. с. дебдурки, минг ракъат нофила гузорлар эрди. Ва аларга қатл бўлғон куннинг кечаси беш юз ракъат адо қилиб эрдилар. Ва султон ул-орифин Шайх Абу Язид Бистомий қ. с. намоз қилса эрдилар, қаъ-қаъаларнинг кўкси сўнгакларидин чиқар эрди. Ҳақ с. т. ҳайбатидин ва шариат таъзимидин ва ҳозир халқ эшитурлар эрди. Ва Шайх қ. т.ни баъзи машойих таън қилибдурларки, намоз қилмас. Алар дебдурларки, намоз қилурда манга бир ҳол воқеъ бўлур. Сиз ҳам мулоҳаза қилинг, агар ул ҳол била намоз жойиз бўлса, қилойин. Мулоҳаза қилибдурлар: «Аллоҳу акбар» деб такбири таҳрима боғлағондин сўнгра, ҳар туки тубидин бир қатра қон бош урубдур.
Яна бири закотдур. Бу тоифа дунё таркини ихтиёр қилибдурлар. Алардин юздин бири соҳиби нисоб бўлмасларким, аларға закот фарз бўлғай. Баъзики, бўлсалар ҳам тамомин Тенгри йўлиға сарф қилурлар ва миннат жонлариға тутарлар.
Шайх Абубакр Шиблий қ. с.дин бир фақиҳ сўрубдурки, закот адоси не навъдур? Шайх дебдурларки, санга фарз бўлур закотниму дейин? Ё манга фарз бўлур закотниму дейин? Айтибдурларки, манга бўлур закот қайсидур ва санга бўлур закот қайсидур? Шайх дебдурларки, санга бўлур закот улдурким, ҳар икки юз дирамдин беш дирам Тенгри йўлида бергайсан. Манга бўлур закот будурким, ҳар икки юз дирамдин икки юз беш дирам Тенгри таоло йўлида бергаймен. Дебдурларким, икки юз дирамким берилди, яна беш дирам недур? Шайх дебдурларки, ул беш дирамни бурж қилиб, ул икки юз дирам берган шукронаға берилғай. Ва бу Абубакр Сиддиқ мазҳабидур, разияллоҳу анҳу.
Яна бири рўзадурким, сойир халойиқ фажр тулуъидин кунас ғурубиғача емак-ичмакдин ва мубошаратдин имсок қилурлар. Бу тоифа анга кўшиш қилурким, андоқки, емак-ичмакдин бўғузға савм буюрғайлар. Жамиъи аъзоға ўз қилур феълларидин рўза буюрғайлар. Кўзга номашруъ нимага боқардин ва қулоққа номашруъ ун эшитурдин ва оёққа номашруъ қадам урмоғдин, иликка номашруъ нима тегмакдин ва ало ҳозо жамиъи аъзоға бу дастур била. Ва бовужуди бу суъубатлар-барчадин саъброқ кўнгул рўзасидурки, Ҳақ с. т.дин ўзга ҳеч нима хотирға кечмакдур ва бу рўзани доимий кўнгулга буюрурлар.
Исломнинг бу мазкур бўлғон тўрт рукни такмил топқандин сўнгра ҳаждурки, сойир халойиққа шарти иститоат ва амни тариқдур. Ва бу тоифага амни тариқ, Ҳақ таоло мулкидадур, яъни ҳар ерки, Ҳақ с. т. мул-кидур, онда асрағучи ўзидур. Ва иститоат онинг хизонаи карамидурки, ул йўлға бовужуди ул тўрт рукннинг мазкур бўлғон риояти бу навъ амни тариқ ва иститоат била қадам урарлар ва таваккул била ул йўлни қатъ қилурлар.
Яна бовужуди шариат риояти ва тариқат одобидурки, бу тоифа маръий тутарлар. Ул адабдурки, яхшию ёмонға ва улуғу кичикка бажо келтирурлар. Андоқки, борча халойиқдин ўзларин кичик ва камроқ туторлар ва барчаға хизмат ҳузурида бўлурлар. Ҳаттоки, ўз фарзандлариға ва ходиму мамлуклариғаки, ҳар неча алардин беқоидалиғ кўрсалар, хушунат бирла аларға сўз демаслар, балки насиҳатни юмшоғ ва чучук тил била қилурлар, ҳаттоки ўғриғача.
Манқулдурки, Ҳазрат Хожа Абулвафойи Хоразмий қ. р.бир равзан ёруғлиғида ўлтуруб, мутолаа қилурлар эрмиш. Бир ўғри ангдиб, аларнинг дасторларин сирмабдур. Алар ўзлари тарафидин тутубдурлар ва ўғри изтироб била тортор эрмиш. Алар дер эрмишларки, ҳе валлоҳ, эски ва йиртиқдур. Сизнинг ҳеч ишингизга ярамас. Бу сўзни муқаррар қилибдурлар. Ўғриға асар қилмай тортор эрмиш. Хожа ожиз бўлғондин сўнгра дасторни қўябериб, демишларки, сизга ҳар неча айттуқ, инонмадингиз, очқанингизда кўргунгуздур. Ўғри нарироқ борғач, очиб кўрса, Хожа дегондек, бағойт эски ва пора-пора кўруб, тошлабдур. Хожа билибдурки, кўргач ташлағусидур, кейнича бориб, дасторни олмишлар ва бошлариға чирмарда ўз-ўзлари бирла дер эрмишларки, ҳар неча айттуқки, ярамас, инонмаслар, ўзлари кўрмагунча ташламадилар. Яна бовужуди бу навъ адаб сахое муфритдурки, они бу тоифа базли мавжуд дерларки, ҳеч нималарин ҳеч кишидин аямаслар.
Манқулдурки, Хожа Абунаср Порсо қ. р.нинг Балхда бир яхши отлари бор эрмиш. Ва ҳокимнинг хотири кўп ул от сори мойил эрмиш. Аммо тиламас эрмишки, шоядки, Хожанинг муборак хотирлари ҳам анга вобаста эркин. Бир кеча икки ўғри иттифоқ қилибдур. Тавилани тешиб, ул отни чиқариб элтибдурлар. Тонг эрта маълум қилғоч, муридлар ва мулозимлар изтироб бирла келиб, Хожаға арз қилибдурдар. Хожа дебдурларки, биз оз минар эрдик, элтган кишиларга биздин дарбойистроқ эркандур.
Асҳоб ҳокимға арз қилурлар. Ҳоким ул тамаъиғаки, бу васила била шояд Хожадин тиласа бўлғай.
Туш-тушдоғи йўллорға кишилар чоптириб, ўғриларни тутуб, бир улуғ навкаридин Хожа хизматиға юборур, икки кўҳистоний ўғри била. Асҳоб айдурларки, ҳоким ўғрини тутуб, отни фалон улуғ навкаридин йиборибдур, тошқоридур. Хожа дерларки, кирсун! Ул навкар киргач, Хожа таъзим учум қўпорлар ва они ўлтурдурлар. Ул икки мулозимларға ишорат қилурким, ўғриларни киюрурлар. Иликлари боглиғ. Алар ҳам киргоч, Хожа ҳамул дастур билан қўпорлар ва аларни ўлтурдурлар ва иликларнн ештирурлар ва сўрарларки, Қайдалиғсиз?- Дерларки, кўҳистонлиғ. Сўрарларки, ҳоло, ул ён озим эрдингиз? Дерларки, бале. Дерларки, магар ёёғ эрдингиз? Дерларки, бале. Дерларки, қўнунг, ул от сизга дарбойистроқдур, олинг ва боринг! Ҳоким навкаридин ҳокимға миннатдорлиғ била узр қўлуб йиборурлар.
Яна ҳилм ва бурдборлиғдурки, бу тоифаға ҳар кимдин ҳар шиддат етишса, алар лутфу мадоро била ўткорурлар ва муқобалада миннатдорлиғ била узр қўларлар.
Ул жумладин азизе эрди, бу тоифанинг мукаммалидин ва Ҳазрат Мавлоно Муҳаммад Табодгоний қ. с. нинг кибор асҳобидин эрди ва фақирнинг алар хизматида кўп иродатим бор эрди. Ва алар яхши ун самоиъға машъуф эрдилар. Муғаннийи бор эрди хуш овоз, аммо кичик ёшлиғ ва девонасору шўх эрди. Мажлисда ўлтуратурғоч секриб, ул азизнинг бўйниға миниб, аёғин депсар эрди. Алар рифқу мадоро била айтур эрдилар: Ҳордингиз эркин, тушсангиз ҳам сиз билурсиз. Эл маломат қилдилар. Эрса, алар манъ қилдиларки, ул ажаб караму эҳсон қиладурки, айтмайдурки, қўп, тошқори бозорға ушбу дастур била мани элт! Агар деса эрди, элтмоқдин ўзга не чора бор эрди?
Яна ризодурки, ҳар не ҳақдин келса, ва ҳар ким сабаб бўлса, мусаббибдин ўзга кишини орада кўрмагайлар. Ва ризо изҳоридин ўзга алар тили ва кўнглига кирмагай. Ҳам ушбу мазкур бўлғон азизнинг бир ўғли бор эрди. Бағоят қобил, ҳусни хулқи бағоят камолда ва бир ёлғуз ўғил эрди. Қазоро бемор бўлди ва неча кундин сўнгра Тенгри ҳукмин буткарди. Бир шаҳр халқи шоҳдин гадоғача ул сабабдин мотаме эрдилар. Ул азизнинг ҳолиға ва либосиға тағйир бўлмади. Мотамеларға кўнгул бериб, ҳақ ризосиға тарғиб қилур эрдилар. То кўтардилар ва мадфанға элттилар, ўзи қабр ичига кириб азиз фарзандин шаръ важҳи била қабрда қўюб, мағфират дуоси қилиб чиқти ва сўзи бу эрдиким, [Аллоҳнинг ҳукмига бизни рози қилди.)8. Ва шаҳр халқи, акобиру ашроф барча лол эрдилар.
Яна сабрдурким, ҳар не ҳақдин, юзланса, таҳаммул пеша қилғай ва ҳар бало келса, сабр қилғай.
Ул жумладин Шайх Саҳл бин Абдуллоҳ Тустарий қ. р. а.дин манқулдурким, алар йиллар бавосир маразиға мубтало эрдилар. Ва ҳол улким, алар ул замоннинг машойихи аросида мустажаб уд-даъво эрдилар. Ҳар кишига бир, суъубату балое воқеъ бўлса, алардин дуо истидъо қилур эрдилар. Алар дуо қилғоч, мустажоб бўлуб, ул ташвишдин қутулур эрди. Йиллар ул саъб маразиға сабр қилиб, дуо қилмадиларки, ҳар не Тенгридин келса, хушдур. Биз они нечук рад қилали?
Яна сидқдурки, ғайри воқеъ сўз тилга мутлақо жорий бўлмағой.
Манқулдурки, Ҳажож б. Юсуф қатлидин имомзодалардин бири қочиб эрди ва кейнича жамиъи қавуб келур эрдилар. Бу тоифадин бировки, ул имомзодаға ихлосу хизматкорлиғи бор эрди, йўлуқти. Алар изтироб юзидин дедиларки, бир ер топсанг, бизнн ёшурки. Бу жамоат бизнинг қатлимизға келадурлар. Ва ийнак етиштилар. Ул дарвеш дедики, бу вайронаға киринг! Анда бир бузуқ эрди. Имомзода онда жон ҳавлидин кирди. Киргоч, қавиб келадурғонлар ул дарвешға еттилар. Сўрдиларки, бу борадурғон киши қаён борди? Ул дарвеш дедики, бу бузуққа кирди. Алар бир неча йиғоч ва қамчи уруб, дедиларки, они узасун деб, бизни ҳаялға солурсан, деб ўттилар. Алар кетгандин сўнгра имомзода чиқиб, кўнгул қолиш қилдиким, раво бўлғойким, ўзунг вайронада бизни ёшуруб, ўзунг душманға сўроғ берурсен? Ул дарвеш айттиким, эй махдумзода, манинг ростлиқим баракатидин халос бўлдунг. Энди ўз фикрингни қил, деди. Ва анинг махласиға тадбир қилдиким, ул халос бўлди. Ва бу навъ ҳамида ахлоқ ва писандида сифотки, бу тоифадин воқеъдур, кўпдурки, агар шарҳин қилса, яна бир китоб ясамоқ керак.
Ва яна азим риёзатларки, шариат ани мутааййин қилмайдур. Ҳам тоифадин мутанаввиъ воқеъ бўлибдурки, онинг ҳам шарҳининг тули бор. Ул жумладин, бири ният била бир ойда бир ифтор қилмоқ ва бир оида бир вузуъ била намоз қилмоқки, баъзи машойих р. а. а.дин воқеъ бўлубдур. Ва Султонн тариқат Шайх Абу Саид Абулхайр қ. с.ким авойили сулукда алар ҳар кеча бир чоҳдин бош тўбан ўзларин осар эрмишлар ва тонгғача зикр айтур эрмишлар. Ва андоқ бўлур эрмишки, муборак кўзларидин қон келур эрмиш ва Ҳазрат Шайх ул-ислом қ. р. дурким, Ҳирида саккиз ботмон нон бир тансуға эрмиш ва алар ёз гиёҳи бирла кун кечурур эрмишлар. Ва Шайх ул-ислом Шайх Аҳмад Жом қ. с.ким, ўн саккиз йил Язд тоғиға чиқиб, халқдин иъроз қилиб, ул тоғда тоат қилибдурлар. Эл юзин кўрмайдурлар ва онда емак маълум эмас эркондурки, қайдин ва қишда киймак қайдин? Ҳар ойинаким, бу бузургворларға ҳақ субҳонаҳу ва таоло бу сулуку риёзатлари муқобаласида ўз фазлу карами бирла онча мавҳибат насиб қилибдурки, олам салотини юзларин аларнинг остоналариға суртубдурлар ва рўзгорларининг шарафи кўрубдурлар алардин бир назар истидъосиға ва аларнинг муборак назарларин баъзиға солибдурлар, баъзиға йўқ.

Авлиёуллоҳға воқеъ бўлғон хавориқи одоту каромот баёни
Ва ул кўпдур авлиёуллоҳнинг маротибидек.
Ул жумладин бир нечаси булардурлар: Маъдум ижоди ва мавжуд иъдоми ва мастур амр изҳори ва зоҳир амр истори ва дуо истижобати ва оз муддатда баъида масофат қатъи ва ҳисдин ғойиб ишларга иттилоъ ва андин хабар этмоқ ва воҳид замонда мутаъаддид ва мухталиф маконга ҳозир бўлмоқ ва мавто иҳёси ва иҳё имотаси ва жамодот ва наботот ва ҳайвонот каломининг самоъи ва маонийсиға вуқуф топмоқ, тасбиҳдин ва ғайридин ва атъимаю ашриба изҳори ҳожат вақти бесабаб зоҳир бўлмоқ ва сув устида юрумоқдек ва ҳавода сайр қилмоқдек ва емак ул ниманики, одатан ул ғизо бўлмағай ва ҳайвонот тасхири ва баданда муфрит қувват изҳори андоқки, дарахтни тубидин қўнғормоқ, самоъ вақтида. Ва деворни бармоқ ишорати била шақ қилмоқ ва илик ишорати бирла мухолифнинг бошин учурмоқ ва дарёларда ғарқ бўладурғон кемани тутуб, қироқға чиқармоқ ва олам ҳаюлосида ҳар не навъ тасарруфики, ҳар не тиласа қилмоқ, мисли ёмғур ёғдурмоқ ва ел эстурмоқ ва сел келтурмоқ ва дафъ қилмоқ ва чувуртка офатини дафъ қилмоқ ва ҳар сурат била мутамассил бўлмоқ. Биёбонда саргашта ва овора бўлғонларға раҳнамойилиқ қилмоқ ва дастгир бўлмоқ.
Ва Ҳақ с. т.ға андоқ муқарраб бандалар ва дўстлар ҳам борки, бу борча мазкур бўлғон ҳолатдин ижтиноб қилурлар, балки ор қилурлар, невчунки, бир турфатулайн Ҳақ с. т. шуҳуду истиғроқидин ғофил бўла олмаслар. То ул саодатдин ғофил бўлмоғунча бу нималарга майлу илтифот қилса бўлмас. Ҳар ойинаки, ул мақсуди аслийдин ҳар амрки, бу бузуркворларни бир лаҳза ғофил қилғай агар барча беҳишти жовидондурки, аларға дўзахча бор, андин ижтиноб ё ор қилсалар, муҳиқ бўлғайлар. Умид улдурки, бу залолат водийсида гумроҳдек маҳрумлар бу ҳидоят оламида раҳнамойларнинг оёғи туфроғи била тийра бўлғон ботин сўзларин ёрутмоққа баҳраманд бўлғайлар. Ва хокисор бошин ул аёғларға туфроқ қилмрқ била сарбаланд. Эмди алар зикрига шуруъ қилали. Мутолаа аҳлиға маълум бўлсунки, «Нафаҳот» дастури била бу китобда «шайх ул-ислом» ҳар ердаким мазкур бўлур, ондин мақсуд Ҳазрат Хожа Абдуллоҳ Ансорий қ.с. дур ва «Ҳазрат Махдумий» ҳар ердаким марқум бўлур, Жаноби Махдумий Нуввира марқадуҳу нурандур.

1. Шайх Увайс Қараний қ. р.[3]
[Оллоҳнинг пайғамбари айтган: Увайс Қараний эҳсон ва меҳрибонлиги билан тобиинларнинг яхшисидир](1). Гоҳ-гоҳ Хожаи олам с. а. в. муборак юзин Яман сори қилиб дер эрдиким, [Мен худонинг нафасини Яман томонидан туймоқдаман](2). Бировнинг васфиким, онинг вассоффи Хожаи коинот бўлғай ва нафаси нафаси раҳмон бўлғай, васф қилмоқ бағоят беодоблнқ бўлғай. Ҳам Хожаи Коинот с. а. в. буюрубдурким, тонгла қиёмат куни Ҳақ с. т. етмиш минг фаришта Увайс сурати била яратқой. То ул аларнинг орасида аросотға кириб, беҳиштга борғай. То ҳеч ким маълум қилмағай. Тенгридин ўзгаки, ул қайси биридурки, ул дунёда барча халқ кўзидин ёшурун Тенгри таолоға қуллуқ қилур эрди. Қиёматда доғи Тенгри таоло ани барча номаҳрам кўзидин маҳфуз тутқай.
Нақлдурки, Ҳазрат Рисолат с. а. в. оламдин ўтарда, асҳоб р. т. а. сўрубдурларким, сизнинг мураққаъ кимга ҳаволадур? Дебдурларки, Увайс Қаранийға берсунлар ва десунларки, манинг умматимни дуо қилсун! Ҳазратдин сўнгра Форуқ ва Муртазо р.т.а. Кўфаға бориб, Яман элидин сўруб, Қаранда Увайсни топдиларким, тева кутуб юрур эрди. Мураққаъни топшуруб, уммат учун дуо истидъо қилдилар ва бу маънида сўз кўпдур. Шарҳи била билайин деган киши «Тазкират ул-авлиё»ни ўқисун. Онинг ҳолотини тамом битиса, яна бир бошқа китоб битимак керак.
Уҳуд урушида Пайғамбар с. а. в.нинг муборак тиши шаҳид бўлғонин эшитиб, мутобаат учун ўттиз икки тишин ушотти. Ҳар биринки, ушотур эрди, дер эрдики, шояд бу тиш эмас эрди экин. Яна бирии ушотур эрди. То мундоқ қилиб, барча тишларин ушотти. Ва Ҳазрат Рисолат с. а. в.ни кўрмабдур эрди ва ул Ҳазрат ҳам они зоҳир кўзи била кўрмабдур эрдилар. Маъною руҳопият юзидин тарбият қилиб эрдилар. Бу жиҳатдин ҳар кишинингки, бу тоифадин зоҳир юзидин пири маълум бўлмаса ва машойихдин бирининг руҳи они тарбият қилғон бўлса, они Увайсий дерлар.

2. Ҳабиб Аъжамий қ. р.
Комил риёзати ва вофий муомалоти бор эрди. Авойилда ғаний эрди, элга ёрмоқ судға берур эрди. Ҳар кун муддаиларға ёрмоқ тилай борур эрди. Агар важҳ адо қилдилар, яхши, йўқ эрса, аёғининг муздин олур эрди ва андин қут қилур эрди ва халқ тилига бу сифат била мазкур бўлур эрди. Ва тавбасиға сабаб бу эрдики, бир кун бу навъ важҳин таом пишуруб эрди. Сойил «Шайъаниллоҳ [Оллоҳ учун бирор нарса бер!]1 деди. Ул аччиғланиб, сойилни қавдики, таом оздур, санга етмаз.
Хотуни чун таомни чиқаруға қозоннинг бошини очди. кўрдики, ул таом тамом қон бўлубдур. Ани тилаб кўргуздики, сойилға шиддат қилғанинг шумлуғидин бу ҳол воқеъ бўлубдур. У бу ҳолни кўргач, ҳоли мутағаййир бўлуб, Шайх Ҳасан Басрий хизматиға етиб, ҳар нединки бор эрди, чиқиб, инобат юзидин тавба қилди ва ҳар кимда ҳар несики бор эрди, анга мусаллам тутти ва машғул бўлди. Ва Шайх Ҳасан Басрий қ. с. қошида кундуз илм ўрганур эрди ва кеча тонг отгунча тоат қилур эрди. Ва ани «Аъжамий» анинг учун дерлар эрдики, Қуръонни дуруст ўқуй олмас эрди, аммо соҳибкамоллар анинг қошида тифли мактаб эрдилар. Бир хунийни дорға осиб эрдилар: Ҳабиб андин ўтарда кўзи анга тушти. Қеча ул хунийни воқеада кўрдилар, беҳиштға жилва қилур. Сўрдиларки, сен ул феълинг била бу мартабаға нечук еттинг? Дедики, мени у ердаки қатл қилдилар, Ҳабиб Аъжамий ўтуб борур экандур, кўзи манга тушубдур, бу манзилат анинг бир назари баракатидин топтим.

3. Абу Хозим Маккий қ. т. с.
Ҳасан Басрийнинг шогирдидур ва кўп машойих суҳбатиға етибдур ва узун умр топибдур. Ва машойихиинг анинг таърифида муболағалари бор эрмиш. Ҳишам б. Абдулмаликки, халифа эрди, андин сўрадики, недурки, анинг сабабидин нажот топқанбиз? Деди: улдурки, ҳар не олсанг, бир ердин олғайсенки, ҳалол бўлғай ва бир ерга борғайсенки, ҳақ бўлғай. Ҳишам деди: муни ким қила олғай? Деди: улки дўзахдин мутаваҳҳим бўлғай ва беҳиштка толиб ва мақсуди – Ҳақ ризоси.

4. Атаба б. Ғулом р. т.
Ажаб равеши бор эрди ва нафсни доим таабда тутар эрди. Ҳасан Басрийнинг шогирдидур. Тавбасининг сабабн буни дебдурларки, бир заифага ошиқ бўлубдур. Маъшуқиға хабар қилибдурларким, фалон сенга ошиқдур. Маъшуқа эълом қилибдурки, менинг қайси узвум санга мақбул тушубдур? У дебдурки: Кўзларинг. Ул заифа икки кўзини ўюб, бир табаққа солиб, анинг қошиға йиборибдурки, онак маҳбубингға наззора қил. Анга ғариб ҳолат даст бериб, тавба қилиб, Тенгри йўлиға кирибдур.

5. Молик Динор қ. т. с.
Бу тоифанинг акобиридиндур. Отасининг оти Динор эрмиш. Ва ул бандазода эрмиш, аммо икки оламдин озода эрмиш. Баъзи дебдурларки, ул кемага кирибдур ва соҳилга етганда, кемачилар музд тилабдурлар ва анинг музд бергунча важҳи йўқ эркандур. Кемачи анга қатиғ изо қила бошлабдур. Дарёдин чандин ҳазор балиқ ҳар бири бир динор оғизлариға тутуб, сувдин бош чиқарибдурлар. Бирининг оғзидин олиб, кемачиға берибдур ва анинг музди бир динор-ўқ экандур. Бу сабабдин ани Молик Динор дебдурлар. Ва ул Шайх Ҳасан Басрий қ. с. суҳбатиға етибдур. Ул дебдурки, «Каломуллоҳада ўқубменки, Тенгри таоло бандасиға икки иноят қилибдурки, малоикаи муқаррабиндин Жаброил ва Микоилға қилмайдур. Бири буки, дебдурки: [Бас, мени эслангиз, мен ҳам сизларни эслайман, менга шукр қилингиз ва мени инкор қилмайгиз!1 Яна бири буки, дебдур [Дуоларингизни мустажоб қилурман2]. Анинг вафотидин сўнгра бузург ани воқеада кўруб сўрдиким, Тенгри санга не қилди? Ул дедики, Тенгрини кўрдум, мунча гуноҳимки бор эрди, барисини яхши гумоним жиҳатидинки, Тенгрига бор эрди, маҳв қилди ва бағишлади. Яна бир бузург ани ва Шайх Муҳаммад Восиъ қ. р. воқеада кўрубдурки, иккиси беҳиштқа борур эрдилар. Молик Динор Муҳаммад Восиъдин илгарирак эрди. Дебдурки, Муҳаммад Восиъ Моликдин олимроқ ва комилроқ эрди, бу нечук андин илгарирак беҳиштка борадур? Дебдурларки, дунёда анинг икки кўнглаки бор эрди ва Моликнинг бир.

6. Муҳаммад Восиъ р. т.
Ўз замонининг беназири эрди ва тобииндин кўпга хизмат қилибдур ва суҳбатиға етибдур ва кўп машойих била суҳбат тутубдур, ул жумладин, Шайх Ҳасан Басрий қ. р.дур. Ул дебдурки, хуш ул кишиким, оқшом оч ётқай ва тонг эрта оч қўпқай ва бу ҳол била Тенгридин хушнуд бўлғай. Бирав андин васият талаби қилди. Ул деди: санга бир васият қилайким, ҳам бу дунёда подшоҳ бўлғайсен ва ҳам ул дунёда. Ул киши айттики, айт. Дедики: бу дунёда зоҳид бўл ва ҳеч кишидин тамаъ қилма, то барча халқ санга муҳтож бўлғайлар, мундоқ бўлғандин сўнгра ложарам сен ғаний ва подшоҳ бўлғайсен ва дунёда мундоқ бўлғон охиратда ҳам шодшоҳдур.

7. Абдуллоҳ Муборак қ. т. с.
Ани уламонинг шаҳаншоҳи дер эрмишлар ва жуду шижоатда замонининг ягонаси эрмиш. Ва тариқат асҳобининг муҳташами. Ва бу қавмнинг машойихининг кўпининг суҳбатиға мушарраф бўлубдур. Ва машҳур тасонифи бор.
Бир кун ул келур эрди ва Суфён Саврий ва Фузайл Аёз қ. с. ҳозир эрдилар. Суфён деди: кел эй машриқ аҳлида эр! Фузайл деди: ва мағриб аҳлида ва иккисининг орасида.
Анинг тавбасининг ибтидоси бу эрдики, бир канизак ишқиға гирифтор бўлди. Бир қиш кеча тонг отқунча маъшуқ девори тубида туруб эрди ва устига қор ёғадур эрди ва ул хабарсиз. Саҳар намозин айтурда ул хуфтан соғинди. Кундуз бўлғондин сўнгра ул ҳолға воқиф бўлди, ўзига дедики, эй Муборакнинг номуборак ўғли, уёт санга бу авқотингдинки, агар имом намозда бир сурани узунроқ қироат қилса, ториқиб, телбарарсен ва мунунгдек кеча нафсинг ҳавосиға тонг отқунча мундоқ азоб тортарсанки, суубатидин хабаринг йўқтур. Кўнгли бу дарддин бузулди ва бори ишдин тавба қилди ва сулукка машғул бўлди. Иши ул ерга еттики, Маккадин Мадинаға дегинча маҳофасин ашроф эгинлариға кўтариб элтурлар эрди.
Назъ ҳолатида ҳар не бору йўқин дарвешларга улашиб эрди. Муридларидин бири дедики, эй Шайх, уч қизинг қолдилар ва ҳеч нима қолмади, алар фикрини не қилдинг? Дедики, мен алар ҳадисин дебмен: [у солиҳ бандаларга ёр бўлур1]. Салоҳ аҳли корсози улдур. Ҳар кимки, анинг корсози ул бўлса, яхшироқки, Абдуллоҳ Муборак бўлғай. Ва борур замонда кўз очиб, кулуб айтур эрди: [амал қилувчилар мана шундай (мангу бахт-саодат учун) амал қилсинлар].2 ва дунёдин ўтди. Анинг маноқиби зикрин тилаган киши Ҳазрат Шайх Фаридуддин Аттор қ. с.нинг «Тазкират ул-авлиё»сида тиласунки, вофий битибдур.

8. Абуҳошим Сўфий қ. с.
Аввал кишиким, сўфий дедилар ул эрди. Куфийуласлдур, Шомда Шайх эрди ва Суфён Саврий қ. с. била муосир эрди. Ва Суфён сўзидурким, [Агар Абуҳошим Сўфий бўлмаганда эди, риёнинг нозик маъноларини тушуниб етмаган бўлар эдим1]. Аввал хонақоҳким, сўфийлар учун бино қилдилар, Шомнинг Рамласида эрди. Ва ул бу навъ эрдиким, тарсолар улуғи овга борадур эрди, кўрдиким, икки дарвеш бир-бирига етиб, муҳаббат юзидин кўруштилар ва мувофақат била ўлтуруб, улча егуликлари бор эрди, едилар, тавозуъ била бир-биридин айрилиштилар. Кўрадурған кишига аларнинг бу улфат била муомалалари хуш келиб, бирин тилаб сўрдиким, ул биринг санга не бўлур? Дедиким, ҳеч нима. Дедиким, не киши эрди? Дедиким: танимасмен. Дедиким, қайдиндур? Дедиким, билмасмен. Дедиким, бас, сизинг орангизда бу навъ улфат қайдин эрди. Дедиким, бизнинг тариқимиз будур. Сўрдиким, бир ерки сиз жамоат анда йиғилгайсиз, борму? Дедиким, йўқ. Дедиким, мен сизинг учун бир ер ясайким, анда йиғилишғайсиз. Ва Рамлада ул хонақоҳ ясади. Ва Шайх ул-ислом қ. с. сўзидурким, [яхши инсонлар ташриф буюрган манзил хонадон – энг яхши жойлардир1. Ва қадимдан Аллоҳ яхшиларни яхшилар билан келиштириб қўйган]2. Ва Ҳошим сўзидурким, игна била тоғни қозмоқ такаббурни кўнгуллардин чиқармоқдин осонроқдур. Абуҳошим, Қози Шурайкни кўрдиким, Яҳё Холид уйидин чиқди, йиғлади ва дедиким, [Аллоҳдан манфаатсиз илмдан паноҳ тилайман(3)] Мансур Аммор Дамашқий дебдурким, Абуҳошим бемор эди, ўлум беморлиғи. Дедимким, ўзунгни нечук кўрасен? Деди: азим балода кўрадурмен, аммо ҳаво, яъни меҳру севуклук балодин ортуқдур, яъни бало азимдур, аммо меҳр оллида ҳақирдур. Шайх ул-ислом қ. с. дедиким, агар бало ҳаво чоғлиқ бўлса эрди, ҳаво бўлмағай эрди.

9. Зуннун Мисрий қ. т. с.
Аввалғи табақадиндур. Оти Савбон б. Иброҳим, кунияти Абулфайз ва лақаби Зуннун. Ул Мисрнинг Ихмим деган мавзеида бўлур эрдиким, имом Шофеъи р. а.нинг қабри андадур ва Зуннун Молик Анаснинг шогирдидур ва онинг мазҳабидадур ва «Муватто»ни андин эшитиб эрди ва фиқҳ ўқуб эрди ва анинг пири Шайх Исрофил эрди, Мағрибда. Ва Шайх ул-ислом дебдурки, Зуннун ул киши эмаски, они каромат била ситойиш қилғайлар ва мақомот била оройиш бергайларким, мақому ҳол онинг илгида сухра эрди ва дармонда. Вақтнинг имоми ва рўзгорнинг ягонаси ва бу тоифанинг бошидур ва барчанинг нисбати ва изофати ангадур. Аввал кишиким, ишоратни иборатқа келтурди ва бу тарийқдин сўз айтти, ул эрди. Чун яна бу табақада Жунайд қ. с. пайдо бўлди. Бу илмга тартиб бериб, баст қилиб, кутуб битиди. Чун Шиблий қ. с: ароға кирди. Бу илмни минбар устига айтиб, ошкоро қилди. Жунайд сўзидурким, биз бу асрорни ёшурун уйларда ва сардобаларда маҳрамларға айтур эрдик. Шиблий минбар устига айтиб, элга ошкор қилди.
Зуннундин сўрдиларким, мурид кимдур ва мурод ким? Ул айттиким, [Мурид талаб қилади ва мурод қочади1]. Шайх ул-ислом дедиким, мурид тилар ва андин юз минг ниёзу мурод қочар ва андин юз минг ноз.
Ва Зуннун сайёҳ эрмиш. Дебдурки, бир кун борур эрдим, бир йигит кўрдумки, анда шўре бор эрди. Дедим: қайдинсан, эй ғариб? Деди: Ғарибму бўлур улки, онинг била мувонасати бўлғай? Бу сўздин қичқириб, беҳуш йиқилдим. Ҳушумға келгандин сўнгра дедиким, сенга не бўлди? Дедимки, дору дардға мувофиқ тушти. Шайх ул-ислом қ. с. дедиким, онинг хастаси пайдодур. Улки они кўрмиш бўлған, жон онинг танида шайдодур. Ҳар қайда ором тутса, душман ором бўлғайким, ул ғарибларнииг ватанидур ва муфлисларнинг моясидур ва бегоналарнинг ҳамроҳи. Ҳарқачон бировни топсангки, бизоатинг анинг илкида бўлғай ва дардингға онинг доруси мувофиқ. Зинҳор этокин иликдин берма ва берк тут! Зуннун дебдурким, [Аллоҳу таоло бандасининг нафсини унга хор қилиб кўрсатиши, уни улуғ қиладиган ҳар қандай нарсадан кўра азизроқ ва муҳимроқдир2]. Ва ҳам ул дебдурким, [махфийроқ ва қаттиқроқ парда – нафсни кўриш ва унга тадбир қилиш, яъни жиловлашдир3]. Ва ҳам Зуннун дебдурким, [Аллоҳ зотини тафаккур қилиш нодонлик ва унга ишорат қилиш ширкдир. Маърифатнинг ҳақиқати ҳайратдур(4)].
Шайх ул-ислом қ. с. дебдурки, ҳайрат иккидур: бири ом ҳайрати ва ул илҳоду залолат ҳайратидур ва яна бири хос ҳайратидур ва ул ҳайрат аёндадур ва топмоқдур ва ҳам онинг сўзидур: аввал узулмак ва қўшулмоқ ва охир не узулмак ва не қўшулмоқ. Зуннун Мағрибга борди, азизедин ким мутақаддимин машойихдин эрди, бир масъала сўрғали. Ул дедиким, не учун келибсен? Агар келибсенки, аввалин ва охирин илмин ўргангайсен, мунунг юзи йўқтурким, бу барчани ул билуру бас ва агар келибсенким, они тилагайсен. Аввал гомким, бу сори кўтардинг, ул анда ҳозир эрди. Шайх ул-ислом қ. с. дебдурким, ул ўз тилагучисининг йўлдошидур. Онинг илкин тутуб, ўз талабида югуртур. Зуннун қ. с. дедиким, уч сафар қилдим ва уч илм кетурдум. Аввалқи сафарда илме кетурдумким, хос қабул қилди ва ом ҳам қабул қилди. Иккинчи сафарда илме кетурдумким, хос қабул қилди ва ом қабул қилмади. Ва учунчи сафарда илме кетурдумким, не хос қабул қилди ва не ом [қочоқ, қувғин ва ёлғиз бўлиб қолдим(5)].
Шайх ул-ислом қ. с. дедиким, аввал тавба илми эрдиким, они хосу ом қабул қилдилар. Иккинчи, таваккул ва муомалат ва муҳаббат илми эдиким, хос қабул қилдилар ва ом йўқ. Учунчи, ҳақиқат илмидурким элнинг илму ақли тоқатидин ташқари эрди. Халойиқ англамадилар ва ани инкорға қўптилар. Ул вақтғача ким, таърих икки юз қирқ бешда Зуннун қ. с. оламдин ўтти. Жанозасин элтурда бениҳоят яшил қушлар жинозасиға соя қилиб эрдилар. Андоқким, борғон халойиқ аларнинг кўлакасида эрди. Андин сўнгра Зуннунға халқ кўнглида қабул воқеъ бўлди. Сўнгқи кун анинг қабри бошида битилгон топтиларким, [Зуннун Аллоҳнинг суюкли бандаси ва шавқи туфайли Аллоҳ йўлида жонини фидо қилгувчидир](6). Ва ул бир хат эрдиким, одамилар хатиға ўхшамас эрди ва они ҳар неча юсалар яна битилган кўрунур эрди. Шайх ул-ислом дедиким, ул сўнгғи сафар қадам била эмас эрдики, они қадам била бормаслар ва ҳимам била борурлар ва онинг жинозасиға кўлака солғон қушлардек. Қушлар муддатдин сўнгра Шофеъий р. а. шогирди Муъаззинийнинг жинозасиға кўрдиларким, соя солдилар, валлоҳу таоло аълам.

10. Имом Аъзам қ. т. с.
Аларким, Ислом аҳлининг имомидурлар, эл таърифидин мустағнийдурлар. Анаси Молик р. а. ривоят қилурким, Расул с. а. в. дедиким, [Умматимдан бирининг номини Нуъмон б. Собит, куниясини Абу Ҳанифа деб атайдилар. Ва ўша киши умматимнинг чироғидир]1. Имом Жаъфар Содиқ била суҳбат тутубдур ва кўп машойихии кўрубдур. Ва Фузайл Иёз ва Иброҳим Адҳам ва Бишри Ҳофий ва Довуд Тоий р. а. анинг устозидур. Нақлдурки Мустафо с. а. в.нинг мутаҳҳар равзаси бошиға бориб айтти: [Ас-салому алайка, ё саййид ал-мурсалин]2. Равзадин жавоб келди: [Ваалайк ас-салом, ё имом ал-муслимин]3. Дерларки, авойилдаким, юз қиблаи ҳақиқийға келтурди ва халқдин юз эвурди ва пашмина кийиб, риёзатқа машғул бўлди, бир неча воқеада кўрдиким, Мустафо с. а. в. муборак: сўнгакларин лаҳадда йиғиб, баъзини баъзидин айирадур. Ва воқеанинг ҳайбатидин уйғонди ва Ибн Сириннинг асҳобидин бирига айтти. Ул мундоқ таъбир қилдиким, сен Расул с. а; в.нинг илми ва суннати ҳифзида бийик даражага еткайсан, андоқки, аҳодисда мутасарриф бўлғайсен. ва саҳиҳни сақимдин айирғайсен. Яна бир қатла Расул с. а. в.ни воқеада кўрдики, ул Ҳазрат анга дедиким: «ё Або Ҳанифа, сени менинг суннатларимни тиргузмак учун зоҳир қилибдурлар, узлат қасди қилма. Дебдурларким, замон халифаси Малак ул-мавтни туш кўрди ва сўрдиким: менинг умрумдин неча қолибдур? Ул беш бармоғига ишорат қилди. Уйғониб, кўп камол аҳлидин бу туш таъбирин сўрди, ҳеч ким жавоб бера олмади. Абу Ҳанифа а. р. дедики, бу ишорат беш илмгадурки, бу оятда воқеъдур: [Дарҳақиқат, ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуридагина (қиёмат) соати (қачон бўлиши тўғрисидаги) билим бордир. У (ўзи хоҳлаган вақтда, ўзи хоҳлаган жойга) ёмғир ёғдирур ва оналарнинг бачадонларидаги ҳомилаларини (ўғилми-қизми, расоми-нуқсонлими, бахтлими-бахтсизми эканини) билур. Бирон жон эртага нима қилишини била олмас. Бирон жон қаерда ўлишини ҳам била олмас. Фақат Аллоҳгина билгувчи ва огоҳдур]4.
Машҳурки, Яҳё Муъоз Расул с. а. в.ни воқеада кўруб сўрдиким, ё Расулуллоҳ, сени қайда тилайин? Жавоб буюрдиким, Абу Ҳанифанинг илми яқинида. Аларнинг маноқиби беҳаддур ва маҳомиди беадад, мунча била хатм қилилди.

11. Имом Шофеъий р. а.
Анинг фазлу камоли ва сутуда хисоли шарҳида қалам ожиз ва қаламзан мутаҳаййирдур. Ул нималар манқулдурки, бани одам жинсидин ақл муҳол тутар. Ун уч ёшида дедики, [мендан истаганингизни сўранг]1, ўн беш ёшида фатво жавоб қилди. Имом Аҳмад Ҳанбалки, жаҳоннинг имомидур ва уч юз минг ҳадис ёдида эрди, анинг шогирдлиғиға келди ва анинг ғошиясин эгнига кўтарди. Жамъи анга эътироз қилдиларки, бу манзилат ва бу бузурглук била бир гўдакка мунча таъзим қиладур ва машойиху устодлар суҳбатини тарк қилибдур. Ул дедики, ҳар неки бизинг ёдимиздадур, ул маъносин билур. Агар биз анинг суҳбатиға етмасак эрди, эшикда қолиб эрдик. Шофеъий дебдурки, Расул с. а. в. воқеада муборак оғзи суними менинг оғзимға солди, андоқки, оғзимға ва тилимға етишти. Ва деди: борки Тенгри санга баракот берсун ва ҳам ул соат Амир ул-мўъминин Али к. в. узугин чиқориб, менинг бармоғимға солди, то набию валиларнинг илми манга сироят қилди.

12. Имом Аҳмад Ҳанбал р. т.
Суннат ва жамоатнинг шайхи ва дину давлатнинг, имоми эрди. Футуввати ул ғоятда эрдики, ўғли бир кун бу ҳадис маъносини айтурдаки [одам тийнатини (тупроғини) қўлларим билан қордим], илигин енгидин чиқариб эрди. Аҳмад манъ қилдиким, Ядуллоҳ сўзин айтурда ўз илигинг била ишорат қилма!
Ул кибори машойих била суҳбат тутуб эрди, ул жумладин, Зуннун Мисрий эрди ва Сари Сақатий ва Бишр Ҳофий ва Маъруф Кархий эрди. Бағдодда Муътазила ғалаба қилғанда, анга таклиф қилдиларким, Қуръонни махлуқ дегай, демади. Ва қари бўлуб эрди ва заиф ҳам, иқобига торттилар ва минг қамчи урдилар, ҳеч фойда қилмади ва ҳам ул озор била оламдин ўтти. Бу иш одамзоддин келур иш эмаски, дин тақвиётида ул бузургвордин зоҳир бўлди.

13. Имом Молик қ. т. с.
Анинг таърифи мунча басдурким, бу мазкур бўлған, уч Имом муқобаласида мазҳаб тузатибдур ва масоил ижтиҳод қилибдур. Ва бу умматнинг тўрт улушидин бир улуши анинг мазҳабидин ихтиёр қилибдурларки, булар орасида олийқадр машойиху уламо бор экандурлар ва ҳоло ҳам бордурлар ва оламда бу мазҳаб шойеъдур.

14. Муҳаммад Аслам Тусий қ. т. с.
Ягонаи мутлақ ва муқтадойи барҳақ эрди. Ани «Лисони Расул» дебдурлар ва «Шаҳнаи Хуросон» битибдурлар. Ва Ҳазрати Имом Али Мусо Ризо р. а. била кажавада бир тевада Нишобурга кирди ва Исҳоқ б. Роҳавайҳ тева маҳорин тортар эрди: Ва Абдуллоҳ Тоҳирки, вақт халифаси эрди, анинг хизматиға борди. Анга бор бермади ва кўрмади. Ва ул эшикдин қўнмади. Ва жума куни эрди, деди: намозға чиқса қўрайин. Намозға чиққач, Абдуллоҳнинг кўзи анга тушгач, бетоқат бўлуб аёғига тушди ва туфроққа юзин қўйди ва деди: Илоҳи, сенинг жиҳатингдин манга илтифот қилмадики, мен ёмон бандамен ва мени душман тутти ва мен ҳам сенинг жиҳатингдинким, яхши бандангдур, ани дўст туттум, чун иккаласи сенинг учундур, бу ёмонни ул яхши ишга қил! Бир ун эшиттики, анинг дўстлуғи жиҳатидин мақсудингға еттинг! Дунёдин ўтганда, эски кийизки, олдиға солур эрди, остиға солдилар ва хирқасини жинозаси устига ёптилар. Икки қари хотун том устида эрдилар ва дедиларки, Муҳаммад Аслам борди ва дунёда ҳар неси бор эди, олиб борди.

15. Аҳмад Ҳарб қ. с.
Тенгри зикри анга андоқ ғолиб эрдики, Музаййин ирни тукини олурда оғзида Тенгри оти эрди. Музаййни дедиким, бир замон ирнингни тебратма! Ул дедиким, сен ўз ишингга машғул бўлки, бизинг бу ишдин фароғатимиз йўқдур, ирни неча ерда кесилди, Яҳё Муъоз-Розий р. т. дунёдин ўтарда васият қилдики, бошимни Аҳмад Ҳарб аёғи сари қўюнг!

16. Исрофил Мағрибий р, т.
Шайх ул-ислом қ. с. дедиким, ул Зуннуннинг пирларидандур. Мағрибдин эрди ва Мисрда пешво эрди. Зуҳду таваккулу муамалатда яхши сўзлари бор. Фатҳи Шаҳраф олти юз йиғоч йўл бир савол учун Мисрга бориб, андин сўрдиким, [ёмонларга гуноҳ қилишларидан олдин азоб қилишадими?1]. Ул уч кун сабр тилади. Уч кундин сўнгра дедиким, манга жавоб айттиларки, агар амалдин бурун савоб раво бўлса, залалдин ҳам бурун азоб раво бўлғай. Муни деди ва заъқа урди ва шурға тушди ва андин сўнгра уч кундин ортуқ тирилмади ва борди. Шайх ул-ислом қ. с. дедиким: ул уч кунлик ҳаёт саволдин сўнгра уч кун жавоб учун сабр тилагандин эрди, агар филҳол жавоб берса эрди, филҳол борур эрди.

17. Абуласвад Маккий р. т.
Азизенинг зиёфатиға борди ва салом қилди ва дедиким: сенинг дўстингмен, Абуласвад. Азизе сакраб кўпти ва деди: алайкассалом, нечуксен? Ва филҳол ўзидин ғойиб бўлди. Уч қатлагача бу ҳол эрди. Абуласвад билдиким, Азизе туфроқ ва сув илигидин ва инсоният русумидин ташқари чиқибдур, анинг дийдорин ғанимат тутти ва қайтти.

18. Абуласвад Роъий қ. с.
Бодияда бир кун ўз аҳлиға айтиким, бидруд бўлки, мен бордим. Қиз қардоши митҳарасин сут била тўлдирди, таҳорат вақти митҳарасидин сут қуйилди. Дедиким, анга сутдин сув муҳимроқдур. Қайтти, дағи митҳарасин сутдин холи қилди, дағи сув била тўлдирди. Таҳорат вақти митҳарадин сут тўкилур эрди. Ва очлик ва сувсизлик вақти – сут.

19. Абу Яъқуб Ҳошимий р. т.
Ул дебдурким, ҳаргиз унутмон аниким, байрам куни Зуннун била келур эрдим. Халойиқ ийдгоҳдин шодмон қайтиб эрдилар. Зуннун дедиким, бу халқ шодмондурларки, амонатларин адо қилибдурлар, яъни Рамазон тоатин. Аммо билмасларки, алардин қабул қилибдурлар, ё йўқ. Кел, бир ён борали ва буларға йиғлали!

20. Валид б. Абдуллоҳ Саққо р. т.
Кунияти Абулисҳоқдур. Зуннуннинг асҳобидиндур. Ул дебдурки, Зуннун дедиким, бодияда бир қаро занге кўрдумки, ҳар қачон «Аллоҳ» деса эрди, ранги оқарур эрди. Ҳам Зуннун дедиким, ҳар ким Аллоҳни ёд қилса, ҳақиқатда ондин сифате айрилғой. Абу Абдуллоҳ Розий дедиким, Валид Саққо қошиға бордим, тиладимким, фақрда андин саволе қилғоймен. Бош кўтарди ва дедиким, фақр анга мусалламдурким, анинг хотириға ҳаргиз Ҳақдин ўзга кирмайдур ва қиёматда бу сўзумнинг уҳдасидин чиқа олурмен. Зуннун қ. с. доғи Ҳақ ёдида анга мувофиқ сўз айтибдур.

21. Фузайл б. Иёз қ. т. р.
Аввалғи табақадиндур ва кунияти Абу Алидур. Анинг не ерлик эрканида ихтилоф бор. Куфалиқ дебдурлар. Марв ва Бовард навоҳийсидин ҳам шуҳрати бор. Ул дебдурким: мен Ҳақни дўстлук ва севуклук юзидин парастиш қилурмен. Ва шикеболиғим йўқтурни, қилмағаймен. Маҳмуд Варроқ дебдурки, шеър:
[Аллоҳга муҳаббат изҳор қиласанда, унга осийлик ҳам қиласан ва яна муҳаббатдан лоф урасан.. Бу ишинг ажабдур. Агар сен муҳаббатда содиқ бўлсанг, Аллоҳга итоат қиласан. Чунки муҳиб (севувчи) маҳбубига, албатта, итоаткор бўлади1].
Шайх ул-ислом қ. с. дедиким, ҳар ким ани бийм юзидин парастиш қилур, ўзин парастиш қилур ва ўз нажоти тамаъиға тепранур, йўқ муҳаббату фармон итоатиға. Ва ҳар ким ани умид юзидин парастиш қилур, ул ҳам ўзин парастиш қилур ва ўз танаъуму роҳати таваққуъиға тепранур, йўқки, муҳаббату итоатқа. Мен ани бийму умид била парастиш қилмасмен муздворлардек, анинг муҳаббати даъвосиға дағи парастиш қилмасменким, парастишким, анинг сазоси бўлғай, ожиз қолурмен, балки ани анинг фармони била парастни қилурменки, дебдурки, қил, қилурмен ва Расулнинг суннатининг муҳаббати учун ва ўз тақсиримға муътарифмен. Бир дарвешдин сўрдиларким, сифла кимдур? Деди: улким, Ҳақни бийму умид ила парастиш қилғай. Дедилар: сен не навъ била парастиш қилурсен? Деди: анинг меҳру севуклуғи мени ибодату тоатиға тутар. Фузайл Иёз қ. с.нинг бир ўғли бор эрди. Дебдурларки, андин мартабада улуғроқ эрди, оти Али. Бир кун Масжиди Ҳарамда Замзам яқинида бир хонанда ўқудиким, [гуноҳкорларни кўрасан2]. Ул эшитти ва заъқаи урди ва жон берди. Шайх ул-ислом дебдурким, дўстдин нишон ва орифдин жон [кимки ишқ билан ўлса, шундай ўлгани маъқул. Ўлим билан тугамаган ишқда хайр йўқдур3]. Ва Фузайл қ. с. нинг вафоти Муҳаррам ойи, юз саксон еттида эрди.

22. Маъруф Кархий қ. с.
Аввалғи табақадиндур ва Сарий Сақатийнинг устозидур ва Довуд Тойи қ. с. била суҳбат тутгандур. Ва Довуд юз етмиш бешда ўтубдур ва Маъруф қ. с. икки юзда. Ул дебдурки, суфий мунда меҳмондир. Меҳмон тақозоси мезбонға жафодур. Меҳмонки, адаблиқ бўлғай, мунтазир бўлғай, йўқки мутақозий. Биров андин васият талаб қилди. Ул дедиким, [эҳтиёт бўл Аллоҳу таоло сени мискин суратидин бошқа суратда кўрмасин1]. Шайх ул-ислом дедиким, Маъруф бир кун хоҳарзодасиға дедиким, чун анга ҳожатинг бўлса, мендин онт бер! Мустафо с. а. в. дуода айттиким, [эй бор худоё, сенга илтижо қилиб сўровчилар ҳаққи, сенга рағбат қилувчилар ҳаққи ва сен томон ташлайдиган қадамларим ҳаққи ҳурмати (сендан) сўрайман2], менинг бу ғамларим ҳаққи сенинг сари. [Маъруфдин муҳаббат ҳақида сўрашганда, айтди: Муҳаббат – халқ ўргатадиган нарса эмас, балки у Ҳақнинг инъоми ва фазлидир3]. Анинг қабри Бағдоддадур ва халойиқ қиблаи дуосидурки, дерлар – анда дуо мустажоб бўлур.

23. Абу Сулаймон Дороний қ. р.
Аввалги табақадиндур. Оти Абдураҳмондур. Шом машойихидин. Дорон деган ердинки, Дамашқнинг кентларидиндур, қабри ҳам анда-ўқдур. Аҳмад б. Абулҳаворийнинг устодидур, Райҳонат уш-Шом. Ва таърих икки юз ўн бешда ўтубдур. Андин сўрдиларким, маърифати ҳақиқий недур? Деди улдурки, икки дунёда мурод бирдин ўзга бўлмағай. Ва ҳам ул дебдурки, бир китобда ўқубменки, Ҳақ с. т. дебдурки, [тун кириши билан мени унутиб, уйқуга кетган кишининг менга муҳаббат даъво қилиши ёлғондир]1 Ва ҳам ул дебдурки, вақтики, Ироқда эрдим, обид эрдим ва Шомда орифмен. Бу тоифадин баъзи дебдурларки, Шомда анинг учун ориф эрдики, Ироқда обид эрди, агар анда обидроқ бўлса, мунда орифроқ бўлғай эрди. Ва ҳам Абу Сулаймон дебдурки, [кўпинча ҳақиқат (кашфу асрор) қалбимда қирқ кунлаб улоқиб юради. Уларни фақат икки гувоҳ: оят ва ҳадис асосидагина қалбимдан жой олишига рухсат бераман]2. Ва ҳам ул дебдурки, [қалб матлубни тополмай ғамгин бўлганида, руҳ уни топганидан шод бўлади]3. Аҳмад б. Абулҳаворий дебдурки, Абу Сулаймонға дедимким, хилватда намоз қилдим, андин лаззат топтим. Сўрдиким, лаззатингнинг сабаби не эрди? Дедим, мени ҳеч (ким) кўрмади. Дедики, [қалбингда халқ ёди ўтган пайт сен, албатта, заифсен]4. Ҳам ул дебдурким, [Ҳар бир нарсанинг занги бўлади, қалб нурининг занги эса, тўйиб овқатланишдир]5.
Ҳам ул дебдурким, [кимки, ҳамма нарсадан узилиб, Аллоҳга боғлиқлигини билдирмоқчи бўлса, Аллоҳдан бошқа нарсаларни елкасидан улоқтириб ташлаши вожибдир]6. Ҳам ул дебдурким, [Бандани тезроқ Ҳаққа еткарувчи нарса муҳосабадир](7).

24. Довуд б. Аҳмад Дороний р. т.
Абу Сулаймон Доронийнинг қардошидур. Қардоши била суҳбат тутуб эди. Аҳмад б. Абулҳаворий дебдурким, Довуддин сўрдумки: не дерсан ул кўнгулниким, анга яхши ун асар қилғай? Деди: ул кўнгул заъфу ранжурлиғидин бўлғай, анга илож қилмоқ керак.

25. Иброҳим Адҳам қ. т. р.
Аввалғи табақадиндур. Кунияти Абу Исҳоқ ва оти ва насаби Иброҳим Адҳам бинни Сулаймон, бинни Мансур ал-Балхий. Мулукдин эркани худ машҳурдур. йигитликда тавба тавфиқи топти.
Бир кун овға борадур эрди. Ҳотифе нидо қилдики, эй Иброҳим, сани бу иш учун яратмайдурлар. Бу сўздин анга огоҳлиғ юзланди ва мулк таркин қилиб, бу тоифа тариқин ихтиёр қилди ва Маккага борди ва анда Суфён Саврий ва Фузайл Аёз ва Абу Юсуф Ғасулий суҳбатиға етишти ва Шомда ҳалол рўзи учун нозирбонлиғ, яъни даштбонлиғ қилур эрди ва анга ҳадисдур: бийик каромоту мақомот аҳлидин бўлди ва таърих юз олтмиш бир ё иккида Шомда риҳлат қилди.
Биров Иброҳим Адҳам била йўлдош бўлди ва ҳамроҳлиғи кечга тортти. Айрилурда ул киши узр қўлдики, шояд мендин беадаблиғлар воқеъ бўлди эркин ва сен мендин ранжа бўлдунг эркин? Жавоб бердиким, мен сенга дўст эрдим. Бў дўстлуғ айбингни менга ёпти, дўстлуғунг жиҳатидин билмадим: яхши қиларсен ё ёмон.
Байт:


[У ишни бошқалар бажарса, хунук кўринади,
Мен учун агар сен бажарсанг чиройлидур](1).
Иброҳим Адҳам ва Али Бегор ва Ҳузайфа Мароший ва Салим Хаввос бир-бирининг ёронлари эрдилар. Бир-бири била байъат қилдиларким, нима емагайлар то ҳиллияти аларға собит бўлмағай. Чун шубҳасиз ҳалол луқма топмоқдин ожиз бўлдилар, емаклари оз миқдорга келди. Дедилар, он миқдор еялики, ондин гуриз бўлмағай, бори шубҳа озроқ бўлғай. Иброҳим Адҳамнинг ҳолоти бағоят кўптур. Бир китоб битиса бўлур. Аммо бу мухтасарда мунча зикре била иктифо қилинди.

26. Йброҳим б. Саъд Алавий қ. с.
Кунияти Абу Исҳоқдур. Шарифдур ва Ҳасаний ва Бағдод аҳлидин. Шомга борди ва мутаваттин бўлди. «Нафаҳот ул-унс»да Иброҳим Адҳам нозирларидин битибдурлар. Шайх ул-ислом дебдурки, минг икки юздин ортуқ машойихии танирмен, алардин иккиси алавий эрди, бири Иброҳим б. Саъд, яна бири Ҳамзаи Алавий. Иброҳим б. Саъд Абулҳорис Авлосийнинг устоди эрди. Абулҳорис иродатининг ибтидосида ўз уйида хойғина еб эрди, ёронларидин айру. Иброҳим Саъд хидматиға борди ва Иброҳим йўлда эрди. Улуғ сувға етгач Иброҳим аёғ сувға қўйди ва қадам урди ва Абулҳорисға илиг узаттиким, ўткаргай, Абулҳориснинг аёғи сувға ботти. Иброҳим дедиким, сенинг аёғинг хойғинадин осилибдур. Бу сўз била анга мутолаба ва муоҳаза қилди ул ишға. Бас дедиким, сен бу иш толиби эмассен, бор ва халқдин узлат тут ва кўнгул фароғати тилаб, қилур иш теграсиға эврул!

27. Абулҳорис Авлосий р. т.
Оти Файз б. Хизрдур. Иброҳим б. Саъд Алавийнинг шогирдидур. Ул дебдурким, аввал кўрмаким Иброҳим б. Саъд Алавийни мундоқ эрдиким, Авлосдин ғайри мавсумда Макка азимати қилдим. йўлда уч кишиға учрадим. Алардин иккиси айрилдилар ва бири қолди ва ул Иброҳим б. Саъд Алавий эрди. Сўрдиким, сен қаён борурсен? Дедим: Шом тарафи. Дедиким, мен Луғом тоғиға борурман, дағи айрилиштук, аммо доим мактуби манга келур эрди. Ва ҳам ул дебдурким, бу кун Иброҳим б. Саъд била эрдим, бир черигчи бир заифанинг эшагин тутуб эрди. Ул заифа бизга истиғоса қилди. Иброҳим Саъд ул черигчи била сўзлашди, сўзин қабул қилмади. Иброҳим дуо қилди, ул черигчи йиқилди ва қўпмади. Мен дедим: сендин айрилурменким, шояд мендин беадаблиғе воқеъ бўлғай ва сен мустажобуд-даъво эрмишсен, мени ёмон дуо қилғайсен: Деди: ёмон эмассен? Дедим: йўқ. Бас, васият қилдиким, қила олғанча дунёлиқдин оз нимага қониъ бўл! Ва ҳам ул дебдурки, дарё қирғоғида оғзин тебратти, ниҳоятда кўп балиғлар саф тортиб анга юзландилар. Хаёлимға сайёдлар кечти, балиғлар филҳол тарқадилар. Иброҳим Саъд дедиким, сен бу иш кишиси эмассен, бу водий қумида анча риёзат тортким, ажал бошинға еткай. Ҳам ул дебдурким, бир неча масала ҳалли учун хидматиға Миср азимати қилдим. Мен Мисрға етган куннинг бурунғикуни Зуннун оламдин ўтуб эрди. Қабри бошиға бориб, анга намоз қилдим, мени уйқу элтти, Зуннунни воқеада кўрдум, мушкил бўлған масалаларимни сўрдум, барчасиға жавоб топтим.

28. Иброҳим б. Ситанбаҳ Ҳиравий қ. с.
Кунияти Абу Исҳоқдур. [Иброҳим б. Адҳам билан суҳбатлашган, Абу Язиднинг яқинларидан эди]1. Ул аслан Кирмондин эрмиш. Ҳирида сокин бўлғон учун Ҳиравий дебдурлар. Қабри Қазвиндадур. Ул дебдурким, Иброҳим Адҳам суҳбатиға еттим, мени далолат тажридға қилди дунёдин, сўнгра далолат касбға қилди. Касб қилур эрдим ва фуқароға нафақа қилур эрдим. Сўнгра дедиким, касбни тарк қил ва таваккулингни Тенгриға дуруст эт, то сўнгра сидқу яқин ҳосил бўлғай. Ҳар не деди, андоқ қилдим. Сўнгра бодияға кирмак амр қилди. Бодияғаким кирдим, манга сидқу яқину таваккул муяссар бўлди. Анга азим чоҳе бор эрмиш Ҳиротда. Неча ҳаж қилди таваккул била. Дуоси бу эрдиким, [Аллоҳим, Ҳирот аҳлининг молларидан менинг ризқимни қий ва уларни мендан юз ўгиртир]-дуоси чун мустажоб бўлди. Дебдурким, неча кунлар оч қолур эрдим, бозордан ўтсам эрди, эл бир-бирига айтишурлар эрдиким, бу ул кишидурким, ҳар кун мунча ва анча мустаҳиқларға нафақа қилур эрди. Ва ҳам анинг сўзидурким, [кимки энг олий шарафга эришмоқчи бўлса, етти нарсадан етти нарсани ихтиёр қилсин: ғанийликда фақирликни, тўқликда очликни, баланд даражада синиқликни, улуғликда хорликни, манманликда тавозуъни, шодликда ғурбатни, ҳаётда ўлимни]3.

29. Иброҳим Работий р. т.
Иброҳим Ситанбаҳнинг муридидур ва қабри Дарай Зангий работида ва мавлиди Ҳирот. Бир қатла пири бир сафарға борур эрди. Пир андин сўрдиким: сенинг била ҳеч маълум бор? Деди: Йўқ. Яна бир неча қадам борғондин сўнгра яна сўрдиким, сенинг била ҳеч маълум бор? Деди: Йўқ. Яна бир пора йўл борғондин сўнгра пир ўлтурди ва айтти: яхши эҳтиёт қил, сенда зодае тўшадек, ё ҳеч, жинс маълумдин нима борким, аёғим оғирлик қиладур, бора олмон. Ул эҳтиёт қилғандин сўнгра дедиким, бир неча наълайн широки бор. Пири айтти, ҳоло худ анга эҳтиёжинг йўқдур. Деди: Йўқ. Деди: ташлаким, маълумдур. Ул ташлади, карҳ юзидин ва мунтазир эрдиким, наълайнининг широки узулғай, то анга сарзаниш қилай. Эмдики, узулди, илик узаттиким, ани сувуруб ташлағай. Кўрдиким, бир янги широки наълайни ёнинда турубдур. Барча йўл бу навъ эрди. Пир дедиким, [Аллоҳга сидқу садоқат кўрсатганнинг аҳволи шундай бўлади]1.

30. Иброҳим Утруш р. т.
Шайх ул-ислом қ. с. дебдурким, ул мутаххирларидиндур. Ул дебдурки, суфийнинг рикваси овучидир ва ёстуғи қўли ва хазинаси улдур, яъни Ҳақ субҳонаҳу таоло. Шайх ул-ислом қ. с. дедиким, ҳар киши мунга нима орттурса, иши ўз илайиға қўйғайким, анинг била дармонда бўлғай. Ва Иброҳим Хаввос қ. с. деди.
Шеър:


[Шубҳасиз, Сенга олиб борадиган йўл ошкор бўлди.
Бу йўлга ўзингдан бошқа бирор киши далолат қилмайди.
Агар қиш келса, сен бошпана, ёз келса соябонсен]1.
31. Иброҳим Сайёд Бағдодий р. т.
Кунияти Абу Исҳоқдур. Маъруф Кархий била суҳбат тутубдур. Маъруф қ. с. анга дегандурки, фақирни лозим тут ва қўрқма бу жиҳатдин. Анинг мазҳаби тажриду инқитоъ эркандур. Жунайд қ. с. дебдурки, ул бир кун Сарий Сақатий қошиға келди, бир пора ҳасирни ўзига изор қилиб эрди. Сарий асҳобидин бирига дедиким, ўн дирамға анинг учун бозордин бир жубба олғай. Дағи дедиким, Эй Абу Исҳоқ, келгилки, менда ўн дирам бор эрдиким, сенинг учун бу жуббани сотқин олилди. Иброҳим дедиким, фақр аҳли била ўлтурурсен ва ўн дирам захира қилурсен ва ани киймади.

32. Иброҳим Ажурий Сағир р. т.
Анинг дағи кунияти Абу Исҳоқдур. Жаририй ва Абу Аҳмад Мағозилий дедиларким, яҳудий анинг қошиға келди ва дедиким, агар манга бир нима кўрсатсангким, андин Ислом дини шарафин ўз миллатимға билсам, мусулмон бўлайин. Иброҳим дедиким, чин айтасен? Ул деди: чин айтадурмен. Деди: ридонгни менга бер! Анинг ридосин ўз ридосиға чирмаб дошлиқ ўтға ташлади ва анинг кейнича дошқа кириб, олиб чиқди. Анинг ридосиға ўтдин осиб тегмайдур эрди ва яҳудийнинг ридоси анинг ичинда куюб эрди. Яҳуд бу ишни кўргач, мусулмон бўлди.

33. Иброҳим Ажурий Кабир р. т.
Жунайд қ. с. дедиким, Абдун Зажжождин эшиттимким, Иброҳим дедиким, байт:[Азиз ва улуғ бўлган Аллоҳга бир соат астойдил таважжуҳ қилишинг, қуёш нури тушадиган барча нарсадан яхшироқдир]1.

34. Фатҳ б. Али Мавсилий қ. р.
Мавсил мутақаддим ва бузург машойихидиндур. Бишри Ҳофий қ. с. анинг нозирларидиндур. Бишри Ҳофийдин етти йил бурунроқ икки юз йигирмада дунёдин ўтубдур. Бу навъким, Қурбон байрамида кўрдиким, халойиқ қурбонлар қиладурлар. Деди: Илоҳий, билурсенки, онча нимам йўқдурки, сенинг учун қурбон қалғаймен, жонимни санга қурбон қилайин, деб бармоғин бўғзиға тортти ва йиқилди. Чун бошиға келдилар, охир бўлуб эрди ва бўғзида яшил хат. Бир кун Бишри Ҳофий уйига борди ва дедиким, егулик бўлса келтур! Егулик келтурдилар, ончаки матлуби эди, еди, қолганини чирмаб кўтарди. Биров кўруб дедиким, Фатҳни дерларки, мутаваккилларнинг имомидур, онак залла боғлади. Бишр қ. с. дедиким, ул сизга ўргатадурким, таваккул дуруст бўлғондин сўнгра ҳеч зиёни йўқдур. Шайх ул-ислом қ. с. дебдурким, тажрид дуруст бўлса, мулки Сулаймон маълум эмас ва тажрид дуруст бўлмағон бўлса, енгнинг иликдин ортуқлиғи маълумдур.

35. Фатҳ б. Шахраф Марвазий қ. с.
Кунияти Абу Насрдур. Қаптон кияр эрди, сипоҳийлардек. Аҳмад Ҳанбал дебдурки, Хуросондин Фатҳдек чиқмади. Ўн уч йил Бағдодда эрди. Бағдоддин қут емади, Антокиядин анинг учун келтурурлар эрди. Назъ ҳолатида ўз-ўзи била сўз дер эрди. Қулоқ солдилар, бу сўзни дер эрдиким, [Аллоҳим, (сенга нисбатан) завқу шавқим ниҳоятда кучайди, мени тезроқ ўзингга етказгил!]1. Ани ювурда яшил хат била баъзи узвида «битилган кўрдиларким, [«Фатҳ оллоҳ учун»](2). Шайх ул-ислом қ. с. дедиким, Иброҳим Ҳарбий дедиким, мен ул вақт ҳозир эрдим, ул хатни кўрдум, ўттуз уч қатла анга намоз қилдилар, ҳар қатла жамоат ўттуз минг чоғлиғ киши.

36. Бишр б. Ҳорис б. Абдураҳмон қ. с.
Аввалғи табақадиндур. Анинг ҳам кунияти Абу Наср. Дерларки, Марв вилоятидиндур. Бағдодда сокин бўлди, анда дунёдин ўтти, таърих икки юз йигирма, чаҳоршанба куни муҳаррам ойининг ўн иккисида. Ул вақтки «Қуръон»ни махлуқ демакнинг фитнаси бўлди, ул уйидин чиқмади. Ва Аҳмад Ҳанбал аёқ илгари қўйди. Анга дедиларки, дин нусрати учун ва аҳли суннат тақвияти учун нечук чиқиб сўз айтмассиз? Ул деди: Хайҳот! Аҳмад Ҳанбал пайғамбарлар мақоминда турурдур, ким анингдек айта олғай, манга ул тоқат йўқдур: Ул дебдурким, [Аллоҳ азза ва жалла кимдан ўзини пинҳон тутган бўлса, унга нақадар улуғ мусибатдур]1.

37. Шақиқ б. Иброҳим Балхий қ. с.
Аввалғи табақадиндур ва кунияти Абу Алидур, ул: соҳиброй экандур, сўнгра соҳиби ҳадис бўлубдур. Ҳотами Асамм анинг пири ва устодидур. Ва Иброҳим Адҳам қ. с. била суҳбат тутубдур. Ул дебдурким, мен қилған гуноҳдин эса, қилмаған гуноҳдин кўпрак қўрқарменки, қилған гуноҳин билурменки, не қилибмен ва қилмаған гуноҳни билмонки не қилғумдур? Ва ҳам: ул дебдурким, [одамлар билан оловга муомала қилгандек муносабатда бўл! Фойдаларидан баҳраманд бўлгину куйдиришларидан эҳтиёт бўл!]1. Ва ҳам анинг сўзидурким, таваккул улдурким, кўнглунг ором тутқай анинг билаким, Ҳақ сенинг била ваъда қилибдур.
Қабри Балхдадур. Баъзи дебдурларким, ани Хутталонда шаҳид қилдилар, юз етмиш тўртта ва қабри анда-ўқдур.

38. Довуд Балхий қ. т. с.
Хуросоннинг мутақаддимин машойихидиндур. Иброҳим Адҳам қ. с. дебдурким, Кўфа била Макка орасида биров била йўлдош бўлдим. Шом намозин қилғондин сўнгра ўнг қўли саридин бир кўза сув ва бир аёғ ош зоҳир бўлди, ўзи ҳам ичти, манга ҳам берди. Бу сўзни соҳиби оёту каромот машойихдин бирига айттим. Айтти: эй фарзанд, ул менинг қардошим Довуддур ва анинг васфида сўзлар айттиким, мажлис аҳли йиғладилар. Андин сўнгра мендин сўрдиким, санга не ўргатти? Дедим: Исми аъзам. Дедики: мазкур қил. Дедим: ул менинг кўнглумда андин азимроқдурки, тилга келтура олғаймен.

39. Бишр Табароний қ. т. с.
Табария машойихидиндур, бағоят улуғ ва соҳиби каромот. Анга дебдурларким, то Бишр Табаристондадур, бизнинг хотиримиз Рум соридин эминдур. Анинг қуллари бор эрди, барин озод қилди. Ўғли дедиким, Эй ота, бизни муфлис қилдинг! Деди: бу шукронаға мундоқ қилдимки, Тенгри таоло ўз дўстлари кўнглига мени мундоқ солибдур.

40. Қосим Ҳарбий қ. с.
[Унинг аҳволи Аллоҳга боғлиқ бўлиб, дунёвий нарсалардан холи эди]1. Бишр Ҳофий қ. с. анинг зиёратиға борур эрди. Бир кун ул бемор бўлди. Бишр Ҳофий иёдатиға борди. Боши остида бир кирпич эрди ва ёни остида бир пора буриё. Чиққандин сўнгра ҳамсоялар айттиларким, ўттиз йилдурким ҳамсоямиздур, ҳаргиз бизга изҳори эҳтиёж қилмади.

41. Ҳорис б. Асад Муҳосибий қ. с.
Аввалғи табақадиндур, Кунияти Абу Абдуллоҳдур. Машойих уламосидиндур. Зоҳир улуми ва ботин улумиға жомеъ. Ва анга тасниф бор. Асли басралиқдир ва бағдодлиғларнинг пиридур. Ва Бағдодда дунёдин борибдур, таърих икки юз қирқ учда. Ул дебдурки, [Кимки муроқаба ва ихлос билан ботинини тузатса, Аллоҳу таоло мужоҳада ва суннатга тобеъ қилиш билан унинг зоҳирини гўзал қилади]1. Ва ҳам ул дебдурким, [кимки нафсини риёзат била покламаса, унга мақомот одобларининг йўли очилмайди]2.

42. Абу Туроб Нахшабий қ. т. с.
Аввалғи табақадиндур. Оти Аскар б. Ҳасин. Хуросон машойихининг ажилласидиндур. Футуввату зуҳду таваккулда Абу Ҳотам Аттор Басрий ва Ҳотам Асамм Балхий била суҳбат тутубдур. Абу Абдуллоҳ Жалло ва Абу Убайд Бусрийнинг устоди ва пиридур. Абу Туроб қ. с. уч юз риквадор била бодияға кирди. Абу Абдуллоҳ Жалло ва Абу Убайд Бусрий иккав анинг била қолдилар, ўзга барча қайттилар. Ул дебдурким, [қачонки, сизлардан бирингизга кетма-кет неъматлар етса, ўз ҳолига йиғласин. Шубҳасиз, у солиҳлар йўлидан эмас, ўзга йўлдан юрибди1. Ва Абу Туроб қ. с. бодияда намозға туфғанда, самум ели ани куйдурди, икки юз қирқ бешда, ул йилки, Зуннун қ. с. дунёдин ўтти.

43. Абу Ҳотам Аттор қ. т. с.
Абу Туроб Нахшабийнинг ақронидиндур, Абу, Саъид Харрознинг устоди. Дебдурларким, [Абу Ҳотам Атторнинг зоҳири савдогарларнинг зоҳирига, ботини эса, аброр (яхшилар, суфий)лар ботинига ўхшаб кетарди]1. Ва дебдурларки, аввал кишиким, ишорат илмидин сўз айтти, ул эрди. Ул дебдурки, [саёҳат қалблар биландир]2.

44. Сарий б. Муғаллис Сақатий қ. р.
Кунияти Абулҳусайндур. Саййид ут-тоифа Жунайд. қ. с.нинг устодидур ва бағдодликларнинг шайхи ва пири. Ҳорис Муҳосибий ва Бишр Ҳофин ақронидиндур ва Маъруф Кархий шогирдидур. Аларким, бу тойифадин иккинчи табақадиндурлар, аксар нисбатни анга дуруст қилурлар. Жунайд қ. с. дебдурким, [Сарийдан обидроқ кишини учратмадим. Етмишга кирибдики, бирор марта уни ётган ҳолда кўрмадим, фақат ўлим туфайлигина кўрдим]1. Ва ҳам Жунайд дебдурким: бир кун Сарий уйига кирдим, уйин ўлтуруб супурар эрди ва бу байтни ўқуб йиғлар эрдиким,
[Назм:

Ҳам кеча ва ҳам кундуз эрурман маҳзун,
Хоҳи қисқа менинг тунум, хоҳ узун]2.
Mualifning boshqa asaralari
1 Mezon ul-Avzon (Tasvirlar) 1366
2 Sab’ai Sayyor (Tasvirlar) 1023
3 Arba’in [Alisher Navoiy] 1939
4 Арбаин - 40 четверостиший [Alisher Navoiy] 1947
5 Арбаъин [Alisher Navoiy] 752
6 Афоризмы [Alisher Navoiy] 779
7 Badoyi ul-Bidoya (I- qism) [Alisher Navoiy] 4890
8 Badoyi ul-Bidoya (II- qism) [Alisher Navoiy] 5634
9 Badoyi ul-Vasat (I- qism) [Alisher Navoiy] 5523
10 Badoyi ul-Vasat (II- qism) [Alisher Navoiy] 2492
11 Badoyi ul-Vasat (III- qism) [Alisher Navoiy] 1875
12 Бадойиъ ул-Бидоя (I- қисм) [Alisher Navoiy] 1006
13 Бадойиъ ул-Бидоя (II- қисм) [Alisher Navoiy] 1333
14 Бадойиъ ул-Васат (I- қисм) [Alisher Navoiy] 906
15 Бадойиъ ул-Васат (II- қисм) [Alisher Navoiy] 921
16 Бадойиъ ул-Васат (III- қисм) [Alisher Navoiy] 840
17 Farhod va Shirin (I- qism) [Alisher Navoiy] 1623
18 Farhod va Shirin (II- qism) [Alisher Navoiy] 5794
19 Favoid ul-Kibar (I- qism) [Alisher Navoiy] 3633
20 Favoid ul-Kibar (II- qism) [Alisher Navoiy] 1602
21 Favoid ul-Kibar (III- qism) [Alisher Navoiy] 2363
22 Фавоид ул-Кибар (I- қисм) [Alisher Navoiy] 1001
23 Фавоид ул-Кибар (II- қисм) [Alisher Navoiy] 893
24 Фавоид ул-Кибар (III- қисм) [Alisher Navoiy] 838
25 Фарҳод ва Ширин (I- қисм) [Alisher Navoiy] 804
26 Фарҳод ва Ширин (II- қисм) [Alisher Navoiy] 1214
27 Hayrat ul-Abror (I- qism) [Alisher Navoiy] 11748
28 Hayrat ul-Abror (II- qism) [Alisher Navoiy] 2083
29 Hayrat ul-Abror (III- qism) [Alisher Navoiy] 1960
30 Holoti Pahlavon Muhammad [Alisher Navoiy] 1905
31 Holoti Sayyid Hasan Ardasher [Alisher Navoiy] 1801
32 Ҳайрат ул-Аброр (I- қисм) [Alisher Navoiy] 1073
33 Ҳайрат ул-Аброр (II- қисм) [Alisher Navoiy] 690
34 Ҳайрат ул-Аброр (III- қисм) [Alisher Navoiy] 648
35 Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад [Alisher Navoiy] 655
36 Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер [Alisher Navoiy] 801
37 Layli va Majnun (I- qism) [Alisher Navoiy] 1947
38 Layli va Majnun (II- qism) [Alisher Navoiy] 1800
39 Layli va Majnun (III- qism) [Alisher Navoiy] 4638
40 Lison ut-Tayr (I- qism) [Alisher Navoiy] 6495
41 Lison ut-Tayr (II- qism) [Alisher Navoiy] 1020
42 Lison ut-Tayr (III- qism) [Alisher Navoiy] 5974
43 Лайли ва Мажнун (I- қисм) [Alisher Navoiy] 793
44 Лайли ва Мажнун (II- қисм) [Alisher Navoiy] 772
45 Лайли ва Мажнун (III- қисм) [Alisher Navoiy] 964
46 Лисон ут-Тайр (I- қисм) [Alisher Navoiy] 1222
47 Лисон ут-Тайр (II- қисм) [Alisher Navoiy] 803
48 Лисон ут-Тайр (III- қисм) [Alisher Navoiy] 775
49 Лисон ут-Тайр (Язык птиц) [Alisher Navoiy] 1548
50 Mahbub ul-Qulub [Alisher Navoiy] 2017
51 Majolis un-Nafois (I- qism) [Alisher Navoiy] 1670
52 Majolis un-Nafois (II- qism) [Alisher Navoiy] 2097
53 Mezon ul-Avzon [Alisher Navoiy] 3599
54 Muhokamat ul-Lugʻatayn [Alisher Navoiy] 7476
55 Munojot [Alisher Navoiy] 7411
56 Munshaot (Munojot) [Alisher Navoiy] 1889
57 Мажолис ун-Нафоис (I- қисм) [Alisher Navoiy] 963
58 Мажолис ун-Нафоис (II- қисм) [Alisher Navoiy] 837
59 Маҳбуб ул-Қулуб [Alisher Navoiy] 920
60 Мезон ул-Авзон [Alisher Navoiy] 974
61 Муножот [Alisher Navoiy] 985
62 Муншаот (Муножот) [Alisher Navoiy] 805
63 Муҳокамат ул-Луғатайн [Alisher Navoiy] 1144
64 Nasoim ul-Muhabbat (I- qism) [Alisher Navoiy] 3964
65 Nasoim ul-Muhabbat (II- qism) [Alisher Navoiy] 1811
66 Nasoim ul-Muhabbat (III- qism) [Alisher Navoiy] 1945
67 Navodir un-Nihoya (I- qism) [Alisher Navoiy] 2339
68 Navodir un-Nihoya (II- qism) [Alisher Navoiy] 1756
69 Navodir un-Nihoya (III- qism) [Alisher Navoiy] 1179
70 Navodir ush-Shabob (I- qism) [Alisher Navoiy] 2391
71 Navodir ush-Shabob (II- qism) [Alisher Navoiy] 1560
72 Navodir ush-Shabob (III- qism) [Alisher Navoiy] 1796
73 Nazm ul-Javohir [Alisher Navoiy] 4822
74 Наводир ун-Ниҳоя (I- қисм) [Alisher Navoiy] 953
75 Наводир ун-Ниҳоя (II- қисм) [Alisher Navoiy] 963
76 Наводир ун-Ниҳоя (III- қисм) [Alisher Navoiy] 841
77 Наводир уш-Шабоб (I- қисм) [Alisher Navoiy] 1021
78 Наводир уш-Шабоб (II- қисм) [Alisher Navoiy] 755
79 Наводир уш-Шабоб (III- қисм) [Alisher Navoiy] 867
80 Назм ул-Жавоҳир [Alisher Navoiy] 771
81 Насоим ул-Муҳаббат (II- қисм) [Alisher Navoiy] 1123
82 Насоим ул-Муҳаббат (III- қисм) [Alisher Navoiy] 1074
83 Притчи [Alisher Navoiy] 931
84 Qaro koʻzum (I- qism) [Alisher Navoiy] 2497
85 Qaro koʻzum (II- qism) [Alisher Navoiy] 2271
86 Qaro koʻzum (III- qism) [Alisher Navoiy] 1990
87 Қаро кўзум (I- қисм) [Alisher Navoiy] 958
88 Қаро кўзум (II- қисм) [Alisher Navoiy] 894
89 Қаро кўзум (III- қисм) [Alisher Navoiy] 882
90 Risolai tiyr andoxtan [Alisher Navoiy] 1257
91 Рисолаи тийр андохтан [Alisher Navoiy] 661
92 Sabai Sayyor [Alisher Navoiy] 10071
93 Saddi Iskandariy (I- qism) [Alisher Navoiy] 1497
94 Saddi Iskandariy (II- qism) [Alisher Navoiy] 1723
95 Saddi Iskandariy (III- qism) [Alisher Navoiy] 2893
96 Siroj ul-Muslimin [Alisher Navoiy] 2573
97 Сабъаи Сайёр [Alisher Navoiy] 1684
98 Садди Искандарий (I- қисм) [Alisher Navoiy] 1352
99 Садди Искандарий (II- қисм) [Alisher Navoiy] 994
100 Садди Искандарий (III- қисм) [Alisher Navoiy] 1549
101 Сирож ул-Муслимин [Alisher Navoiy] 774
102 Tarixi anbiyo va hukamo [Alisher Navoiy] 3486
103 Tarixi muluki ajam [Alisher Navoiy] 2821
104 Тарихи анбиё ва ҳукамо [Alisher Navoiy] 877
105 Тарихи мулуки ажам [Alisher Navoiy] 842
106 Vaqfiya [Alisher Navoiy] 3243
107 Вақфия [Alisher Navoiy] 799
108 Xamsat ul-Mutahayyirin [Alisher Navoiy] 2257
109 Xамсат ул-Мутаҳаййирин [Alisher Navoiy] 853
110 Gʻaroyib us-Sigʻar (I- qism) [Alisher Navoiy] 9103
111 Gʻaroyib us-Sigʻar (II- qism) [Alisher Navoiy] 2740
112 Gʻaroyib us-Sigʻar (III- qism) [Alisher Navoiy] 4046
113 Ғаройиб ус-Сиғар (I- қисм) [Alisher Navoiy] 1501
114 Ғаройиб ус-Сиғар (II- қисм) [Alisher Navoiy] 807
115 Ғаройиб ус-Сиғар (III- қисм) [Alisher Navoiy] 1142
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика