Наводир уш-Шабоб (III- қисм) [Alisher Navoiy] |
Ҳе Ҳарфининг Ҳумоюнвашларининг Ҳалоқангизлиғлари «Наводир»дин 521 Юсуф эрмас чу малоҳатда жамолингға шабиҳ, Ҳуснунгга ани малиҳ ўлмағай этсам ташбиҳ. Одам асрорининг ижмолини қилдинг тафсил, Мундин эркинки дединг алваладу сирру абиҳ. Чун берур боғ гулу шўра тикон, сен очибон, Лутфдин гул нечаким хори жафо урса сафиҳ. Восил ўлди нафасинг руҳини англаб ориф, Шаръ тузди, чу анинг зоҳирини билди фақиҳ. Андаким сен чекибон иззу назоҳат этагин, Йўқ жанобингда малойикка маҳалли танзиҳ. Ҳам қамар шаққнн ишорат била айлаб зоҳир, Ҳам шажар машшин иродат била айлаб танбиҳ. Кимки сендин эвуруб чеҳра қора топиб важҳ Ким, ҳадисингға қилиб таън дебон бетавжиҳ. Ой тулуъ этса бўлур меҳри жамолинг зоҳир Ким, бўлур фаҳм жамил оллиғаким келди кариҳ. Гар Навоий сари маҳшарда назар айламасанг, Сақару нордек ўлғай анга хулду мофиҳ. 522 Тикмагаймен тиғи захмин ўлсам ул озор ила, Бўлса Исо игнаси Марям игирган тор ила. Доғлар шаклин киши кўксумда кўрса фаҳм этар Ким, балони анда тикмишлар магар мисмор ила, Кўк равоқинда қуёш васфини қилманг, чунки мен Кўйида хурсанд ўлубмен сояи девор ила. Юзу зулфи ишқида кофир, мўмин ё аҳли дин, Буйлаким музҳаф ҳамойил қилмишам зуннор ила. Сабзаи хат ёрутубтур оразинг миръотин, оҳ, Кўзгуга бу навъким бермиш жило зангор ила. Соғинурлар қон ила бўлмиш мунаққаш кисватим, Ҳар ён этсам азм бу урён тани афгор ила. Давр аёғин, соқиё, хуш тут, дамеким йўқтурур, Хушлуғум давр аҳли, балким гунбади даввор ила. Бору йўқнинг меҳнатин чекмас бу давлат басдуруд Ҳар киши оламда қониъ бўлса йўқу бор ила. Кўкка еткай боши қўйған лаҳза шоҳ оллида бош, Гар Навоий ичса май шоҳи фалак миқдор ила. 523 Ингали кўктин балолар зинадур қилсанг нигоҳ, Ҳажр ўтидин тортсам тобу шиканлик дуди оҳ. Зулфининг ҳар ҳалқасида бир шикандур уйлаким, Хафс занжирида ҳар тавъ ичра бир аҳли гуноҳ. Буки оҳим тийр борони борур гардун сари, Ғам сипоҳи ингали кўнглумга улдур шоҳроҳ. Тиғ сурмай нетсун ул қотилки турмай икки кўз, Қонима дорил-қасоси ишқ аро бўлди гувоҳ. Буки урдунг бошима ҳар тук ҳисоби тиғи жавр, Бўлса бўлмас ҳар сари мў бўлса бир тил узрхоҳ. Дайр аро жон бер Масиҳи дам била, эй муғбача Ким, хумор ўлтургудек ҳолимни айлабтур табоҳ. Қирпигингдин қочти юз сари Навоий тонг эмас, Хордин гар қилса гул қолқонини булбул паноҳ. 524 Гулгун енг ичра илгин ул мушкбў ғазола, Ё ранг қилди мушкин ё қўлға тутти лола. Ошуфта сочин ул гул йиғдию тишлаб ўрди Гарчи қилур паришон сунбулға етса жола. Санчилмамиш гажакким жону кўнгул чекарға, Ойирди икки қуллоб ул анбарин кулола. Юз даврида қирондур ё анжум инжусидин, Гардун териб мудаввар қилди қамарға ҳола. Ёғлиқ иликда таҳ-таҳким нақши хат ёзилмиш, Жавру жафо фанида ёздинг магар рисола. Раззоқ ҳақни англа ҳар вақту ҳар маконда, Ҳар кимга рўзи ўлса ҳар хонда, ҳар навола. Фарёдинга ул ой чун етмайдур, эй Навоий, Недур фалакка ҳар дам еткурмак оҳу нола. 525 Гар дурдии хум бўлсун агар соф пиёла, Ичкум чу азалдин, манга бу бўлди ҳавола. Тан шишасида умр майи ўксуса ғам йўқ, Эй соқийи гулчеҳра, тўла айла пиёла. Сен май ичибу рост қилиб соз ила оҳанг, Мен қон ютубу тортибон афғон била нола. Юз тақвию зуҳд аҳлин этар масту паришон, Ул наргиси сармасту ул ошуфта кулола. Гулгашти чаман хуштур агар соқию мутриб, Бу келса тута-тутаву ул бир чола-чола. Лаълинг майидин бизга жигархорлиқ ўлмиш, Йўқ чора насиб ўлса кишига бу навола. Ул зулфмудур икки кўзунг авжида ёхуд Гулзор ичида мушк сочар икки ғазола. Ҳолоки муяссар бўлур ул май била хушҳол, Невчунки рақам қилмадилар умрға ҳола. Дайр ичра Навоийға қилур муғбачалар зулм, Гар пири харобот тутар жоми адола. 526 Мен нетиб ишқида оқил бўлаю фарзона Ким, паривашлар эрур ҳасратидин девона. Чоклик кўксум аро телба кўнгул турмас ҳеч, Гарчи Мажнунға ватан лойиқ эрур вайрона. Шамъ гирдида магар сояси рашкидин эрур, Айланиб буки қанотин эвурур парвона. Ошно айламак ул ойни не мумкинки, сипеҳр Меҳр ойинндин айлабтур ани бегона. Достонимни деманг ёрға, невчунки гаҳе Йиғлатур, гарчи гоҳе кулдурур ул афсона. Ғарқи май бўлсам анингдек бу фано дайри аро Ки, хубоб уйидин-ўқ бўлса манга майхона. Бир қадаҳ бирла Навоийни бу дам тнргузсанг, Нетти, эй муғбача, тўлғунча анга паймона. 527 Зиҳи гул ичра кулар чоғ этиб аён ғунча, Чу ёпилиб қила олмай киши гумон ғунча. Куларга хўблар оғзидин оғзинг ўлди қариб Ки, қилмпшам очилурға яқин нишон ғунча. Агарчи ғунча аро гул ниҳон эрур доим, Вале юзунг гули ичра эрур ниҳон ғунча. Кўп ўлдн ҳуққаи лаълингда хурдаи маъни, Қаю чаманда бўлур мунча хурдадон ғунча. Бўлурму оғзинг ила тенгки риштаи дури бор, Нечаки жолаға қилсун ўзин макон ғунча. Варақ-варақ эмас оғзида баргиким, оғзинг Чу нукта сурди ютар лахт-лахт қон ғунча. Май ич баҳор, хусусанки лаългун майлиқ, Суроҳи ўртаға келтурди ҳар қаён ғунча. Замона боғида кўнглум ажаб тутулмиш, лек Ажаб эмастурур очилса ногаҳон ғунча. Навоий ўлмаки мумкин эмас, агар ичса Ҳаётбахш лабинг бодасини қонғунча. 528 Сипеҳр сақфиға олтун сутун бўлур, эй моҳ, Дамеки чархқа чексам ғамингда шуълаи оҳ. Дедимки: ўлтурасен ишқ аро недур гунаҳим, Дедики: ишқдин ортуқ яна бўлурму гуноҳ. Демаки тоза тугонлар гувоҳи ишқинг эрур, Юзи қоралиғи ёлғон бўлурдин ўлди гувоҳ. Кўзумга кирди хаёлинг сиришк касратидин, Қачон ёғинда қилибтур киши булутни паноҳ. Чу куйди ғайр хаёли кўнгулга тушти хатинг Ки, сабза хуш кўкарур дашт аро, чу куйса гиёҳ. Фано йўлидин агар ёнса роҳрав не ажаб Ки, йўл махуфдурур анда йўқтурур ҳамроҳ. Навоий ар деди, жуз ҳақ вужуди йўқ, эй шайх, Не ёзғурурсен ани лоилоҳа иллаллоҳ. 529 Қилмағил борғали шитоб яна, Солма кўнглумга изтироб яна. Келдингу кулбам ўлди қасри биҳишт, Қилма ани чиқиб хароб яна. Ҳар дам оҳим ели чу элтур ани, Солма рухсор уза ниқоб яна. Лаби лаълингға ўхшамас ёқут, Яна дур тошу лаълиноб яна. Соқиё, тут қадаҳки, ранжи хумор Қиладур жонима азоб яна. Майкада боғлиқ эрди тўктум ашк, Ончаким бўлди фатҳи боб яна. Ич Навоий, қадаҳки тузди наво, Базм аро уд ила рубоб яна. 530 Ёраб, ул юзни даме кўзумга пинҳон айлама, Ё кўзумни андин ўзга юзга ҳайрон айлама. Чеҳрасига мизбон ўлсун кўзум, ул чеҳрани Кўзларим уйидин ўзга уйга меҳмон айлама. Очмайин зулфи паришон кўнглума чектурма оҳ, Етмайин оҳим ели зулфин паришон айлама. Жонима лаълидин ўзга лаълдин берма ҳаёт, Лаълиға жонимдин ўзга жонни қурбон айлама. Бошима кўйидин ўзга кўйни қилма ватан, Кўйида бошимдин ўзга бошни ғалтон айлама. Эй кўнгул, давр аҳлидин минг йилчилик йўл гўша тут, Ё алардин етса юз минг ғусса афғон айлама. Истасанг, эй гул, Навоийдек ҳуш илҳон булбуле, Ғунчадек кўнглун маломат хоридин қон айлама. 531 Очиб кўксум шигофин айладим кўнглумни наззора, Эрур юз пораву ғам тиғидин минг ёра ҳар пора. Не тош урён танимға урди кўксум чокига солдим, Мени бедил кўнгул касб эттим, анинг кўнглидек хора Таним чун ишқ асири айладинг, манъ этма оҳимни, Чу қил ўт узра тушти, дуд қилмоқтин эмас чора. Ўтарсен ўйнай-ўйнай, мен гадойи хаста йўл узра, Қолурмен бир қиё боқмоқ учун ёлбора-ёлбора. Улумдин ҳажр душвор ўлмаса дард аҳлиға невчун, Ажал Мажнунни асраб айлагай Лайлини овора? Киши май ютса, кўнглум ани қон ютқон гумон айлар, Су ичканни май ичкан соғинурким, бўлса майхора. Қўнгул саргашталикдин бўлди йўқ оғзинг кеби, гўё Ани чарх айлагандур ғунча йўнмоқлиққа инкора. Малак таслими шайтон кибридекдур буки, ақл ўзин Қилиб маъмури амр истар аморат нафси аммора. Навоий кўксини чок этти ҳажр андоқки фаҳм эткай, Тахайюл ҳайъатин кўнгул аро ким қилса наззора. 532 Яна зулфунг бузуғлуқ солди кўнглум хонумонинда, Йилон андоқки солғай қўзғолон қуш ошёнинда. Не қотилдур кўзунгким, тўкса қон Баҳром шаклидур, Тааммул қилсалар мақтулнинг ҳар қатра қонинда. Биҳамдиллаҳ, кўзу кўнглумда сен йўқ эрса топилмас, Сенингдек гавҳари покиза олам баҳру конинда. Жаҳон аҳлиға жон ҳар нечаким топмас омон сендин, Сен, эй жону жаҳон, ё рабки, бўлғил ҳақ омонинда. Юзунгким бўлди майдин лаългун, ўлмиш ики зулфунг Ул ики ломдекким лаълинг бор икки ёнинда. Начук сиррин дей оғзингнингки танда ғунчадек кўнглум Эрур пинҳон ул пинҳон анинг сирри ниҳонинда. Ёзилғон жон анингдекким алифсиз, нуқтасиз бўлмас, Эрур холу қадинг нақши бу зору хаста жонинда. Замони ҳуснға чун бўлмади расми вафо ҳаргиз, Вафо расмин ғанимат англағил ҳуснунг замонинда. Не ҳуснунг нисфича Ширину Лайли ҳуснида мумкин, Не ишқим жузвича Фарҳоду Мажнун достонинда. Муруват рангию инсоф иси кўз тутмағил элдин, Бу рангу бўйлуқ гул йўқ чу олам гулситонинда. Қилур кўйида ит қатли Навоий телмурур маҳрум, Нединким эрмас ул ёр оллида бу ҳайл сонинда. 533 Манга май ўлмади рўзий тараб аёғинда, Тарабдурур ича олсам итинг ялоғинда. Кўп оғзин очқилу май тобидин мулоҳаза қил, Ҳаёт суйи начукким Хизр булоғинда. Фироқ кунжида топсам қадаҳ, бўлай бехуд, Нединки кўнглум очилмас фароғ боғинда. Тағорлиқ май эрур ҳавзи кавсар, эй зоҳид, Чибинлар ўлди малойик анинг қироғинда. Буюрди тавба йигитликда ишқу майдин шайх, Киши чекарму риёзат нишот чоғинда. Вафо насими тамаъ қилма гулдин, эй булбул Ки, йўқ Масиҳ дами эски даҳр боғинда. Навоий ўлмағуси хонақаҳ сари мойил, Нединки майкада атри дурур димоғинда. 534 Ҳудҳуд элтур дардлиғ пайғомим ул ой қошиға, Санчибон худранг руқъам пайк янглиғ бошиға. Бас муносибдур сен ўрганмак учун, эй навҳагар, Байтларким ёздилар дард аҳли қабрим тошиға. Ҳолини чеккан мунажжим ҳукмин айлар қон аро, Кимки кўргай аксини боқса кўзумнинг ёшиға. Юз ажаб суврат кўрар кўрган юзунгнинг сувратин, Чеҳра очмоқ хатм бўлмиш сувратинг наққошиға. Ҳар тун ақшом пардаи жондин қилай дермен қанот, Бошиға эврулмак учун кўйининг хаффошиға. Шайхқа тасбиҳининг ҳар донаси бир қайд эрур, Хатмдур озодалиғ гуйи фано қаллошиға. Меҳмон бўлсанг Навоийға нисор айлар учун, Обрў бўлғай кўзининг мардуми дурпошиға. 535 Фиғонки, умрум ўтар туну кун хаёл била, Хаёл орасида юз муваҳҳиш эҳтимол била. Ул ой хаёли била телба бўлмишам кечалар, Жавоб бирга эшитмон туман савол била. Чу топмон ул гул исин субҳу шом бўлмишмен, Гаҳи сабо била ваҳшатда, гоҳ шамол била. Мисоли мумкин эмас тортмоқ мусаввири ақл, Йўқ эрса қониъ ўлур эрдим ул мисол била. Хаёл ила доғи густохлиққа заҳрам йўқ, Мену фироқ, манга, ваҳ, не иш висол била. Май ички, умри абад топсанг арзимас ангаким, Даме замона аро бўлғасен малол била. Чу ишқу май мени ҳолимға қўймас, эй носиҳ, Нетиб сало тариқин тутай бу ҳол била. Чу бўлди дайри фанонинг гадойи айб этманг, Агар май ичса Навоий синуқ сафол била. 536 Номаи шавқум киши арз айлай олмас ёрға, Бас ғалат бўлғай жавоб этмак тамаъ мен зорға. Рашкдин дерменки, панжамни солиб тошлай чекиб, Кўйида ҳар неча шакли чексалар деворға. Истарам ҳар ҳалқаси бўлғай менинг бўйнумға тавқ, Гар тушар юз ҳалқа банди зулфидин ҳар торға. Зарнишон тиғи керак бўйнумға османг зинҳор, Заъфарон бирла қилич шакли чекиб туморға. Оразу зулфунг ғамидин кофири ишқ ўлғали, Бутқа бош индурману сунмон бўюн зуннорға. Ғам хуморидин басе бадҳол ўлубмен, эй рафиқ, Чек мени ҳар ҳол бирла кулбаи хамморға. Мунча хориж нағмаким даври мухолиф кўргузур, Эй Навоий, топмадим бирин боқиб адворға. 537 Лаъли серобингдин ул янглиғ келур жон оғзима Ким, агар худ томизурлар су тотир қон оғзима. Новакингдин кўнглум андоқ тўлдиким чекканда оҳ, Зор кўнглумдин келур ҳар лаҳза пайкон оғзима. Бодаи ҳажр андоқ аччиғдурки, ани ичкали Заҳр ўлур гар худ етишса оби ҳайвон оғзима. Васл нўшин чунки тотмай мен мазоқим тонимас, Лек англармен етишкач заҳр ҳижрон оғзима. Гарчи кўп қон ютмишам айлар талофи барча умр, Умр ўтуб бир етса ул гулбарги хандон оғзима. Жон бериб ул заъфни топманки жонбахш эрнидин, Касби қувват шарбате еткурса жонон оғзима. Давр аёғин, соқиё, тутғонда лаълинг қил газак Ким, майи еткурмамиш жуз заҳри даврон оғзима Бағриму кўнглум аро мундоқки солди лаълинг ўт Дам ерига ғайри ўт келмак не имкон оғзима. Эй Навоий, ишқ дарди кўрган эл жонин олур, Ўз ўлар дардим демакта келса афғон оғзима. 538 Чиқти пайконинг кўнгулдин оҳи дард олуд ила, Шуъла ўттин айрилиб андоқки чиққай дуд ила. Юз қўюб туфроққа гард олуд этар юз аҳли дин, Ҳар қаён юз қўйсанг ул рухсори гард олуд ила. Зулфи савдоси мени суду зиёндин қилди фард, Мену ул савдо, ишим йўқтур зиёну суд ила. Айш равшан субҳи васл аҳлиға бўлсун, чунки мен Меҳнат ичра ўрганибмен шоми қийрандуд ила. Ғусса гардидин етар эл жониға фарсудалиғ, Ҳар қаён майл айласам бу жисми ғамфарсуд ила. Буд ила нобуд чун ҳузну тарабқа арзимас, Шод бўлма буд ила, ғам ҳам ема нобуд ила. Майға оҳанг эт, Навоийким, муғанний ҳар замон Айш таҳрисин аён айлар лисони уд ила. 539 Мушкин хатинг ул юз кеби гулгун варақ ичра, Тун анбари гўёки сочилди шафақ ичра. Жон сабзаи хаттингға фидоким кўрунур хуш, Зангор ила хат ҳайъати гулгун варақ ичра. Боғ ичра келурсен деб эрур мунтазир ийнак, Гуллар солибон нақдини ҳар ён табақ ичра. Ҳижлатда не терларки кавокибдин оқизди, Ой кўрди чу хуршиди жамолинг арақ ичра. Олди сабақи ишқ юзунг лавҳида кўнглум, Ҳар кун ўқуғон нуктаси йўқ мосабақ ичра. Уммидики ҳақ эткай анинг саъйини ботил, Ҳар кимки ниҳон айлади ботилни ҳақ ичра. Ишқ ўтида гар ақлни хас деди Навоий, Йўқ кимсага сўз масъалаи муттафақ ичра. 540 Истарам етсам қуюндек гул узорим қошиға, Оллида туфроғ ўлуб эврулсам анинг бошиға. Хора узра лола буткондек эрур ҳар ерда қон, Боқсалар жисмимга отқан ҳар маломат тошиға. Кўзларидин ёш оқизған, балки қон беихтиёр, Ҳар кишиким солса кўз гирён кўзум қон ёшиға. Ишқ дашти зоғининг минқоридур ёқутранг Гўйиё тушкан дурур лаълинг ҳалоки лошиға. Кўзларим қилсун ҳадаф, кирпикларим этсун қалам, Бўлса дур боисти зебо сувратинг наққошиға. Кўп тажаммул сотмағил, эй чархким, ҳар кавкабинг Бир дирамча йўқтуру дайри фано қаллошиға. Ҳар гуҳарким васфида сочти Навоий назмидин, Ул пари девона деб бир тош отар подошиға. 541 Фироқ солди бир ўт жисми нотавонимға Ки, ўртанур киши сўрмоққа келса ёнимға. Не айб зор таним куйса доғи хас янглиғ, Бу шуълаларки анинг ҳажри солди жонимға. Таҳайюл айлади Фарҳоду Вомиқу Мажнун, Чу боқтилар аламангез достонимға. Анинг туфайли санамлар юзун кўрармен, лек Муни ким айта олур шўхи бадгумонимға. Кўнгул шикоятидин юз рисола ёзмишмен Ким, айлагай бу рисолатни дилситонимға. Ичурди муғбача дайр ичра оби оташранг Ки, шуъласи анинг ўт солди хонумонимға. Не суд элни кар этса Навоий афғони, Чу ёр солмади ҳаргиз қулоқ фиғонимға. 542 Ҳаргиз эрмас ҳусн ул меҳри жаҳон оройча, Меҳр анинг оллинда, меҳр оллинда бўлғай ойча. Бир-бири узра неча ё кўргузур қавси қузаҳ, Бошқа-бошқа эрмас ул икки муанбар ёйча. Оғзиға еткач шакар су бўлди не навъ, эй кўнгул, Бас бўла олғай шакар ул лаъли шаккархойча. Гар муфарриҳ ўлса ёқути лабинг жонбахш эрур, Ул бўла олғайму ёқути муфарриҳзойча. Лайлию Ширин ситам айларда ўз ушшоқиға Ҳаргиз эрмас эрдилар ул шўхи бепарвойча. Гар фароғат мулки истарсен май ичким, бўлмади Ғамсиз ўлмоқлиқда шаҳ ринди қадаҳпаймойча. Ўкма булбулники, ул гул ҳажрида ҳар кечалик Ноласи эрмас Навоий тортқан бир войча. 543 Кўнглумда доғ шамъи жамолинг хаёлида, Андоқки ҳол ҳар сори парвона болида. Йилда беш-ўн кун ўлди ниҳол узра гул, валек Гул келди тўрт фаслида қаддинг ниҳолида. Шарбатдурур лабингки чучук жон эзилдн кўп, Сероб ўлурда чашмаи нўшунг зилолида. Ҳижрон маризидур кўнгул, эй раҳмсиз ажал, Бир доғи етмадинг бошиға, бу малолида. Ўт узра тушти нуқтаи анбарки чиқти дуд, Тук ким зуҳур қилди юзи узра холида. Даврон фалакка чекса сени эмин ўлмағил Ким, еткурур завол қуёшнинг камолида. Тақвойи зоҳириға, Навоий, не эътибор, Ҳайрондурур чу ақли, кул анинг маолида. 544 Эй сабо, ҳолимни арз эт гул рухи таннозима, Эгма қаддимнинг саломин айт сарвинозима. Айт: кўптин кўпу оздин оз ашким шарҳини, Дарду сабрим нақди садқанг боқма кўпу озима. Чунки ўлгум ёшурун ишқим баён қил шаммае, Воқиф этма лек ишқ аҳлин бу махфий розима. Новакандозимки элни йиқти кўп андозадин, Ваҳки, эмди тортмиш новак менинг андозима. Ул кабутарға фидо жонимки, шавқум номасин Қилса таслим элтибон шўхи кабутарбозима. Чангдек ғам базмида қаддим хам ўлди, эй рафиқ, Ашк ҳар торидин ортар нолае бу созима. Эй Навоий, ишқ аро қочма балодан зинҳор, Чунки ошиққа балокашлик келибтур лозима. 545 Кўзларида ишқдин су эрди уйқу ўрнида Турфа кўрким ҳажрдин қон бўлди ул су ўрнида. Кимгаким кирпик ўқин ёғдурса ул гул рашкдин, Жисмим ичра бир тикондур ҳар сари мў ўрнида. Ғайр нақшидин қилибмен пок кўнглум сафҳасин, Тут ул ой оллида, эй машшота, кўзгу ўрнида. Шаҳсуворимнинг аёғин ўпкали розидурур, Ой била кун ҳар бириси бир тепингу ўрнида. Изтироб этса қошинг кўргач не тонг шайдо кўнгул, Телбаким кўрди янги ой ўлтурурму ўрнида. Даҳр бўстони аро барқу булутдин англадим, Йиғламоқ юз қатладур бир қатла кулгу ўрнида, Эй Навоий, дерсен: ул қоматни кўнглунгдин чиқар, Не ниҳол ўлтуртайин ул сарви дилжў ўрнида. 546 Ёрдин яхши эмас айламаги ёр гила, Йўқса ул ёрдин эрди манга бисёр гила. Буки ағёрға мендин гила изҳор этти, Ҳар неча айласам изҳор яна бор гила. Кўрубон ғайриға лутфунгни агар дам урмон, Дема, йўқтур гилалик, айламон изҳор гила. Кўп жафосидин агар ўлсам эрур турфа буким, Яна мендин қилур ул шўхи жафокор гила. Хирқа кўйдурди хумор ўтиға қилма, эй шайх, Ани қилсам гарави кулбаи хаммор гила. Чун азал қисматидин ҳеч нима хориж эмас, Айламас фоқасидин воқифи асрор гила. Эй Навоий, десанг ойини ризо ҳосил этай, Ёрдин ҳар не келур айлама зинҳор гила. 547 Илтифот этти букун мен қулға ул шоҳ ўзгача, Ўзгача англабмен ўз ҳолимни биллаҳ ўзгача. Гоҳ ўзумдамен, гаҳи беҳолменким, ул пари Гоҳ яхшидур мени мажнун била, гаҳ ўзгача. Ҳолим ўлса ўзгача Фарҳоду Мажнундин не тонг Ким, эрур Ширину Лайлодин бу дилхоҳ ўзгача. Гар дамнмдин чиқса ўт демангки, тортар ҳар дам оҳ, Куйгай оҳимдин фалак, дам ўзгадур, оҳ ўзгача. Не ажаб гар ўзгача сайр этса ҳайратдин сипеҳр, Юзни май таъсиридин қилғонда ул моҳ ўзгача. Васли ҳолимға берур тағъйир андоқким бўлур, Бу замонда улки топқай давлату жоҳ ўзгача. Меҳр зоҳир айласа, айлар Навоий ваҳмким, Чарх даври қилмағай ул ойни ногоҳ ўзгача. 548 Ваҳки, умрум барча зойиъ бўлди эл коми била, Бодаи ноб ўрнида хуноба ошоми била. Кимса юз йил комронлиқ қилса билким арзимас, Даҳр аро бир лаҳза бўлмоғлиқ биров коми била. Заҳрни ўз коми бирла ичса андин яхшиким, Ичса ҳайвон шарбатин нокомлиғ жоми била. Юз дилором айлагандин равза ҳабси, яхшироқ Бўлмоқ ўз вайрони ичра кўнгли ороми била. Эй кўнгул, эл субҳи айши сари боқма, хўй қил Фардлиқ вайронида меҳнат қора шоми била. Қушқа юнг маскан аро хушроқ дурур озодлиғ, Бўлғанидан банд аро сайёди ипак доми била. Бўлмоқ итлар мунъими тан туъма айлаб яхшироқ, Танни қилғунча самин нокаслар инъоми била. Жоҳу маркаб бирла, эй ким, бормадинг мақсад йўлин, Қатъ ўлур бетўшалиғ зоди фано коми била. Эй Навоий, ҳузн ила ўткар қарилиғ меҳнатин, Чун йигитлик борди айшу ишрат айёми била. 549 Меҳрида мен хастанинг ҳар лаҳза ҳоли ўзгача, Лек ул бадмеҳрнинг ҳар дам хаёли ўзгача. Гулбун ўлди паст вард асру бийик, биллаҳки, бор, Сарви гул рўйим қадининг эътидоли ўзгача. Боғ нахлининг қадингдек бошида гул бутмамиш, Ҳусн боғининг бўлур эрмиш ниҳоли ўзгача. Ҳар замон лаълинг майи ёди кўнгулни маст этар, Ани ҳар дам айлар ул фикри муҳоли ўзгача. Эй мусаввир, айласанг тақлид жонон сувратин, Чекмагил жонким эрур анинг мисоли ўзгача. Гар гули раъно қизил, сариғ кўрунур важҳи бор, Ҳар дам айлар ани чеҳранг инфиоли ўзгача. Тақви аҳлидек бориб муғ дайрида йўл топмадуқ, Соқиё, май тутки бу қатла борали ўзгача, Хонақаҳ аҳлиға, эй зоҳид, мени ўхшатмаким, Зуҳд эли бор ўзгача, ринд лоуболи ўзгача. Икки дунёдин кечиб ёр истаган топмиш висол, Эй Навоий, келки йўқтур эҳтимоли ўзгача. 550 Солиб қон онча қўйдунг доғ бу жисми фигор ичра Ки, онча доғ ила қон бўлмағай бир лолазор ичра. Қушеким тушса, оҳим гирдбодидин чиқа олмас, Биров янглиғки қолғай эшики боғлиқ манор ичра. Ики рухсори икки зулф ёпқондин ниҳон эрмас, Начукким шуъла дуд ичра қуёш ёхуд ғубор ичра. Юзунг шавқида ашким кўзлар ичра жола боғланмиш, Ёғин ул навъкимдур боғлағай абри баҳор ичра. Қолибтур анбарин зулфунг ичинда боғланиб кўнглум, Кийикдин қатра қон қолғон кеби мушки тотор ичра. Қизиқ кўнглумдаги пайконлари дардин не фаҳм эткай, Ангаким қатралар хайдиндурур ўтлуқ узор ичра. Чу ўлдум ҳасратидин шояд ўлган чоғда кўргаймен, Мени судранг гадолар кўйида бир раҳгузор ичра. Гар ул шаҳ базмида бир журъа май топмон ажаб эрмас Ки, май шўхи кириптур ширадин муҳкам ҳисор ичра. Мениким айламиш ул муғбача ишқи майи махмур, Магар ҳам дайр пири чора қнлғай бу хумор ичра, Вафо айларда элга рўзгоринг айлама зоеъ Ки, улким сен тиларсен йўқтур аҳли рўзгор ичра. Навоий, гар фалак даври санга еткурмас ул ойни, Не чора чун сипеҳр эрмас кишига ихтиёр ичра. 551 Ваъда айлаб васл жисми нотавоним ўртама, Келмагунгдур, интизор ўтиға жоним ўртама. Ишқ ўтинг ўртади басдур яна жоним аро, Доғи ҳижрон ҳар дам, эй номеҳрибоним, ўртама. Жонни олдинг, солма охир нотавон жисмимға ўт, Накди жон яғмоға борди, хонумоним ўртама. Новакингнинг касратидинким, найистондур кўнгул, Ўт олиб кирма қамишқа, найситоним ўртама. Жонима ўт солди ишқинг, бал жаҳоним ўртади, Раҳм этиб мундин нари жону жаҳоним ўртама. Ҳар нафас кундурма бир ўт бирла, эй гардун, мени Куйдурурга ҳар дам айлаб имтиҳоним ўртама. Қилма нисбат хўблар бирла Навоий деб мени, Туҳмат айлаб ҳар замон, эй бадгумоним, ўртама. 552 Ваҳки, келтурдунг фироқингдин балолар бошима, Ул балолардинки қочтим, келди алар бошима. Захм агар бўлса бошимнинг ҳар туки сойи не тонг, Мунча тошким ёғдурурлар дилраболар бошима. Сарв қадларнинг таманноси бошимдин чиқмағай, Қаҳр этиб, эй шайх, синдурсанг асолар бошима. Кўрмайин кўзлар қачон келди бошимға юз бало, Кўр, нелар келтурди бу юзи қоролар бошима. Ишқ аро гаҳ-гаҳки эл пандиға бош индурмадим, Келди турлук-турлук андин можаролар бошима. Муддаолар бошима тушкунча ҳар дам ақлдин, Келса хушроқ ишқ тиғидин яролар бошима. Кўйида ўлди Навоий, қочти андин итлари, Йўқ эди ўлганда ёру ошнолар бошима. 553 Мен ўлсам айламанг ул тифлға хабар ногаҳ Ки, ваҳм ўлуктин анга қилмағай асар ногаҳ. Тутай фироқ туни ғайридин ниҳон ўзни, Нетай чиқар эса оҳ ўтидин шарар ногаҳ. Нетайки, бағрим эрур пора-пора, ваҳ, найлай, Югурса ашк ила парголаи жигар ногаҳ. Дедики, шом келай кўнглум ичра ўтдурким, Баҳона қилмағай ул шамъи сиймбар ногаҳ. Жаҳонни куйдурур оҳим ўти бало бўлғай, Бу ўтдин этмаса мажнунвашим ҳазар ногаҳ. Замона боғида эктинг ниҳоли меҳр валек, Нетарсен ўлса надомат санга самар ногаҳ. Навоий, улча керак айладинг не қилғайсен, Ишингни адл била сўрса ёр агар ногаҳ. 554 Дайр аро то айладинг кўнглумни зор, эй муғбача, Куфр ила зуннор қилдим ихтиёр, эй муғбача. Демаким, гар истасанг кўнглумни, бутға сажда қил, Сен боринда бутқа худ, не эътибор, эй муғбача, Дайр пирининг муридимен, сенинг ҳам ошиқинг, Йўқса дин аҳлиға дайр ичра не бор, эй муғбача. Аҳли ислом ичра ногаҳ чиқма сархуш дайрдин, Юз халал дин ичра қилма ошкор, эй муғбача. Кеча шамъу май била қошингға келгумдур дединг, Субҳ бўлди неча тортай интизор, эй муғбача. Туррани ошуфта этма очибон марғуласин, Қилма кўнглумни паришон рўзғор, эй муғбача. Ҳашр субҳигача маст ўлғум гар этсам бир саҳар, Бодаи лаълинг била дафъи хумор, эй муғбача. Дайр пири савлати манъ этмаса ҳар дам қўпуб, Бошингга эврулгамен девонавор, эй муғбача. Маст агар ўлсам асоға боғлабон зуннорни, Қил алам кўйинг аро айлаб мазор, эй муғбача. Бузма кўнглум кишварин бедод бирлаким, эмас Ҳусн мулкининг биноси пойдор, эй муғбача. Асру ғамгиндур Навоий май тила, эй пири дайр, Бўл анга соқийлиқ айлаб ғамгусор, эй муғбача. 555 Қошининг ёйи чекилмиш зулфи чавгониғача, Зулфи чавгони доғи гўйи занахдониғача. Демангиз мушкин булутким бўлди кўк тоқи қора, Баски оҳим дуди борди чарх айвониғача. Ичкали сўзон кўнгул қонин ўқунг очти оғиз, Ўт тушуб суфоридин кул бўлди пайкониғача. Кўп ёшурдим ҳолим, охир чок этиб кўксумни ишқ, Ошкор этти кўнгулнинг доғи пинҳониғача. Бўлмасун дарде итинггаким бағирни ташлағач, Еди ҳар ёндин узуб ердин ялаб қониғача. Тушти гўё булбул афғони муассир гулгаким, Чок-чок этти гирибонини домониғача. Бўлғанингда меҳмон ўлса Навоий, не ажаб, Чекти чунки оллинга бору йўқин жониғача. 556 Гули рухсоринг аро бўлғали пинҳон ғунча, Рашкдин боғда пинҳон ютадур қон ғунча. Ғунча сероб бўлур, лек оғизу лаълингдин, Ошкор айлади сарчашма ҳайвон ғунча. Топмай оғзингни овунмоқ тиласам гулшан аро, Санчилур кўнглума ул навъки пайкон ғунча. Кўз ёшимдин агар оғзингда эрур кулгу не тонг, Чун бўлур неча булут йиғласа хандон ғунча. Гул юзи васли ила кўнглум очилмас, гарчи Дард боғида ани айлади ҳижрон ғунча. Очмади жуз гули дард ончаки бедил булбул, Қилди кўксида кўнгул ўрнида пинҳон ғунча. Дўстлар васл ўтин истарга Навоий бормиш, Фош қилманг бу ҳадисини анинг ёнғунча. 557 Топиб ҳаёти зулоли хатинг қорасинда, Ёзилди ояти раҳмат юзунг сафосинда. Ики лабинг ёпишурлар, гар оби ҳайвондин Рутубат ўлмаса ул иккининг орасинда. Не нутқ ила не адо топти руҳбахш лабинг Ки, руҳи нотиқа ожиздурур адосинда. Фироқ бийми дурур чоклик кўнгулда не тонг, Гар ўлса улки қилич захмидур яросинда. Кўзунг отиб манга новак хато қилур амдо, Тириклигимга хатодур анинг хатосинда. Дедимки, умр вафо қилса даҳр ҳам қилғай, Валек баҳсдур ул иккининг вафосинда. Наво минг айласа булбул Навоий ортуқ эмиш Ки, мунглар ўлди ададсиз мунунг навосинда. 558 Гар неча чавгонға бирдур гўй эл майдонида, Неча гўй ўлмиш тугундин ҳар сочинг чавгонида. Уйла аблақ тунд сурдиким, кира олмас қуёш, Тун била кундин қилиб маркаб анинг майдонида. Ҳар тараф боқсангки кўнглум қони қайнар ғуссадин, Бу ҳарорат рашк ўтидин тушти кўнглум қонида. Сарсару баҳр оҳу ашкимдин таажжуб айламанг Ким, йўлуқмайсиз ҳануз ул иккининг туғёнида. Ҳажр аро ғамгин эсам тонг йўқки, васлида анинг Неча топтим шодлиғким, топқамен ҳижронида. Кўзу кўнглумдин ўқин чеккан қора топсанг башоқ, Кўз саводию кўнгул дудидурур пайконида. Эйки, дерсенким фалакдин кўрмайин саргашталик, Давр аёғин солма илгингдин анинг давронида. Бевафолиғ тонг эмас элдинки деҳқони азал, Экмади асло вафо нахли жаҳон бўстонида. Эй Навоий, тут бутун бу аҳд аро паймонани, Чун бутунлук йўқтурур эл аҳд ила паймонида. 559 Бўлсам ул қотил шаҳиди ҳасрату ҳирмон била, Бир қилич тортинг мазорим лавҳи узра қон била. Бир фатила англағил марҳам била ул шўхдин, Жонға ҳар момуқки чирманғон келур пайкон била. Чексалар тандин ўқин чун ул чиқар, жон ҳам чиқар, Уйдин эл чиққан кеби таъзим учун меҳмон била. Қоши гар кўнглумда куймак боисидур, айб эмас, Ёй агар бўлса бўлур ўт барги ҳам қурбон била. Ишқ даштининг сумумидин дегай бўлмиш қуюн, Ҳажр ўтин боштин аёқ кўрган бу саргардон била. Дўзах аҳли ғам емангким, дўст раҳми келгудек, Қелгум ул ён оҳу ашкимдин ажаб тўфон била. Эй Навоий, итларига туъмадур боис ўлуб, Ёр агар истар кўнгул таслим қилғил жон била. 560 Эй ниҳоли қоматинг сарсабз жон бўстонида, Жилвасидин вола ўлмоқ сарву тўби шонида. Қошларингдур гўйи икки ҳиндуий оташпараст, Майл қилғон саждаға ўтлуқ узоринг ёнида. Ўлсам олманг ул париваш тошларинким тутти ер Ким, эрур жонлар бу мажнуннинг тани урёнида. Қолқиғай ҳар сари гардун бир мужавваф гўйдек, Ҳажр шоми тушса ашким сайлининг туғёнида. Лаъли ҳажринда бағир парголасидур истасанг, Кўз ёшимнинг лаългун ҳар қатра томған қонида. Чун фалак даврониға йўқ эътимоде, эй қуёш, Меҳр кўргузмакни хўй эт ҳўблиқ давронида. Базл илгин юқори сойил қўлин кўргил қуйи, Тенг бўлурму термаку сочмак хирад мезонида. Шоми ҳажр эрмас ҳамоноким, чу золимдур сипеҳр, Тушти мазлум оҳи анинг кулбаи эҳзонида. Ул Масиҳ анфосқа ёқмас Навоий, не осиғ, Нағмаи Довуд агар зоҳир қилур афғонида. 561 Доғи қонин кўргузур Мажнун мазаллат шолида, Ҳолидин ҳумрат кеби парвонанинг ҳар болида. Заъф кўргилким қаламда ноллар сиққан кеби Неча мендек ҳам сиғоолур анинг ҳар нолида. Сувратин коғазда кўргач, бордим ўздин, ваҳ, ўзин Кўргач ўлгум, чунки бехудмен анинг тимсолида. Ҳар дам ўзга шакл бирла жилва айлар, ваҳ, не тонг, Бор эса кўнглум гаҳи беҳолу гаҳ ўз ҳолида. Ваъдаи қатл эттию эҳмол этар ўлтурди фикр Ким, тараҳҳум ёхуд истиғномудур эҳмолида. Субҳидам кирдим харобот ичра чиқти пири дайр, Бор эди юз файз анинг рухсори фаррух фолида. Эй Навоий, ул йигит ою қуёштин туғдиму, Ким анга лойиқ бу волиддур дағи ул волида. 562 Саводи холи анинг хатти мушкбор ичра, Магарки зоғ ёшунмиш бинафшазор ичра. Дегайки, гулшани жаннатда очилибдур гул, Кишики май гулини кўрса ул узор ичра. Жамоли кўзгуси ичра сариғ юзум акси Ажаб хазоне аён айламиш баҳор ичра. Қошинг хаёлини хоки танимда англамас эл, Ҳилол руъяти мушкулдурур ғубор ичра. Лабингда жисми заифим сўзи эрур ул навъ, Киришта ўткарилур лаъли обдор ичра. Фидоси муғбачанинг нақди дину имоним, Майи муғона манга тутса бу хумор ичра. Демак не суд Навоийға ўртагум доғи, Чу куйди жони анинг доғи интизор ичра. 563 Рўзгорим чун қорорди шоми ҳижрони била, Эл кўзин ёрутса найлай меҳри рахшони била. Не лабидин ком эрур мумкин, не андин кечмаким, Кимса мендек бўлмасун дармонда ўз жони била. Юзга солса кўнглум аҳволин манга йўқтур гуноҳ, Кўз ёшимким булғошиб чиқса бағир қони била. Раҳм кўргузгай азоб айлар малак, гар ошиқинг Кирса дўзахқа яролиғ жисми урёни била. Олти ойлиқ Нуҳ тўфонича бузғай даҳрни, Олти кун қолса кўзум ёши бу туғёни била, Ҳусн боғинда кўруб зулфу қадингни боғбон, Чекти хижлат сунбулу сарви хиромони била. Эй Навоий, умри боқий истасанг ҳақ бирла бўл, Боқий ўлким вола ўлма олами фоний била. 564 Ул учуғ эрмас қабарған лаъли руҳафзосиға, Шишада ҳайвон еуйи солмиш улус эҳёсиға. Не учун шамъ оллида саргаштадур парвона, гар Садқа қилмас ўзни анинг қомати раъносиға. Онча ул ой кўз қарортибтур менинг қонимғаким,. Сурма чекмак ҳожат эрмас наргиси шаҳлосиға. Боқмас истиғнодин элга, ваҳ, не эрким ишқидин, Юз туман хайли бало ҳар дам кўнгул яғмосиға. Топмаса лаъли майиға бодапаймолиғ кўнгул, Хуштурур наззора ҳам лаъли қадаҳпаймосиға. Ҳусн аро мағлуб анга Ширину Лайло уйлаким, Ишқ аро Фарҳоду Мажнун ҳам анинг шайдосиға Оҳу вовайлодин ўлдум, оҳу вовайло агар Боқмаса ул шўх кўнглум оҳу вовайлосиға. Сўфи ибн-ул вақтдур гар истасанг осудалиғ, Эй кўнгул, кўп илтифот этма замон абносиға. Боғладим зуннор, аммо қилмадим маълумким, Исо айлар иқтидо бу дайрнинг тарсосиға. Гар Навоий ўлди ишқи тиғидин зинҳорким, Қўйғасиз туфроққа юз ҳолин дебон мирзосиға. Улки тўққиз чарх айвони ўзун кўп кўрди паст, Чун назар солди бийик даргоҳининг кирёсиға. 565 Нилдин беҳол холинг лаъли сероб устина, Тухми райҳон тушти гўё шарбати ноб устина. Соч ила қошинг аро жабҳангни кўрган соғинур Ким, тўкулмиш қадр шоми нури меҳроб устина. Ул қуёш ҳажринда заъфим уйладурким ўлгамен Соя тушса ногаҳон бу жисми бетоб устина. Қон ютар эрдим ғамингдин, ҳажр анга қилдинг фузун, Найлай ўлмай заҳри чун қўйдунг бу хуноб устина. Кўнглум ичра ёралар чун бутти қўйди доғи ишқ, Хозин ул янглиғки босқай муҳр абвоб устина. Хатту холингдин юзунг моҳияти равшан бўлур, Сафҳадекким, нуқта бирла бўлғай эъроб устина. Итларинг ғавғоси тонг йўқ, чун Навоий берди жон, Кимки ўлди жамъ, ўлурлар хайли аҳбоб устина. 566 Юз бало тоши агар ёғдурса дилбар бошима, Шод ўлурмен барчаси гар текса яксар бошима. Мазраи жонимда тухми шавқ ила меҳр экмишам, Йўқ ажаб гар қўнсалар хайли кабутар бошима. Ҳажр тиғи қилди гар юз пора бу мажнунға бош, Турфа кўрким ул пари савдосидур бир бошима. Ҳар туки сойи бошимнинг бир ўқи пайконидур, Ғам туни монанд бўлди чарху ахтар бошима. Икки бошим бўлмаса икки кўнгуллук ёрни, Севмагайменким бало урсун мукаррар бошима. Чун ўзум севдим сени дарду ғамингдин шодмен, Гар кўзу кўнглумгадур, гар жонима, гар бошима. Сабзаи хаттингға бўлдум садқа ушбу важҳдин, Гўйиёким эврулур бу чархи ахзар бошима. Май тағорин сипқариб дафъиға қолқон айлайин, Фитналарким ёғдурур чархи ситамгар бошима. Ғам қуёшидин куюб эрдим Навоий, солмаса Зилли раъфат шаҳриёри додгустар бошима. 567 Холин ўпсам не учун манъ қилур жонона, Ким кўрубтур киши мўр оғзидин олмоқ дона. Тийр борони ғаминг йиқти бузуғ кўнглумни, Ёрга майл этти ёғин касратидин вайрона. Қадди ҳажриндаки кўксумда алифлар кестим, Бўлди андуҳу бало кулбасиға дандона. Жаннату ҳурни зуҳд аҳлиға кечмай нетайин, Басдурур чунки манга муғбачаву майхона. Эй пари, телбамен андоқким ўзумни тониман, Ўз-ўзидин чу мени қилди ғаминг бегона. Келди зеб аҳлиға раънолиғу ушшоққа сўз, Ул бири чун кўпалакдур, бу бири парвона. Зулфи савдоси Навоийни чиқарди элдин, Телба эттию аёғида анинг завлона. 568 Буки мен маҳруму эл маҳрамдурур жононима, Мунграниб бекаслигимдин ўт тутошур жонима. Гарчи вайрон этти ақлу ҳуш ила сабрим уйин, Кош бир қатла етишса кулбаи вайронима. Эй балият новаки, ул фитна кўздин айрилиб Ким, ҳавоийсен келиб, сен доғи ўлтур ёнима. Қатлим истаб қонлиғ ашким сайлидин ўтти рақиб, Не учун, ё раб, кирар эркин гунаҳсиз қонима. Қолғали ҳайрон санга, ёпилмади ҳайрон кўзум, Уйқудур бир хайли ҳайронлардин ул ҳайронима. Кўнглума киргач ғаминг тўксам бағир хунобини, Не ажаб, гулранг май матлуб эрур меҳмонима. Куфр ила бўлди бадал диним магар, эй муғбача, Риштаи зуннор пайванд айладинг имонима. Ишқ даштида бало гарди манга чун парда бас, Атласи гардунни ёпмасмен тани урёнима. Эй Навоий, то сени танибмен афғондур ишим, Жонима раҳм эт, мени сен бори эмди тонима. 569 Ёқар ўлсанг итинг илгига ҳино қоним ила, Қўйки аввал супурай гардини мужгоним ила. Ашк ўлтурди мени ҳашр элига, вой, агар Чексалар арсаи маҳшарға бу тўфоним ила. Байтул-аҳзон била Яъқубни Юсуф ғамида Кўрмаган ҳажрида кўрдег мени вайроним ила. Дашт аро гар ёвумас кўнглума гардун, не ажаб, Бўла олмас бу алохону аломоним ила. Панаҳим ғайри қуюн бўлмағаю тоғ этаги, Мени саргаштани кўрган тани урёним ила. Сарв оёғики ботибдур суға найлаб қилғай, Жилваиноз менинг сарви хиромоним ила. Жонда пинҳон дурур ул ою эшитмас нетайин, Неча ёлборса кўнгул нолаи пинҳоним ила. Тийрамен дуди гунаҳ бирла магарким ўлсам, Дўзах ўти ёруғай шуълаи исёним ила. Эй Навоий, мени жон олғали жонон тиламиш, Айларам азм анинг кўйи сари жоним ила. 570 Яна ишқ илгидин ҳолим уланди зорлиғларға, Фироқ ошубидин қолди ишим душворлиғларға. Кўзидин жуз бало пайкони етмас гарчи қолмишмен, Оғизға қатра су томузғудек беморлиғларға. Ҳурар ит кеча тонг боши, уюр мендек қачон тушмиш, Кеча тонг отқуча фарёд ила бедорлиғларға. Жафони чунки ноҳамвор этар ул қотили бебок, Танимда захмлар дол ўлди ноҳамворлиғларға. Анингдек зуҳду тақво йўлини урдунг чиқиб усрук Ки, тушти юз менингдек порсо хамморлиғларға. Кўзу зулфунгдин андоқ куфр шойиъдурки ер ҳасрат, Белин тақвиға қилғон маҳкам эл зуннорлиғларға. Биров ўзни фалак озоридин озод қилдиким, Фано туфроғи ичра тушти беозорлиғларға. Десангким, ҳар замон бир ёрнинг душманлиғин кўрмай, Замон аҳли била юз майл кўргуз ёрлиғларға. Навоий ашк дурру лаълидин не васл топқайким Бу давлат етмади Қорун масаллик борлиғларға. 571 Маст отланди ул ой қилмай хабар аҳбобқа, Ғарқа майлик шиша янглиғдур кўнгул хунобқа. Бир тараф гўё ўзин солмоқ хаёли бор эди, Йўқса невчун солди юз фосид хаёл аҳбобқа. Не эришмоқликка ҳаддим, не турарға тоқатим, Йўқ манга ёлғуз бу шиддатким бори асҳобқа. Ҳар бири бадҳол бир ён тарқашиб тушти ва лек, Нотавон жисмим қоронғу уйда печу тобқа. Ул кеча то субҳ не дейким не ўтти ҳажридин, Пайкари беҳолға ё дидаи бехобқа. Соқиё, ғам шомида ўлдум сабуҳий бода тут, То даме машғул этай ўзни раҳиқи нобқа. Эй Навоий, андин ўлса махласим бермай кўнгул, Ҳеч банди зулфи дилкаш турраси қуллобқа. 572 Эй кўнгул, ҳажрим балосин арз қилдим шоҳима, Ваъда қилдиким, мени қўшқай париваш моҳима. То паёпай бўлғай, ул афтодаларға дастгир, Умру давлат, ё раб, афзун қил дамодам шоҳима. Дема ҳижрон бийми чун кетти недур ўтлуқ даминг, Васл умидидин ёруғлуғлар етибдур оҳима. Зулмати ҳижронда итмиш кўнглум, эй барқи висол, Ламъа солиб гаҳ-гаҳи йўл кўргуз ул гумроҳима. Кўнглум истар эрди ул ойни, берай юз муждаким, Еткурур янглиғдурур гардун мени дилхоҳима. Истарам ишқин ниҳон бўлғай эл ичра киргали, Эътимодим йўқ нетай бу нолаи ногоҳима. Васли юзидин манга жоми жаҳонбиндур кўнгул, Даври жоми етса тонг йўқ хотири огоҳима. Буки васл иқболида мумкиндур осеби фироқ, Васл етмай кўнглума солур тараддуд воҳима. Эй Навоий, айтқил ул шаҳға шайаллоҳким, Васл мулкин айлади инъом шайаллоҳима. Лом Алифнинг Лоларухларининг Лобаси «Наводир»дин 573 Лабинг фикри бағримни қон қилдило, Чу қон қилдн, кўздин равон қилдило. Юзумни демайким, бари ер юзин, Ҳамул қон нчинда ниҳон қилдило. Деди кўнглунг эттим нишон васл учун, Фироқи ўқиға нишон қилдило. Кўнгулким бузулди тилаб ганжи васл, Ани чуғзи ҳажр ошён қилдило. Кўнгул бирла кўз сиррини, эй рафиқ, Яна оҳу ашким аён қилдило. Вафо аҳлини чарх беком этиб, Жафо хайлини комрон қилдило. Навоийға гар тавба яхши эди, Яна таркини ул ёмон қилдило. 574 Ошно ёрим яна бегоналиғ фан қилдило, Ўзни ўз ёриға ҳар фан бирла душман қилдило. Ваъдаи ҳамхоналиғ айлар эди ул, бўлмади, Хонавайронлар сари кўйини маскан қилдило. Деди, лаълимдин қилай жонинг иложи, қилмади Ғамзасин жонимға, охир новакафкан қилдило. Гулшани васлин манга зиндони ҳижрон айлабон, Муддаиға ҳажр зиндонини гулшан қилдило. Ишқ ўти ўртаб мену парвонани ҳижрон туни, Булбул ул мотам аро то субҳ шеван қилдило. Эй кўнгул, ул турфа қуш мойил бизинг сори бўлуб, Ғайри боғу гулшанин охир нишиман қилдило. Куйганин айтиб Навоий, бовар этмас эрди халқ, Ёрутуб ҳажр ўтин ул даъвони равшан қилдило. Ё Ҳарфининг Яғмойларининг Юз Кўргузмаклари «Наводир»дин 575 Зиҳи тажаллий ҳуснунг келиб жаҳонорой, Жамиллар санга ойинаи жамолнамой. Жамол бирла жалолиятингдин ўлди бу навъ, Саҳар узори уза шомй зулфи анбарсой. Бу тийра даҳрни гар ошиқ этмасанг бўлмас, Аруси меҳри фалак мазҳарида жилванамой. Басати оламоро гар сен ўлмасанг босит, Кўнгулга қайда бўлур Зуҳра лаҳни бастфизой. Чаман аройиси зебиға бўлди ҳуснунгдин, Зулол ойинадору насим нофакушой. Сенинг хаёлинг ила хонақаҳда ҳой ила хўй, Сенннг висолинг учун дайр ичинда нолаю вой. Навоий ўлди гули ҳамду шукрунга булбул, Ани бу боғ аро лутф айлаб айла нағмасарой. 576 Топмадим аҳли замон ичра бир андоқ ҳамдаме Ким, замон осибидин бир-бирга айтишсоқ ғаме. Кимки даврон соғаридин дам-бадам хуноб ичар, Ғам йўқ ар ҳар дам ғамин айтурға топса ҳамдаме. Чарх узукнинг халқасидур, лек ҳар кавкаб анга, Қатл учун остида қилғон заҳр пинҳон хотаме. Йўқ фароғат даҳр ароким, шомдин сочин ёйиб, Ёғдуруб ашкин тутар ҳолингға ҳар тун мотаме. Гар будур олам, кишига мумкин эрмас анда ком, Ҳақ магарким ком учун боштин ёротқой оламе. Йўқ вафо жинси бани одамда, бўл новмидким, Сен вафо кўрмак учун халқ ўлғуси йўқ одаме. Нукта нозук бўлди асру бўлғай эрди кошки, Шаммае бу рамздин зоҳир қилурға маҳраме. Дарди захм ўлмиш ичу тошим, қадаҳ қуй оғзима, Соқиё, кўксума лойидин доғи ёқ марҳаме. Давр аро суҳбат бу янглиғдур Навоий тонг эмас, Нолаю фарёди бирла гар тузар зеру баме. 577 Не бир субҳ ул қуёшнинг илгидин ичтим тўла жоме, Не ёттим маст рухсорим аёғиға қўюб шоме. Не бир қуш ҳаргиз ул гулшан сари еткурди пайғомим. Не бир ел ҳаргиз ул гулдин манга еткурди пайғоме. Ўқунгдин минг тўшуклук кўнглак ичра толпинур кўнглум, Ҳамул қуш мисликим ани муқайяд айлагай доме. Начукким тутмадинг, эй умр, вайроним аро ором, Ғамингдин тутмади жон ҳам бузуғ жисмимда ороме, Ҳамул кундин сариғ чеҳрамда гулгун ашкдур, эй шайх Ки, бир зарбафти гулфомий кийиб чиқти гуландоме. Югурдунг Каъбаи мақсад тилаб кўп, лек тинмайсен, Чиқарсанг ўзлукунгнинг дайридин ўзни эрур коме. Навоий, тонгла ҳуру софий кавсардин ортуғдур, Букун ул муғбача ишқида бўлсанг дурди ошоме. 578 Чеҳра кўрсатгилки жон бермоқ тариқин кўрсатай, Ишқ атворини даъво қилған элга ўргатай. Кўрсатиб юзким, дединг: қилма кўнгулни музтариб, Гаржавоб истарсен онча турки, ани тўхтатай. Бахтим уйғонмас бу нафхи сурдек фарёд ила, Менки марг уйқуси босқонларни дермен уйғатай. Меҳр ила васлинг куни бир субҳдек кулдур мени, Неча ҳажринг тунлари кўзни фалакдек йиғлатай. Риштаи ашким керишдур эгма қаддим ёсиға, Оҳ ўқин ғам шоми бахтим кавкаби чиққач отай. Кўнглума холинг хаёли кирса мардумлуқ қилиб, Кўз уйида ани мардумлар ичинда асратай. Келки ғамзанг игнасиға тоқибон жон риштасин, Кўнглаким чоки кеби кўнглум шикофин тевратай. Бир қадаҳ май бирла тиргузгил мени, эй муғбача, Дайр эшикинда неча махмур, ўлук янглиғ ётай. Эй Навоий, шарбати лаъли эрур жонбахш, лек Заъфдин ўлсам, не ҳадким дегамен ани тотай. 579 Ёр тандин жоннм айрилғунча зулмин қилмоғи, Эрмас онча саъбким, мендин ўзи айрилмоғи. Гар тутулмоқ истамас кўнглум қушин, бас негадур, Донаи хол узра зулфи домининг очилмоғи. Боғлайин дермен кўнгул тоатқа қўймас, найлайин, Ҳар нафас кўнглумға ул бут ғамзаси сончилмоғи. Кирпики ёнмиш кўнгуллар илғали қуллобдек, Буйладур ул шўхнинг кўнглумни кўзга илмоғи. Васлидин, ваҳ, не сўз айтайким, эмас мумкин, валек, Холи аз айше ҳам эрмас ҳар замон айтилмоғи. Ҳар кишиким дайр ичинда ғойиб этти нақди дин, Эй мусулмонлар, анинг мумкин эмас топилмоғи. Чок этиб кўксин Навоийнинг, кўруб кўнглида ўт, Деди: беважҳ эрмас эрмиш мунча афғон қилмоғи. 580 Ваҳки, диним кишварин торож қилди кофире, Куфр элига ҳомие дин аҳлиға яғмогаре. Чобуке, нўшин лабе, раъно қаде, хоро диле, Маҳваше, Ширин узоре, гулрухе, сийминбаре. Жон берурда лаълидин Исо сифат жононае, Кўнгул олурда юзидин Юсуф ойин дилбаре. Зулфи кўзларни қора қилмоққа шоми фурқати, Шом фурқат дафъиға рухсори меҳри анваре. Ҳам гулистон сайрн ичра сарв қоматлиғ гуле, Ҳам шабистон базми эҳёсида шамъи анваре. Оллоҳ-оллоҳ, буйла офатнинг гирифтори бўлуб, Найлагай бир мен кеби зори заифи абтаре. Не қарору сабру не тобу тавон, не тоқате, Не кўнгул, не жону не руҳу равон, не пайкаре. Соқиё, дилдорим ул янглиғ мени бедил бу навъ, Раҳм этиб тутқил манга айлаб лаболаб соғаре. То бўлуб бехуд Навоийдек қилай девоналиғ Ким, тараҳҳум қилмаса, қилғай тамошо ул пари. 581 Не ажаб гирён кўзум гар бўлмас уйқу манзили Ким, етшимас баҳрнинг бир ерга икки соҳили. Эйки кўрдунг жонима фурқат куни юз минг бало, Билки эрмастур булар ҳажрим тунининг дохили. Деманг ул оразда бурқаъдур ва ёхуд йўқтурур, Ё эмастур ғояти равшанлиғидин ҳойили. Дафн этар чоғда ичимдин чекмангиз пайконларин Ким, бу жавҳарлардурур нақди ҳаётим ҳосили. Ҳар тараф чун тиғ чекти рашкдин бўлдум ҳалок, Элга жон берди ва лекин бўлди жоним қотили. Ишқ майли чунки ҳижрон сари эрмиш, хуш ул Ким, бурундин бўлмади кўнгли биравнинг мойили. Гар жунун аҳли аро айтур Навоий дарси ишқ, Не ажабким улдурур девоналарнинг оқили. 582 Бас ажабдур, икки лаълин кўрсангу оғзин доғи, Ғунча бўлмоқ бир-бири узра ики гул яфроғи. Мил агар бўлса ўқунгдин йўқ ажаб, эй қоши ё, Чун кўзумни сурмадон этмиш аёғинг туфроғи. Ғарқи ашк ўлдум кўнгулда гавҳари ишқ уйлаким, Баҳр аро дур маскани бўлғай болиғнинг қурсоғи. Йўқки тиғинг тўкти қоним, балки чекти дам била, Ул ики аждарки кўрсатмиш қиличинг болчоғи. Чиқти қон тўкмакка ул кофир шафоат қилмангиз, Эй мусулмонларки, мумкин йўқ тараҳҳум қилмоғи. Бодаю ишқу шабоб айёмию, фасли баҳор, Панд нетсунким эрур ошуфталиғларнинг чоғи. Воиз айлар васфи жаннат ичра кавсар бодасин, Бўл Навоий маст, хоҳи мундоғи, хоҳ андоғи. 583 Жисми ул гулнинг қизил тўндинмудур гул хирмани, Ё солиб рухсори бир хирманға ўт ўртар мани. Оташин гул жисмида андоқки су музмардурур, Ўйладур гулгун тўн ичра оби ҳайвондек тани. Гўйиё гул ичра савсан барги айлабтур ниҳон, Йўқса гулгун тўн ичинда кўнглакидур савсани. Қатл учун ол айлади тўн, йўқса ул қаттолваш, Ғарқа бўлмиш қонға, баским бўлди қон тўкмак фани. Оташин гулму экин, гулбунда ҳар ён ё магар, Ишқ сўзидин тушуб ўт, куйди булбул маскани. Гул сочиб юз йил агар гулранг май нўш айласанг, Арзимас бир кун тикон нешиға даврон гулшани. Гул эрур юз хурдаси бирла гадойи жандапўш, Эй Навоий, муфлиси қониъни бил шоҳи ғани. 584 Кўнгулнинг чокидин гар бўлса жоннинг ваҳмию боки, Не тонг, эй гулки, кўнглак чоки эрмастур кўнгул чоки. Ўлук ушшоқ баҳри ишқ атрофида тонг эрмас, Эрур хасларки сурмиш ҳар тараф бу баҳр кўлоки. Бало саҳросида, эй ой, таним ўртарга саъй этма Ки, баҳр ичра чоқин тушса куяр бу дашт хошоки. Бошим аввал ити оллиға сол, эй чархким, тўйсун Ки, қоним бирла рангин бўлмасун ул шўх фитроки. Буким ул шўх элни ўлтурур бу рашкдин оё, Билур эркинмуким эрмас тирик бу зори ғамноки. Бўлур ҳусн ичра бир аники аҳли ишқ дарк айлар, Йўқ эрса зоҳиди беишқнинг йўқ мунча идроки. Начук ҳар зарра бу доир фалакдин меҳр кўз тутқай Ким, анинг давридин саргашта бўлмиш меҳр афлоки. Тирилдим бодадин қайғум кетиб, эй боғбон, гўё Ки, ҳайвон суйидин шодоб бўлғондур анинг токи. Навоий назм аро тиғи забонин уйла сурдиким Пичоқ топмас уятдин ўзни ўлтурмакка Саккокий. 585 Кош санчилса ики кўзума кўюнг тикани, Кирпикинг игнаси бирла чиқарур бўлса ани. Чиқмағай туфроғи бўлғунча гадоларға ватан, Ҳар гадоким эшикинг туфроғи бўлмиш ватани. Захмдур лола кеби доғларнинг дудидин, Ханжари ишқ шаҳиди уза қонлиғ кафани. Пуршикан зулфунг аро туштиким, эй аҳдшикан, Юз шикан солди кўнгулларга анинг ҳар шикани. Туну кун зулфу юзунг шавқидадурмен, негаким, Гулшани ҳусннинг ул сунбулидур, бу сумани. Бода қон, нағма фиғон, сури азо, айш бало, Кўргасен жилва агар айласа ишқ анжумани. Ҳуснидин бўлса Навоийға гадолиғ, не ажаб Ки, будур асру фақир, ул доғи бор асру ғани. 586 Оразинг ҳажрида зор эрдим қуёш ботқон чоғи Ким, сабо пайки манга еткурди бир гул яфроғи. Тўлди шавқинг гавҳаридин баҳри ишқ ичра кўнгул, Гўйиё бўлмиш менинг кўнглум садафнинг қурсоғи. Ерга томғоч ашки ҳайвон чашмаси бўлмоқ не тонг, Қайси кўз ичраки ер тутса аёғинг туфроғи. Суртсам мужгон кафи пойингға кўп ваҳм этмаким, Қилмади афгор гул баргини булбул тирноғи. Нетиб асрай ўзниким ҳолимнн ул чиққон замон, Англатур ёнимға ўлтурғанға кўнглум солмоғи. Ёшим эллик бўлди юз ҳасрат есамким суди йўқ, Ўзни майдин ҳуш тутай чун ўтти умрум хушроғи. Эй Навоий, Вомиқу Фарҳоду Мажнун бордилар, Бўлма ғофил, дам-бадам қилғунг азимат сен доғи. 587 Неча йилда қилмади кўнглумга ишқи шиддати, Улча қилди хаста жонға неча кунлук фурқати. Ҳажр бедоди аро ҳар кун яқиндур ўлгамен, Дўстлар беҳад қотиқ эрмиш йироғлиқ меҳнати. Боғни қўйким кўнгулнинг ул қаду юз ҳажрида, Сарв ила ҳам унси йўқ гул бирла доғи улфати. Сен билу жисмим неча доғ ўртар эрсанг, эй сипеҳр Ким, кўнгулга басдур ул бадмеҳр доғи фурқати. Эй кўнгул, даврон элига чунки йўқ ҳусни вафо, Қайда бас ҳусн аҳлиға бўлғай вафонинг нисбати, Истасам жоми муғона тутса гоҳи муғбача, То тирикмен айлагумдур дайр пири хидмати. Эй Навоий, чарх золининг фирибин емагум, Ёр агар бўлса менинг бирла эранлар ҳиммати. 588 Уйла ҳижрон тийрадурким, зулм экоч ул ой фани, Ёқибон кундуз чароғ истаб топа олмон ани. Лаълинг уммидида мунглуғ жоним ўлмиш бир гадо Ким, мунунг йиртуқ тўнидекдур анинг захмин тани. Ул кўз оллида мукаҳҳал кўзлари ҳусн аҳлининг, Кулга булғонғон сурук девоналардур гулхани. Оғзи жон қасди қилур, жонға таваҳҳум йўқ ажаб, Хавфи кўпроқдур анингким, махфий ўлса душмани. Келса тонг йўқ гоҳ пири дайру гаҳи муғбача, Риндким кунжи харобот ўлғой анинг маскани. Яхшироқдур кўрмаган оламда ҳусн аҳли юзин Ким, санамлар ишқининг бу келди важҳи аҳсани. Эй Навоий, ком топмай гар мен ўлдум ишқ аро, Кимки топса ком анга гоҳи соғиндурғил мани. 589 Чун сўз айтурсен лабинг титрар ғазаб қилғон чоғи, Рост андоқким сабо таҳрикидин гул яфроғи. Кимки кўрди сувратинг коғаздағи суврат кеби, То қиёмат оғзи ичра қолди ҳайрат бармоғи. Баски кўз оқу қаросин суртмишмен, шавқдин, Ҳам қора, ҳам оқ ўлубтур бодпойинг туйноғи. Не ажаб қон тўкса тиғинг ким, анинг ошомиға, Оғзин очқон икки аждар зоҳир этмиш болчоғи. Бошима туфроғ совурғондинму чеҳрам гард экин, Ё фалак ёғдурмиш устимга мазаллат туфроғи. Деди, лаълимни сўрарсенмуки, топқайсен ҳаёт, Бир ҳаёти тоза худ еткурди анинг сўрмоғи. Дайр пири хидматиға улки дер, бел боғладим, Чин дегай ул вақтким, зуннор бўлғой белбоғи. Менки эллик йил чекиб ғам, топмадим хушвақтлиқ, Топқаменму умрнинг эмдики ўтмиш хушроғи. Эй Навоий, олам аҳлидин вафо қилдинг тамаъ, Мен эдим сенинг кеби, мен янглиғ ўлғунг сен доғи. 590 Ким экин ул кўй аро деб, келса андин ит уни, Ит уни вазни била кўнглум солур ҳижрон туни. Демангизким, шоми ҳажрингнинг нечук поёни йўқ, Субҳи шамъин тийра анлар ғам тунининг шудруни. Шоми ҳажримни қора қилмоқ не ҳожат, эй сипеҳр, Рўзгоримдин қорарақдур чу ҳажримнинг туни. Ишқ иқболидин андоқ кимиёедур юзум, Ким қилур касби иёр андин қуёшнинг олтуни. Дард кўргим истаса келмак ғамим сўрмоққа ёр, Рози эрмонким, сиришким сайлининг бор ўз куни. Даҳр бўстониға зийрак қуш, не қилсун майлким, Ғунча жуз қонлиғ кўнгул очмас бу гулшан гулбуни. Ғам Навоийнинг кўзин қилмиш булутким заъфдин, Истар оғзиға томизғайлар момуғ бирла суни. 591 Юзи давринда қиронму зоҳир этмиш ул пари, Ё қуёш бирла қирон айлабтурур юз Муштари. Йўқса анжум ҳалқа урдилар тамошо қилғали, Жилваи ҳусн айлаганда офтоби ховари. Бу баҳона бирла рухсориға еткайменму деб, Риштан жоним аро тортилди ашким гавҳари. Гул уза шабнам эмас ул юзда дур монандиким, Инфиолидин ботибтур терга гул барги тари. Жолаларнинг лолазор ичра йўқ онча зебиким, Лолагун рухсоринг атрофида дурлар зевари. Дур била фахр этмаким, ул беш эмас бир қатра су, Панд дурриға қулоқ сол, эй санамлар сарвари. Юзи васфида Навоий доғи айлабтур қирон, Назм силкигаки чекмиш дурри маъни ҳар сари. 592 Насли одам бўлмади ҳаргиз муҳаббат мазҳари, Ул нимаким билмагай одам, қачон билсун пари. Хўблар ҳуснин қазо машшотаси кўп қилди зеб, Анда юз минг ҳайфким, йўқтур вафонинг зевари. Мен кеби айлаб вафо, кўрган жафо топилмағай, Ахтарилса сарбасар аҳли муҳаббат дафтари. Эй кўнгул, жинси башардин сен вафо кўз тутмаким, Йўқтурур бу хайл зотида муҳаббат жавҳари. Эйки дерсен, меҳр шамъи бирла кулбангни ёрут, Ҳам магар ани ёрутқай шамъи меҳри ховари. Ғуссадинким жон олиб парвойим этмас муғбача, Бехуд ўлмоқ истаб ўлдум дайр пири чокари. Эй Навоий, гар десанг кўрмай жафо бўлмоқ керак — Хўблардин, балки мутлақ насли одамдин бари. 593 Қон айладинг кўнглумни ниҳони, Кўргил ики кўзумда нишони. Тушти фиғонға кўнглум ул ойдин, Тонг йўқ етишса кўкка фиғони. Ҳажринг тунига тушкали кўнглум, Бўлмиш кўзига тийра жаҳони. Ҳасрат гули ҳамул дам очилғой Бағримнинг томса кўйида қони. Ҳар кимсага не туҳмат этайким, Иткан кўнгулни олди фалони. Айларда ишқинг шарҳини таҳрир, Сиғмас қалам тилига баёни. Хусрав, Навоийё, сени кўрса, Шаҳни дегай, Маликшаҳи соний. 594 Кўнгулга иткали андин топилмади хабаре, Топилса ҳам анга мендин топилмағай асаре. Қадингки нахли балодур ситам ёғар андин, Не бўлғуси самари, бўлса ул сифат шажаре. Не шоми фурқат экин, ваҳки, умр ўтуб андоғ, Тулуъ қилмади хуршиди васлидин саҳаре. Гузарда кўрмак учун заъфдин йиқилмишмен, Гадоий хастадек ул кўй аро тутуб гузаре. Итингки бор анга ушшоқ бағридин тўъма, Қилай деганга ани меҳмон керак жигаре. Оқар қадаҳға, томар ерга боданг, эй соқий, Хумор аҳлиға тегмасму ҳеч оқар-томари. Фироқ ўтида Навоийни, эйки, куйдурасен, Чу ишқинг айлади хасча анга не бас шараре. 595 Ит кеби неча самандинг сўнгича пўя урай, Ногаҳ ўтсам боқибон сен яна ўткунча турай. Чунки еттинг кўруб ул чеҳрани беҳол бўлуб, Ўзга келгач яна ул рахш сўнгинча югурай. Тўрт аёғланиб итинг хайли аро мен мажнун, Гар кесак отсанг ўпай, гар сўнгак отсанг кўмурай. Ўйқунга мониъ агар бўлмаса ул кўй ичра, Югуруб итлар ила кеча тонг отқунча ҳурай. Субҳидамким уюр итлар манга чун йўқ уйқу, Посини меҳр ила олам ёруғунча етурай. Ишқ кўйида агар шери жаёндур итдур, Тонг йўқ ар фахру мубоҳот ила бу нукта сурай. Нетти итликка Навоий кеби қойил бўлсам, Элга кўз йўқмудурур гарчи ани мен ёшурай. 596 Хунфишон кўзни юбон оқ этти ашким касрати, Гарчи кетмас лоланинг судан саводу ҳумрати. Шуша олтунлар эрур дурри висолингға баҳо, Коҳи аъзом узра эскирган алифлар ҳайъати. Тушта васлин кўргали, ваҳким, ажал уйқусиға, Бордиму кўнглум аро қолди ул уйқу ҳасрати. Гарчи оллимдин ўтарсен ҳар замон майдонда, вой Ким, эрур мониъ юзунг кўрмакка рахшинг суръати. Тиғи зулмингдин эмастур захмлар кўнглумдаким, Чоклар қилди бу уйнинг ҳажр ўтининг шиддати. Буки ҳоким жоҳилу маҳкум эрур олам анга, То ҳакими сунъининг не эрди эркин ҳикмати. Эй Навоий, кўзга кўнглумдин адувроқменки, бор Манга кўнглум меҳнати, кўнглумга кўзнинг офати. 597 Гул ёпиштурдингму юзга шўхлиқтин ҳар сари. Ёхуд очилмиш узоринг боғида май гуллари. Келгач ул юз оллима, қолур қора қайғу кейин, Соч тушкандек кейин хуршид бўлғоч илгари. Бўлмиш ул ой ҳажрида ранжим фалак жавфи тўла, Ўзга ранж ўлса, магар бўлғай фалакдин ташқари. Дема мендин бўл йироқким, тушмишам андоқ йироқ Ким, эмас мумкин яна бўлмоғлиғим мундин нари. Тонг эмас пайваста қошлар оразинг устидаким, Ёйни пайваста мусҳафтин қўярлар юқари. Зулм ила бедодидин махлас не мумкин, эй кўнгул, Чунки қувватлиғ йигитдур ёру мен ожиз қари. Эй Навоий, ҳажр аро билмон сенинг ҳолинг недур, Ёрдин айру ҳаётимдин тўюбон мен бари. 598 Сўз вафодин демаким, ул эрмас аҳли ҳусн иши, Жавр кам қилким, вафо сендин тамаъ тутмас киши. Ишқ аро таскин таваққуъ тутма кўнглум сўзиға Ким, ҳарорат дафъини қилмоқ эмастур ўт иши. Чекти саф кирпикларинг кўнглум сипоҳи оллиға, Синдурур юз қалбни лекин аларнинг сончиши. Совуғ оҳ ўтлуғ кўнгулдинким чекармен турфа кўр Ким, ҳавоий ишнинг мамзуж эмиш ёзу қиши. Термагайсен жолани гулбарги ичра, эй баҳор, Зоҳир ўлса ёр лаъли дуржидин дурдек тиши. Нури ботин ичра, эй солик, тилар бўлсанг камол, Қил қуёш янглиғ манозил қатъи қилмоқ варзиши. Чекти оллингға Навоий ақл ила ҳушу хирад, Турк чексун жисм аро гар хаста жондур қолмиши. 599 Тоғ аро Фарҳоду ҳар ён сурма қилған тошни, Кўзга чеккан не ажаб юз мил оқизмақ ёшни. Аҳли ишқ ул кўй аро саргаштадур жодуларинг, Сеҳр ила гўё бу навъ айландурурлар бошни. Кўкта ҳар ой бир ҳилол, ул машқдурким килки сунъ, Айламиш сизғонда ул икки муқаввас қошни. Эй сабо, ушшоқ нақди жонларин еткур йиғиб, Қайда топсанг ул муқомир шеваи қаллошни. Келди Чин наққоши ул юз нақшини қилмоққа тарҳ, Чеҳра очиб нақши девор айладинг наққошни. Кимни мендек хонақаҳдин сурдилар аҳли салоҳ, Муғтанам тутдик фано дайри аро авбошни. Лаълини кавсар майиға гарчи ташбиҳ айладинг, Эй Навоий, бордурур бу майда ўзга чошни. 600 Хаёл ўлғон киши ишқ ичра фаҳм айлар хаёлимни, Билур ҳижрон аро беҳол бўлған саъб ҳолимни. Кўнгул боғи ародур нахли қадди, лек қўрқармен Ким, ул иссиғ ҳаво сўлдурмағай наврас ниҳолимни. Эрур ҳижрон туни бас тийра, эй гардун, дурахшон қил, Саодат матлаидин ахтари фархунда фолимни. Не заъф ўлғайки бир қил гар қаламдин устига тушкай, Ниҳон қилғай мусаввир тортғон қилдек мисолимни. Кўруб хандон лабин оғзим очилди буки ўлмаймен, Қилурмен дафъ кулмак бирла гўё инфиолимни. Ҳақорат бирла боқма шайху муғ дайри сари юз қўй, Боқ ул кўй итлари силки аро жоҳу жалолимни. Навоийдек агар нафс итлигидин қилмағаймен рам, Қачон гардун манга ром айлагай раъно ғазолимни. 601 Неча тиғ урдунг кўнгулга тийра оҳи итмади, Кимса ўттин дуд чиркин су била оритмади. Бош қўярмен шукрдинким қилмайин бошимни гўй, Чобукум майдонға ҳаргиз рахшини секритмади. Хоҳи тиғи жавр ё тиғи забон бирла рақиб, Илтифоте қилмади кўнглумгаким оғритмади. Айлади юз қатла су, бир қатла қон кўнглумниким, Урмади бир тиғ ани юз қатла то инжитмади. Қилмади маҳбус кўнглум кулбасида ғамни ишқ, Рахналарни то маломат тошидин беркитмади. Эй хуш, ул қушким тегиб жисмиға ҳар бир тикан, Эл қулоғин ноладин булбул кеби ёлқитмади. Баҳри ашк ичра Навоий собит эрди тоғдек Ким, эсиб бир ел танининг тахтасин қолқитмади. 602 Сарсари оҳимдин ул ой фурқатида ғам туни, Ўйқуға қўймас халойиқни эшикларнинг уни. Ишқ ўтин Фарҳоду Мажнун руҳи билгай чарх уза, Ҳар бирига етса оҳим ўтининг бир учқуни. Буки дерлар кимиёдур ишқ, бовар қилмасанг, Қилғуси юз важҳ ила собит узорим олтуни. Орази гулгул бўлуб майдин оқизди қон ёшим, Кўр, не гуллар очти ул бўстони офат гулбуни. Эйки, дўзах ўтину маҳшар кунин шарҳ айладинг, Учрамайдур жонингга ишқ ўтию ҳижрон туни. Шоҳиди мақсуд ҳусни жилвагоҳинг жом эмиш, Истасанг мақсуд иликдин қўймағил ул кўзгуни. Чун Навоийға ики лаъли майидин тутса қўш, Қоривор жон истасаким, жон бериб топти муни. 603 Менмудурменким, кўнгулдин айрумен жондин доғи, Оллоҳ-оллоҳ не кўнгул, не жонки жонондин доғи. Ул пари зуннори зулфин боғламай девонамен, Бўлмишам бегона, яъни ақлу имондин доғи. Хонумондин ҳам тушубтурмен мени бедил йироқ, Кўнгул отлиғ ҳам алохону аломондин доғи. Ҳар замон кирса бузуғ кўнглум аро ёру диёр, Олам аҳли сиқтатурмен оҳу афғондин доғи. Эй ажал, жон бирла миннатдормен қилсанг халос, Интизори васлидин ҳам дарди ҳижрондин доғи. Кўзларим боғи сочарда ашк гулгун оштилар, Бу бири айнул ҳаёт, ул бир гулафшондин доғи. Кимки истар жониға даврон жафоси етмагай, Кўнглини даврондин узсин, аҳли даврондин доғи. Даҳр чун бузди мени мен ҳам мукофот айладим, Ўткариб оҳимни барқ, ашкимни тўфондин доғи. Эй Навоий, кўнглунг ар итти ани ёзғурма кўп, Бу эмиш тақдир, эмас сендин доғи, андин доғи. 604 Дашт уза саргашта мажнуннунг таку пўй урмағи, Йўқ ажаб, чун мумкин эрмастур қуюннинг турмағи. Ёзғурур ҳар дам мени ул қотил ўлтургум дебон, Ултурур ҳар дам мени балким анинг ёзғурмағи. Кўкни оҳим ўқлари гар қилмамиш юз минг тешук, Недур анинг шуъласин бас чархдин ошурмағи. Ул пари лутф айлабон девоналар кўнглин олур, Не ажаб ушшоқи бедилнинг кўнгул олдурмағи. Соқийи давроиға майли қатл агар йўқтур, недур, Ҳар замон аҳбобнинг паймонасин тўлдурмағи. Боғбони даҳр ҳар нахлки пайванд айлади, Хўб эди гар бўлмаса эрди яна синдурмағи. Демангиз ишқин Навоий халқдин тутсун ниҳон, Олам аҳли билди эмди не осиғ ёшурмағи. 605 Неча ниҳони ишорат рақиблар сари, Кўз учидин назаре ҳам ғариблар сари. Тиканлар ичра бўлур гул не тонг, гар ул гулрух Ҳам этса майл ҳамиша рақиблар сари. Бу важҳдинки даво дардманларга етар, Насиби васл керак бенасиблар сари. Юзум сенинг сари бўлғусидур, биҳамдиллаҳ, Муҳаббат аҳли борурда ҳабиблар сари. Не айб телба кўнгулни қочурса носиҳлар, Бўлурму тифлға рағбат адиблар сари. Чу ҳусн даври вафосиздур, эй гули раъно, Қил илтифот гаҳи андалиблар сари. Навонй, чу эрур ҳажр дардидин аламинг, Тазаллум этма, гар ўлсанг табиблар сари. 606 Саҳар ховар шаҳи чарх узраким, хайлу хашам чекти, Шиои хат била кўҳсор уза олтун алам чекти. Қазо фарроши чекти субҳнинг сиймин супургусин, Музаҳҳаб парларин андоқки, товуси ҳарам чекти. Китоба сунъи килки сураи ваш-шамс тафсирин, Фалак тоқи ҳавошисида зарҳалдин рақам чекти. Муаззин Каъба тоқи узра гулбонги самад урди, Бараҳман дайр айвонида оҳанги санам чекти. Ёқа чок этти гоҳи субҳ ул мотамғаким ошиқ, Бу муҳлик шоми ҳижрон ичра юз хуноби ғам чекти. Замоне кулди ул ғофилғаким даврон ситам тиғин, Анга урмоғни англаб ўзгага тиғи ситам чекти. Хушо, улким мунунгдек чоғ вафосиз умрни англаб, Сабуҳи жомини аҳбоб бирла дамбадам чекти. Маоний аҳли гоҳи нукта узра қилу қол этти, Тағанний хайли нағма ичра гоҳи зеру бам чекти. Агар кўнглида бир гул ҳажридин хори фироқ ўлса, Баҳона йиғламоққа бир неча жоми алам чекти. Вагар худ васли иқболи муяссар бўлса бир соат, Фаридун тахти узра базм тузди, жоми Жам чекти. Бўлуб матлуб рухсориға маҳву жомдин сархуш Юзин туфроққа қўйди бошини оллиға хам чекти. Не давлатдурки, бу ҳолатда андоқ борди ўздинким, Бақо иқлимидин рахтини то мулки Адан чекти. Навоий шояд ул раҳравға бу мақсад насиб ўлғай Ким, ул дашти фано қатъ эткали йиллар қадам чекти. 607 Чарх агар солса йироқ юз йил висолингдин мени, Ойира олғайму бир соат хаёлингдин мени. Белу оғзинг зикру фикри бирла бўлсам не ажаб, Шавқ бир дам ғофил этмас қилу қолингдин мени. Янги ойдур мужиби савдою мен девонамен, То фалак солди жудо мушкин ҳилолингдин мени. Элга юз очиб қоронғу қилма оламни манга, Тийра қилмағлиғ недур шамъи жамолингдин мени. Жон бағишлаб элга лаълингдин, мен ўлдум ташна лаб, Ваҳки, қилдинг қатл жонпарвар зулолингдин мени. Бастаи зуннор қил бир риштаға, эй пири дайр, Ҳар сари тори чубулғон эски шолингдин мени. Эй Навоий, ёна ишқ айлаб тахайюл зинҳор, Қилма ҳар дам ранжа бу фосид хаёлингдин мени. 608 Йўқ вафо аҳлида бир зори паришон мен кеби, Бевафовашларни севмакдин пушаймон мен кеби. Жон бериб бу хайл учун бирдин вафое кўрмаган, Барчадин навмид ўз ҳолиға ҳайрон мен кеби. Хонумонидин кечиб Мажнунки тутмиш эрди дашт, Қайда бор эрди алохону оломон мен кеби. Туттилар аҳли жунун вайроналик ул жамъдин Ким, паришонлиғлар ичра бўлди вайрон мен кеби. Ҳазлу завқ айларга туттунг дашт, бир сўз қот манга Ким, тилаб топмас киши ғули биёбон мени кеби. Билмайин ҳусн аҳлидин қилдим тамаъ расми вафо, Йўқ алардек бевафо, андоқки нодон мен кеби. Эй Навоий, сен доғи қилсанг тамаъ сайри Ҳижоз Қил Ироқ оҳанги, тарк айлаб Хуросон мен кеби. 609 Киши кетурса манга сарви гулузоримни, Анга фидо қилайин жони хоксоримни. Ёшурғай аҳли бақо оразики гарди фано, Чу ел совурса адам кўйида ғуборимни. Йўл узра онсиз эмаским бузулмағай кўнглунг, Наззора қилсанг ўтарда бузуқ мазоримни. Чу зулфунг эрди кўнгул рўзгори, ваҳки, сипеҳр Қорартиб айлади ошуфта рўзгоримни. Рақиблар тоши ё итларинг тишидин эрур, Ўлук йўл устида кўрсанг тани фигоримни. Мени чу майкададин ваъз жашниға тиладинг, Таҳаммул айла дамеким ёзай хуморимни. Дема Навоийғаким берма ихтиёр элдин, Муни деким манга ким берди ихтиёримни. 610 Гулшан ичра махфий ичсанг бодаи гулфомни, Чирма наргис ғунчасидек пардаларға жомни. Ёр зулфида ниҳон айш айлаган янглиғ кўнгул, Сен доғи ишрат учун тутқил ғанимат шомни. Қил шабистон тунларин майдин ёруғ, андоқки чарх, Меҳрдин махмурлуқ бирла ўтар айёмни. Гар тариқи эътидол осон эмастур, хуштурур, Дайр аро тарк айламак ойини нангу номни. Маст чок айлаб яқо, йиғлаб замон бедодидин, Бир қадаҳ майға сотиб даврони нофаржомни. Чун харобот ичра кирдинг маст бўлким, муғбача, Маҳрами базм айламас жуз ринди дурдошомни. Зуҳдунга мағрур ўлуб кўп қилма исъёнимни таън. Не учун, эй шайхким, билмас киши анжомни. Мен — мену дайри фано, сўфию кунжи хонақаҳ Ким, тилар ул кавсару мен бодаи гулфомни. Эй Навоий, даҳрдин кўз тутма жуз нокомлиқ, Ком ким топмишки, сен топқайсен андин комни. 611 Чун аён қилди лабинг аксини жом, эй соқий, Бодадин жон иси касб этти машом, эй соқий. Мастлиқдур манга ҳам майдину ҳам аксингдин, Нелар айлар қайдаҳи ойинафом, эй соқий. Кайфиятдин эмас эл боши қуйиким, қиладур Ҳуснинга базм элининг ишқи салом, эй соқий. Гарчи биз қон ютадурмиз лабинга етса қадаҳ, Санга бўлсун тарабу айш мудом, эй соқий. Қўйма уй азмиғаким, энди бўлибсен сархуш, Қилма базм аҳлиға ишратни ҳаром, эй соқий. Лабинг ўпмакка не ҳаддим, газак эткан қандинг Оғзима етса бу басдур манга ком, эй соқий. Ваъда қилдинг чу сабуҳиғаву маст ўлмишсен, Уюсанг нетти бизинг бирла, бу шом эй соқий. Билгали куфрдурур ниятинг айлабдурмен, Хонақаҳдин чиқибон дайр мақом, эй соқий. Гар Навоий деса ичманки, қилибмен тавба, Йиқибон бўғзиға қўй бир тўла жом, эй соқий. 612 Лаҳза-лаҳза чунки ортар ул пари зеболиғи, Дам-бадам афзун бўлур мажнун кўнгул шайдолиғи. Халқ кўп парвосидин жон топқонинму айтайин, Ё аниким не қилур жонимға бепарволиғи. Итти шаҳлар кўнглини оғзи ўғурлаб оқибат, Айлади пайдо бу шаҳкорини нопайдолиғи. Гарчи расво эрди Мажнун, чун менинг расволиғим Бўлди афзун, эмди кўрунмас анинг расволиғи. Майда соқий зулфу юзи гар кўрунмас, бас недур, Дайр пирининг кеча-кундуз қадаҳпаймолиғи. Жаннату дўзахга чекмас, лутфу қаҳринг бўлмаса, Гар мунунг мўминлиғидур, гар анинг тарсолиғи. Лайли майни то майи лаълиға ташбиҳ айладинг, Эй Навоий, андин ўлди бу нишотафзолиғи. 613 Оғиз ичра тилингдек ғунчада гул барги тар бўлғай, Вале бу шарт илаким, барги гул ичра шакар бўлғай. Қадингға сарви раъно ўхшағай, лек ул замонким сарв Хиромон бўлғаю гул бергай, ул гулдин самар бўлғай. Юзунг давриға ой даврини ташбиҳ эткамен, вақте Ки, анда хол ила хат фитнаи даври қамар бўлғай. Кўзунга ўхшағай наргис, агар қиймоч ўлуб оқи, Мудаввар асфари ичра, қоралиғдин асар бўлғай. Хатингға қадр шоми ўхшағай бу шарт бирланким, Тажалли нуридин ул шом аросинда саҳар бўлғай. Чу минсанг ашҳабинг ул дам, қуёш бўлғай санга монанд Ки, берса кўкбўзин жавлон жаҳон зеру забар бўлғай. Манга ишқингда Мажнун бирла Фарҳод ўхшағай ул чоғ Ки, бу бўлғай жаҳон расвоси, ул мундин батар бўлғай. Хабардор ани билгил, эй кўнгул, бу давр жавридин Ким, ул тун-кун харобот ичра масту бехабар бўлғай. Дедим, назм аҳлининг сархайли ким бўлғай, деди ҳотиф, Навоий бўлгай, улким сен тилайдурсан агар бўлғай. 614 Кўнгул ўт берки, бир гул ҳажридин кўксумга доғ ўртай, Фатила чирмаб, ой даврича солиб, анда ёғ ўртай. Эмас мумкин ғазолим мултафит мен уйлаким лола, Неча бағримни қон айлай, неча кўнглумга доғ ўртай. Анингдек тийрадур шоми ғамимким бўлмағай равшан, Агар хуршид шамъи янглиғ анда юз чароғ ўртай. Чиқинг Фарҳоду Мажнун, ишқ ўти лофидин урмай дам Ки, ҳижрон сўзидин бир оҳ тортиб, дашту тоғ ўртай. Эмас кулбамни ҳаргиз ул қуёш ёрутқудек, эй чарх, Ўзумни шамъдек ҳар тун неча бошдин аёғ ўртай. Мени дўзах сари бошлангки, ташлаб сарнигун ўзни, Бу янглиғ ҳажр ўти бедодидин истаб фароғ ўртай. Неча ул шўх элга нўшханду лоба қилмоқдин, Ёғимни ҳой-ҳой айлай, ичимни лоғ-лоғ ўртай. Бу гулшан гулларида чунки йўқ бўйи вафо, невчун Тилаб ани таманно ўтидин ҳар дам димоғ ўртай. Замон аҳлин вафосиз дебки, қилдим достонлар сабт, Навоий бир кишида гар вафо топсанг сўроғ ўртай. 615 Неча килки тахайюл бирла бир суврат нигор айлай, Анга ошиқ ясаб, кўнглумни умдо беқарор айлай. Неча чирмаштуруб бир зулф савдосин димоғимға, Узумни аҳли савдодек паришонрўзгор айлай. Неча бир сарвдек қомат ҳавоси бирла ҳар соат, Жаҳонда оҳу афғондин қиёмат ошкор айлай. Неча бир лоларух доғи ғамин истаб таним узра, Қуюб юз доғ ани қонлиғ ёшимдин лолазор айлай. Эрур бас тийра шоми ишқ, ё раб, ҳусн шамъин ёқ Ки, жон бирла кўнгул ўртанмагин парвонавор айлай. Неча ғам дашти ичра бир пари меҳрида соямни, Жунундин бир замон қовуб, гаҳи андин фирор айлай. Неча анжум била чарх офатидин чарху анжумдек, Ҳавони оҳим ўтидин тўла дуди шарор айлай. Чу ҳеч иш ихтиёри кимсада йўқтур, қўй эй зоҳид Ки, тарки ихтиёр этмакни мен ҳам ихтиёр айлай. Навоий, бода баҳри бегарониға мени солғил Ки, гардун баҳрининг мавжи балосидин канор айлай. 616 Неча кўргузсам ниёз, ул шўх ноз айлар, нетай? Жавр кўптин-кўп, тараҳҳум оздин-оз айлар, нетай? Мен ниёз айларда истиғнодин этмас ноз ҳам, Ноз ҳам ҳайф элга изҳори ниёз айлар, нетай? Эл билаким лаълидин жон истар, айлар ихтилот, Жон бериб лаълиға мендин эҳтироз айлар, нетай? Васли шоми бода янглиғ маст этиб аҳбобин, Шамъдек то субҳ ишим сўзу гудоз айлар, нетай? Жаврини чекмакта мен мумтозмен аҳбобдин, Лутф вақти ул тарафни имтиёз айлар, нетай? То ҳақиқий ишқ мастимен кўнгулни қовмушам, Аниким андишаи ҳусни мажоз айлар, нетай? Мен ҳусайний мазҳаб ар ҳамроҳ эмасмен, йўқ ажаб Чун Навоий ҳар дам оҳанги Ҳижоз айлар, нетай? 617 Рўза бўлдию манга ичмак-емак кам бўлмади, Ичмаким жуз қон, емак жуз ғуссаву ғам бўлмади. Элни сероб айлади ишрат зулоли шоми айш, Ғайри кўз селобидин эрним менинг нам бўлмади Эл янги ой кўрдию мен кўрмадим қошинг хамин, Элга байрам бўлди, аммо бизга байрам бўлмади. Олам ошуби учун майдонға кирдинг секретиб, Ул замон ким қолдиким расвои олам бўлмади. Янги ой бўлғач аён тутқил ҳилоли жомким, Жуз бу иш имосиға қадди анинг хам бўлмади. Ҳажр зиндонидин озод эт мениким, йўқ букун Ҳеч зиндонийки махлас бирла хуррам бўлмади. Эй Навоий, ийд ўлуб эл ичтилар май дам-бадам, Бизга жуз хуни жигар жоми дамо-дам бўлмади. 618 Кўз ёшим ғалтон борур ул орази дилжў сари, Тифлдекким ағнабон майл айлагай кўзгу сари. Ул бути зебо гар истар ашким оқса айби йўқ, Зиннат аҳли майл этарлар доимо инжу сари. Хол ширинлиғни лаълингдин магар касб айламиш Ким, эрур кўнглум бағоят мойил ул ҳинду сари. Ҳажр даштида кўзи сори борур шайдо кўнгул, Телба саҳро сайрида борған кеби оҳу сари. Ҳар сари майл этканингдиндур ҳасаддин ўлмаким, Ёлғуз андин йўқки кўнглум мойил ўлғай бу сари. Оби ҳайвондек чучук лаълинг муяссар чун эмас, Ҳажридин ҳар лаҳза кўнглум тортар аччиғ су сари Ул маҳи ҳиргаҳнишиннинг остонин мендин ўп, Эй Навоий, ҳар қачон майл айласанг ўрду сари. 619 Нотавон наргисидек айлади бемор мени, Сунбули доми аро қилди гирифтор мени. Ёр кўйида гар ўлсам ғам эмас ўлтурадур, Кўйидин буки қовар ҳар нафас ағёр мени. Дард тоғию бало даштида кўрким, қилмиш Ишқ Фарҳод ила Мажнунға намудор мени. Тонгдин оқшомғача ноз уйқуси ичра ул кўз Ваҳки, қилмиш кеча тонг отқуча бедор мени. Куйдуруб ҳар сари дудумни паришон қилди, Дуддек зулф ила ул ўт кеби рухсор мени. Куфр зулфи расанинким белима боғлади руст, Тортти дайрға ул ҳалқаи зуннор мени. Хонақаҳ аҳлидин асру мутанаффирдур табъ, Пири дайр айлагали воқифи асрор мени. Чун фано дайрида ўзлуктин оғирроқ юк йўқ, Шукрким ишқ ўти қилди сабукбор мени. Дема, эй шайх, Навоийғаки, чиқ майкададин, Чиқайин қўйса гар ул дилбари хаммор мени. 620 Эй қуёш, невчун қошингдин соядек сурдунг мени, Равшан айлаб жумлаи оламни, куйдурдунг мени. Куйдуруб, эй ишқ ўти, гардунға совурдунг кулум, Пояда охир бу янглиғ кўкка еткурдунг мени. Ҳажр ўти тоби яна беҳол қилди нечаким, Эй насими васл, ўз ҳолимға келтурдунг мени. Ишқ манъида сўзунг чун ҳашв эди бўлдум хамуш, Қилма, эй воиз, гумонким йўлдин озғурдунг мени. Найладим, эй ишқим, бўлдум ўлум муставжиби, Ким, бу янглиғ ҳажр жаллодиға топшурдунг мени. Васлинг эттинг ваъда, аммо ҳажринга қилдинг асир, Кўкка чектинг, лек ерга оқибат урдунг мени. Эй Навоий, васл агар рўзи эмастур чора йўқ, Қилмадинг деб саъйи бас, не ишга ёзғурдунг мени. 621 Бор эди ул ҳамки бир чоғ бизга ёре бор эди, Куллий ар ёр ўлмаса филжумла боре ёр эди. Васлдин бутқормаса таскин берур эрди сўруб, Хаста кўнглум дардиниким ҳажрдин афгор эди. Мен агар маҳрум эдим, маҳрам ҳам эрмас эрди ул, Кўнглум ар озурда эрди, лек миннатдор эди. Шамъ агар ёрутмаса куйдурмаса ҳам яхшидур, Не улусқа улфат андин, не манга озор эди. Гўйиё шукр этмадимким, онсиз ўлмишмен бу дам, Ул қуёшимни ёшурған чархи кажрафтор эди. Чарх билмонким манга бу узрни тутти раво, Йўқса меҳр аҳлиға ул то бор эди, ғаддор эди. Ёрсиз деманг Навоий маст эмиш, эй аҳли ҳуш Ким, анга то ҳажр бор эрди, қачон ҳуш ёр эди. 622 Яна лаълинг ғами ашкимни жигаргун қилди, Ҳам жигаргун ани, ҳам бизни жигархун қилди. Мазҳари ҳусну жамол ўлди юзунг андоқким, Шод этиб олам элин, тек мени маҳзун қилди. Сочинг афъиларидин йўқ кўзунга ҳеч газанд, Сеҳр ила то бу йилонларға не афсун қилди. Ҳусни Ширин била Лайлидин агар ортуғ эмас, Нега юз хастани Фарҳод ила Мажнун қилди. Сайли ашким ғамида сарсари оҳим бирла, Даштни баҳр этибон, тоғни ҳомун қилди. Қули бўлдим негаким, муғбачаи бодафуруш Мени махмурни бир жом ила мамнун қилди. Эй Навоий, демаким қилмасун ул ой ошиқ, Ҳозир ул эмди нетай, ҳозир ўлуб чун қилди. 623 Йўқтур андуҳу малолат ўтиға хас мен кеби, Бедилу бечораву бемору бекас мен кеби. Эйки Мажнун васфин эттинг, ўлмади ёр оллида, Мен қилиб юз жон фидо ул бўлмағай, бас, мен кеби. Дема парвона куяр мендекки сўз шамъ узрадур, Не учунким ул доғи ғам шоми куймас мен кеби. Турки анжумға дедим ҳусн ичра сен, ё ул фузун, Деди, ким бўлғай анга юз банда чаркас мен кеби? Қошларинг ёйиға қурбон қилғали йиллар тилаб, Топмағай бир бу кўҳан тоқи муқаввас мен кеби. Эйки даҳр аҳли, вафоси йўқ дебон озурдасен, Ошнолиғни алардин сен ҳам эт бас мен кеби. Эй Навоий, ишқни ҳар ким ёрутмоқ истаса, Ер юзинда топмағай тутруқ учун хас мен кеби. 624 Чок булғоч кўнглум олди шўхлар филҳол ани, Ғунчадекким аввал очилғач узар атфол ани. Ҳажр аро оғриқ кўнгул қолмиш ики зулфунг аро, Дарддекким қопсамиш ҳар саридин бир дол ани. Боғи рухсорингдадур кўнглум қушиким қилди сайд, Дом бирла дона янглиғ зулф бирла хол ани. Тушкали кўюнгга кўнглум айладинг туфроққа паст, Тушса ўт бир ерга, эл қилған кеби помол ани. Сувратингдин ақл мажнун бўлғали бир тифл эрур Ким, қилибдур музтариб коғазда бир тимсол ани. Даҳри дунни айла рад невчунки қилмайдур қабул, Улки даҳр аҳлиға муқбил айламиш иқбол ани. Гар Навоий давр аро беҳол эрур соқий, не ғам, Келтурур ўз ҳолиға бир жоми моломол ани. 625 Очмағай эрдинг жамоли олам оро кошки, Солмағай эрдинг бори оламда ғавғо кошки. Чун жамолинг жилваси оламға солди рустаҳез, Қилмағай эрди кўзум ани тамошо кошки. Бўлмағай эрди кўзум ўтлуғ юзунг кўрган замон Ишқинг ўти шуъласи кўнглумда пайдо кошки. Айлагач ишқинг балоси зор кўнглумни ҳазин, Қилмағай эрдинг мени махзунға парво кошки Тушмагай эрди фирибомез лутфунг билмайин, Нотавон кўнглумга васлингдин таманно кошки. Лутф ила кўнглумни васлингдин талабгор айлабон, Қилмағай эрдинг яна зулм ошкоро кошки. Бевафолиғ англағач ишқингни кўнглум тарк этиб, Қилмағай эрди ўзин оламда расво кошки. Эмдиким девонаю расвои олам бўлмишам, Васл учун мумкин йўқ ўлтургай бу савдо кошки. Эй Навоий, бевафодур ёр, бас не фойда, Нечаким десанг агар ёхуд магар ё кошки. 626 Ёрдин айрилса қотилмағлиғин билмас киши, Билсаким, чун айрилур, қотилмас, айрилмас киши. Кимса ўлса ёридин айрилмағай, юз войким, Айрилурда буйла ҳижрон шиддатин билмас киши. Васл қадрин билмайин ўлдум ғами ҳажрида, вой Ким, висол айёми ҳажр андишасин қилмас киши. Ҳажр биймидин ўлубмен, соқиё, тут жомким, Кўзга маст ўлған замон Жамшидни илмас киши. Мендин эрмас, ҳажрдиндур ҳар тараф бағримда чок, Йўқса тиғи қатл ила ўз бағрини тилмас киши. Ёшурун дардимни қилмай ошкор ўлгумдурур, Оҳким, оламда аҳли дард топилмас киши. Тўйди жонидин Навоий ҳажр аро тут, эй ажал, Уйла майким чун ичар то ҳашр ойилмас киши. 627 Баски кўнглумни фалак мажруҳу вайрон истагай, Истарам ўлмакни андоқким, ўлук жон истагай. Фурқатинг ошубидин истар кўнгул қўймоқ туган, Кимса андоқким яра манъиға қолқон истагай. Ҳажрким жоним тилар ҳар дам азоб айлаб эрур, Золимеким қийнаб элдин нақди пинҳон истагай. Бўлмасун ошиқ менингдекким, кўруб дилдорини, Ўзгаларга мултафит ҳар лаҳфа ҳижрон истагай, Ваҳ, неча меҳнат тоши атфолдин ёғдурғали, Ишқ шаҳру кўй аро жисмимни урён истагай. Ул пари ушшоқиға раҳм этса этсун ушбу бас Ким, мени девонаву расвои даврон истагай. Ўқларингдин ўлганимдин сўнгра топқай қатл учун, Туфроғимдин чарх агар юз қари пайкон истагай. Қилсун осон ўзлукидин бўлса бир душворлиғ, Ҳар киши даврон ғами душворин осон истагай. Эй Навоий, сен кеби маҳрум қолғай, кимки ул Олам аҳлидин вафойи аҳду паймон истагай. 628 Фироқ ашкидин, эй кўз, даме очил боре, Бошимғаким қадам урмиш назора қил боре. Келибдур ул пари, эй бе шуур телба кўнгул, Келиб ўзунгга не дейдурмен англағил боре. Жаҳон халойиқи жаврунгдин ўлди, эй бадмаст, Булар тафарружиға бир нафас ойил боре. Иёдатимға менинг, эй Масиҳ, чун келдинг, Дам урмай ўлма равон нуктае дегил боре. Буким жаҳон аро расвомен айламон таҳсин, Сенинг ғамингдин ўлубмен бу навъ бил боре. Неча улусқа маю бизга заҳр соқийдур, Дедингки мастмен, ар чин дединг, ёнгил боре. Навоий ўлғусидур илтифотинг озлиғидин Чу кўрмагунг яна бир қатла кўзга ил боре. 629 Гул эмас ҳар ён юзунг даврида оро қилгали, Ҳалқа урмишлар жамолингға тамошо қилғали. Оразинг Чин нақши зулфунг мушку ҳарён хол эрур, Ҳинд эликим Чинға келмиш мушк савдо қилғали. Юз уза оғзинг ўғурлаб нақди дин бўлди ниҳон, Чекти хаттинг хайли саф ўғрини пайдо қилғали. Қилғали ишқингни пинҳон айладинг кўксумни чок, Дема пинҳон қилғаликим ошкоро қилғали. Эйки, сўрдунгким қачондин сен жунун ошубида, Ул пари хайли ғами кўнглумда ғавғо қилғали. Бодаға раҳм айлаганда офият дасторини, Йирттим бир гўшасидин бодаполо қилғали. Йўл чиқармон тийра шомимдин Навоийдек, вале Мунтазирдурмен ҳидоят барқи бир чоқилғали. 630 Эй кўнгул, васлидин ул ой бизни навмид этмагай, Жонимизға фурқат андуҳини жовид этмагай. Қасди жон айларда лаълиға татаббуъ қилмағай, Кунгул ўртар чоғда рухсориға тақлид этмагай. Васл уммиди била ушшоқини қилғанда шод, Ғуссалиғ кўнглумни ҳажри бирла таҳдид этмагай. Тушта кўрдум оразин кўнглумни барқи ишқ ила, Ул қадар гарм эттиким, туш вақти хуршид этмагай. Итларинг синған сафоли тушкач илгимга, кўнгул Онча фахр эттики, жоми бирла Жамшид этмагай. Дурри ваҳдат топмағай ҳаргиз фано гирдобидин, Соликеким ўзни ғарқи баҳри тажрид этмагай. Онча фарёд этти мутриблар Навоий назмидин Ким, Уторид шеъридин чарх узра Ноҳид этмагай. 631 Сўрмангиз ашким суйинким муттасилму келгуси, То кўнгул ишқ ўтидин куйгуси ул су келгуси. Зулфунга еткач кўнгул бехуд йиқилди атридин, Билмадим ул шомға кирганга уйқу келгуси. Тийра бўлди ламъаи пайконинг ўткандин кўнгул, Чун қуёш борғуси, оламға қоронғу келгуси. Ҳаддин ўтти оразим, кўргач лабинг хандонлиғи, Билмадим бу заъфарондин мунча кулгу келгуси. Чиқти кўнглумдин ҳавосу ақл ишқинг оллиға, Қўйса юз мулкига шоҳи халқ ўтру келгуси. Соқиё, тут майки ўзлук нақшидин бўлғум халос, Ҳар қачон илгимга ул рахшанда кўзгу келгуси. Эй Навоий, ўлма ҳар дам ул мусофир ой учун, Ғам ема шаҳ ёнғусидур тонгла урду келгуси. 632 Аҳли дил оллида дилдор илтифоти камлиғи, Онча саъб эрмаски, ҳар ноаҳл ила ҳамдамлиғи. Гар ўғурлуқ истамас лаълинг доғи жон нақдидин, Бас недур ўғри кеби пайваста қошинг хамлиғи. Зулфи торин торта олмас кимса кўнглумдинки бор, Беркроқ жон риштасидин ҳам анинг маҳкамлиғи. Уйлаким тун дудини оҳим паришон айлади, Тонг елидиндур муанбар сунбулунг дарҳамлиғи. Ҳар не эл кўнглуга хуррамлиғ, менинг кўнглумға ғам Ким, ғамингдин бўлмиш ул девонанинг хуррамлиғи. Соқиё, май берки, дардим зоҳир айлай маст ўлуб Ким, ичим қон айлади иш сиррининг мубҳамлиғи. Гар Навоий айлади бадмастлиғ, эй пири дайр, Сен карам кам қилмағилким, кўптур анинг камлиғи. 633 Бормағил қаҳр била бағрим этиб қон эмди, Ё бу бедил сари, ё лутф сари ён эмди. Ўқларингдин кўз аро кўп тикон эрди қочтинг, Келки, қон ёшим ани қилди гулистон эмди. Деди, ҳижрон аро фарёдинга еткум бир кун, Заъфдин, оҳки, мумкнн эмас афғон эмди. Қатлдин кўп мени қўрқутмағил, эй муҳлик ишқ Ким, ани ҳажр қилибтур менга осон эмди. Билди махмурлуғум тутти қадаҳ соқийи давр, Шаҳ мени денгки, эрур комима даврон эмди. Бодадин ком, лабинг бодасидин жон топтим, Соқиё, йўқтурур ўлсам доғи армон эмди. Эй Навоий, дема тарк айлаки кўптур ғами ишқ, Менки чектим ғамини, тарк не имкон эмди. 634 Неча мен меҳнат чекиб, ул ой танаъум айлагай, Ошкоро йиғласам, пинҳон табассум айлагай. Жавридин ул навъ хушменким ўлум ҳоли бўлуб, Ваҳм этарменким, кўруб ногаҳ тараҳҳум айлагай. Нукта сургач лаъли ўлгонлар топар умри абад, Умрида Исо қачон мундоғ такаллум айлагай. Тиғи зулми тегмағидин айласа эл кўнгли бим, Тегмасун ғайриға деб, кўнглум таваҳҳум айлагай. Дема зулмум кўп етиб кўнглунг тазаллум айламиш Ким, агар оз етса шоядким тазаллум айлагай. Эй кўнгул, бир лаҳза ҳижрон шиддатиға арзимас, Гар висол ичра киши юз йил танаъум айлагай. Ёр базмиға чу йўл топмас Навоий не осиғ, Дилхарош афғону гар дилкаш тараннум айлагай. 635 Истадим ёреки кўнглум дам-бадам шод айлагай, Билмадим жонимға бедод узра бедод айлагай. Лаъли анфосидин очилғай ҳаётим ғунчаси, Йўқки умрим хирманин бир дамда барбод айлагай. Васл ила йиққай кўнгулдин дарду ғам бунёдини, Йўқки, ҳар дам ўзга ҳижрон тарҳи бунёд айлагай. Шамъи рухсори ёрутқай тийра кўнглум кулбасин, Йўқки, зулфи дуди ани меҳнатобод айлагай. Риштаи жонимдин очқай нўги мужгони гириҳ, Ҳар бирин қатлимға йўқким неши пўлод айлагай. Ҳеч гулга бўлмасун мойил бировким сарвдек, Десаким ўзни хазон давридин озод айлагай. Кўп Навоий ноласин манъ айламангким, токи ул Ёрини ёд айлаган, албатта, фарёд айлагай. 636 Гулшани кўюнгдин айру боғи ризвонни нетай, Бошима гар гул сочар, сенсиз гулафшонни нетай. Нахли қаддинг чун эмас гирён кўзумда жилвагар, Жўйбор атрофида сарви хиромонни нетай. Ул итингга бўлмаса туъма, бу оллингда фидо, Заъфлиқ пайкарни найлай, нотавон жонни нетай. Лаългун ашким лаби ҳижронида айб этмангиз, Кўз йўлидин тўкмайин бағримдағи қонни нетай. Зулмати ҳажрида чашминг васфин этма, эй Хизр, Менки умримдин тўюбмен, оби ҳайвонни нетай. Доғима марҳамни кўп таклиф қилмай, эй рафиқ, Туттум ул доғим ўнгарди, доғи ҳижронни нетай. Ёрдин айру бузуғ кўнглумга қилдим хайрбод, Эй Навоий, уйла ганж ўлмай бу вайронни нетай. 637 Чу қўйдум ишқ, уят ҳар бедилу девонадин доғи, Демай Фарҳоду Мажнун булбулу парвонадин доғи. Чу мен бегона бўлдум ишқ бирла ошнолиғдин, Бу ишга ошнолардин уят бегонадин доғи. Бу ишниким мен айлабмен, мени қилмоқ бўлур ихрож, Ватан маъмурасидин ҳам, бузуғ кошонадин доғи. Чу зуҳд эттим ҳавас, йўқ айб пири дайр агар дерким, Қовунг ани фано дайридину майхонадин доғи. Менинг жонимға ўтканларни шарҳ этсам улус ўлгай Ки, жон қотилларидин кечтиму жононадин доғи. Манга зулм онча ўтти ишқдинким, таркини туттум, Оғиз муҳр айладим ул бобда афсонадин доғи. Тазарв ойинлар этса жилва гулшан ичра йўқ улким, Назар солмайки, чиқмай чуғздек вайронадин доғи. Фалак жомидин онча заҳр нўш айлабмен, эй ҳамдам Ки, майдин элни юбмен, соғару паймонадин доғи. Навоий, тарки ишқ эттим деса бутмангки бутмаслар, Киши ҳар сўз эшитса усругу девонадин доғи. 638 Чархким ою қуёши бору юз минг анжуми, Поймолу тийра туфроғ эмгагидин не ғами. Боғбон гулшанда юз минг гул билаким айш этар, Не ғами гул ҳажридин булбулнинг ўлса мотами. Шаҳға шавкат оламию бандадур юз моҳчеҳр, Ҳажр аро билмас гадонинг бор не муҳлик олами. Эй рафиқ, олғил ярам момуқларин, бўлғил биҳил, Ўлгудекменким, тикондур захмларға марҳами. Мен башар жинсиға жон ўйнаб вафое кўрмадим, Қочмай одам хайлидин ҳар кимки бўлса одами. Мен чу зоҳир қилмадим не навъ улусқа бўлди фош, Ишқ аро ошуфта кўнглумнинг бу сирри мубҳами. Эй Навоий, ишқ сиррин ҳеч маҳрамға дема Ким, бунинг ҳам маҳрами бўлғай, анинг ҳам маҳрами. 639 Агар ишқ айлади бечора бизни Ва лекин қилди ҳажр овора бизни. Не ишқу ҳажр балким рашк тиғи, Дамодам қилди пора-пора бизни. Бу ишдур турфаким ҳар кимга бир тиғ Ки, урди айлади юз ёра бизни. Мену Фарҳоддин Мажнун узулмас, Нединким топти ул ҳамкора бизни. Вафо қил бағри тошимким, ҳақ этмиш, Жафо тортарда санги хора бизни. Жаҳон шўхин талоқ этсанг не тонгким, Чиқарди элдин ул маккора бизни. Навоийдек юзунг бир кўрдук, итти Жаҳон расвоси бир наззора бизни. 640 Гулбун узра субҳидам ҳар сари гул барги тари, Ҳар шажар узра магар қўнған дурур хайли пари. Су аро тушмиш қуёш акси йўқ эрса ғайбдин Кирди гулшаннинг тамошосиға меҳри ховари. Мактаб атфоли кеби булбуллар ўлмиш наъразан, То насими субҳ элидин очилур гул дафтари. Гул аруси ҳусн мулкида эрур соҳибқирон, То юзи давриға зийнат берди шабнам гавҳари. Жола бирла нилуфар бир навъ тутмиш зебким, Собиту сайёра бирла гунбади нилуфари. Ул киши умри баҳоридин терар гулбарги айш Ким, кафида лолагун май бирла бўлғай соғари. Дўстлар бирла тутуб ишрат баҳорин муғтанам, Бир нафас ссуда бўлғай жони меҳнатпарвари. Кимгаким бир дам бу ком ўлса муяссар яхшироқ, Бўлғуча юз кари анинг ҳукмида олам кишвари. Эй Навоий, фақр мулкин тут ғаним зинҳор Ким, ғинову салтанатнинг кўптурур дарди сари. 641 Чеҳра ёпиб мени куйдурма, ахи, Важҳсиз жонима ўт урма, ахи. Даме ўлтурмас эсанг ёнимда, Боре эл ёнида ўлтурма, ахи. Шишадек кўнглум аро гар майи васл, Солмас эрсанг ани синдурма, ахи. Ўзгалар сари боқиб тишлама лаб, Захмлар жонима еткурма, ахи. Зулфи савдосина чирмашма кўнгул, Юз бало бошима келтурма, ахи. Эй кўз, ул шўхқа чун хуш келмас, Кўп анинг жониби телмурма, ахи. Ёзуғум бор эса қатл айла ўзунг, Ҳажр жаллодиға топшурма, ахи. Соқиё, тинмоғим истар бўлсанг, Май ичардин мени тиндурма, ахи. Юз жафо тоши Навоийға уруб, Ит деб оллингдан ани сурма, ахи. 642 Кўнгулнинг ҳажр аро жондин малоли Ки, йўқ сенсиз тириклик эҳтимоли. Қадидин сарвиға етти хижолат Ки, тузлукда йўқ эрди эътидоли Хаёли бас чу йўқ васлиға ҳаддим, Висоли бўлмаса бори хаёли. Ниҳоледур қади тўбидин ортуқ, Агарчи йўқтурур тўби ниҳоли. Янги ой шомға майл айлагандек, Уланмиш зулфиға мушкин ҳилоли. Лаби жонбахш сўз айтурда қолмас Масиҳонинг дам урмоққа мажоли. Не ғам, соқий, агар худ жоми Жам йўқ, Етар майхонанинг синғон сафоли. Мени беҳол қил бир май биланким, Кўнгулнинг ўзгадур ҳар лаҳза ҳоли. Навоий, сен чу ҳижрон лойиқисен, Пишурма васл савдои муҳоли. 643 Соқиё, йўқ ғаму дардима ҳадде, Вақт эрур май била қилсанг мададе. Меҳнатим тоғича йўқтур Уҳуди, Ани тортарға менингдек аҳаде. Тут манга бодаи жоми азали Ки, берур қатраси умри абади. Буйла дардимни магар андоқ май, Дафъ қилғайки анга умр фади. Бодаким ани чун нўш этсам. Ҳар замон Хизрға бўлғай ҳасади Ки қиёмат куни кавсар майини Ичкали ҳам бу май ўлғай санади. Ажаб иш қилди Навоийки, бу навъ Май, ичиб бизга сало айламади. 644 Кўнглум олғон дилбарим дилдорлиғ билмас, нетай, Билса ғамгин айламак ғамхорлиқ билмас, нетай? Ҳусниға боқтим кўзумнинг мардумиға урди неш, Маҳвашим ойини мардумдорлиғ билмас, нетай? Дема усрукдур кўзум, қилма тазаллум оллида, Кўз юмуб очқунча ул ҳушёрлиғ билмас, нетай? Ул пари пайкарға ёқмас зорлиғ бирла фиғон, Телба кўнглум юз фиғону зорлиғ билмас, нетай? Одамивашлиқ пари рухсорлардин хўб эрур, Чун бу ишни ул пари рухсорлиғ билмас, нетай? Эйки дерсен дайр пириға недин бўлдунг мурид, Шайхи ҳийлат пеша жуз маккорлиғ билмас, нетай? Масту беҳуш ўлмоғим тун-кун, Навоий, сўрмағил, Чархи жаврандиша жуз ғаддорлиғ билмас, нетай? 645 Ёна ниҳон қиласен бизга қасду кин боре, Рақиб ила бўласен ёру ҳамнишин боре. Дедингки, ишқим ичинда тариқи тақво тут, Бу сўзни деб оласен ёна нақди дин боре. Бу ваъда бирлаки ишқ аҳли ҳузнин ўксутайин, Алар орасида қилдинг мени ҳазин боре. Дедингки, кел санга эҳсон қилай, чу мен келдим, Қошингдадур гириҳу манглайингда чин боре. Жамол гулшанида элга сен гули хандон, Бу хасни ўртагали бўлдунг оташин боре. Шиор айламасанг нақшбанд ойинин, Риёву зуҳд била бўлма нақшбин боре. Фано йўлиға чу кирдинг, Навоий, урма нафас, Бу дашт туфроғиға суртмай жабин боре. 646 Ишқ аро ҳолимға бир ҳамдам тараҳҳум қилмади Ёр ҳолим билмади, гар билди, кўзга илмади. То ул ой ағёр ила нўш айлади жоми висол, Қайси ҳижрон нешиким бағрим аро санчилмади. Не ажаб гар билмасам ҳолимни бу ғамдинки, ёр Ўлгали еттим ғами ишқида ҳолим билмади. Қон ёшимнинг саргузаштин ким ёшурсун эмдиким, Қолмади ерким, бу рангин можаро айтилмади. Ҳусн боғидин вафо варди таваққуъ қилмангиз Ким, бу гулшан гулбунида буйла гул очилмади. Ишқим ихфосини, ваҳким, қилмадим ҳаргиз хаёл, То ул ойнинг ҳуснидек олам аро ёйилмади. Эй Навоий, сендин ўту су ародур халқким, Ёғмади ашкинг суйи то оҳ ўти чоқилмади. 647 Сен зулоли васл ичиб, мен захри ҳижрон ичкучи, Оғу ичкондин не воқиф оби ҳайвон ичкучи. Ул юзин гулранг этиб мен ашк хунобин тўкуб, Ким эрур ул бодаи гулгуну мен қон ичкучи. Ичса гулгун бода оламдур гулистон юзидин, Буйла йўқ олам гулистонида имкон ичкучи. Давр аёғин ичмайин давронға солдинг рустахез, Кўрмади давр ичра сендек аҳли даврон ичкучи. Ошиқ ўлмай сизки дерсиз тавба қил, эй аҳли зуҳд, Нетсун ичмай жони маҳжур ўлса жонон ичкучи. Бода шўхидин агар нолон бўлубмен айб эмас Ким, эрур кўнглумни олғон шўхи нодон ичкучи. Эй Навоий, ёр меҳмон бўлса, май тутқач, сумур, Мизбон зоҳид хуш эрмас, бўлса меҳмон ичкучи. 648 Йўқ манга ҳад васл алфозин тилима сургали, Тенгри халқ этмиш мени ҳижрон ғами ўлтургали. Ишқ ўтиға истасанг тутруқ етар хасдек таним, Шуъла ёқмоқ истасанг ушшоқни куйдургали. Тун қоронғу маст отланди, кўнгулнинг шуъласин Айлабон машъал борурмен уйига еткургали. Телба кўнглумни сўро келдию ул иткан эмиш, Ани мен худ бормоғим, биллаҳ, топиб келтургали. Ёшурун эрди ғамим, ваҳким, бало тоши ёғар, Бошима ишқи ниҳонин эл аро билгургали. Бегунаҳ қонимни тўкти ишқ эмди не осиғ, Қелсалар Фарҳод ила Мажнун анга билдургали. Гар Навоий тутса тоғ авжин жунундин, эй сипеҳр, Санг борон ҳожат эрмастур ани индургали. 649 Неча ҳажрингда чекиб ун йиғлай, Ҳар кеча йиғлаю ҳар кун йиғлай. Кеча фарёдима еткай деб ул ой, Осмондин ошириб ун йиғлай. Ҳар тараф зоҳир этиб кавкаби ашк, Кун тулуъ эткуча ҳар тун йиғлай. Ашкдин кирпик уза ул хат учун Ёғдуруб сабзаға шудрун йиғлай. Чарху анжум сари оҳим ўтидин, Юбориб дуд ила учқун, йиғлай. Чарх бедодидин ул мушфиқ ёр, Бир замоне мени қўйсун, йиғлай. Дема васлимда Навоий йиғлар, Васл мумкин эса невчун йиғлай. 650 Лабинг Масиҳу анинг нутқи нуктапардози Ки, руҳи қудсий эрур бу Масиҳ эъжози. Хатингни Хизр демонким, бу сабза ҳар гияҳи — Хизрдурур лабинг оби ҳаёт дамсози. Ҳавои ишқида кўнглумда ҳуш қолмадиким, Бу телба қушнинг эрур ул ҳавода парвози. Қадаҳ бу дайрда андозасиз тутунгким, бор Бошимда муғбачалар шўри ишқи андози. Не соғ ўлайки, чу борғумдур ўлмайин маълум — Бу корхонанинг анжоми бирла оғози. Навоий истади беҳуш ўзинки аҳли хирад, Фалакнинг ўлмади бу ишда маҳрами рози. Анга бу баски жаҳон мулкин олди сўз бирла, Чекиб сипоҳи маоний дами фусунсози. Бу важҳ бирлаки Соҳибқирон дебон лақабин, Атади хусрави Соҳибқирон Абулғозий. Янаки нутқ илаю руҳ ила етурди анга Фуюз орифи Жомию ринди Шерозий. Мустазод Дин офати бир муғбачаи моҳюлиқодур, майхораву бебок Ким ишқидин анинг ватаним дайри фанодур, сармасту ёқом чок. Ҳам туррасининг дуди вараъ белига зуннор мен кофири ишқи. Ҳам юзи мажус ўти кеби шуълафизодур, мен ўртанибон пок. Ул чеҳра фуруғи тушубон зор танимға бир навъ куярким. Ҳар кимса ани кўрди соғиндики ёнодур ўт ичида хошок. Ҳайвон суйи жонимни олур лаълидин айру ул журъаи майким, Тегмиш анга майгун лаби жонимға даводур не заҳру, не тарёк. Бу навъки айлар, майи васли ҳавасидин махмур бўлубмен. Мушкилки ёзилғай бу хуморики мангадур соғар бўлуб афлок. Сойилмену мақсудум эрур нақди висолинг бухл айлама, жоно, Ким барча мазоҳибдаки ишқ аҳли ародур, мазмум эрур имсок. Ҳажрингда юзи сарғорибон дам ура олмас, бечора Навоий. Гўёки хазон фаслида бебаргу наводур ул булбули ғамнок. Мухаммаслар 1 Маснади ҳусн узра токим кўрмишам ул шоҳни, Тийра айлабмен фиғондин нилгун хиргоҳни, Эй сабо, арз айла ногаҳ кўрсанг ул дилхоҳни, Кўктадур ҳар дам фиғоним кўргали сен моҳни. Даъвии меҳрингга тонуқ тортадурмен оҳни. Эй ғубори маркабинг кун кўзгусининг сайқали, Нечаким мен бир гадо, сен подшоҳдурсен бале, Йўқ ажаб сен ҳусн шоҳин майл қилсам севгали, Сен кеби султонни севмак ҳаддим эрмастур, вале Бу балолиғ ишқ фарқ этмас гадову шоҳни. Хирмани васлинг тўла сенда, эй халқ аҳсани, Сабзаи хаттинг томошосинда, эй кўз равшани, Сунбули зулфунг хаёлотида, эй жон гулшани, Донаи холинг таманносинда, эй гул хирмани, Раҳм қилким, чеҳраи зардим ёшурди коҳни. Зулфу юзунг кўрдию куйди кўнгул ҳасрат била, Васлинг уммидиға жон қилди фидо рағбат била, Сенда йўқ эрмиш вафою мен куюб меҳнат била, Зулфунгу юзунг фироқинда туман ҳасрат била, Ҳайфким зоеъ кечурдум мунча солу моҳни. Эйки, йўқтур ҳусн иқлимида сендек подшо, Ошиқингнинг неча тутқайсен мунунгдек бенаво, Нечаким бўлди эшикингда Навоийдек гадо, Қавма Лутфини эшиктин, бер закоти ҳусн анго, Қайда этсун сен ғани боринда шай лиллоҳни. 2 Оҳким, волиҳ мен ул сарви хиромондин жудо, Кўзларим гирёндур ул гул барги хандондин жудо, Бенаводур жон дағи ул ҳури ризвондин жудо, Не наво соз айлагай булбул гулистондин жудо, Айламас тўти такаллум шаккаристондин жудо. Ваҳ, неча ишқ ўти жисмимда сўнгакни ўртагай, Кўнглаким жайбиға ўт солғай этакни ўртагай, Телбалик оҳим самодин то самакни ўртагай, Ул қуёш ҳажрида қўрқармен фалакни ўртагай, Ҳар шарореким бўлур бу ўтлуғ афғондин жудо. Ваҳки, бағрим тўкти кўзлар йўлидин паргола кўп, Кўз ҳам ул гул ҳажридин ёғдурди гулгун жола кўп, Заъф этибмен қонлиғ ашким баски тўкти лола кўп, Дема ҳижронимда чекмайсен фиғону нола кўп, Жисм айларму фиғон бўлған нафас жондин жудо. Қилғали маҳрум жоми васлидин жонон мени, Талхком этмиш тириклик бодасидин жон мени, Ҳар замони ўлтурур ғам заҳридин ҳижрон мени, Ҳажр ўлумдин талх эмиш мундин сўнг, эй даврон, мени Айлагил жондин жудо қилғунча жонондин жудо. Бағрима, эй хори ҳижрон, ҳар замон санчилмағил, Эй кўнгул, юз жавр етса кўзга ғайрин илмағил, Минг бало юзланса, эй жон, ёрдин айрилмағил, Бўлса юз минг жоним ол, эй ҳажр, лекин қилмағил,. Ёрни мендин жудо ёхуд мени андин жудо. Жонни андоқ ҳуснунг ўти шуъласи кул қилдиким, Жисм анингдек ламъаи рухсоринга ёқилдиким, Шарҳи ҳолиға аларнинг бу рақам ёзилдиким, Васл аро парвона ўртанди ҳамоно билдиким, Қилғудекдур субҳ ани шамъи шабистондин жудо. Ошиқеким бўлғай ул бир шўхи гулрухсорсиз, Уйла булбулдурки қолмишдур гулу гулзорсиз, Вой ул бедилғаким, қолғай тирик дилдорсиз, Бир иёсиз ит бўлуб эрди Навоий ёрсиз, Бўлмасун, ё рабки, ҳаргиз банда султондин жудо. 3 Бўлмағай эрди жамолинг мунча зебо кошки, Бўлса ҳам қилғай эдинг кўзлардин ихфо кошки, Қилмағай эрдинг улус қатлин таманно кошки, Очмағай эрдинг жамоли оламоро кошки, Солмағай эрдинг бори оламға ғавғо кошки. Эмдиким очтинг жамолу халқ ила қилдинг ситез, Кўргач ани хайли ишқинг тортибон юз тиғи тез, Қилдилар кўнглумни ҳижрон ханжаридин рез-рез, Чун жамолинг жилваси оламға солди рустахез, Қилмағай эрди кўзум ани тамошо кошки. Очғоч ул юз шуъласин маҳзун кўнгул топмай омон, Бор эди ул шуълани кўрмак ҳамон, куймак ҳамон, Саҳв эди сендин вафо қилмоқ таманно мен ҳамон, Бўлмағай эрди кўзум ўтлуғ юзунг кўрган замон, Ишқинг ўти шуъласи кўнглумда пайдо кошки. Чун сенинг ишқинг менга бўлди балойи ақлу дин, Ваъдаи васл айладинг юз лутф ила, эй маҳжабин. Эмдиким бўлдум гирифторинг қилурсен қатлу кин, Айлагач зулфунг балоси зор кўнглумни ҳазин, Қилмагай эрдинг мени маҳзунға парво кошки. Кўнглум олғанда дединг, сендин даме айрилмайин, Жон нисорим айласа ишқ аҳли кўзга илмайин, Дам-бадам лутфунгни эрмас эрди бовар қилмайин, Тушмагай эрди фирибомез лутфунг билмайин, Нотавон кўнглумга васлингдин таманно кошки. Кўнглум олдинг чеҳра бурқаъдин намудор айлабон, Сўнгра жаврунг не эди жонимни афгор айлабон, Эй қуёш, аввал вафову меҳр изҳор айлабон, Лутф ила кўнглумни васлингдин тамаъгор айлабон, Қилмағай эрдинг яна зулм ошкоро кошки. Эй қоши ё, ишқинг ўқин кўнглум ичра беркитиб, Дер эдинг қилғум вафо сарвақтинга гоҳи етиб, Телбараткач зулм қилдинг, ваъда ёдингдин кетиб, Бевафолиғ англағоч ишқингни кўнглум тарк этиб, Қилмағай эрди ўзин оламда расво кошки. Васли савдосида менким бастан ғам бўлмишам, Ўйлаким Мажнун бало хайлиға ҳамдам бўлмишам, Ваҳки, расволиққа оламда мусаллам бўлмишам, Эмдиким девонаю расвойи олам бўлмишам, Васл чун мумкин йўқ ўлтургай бу савдо кошки. Дема кўнглум кош итса зулфи анбар сойида, Ё агар жон маҳв бўлса лаъли шаккархойида, Ё магар бошим эмасму рахши хоки пойида, Эй Навоий, бевофодур ёр, бас, не фойда, Нечаким десанг агар ёхуд магар, ё кошки. Мусаддас Даҳр аро чун қайғусиз йўқ ҳеч ишрат, эй рафиқ, Айш субҳин истама бешоми офат, эй рафиқ, Ким эмас бир-бирдин айру нуру зулмат, эй рафиқ, Шуълаи ишрат қани бедуди меҳнат, эй рафиқ, Кимки васли ичра ёқсанг шамъи улфат, эй рафиқ, Кўз тут ул шамъ ўтидин-ўқ доғи фурқат, эй рафиқ. Бевафодур бу қадимий давр уза бу эски тоқ, Кўрсанг анда нўши ишрат неши ғам зимнида боқ, Ким ичарга васли жомин зоҳир этти иштиёқ Ким, анга талх этмади дарди фироқ охир мазоқ, Васл софий мумкин эрмас, чунки бедарди фироқ, Зинҳор ул бода сари қилма рағбат, эй рафиқ. Офият сарманзилидин ўзни маҳжур этмагил, Хўблар кўйи сари майл улча мақдур этмагил, Айласанг ул ой ғамидин ўзни ранжур этмагил, Васли уммиди била кўнглунгни масрур этмагил, Васл йўқким, ишқ лафзин тилга мазкур этмагил, Ҳар нафас кўрмай десанг юз навъ шиддат, эй рафиқ. Гар саломат кўйининг асбобин истарсен тўкуз, Хонақаҳ саҳни ичинда зикр оҳангини туз, Масжид айларга иморат дайр деворини буз, Ишқ кўйи туфроғиға ҳар замон еткурма юз, Шўхи чобуклар ғубори тавсаниға солма кўз, Юзда истар бўлмасанг гарди мазаллат, эй рафиқ. Бир қуёш ишқиға гардун айлабон маҳрам сени, Зарра янглиғ айласа саргаштаи олам сени, Қочма ул ўтдин неча кул қилса ҳам ҳар дам сени, Офият фикрига солса зуҳду тақво ҳам сени, Куйма ҳар бемеҳр ўтиға, гар десанг ҳар дам сени, Қилмағай кул шуълаи андуҳу фурқат, эй рафиқ. Тори ишқингни десангким чарх даври узмасун, Хаста кўнглинг жуз навоий дарду меҳнат тузмасун, Жон уйида ғайри жонон ишқ ўлтурғузмасун, Чарх умрунг қасриға десанг ҳалал кўргузмасун, Боқма гулдек юз уза хай шабнаминким бузмасун, Ақл ила сабринг биносин сайли офат, эй рафиқ. Офият базмида гарчи жоми васлинг тўлмаса, Зуҳд бедоди бошингдин бир нафас ўксулмаса, Шайх айлаб юз жафо, бир қатла узрунг қўлмаса, Буйла ўтлардин керак барги умидинг сўлмаса, Гар солиб юз минг балоға мендек ўзни, бўлмаса Ишқсиз бир дам санга ҳам сабру тоқат, эй рафиқ. Айтмон бир сарв қадду моҳи рухсор истагил, Айш сози, қотили шўхи ситамкор истагил, Тош бағирлиқ раҳмсиз хунрези айёр истагил, Лек дермен, даҳр аро ёри вафодор истагил, Токи мумкиндур кезиб бир меҳрибон ёр истагил, Бағри тошларни севарга қилма журъат, эй рафиқ. Арзимас фикр айламакка даҳри беҳосил ғами, Хулладек хилъат сўзи ё равзадек манзил ғами, Бода ич десангки кеткай даври мустаъжил ғами, Истабон қатлингни ногаҳ ишқнинг мушкил ғами, Гар Навоийдек бошингға тушса бир қотил ғами, Анда доғи кўргасен не бўлса қисмат, эй рафиқ. Таржиъбанд Жаҳон қасриғадур су узра бунёд Чу йўқ бунёди андин бўлмоғил шод. Не шод ўлғай киши бир қасрдинким, Ани тенгри яратмиш меҳнатобод. Эмастур қаср балким қосиредур Ки, тақсир айламас айларга бедод. Тириклик қушлариға ёйибон дом, Тенгиз амвожидин андоқки сайёд. Кийиб қатл айламакка лоладин тўн, Қиёдин тиғ тортиб мисли жаллод. Эмас қотил париваш дилбаредур Ки, жавридин қутилмас одамизод. Фунуну лобаси андоқ муассир Ки, мум айлар кўнгул гар бўлса пўлод. Вале не ишвасиға эътимоде, Не анинг ваъдаи васлиға бунёд. Висоли кўз юмуб очқунча охир, Фироқи кўз очиб юмғунча барбод. Кўнгул қўйма ангаким боқи эрмас, Инонмас бўлсалар айлай қасамёд. Бақосиздур жаҳон раъноси валлоҳ, Жаҳон раъноси йўқким мосиваллоҳ. Жаҳон шўхидин олмиш ҳақ вафони, Не олмақким анга бермайдур они. Буким йўқтур вафоси бас эмастур Ки, дарду меҳнатидур жовидони. Бу меҳнатлар била истар ани халқ, Фаҳўм лояърифу хозал-маоний. Тикондин гулга ҳар дам еткуруб неш Ки, айлар лаългун жисмини қони. Сабо кожин уруб савсанға андоқ Ки, қолиб кўклуги андин нишони. Чоқин тиғидин айлаб пора-пора, Чаманда ғунчанинг кўнглин ниҳони. Ёғиннинг йиғлабон андин нафири, Булутнинг титрабон андин фиғони. Ғалат қилдим бу туҳматдин баридур, Жаҳон раъно аруси дилситони. Ки, ҳақ тақдиридиндур олам ичра, Ёмону яхшининг яхши ёмони. Жаҳон фониндурур, эй хожа, зинҳор Ки, сен боқий тасаввур қилма ани. Кўнгул берма ўшул раъноғаким, ҳақ Эрур боқию, боқий барча фоний. Бақосиздур жаҳон раъноси валлоҳ, Жаҳон раъноси йўқким мосиваллоҳ. Жаҳонким зоҳир айлар лолаву боғ, Эрур ул боғ зиндон лоласи доғ. Арусидур фусунсоз ул дилошуб, Иши кўргузмак элга лобаву лоғ. Кишиким санди доми бўлди, бордур Анинг оллида минг булбулча бир зоғ. Ёқибон оташин гул жониға ўт, Қуяр ёмғирдин ул ўт устига ёғ. Кўруб наргисни савсан ғунчасидин, Чекар анинг кўзи қасдиға бормоғ, Хазон бедодидин ел саъйи бирла Сочар шамшоду гул бошиға туфроғ. Таадди бирла насрин яфроғидин Ясар гулчеҳрасин йиртарға тирноғ. Жафоси ёсидин ёғдурди пайкон, Гумон қилма шажар жисмида яфроғ. Начукким бўстоннинг йўқ вафоси, Хусусанким хазон ели эсар чоғ. Анинг ҳам нисбатин гар истар эрсанг, Анингдекким хазон айёмида боғ. Бақосиздур жаҳон раъноси валлоҳ, Жаҳон раъноси йўқким мосиваллоҳ. Жаҳон раъносидин бўлғил мужаррад Ки, қилмишлар қабул аҳли ани рад. Начук мақбулунг ўлғай улки, бўлғай Анга мардудлуғ асбоби беҳад. Агар ҳикматда ул, миқдор булким Ўқусин Бу Али оллингда абжад. Вагар бўлсанг фасоҳат ичра навъе Ки, назминг айлагай Ҳассонни бехуд. Тамаввул касратидин бўлсанг андоғ Ки, Қорун даргаҳингда айлагай кад. Шижоат даштида рахшингға бўлса, Рикоб ўпмак учун Рустам нигун қад. Скандар янглиғ олиб баҳру барни, Бало яъжужи учун боғласанг сад. Анингдек бўлса тахтинг рифъатиким, Гуҳарлиқ айласа тожингға фарқад. Жаҳонға чун бақо йўқтур бу барча Неча кундур вале эрмас муҳаллад. Таманно айласанг бир навъ иқбол Қи, бўлғай ҳам мухаллад, ҳам муаббад. Демон ёлғуз жаҳондин айла тажрид, Неким ҳақ ғайридур бўлғил мужаррад. Бақосиздур жаҳон раъноси валлоҳ, Жаҳон раъноси йўқким мосиваллоҳ. Жаҳон раъноси бирла қилма пайванд, Эр ўлсанг бўл анинг ҳажриға хурсанд. Эрур олам уйи раҳравға зиндон, Анинг ҳар қайди йўл манъиға бир банд. Ушотмоқ истасанг бу бандларни, Муқайяд бўлма анда ушбудур панд. Жаҳон нўши аро қилмиш ниҳон заҳр, Сен ани нўш этарсен, уйлаким қанд. Топиб лаззатким айларсен табассум, Эрур ул заҳрханд, эрмас шакарханд. Ғараз ирфон экиндурким адамдин, Сени мавжуд айлабтур худованд. Қўюб кўнглинг аро нақди амонат, Малак бўлмай санга бу ишда монанд. Сени ғофил қилиб асли ишингдин, Сарову боғу роғу завжу фарзанд. Ўзунгга келсанг оздур, гар ўзунгни Бу ғамдин айласанг парканд-парканд. Жаҳон жоҳилға маҳбуб ўлди, лекин Анинг оллинда ким бўлған хирадманд? Бақосиздур жаҳон раъноси валлоҳ Жаҳон раъноси йўқким мосиваллоҳ. Жаҳон жоми тўладур заҳри қотил, Анга майл айламас ким бўлса оқил. Ажаб ишдурки мундоқ заҳр ичарга, Жаҳон аҳли эрур жон бирла мойил. Ажаброқ буки ичкан сою бўлмас, Бу заҳр ичканга ичмак ҳирси зойил. Ғаробат кўрки, гар юз мингни ҳар кун, Қилур ул заҳр ўлган элга дохил. Яна юз минг дурур ичмакка машғул, Яна юз минг ани истарга шоғил. Магар бу заҳрдин қутқарғай элни Фано тарёки бирла пири комил. Вале Қоф устида ул кимёгар, Ани кўрмакка Анқо парри ҳойил. Жиҳатсиз, эй кўнгул, севдунг жаҳонни, Менинг пандимдин айлаб ўзни отил. Чу бердинг барча сармоянгни барбод, Пушаймон бўлмоғинг эмди не ҳосил. Магар ёдингда йўқтурким, санга мен Дедим юз қатла к-эй мажнуни ғофил. Бақосиздур жаҳон раъноси валлоҳ, Жаҳон раъноси йўқким мосиваллоҳ. Жаҳон айёрасидин тут канора Ки, макру фанниға йўқтур шумора. Аёғ илгидаги зарринаси ўт, Тўни зар басмаси андин шарора. Бўлубон руҳ тўтисиға сайёд, Иши қилмоқ ани қасдиға чора. Бу ишга гурди Яздий меъжари дом, Ичинда дона инжу гўшвора. Назар мақсуд рухсориға солмоқ Тилар бўлсанг анга қилма назора. Чекибон кун шиоидин синонлар, Қилайин деб улус бағрини ёра. Анга хино шафақ рангидин айлаб, Кеча нушодиридин ани қора. Йироқ бўл, эй кўнгул, бу дилрабодин Ки, сенсен шиша, анинг кўнгли хора. Бориб хуш-хуш анга сайд ўлғанингдин, Қилай дермен ёқамни пора-пора. Дединг кечмоқ начук бўлғай жаҳондин, Не ҳожат хайр ишига истихора. Демон ёлғуз жаҳондин тут каноре Ки, тутқил мосиваллоҳдин канора. Бақосиздур жаҳон раъноси валлоҳ, Жаҳон раъноси йўқким мосиваллоҳ. Жаҳон шўхин арусе қилғил ихсос Ки, киймиш тун била кундин кишу ос. Бу рангомезлиғдин ганжи Қорун, Кишида бўлса тутқай ганж ифлос. Тириклик мазраи қасдиға ҳар ой, Аён айлаб янги ой шаклидин дос. Фалак бирла шафақ эрмаски, қилмиш Муҳайё дам-бадам қон тўккали тос. Эмас қон бодадурким бехуд айлаб, Йиқарға элни қилмиш чархдин кос. Соғинма бодаи лаъл аниким, бор Улус қониға рангин бўлған олмос. Бу қон тўкмак била кимдурки йўқтур, Анинг савдосидин кўнглида васвос. Бу пандимни эшит сен доғи, эй дўст, Иродат юзидин тут поси анфос. Жафоларким мен онглабмен жаҳондин, Вафо сендин манга ғолибдурур ёс. Валавҳозал маоний анта қултум, Тақулу иъламу ё айюҳаннос. Бақосиздур жаҳон раъноси валлоҳ, Жаҳон раъноси йўқким мосиваллоҳ. Таркиббанд Даҳр боғики жафо шориидур ҳар чамани, Жуз вафо аҳлиға сончилмади анинг тикани. Кимдаким доғи вафо кўрса шаҳид айламаса, Лоласининг не учун қонға бўялмиш кафани. Поймол этмаса андинки келур меҳр иси, Оёғ остида недин қолди гиёҳи дамани. Сафҳаи хотири пок ўлмаса барбод андин, Бас, не соврулмоқ эрурким кўрар анинг самани. Ростлар бўлса анинг арсасида бархўрдор, Жаврдин, бас, нега бебарлик эрур сарви фани. Гар яқин аҳлини Мансур кеби қатл этмас, Бас нединдур шажару сунбули дору расани. В-ар камол аҳли жалойи ватан эрмас андин, Нега туфроғдур ул акмали даврон ватани. Баҳри урфон дури Саййид Ҳасан улким афлок, Етти дуржи аро бир кўрмади андоқ дури пок. Золи гардун кишига майли вафо айламади, Кимда-ким кўрди вафо, ғайри жафо айламади. Қайси бир васл кунин меҳр ила қилди равшан Ким, яна ҳажр туни бирла қора айламади. Қайси давлат қуёшин чекти камол авжи уза Ким, яна ер тўбида маскан анга айламади. Қайси лабташнаға тутти қадаҳи соф нишот Ким, яна қисми анинг дурди ано айламади. Қайси дилхастаға еткурди фароғат нўше Ким, насиби яна юз неши бало айламади. Ҳар дил озурдағаким новаки зулм этти кушод, Гарчи бор эрди хато, лек хато айламади. Чекти бу зулмин анинг барча халойиқ, лекин Чора бу дардға жуз аҳли фано айламади. Хосса ул фони давронки, бўлуб восили ҳақ, Қўймади кўнгли аро ғайри хаёлин мутлақ. Гарчи ул равзаи ризвон сари рафтор этти, Ҳажридин умрни аҳбобқа душвор этти. Гарчи ҳуро юзи шамъи била ёрутти кўзин, Мотами бизга ёруғ даҳр юзин тор этти. Гарчи учмоғ сари азм этти, вале оламни, Ваҳки, томуғ ўтидин элга намудор этти. Гарчи ул борди бақо мулкига, лекин юз алам Сўгидин чархи фано аҳлиға изҳор этти. Ҳалқаи зикр дема фақр элига шому саҳар Ки, азосида бу эл навҳа падидор этти. Фақр хуршиди фано шоми уёқти не ажаб Ки, қуёшини фалак доғи нигунсор этти. Учти ул шамъи валоятки, фалак мотамида, Қора кийдию дури ашкини ийсор этти. Гарчи фақр аҳлиға бу навъ азо кам тушти, Мени савдозадаға ўзгача мотам тушти. Эй фалак, айтким ул солики атвор қани, Фақри атвори аро кошифи асрор қани? Ташлаб ўзлукни фано бодиясин қатъ эткан, Ушбу йўл ҳолидин огоҳу хабардор қани? Фақр манзилларининг раҳрави бал раҳбари, Ҳодийи аҳли фано муршиди аҳрор қани? Шаръ қонунини диққат била маръи тутқон, Солики жодаи Аҳмади, Мухтор қани? Қурб айвониға тақво йўлидин гом урғон, Восили боргаҳи Қодиру Ғаффор қани? Бу қадар манзилату қурбу буюк поя била, Ўзини тутқучи туфроғ ила ҳамвор қани? Мени мотамзадаға ҳам ота, ҳам муршиду пир, Балки ҳам ғамхўру ҳам ёвару ҳам ёр қани? Сенсизин даҳр элидин асру малолим бордур, Кошки келсангу кўрсангки, не ҳолим бордур. Сангаким, равзаи ризвонда фароғат бўлғай, Даҳр вайрон чамани ичра не улфат бўлғай. Сенки, кавсар суйидин қилғасен ўзин сероб, Бу сароб ичра санга қайда иқомат бўлғай. Сенгаким, хайли малак бўлса мусоҳиб мунда, Девваш халқ қачон қобили суҳбат бўлғай. Фақр тутқонда деб эрдинг санга ҳам еткурайин, Манга ҳар файзки бу кўйда қисмат бўлғай. Бўлубон кошифи асрори илоҳий бординг, Мени маҳрумға жаҳл ичра не ҳолат бўлғай. Бор умидимки мадад руҳунг ила қилғайсен, Ҳар қачон оллима даврон аро шиддат бўлғай. Ҳаргиз эткайму эдим давлати васлингни тамаъ, Билсам эрдики сўнги андуҳи фурқат бўлғай. Дўстлар, бир-бириигиздин тиламанг жоми висол, Десангиз ичмали ҳижрон қадаҳин моломол бўлғай. Манга зулм ўлди фалакдинки чу бўлдунг бемор, Керак эрдики мен ўлсам бошинг узра ғамхор. Шарбатинг эзсам эди шираи жоним қўшубон, Ичурурга қилибон жаҳд неким мумкин бор. Ҳам ғизо мен керак эрдики тутуб оллингда, Рағбат айларга десам эрди мулойим гуфтор. Гаҳ бошингни тузатиб, гоҳ аёғингни ёпиб, Эврулуб бошинга фарзандлиғ айлаб изҳор. Гар қазо етса қилиб ҳўй ила оламни қора, Ёқа йиртиб этибон тош ила кўксумни фигор. Навҳалар тортибу наъшинг кўтариб эгнимга, Бош яланг айлабу бехудлуғ этиб мажнунвор. Тарк этиб олам ишин қабринг уза сокин ўлуб, Кўрсатиб элгаки не навъ керак эрмиш ёр. Чора йўқтур чу бу навъ эрмас экандур тақдир, Мумкин эрмас киши тақдирға бермок тағъйир. Дўстлар, даҳр вафосини хаёл айламангиз, Буржу кохиға тамаъ ғайри завол айламангиз. Турфа маҳбубдурур умру вафоси йўқ анинг, Андин истарга вафо фикри маҳол айламангиз. Ҳар киши комил эрур, бас анга ҳақ бандалиғи, Мундин ўзга тамаъи касби камол айламангиз. Йўқ жамол ичра вафо ҳусниға доғи бунёд, Ғаррои ҳусн бўлуб арзи жамол айламангиз. Олами фоний учун ранжу машаққат чекманг, Мол учун ғам емангиз, фикри манол айламангиз. Ишқ дардиға Навоий кеби мағрур ўлманг, Ўзни ҳар маҳваш учун шифта ҳол айламангиз. Турк пири кеби оламдин этакни силкинг, Дўстдин ғайри таманнои внсол айламангиз. То саломат бу хатар манзилидин солиб ком, Маъмани васлға бўлғай тута олмоқ ором. Қитъалар 1 Ҳақ таоло хони инъомию карами оми борида ўзгадин нима тилагоннинг тамаъи хомию зоти нофаржоми Тенгри хонин очуқ ақида қилиб, Халқдин рўзий истаган гумроҳ. Уйладурким тенгиз қироғинда, Рўза очмоққа кимса қозғой чоҳ. 2 Муҳаммадни тенгри таоло айни муҳаббатдин яратқонға далойил тузмак ва шавоҳид кургузмак Муҳаммадни яратти, чунки ҳақ айни муҳаббатдин, Киши вазнин мувофиқ, чунки даъво этса содиқдур, Бурунғи икки ҳарфи ҳар бирининг доғи бир келди, Талаффуз ҳолатида улки собиқ, йўқса лоҳиқдур. Учинчи икки ҳарфи бирла тўртинчи ики ҳарфи, Тааммул айлаган махраж ҳам англарким мувофиқдур. 3 Ҳукамо қавли таржимаси шоҳнинг дарёға мушобаҳатида ва нафъу зарарида Ҳикмат аҳли шоҳни дарёға ташбиҳ эттилар Ким, ҳам андин кўп зиёнлар элга, ҳам кўп суд эрур. Гаҳ топар ғаввос бир соатда юз дурри самин, Гаҳ наҳанг оғзида юз ҳасрат била нобуд эрур. 4 Фаҳмсиз мулозимлар ғафлатида ва алар била маош ўткармак меҳнатида Йўлдин озди ҳар мулозимдинки, ғафлат айладинг, Будур ойин гар гадолиғдур ишинг, гар шоҳлиғ. Уркудар элдекки чиқти кеча йўлдин маркаби, Кўз юмуб очқунча чунким қилмади огоҳлиғ. Олам аҳлида мулозимлар эрур ҳайвон кеби, Қайси ғафлат англағоч зоҳир қилур бероҳлиғ. 5 Мутакаббир манзурнинг ҳусни чоғидаким истиғноси дарднок қилур ва ҳусни кетканда мулойимати ҳалок Хўб экан чоғдаки мустағний эдинг, келмас эдинг, Ўтти чун хўблуғунг жавр манга еткурма, Кўп келур вақтда оз келмакинг эмгатти мени, Оз келур вақтда кўп келмак ила ўлтурма. 6 Мажозий маҳбуб ишқи тарқидаким хўблуғи мужиби йиғламокдур ва сақол чиқармоғи мужиби кулмак Чу ҳусни вақтида ул ойға зор ошиқ эдим, Кўруб жаҳон эли йиғларлар эрди ҳолимға, Сақол чиқарғонида тарк қилмасам ишқин, Улус кулар ҳам анинг, ҳам менин сақолимға. 7 Олтун, кумушга ҳирс манъиким тутмоғи иликни қора қилур ва муҳаббати кўнгулни Кўп олтун, кумуш сари қўл сўнмоғил Ки, тутсанг кафингни қора занг этар, Кўнгулда доғи майлини асрама Ки, кўнглунгни доғи ҳамул ранг этар. 8 Маъни аҳлидин гадолиғ башорати ва суврат аҳлидин шоҳлиғ ишорати Аҳли маъни гуруҳида зинҳор, Ҳеч ор айлама гадолиғдин Ким, буларға гадолиғ ортуғдур, Аҳли сувратқа подшолиғдин. 9 Покрав нисо таърифидаким инсон онсиз холидур ва олудаваш рижолким нурсизлиқдин дажжоли бемисолдур Юз туман нопок эрдин яхшироқ Пок хотунлар аёғининг изи, Лут ўғлин кўрки солди тийралик Динға нафс илгида табъи ожизи. Даҳр аро ёқти сиёдат машъалин, Покравлиқтин расулуллоҳ қизи. 10 Бизнинг шоҳ хонға лаългун аёғ берганда айтилибдур ва хаводин сиймисуда ёғарда рақам қилибдур Фалак сочти хон бошиға сийми ноб, Бизинг шоҳ аёғиға лаъли музоб. Фалак бирла шаҳ қадру жоҳи аро, Тафовут нисоридин этгил ҳисоб. 11 Буйниға яшм осилғонни дебдурким шифо учун эмас, балки фалакдин мутааддид жафо учундур Бўйнума яшм осилғондин эмас, Буки заъфимға даво бўлғай фош, Ип била боғлади бўйнумни фалак, Ҳар қадам урмоқ учун кўксума тош. 12 Рум туҳфаларининг улашингонни дебтурур, балки шоҳ пойандозидек талашқонни айтибдурур Туҳфаларким юборди қайсари Рум, Бурса жинси фаранг дебоси, Турфа кўргилки зумраи ислом, Анга солди фаранг яғмоси. 13 Ўз назмидин кўрган малолатлар шикояти ва кўнгул ўтидин жонсўз ҳикояти Не назмики ўтлуғ кўнгулдин чиқардим, Дедимким, менинг хотиримға ёранғай, Манга онча ўт солди ҳар байтким, табъ, Гар оби ҳаёт ўлса андин ўсонғай. Тилармен ани мен доғи ўтқа солсам Ки, қайдинки келди ҳамул сари ёнғай. 14 Ҳусн аҳлининг кўнгли нисёни ва вафо аҳли анда унутулурининг баёни Жон басе қилдим фидо ул ҳусн миръоти учун, Оҳ кўп чектим вафосида апинг шому саҳар. Ҳар нафаским хизматидан ғойиб ўлдум уйла бил Ким, мени умрида ул бадмеҳр кўрмайдур магар. Ўз-ўзум бирла дер эрдимким недин бу навъ экин, Айлабон огаҳ хирад деди менга, эй бехабар, Мунда рамзедур дақиқ, аммо қилай равшан санга Ким, латофатда сафо кўзгусидур ул сиймбар. Англаким то кўзгунинг оллида сен, кўнглида сен, Чунки бординг оллидин, йўқ кўнглида сендин асар. 15 Девонда муҳр босқондин нафсиға шикаст етмаган учун муҳрға шикаст бергани Чун манга лутф этти шаҳ девонда муҳр, Бу эди элдин қуйи муҳр урмоғим Ким, ғурури нафси саркаш манъиға, Барчадин бўлғай қуйи ўлтурмоғим, Чун шикасти нафс ҳосил бўлмади, Мундин ўлди муҳрни синдурмоғим. 16 Хилватда фалак жафосининг озори ва анжуманда улус бедодининг изҳори Байтул ҳазанға кирсам улустин қочиб даме, Атрофдин ғубори малолат манга ёғар, Силкай деб ул ғуборни чиқтим чу кулбадин, Эл жавру зулмидин бошима юз бало ёғар. 17 Хублар ҳусни шарҳидаким машшота саъйи била афзун бўлур ва оройиш била сафоси гуногун Не тонг ўлса фузун жамолу сафо, Хўблар қирқон замон бошлар, Шамъ нури ёруғроқ ўлғондек, Учни кимса чун ола бошлар. Сартарош анию муни фаррош Бир-биридек олиб-олиб тошлар. 18 Бировга вобаста эмас киши мадхидаким ул бепайвандлиғ мужиби саодатмандлиғдур Даҳр аро ани дегил давлатманд Ким, биров сари эмас дилбаста. Хаста бўлмас чиройин кўрса читуқ, Жони чиқмас ани кўргач хаста. Минг балодин деса вораста бўлай, Кимса қилдик ўзини вораста. 19 Хайробод банди хаёлидин халос бўлғони ва ўзлук банди малолидин халослиғ тилагони Чу Хайробод бандин ўзлугум бирла ясаб эрдим, Мени андин халос этти иноят айлабон шоҳе, Не бўлғай ўзлукумнинг бандидин доғи халос этса, Ҳақиқат кишвари сари ҳидоят айлаб огоҳе. 20 Ориф кўнглин дарёға нисбат берурки, анда ҳар не тушса сингурур балки итирур Эрур орифқа ганжи файз етса, Иши дам урмайин ани ёшурмоқ, Қуёш акси тушуб дарё ичинда, Не мумкиндур анинг суйин тошурмоқ. 21 Шоҳни аждаҳоға нисбат қилибтурурким ганж умиди ҳам андин бору ранж бийми ҳам Жаҳон ганжиға шоҳ эрур аждаҳо Ки, ўтлар сочар қаҳри ҳангомида. Анинг коми бирла тирилмак эрур, Маош айламак аждаҳо комида. 22 Фақр таърифидаким рифқ била мувофиқдурур ва фақир ҳуруфи рафиқ била мутобиқ Айни рифқ айла гумон, фақрни анинг бирдур, Ҳарф ҳам иккисиға яхши гар этсанг таҳқиқ, Жамъи ҳам бирдурур инак фуқарову руфақо, Сийғаи муфради ҳам айни фақир ўлди рафиқ. Бор ишорат ангаким рифқу мавосодур иши Ҳар мухолиф эл ила фақрға топқон тавфиқ. Поя мундин бийик ўлмаски рисолат хатми, Фақрнинг нисбатида фахрға қилди тасдиқ. 23 Уй китобасиға сўз битмак ва изорасиға нима боғламоқ Уй ичра ҳам китоба ҳам изора Заруратдур туганган чоғда қилмоғ. Йўқ эрса ул уй ўхшар бир кишига Ки, анда бўлмағай иштону белбоғ. 24 Вафо бозорининг қосидлиғида ва вафожўйлар хаёлининг фосидлиғида Кимгаким қилдим вафо, ваҳким, жафо подош эди, Олам аҳлида вафо мавжуд эмас беиштибоҳ. Орзу қилдим вафо аҳлин кўрай деб, топмадим, Хоҳ зоҳид, хоҳ фосиқ, хоҳ сойил, хоҳ шоҳ. Топмоғидин ноумид ўлғонда ақли хурдабин, Истабон худбин мени кўзгуга қилди рўбароҳ. Бевафолар орази янглиғ топиб кўзгу анга, Ҳар нечаким эҳтиёту саъй ила қилдим нигоҳ. Кўрмадим невчунки тийра эрди кўзгу, негаким Ҳам вафосизлар ғамидин баски тортиб эрдим оҳ. 25 Ул мазмундаким андоқки қозий риёзий керакмас, риёзий ҳам қози керакмас Риёзий бўлса қозий, бас, ажабдур, Керакким фиқҳ илмин билса қозий. Анга чун фиқҳдин асло хабар йўқ, Не янглиғ бас бўлур қози Риёзий. 26 Иморат тоқи китобасидаким кошикорлиғ китобға сарлавҳ бўлғондек муносабати бор Ҳар иморатким туганди гарчи шўхедур жамил, Бўлса кошикорлиғ айлар жамолин бирга ўн. Бу яқиндурким жамол аҳли ёлонглиқдин басе, Яхшироқдур бўлса коши нақшлиқ эгнида тўн. 27 Икки манорнинг мушобаҳатидаким шаръ бўстонида икки сарведурурлар ҳамқад ва икки алифдурурлар ҳам адад Бизнинг иморат ичинда тузолган икки манор Ки, қуббалардин эрурлар сипеҳр сонида. Ики ағо-инндур тавъамон гумон қилғил Ки, фарқ йўқ орада бўлсалар намоянда. Замона золини кўрким не навъ бикр ўлғай Ки, мундоқ, икки ўғил андин ўлди зоянда. 28 Башарият муқтазосидаким қилғони марғубдур ва қилғучининг ўз оллида маҳбуб Башар хайли анга мажбул эрурлар Ки, бўлғай ҳар бир ўз оллинда маҳбуб, Ажаб йўқ неча қилса номулойим Кишига келса ўз маҳбубидин хўб. Ва лекин лозим эрмас буки бўлғай, Анинг марғуби доғи элга марғуб. Ҳам андоқким киши фарзанди бўлғай, Неча манкуб эса оллинда матлуб. Кишига айта олғаймуки, бўлсун Санга ҳам ёру матлуб ушбу манкуб. Ҳунар аҳли ани дегилки бўлғай, Ўзини қилса ўз оллида маъюб. Чу ўз айбиға воқиф бўлди айбин, Начук қилғай ҳунар ўрниға маҳсуб. 29 Фузул эл бобидаким бор ишга дахл қилурлар ва ҳар хориж ишга дохил дурурлар Фалонға ажаб ҳол эрурким халойиқ Не қилса алар бирладур можароси, Сола олмас эл ошиға бир нухуд, гар Тузулмас анинг бирла ул эл ароси. Қазон йўқки ул анда кафлиз эмастур Ки, бўлсун юзига қазонлар қораси. 30 Хушксол таърифидаким чашмалар айни қуруб шаммае су қолмади Хушксол ўлди бу йил ул навъким гард ичра эл, Бир-бирин кўрмас агарчи, ўлтурурлар рўбарў. Далуға кирмак қуёшнинг чашмаси не судким, Томмади ул далу ила ул чашмадин бир қатра су. 31 Иссиғ ел васфидаким бахр суйи андин қурур эрди ва су тубининг гардин совурур эрди Бу ёз ўрдуда ел андоқ эсарким, Самум андин бўла олғай нишона. Исиғдин хишти хона элни ўртар, Бўлубтур хиштхона дошхона. 32 Жавшан бобидаким диловарлар жисмининг ҳисоридур ва жонсипорлар жонинингҳисни пойдори Разм майдонидаким икки тарафдин аҳли ҳарб, Бош ила жон таркин айларлар ажаб ҳангомадур. Кийнаварлар анда жавшан кийсалар тан ҳифзиға, Жисм сандуқи учун гўёки оҳанжомадур. 33 Жуки шоҳнинг қасрида шоҳ жуки маскан тутқон бобда Даҳр жўкиликларидин турфа иш, Чеҳра кўргузди бизинг шаҳ асрида. Ким фусуну лаъб бирла тутти ер, Шоҳ Жўки шоҳи Жўки қасрида. 34 Саркаш манзурнинг хатти ҳам ўзидек бош тортқонида вафоға тарғиб қилмоқ Хаттинг йўқ эрканида қочтинг онча мендинким, Хаттинг бош урди юзунг гулшанида сабза мисол, Мулойимат қилакўр, йўқса мен доғи қочқум, Ўтуб чу бир неча кун ушбу сабза бўлса сақол. 35 Ул хайсиятдинки мол ва жон дебтурлар. сиймфишонлиқ жонфишонлиқча душворлиғи Сиймни сочқучи мингдин бирдур, Ўзгаларнинг иши келди термак. Ул жиҳатдин будурур одатким, Юлмоқ осондуру мушкил бермак. 36 Сафиҳ золимнинг маҳрамлиққа ва аблаҳи нодоннинг ҳамдамлиққа ярамаслиғида Сафиҳ золим ила бўлма хон уза ҳамдаст, Муносиб ўлмади ит чунки ҳамтабақлиққа. Ўзунга аблаҳи нодонни айлама ҳамроз Ки, яхши эрмас эшак доғи ҳамсабақлиққа. 37 Мухтасибнинг туқкан майиким ер қони бўлубтур ва хунхора риндлар ичиб мастлиғ қилғани Муҳтасиб ҳар сари май тўкмакка борса шаҳр аро, Риндлар ҳам айлабон пайравлиғу ҳамдастлиғ, Майи кўл ўлғоч, тортибон барча қироғинда чўкуб Каф сочиб ҳар сари бухтидек қилурлар мастлиғ. 38 Паҳлавон мотамининг саргузашти ва манзур сабзхат фироқининг сарнавишти Паҳлавон эрди менинг ёриму бир шўх анисим Бири ўлдию бири итти, ишим бўлди таассуф. Ровиё ҳажрларидип манга йўқтур кеча уйқу, Қисеаи Ҳамза дегил гоҳшо гаҳ қиссаи Юсуф. 39 Ул бобдаким жаҳон ахли бевафодур ва алардин вафо кўз тутмоқ хатодур Агар оқил эсанг, узгил жаҳон аҳлидин улфатким, Алардин жуз жафо келмас, агар юз йил вафо қилсанг. Бирига юз Хито мулки хирожин айласанг исор, Хатосиз қасди жонинг қилғусидур, гар хато қилсанг. 40 Ёмғур дуоси қилғанлар ахволиким кўз туткан ёғиндин ашклардин ўзга қатрае томмади Бордилар ёмғур дуосин қилғали аҳли риё, Мен ниёз аҳли эдим, даъви камитин сўрмадим, Ёмғур иккидур: бири маъҳуду ул бир кўз ёшим, Кўз ёшим йўқ эрди, то ул ойға кўз олдурмадим. Тенгри ёмғур бермадиким, сўзсиз эрди талаб, Манга кулгу келди, ашким ёмғурин ёғдурмадим. 41 Юқори ўлтурмоқ талашқучиларким ҳиндуи дидбон алардин юқорироқ дурур учар қўнғуз илгарироқ Юқори ўлтурурни ким тиласа, Кишиликдин ани йироқ билгил. Ўлтурур сафда юқорилиқдин, Ўлтурур сафда яхшироқ билгил. 42 Бадовоз мукри унидаким жамоатқа паришонлиғдур ва жамоатқа келганларга муъжиби пушаймонлиғ Шайхи муқри саловати вақтида эл Масжиди жумъани солиб чиқадур. Элни жамъ эткали эмас бу саловат, Гўёким саловати тафриқадур. 43 Нокас киши бўлмасликда ва ножинс киши жинси бўлмаслиқда Нокасу ножинс авлодин киши бўлсун дебон, Чекма меҳнатким, латиф ўлмас касофат олами Ким, кучук бирла хўдукка неча қилсанг тарбият, Ит бўлур, доғи эшак, бўлмаслар асло одами. 44 Ўзининг куфри ниҳонийсин ошкоро ва фисқи пинҳонийсин пайдо қилғани Фосиқ мену кофири ниҳ они, Каъба сафари эрур манга ҳайф. Ўзни буки яхши кўргузурмен, Биллаҳки, менга калисо ҳайф. 45 Бу йил хуросон рокибларининг жаҳонпаймо маркаблари бир пўя била жаҳондин кеткани балки яна жаҳонға еткани Бу йил қазодин ажал даштиға хиром этти, Неким улус аро бор эрди ҳанг сайли хиром, Сипоҳи эл аро чун яхши от қолмади ҳеч, Эрур бу кун алар андоқки зумраи бадном. 46 Шарбатийнинг қулоғи оғирлиғиға қитъа демак агарчи бу ҳам анга оғир келур Шарбатий гар бўлди эрса оқибат, Зотида лекин карам бордур амин, Ушбу икки важҳ ила эрмас ажаб, Гар анинг отин хитоб этсам карим. 47 Зиёратгоҳнинг ориғ туфроғи ибодат боиси демак бу ҳайсиятдинки намоз фароизидин бири ориғ ердур Қубур тавфи намозу ниёз боисидур, Бу важҳдинки мазорот ўлур ибодатгоҳ Ажаб йўқ эрса зиёратгоҳ аҳли обидким, Ибодат эткали хуш ердурур зиёратгоҳ. 48 Маҳмуд сайёднинг санъат доми ва фириб донаси била ваҳший қушларни сайд қилғани Ишида фард эрур Маҳмуд Сайёд Ки, кўп шаҳбозларға домидур қайд, Денгиз сайёдларнинг шоҳи ани Ки, шаҳ кўнгли қушини айламиш сайд. 49 Ҳукамо қавлининг таржимаси инсоният бобида Тавозўъ яхши, аммо яхшироқдур Агар даъб этса ани аҳли давлат. Эрур ҳам афв хўбу хўброқ ул Ки, зоҳир бўлғай эл топқанда қудрат. Ато ҳам турфа ишдур турфароқ бил, Агар йўқтур анинг ёнида миннат. Ҳаким инсони комил дебтур ани Ки, бўлғай зотида бу неча хислат. 50 Ўзининг эътиборидин кечканига эътибор қўймай ихтиёр таркини беихтиёрлиққа ҳамл қилғани Қўюб аморату бебоклик биҳамдиллаҳ, Ки, фақр кўйи насиб этти кирдикор манга, Эшикда тарк этибон ихтиёру мулкда ҳам Бу навъ мартаба лутф этти шаҳриёр манга. Гар ихтиёр ила қўйдум ўз ихтиёримни Валек йўқ эди ҳам мунда ихтиёр манга. Муаммолар Одам Қон тўқар юздин дамодам ашку ваҳким, ҳар замон Боғланиб оҳимдин айлар кўкка майл ул қатра қон. Аҳмад Майда икки юз агар кўргузмаса ул маҳжабин, Дурд дардин истабон жон бермагай аҳли яқин, Боқий Ва Боқир Жаннат гулию насриниға бўлсанг муштоқ, Гаҳ ёр юзига, гаҳ кафи пойиға боқ. Баҳо Дайр аро кир, пандни гўш айлагил, Бода бешак соф эрур нўш айлагил. Тақий Мустақим эрди кўнгул ишқингда, эй ороми жон, Ўртанур ул мустақимим эмди ғамдин ҳар замон, Тож Юз кўнгул сайдин ажал домидин озод айлади, То жамолинг тоблиғ зулфини барбод айлади. Самуд Танимда доғлар узра ғамннгки ўртади доғ, Кўринди ўзгача ул доғдин танимда фароғ. Жунайд Оҳ ўқин жондинки чексам ул париваш ёдидин, Қолмас ул ёдимда ҳам фарёд анинг бедодидин. Жаъфар Жонондин айру топти кўнгул, умрдин малол, Ўздин кечибтур эмдию айлар вафо хаёл. Ҳасан Қошинг гўшаси чеккали ғамза досин, Янги ойнинг устида кўргузди ёсин. Ҳамза Ёшун, эй гулки, ул гулрух жамоли Эрур ҳам содаву ҳам тоза холи. Холид Нуқтаи мушкинки ул юз узра бўлмиш жилвагар, То ҳисобин англасун эл юз ёшур, эй сиймбар. Хусрав Ул ниҳолеким қадингға йўқ шабиҳ, андоқ ниҳол Бошида кўргузса юз хуршид ўлур сендин мисол. Довуд Ўт тушти ваҳм дуди аро фурқатидин, То куйдию ўртанди кўнгул ҳирқатидин. Дарвеш Ҳар не топсанг давр аро, соқий, аёққа сол ани, Юз кўрардин ўтти иш тут эмди моломол ани. Зуннун Васл саъйидин эмиш ишқ аҳли ичра можаро, Завқдин кўрким юзум олтундек ўлмиш ишқ аро. Рустам Нечаким ёр ситам эткан ила узди вафо, Ёдин этканча оти вирди забон бўлди манго. |
№ | Eng ko'p o'qilganlar |
---|---|
1 | Gʻazallar, ruboylar [Zahiriddin Muhammad Bobur] 62484 |
2 | Yulduzlar mangu yonadi (qissa) [Togʻay Murod] 58307 |
3 | Gʻazallar [Nodira] 40527 |
4 | Guliston [Sa’diy] 36752 |
5 | Hikmatga toʻla olam (gʻazal, ruboiy... [Sa’diy Sheroziy] 23375 |
6 | Мусульманские имена (част... [Ibn Mirzakarim al-Karnaki] 23215 |
7 | Sobiq (hikoya) [Said Ahmad] 22338 |
8 | Yulduzli tunlar (I- qism) [Pirimqul Qodirov] 19610 |
9 | Vatanni suymak [Abdulla Avloniy] 18699 |
10 | Mehrobdan chayon (I- qism) [Abdulla Qodiriy] 14513 |