Фарҳод ва Ширин (I- қисм) [Alisher Navoiy] |
Фарҳод Ва Ширин I Биҳамдик фатҳ абвоб ул-маони, Насиб эт кўнглума фатҳ ўлмак они. Кўзумга ул эшик қуфлин радид эт, Анинг фатҳиға килкимни калид эт. Очиб ул ганж қуфлин бу калидим, Насибим айла неки бор умидим. Нечаким истасам нақди жавоҳир, Қаён боқсам кўзумга айла зоҳир. Терарга ҳар нафас кўрроқ ҳавас бер, Ҳавас бергач олурга дастрас бер. Анга тегур қўлумниким йироқдур, Қўлумға сол аниким яхшироқдур. Нима кўп олмоғимга монеъ этма, Неча кўп олғонимга қонеъ этма. Бу махзан бирла кўнглумга ғино сол, Нечаким сочсам илгимга яно сол. Дурафшонлиққа килким фош қилғил, Тилимни доғи гавҳаррош қилғил. Бу дурларким кўзумни андин очтинг, Менинг илгим била оламға сочтинг, Таманносин ҳазин кўнглумдин олма, Сочилғон бирла туфроғ ичра солма. Буюрсанг сочмоғин мен бенавоға, Чиқор юз бенаво илгин ҳавоға. Аюрғоч базл ила бу бенаводин, Навосизларға қормотқил ҳаводин. Гадоларға дағи андин ато бер, Ғаниларға дағи они туто бер. Шаҳ олса доғи қилсун тожи торак, Қул олса ҳам анга бўлсун муборак. Анга ишқ аҳлини қил орзуманд, Анинг бирла аларни ҳам баруманд. Дурин қил кўзларига ҳар замон ёш Ва лекин лаълу ёқутини қон ёш. Аларға ошкорову ниҳони, Кўз ичра ашкдек асратқил они. Такаллум аҳлиға сармоя айла, Не дур назм этсалар рироя айла. Замона дуржини андин тўло қил. Фалак жавфини андин имтило қил. Ани синдурғон элни қил шикаста, Хужаста кўрган элга тут хужаста. II Бу шавқ достонининг «алиф»лари сарвқадлар бўйидек санубарваш ва «лом»лари бинафша зулфлар турраси янглиғ дилкаш эрконига боис феҳрастида Ҳақ отидин туғро ва дебочаси Қайюми Мутлақ сифоти била(1) Бу рангин сафҳа, балким дард боғи, Аён ҳар лоласида ишқ доғи. Таҳайюр ўти ҳар барги гул анда, Таҳассур дуди ҳар бир сунбул анда. Қушининг нағмаси ҳижрон суруди, Оқар сув барча сели ашк руди. Шамолиға самуми ҳажр ҳамроҳ, Самуми ҳажр йўқким, шуълаи оҳ. Бутуб гулбунларидин ғунчаи дард, Чиқиб ул ғунчалардин оташин вард Ки, бўлмиш бу балиятларға мансуб, Улус кўнглиға андин келди марғуб Ки, бўлди сафҳасининг ибтидоси, Тазарруъ бирла ул Холиқ саноси Ки, инсон кўнглин этти гулшани ишқ, Бу гулшаннинг ҳаримин махзани ишқ. Не махзан, ҳар дури шамъи фароғи, Не дур, не шамъ, дурри шабчароғи. Ва лекин ҳусн ўтин айлаб жаҳонсўз, Буларни андин этти оламафрўз. Демай ўт ониким, барқи дурахшон, Демай барқи дурахшон, меҳри рахшон. Тулуъ этти чу ул рахшанда хуршид, Адам шомиға бўлди шамъи жовид. Анинг нури чу рартав қилди зоҳир, Бори заррот бўлдилар мазоҳир. Қуёш маъшуқу ҳар зот ўлди ошиқ, Дема ҳар зот, заррот ўлди ошиқ. Чу райдо бўлди бу аҳбобу маҳбуб, Жаҳон бозори ичра тушти ошуб. Булар борини райдо айлаган ишқ, Бирин ул бирга шайдо айлаган ишқ. Недин ошиқни ўртар шайни маъшуқ, Чу ошиқ мунда келди айни маъшуқ. Икиси балки айни ишқ, фафҳам! (2) Тугонди борча сўз, валлоҳу аълам! (3) Ажаб суратки бир наққоши моҳир, Бўлур юз навъ сурат бирла зоҳир. Ўзи нақшу ўзи манқушу наққош, Киши бу сирни мендек қилмади фош. Нетай асроридин девона бўлдум, Дедим, чун ҳушдин бегона бўлдум. Навоий, телбаликни бартараф қил, Яна бир лаҳза сўз бошиға келгил. Таолалло, не Ҳайю Қодири пок, Ки, Ақли Кулл анга деб: «Мо арафнок». (4) Сифоти ақл шахсиға солиб реч, Чу зотин фикр этиб топиб ўзин ҳеч. Қилиб чун барқ зотин мазҳари кул, Жаҳони ақл хошоки бўлуб кул. Фано тўфони элтиб борин онинг, Жаҳонда қўймайин осорин онинг. Шуҳуди ақл даркидин мубарро, Вужуди дарк шуъбидин муарро. Нишони бенишонлиқдин йироқроқ, Макони бемаконлиқдин қироқроқ. Азалдин беҳад ошиб ибтидоси, Абаддин асру тошиб интиҳоси. Дамеким қаҳри ўти тутмай ором, Ериб кўк ўйлаким бир қўрғошун хом. Гаҳеким илм дарёси топиб мавж, Ети қот ер туби қолиб тўқуз авж. Қазо Фарҳоди(5) амри раҳнамуни, Забун оллинда гардун Бесутуни. Етургонга бало тоғида бедод, Лақаб айлаб замона ичра Фарҳод. Ани ғам тоғида овора айлаб, Қиёни тешасидин рора айлаб. Неча бўлса Хито(6) мулкида хоқон, Солиб бийми анинг бағри аро қон. Бадан мулкин қилиб алқисса маъмур, Вазири ақл Мулкороси(7) маъмур. Кўнгул қасриға бўлғоч нақшрардоз, Қилибон коргоҳи Монувийсоз(8). Қилиб ҳикмат хирад Суқроти(9) қисми, Ясаб жон ганжига райкар тилисми. Не маҳваш ҳусниғаким берди тазйин, Ани айлаб жаҳон аҳлиға Ширин(10). Чу айлаб ғамзаси жонларға торож, Қилиб васлиға xусравларни(11) муҳтож. Шафақ Гулгуниға хуршед этиб ранг, Яна жул чархи атлас, Каҳкашон танг. Кеча Шабдезин(12) айлаб тангбаста, Янги ойдин қилиб сатлиға даста. Қадар Шорурин(13) анжумдин садафкор, Анга чарху шафақ шингарфу зангор. Ажал Шеруяси(14) тиғин қилиб тез, Қатили юз туман андоқки Рарвез. Никисойи(15) замонға чун бериб соз, Замона аҳлин айлаб айшрардоз. Чу тортиб Зуҳра(16) лаҳни Борбадни(17), Олиб Баҳромвашлардин(18) хирадни. Ўкуш Фарҳоду Ширин айласанг жам Шабистонида бир рарвонау шамъ, Ва гар минг Бесутундек(19) қилсанг идпок, Йўлида бир кесак, бал бир овуч хок. Солиб чун қаҳр истиғноси рартав, Келиб кам зарралардин доғи Хусрав. Неким лутфи насими бирла мавжуд, Бўлуб қаҳри шарори бирла нобуд. Агар мавжуду маъдум ўлса олам, Анга ижоду эъдоми мусаллам. III Муножот(1) инсоннинг адам ниҳонхонасидин вужуд кошонасиға келмакда адами ихтиёридин нишона демак ва вужуд шоҳроҳидин адам хобгоҳиға бормоқда вужуд изтироридин фасона айтмоқ ва гуноҳ қилурда бегуноҳлиғин девонавор даъво қилмоқ ва девона занжирин соғинғондек бу девоналиғ дафъин шаръ силсиласи била рафъи кулли қилиб Илоҳий, андаким йўқ эрди будум, Адам уйқусида эрди вужудум. Не руҳум гулшанидин дард райдо, Не жисмим туфроғидин гард райдо. Вужудимда аносир банд тормай, Таним ичра сўнгак райванд тормай. Ўтумда йўқ тириклик меҳри тоби, Суюм йўқлуқ биёбони сароби. Бўлунмай туфроғим гарди фанодин, Насиме йўқ вужудумда ҳаводин. Не тан, не танда бош, не бош аро кўз, Не юз, не юзда лаб, не лаб аро сўз. Не жону анда не юз дарди жонсўз, Не кўнгул, не анга минг неши дилдўз. Нечукким йўқ кўнгул йўқ ғамдин озод, Бўлуб йўқ жон доғи йўқ қайғудин шод. Вужуд ичра йўқ олойиш аларға, Адам кунжида осойиш аларға. Борин ул уйқудин уйғоттинг охир, Йиғибон бир-бирига қоттинг охир. Бу йўқларға йўқ эрди расму рое, Не имкон худким ўлғай муддаое. Борисин бир-бирига банд қилдинг, Ўкуш ҳикмат била райванд қилдинг. Ўзунг сурдунг рақам торқоч бу нома, Шақий ёхуд саид эрконга хома. Насиб эттинг ани қилғонда жонлиқ, Туман минг ажз бирла нотавонлиқ. Раҳм ичра ғизо ҳам улки маълум, Ҳавойи дилкушо ҳам улки маълум. Бу зиндондинки жисмин ранжа айлаб, Чиқординг юз туман ишканжа айлаб. Қилиб ҳиссу қуводин они маъюс, Ҳам эттинг маҳд зиндонида маҳбус. Етиб беш-олти қатра сутга муҳтож, Ул ўлса тўқ, агар ул бўлмаса оч. Оч ўлса йўқ тили истарга маъкул, Бўлуб ўз ҳолиға йиғларға машғул. Тўқ ўлғач дафъиға йўқ ақли ёри, Не ул қувватки бўлғай ихтиёри. Иши мажнун киби банд ичра топок, Агар доя юмай жисмини – нопок. Не манъи нола ғавғосиға онинг, Не сатри аврат аъзосиға онинг. Неча йил ранжу меҳнат сондин ортуқ, Не дейким, ҳар не десам ондин ортуқ. Бу санъатлар қилиб оламға соттинг Ким, они одами хайлиға қоттинг. Бу ерга тегруким бўлди шумори, Анга йўқ эрди ҳеч иш ихтиёри. Бу ҳолат ичра тутмай они маъзур, Яна қилдинг неча амрингға маъмур. Бу ишдур турфаким эгрию гар рост, Қўя олмас қадам бўлмай санга хост Ки, гар эгрию гар рост килки тақдир, Азалда айламиш оллиға таҳрир. Санга ул котиб илгида қаламдек, Қалам нўги аро балким рақамдек. Рақам чекмакка котиб йўнса хома, Ўшул дамким қилур таҳрири нома. Шуури борму илгида қаламнинг, Ва ё ул хома нўгида рақамнинг. Гар ул таҳрир хатдур, гар нуқатдур, Билур котибки туздур ё ғалатдур. Шуури йўқлуғи басдур гувоҳи Ки, бу ишда қаламнинг йўқ гуноҳи. Анга бас йўқ эди бу бенаволиғ, Қаламдек сарнигунлуқ юз қаролиғ Ки, ҳар қилғонға ҳужжат ҳам тутарсен, Бу ҳужжат ичра диққат ҳам тутарсен. БЭрурсен гоҳ анга дўзах била бим, Қилурсен гоҳ жисмин ўтқа таслим. Бу сўзни тутмасанг, ё Раб, мусаллам, Яна бор турфароқ мундин сўзум ҳам. Азал субҳида малҳузунгни келтур! Ароға «Лавҳи маҳфуз»унгни келтур! Не қилғон иш гар эрмас анда мактуб, Неким қилсанг эрур адлингға маҳсуб. Ва гар ул лавҳ уза бўлса муҳаррар, Азал тақсимидин бўлди муқаррар. Не дерсен бас бу жамъи бенавоға! Гуноҳе қилмайин қолғон балоға! Навоий, хомадек тортиб узун тил, Не дерсен, охир ўз ҳаддингни билгил! Даме йўқ ёва айтурдин қароринг, Жунун илгингдин олмиш ихтиёринг. Жунун занжириға робастсенмуғ Агар мажнун эмассен, мастсенмуғ Неча девоналиғ Фарҳод янглиғ, Чекиб тил тешаи рўлод янглиғ. Қаро тилни демакдин бир замон чек, Десангким бормағай бошинг қаламтек. Қалам сурма бу навъ афсоналарға, Агарчи йўқ қалам девоналарға. Жунундин сўзга бир дам бўлмай огоҳ, Гар ортуқ сўз дедим: астағфируллоҳ. Илоҳий, боқмағил мажнунлуғумға, Карамдин чора қил маҳзунлуғумға. Юзум сарғортибон номам қароси, Қарортиб номани хомам қароси. Иноят айнидин хомам сари боқ, Қизил айла юзум, номамни ҳам оқ. Юзум лутфунг суйидин тоза қилғил, Сўзум кўсин баланд овоза қилғил. Майи нутқум тарабхез айла, ё Раб, Найи килким шакаррез айла, ё Раб. Кетур илгимга доғи жоми тавфиқ, Етур кўнглумга доғи роҳи таҳқиқ. Сўзум роҳ)ин қилиб равшан сафодин, Шафоат жоми еткур Мустафо(2)дин. [IV] Ул қуёш рухсори васфидаким, тун киби гису қуёшиға соя солди ва Вашшамс била Валлайл(1) сурасини анинг юз қуёши била зулфи тунига ўхшатилғонидин ҳар бири бир бийик поя олди, агарчи ул қуёшқа соя йўқ эрди ва ул кечага манзил ўуёш устида-ўқ эрди. «Ва саллалалоҳу ало шамси жамолиҳи ва зилли камолиҳи»(2) Муҳаммад «кофу», «нун»(3)ға қурратул-айн(4) Туфайли кавн ўлуб, йўқ-йўқки, кавнайн(5). Нубувват кишварининг тахтгири, Рисолат тахтининг соҳиб сарири. Саририға тўқуз афлок ўлуб фарш, Тўқуз афлокни қўйғил, дегил Арш(6). Солиб ҳам Аршу ҳам Курсий(7)га соя, Бўлуб Курсий анинг тахтиға роя. Дема соя, дегилким зилли раъфат, Не зиллу қайси раъфат, нури раҳмат. Чу ул Ҳақ зилли бўлмоқ роя торти, Қачон соя, ўзига соя торти. Юзи гисуни чун рироя айлаб, Ул оқшом кун юзига соя айлаб. Аёғин ўргали гар тушти гису, Бўлур доим чароғ ости қаронғу. Муанбар зулфидек кам соя бўлғай Ки, ул хуршедға ҳамсоя бўлғай. Гул узра сунбули очмоқ ажабдур, Қуёшқа соя чирмошмоқ ажабдур. Чу айлаб ҳалқалар ул зулф райдо, Бўлуб меҳр узра кавкаблар ҳувайдо. Ваё ул Мушаф(8) узра килки тақдир, Қилиб Арш ўрниға анжумни таҳрир. Эмас меҳр узра кавкаб – қил тааммул, Юзи гулзори очмиш ҳар тараф гул. Бўлуб рухсориға ҳар сори гуллар, Желилик барча гарданбаста қуллар. Демон гул бандасидур бўйни боғлиғ, Гадоедур тўни ҳарён ямоғлиғ. Қучоқ бирла тикан басдур камоҳи, Гадолиқ таврида онинг гувоҳи. Қади хам бўлди гўё бу миҳандин, Тўни йиртуғлари ҳам бу тикандин. Тикан бўлмоқта аъдосиға хунрез, Қилиб Батҳода нўгин хомадек тез. Гар илги хома сори қилмайин майл, Қўюб хаттиға бошин юз туман хайл. Неча чоки гирибон қилди хома, Тўкуб ашкини афғон қилди хома. Очиб оғзин қилай деб дастбўси, Муяссар бўлмайин бу орзуси. Чу бу давлатқа бўлмай комрон ул, Қаро оғриққа бўлди нотавон ул. Дема нолеки сиҳҳат тормайин ҳеч, Тушубтур риштаи жониға юз реч. Эмас тирноғи узра хома гар шаққ, Бўлуб бармоғи нўгидан қамар шаққ. Илик тиғинки тортиб фил-ишора, Қамар қолқонин айлаб икки рора. Бўлуб қурси маҳи тобонни икки, Киши андоқки бўлғай нонни икки. Қилиб чун рўза кўнглин нонға мойил, Ики бўлғач топиб ком икки сойил. Емак комини кўнглидин йўқ айлаб, Малакдек зикр ила кўнглин тўқ айлаб. Кавокиб ойиға девона онинг, Малойик шамъиға рарвона онинг. Мунга девоналиғ солиб таку тоз, Анга рарвоналиғ ҳар сори рарвоз. Чу шаръи шории хаттин қилиб фош, Аёқ андин чиқорғон тормайин бош. Бу хатдан тош ангаким рўя этмак, Югурмак бирла йўқ манзилға етмак. Қўяр ассор уйи чун эгри гомин, Йўл этмас қатъ тез айлаб хиромин. Йўлида эгрилар ассор уйидек, Яраб ўлтургали рарвор уйидек. Бу шориъ бирла торқон йўл яроқи, Етиб манзилға андоқким Буроқи. V Ул шаҳсувор васфидаким, қаронғу тунда тийра хокдондин Буроқи барқваш узра чиққони «Миназ-зулумоти илан-нур»(1)дин мухбир эрди, балки ул покибнинг пок зоти остидағи пок оти, била «нурин ало нур»(2) дин хабар берди ва бу нурлар малакут шабистонини мунаввар ва малак Ул ақшомким, юзига луъбати Чин, Эшиб марғула ёйди зулфи мушкин. Насим ул мушк исин бутротти ҳар ён, Ҳаво раънолариға сотти ҳар ён. Ёшунди мушк ичинда Чин ғазоли, Дема Чинким, фалак заррин ғазоли. Қаю заррин ғазола, турки чин де, Қаро туфроққа киргон маҳжабин де. Қуёш сўги иши киргач ароға, Фалак луъбатлари кирди қароға. Не сўгу не қаро, иқбол шоми, Жаҳоннинг асру фаррухфол шоми, Бўлуб ҳар шабнами Ноҳид(3) янглиғ, Ёруб ҳар ахтари хуршид янглиғ. Ёруғлуқ мунча йўқ анжумға мақдур, Очиб рухсори шамъин юз туман ҳур. Бу ақшом ул чароғи оламафрўз, Ичинда васл шамъи ўтидин сўз. Солиб бир гўшада рартав ниҳони Ким, айлаб мизбонлиғ уммаҳоний Ки, етти ул бариди ҳомили роз, Қўлинда бир Буроқи барқрарвоз. Бири райки назардин тездавроқ, Бири рахши Кимондин гармравроқ. Етишгач райк шарҳи ҳол қилди, Ҳақ истидъосини ирсол қилди: «Ки етсун олам аҳлидин ниҳони, Муҳиб сарвақтиға маҳбуби жони». Бу сўз маҳбуб эшитгач лол бўлди, Навиди васлдин беҳол бўлди. ҚЎпуб от узра андоқ секриди бот Ки, ҳайрон қолдилар ҳам райку, ҳам от. Ҳам аввал ҳамла рахши барқхўдин, Ўтуб туфроқу элу ўту судин, Қамарға чун хироми тавсан айлаб, Юзи хуршеди они равшан айлаб. Аторуд(4) бодройидин бўлуб шод, Бериб авроқу ажзосини барбод. Етургач Зуҳрага давлат рикоби, Дафин йиртиб қудуми эҳтисоби. Қуёшқа чун суруб гардун хиромин, Уётдин ер қуйи айлаб мақомин. Чориб Баҳромға рахшин чу яксар, Бўлуб ул наҳси ағар Саъди Акбар. Тушуб чун Муштарий(5) сори мурури, Қуёшни ёшуруб ҳар ламъа нури. Қолиб еттинчи қўрғон росбони, Ўтуб чобуксувори осмоний. Кириб чун секкизинчи торам ичра, Топиб ҳар дам ўзин бир олам ичра. Ҳамал монграб қўюб Савр оллида бош Ки, бўлсак иккимиз қурбон санга кош. Тараб айлаб дамо-дам икки райкар, Қўярға оллида бошин мукаррар. Топиб қувватлиғ андоқ неча Харчанг Ки, тортиб ранжасидин шери нар чанг. Тутуб маҳсули ҳирзин хўша хирман, Чаёнға Каффанинг остида маскан. Ўзин қошиға чун қурбон қилиб ё, Қилиб Жадй анга шоху рай муҳайё. Дема Далв ичра сувким, кавсари роҳ, Топиб Ҳут ўзни ул баҳр ичра тимсоҳ. Булардин чун бийик тортиб амори, Савобит дурларин айлаб нисори. Алардин юқорироқ чун қилиб майл, Ўпуб йўлин малойик юз туман хайл. Қанот бирла йўли гардин қилиб пок, Бу элдин қолмайин ул йўлда хошок. Бериб чун Аршқа зоти тафохур, Бўлуб Арш афсар, ул афсар уза дур. Чу Курси тўридин рироя топиб, Бийик Лавҳу Қаламдек роя топиб. Юқорроқ кўргузуб чун рахши новард, Чиқориб ломакон майдонидин гард. Тушуб андин бийик чун иттифоқи, Бориб андоқки тебранмай Буроқи. Самандин ташлагач ул маънавий ганж, Самандидек тутуб райкин доғи ранж. Қувониб ройбўси бирла Рафраф(6), Малойик ер Ўпуб оллида саф-саф. Етак силкиб, аёқ тортиб боридин, Қўюб юз бенишонлиқ ҳар соридин. Етак енгдин илик тортиб аёқ ҳам, Аёқ бирла илик бориб қироқ ҳам. Танидин тўрт гавҳар нақши бориб, Бўйи олти жиҳат тўнин чиқориб. Демаким тўрту олтидин мубарро Ки, бешу иккидин доғи муарро. Чиқориб ўзлуги туфроғидин гард, Не ўзлукким, ўзидин ҳам бўлуб фард. Макони бўлмайин жуз бемаконлиқ, Нишони қолмайин жуз бенишонлиқ. Чу қолмай не нишони, не макони, Топиб мақсад маконидин нишони. Насимин зоҳир айлаб васл боғи, Топиб мақсуд иси йўқлуғ димоғи. Чекиб дам аждаҳойи ганжи мақсуд, Югуртуб айлабон будини нобуд. Чу қилди жилва шодурвони ваҳдат, Насими васл очиб домони ваҳдат. Иноят илги оламдин ниҳони, Ҳарими ваҳдат ичра чекти они. Сурургач «Мотағо»(7) туфроғин ул боғ, Чекилди наргисига куҳли «мо зоғ»(8). Анга бу сурма бўлғоч қурратул-айн, Насиб ўлди мақоми «қоба қавсайн»(9). Ўзин Ким айлабон, лекин топиб Ҳақ, Кўрунмай кимса Ҳақдин айру мутлақ. Вужуди кўрмади жуз Ҳақ вужуди, Тузулди Ҳақ каломидин суруди. Суруди нағмау лаҳни камоҳи, Шафоат айламак уммат гуноҳи. Чу айлаб Ҳақ тилидин ул шафоат, Бўлуб ҳам Ҳақ жавобидин ижобат. Топиб чун васл этиб мундоқ ҳавас ҳам, Ҳавас қилғанға топиб дастрас ҳам. Ёниб чун мунча мулку ҳашмат олиб, Тани ёниб ва лекин жони қолиб. Борурда қолиби хокини тортиб, Келурда руҳ афлокини тортиб. Бўлуб борғонда дурри лойиқи тож, Вале қайтиб нечукким баҳри маввож. Ёниб гулшан агарчи ғунча бориб, Кўз очқунча келиб, юмғунча бориб. Бориб келмоклиги дарки қилинмай, Бурунму борди, ё келди билинмай. Илоҳий, бу нубувват тожи ҳаққи, Анинг бу суръати меърожи ҳаққи, Ким андоқким тилаб уммат гуноҳин, Сен эттинг афв алар феъли табоҳин. Навоийни демай, бир бенавони, Ўкуш журму гунаҳға мубталони Анинг умматлиғиға қобил айла, Шафоат қилғон элга дохил айла. Гар элга баҳри ғуфронинг ҳавасдур, Чу ул хасдур, анга бир қатра басдур. [VI] Қалам васфида бир неча қалам сурмак ва ул рақамкаш таърифин рақамға кетурмакки, назм кишвари саводин якқалама қилиб эрди ва «Панж ганж»(1) авроқиға гавҳаррош рақами тортилиб эрди ва ул роқим бобида ҳамки мунунг хатти маънисин рақам-барақам билди, балки қалам-бақалам нақл қилди. «Байязаллоҳу таоло авроқа жаройимиҳо»(2) Қаламким раҳнаварди тезтакдур, Азалдин манзили фавқул-фалакдур. Магар ваҳм адҳамидур тез рафтор, Не адҳам, жардаи Шабдез(3) рафтор. Чиқиб устига бармоқ шаҳсувори, Бўғун белбоғию тирноқ-узори. Чорарда қуйруғин айлаб алам ул, Қулоғидек аёғдин-бош қалам(4) ул. Дема Шабдез, бир қушдур хушовоз, Қанотсиз айлабон ҳар сори рарвоз. Шаба минқоридин ҳар сори зоҳир, Валекин ул шаба сочиб жавоҳир(5). Не қушким, қушда йўқ бу навъ жисми, Ҳакими сунъ они айлаб тилисми. Таниға заъф ғолиб, кўрмайин ранж, Вале жавфи аро юз маънавий ганж. Анинг бу ганжидин тормай киши ком, Нечукким ганжроши Ганжа ором7. Агарчи Ганжада ороми онинг, Вале ганж узра доим гоми онинг. Кўнгул кунжин қилиб ганжи маоний, Оғиз абвоби савтидин ниҳони. Ики лабдин эшиклар айлабон ул Ки, ҳар ким тормағай ул ганж аро йўл. Вале меъмори ҳикматсози онинг, Бурундин қилди сангандози онинг. Ангаким ўғрилиқ расмин қилиб фош, Етиб афлок сангандозидин тош. Ёғиб чун тоши ҳар ён ошкоро, Топиб аҳбоб – гавҳар, хасм – хоро. Отай деб хора, ганж оғзини очмай, Вагар очиб, не гавҳарларки сочмай. Тутуб гавҳарлари яксар жаҳонни, Нечукким хайли ахтар осмонни. Йўқ, ул гавҳарки чун турроққа қолғай, Аёғ остиға чун қолғай, ушолғай. Анингдек гавҳареким жилва чоғи, Музайян бўлғай андин эл қулоғи. Не ул зийнатки осилғай қулоқтин, Вагар очилса айрилғай қулоқтин. Дуреким чун қулоқни қилди маскан, Кириб қилғай кўнгул дуржини махзан. Кўнгул дуржин демай бўлғай лаболаб – Ким ул дарёга солғай дурни то лаб. Ким ул гавҳардин олса халқ ҳар дам, Юз илда бўлмағай мингдин бири кам. Киши мундоқ бўла олмай гуҳаррез, Магар ул ҳиндуйизоди8 шакаррез. Не ҳинду, тўтии ширин мақол ул, Не тўти, булбули шўридаҳол ул. Тушуб оламға тўтидек баёни, Етиб гардунға булбулдек фиғони. Бўйиға назм солғон ҳулла ахзар, Дема тўти, дегил Хизри9 раямбар. Анинг зулмоти Ҳиндустони охир, Равон сўз чашмаи ҳайвони10 охир. Агар булбул десанг, Ҳиндустон – тун, Қаро зулмат дема, анбарфишон тун. Бу андоқ тун аро шабхез булбул, Шабистон ичра шўрангез булбул. Дема булбул, де они қақнуси11 зор, Топиб лаҳнидин онинг қақнус озор. Агар қақнус чекиб юз нола жонсўз, Анга минг нола ўқи борча дилдўз. Дема ўқ, балки ҳар бир барқи оҳи Ки, секриб ўртабон маҳ то ба моҳи12. Солиб юз шуъла ҳар дам хирманиға, Ўзининг йўқки, олам хирманиға. Маоний баҳриға анфосидин мавж Ки, ул мавж остиға қолиб тўқуз авж; Такаллум риштасиға назмидин дур, Фалак бағриға ул дурдин тафохур. Саводи назм анга абри баҳори, Бўлуб эл бошиға гавҳар нисори. Саросар ул булут гавҳар ародур Ки, найсоний булут янглиғ қародур. Саводи демаким, мушкин саҳоби, Бўлуб ҳар қатра анда дурри ноби. Бу дурким васфи сиғмай сўзга ҳаргиз, Латофатдин кўрунмай кўзга ҳаргиз. Тили дуррош, ўзи покиза гавҳар – Хирожи мулк, йўқким реза гавҳар. Не гавҳар, балки илму фазл кони, Дема конким, дегил кўҳи маони. Эмас гар тоғ, бас шиддат қилиб биғ, Нетиб гардунға ҳар дам еткуруб тиғ. Эмас осон бу майдон ичра турмоқ, Низомий ранжасиға ранжа урмоқ13. Тутайким қилди ўз чангини ранжа, Неким урди анинг чангига ранжа. Керак шер оллида ҳам шери жанги, Агар шер ўлмаса, бори раланги. Йўқ эрса жамъ бўлса борсдек юз, Алардин ҳосили йўқ, ғайри руф юз. Агарчи елдин эрмас баҳрға бок, Вале минг чок ўлур чун бўлди кўлок. Тегар дарёға сарсар қўзғалони, Вале ҳар ел эсиб чайқатмас они. Низомий эрди андоқ рили воло Ки, чекти ганжу гавҳар рили боло. Керак ҳам рил эрур, бу нукта маълум Ки, солғай рил хартумиға хартум. Агарчи рашшанинг хартуми ҳам бор, Ел озориға неши шуми ҳам бор. Чу суртар рил хартумини дарҳам, Бўлур захмиға юз минг рашша марҳам. Букун ул рилу бу ҳинду эрур бил, Кичикрак бўлса ҳам, лекин эрур рил. Кичик гар эрса эл андешасидин, Эрур Ҳиндустоннинг бешасидин. Ало то абри найсон зинда рили, Кияр баргуствони чархи нили. Бу икки рилни ғуфронрараст эт, Майи раҳматдин икки рилни маст эт. Навоийға дағи шавкат етургил, Бу икки рилдин қувват етургил. Ки, бўлсун бу ики рили замондек, Қаю рили замон, рили дамондек. Ки, топиб маст бўлмоқ решасин ул, Мусаххар айласун сўз бешасин ул. Кел, эй соқийки14, тушмиш жонима жўш, Кетур бу ики ёди бирла бир қўш; Алар ишқида нўш айлаб ики жом, Тутай Жомий15 майи мадҳин саранжом. [VII] Ҳазрати шайхул-исломий мавлоно Нуриддин Абдураҳмон Жомий (умрлари узайсин) мадҳидаким бу лабташнаи водийи ҳайратқа мунингдек маъни бодасининг жоми анинг ҳиммати майхонасининг сувчиларидин дам-бадам тўлди ва анинг дуоси пиймонасининг соқийларидин лаболаб бўлди(1) Ики пил ўлса Хусрав ё Низомий, Эрур юз рил чоғлиғ рил Жомий. Муҳаббат жоми дурдошоми улдур, Ҳамоно Зиндарили Жоми(2) улдур. Кўруб сармасти жоми ваҳдат они, Демишлар Зиндарили ҳазрат они. Чу ул май дурдидин бўлмиш хурўши, Сафо аҳлидур онинг дурднўши. Майи таҳқиқ этар ҳолатда ошом, Чекиб ложуръа гар гардун эрур жом. Бўлуб зоҳир фано тимсоли андин, Тутуб оламни олам холи андин. Фано ул навъ этиб нафъйи вужуди(3) Ки, ер топиб набуд ўрнида буди. Бўлуб андоқ фано даштида маъдум Ки, сайри шоҳроҳи хатти мавҳум. Бу хатқа нуқтаким мавжуд эмастур, Хирад оллинда жуз нобуд эмастур. Фано мулкида жисми ўйла фони Ки, фаҳм айлаб саводи аъзам они. Жаҳонни ким қила олғай таваҳҳум Ки, бўлғай нуқтаи мавҳум аро Ким. Ўзин худ бир жаҳони бегарон бил, Камолотин ўзидек бир жаҳон бил. Жаҳон ичра жаҳонким торти мукнат, Солиб ики жаҳон аҳлиға ҳайрат. Жаҳон йўқ, олами кубро5 де они, Жаҳонда мақсади ақсо6 де они Ки, ҳарне олами суғро7да мавжуд, Бори бу олами кубпода мавжуд. Бошиким тарк тожидин баруманд, Бўлуб тожиға гардун тугма монанд. Либоси фақри кенграк юз жаҳондин, Жаҳон силки келиб бир ришта ондин. Замири лужжаи заххори маъни, Каломи гавҳари шаҳвори маъни8. Ўзи дарё, сўзи дурдек муҳайё, Яна маънидин ул дур ичра дарё. Келиб дарёнасаб, гавҳарҳасаблиқ, Ишида неча боқсанг булажаблиқ. Қалам баҳри кафида турфа ишдур, Магар дарё аро бутган қамишдур. Ажаб эрмас қамиш бўлмоқ шакаррез, Ва лекин бу қамиш бўлмиш гуҳаррез. Учидин ҳам гуҳар оламға сочиб, Ичидин ҳам шакар дўкони очиб. Саросар гўйиё ул най гуҳардур, ғалат қилдим, лаболаб найшакардур. Оғизлар ичра лаззат шаккаридин, Қулоқлар ичра зийнат гавҳаридин. Қулоғни бу гуҳар фарсуда қилмай, Оғизни ул шакар олуда қилмай. Шакар ул навъ тормай коми идпок, Гуҳар бу тавр келмай равшану пок. Ало, токим, гуҳар сероб бўлғай, Шакарнинг шираси жуллоб бўлғай. Сўзин тут гавҳари кони маони, Шакаржаллоблиғдин асра они. Навоийким муриду бандасидур, Иподат йўлида афгандасидур. Ҳамул гавҳар била кўнглин ёрутқил, Ҳамул шаккар била комин чучутқил. Каломин ул гуҳардек айла рангин, Ҳадисин ул шакардек айла ширин. Кетургил, соқий, ул жоми киромий Ки, тутсун риндлар сархайли Жомий. Чу рири дайр май қилди ҳавола, Ичармен гар эрур гардун риёла. [VIII] Бу раришон ажзонингки, гули оташин авроқидек даҳр гулистони булбулларини ҳазордастон била ўтлуқ фаредға солди — баргидин шуъла ва хурдасидин шарора кўргузмоқига боис не бўлғонға қалам сурмак ва бу ошуфта авроқнингки, чархи барин ажзосидек жаҳон дашти мажнунларини минг балоға дастон қилиб сўзнок фиғонға учратти — шафақидин ёлин ва ахтаридин ахгар ёрутмоғиға мужиб не эрконни рақам урмоқ ва ўзин булбули Мажнундек гулрух Лайлиси фироқиға солиб ғам тоғида Фарҳод била ҳамовоз қилмоқ Мушаъбид чарх аро ҳар сеҳрсозе Ки, бир туғроға нақш этгай тирозе. Агар ул райкар ўлсун зишт ё хўб, Ва гар макруҳ бўлсун, йўқса марғуб Ки, гар аввал анга этмас тааммул, Замир авроқида қилмас тахайюл, Шуруъ этмаклиги имкон эмастур, Хирад оллинда бу ринҳон эмастур. Яна бир буки ҳеч иш ҳодис ўлмас Биравгаким анга бир боис ўлмас. Мангаким бу таманно бўлди райдо Ки, шавқи айлади кўнглумни шайдо. Дуру гавҳар хаёлин жонға солди, Мунунгдек баҳри бероёнға солди. Буюрди солмоқ очиб речу тобин, Фалак буржиға ўргамчи танобин. Бало тоғиға зўр изҳори бирла, Кетурмак нақб қоқум хори бирла(1). Қалам баргу гули насринға сурмак, Рақам Фарҳод ила Ширинға сурмак. Мунга доғи зарур эрди тааққул, Чиқормоқ бир тикандин юз туман гул. Зарурий бўлди авзоиға тағйир(2) Ки, дилкаш бўлғай ушбу сафҳа тасвир. Яна боис буким, ишқи балошўр, Бир ўтдин айлаб эрди жонима зўр(3). Тилим худ бор анинг таърифида лол, Қилай хомам тилидин шарҳи аҳвол. Ҳазин жонимда бор эрди балое, Балолиғ ишқ ила ҳарён ҳавое. Биров ишқи солиб жонимға андуҳ, Машаққат тоши юклаб кўҳ то кўҳ. Бўлуб зулми ўтидин хаста жоним, Қарориб дуди бирла хонумоним. Биров йўқ, кофири қотилниҳоде, Рариваш, девзулме, ҳурзоде. Кўзининг куфридин юз жонға офат, Туман минг кишвари имонға офат. Сироҳи зулм ила чун келтуруб зўр, Жаҳон мулкига солиб ғорати ғўр. Кўзи солғоч кўнгул кунжиға ошуб, Бўлуб кирпиклари сабру хирадрўб. Тушуб олам аро ғавғоси ҳарён, Жаҳон мулкида вовайлоси ҳарён. Фаранг аҳлида зулмининг фиғони(4), Хитоу Чинда жаври қўзғалони. Шафақгун май сори чун қўл узотиб, Чу ахсумлаб қуёш жомин ушотиб. Келиб ул бўлғоч эл қатлиға мойил, Ажал тиғу кафан айлаб ҳамойил. Чу боғлаб бодро жавлониға бел, Фалак авроқин элтиб ҳар тараф ел. Жунундин ақлкуш, бал дурдкаш ҳам, Рари рухсора, бал девонаваш ҳам. Мени маҳзунни ишқи барқрафтор, Ул офат ўтиға айлаб гирифтор. Фалак зулм айлабон мен мубталоға Ки, айлаб мубтало андоқ балоға. Ичимни дард этиб маҳзун анингдек Ки, маҳзун бўлмағай Мажнун анингдек: Бўлуб вайрона кўнглум ғам қушидин, Маломат тоши ёғиб тўш-тўшидин. Жунун кўнглумни дашти ғамға солиб, Не ғам, ҳар лаҳза бир оламға солиб. Не маҳзун хотиримға васли мумкин, Не ҳажрида ўтум бир лаҳза сокин. Бор эрди дард қотил, ишқ бебок, Булардин тундроқ маъшуқи чолок. Вафосиз, табъсиз ноаҳл анго хуш, Вафо аҳли била биттабъ нохуш. Малак хайли еса ашким учун рашк, Тўкубон ул рари ҳар дев учун ашк. Сиришким ишқида гавҳар шамойил, Вале ул бадгуҳарлар сори мойил. Нетай, минг зебу зийнат бирла товус Ки, бўлғай ҳамнишини буми манҳус. Бир ойким бўлғай ул солиб манга дард, Жаҳонраймоу ҳаржоию шабгард. Манга айлаб ғаму меҳнатни мунис, Ўзи ҳар уйда бўлғай шамъи мажлис. Олиб анжум киби сабру қарорим, Қаро айлаб кечадек рўзгорим. Чу мундоқ неча мушкил узра мушкил, Манга юзланди таҳқиқ ўлди ҳосил. Ки, гар ҳикмат била фикри муфиди Қилинмас, йўқтурур жондин умиди. Кўнгул ишқ аҳлиға минг рора хуштур, Чу маъшуқ аҳл эмастур, чора хуштур. Бу ғамдин менда қолмай ақлу ҳуше, Бу навъ этти нидо ногаҳ суруше(5) Ки, эй кунжи малолатнинг хумули, Тушуб дарду бало кўнглунг қабули. Чу сен мундин бурун хоманг қилиб тез, Суман баргини қилдинг сунбуломез, Нечукким Хизр зулматдин ниҳони, Улусқа сочтинг оби зиндагони. Ясодинг равзаи заркор тарҳин, Чиқординг «Ҳайрат ул-аброр» тарҳин(6). Халойиққа сочиб дурри саминлар, Малойикдин эшиттинг офаринлар. Агарчи айтурида ранж тортинг, Вале кўрким не янглиғ ганж тортинг. Неча кун кимса кўрган бирла ранжи, Киюрса илгига ул навъ ганжи. Ки, бўлғай анда юз минг дурри рахшон, Дури рахшон киби лаъли Бадахшон. Қизил олтун сариғ зирнихдин кам, Кумуш қадри қаро турроғдин ҳам. Қўюб мунча нуқуду ганжи шоҳи(7) Ки, андин ёрубон маҳ то ба моҳи. Топиб бир қалб сийму айлабон бут, Анга йўқ тошу дур ичра тафовут. Дебон гоҳи бути сийминбар они, Замоне луъбати маҳрайкар они. Уёлмай Ҳақдин айлаб қиблагоҳинг, Ўтуб афлокдин ишқида оҳинг. Бу дунёда сени зор айлабон ул, Қиёматда гирифтор айлабон ул. Бўлуб дунёу дининг жаҳлдин ҳеч, Кел этма жаҳлу мундоқ жаҳлдин кеч. Ушотиб бутни, имон ганжи торқил, Қўюб бу жаҳл, ирфон ганжи торқил. Чу бут синдию куфрунг елга бердинг, Мусулмон бўлдунг ар худ кофир эрдинг. Қўюб вайроналарда телбаликни, Яна бир ганж сори сун иликни. Яна бир конни қазмоғлиққа майл эт, Қазиб аҳбоб аро нақдин туфайл эт. Бу кон қазмоқни улким қилди реша, Керак хорофикан илгида теша. Санга бу тешаварлик бўлса матлуб, Эрур Фарҳод ҳамсуҳбатлиғи хўб. Бу кон ишқида тешанг хорарез эт, Ани Фарҳод тоши бирла тез эт. ҚЎпуб Фарҳод бирла ҳаммасоф ўл, Итик метин била хорошикоф ўл. Бу ишда не таян бир лаҳза, не тин, Етур метинининг ўрниға метин. Агар Фарҳод ўлди кўп чекиб ранж, Санга Ҳақ бергай ўлмасдин бурун ганж. Наво топиб бу янглиғ ганждин ҳам, Халос ўлғайсен андоқ ранждин ҳам. Ҳазин Фарҳод шуғлин айла ширин Ки, торқайсен нигоре ўйла Ширин Ки, ул Ширинға бу ёндошса бир дам Анинг ширинлиғидин келмагай кам. Бўлуб ул ганж сурат дилфирибинг, Етиб ҳам ганжи маънидин насибинг. Қаю ганж, улки олдинг бешидин бир, Икинчисин олурға айла тадбир(8). Эрур сендин талаб, биздин ҳидоят, Гадолиғ сендину биздин иноят. Чу ҳотифдин(9) етишти бу навидим, Ўзумдин ўзга навъ ўлди умидим, Қўюб васвосу савдоларни бир ён, Етиштим пир(10) даргоҳиға гирён. Тушуб турроғ ичига зору маҳжур, Кўзум чун торти ул турроғдин нур. Сиреҳр оллинда андоқким овуч хок, Ва ёхуд тўби атрофида хошок. Демакка арзи ҳолимни уёлиб, Шукуҳи жисмима титратма солиб. Кўруб турроғда ул меҳри жаҳонтоб, Мени титратмадин андоқки симоб. Кулуб чун субҳ меҳр изҳор қилди, ғамим шомини субҳосор қилди. Деди: ҳолинг недур, шарҳ айла бир-бир. Чу сўрди дафъа-дафъа тушти тақрир. Чу бўлди борча аҳволимға воқиф, Манга худ бўлди ул икинчи ҳотиф(11). Неким аввалғи ҳотиф ҳукм сурди, Икинчи ҳотиф они-ўқ буюрди. Қабул эттим тутуб анфоси роси, Равон қилдим дуонинг илтимоси. Чу ул бошлаб Масиҳосо каломин, Дуо ул деб, малойик айтиб: Омин. Дуо йўқким, ижобатдин нишон ул, Ижобат бирла балким тавъамон ул. Манга чун етти бу давлат нишони, Очилди ҳар ён абвоби маони. Қаро турроғ уза ул абри рурбор, Туруб қилди ўзин ул навъ дурбор Ки, ўтти рояси дарёу кондин, Не дарёу не конким, осмондин. Чу мен турроғ ердин кўкка еттим, Ер ўртум доғи ўз ҳужрамға кеттим. Эшик ёрмоққа чун сундум иликни Ёрилғоч ул, Ҳақ очти юз эшикни. Кетур, соқий, қадаҳ хилватда бир дам. Чу келтурдунг эшикни боғла маҳкам. Чу Жомийдан етишти бўйла коме, Анинг ёди била тут бизга жоме. [IX] Бу иқбол варақларининг муқобаласи ва бу саодат тарҳларининг мутораҳаси ва хаёл баҳрида маоний туҳафи савдоси учун масоҳат қилмоқ ва ҳар фасона сафинасин варақ-варақ, балки ҳар тарих жунгин сафҳа-сафҳа ахтариб дарёзада ажносқа рад илигин урмоқ ва маоний ақмишаси нафойисин бу латофат ҳажласи аройиси учун ғайб тужжоридин ҳаёт нақдин бериб савдо қилмоқ ва жон риштаси ва киррик игнаси била либоси намойиш ва хилъати оройиш тикиб бу абкор қадлариға солиб жилва бермоқ(1) Манга чун толеи фархунда кавкаб Бу авж узра бисот этти мураттаб(2). Малак аввал рари бирла сурурди, Фалак анжум сиришкидин сув урди. Бўлуб сақф ўрниға авжи муқарнас, Бисоти узра ёйди чархи атлас. Солиб мажмарға тун уди қамори, Ўти хуршед ўлуб, анжум-шарори(3). Бу нузҳатгаҳ менинг оромгоҳим, Сиреҳр айлаб жабинин хоки роҳим. Ҳам айлаб субҳ сафҳамдин сафо вом Ҳам олиб ранг хомам нўгидин шом. Рақам азмиға йўнғач хома бошин, Аторид йиғди сочилғон тарошин. Ҳануз этмай қалам ёзмоқни одат, Эшикдин кирди иқболу саодат. Жаҳонни юзларидин шод айлаб, Манга киргач муборакбод айлаб Ки, Тенгри ҳарне комингдур етурсун, Неким истарсен оллингға кетурсун. Фалак янглиғ бийик ҳиммат бу бўлғай, Қуёш янглиғ ариғ ният бу бўлғай. Фалак суртуб жабинлар ҳимматингға, Қуёш деб офаринлар ниятингға, Ки, кўзни бас рафеъ айвонға солдинг, Бийикрак тўранинг турроғин олдинг(4). Агар турроғ тутсанг бўлсун олтун. Оқизсанг қатраи хай–дурри макнун. Кишиким ичса ҳиммат базмидин жом, Топар ул жомдин комин саранжом. Не қушким бўлса ҳимматдин қаноти, Эмас раст ошёнға илтифоти. Очиб ҳиммат қанотин насри тойир(5), Эрур гардун шабистониға сойир. Ким ўлса ҳиммат илкидин кушоди, Не торсунким, торилғондур муроди. Бийиклик келди ҳимматдин нишона Ки, ҳимматсизни раст этти замона. Ҳаво тутти чу айлаб рашша таъжил, Анга ожиз дурур турроғ уза рил. Ҳавойи мушк урди кўк сори юз, Қаро шомин ёрутти неча юлдуз. Чу наққоб этти ер қозмоқни реша, Тириклай гўр аро кирмиш ҳамеша. Чу сен ҳам бўйла ҳиммат зоҳир эттинг, Тараддуд йўқки, мақсудунгға еттинг, Ва лекин Тенгриға айлаб таваккул, Анингдек айла аввалдин тааммул Ки чун бу уйда қилғунг нақши дебо, Керак уй тарҳи доғи бўлса зебо. Агарчи назми дилкаш тушса масмуъ Анинг афсонаси ҳам бўлса матбуъ. Бурун жамъ эт неким бўлғай таворих, Борида иста бу фархунда тарих. Торилғай шояд андоғ бир неча сўз, Сўз айтур элга ул ён тушмаган кўз. Ани назм этки тарҳинг тоза бўлғай, Улусқа майли беандоза бўлғай(6). Йўқ эрса назм қилғонни халойиқ Мукаррар айламак сендин не лойиқ. Хуш эрмас эл сўнгинча рахш сурмак, Йўликим, эл югурмиштур югурмак. Биравким бир чаманда сойир эрди, Нечаким гул очилғон кўрди, терди. Ҳамул ерда эмас гул истамак хўб, Бу бўстон саҳнида гул кўр, чаман кўр. Чу бу сўзларга фикр этти замирим, Кўрунди борча маъни дилразирим. Қилиб кўнглумни бу андиша шайдо, Таворих айладим ҳар сори райдо. Назар айлаб борин аввалдин-охир, Бўлуб бошдин-аёқ оллимда зоҳир. Торилди онча сўзким, комим эрди, Қуюлди онча майким, жомим эрди. Бу дурлар чунки манзум ўлғусидур, Қулоқ солғонға маълум ўлғусидур. Ки, бу баҳр ичраким роён анга йўқ, Етишмак қаъриға имкон анга йўқ. Етишган эл неча дур олғон эрмиш, Не олийқадр дурлар қолғон эрмиш. Ки чун мен зори бесармоя еттим, Териб бу дилрабоға зевар эттим. Бу гулшанники рашки нақши Чиндур, Насими ҳам, гули ҳам оташиндур(7). Бўлурдин даҳр бўстонида мавжуд, Эмасдур ғайри сўзу дард мақсуд. Ки, ишқ аҳлидин ўлғай достоне, Муҳаббат хайлидин қолғай нишоне. Вале чекканлар ушбу жомдин роҳ Саросар бўлдилар Хусравға маддоҳ(8) Ки, мулки андоқу, ойини мундоқ, Сироҳи андоқу, тамкини мундоқ. Гаҳе Шабдези оламгардидин деб, Замоне ганжи бодовардидин деб. Нишоти базмида хонлар мурассаъ, Не хонлар, қасру айвонлар мурассаъ. Ичиб гаҳ Борбад лаҳни била май, Гаҳи Шорур дастон деб раёрай. Бузург Уммид ҳикматжўйи онинг, Не ҳикматжў, хушомадгўйи онинг. Топиб гаҳ Марям оғушида ором, Шакар ҳалвосидин гоҳи олиб ком. Бўлуб Ширинға ошиқ родшаҳвор, Гоҳ ул маҳбуб ўлуб, гоҳи рарастор. Яқиндурким бу шоҳи нозрарвард, Эрур дарду бало ойинидин фард. Апода тек бир-икки достон ҳам, Дебу Фарҳоддин айтиб нишон ҳам Ки, бир хорошикофи кўҳсори, Бўлуб Ширин ғамининг беқарори. Неча кун васл учун айлаб таку дав, Ани ҳам ўлтуруб тош ичра Хусрав. Агарчи килк нақш айлаб нигориш, Топибдур достон мундоқ гузориш. Вале назмида ҳар устоди моҳир, Чекибдур онча қийматлиғ жавоҳир Ки, даркидин эрур андеша ҳайрон, Ҳавосу ақли ҳикматреша ҳайрон. Алар назмининг оллинда мени зор, Чу фаҳм эттимки кўп кўр Кимдур озор. Заруратким солиб бир ўзгача тарҳ, Бу меҳнатномани қилғумдурур шарҳ(9). Агарчи йўқ турур дурлуқ талоши, Эрур тош ўлса ҳам чақмоқ тоши. Нечаким ўтлуқ ўлса лаъл рора, Қачон бу тошдек бергай шарора. Дема чақмоқ тоши, кўҳи андуҳ, ғаму андуҳ анда кўҳ то кўҳ. Бу кўҳи ғам аро дарду миҳандин, Гузирим қайда бўлғай Кўҳкандин. Низомий деди, Хусрав бўлди райрав, Агар ул шоҳ эди, бу эрди хусрав. Таносуб топиб ул икки ягона, Дедилар борча Хусравдин фасона. Мени маҳзунғаким ишқ этти бедод, Солиб ғам тоғида андоқки Фарҳод. Муносибдур агар тортиб навони, Десам Фарҳоди маҳзун достони(10). Ёзиб жон мушафидин икки оят, Дебон Фарҳоду Шириндин ҳикоят. Харошида фиғон чексам ғамангез, Бу суҳон бирла қилсам тешасин тез. Чу аввалғи фасиҳи Ганжарарвард, Рақамзад қилди бу афсонаи дард, Деди: Фарҳод бир хопокан эрди, Ва лекин ўз фанида якфан эрди. Магар Ширинға бўлди орзуйи, Чиқармоқ хора ичра турфа жўйи. Бу иш устодин истар эрди ул ҳур Ки, таъриф этти ул маҳзунни Шорур. Рариваш дедиким, келтургил они, Бориб Шорур келтурди равони. Анга чун рардалар кейнидин ул ой Такаллум бирла бўлди корфармой. Унин онинг эшиткач хаста Фарҳод, Бўлуб ошиқ, чекиб афғону фарёд. Қарору сабри итти, ҳуши кетти, Анга етти иши охирки йитти. Ва лекин соҳири Ҳиндустоний, Ёзарда бу маломат достони. Чу торти хомаси таҳрири таъжил, Бу ишга берди кўп тағйиру табдил. Бирар сўзни агар айтиб мувофиқ, Бурунғи номаға қилди мутобиқ. Чу аслу гавҳариға сурди хома, Бу янглиғ гавҳароро қилди нома. Ким ул нисбатда султонлардин эрди, Хито мулкидағи хонлардин эрди. Ҳадисида нишони рурҳунарлиқ, Жабинида шукуҳи тожварлиқ. Вале навъики инсон одатидур, Анингдекким башар хосиятидур Ки, ҳар иш сориким, табъ ўлди мойил, Эрур ўткармак андин ўзни мушкил. Ҳавас тортиб синон чун келтуруб зўр, Бурун айлар хираднинг кўзларин кўр. Бўлур мағлуб, ким бўлса ҳаваскеш. Бу ишта тенг дурур султону дарвеш. Анинг зотиға чун табъи муҳаввис, Таносубсиз ҳунарлар қилди мунис. Кўруб хоқони Чин фарзандин ул тавр, Кўп этти манъиға ҳам лутфу ҳам жавр. Чу кўрди мумкин эрмас тарки одат Ки, зотийдур шақоват ё саодат. Ул ишдин неча бўлди фикрат оҳанг, Кўрунди салтанат номусиға нанг. Зарурат бирла жондин узди райванд, Деди: қилсун сафар фарзона фарзанд. Чу ул оламда урди сайр учун гом, Ул ишлар бошиға тушти саранжом. Бу майдонға чу Ашраф(11) сурди маркаб, Бу сўзни ўзга навъ этти мураттаб. Яна бўлғон экан бу нома марқум, Вале роқим эмастур яхши маълум(12). Учовким чектилар бу жоми софи, Бу янглиғдур гузориш ихтилофи. Чу Хусрав сурди бу рангин фасона, Деди сўз аввалидин ҳам нишона. Манга ҳам чун бу пок иншо кўрунди, Бидоятдин демак авло кўрунди. Не сўзким билмагайлар ибтидосин, Хуш эрмас неча хўб этсанг адосин. Гар имон элга раҳматдин нишондур, Ва лекин чун алифсиздур ямондур. Агарчи шамсни олтун кўрар ҳис Вале чун шиндин айрилди бўлур мис. БЭрур меҳнат тунига шамъ ёғду, Чу ўчти шуъласи бўлди қаронғу. Мангаким солди шоми ғам ниҳон сўз, Десамким ёрутай бу шамъи жонсўз Бошида бўлмаса заррин ливойи, Шабистонға нетиб солғай зиёйи. Умидим улки, бу шамъи Тирози Ки, бўлди жон уйининг жилвасози, Қуёшдек чарх айвонин ёрутқай Ки, онинг рартави оламни тутқай. Кетургил, соқий, ул шамъи дурахшон, Демай шамъи дурахшон, меҳри рахшон Ки, меҳр этгач аён тоғ узра анвор, Чиқай тоғ узра мен ҳам Кўҳканвор. [Х] Тезрав хомани мистар шоҳроҳиға киюрмак ва содарў нома майдонини шоҳ мадҳи айтурға киррик била сурурмак, балки обдор нуктадин сув уруб ул хомани маддоҳлардек бу майдонға солиб маърака тутмак ва бу гарм маърака бирла ҳар маддоҳеки бир Қазо килки чу тортиб нақши дилкаш, Жаҳон авроқини қилди мунаққаш. Сиреҳр ажзосини бериштау банд Анингдек бир-бирига берди райванд Ки, ҳар жузвиға чунким бўлди толиб, Хирад табъиға ҳайрат бўлди ғолиб. Чекиб кўкнинг сутунсиз боргоҳин, Муҳайё қилди олам коргоҳин. Жаҳонда зоҳир айлаб кўп заройиф, Жаҳон аҳлин доғи қилди тавойиф. Тавойиф чунки бўлди мухталифваш, Бу ердек раст, ул ўтдек тунду саркаш. Буларға вожиб эрди интизоми, Адолат важҳидин бермак низоми. Бу ишга анбиёни қилди ирсол Ки, бўлғайлар улусқа дин сори дол. Алардин сўнг салотин торти таъзим Ки, бергайлар алар уммид ила бим. Нечукким анбиё раъсу раиси Муҳаммаднинг эрур зоти нафиси. Расул хайлиға сархайли сираҳ ул, Алар бори сираҳ, хайл ичра шаҳ-ул. Салотиннинг ҳам андоқ сарфарози Эрур гўё азалдин Шоҳи Ғозий(1). ғазо майдони ичра Ҳайдар(2) ойин, Ривожи шаръ аро райғамбар ойин. Наби шаръиға берган зебу зайн ул, Салотин сарвари Султон Ҳусайн ул. Зиҳи олам – садаф, зотинг – дури пок, Анингдекким, қуёш дурриға афлок. Қуёшдин ҳам ёруғ ройи муниринг, Фалакдин ҳам бийик олий сариринг. Мурассаъ маснадинг аъло жумондин Фалак фирузаеким тушмиш ондин. Шукуҳунг жабҳасидин чун Сурайё Ети қатра арақдек етти дарё. Чу қаҳринг тундбоди эсти, олам – Бисотин тоғлардин қилди маҳкам. Етиб чун гулшани лутфунг шамими, Кўрунуб элга ўт жаннат насими. Ою кун боғи жоҳингдин ики гул, Тун ул гулшанда мушкинфом сунбул. Кавокиб бирла ул тун ранги дарҳам, Тўкулмиш гўиё сунбулға шабнам. Қиличингдин ҳам эл ғамгину ҳам шод, Судиндур мулк ҳам вайрон, ҳам обод. Қилиб мавжи бало ҳам зоҳир ул сув, Бўлуб ҳам фатҳ рухсориға кўзгу. Хадангинг марг тайридин нишона, Адув жисмини айлаб ошёна. Вале ул ошёнға бўлмайин ром, Ўтуб етгач замоне, тутмай ором. Бўлуб ахзар синонинг сарв монанд, Анинг устида барги бед райванд. Яшил айлаб ани заҳри ҳалоҳил, Бўлуб барча хилоф аҳлиға қотил. Сафи ҳайжоки ўқ келгай ёғиндек, Камандинг ташлағон шакли чоқиндек. Чоқин йўқ, риштаи иқболу таъйид, Бўлуб маҳкам зафар бўйниға жовид. Самандинг ул саҳоби барқрафтор Ки, суръатдин қадам то фарқ рафтор. Замона аблақи янглиғ хироми, Юрурда шарқ то ғарб икки гоми. Хироми ўрга чиқмоқта тутундек, Егармак вақти дашт узра қуюндек. Қуюн йўқким ҳаюни девзод ул, Демонким девзод ул, девбод ул. Замониким жаҳонға тушгай ошуб, Замин бирла замонға тушгай ошуб. Чиқиб чарх узра ҳайжо аҳли гарди, Қолиб гард ичра чархи ложуварди. Ики саф ҳар бири бир кўҳи бедод, Саросар тиғи онинг тиғи фўлод. Жаҳонни тийра гард айлаб қаронғу, Синонлар шамъи солиб анда ёғду. Кавурга даҳр аро солиб ғиреви, Ҳечукким маст бўлғай нарра деви. Ўқи андоқки сарсар лола элтиб Шафақнинг жомидин раргола элтиб, Баҳодирлар фалакдек барча хунрез, Шиҳобосо синонлар айлабон тез. Адам қўрғониға қочиб амонлиқ, Фалак олам аро сочиб ямонлиқ. Сен ул соат салобатдин сиреҳре, Қўлунгда тиғдин рахшанда меҳре. Маозаллоҳи, гардундек жанобинг Таҳаррук торса азм айлаб рикобинг. Суруб ҳар лаҳза бир ён тортибон тиғ, Шукуҳи тундлуқта ўйлаким миғ. Солиб ҳар сори тиғи лоуболи, Адувдин қилғасен оламни холи. Қилиб ул навъ тиғи бемадоро, Жаҳон ичра қиёмат ошкоро. Қуёш ботқай узорин дарҳам айлаб, Фалак қочқай равон қаддин хам айлаб. Ёниб майдондин этсанг азми айвон Тушуб айвонға силкиб гарди майдон. Тутуб Жамшед(3) тахти узра ором, Тилаб хуршед янглиғ лаългун жом. Қуюб оғзингға ул жоми Каёний(4), Ичибким бўлсун оби зиндагоний. Не мулкиким олиб ул разм ичинда, Бағишлаб барчани бу базм ичинда. Демон ҳар мулкини бир родшоға, Ҳар икки мулк балким бир гадоға. Чу бахшиш топиб андоғ мулку жоҳе, Бўлуб ул дам гадо ҳам родшоҳе. Гадодин бўлмасун озурда ройинг, Эрур чун родшаҳлар ҳам гадойинг. Ало то родшаҳлиғ боқий ўлғай, Тараб базмида маҳваш соқий ўлғай. Бинойи салтанат зотингға боқий, Саодат маҳваши базмингда соқий. Бу соқий илгидин жоминг раёрай, Зулоли Хизр ул жоминг аро май. Кетур, соқий, шароби арманисоз, Тут они шоҳ мадҳин айлаб оғоз. Қил аввал нўшу берким, мен қилай нўш, Қўш ичсанг тутки, мен доғи ичай қўш. [ХI] Салтанат сиреҳрининг меҳри рахшандаси ва хилофат тожининг лаъли дурахшандаси, жаҳонбонлиғ жисмининг руҳи нозанини ва кишварситонлиғ айнининг мардумаки жаҳонбини, олам алқининг рафеи ва замон аҳлининг бадеи, яъни султон Бадиуззамон Баҳодир мадҳида: халладаллоҳу мулкаҳу ва аббада давлатаҳу(1) Азал субҳики қилди хомаи сунъ Таҳарруксиз хароши номаи сунъ, Абад шомиғача не бўлса мавжуд, Ёзилди ул варақда буду нобуд: Қадаҳчашқа харобот ўлди марқум, Вараъкашға муножот ўлди мақсум. Гадоға нотавонлиғ бўлди рўзи, ғаниға комронлиғ бўлди рўзи. Бировга қисмат оз бўлди бағоят, Бировга бахшиш ўлди бениҳоят. Аларким торти кўп Ҳақдин атолар, Эрурлар олам ичра родшолар. Булар ичра дағи кўрдур тафовут, Бири яздонрараст ўлмиш, бири бут. Шаҳеким Тенгридин бесаъю кўшиш Бори шаҳлардин ортуқ торти бахшиш, Жаҳонға боиси амну амон ул, «Бади уд-даҳру Дорои замон» ул. Қачон андин Ким этсанг «даҳру Доро» Шариф алқоби бўлғай ошкоро. Ҳумоюн исми мужмал бўлди таъвил, Қилойин эмди бир-бир они тафсил. Мунунг зимнида не тормиш азалдин, Дейин машруҳ холи ҳар халалдин. Оти ўн ҳарф ила бўлди мураккаб, Будур тартиб агар қилсанг мураттаб. Азалдин бир атоға дол ҳар ҳарф, Атоёнинг далили ҳарф-барҳарф. Эрур «бе» – бирру эҳсоннинг далили, Гуҳардек баҳри Уммоннинг далили. Икинчи ҳарф давлатдин эрур «дол», Топиб дину диёнат андин иқбол. Учунчи юмндин айтиб нишона Ки, тинди мақдами бирла замона. Бўлуб тўртунч анга «айни» адолат, Қилиб ҳам умри тулиға далолат. Яна бир ростлиғдин айтибон роз, Амонат боғида сарви сарафроз. Яна бир лутфдин айлаб хабардор, Латофат гулшанида баҳрабардор. Бири етти ададдин торти тақсим Ки, қилмиш Ҳақ насибинг етти иқлим. Яна бирдин бўлуб миллат кироми Ки, сендиндур мусулмонлиқ низоми. Яна бир жилвасин айлаб мукаррар Ки, бир Тенгри дурур ёринг муқаррар. Яна бир бу нидодин айлаб огоҳ Ки, бўлмиш қисматинг: «Насрун миналлоҳ»(2). Анинг таркибига бу ўнча ҳолат Қилур, қилсанг тааммул, юз далолат. Далил ўлди бу суратларға оти, Ва лекин баҳри маъни дурри зоти. Анинг зотиға дур бирла не нисбат, Бу маънидинки, бордур дурға қиймат. Дури зоти бўлуб дарёйи афлок Ки ҳар дурри эрур бир ахтари пок. Бу баҳр афлокидин рухсори хуршед, Юз узра қатралар Биржису(3) Ноҳид. Гаҳеким синдуруб тожи Каёний, Олиб илгига жоми Хусравоний. Тузуб суҳбат «Биҳишти соний» ичра, Май ичса «Боғи нав»(4) айвони ичра. Ани мажлис дема, олий сиреҳри, Қадаҳдин даврида рахшанда меҳри. Дема меҳр ониким, меҳри сабукхез, Не андоқ тезрав, не ишратангез. Нишотафзойроқ Ноҳиддин кўр, Сариус-сайрроқ хуршеддин кўр. Қуёш бир қатла ҳар кун кўкни сойир, Бу мажлис чархин ул юз қатла дойир. Қуёш ҳар даврида бир тийра ақшом, Мунунг ҳар давридин равшанроқ айём. Агар кўк суръатидин сайр этиб меҳр, Мудири ҳар дам онинг бир раричеҳр. Муғаннийлар нишотафзо наводин, Чекиб Ноҳидни ҳар дам ҳаводин. Зарофат ҳолатида базлагўлар, Аторудқа қилиб ҳар дам ғулулар. Бўлур чун шаҳ тараб бирла қадаҳкаш, Тараб кайфиятидин бўлса сархуш. Бериб юз ганж яхши сўзга бехост, Ёмон сўзни қилиб ислоҳ ила рост. Ёмон мен айттим топиб сўзум реч, Анинг базмида сўз ўтмай ёмон ҳеч. Қуёшдек оламоро базм чоғи, Жаҳонға ўрт солиб разм чоғи. Қаёнким барқи тиғи шуъла сочиб, Адувнинг райкаридин боши қочиб. ДЭмасменким, кесиб ўқи зириҳни, Тахайюл торидин очиб гириҳни. Синони чун етиб саҳми қазодек, Адув қаддини айлаб ҳалқа ёдек. Ўзи ҳар сориким сургач ғазабнок, Қилиб ул саф ёқосин сар-басар чок. Зафарға сурма рахшининг ғубори, Қуёшқа шуъла тиғининг шарори. Ало, токим қуёшдин бўлғай анвор, Ёруқ қилғай жаҳон мулкини ҳамвор. Жаҳон мулки анга бўлсун муяссар, Қуёш тожи анинг бошиға афсар. Бериб даврон қуёш янглиғ камоли, Фалакдин бўлмасун, ё Раб, заволи. Кетур, соқий, қадаҳ хуршедини бот, Ичай шаҳзода ёди бирла, ҳайҳот! Ки ҳажридин анинг маҳзунмен асру, Бўлай беҳушким, мажнунмен асру. [ХII] Бу дебои чиний юзин хитойи соз нақшлар била мунаққаш қилмоқ ва ул хитойи нақшларни монувий тироз гуллар била дилкаш безамоқ ва бу гулистон саҳнида хоқони Чин маснади эҳтишомин ёймоқ ва анинг эҳтишоми ҳадиқаси насаб гули ва фарзанд мевасидин ўзга жамиъ азҳор ва фавокиҳ била музайян эрконин айтмоқ ва дард боғи ғунчаси ва бало чамани шукуфаси, яъни шаҳзода Фарҳоднинг адам шабистонидин вужуд гулшаниға келганини қалам бубули тилидин сайрамоқ(1) Бу чиний ҳуллаға бўлғон рақамкаш, Юзин бу тарҳ ила қилди мунаққаш Ки, Чин мулкики, рашки нақши Чиндур, Саводи ғайрати хулди бариндур. Шаҳе эрди муаззам хони онинг, Дема хони онинг, хоқони онинг. Ики оламча мулки вусъат ичра, Ети гардунча тахти рифъат ичра, Сироҳи ер юзида қум ҳисоби, Не қум, гардун уза анжум ҳисоби. Тажаммул онда Афридунча(2) юз минг, Хизона махзани Қорунча(3) юз минг. Улувви даргаҳи гардун мисоли. Қаю гардунки, андин доғи олий. Мўғул қуллар киби оллинда хонлар, Бўлуб кишвардиҳи(4) кишварситонлар(5). Кафининг базли Уммондин ҳам афзун, Жавоҳир сочмоғи кондин ҳам афзун. Дема кондин, дегил имкондин ортуқ, Неким йўқ ондин ортуқ, ондин ортуқ. Замона тоқи офоқ айлаб они, Бари хонлар аро тоқ айлаб они. Анингдек фард этиб чархи куҳангард Ки, бир фарзанддин ҳам айлабон фард. Мукаллал меҳр дурри бирла тожи, Анинг бир ўзга дурга эҳтиёжи. Муроди боғи юз гулдин баруманд, Вале ул ўзга гулга орзуманд. Юзидин равшан айлаб нури кавнайн, Анга кўздин учуб бир қурратул-айн. Дебонким: «Чун жаҳоннинг йўқ вафоси, Эмас маҳкам амал қасри асоси. Бақо айвони кўп оли эмастур, Ҳаводисдин жаҳон холи эмастур. Киши гар қилса минг йил родшолиқ, Жаҳон мулкига айлаб кадхудолиқ, Чу тортар оқибат жоми фанони, Борур дам фаҳм этар бир дамча они. Шаҳиким, кўкка чиққай тахту жоҳи, Гадоким, тахта киз бўлғай раноҳи, Бақо туфроғидин силкар замон енг, Бу доғи ул икиси тенг дурур, тенг. Не чеккай кўкка бошин тождори Йўқ эрса бир дур андин ёдгори. Валаддур ул дуру, волид садафдур, Садаф, яъни отоу дур халафдур. Садаф йўқ, баҳр аро гар бўлмас инжу, Ани бил, бир ниҳоятсиз ачиғ су[в]. Не аччиғ сувки масти ваҳшат ойин, Лабида каф, юзида мавждин чин. Чаманда сарв бас раъно шажардур, Йўқ андин нафъ, чунким бесамардур. Шажарким жуз латофат шеваси йўқ, Ўтун ўрнидадур гар меваси йўқ. Ёғиндин гар булут еткурмаса суд, Ҳавода ул ҳамону бир қалин дуд. Чақинким ёруди анвори онинг, Чу ўчти, қолмади осори онинг. Агар ўт ўчса бўлмас ғусса ютмоқ, Чу ахгар қолди осондур ёрутмоқ. Мен ўлдум ул тенгизким гавҳари йўқ, Ва ё ул ўтки онинг ахгари йўқ. Тенгиз йўқким, ғадири ваҳшатангез, Қаю ул ўтки, ёвшондин бўлур тез. Бу ўтлуғдин эрур бағримда доғим, Қурутмосун дебон даврон ўчоғим. Зиҳи ҳасратки, мен йиллар ютуб қон, Бўлуб Чину Хито мулкида Хоқон. Бу фоний дайрдин бўлғач хиромим, Келиб бегонае тутқай мақомим. Аёқ қўйғай фирошу бистаримға, Илик сунғай сироҳу кишваримға. Шабистоним аро ором қилғай, Замона субҳи ирзим шом қилғай. Манга йиғмоқта етгай меҳнату ранж, Анга серарға қолғай махзану ганж. Аоди таъну афсусинму айтай, Эранлик нангу номусинму айтай. Ўғулсизлиғдин ўлди бу шиканжим Ки Ҳақ дафъ айлагай бу дарду ранжим. Бу қаттиғ вартада илгимни тутқай, Кўзумни бир халаф бирла ёрутқай». Бу эрди муттасил гуфту шуниди, Худойидин ўғул эрди умиди. Бўлуб кўз ёшидин ҳарён гуҳаррош, Гуҳардек кўзга истаб ўзга бир ёш. Бу мақсуди учун сочиб дирамлар, Қилиб кўп назрлар, айлаб карамлар. Ўғулсизларни ҳам айлаб наволиқ, Атосизларға ҳам айлаб атолиқ. Булардин барча кому муддаоси Буким, бўлғай бир ўғулнинг атоси. Бўлуб ғофилки, неким килки тақдир Рақам чекти, эмас имкони тағйир. Киши ҳар муддаодаким кўрар суд, Яқин эрмас ани тормоғда беҳбуд. Басо гавҳарки ранги аҳмар эрди. Кўрунди лаълу, тутқач ахгар эрди. Кўп асфар лавн соз этти замона, Кўрунди зарварақ, эрди забона. Киши комида суд эрмас чу маълум, Ризо авло дурур бўлғонға мақсум. Чу Хоқоннинг бу эрди муддаоси, Ижобат қурбини топиб дуоси. Шабистонида туғди бир янги ой, Янги ой йўқки, меҳри оламорой. Очилди боғида бир оташин вард, Демайким, вард, балким шуълаи дард. Киюрди илгига даврон нигине, Нигин ўрнида лаъли оташине(6). Юзинда ишқ асрори ёзилғон, Ичинда дард таъвизи қозилғон. Нигину лаъл йўқ, дурри шабафрўз, Дема дур, гавҳаре – лекин жаҳонсўз. Эшилган риштаси тоби вафодин, ТЭшилган бағри ҳаккоки қазодин. Кўзида ашк селидин асарлар, Дамида оҳ дудидин хабарлар. Муҳаббат нури оллинда ҳувайдо, Жамолида вафо туғроси райдо. Фалак деб дард элининг шоҳи они, Малак деб дард ўти огоҳи они. Тушуб ишқ аҳли ичра ҳар тараф жўш, Чу туғди ўтда сайр айлар Сиёвуш(7). Вафо хайлида ғавғо шодлиғдин, Бири-бирга муборакбодлиғдин. Ато ул дурға чун наззора қилди, Садафдек оғзи кулмакдин ёйилди. Сочиб онча жавоҳир олам ичра Ки, андин баҳру кон қолиб ғам ичра. Ясаб кишварни ойин бирла борча, Бу ойин туҳфаи Чин бирла борча. Бу янглиғ ҳукми ом айлаб надивор «Ки, Чин мулкида бўлса ҳарне девор Ясалсун борча ойин бирла зебо, Тутулсун бориға иксуну дебо. Не дебо, борчаси сангину дилкаш, Хито суратлари бирла мунаққаш». Қилиб бу навъ зийнат бирла ойин, Тамоми Чинни суратхонаи Чин. Халойиқ ҳарне қилса тергамак йўқ, Не қилғонни ёмон қилдинг демак йўқ. Тузуб бир жашнким чархи куҳансайр, Анинг даврида бу тоқи куҳандайр — Анингдек кўрмайин базми Каёни, Юзидин бирча ҳам бермай нишони. Фалакдек хон фузунроқ анда ҳаддин, Қуёш қурси киби нон худ ададдин. Олиб кишвар элининг эҳтиёжин, Бағишлаб элга уч йиллиқ хирожин. Улус тутмай тарабдин бир дам ором, Вале асраб тараб таврида андом. Тараб ғавғосин ул кишварда чоғлаб, Машаққат корвони рахт боғлаб. Қилиб яғмо халойиқдин гарона, Тутуб айш анда манзил жовидона. Юзинда кимса чиндин тормайин баҳр, Магар дашти юзи лек ул дағи шаҳр. Қилиб маҳв эл ичидин бода қайғу, Қаро қайғуни дафъ айлаб қизил сув. Кетур, соқий, чекиб йирлар учун ун, Манга тўйдин улуш бер, жоми гулгун. Мени Чин аҳли янглиғ майрараст эт, Тўло чиний аёғлар бирла маст эт. [ХIII] Шаҳзода Фарҳодқа «Ал-асмоу танзилу минассамо»(1) ҳукми била ишқ сиреҳри авжидин номдорлиқ насиб бўлмоқ ва шавқ гулшанида ғунча эрконда гулдек кўнглаки чок, балки булбулдек кўнгли ғамнок бўлмоқ ва дард муаллими мактабида ишқ кутубин лафз-балафз, балки муҳаббат авроқин ҳарф-баҳарф ўқумоқ ва диловарлиқ майдонида шижоат варзишини қиличдек тез этиб ўқдек туз этмак ва замон кинаварларидин худдек саромад ва найзадек сарафроз бўлмоқ Бу зебо базмнинг алҳоннамойи, Бу янглиғ бўлди сўз дастонсаройи: Ки, чун Хоқонға Тенгри берди фарзанд, Бўлуб ул ҳадя бирла шоду хурсанд. Жамоли бирла кўнглин айлабон хуш, Отин қўймоқ сори бўлди рақамкаш. Жамолидин кўрунгач фарри шоҳи, Бу фардин ёруди маҳ то ба моҳи. Қўюб юз ҳиммату иқболу давлат, Ҳамул фар соясидин торти зийнат(2). Бу жавҳарларға чун иснод торти, Мураккаб айлагач Фарҳод торти. Бу фарни ҳодийи бахт этгач иршод, Равон шаҳзода отин қўйди Фарҳод(3). Ҳариру ҳулла ичра боғлабон чуст, Мурассаъ маҳд ичинда тонгдилар руст. Бу навъ эрмас ато қўймади отин Ки, кўргач ишқ анинг покиза зотин. Анга фарзона Фарҳод исм қўйди, Ҳуруфи маъхазин беш қисм қўйди. Фироқу рашку ҳажру оҳ ила дард, Бирар ҳарф ибтидодин айлабон фард. Борин устоди ишқ этгач мураккаб, Тараккубдин бу исм ўлди мураттаб(4). Малолат маҳдида зор этти они, Бу қайд ичра гирифтор этти они. Маалқисса чу торти маҳд маскан, Қафас давлат ҳумойиға нишиман. Аруси чарх тун-кун доякирдор Бўлуб ҳар таври ҳолидан хабардор. БЭшик даврида чинию хитойи, Бўлуб юз нўшлаб дастонсаройи. Кўзининг нози элдин элтиб уйқу, Анга уйқу кетурмакка навогў. Кўрунмай ўзга ёшлардек сифоти, Кўзига бўлмай уйқу илтифоти. Сутиким, соғибон оғзиға доя Ки жисми андин олғай қуту моя. Анга ичмак бўлуб ноком янглиғ, Мавизу шираи бодом янглиғ. Не қатра сут ичургач дояи ишқ, Бўлуб бир гавҳари сармояи ишқ. Топиб ҳар қатра бир дурдин нишони, Ва лекин борчаси дурри маони. Ичарда мўрдин ўксук ғизоси, Топиб қут ончаким, арслон болоси. Бировким ишқдин бўлғай анга қут, Сут ичса дур бўлур, қон ичса ёқут. Бу янглиғ чун бир ўлди ёши онинг, Шараф дурриға етти боши онинг. Қадам урдию тарки маҳд қилди, Қўюб эмгак юрурга жаҳд қилди. Чу уч ёшиға чекти даври афлок, Такаллум қилди андоқким дури пок. Сўзи бори бўлуб афсонаи ишқ, Мақому маскани кошонаи ишқ. Ажабдур уч ёшида кўзга атфол, Нечукким ўн ёшида ўзга атфол. Қолиб бу ишда эл ҳайрони онинг, Сиреҳру меҳр саргардони онинг. Ато бу навъ кўргач иш ҳисобин, Муносиб англади илм иктисобин. Кетурдилар ҳакими нуктадоне, Билик бирла жаҳон ичра жаҳоне. Фалак мушкиллари ҳал фикратидин, Фалакка мушкил онинг диққатидин. Қуёш янглиғ ёруғ райи мунири, Вале андин ёруқ мо физзамири(5). Қаю илмики йўқ андин ниҳонроқ, Анинг қошида йўқ андин аёнроқ. Суруб ҳайъат сори чун фикрати рахш, Сиреҳр ажзосин айлаб жав-бажав рахш. Ва гар ҳикматда ройи жисм этиб қисм, Кўзига нуқтаи мавҳум улуғ жисм. Табиию, риёзию, илоҳий, «Алиф, бе, те»дек оллинда камоҳи. Бўлуб Юнонда ҳикмат вирди онинг Арасту бир кичик шогирди онинг. Ёрутқоч базмни донои олам, Тилаб шаҳзодани доройи олам, Қилиб таълимиға юз навъ таъкид, Фалак оллинда манзил тутти хуршид. Алиф, бе дегач устод ибтидодин, Алиф олди аламдин, бе балодин. Ҳам аввал кунда берди сарви гулхад Атоға ҳадяи таълими абжад(6). Учунчи ой равон бўлди саводи, Бурунғи йилда Қуръон бўлди ёди. Агар бир қатла кўрди ҳар сабақни, Яна очмоқ йўқ эрди ул варақни. Не сўзниким ўқуб кўнглига ёзиб, Дема кўнглики, жон лавҳига қозиб. Ўқуб ўтмак, уқуб ўтмак шиори, Қолиб ёдида сафҳа-сафҳа бори. Кўруб чун ишқу ошиқлиқ мақолин, Топиб ошуфта маҳзун кўнгли ҳолин. Анинг шарҳини такрор айлабон кўр, Ўқурда нолаю зор айлабон кўр. Бўлуб ошиқ ғами шарҳида ғамнок, Яқо чокин ўқуб, айлаб яқо чок. Ким этса дарддин оз-оз ривоят, Қилиб ул дард анга кўр-кўп сироят. Киши кўнглин билиб афгор йиғлаб, Не кўзда ашк кўргач зор йиғлаб. Ҳаким ул ишда қолиб лол ҳар дам, Қилиб андин юз истидлол ҳар дам. Атоға гаҳ бўлуб ғолиб таҳайюр, Анони гоҳ этиб ожиз тафаккур. Бу деб атфолға бу навъ ўлур ҳол, Ул айтиб, йўқтурурму ўзга атфол. Қилиб ҳар бир ани бир навъ таъбир, Бири билмай не навъ эрконни тақдир. Иши бу янглиғ эрди эл аро фош Ки, то умридин онинг ўтти ўн ёш. Жаҳонда қолмади ул етмаган илм, Билиб таҳқиқини касб этмаган илм. Бўлуб ўн ёшқа умрининг мурури, Йигирми ёшча қадду жисму зўри. Улум авроқи чун бир-бир ёрилди, Диловарлиқ силоҳи майли қилди. Чу оз фурсат анга майл этти зоҳир, Қаю бир майли қилғоч бўлди моҳир. Олиб қавси қузаҳ чекмакка қуллоб, Туруб машриқ этиб мағрибға рартоб. Қаро тун гар нишон айлаб Суҳони(7), Фалакча новакиға ул нишони. Дебон Турки фалак(8) отқонда зиҳлар, Таваҳҳум торидин очиб гириҳлар. Қиличи зарбаси оллинда ҳар марз, Шикоф андоқки сувдин ер аро дарз. Не ер, тоғики кисват қилди хоро Бу кисватдин қилиб дарз ошкоро. Қилиб гар ҳамла Албурз(9) узра бир гурз, Бўлуб гарду чиқиб гардунға Албурз. Евургач найзасин даври фалаквор, Бўлуб қалқон ўзига чархи даввор. Тубо михи била сончиб самакни, ТЭшиб нўги била даври фалакни. Чу майдон азмиға солиб таковар, Бузуғлуқ бохтардин то ба ховар. Ўтуб кўк бодройидин саманди, Тушуб Баҳром(10) бўйниға каманди. Ети гардунға офат шашраридин, Бўлуб сув ҳут(11) бағри ханжаридин. Асад бўйнин узуб сарранжа бирла, Забуни бир асад(12) ҳар ранжа бирла. Қилиб Рўйинтан(13) ўз илгини ранжа, Тутуб чин ранжаси оллиға ранжа. Ҳамул илми баланд овоза бирла, Бу янглиғ зўри беандоза бирла Ўзин абжад ўқур элдин тутуб кам, Дема донишки, зўри даст ила ҳам. Бўлуб шаҳлар эшигининг гадойи, Ва лекин ул гадолар хоки ройи. Анга тенг родшолиғ, ё гадолиғ, Гадолиққа тенг этмай родшолиғ. Демон, ҳам кўнгли поку ҳам кўзи пок, Тили поку сўзи поку ўзи пок. Мунингдек тийнати покига лойиқ, Дуосин айтибон поки халойиқ. Анинг сори совуғ ел эсса ногоҳ, Чекиб Чин мулкининг халқи совуғ оҳ. Қилиб эл хонумон онинг фидоси, Не хонумонки, жон онинг фидоси. Ато юзланмасун деб дарду ранже, Етиб ҳар кун бошиға садқа ганже. Вале бир зарра дард ўлғоч радидор Бўлуб ул ганжлар бирла харидор. Асири дард ичи-ю тоши онинг Ки, то ўн тўрт бўлди ёши онинг. Кетур, соқий, шароби дардрарвард Ки, бўлди кўнглумиз рарвардаи дард. Бошимға дард чекмастин бурун тиғ, Бу дам базми нишоти айлагил биғ. [ХIV] Фарҳоднинг шабоб гулшанидаким, тараб гулбунининг нишот гуллари очмоқ маҳали дурур, дард хорлари кўргузмоки ва булбулдек шавқ ўти хорхоридин фиғон тузмоки ва хоқон бу иштин ғунчадек дилтанг бўлиб, анинг чораси учун тўрт боғ тарҳин солғони ва тўрт қаср бино қилғониким, шояд бу боғлардин мақсуд гули торилғай ва ул қасрлардин мурод эшиги очилғай. Муҳандиским бу қаср обод қилди, Бу янглиғ тарҳини бунёд қилди. Ки чун хоқонға ул ком ўлди ҳосил, Тараб базмида ором ўлди ҳосил. Шабистонида ул шамъ ўлди равшан Ки, базми гулларидин бўлди гулшан. Неча ул шамъ бор эрди дилафрўз. Вале кўп шуъла тортар эрди жонсўз. Ўти гоҳи чекар эрди забона, Бўлуб гоҳи сиришким юзда дона. Юзига ишқ ҳар дам деб ниҳони Ки, қилғумдур бу гулни заъфароний. Қадиға ғам юки деб роз ҳар дам Ки, қилғум бу «алиф»ни «дол»дек хам. Кўзига айтибон афсона қайғу Ки, бир кун икисидин олғум уйқу. Боқиб кўнглигау таҳдид этиб дард Ки, бу эвдин чиқорғум оқибат гард. Не ишким чарх этар изҳорин онинг, Бурунроқ кўргузур осорин онинг. Иситмоқ чун шарорат зоҳир айлар, Баданда ул ҳарорат зоҳир айлар. Чу яфроғни тўкар боди хазоний Бурун рангини айлар заъфароний. Ангаким бир бало еткурса тақдир, Етар аввалроқ аҳволиға тағйир. Анинг, чун бор эди оллинда кўп ранж, Тараб айёми ҳам эрди аламсанж. Қачонким айлабон ишратқа оҳанг, Даме нўш айламакка жоми гулранг. Нишот аҳли бўлуб ҳар ён навосоз, Нишотангез достон айлаб оғоз. Сурудиким улусни хуррам айлаб, Анинг хуррамлиғин дарду ғам айлаб. Не достон ичра мазкур ўлса Мажнун. Анинг кўнгли бўлуб албатта маҳзун. Не алҳон бўлса бир ғамдин ривоят. Бўлуб бу ғамдин ул ғамгин бағоят. Эшитгач ишқу ошиқлиқ сурудин, Тия олмай кўзидин икки рудин. Бўлуб Хоқон анинг ҳолидин огоҳ, Тафаккур айлабон тортиб совуғ оҳ Ки, невчун дойим ул шод эрмас эркинғ Ҳамиша ғамдин озод эрмас эркинғ Не эркин оҳу афғониға боис, Не қайғу ашки ғалтониға боис. Хито мулкида ҳар навъи ғаройиб Ки, мумкин бўлмағай андоқ ажойиб. Суманбарлар бори зебоу нозук, Ҳунарварлар бағоят чусту чобук. Мушаъбидлар сиреҳри бевафосон, Ўғурлаб муҳра кўк тосидин осон. Чу айлаб лаъб ҳар найрангсози, Фалак ҳар лаҳза еб ўн қатла бози. Қилиб тунни ёруғ, кунни қаронғу, Сувдин ўт ёндуруб, ўтдин сериб сув. Кўкартиб шуълалиқ ўтдин сирандон, Осиб ўргамчи тори бирла сандон. Булардин доғи рурмакру фусунроқ, Ҳисоби ҳадду ғоятдин фузунроқ, Етиб ҳар кун онинг базмида ҳозир, Алар айлаб фусуну макр зоҳир. Қилиб шаҳзода ҳар қайсиға таъмиқ, Бўлуб кайфияти оллинда таҳқиқ. Чу ҳал бўлди бўлуб бир дам тараблиқ, Бўлуб рафъ ул ажаб ишдин ажаблиқ, Не шакликим кетар ашколи онинг, ғаройиб ичра қолмас ҳоли онинг. Булар бирла доғи шоҳи жаҳонгир Чу айлай олмади бу ишга тадбир. Бўлуб бечора кўп қилди тааммул, Яна бир ўзга иш қилди тахайюл, Ки, қилғай тўрт олий қаср бунёд, Бўлуб ҳар фасл бир қаср ичра Фарҳод. Тузуб ул қасрда ишратқа асбоб, Фароғат бирла нўш этгай майи ноб. Ясаб ҳар қасрнинг давринда боғе. Ки бўлғай ҳар гул андин шабчароғе. Топиб ул фасл рангин аҳли ниранг, Мувофиқ айлагайлар қасрини ранг. Баҳорий қасрининг тузгач асосин, Олиб гуллар жамолидин қиёсин. Бути гулчеҳрадек шанг айлагайлар, Юзидек они гулранг айлагайлар. Яна қасреки тобистоний ўлғай, Танаъумнинг саро бўстони ўлғай. Қилур ул фасл баргу сабза оҳанг, Таносуб бирла қилғайлар яшил ранг. Яна бир қасрким бўлғай хазоний, Чу бор ул фасл ранги заъфароний. Анга бу ранг ила бергайлар ойин, Қилиб заркорлиғ бирла ҳар ойин. Яна бир қасрни айлаб шитойи, Тўшаб кофургун жинси хитойи. Бериб нисбатда қору музға райванд, Етиб рангин онинг кофур монанд. Бу янглиғ тўрт қасри чархкирдор Ки, бўлғай тўрт фасл андин намудор. Муҳайё айлагайлар нақши чиндек, Фазоси равзаи хулди бариндек. Тугангач равзадек ҳар байти маъмур Кераклик бўлса ғилмон анда ё ҳур. Хитоу Чинда танлаб нозанинлар, Бори ғилмонвашу ҳуро жабинлар. Бу жаннатларға қилғайлар хиромон, Нечукким равза ичра ҳуру ғилмон. Шак эрмаским, булардин шоҳзода Танаъум бирла бўлғай дилкушода. Бурундинким солур иш тарҳи устод, Тамом ўлғунча ҳар бир ишратобод, Ҳунарварларки қилғайлар ҳунар фош, Агар хоротарошу хоҳ наққош. Бири ҳар дам йўнуб юз навъ хора Ки, қилғай ҳавз ё фаршу изора. Бири ҳар дам чекиб юз нақши дилкаш Ки, ҳар бир қасрни қилғай мунаққаш. Ўшул муддатғача бу корхона Ки, кўргузгай туганмакдин нишона. ғаройиб кўп ҳувайдо бўлғусидур, Басе шакл анда райдо бўлғусидур. Кўрунуб ҳар замони кўзга бир шакл, Кўз олғоч бўлғусидур ўзга бир шакл. Чу бўлди жилвагар ашкол юз навъ, Анга ҳам бўлғуси тимсол юз навъ. Ясарда бўлса ҳар санъатқа машғул, Ясалғач бўлғуси ишратқа машғул. Чу бу ишларга бўлди табъи муътод, Шак эрмас бўлмоғ ул ишлардин озод. Чу Хоқон торти мундоғ чораға даст, Ичига шодлиғ юзланди райваст. Бор эрди оллида фархунда дастур, Мамолик раъйидин ободу маъмур. Топиб оройиш андин мулку зийнат, Тутуб эл ичра Мулкороға шуҳрат. Шаҳ этмай майл анга айтилмайин иш, Анинг раъйидин айру қилмайин иш. Ҳамул Фарҳодға эрди атобек, Кўруб Фарҳод худ они атодек. Анинг ошуфта ҳолидин бу ранжур, Нечукким ганжи яғмо торса ганжур. Шаҳ ул фикр айлагач, элдин ниҳони, Кириб хилват аро чорлатти они. Қусуру ҳур ишин тарҳ этти борин, Тахайюл қилғанин шарҳ этти борин. Дуо айлаб деди фархунда дастур Ки ҳеч иш қолмамиш ройингға мастур. Равон қилмоқ керак эмди шуруи, Анга-ўқ айлади шаҳ иш ружуи. Чу Мулкоро эшитти, қўрти филҳол, Шаҳи мулк оллида ер ўрти филҳол. Чиқиб шоҳ оллидин ўлтурди дилхуш, Бўлуб асбоб жамъиға рақамкаш. Кетур, соқий, манга жоми майи ноб, Бу соатким муҳайё бўлди асбоб Ки, гардун етти қасридур вафосиз, Жаҳоннинг тўрт фасли ҳам бақосиз. [ХV] Мулкоронинг тўрт равзаи Эрам(1) монанд била тўрт қасри фалакрайванд иморатин тўрт айириб ҳар бирига Зуҳалваш саркор ва Аторудсон меъмор таъйин қилиб рубъи маскундек ободлиғиға машғул бўлғони ва Фарҳоднинг иш тамошосиға келиб, аҳли ҳунар санъатини тамошо қилиб, Қорани(2) сангтарош ишига етишгач ғаробатидин фаҳми тешаси ул иш идпоки хорасидин кунд бўлуб, қуёш мағриб тоғиға майл этгондек, анинг хороси устига тушуб, метин тилидин сўз суруб, хоро садосидин жавоб топиб, ул иш майли мумдек кўнглига «Кан-нақши фил-ҳажар»(3) бўлғони Муҳайё айлаган бу корхона, Бу янглиғ сурди вазъидин фасона Ки чун шаҳ қилди Мулкорони маъмур Бинолар мулкдин қилмоқда маъмур. Ўзи отланди давлат бирла хушҳол, Тушуб давлат киби оллинда иқбол. Рикобида ҳаким эрди ададсиз, Муҳандисшевалар оллинда ҳадсиз. Кезиб Чин даврида шоду қадаҳкаш, Анингдек тўрт мавзиъ қилдилар хуш. Ки ҳар бир кўргузуб жаннат фазоси, Фазосидек суви бирла ҳавоси. Келиб бир фаслға ҳар бир мувофиқ, Бўлуб шаҳзода оромиға лойиқ. Топиб девор арконини аввал, Буюрди ҳар бирига тўрт жадвал. Чекилди бир йиғоч тул ичра ҳар хат, Йиғоч ўрни ҳам ўлди хат бар хат. Чу торти боғ тарҳи зебу ойин, Қилилди тўрт қаср ўрнини таъйин. Буюрмоқта ўтуб дороға навбат, Етишти ишта Мулкороға навбат. Хито мулкида эрди икки устод, Икавлон тавъамонлиғ бирла ҳамзод. Лақабда бири Боний(4), бири Моний, Муни кўрган тасаввур айлаб они. Қилиб меъморлиқ Боний ишин фош, Келиб Моний Хито мулкида наққош. Бўлуб Бонийға ул янглиғ маҳорат, Ки шарҳидин келиб ожиз иборат. Чекиб бу қасри мийнокор тарҳин, Киши андоқки бир девор тарҳин. Сув узра гунбази гардун ҳисоби, Анга соз этмак андоқким ҳубоби. Келиб ҳар не бино ул қилса бунёд, Йиқилмоқдин фалак қасридек озод. Бўлуб туфроғи онинг хорадин берк, Ясаб оҳакни оҳанрорадин берк. Вале Моний онингдек нақшбанди Ки, нақшин чарх анга нақшин раранди. Мудаввар мустақим ўлса рақамкор, Чекиб андоқки жадвал бирла раргор. Чу боғлаб сурати бежонға зевар, Бўлуб ул навъким руҳи мусаввар. Келиб ул нақш килки соясидин Ки, келмай юз қалам рироясидин. Кишига тушда таълим этса зоҳир, ҚЎпуб ул уйқудин устоди моҳир. Яна бир устоди чобук эрди Ки, ҳам лук, санъати ҳам нозук эрди. Қилиб хоро сафи бирла масоф ул, Лақабда Қорани хорошикоф ул. Чу метин нўгини хопокан айлаб, Қатиқ хорони равзан-равзан айлаб. Чу нозуклукни айлаб хомаси фан, Бўлуб бир лавҳ уза умре қаламзан. Яна ҳар навъ устоди ягона Ки, кўрмай фаннида андоқ замона. Тилаб борини дастури хирадманд, Иш аҳволидин ўлди нуктарайванд Ки, шаҳға бўйла амре ҳодис ўлмиш, Анга шаҳзода фикри боис ўлмиш. Бу янглиғ тўрт боғи жаннатойин, Ичинда тўрт қасри равза тазйин. Керакким тўрт фасл ул тутса ором, Бўлуб кўнгли қуши ҳар равзаға ром. Борининг рангу вазъин айлади шарҳ Ки, ул навъу бу навъ этмак керак тарҳ. Чу сўз торти ниҳоят, тўкти ярмоғ, Тааммулсиз нечукким тошу туфроғ. Алар ҳам корбанд айлаб биликни, ҚЎпуб кўзларга қўйдилар иликни. Чу Мулкоро аларни қилди хушдил, Масолиҳ жамъ этарга бўлди мойил. Бурун ул ишни қилди тўрт саркор Ки, жамъ эткайлар улча бўлса даркор. Қўюб юз кордон ҳар иш бошида, Яна минг коргар ҳар юз қошида. Тоширға тошу хишту бел ароба, Тутуб Чин ичра ободу хароба. Солиб ҳам тоғу ҳам ҳомунға афғон, Оғир юкдин тушуб гардунға афғон. Чиқиб ҳар тоғ уза юз хораандоз, Иш узра ўлтуруб минг хорарардоз. Ароба демаким, гардуни дойир, Бўлуб хоро юки остида сойир. Шафақ бирла фалакдин тўлғамай бош, Тошиб иш бошиға оқу қизил тош. Бўлуб ҳар новакаш бир баҳри жўшон, Рубоий баҳри соз айлаб хурушон. Аларнинг баҳри зўридин нишона Ки, ҳар ён кемалар айлаб равона. Торилмай уду сандал ичра нажжор, Нечукким кирса дўкон ичра тужжор. Бўлур чун арраси чекмакда маҳрур, Ёғиб сандал нечукким қишда кофур. Бўлур ҳар дойгар гардунға райваст, Қолиб бел урғучи балчиқ аро раст. Урарда белин киргач фиғонға, Отиб бир рарча балчиқ осмонға. Бийик тоқ устида устоди банно, Қуйидин қилса хишт олмоқ таманно, Топиб юз минг қамар сайр ичра тавсеъ, Зуҳал бирла вале бориға тарбеъ. Раёрай корфармодин ҳаёҳай, Ҳаёҳайдин қилиб эл иш раёрай. Тушуб хайли бани одамға ошуб, Бани одам солиб оламға ошуб. Бўлур гардон анингдек тўрт саркор Ки, саргардон қолиб бу етти раргор. Кетиб устодлардин ишда қонмоқ, Не тинмоқ бир замоне, не таёнмоқ. Ул ишларга бу янглиғ бўлди чун тарҳ, Саросар қилдилар шаҳзодаға шарҳ. Ки, мундоғ тўрт қасри чархкирдор, Бўлубтур тўрт жаннатдин радидор. Ки, ҳар бир тоқидек кўрмайдур офоқ Ки, бўлғай рубъи маскун ичра ул тоқ. Чу таъриф эттилар ҳаддин зиёда, Ҳавас қилди кўрарга шоҳзода. Миниб от, ўлди ул ён даштраймой, Нечукким тавсани гардун миниб ой. Суруб юз маҳваш атрофида маркаб, Анингдекким, қамар даврида кавкаб. Чу рахшин сурди ул ён бемадоро, Қиёмат кўрди бўлғон ошкоро. Тушуб бир олам элга бул-ажаб жўш. Бўлуб бориға хобу хўр фаромуш. Чекиб гардунға тўрт андоқ бино бош Ки, гардун деб анга ҳар лаҳза: шобош! Фалак тоқиғача боғлаб ҳавоза, Зуҳал янглиғ чиқиб устига роза(5). Қўёрға ҳар бино оли равоқи, Бўлуб қолир ҳамоно чарх тоқи. Ишида маҳв онингдек ҳар бир устод Ки, ишдин ўзга бори ишдин озод. Кўруб шаҳзода андоқ турфа аҳвол, Таҳайюр бармоғин тишлаб – қолиб лол. Қаю бир решаким андеша айлаб, Қолиб ҳайрону таҳсин реша айлаб. Кезар эрди боқиб ҳар решаварни Ки, кўрди неча чобук тешаварни. Ўкуб ҳар сори қулла-қулла хоро, Қилибон пора-пора бемадоро. Итик тешалариға ҳар қаро тоғ. Ричоқ оллинда андоқким, сариғ ёғ. Бирининг мумдек илгида хора, Қилиб сув ғулбиға шер ошкора. Бири юмшоғ йиғочдек хорарардоз. Сутунға рилроя айлабон соз. Апода нақшбанди ҳийласози, Муҳандис шеваи райкартирози Темурдин хомаси ҳар ён равона, Қилиб тош узра туфроқдек нишона. Чекиб юз навъ райкар хомасидин Ки, Моний лол ўлуб ҳангомасидин. Гаҳи ҳанжор ила, гоҳи қилиб зўр, Солиб санъат била офоқ аро шўр. Кўруб шаҳзода андоқ кордоне, Тамошосиға майл этти замоне. Чу тушти, солдилар бир тош уза рахт, Ясаб шоҳ ўлтурурға хорадин тахт. Саодат бирла тутқоч анда таскин, Деди: «Эй кордони санъат ойин. Дегил бу санъатингдин бизга фасли Ки, андин зоҳир ўлсун фаръу асли. Отинг айту они ҳамким бу реша Ки, йўнғай мумдек хорони теша. Нединдур кўрмадук бу навъи ҳаргиз Ки, бўлмиш фаҳм идпокида ожизғ Йиғочеким қатиқроқ бўлса зарра, Ричоқ еткач бўлур андоқки арра. Не сув бирла берибсан тешанга зеб Ки, тормас хора йўнмоқ бирла осеб. Ҳамул хомангки айлар хора танқир, Анинг кайфиятин ҳам айла тақрир». Ер ўрти кордони нақшрардоз, Сўзин қилди дуо бирла сароғоз Ки: «То бўлғай ҳаводис Кўҳи-Қофи(6) Чақилғай илдирим хоро шикофи. Ҳаводис тошидин осуда бошинг, Ушотсун дарду ғам бошини тошинг. Қатиқ хасминг насиби хора бўлсун, Машаққат тоғида овора бўлсун. Чу сўрдунг аввал отим шуҳратини Ва сўнгра санъатим кайфиятини. Отим Қоран, ишим худ ошкоро, Қўлумда тешау оллимда хоро. Буким сўрдунгки метин бирла теша, Нечук синмай йўнар хоро ҳамеша?(7) Анинг сув бермагида ҳолати бор Ки, андин айламасбиз элга ихбор. Су берса ўйла афзориға устод, Юз ил хоро демайким, йўнса рўлод, Синардин тешавар осуда бўлғай, Тугангай баски ишдин суда бўлғай. Хито аҳли бу санъат айлабон соз, Бўлуб олам элидин ишта мумтоз. Бу эл ҳам улча мен билганни билмай, Далилим буки: мен қилганни қилмай». Чу доно сурди мундоқ нуктаи пок, Бўлуб шаҳзода билмакка ҳаваснок Деди: «Оллимда бўл шуғлунгға машғул, Ки, бу санъат эрур кўнглумда мақбул. Гаҳе йўнғил, гаҳе нақш айла хора, Мен айлай ўлтуруб бир-бир назора». Ҳунарвар еткуруб гардунға бошин, Муҳайё айлабон афзору тошин. Кўруб шаҳзода кўнглин шуғлиға банд, Бўлуб хоротарошу нақшрайванд. Қаю бир тешаким хороға солиб, Бу таҳсин айлабу ҳайратқа қолиб. Бу эрди шуғли то ул лаҳзаким меҳр – Яшурди бурқаи хоро аро чеҳр. Қуруб ул хорадин шаҳзода ноком, Тутуб хоросуми устида ором. Саводи шаҳр сори хорараймой, Нечукким тоғ аро меҳри фалаксой. Кетур, соқий, манга бир жоми рангин Ки, тушмиш ғам тоши кўнглумға сангин Ки, ул сел анда ғам хорин сурургай, Демай ғам хориким, хорони сургай. [ХVI] Фарҳоднинг Қоран била хоро йўнарда муқорин бўлуб, балки ул ойнинг бу Зуҳал била қирон қилмоғи ва бу фанда анга соҳибқиронлиқ эшиги очилмоғи ва Моний қалам мўйидин тасвир фанин қалам-бақалам, балки мў-бамў билмоғи ва жамии санойиъ ва ҳунар дақойиқи анинг илгига келмоғи ва тўрт йилда тўрт ҳадиқаи Эрам мисол ва тўрт қасри Хаварнақ тимсолнингким, тўрт фасл муқтазиёти ранги билан бино қўюлуб эрди, итмоми ва хоқоннинг аларни Фарҳодга мусаллам тутуб, анда базми ишрат тузарга эҳтимоми |
№ | Eng ko'p o'qilganlar |
---|---|
1 | Gʻazallar, ruboylar [Zahiriddin Muhammad Bobur] 62484 |
2 | Yulduzlar mangu yonadi (qissa) [Togʻay Murod] 58307 |
3 | Gʻazallar [Nodira] 40527 |
4 | Guliston [Sa’diy] 36752 |
5 | Hikmatga toʻla olam (gʻazal, ruboiy... [Sa’diy Sheroziy] 23375 |
6 | Мусульманские имена (част... [Ibn Mirzakarim al-Karnaki] 23215 |
7 | Sobiq (hikoya) [Said Ahmad] 22338 |
8 | Yulduzli tunlar (I- qism) [Pirimqul Qodirov] 19610 |
9 | Vatanni suymak [Abdulla Avloniy] 18699 |
10 | Mehrobdan chayon (I- qism) [Abdulla Qodiriy] 14513 |