Бу яна ўзимман (ҳажвия) [Safar Kokilov]

Бу яна ўзимман (ҳажвия) [Safar Kokilov]
Бу яна ўзимман (ҳажвия) [Safar Kokilov]
Анчадан бери ўйлаб юрган ҳажвиямни ўтган куни бир ўтиришда ёзиб ташладим. Бу бир ташмачи тўғрисида эди. У одам ҳар куни эшагининг хуржунига 100 литрлик елим идишларда солярка ортиб, қўшни республикага ўғринча йўллар билан ўтказиб сотиб юрарди...
Ҳажвия роса кулгили чиқди. Айниқса, посбон қувлаб, эшаги йиқилиб, солярка тўкилиб, ташмачининг оёғи синиб, қўлга тушиб турган жойи жуда кулгили. Ёзганларимни қайта-қайта ўқиб, қиқир-қиқир куламан. Ярим тунда ҳажвиям эсимга тушиб, «хо-хо»лаб юборибман. Хотиним кўзи қинидан чиққудек бўлиб уйғониб кетди.
– Ҳа, ҳа. намунча ярим тунда айғирдек кишнаб юбордингиз?! Нима бало, тушингизда «Яхши ният»дан Нексия ютдингизми? Ўтакамни ёрдингиз-э, ҳе ўлмабсиз, – деб жеркиди у кўкрагига туфлай-туфлай.
– Бир зўр ҳажвия ёзувдим, шуни эслаб кулиб юборибман. Узр, хотин.
– Ҳо-о, ёқмай ўлсин. Сизга бировларнинг устидан кулиш бўлса. Жа-а кулгили бўлса, анови минатюрачиларга юборақолинг, бошқалар ҳам кулсин.
– Þборардим-у, лекин аввалги минатюрачилар йўқ-да.
– Вой нега? Қаёққа йўқолишибди?
– Баъзилари нафақага чиқишган, қолганлари ўзларини рекламага уришганмиш...
– Нимани реклама қилишар экан?
– Ҳе-э, нимани бўларди, тўғри келганини қилаверади-да. Памперсми, тампексми таглатта-ю кирсовунларми, фарқи йўқ, пул берса бўлгани...
– Ундай бўлса, газетага берақолинг.
– Улар ҳам босишмайди.
– Ие, нега? Тўртинчи бетга босишарди-ку?!
– Ҳозир тўртинчи бетга ҳар хил реклама, тўйхатларни босишади. Ҳажвиядан нима фойда...
– Э-э, шошманг. Ундай бўлса менга берақолинг. Эртага ўқувчиларимга бераман. Ҳаваскорлик тўгарагида интермедия қилишади, – деди ниҳоят хотиним жонимга оро кириб.
– Ҳе яшавор, хотинжон. Шундай қил-э...
– Қани, аввал ўзим бир ўқиб кўрай-чи, – деб ўрнидан туриб чироқни ёқди.
Ярим тунда ўқитувчилиги тутиб кетиб, кўзойнагини пешонасига қўндирди-да кўрпанинг устига мук тушганича қўлига қалам олиб қўлёзмамни текширакетди. Мен эса иссиқ ўриндан бошимни чиқарганимча уни кузатаяпман. Ҳозир кулади. Энди кулиб юборади. Ана, ана бошланди... Ўзим эса ундан олдин кўрпани тишлаб овозсиз куляпман, десангиз. Хотиним эса ўқияпти. Оғзига қараб турибман. Кошки бир тиржайиб қўйса. Газета муҳаррирларидай савуққон. Тавба?! Ҳажвиямни ўқиган сайин қовоқ-тумшуғи осилиб, кўзлари қисилиб, лаблари чўччайиб кета бошлади. Ие, бу ёғи қандоқ бўлди энди?!
– Э-э, бу ҳажвия эмас трагедия бўлибди-ку. Бир бечора тирикчилик деб оёғини синдиради-ю сиз куласизми?! Бўмайди... – деб у қўлёзмамни отиб юборса бўладими. Устимдан кўрпани отдим.
– Ҳой, нега отасан? Ундан кўра бир шапалоқ уриб қўяқол, – деди қизариб-бўзариб. Қарасам, хотиним ҳам қизариб кетяпти.
– Ураман ҳам. Вей чол, сизга неча марта айтаман, овул-ҳамсояни ёзманг, деб. Сизнинг дастингиздан кўча-кўйда бош кўтариб юролмай қолдим-ку. Ҳамма «Эрингиз мени ёзибди» деб таъна қилгани қилган. Тунов куни товуқбоқар Мисқол манқа ҳам тухум оламан деб пул кўтариб борсам, «Хенди сизларга тухум мермайман. Херингиз херимни миёниста деб ёзибди. Ичса хузимнинг мулимга ичади-да. Нима ҳақи бор ёзишга?!» деб роса минғиллади
– Ҳе тухуми қурсин ўша манқангни. Мастни маст дейди-да.
– Сиз шундай деяверасиз-да. Гапни эса биз эшитамиз. Энди мановингизда ҳам яна қўшниларни ёзибсиз. Кимга керак шу?!
– Қани? Кимни ёзибман? Манови қўшниларинг соляркани велосипедда ташиб сотишади. Ҳажвиямда эса эшакда, фарқи бор-ку...
– Мана, мана. Турдиев деб қўйибсиз-ку?!
– Оббо, шуям гап бўлди-ю. Ҳа энди, бирон фамилия қўйишим керак-ку. Номсиз бўладими?... Бўпти. Ўзгартираман. Кел, ана, Тўраев бўлақолсин.
– Иби ўлай, Тўраев икки уй наридаги уста-ку?!
– Нима қипти?! Уста солярка сотмайди. Қайтамга яхши-да... Ҳа, бор ана, Қурбонов бўлақолсин. Бўлдими?
– Э-э, нима деяпсиз? Қурбонов акам-ку. Ҳаҳ сиз-эй. Ичингиз қора-да. Бечора акамнинг бир-икки қути қандолат ўтказиб сотганини ҳам кўролмапсиз-а...
– Ўзимизнинг ризқимизни четга ташмалаб сотганлар менга дўст эмас. Аканг бўлса ҳам ҳалол ишлаб пул топсин...
– Вой-вой-эй. Ўргилдим сиздақа ҳалол пул топувчи номи улуғ супраси қуруқ ҳақиқатчидан. Ҳалол пулга яшаганингиз учун ҳам болалар бир ойда бир марта гўштлик овқат емайди-да... Уф-ф... Ойлик маошга яшагандан сўнг гўр бўлармиди. Ёшим элликка кириб ҳам бўйним бир тизим маржон кўрмай ўтяпти...
Қарасам, ярим тунда яна ўша эски машмаша.
– Бўлди, бўлди. Дийдиёнгни бас қил-э, – хотинимнинг чакагини ёпдим. – Мавзудан четга чиқмайлик. Хўш, унда нима деб қўямиз? Ўзинг айт бўмасам.
Хотиним жимжилоғининг тирноғини кемирганича шипга қараб, ташмачига ном излай кетди. Сўнг бирдан кўзлари порлаб:
– Топдим. Ҳайвонларнинг номини қўйинг, – деди чийиллаганича.
– Нима деб? Бўриев дебми? – дедим эсноқ тутиб увиллаганимча.
– Вой, йўғ-э, – у пашша қўригандай қўлини силкитди. – Бўмайди. Бўриев мактаб директоримиз-ку. У бечора ҳам бўш вақтларида шалоғи чиққан «Москвич»ида буғдой ўтказиб сотармиш...
– Ҳа-а, ана ўшаларнинг касрига бозорда буғдой нархи осмонга чиқиб кетди.
– Ҳе қўйинг, дадаси. Кўролмай ёзган деб хафа бўлади. Менинг ишимдан қилдан қийиқ ахтариб қолмасин тағин...
– Унда Қўчқоров бўла қолсин.
– Ие, анови, ўзларингда заправкачи бўлиб ишлайдиган одамми? Бензин ўтказиб сотади демабмидингиз. Қандай бўларкин-а?!
– Ҳа-я... Бўпти, кел, Дўлтаев бўлақолсин.
– Вой, нега энди? У тоғаваччам-ку?! Бечора яқинда икки тонна шакарини таможняга олдириб қўйди. Куйи-иб ўтирибди...
– Оббо Дўлтавой-эй. Ахири қўлга тушибди-да. Босар-тусарини билмай қолувди-я... Ҳа майли, унда асбоб-ускуналардан қўямиз. Болтаев бўла қолсин. Бол-таа-эб. Зўр-а?!
– Атай шундай қиляпсизми? Тилингизга фақат менинг уруғларим келадими? Ўзингизнинг анови, хитойдан «аднаразовий» шара-бара опкелиб сотадиган уруғингизни нега ёзмайсиз? Болтаев бўлам бўлади-ку?!
– Ие шунақами? Узр, узр. Бўланг ҳам кўп-да ўзиям. Бу қайси бири эди?
– Вой, нега билмайсиз? Ҳа-а, ана шунақа-да. Меникилар билан борди-келди қилмагач, гўр бўлармиди... Эсингиздами, ҳу-у бир марта мелиса қувди деб уйимизга бир мошин оқ ёғ билан қочиб кирган эди-ку. Ўша-да...
– Ўшами? Ҳе турқи қурсин ўша бўлангни. Ўшанда маҳалладагилар бизни ҳам ташмачилик қилар экан, деб гумонсираб қолвуди-я...
– Кошки эди шундай бўлса. Биримиз икки бўлиб қолармиди ҳалигача. Одамлар шу ташмачиликдан бойиб, уй қуряпти, машина оляпти...
– Оббо. Муаллим бўлсанг ҳам барибир хотинлигингга борасан-да, хотин. Кўпам ўша ҳаром пул топувчиларга ҳавас қилавермасанг-чи. Унинг охири вой. Шу ойликкинангга яшаб турганинг ғанимат. Оч қорним – тинч қулоғим...
– Уф-ф... Шундайку-я. Лекин баъзан уларнинг шоҳона яшашини кўриб куюниб кетасан-да киши. Унга яраша ойлик ўлгурни ҳам вақтида оломаяпмиз...
– Ҳе-э, кўпам куюнаверма. Келажакда бари яхши бўлиб кетади. Келажак буюк...
– Ишқилиб, охири бахайр бўлсин-э...
– Ҳа, бу бошқа гап. Аммо-лекин яна чалғиб кетдинг-а. Хўш, нима деб қўямиз манови ташмачининг номини?
– Э-э, яна бошладингизми?! Ҳе билганингизни қўйинг-э, Тошмирзами, Эшмирзами деб қўяверингда-э... Аууфф... – шундай деб хотиним кўрпани бошига тортди.
Менинг эса уйқум қочди. Доим шунақа. Ҳажвиямни аввал хотиним ўқийди ва албатта бирон камчилик топади. Сўнг уни тўғирлайман деб менингг ҳаловатим йўқолади. Ҳе-э нимасини айтасиз. Мана, бир ўрим сочи аждардек ўралиб, хотиним аллақачон уйқуга кетган. Мен эса ҳали ҳам ташмачи қўшнимга тузукроқ ном тополмай, «Ёзсам ёмон кўрарлар, ёзмасам армон» деб, оқ қоғозга тикили-иб ўтирибман.
Бирдан уйқудаги аждар тўлғонди. Хотиним уйқусираб гапиринди:
– Ўзингизнинг номингиздан қўяқолинг.
– А?!
Ҳа-а. Ана шунақа. Бизнинг уйқудаги гўзал уйқусида ҳам ақлли гапларни айтиб юбораверади. Тан бермай илож йўқ. Бўпти. Шундай бўлақолсин. Ана энди ҳеч ким мендан хафа бўлмайди. Ўзимдан бўлак... Қулоғим тагида одамларнинг «Комилов яна ўзини ўзи ҳажвия қилибди-я» деб қаҳ-қаҳ отиб кулишаётгани эшитилгандек бўлди...

Ҳа, бу яна ўзимман, ўзим.
Mualifning boshqa asaralari
1 Alamingizdan chiqmoqchimisiz, «tez yo... [Safar Kokilov] 631
2 Artist (hajviya) [Safar Kokilov] 551
3 Ayb doʻstimning doʻstida… [Safar Kokilov] 804
4 Айб дўстимнинг дўстида… [Safar Kokilov] 726
5 Аламингиздан чиқмоқчимисиз, «тез ёрда... [Safar Kokilov] 470
6 Артист (ҳажвия) [Safar Kokilov] 431
7 Beaql chumoli (hajviya) [Safar Kokilov] 526
8 Bir majlisda (hajviya) [Safar Kokilov] 483
9 Bosh aybdor kim? (hajviya) [Safar Kokilov] 0
10 Boʻtaginam (hajviya) [Safar Kokilov] 513
11 Bu yana oʻzimman (hajviya) [Safar Kokilov] 605
12 Беақл чумоли (ҳажвия) [Safar Kokilov] 401
13 Бир мажлисда (ҳажвия) [Safar Kokilov] 446
14 Бош айбдор ким? (ҳажвия) [Safar Kokilov] 0
15 Бўтагинам (ҳажвия) [Safar Kokilov] 428
16 Daqqiyev dakki yedi (hajviya) [Safar Kokilov] 522
17 Diktafon (intermediya) [Safar Kokilov] 519
18 Даққиев дакки еди (ҳажвия) [Safar Kokilov] 418
19 Диктафон (интермедия) [Safar Kokilov] 437
20 Elchiga oʻlim yoʻq (hajviya) [Safar Kokilov] 538
21 Eshak (hajviya) [Safar Kokilov] 560
22 Элчига ўлим йўқ (ҳажвия) [Safar Kokilov] 448
23 Эшак (ҳажвия) [Safar Kokilov] 483
24 Gapdan oʻt chiqdi (hajviya) [Safar Kokilov] 533
25 Гапдан ўт чиқди (ҳажвия) [Safar Kokilov] 467
26 Ikki odam - ikki olam (hajviya) [Safar Kokilov] 607
27 Imtihon (hajviya) [Safar Kokilov] 503
28 Икки одам - икки олам (ҳажвия) [Safar Kokilov] 454
29 Имтиҳон (ҳажвия) [Safar Kokilov] 448
30 Jahli tez odam (hajviya) [Safar Kokilov] 577
31 Жаҳли тез одам (ҳажвия) [Safar Kokilov] 446
32 Kimyoviy hodisa (hajviya) [Safar Kokilov] 874
33 Konsilium (hajviya) [Safar Kokilov] 486
34 Kungaboqar (hajviya) [Safar Kokilov] 471
35 Кимёвий ҳодиса (ҳажвия) [Safar Kokilov] 488
36 Консилиум (ҳажвия) [Safar Kokilov] 475
37 Кунгабоқар (ҳажвия) [Safar Kokilov] 443
38 Ma’ruza (hajviya) [Safar Kokilov] 578
39 Маъруза (ҳажвия) [Safar Kokilov] 477
40 Noshukur banda (hajviya) [Safar Kokilov] 703
41 Ношукур банда (ҳажвия) [Safar Kokilov] 532
42 O-o, buyuk, buyuk… [Safar Kokilov] 767
43 Olamshumul yangilik (hajviya) [Safar Kokilov] 521
44 О-о, буюк, буюк… [Safar Kokilov] 684
45 Оламшумул янгилик (ҳажвия) [Safar Kokilov] 466
46 Qabulxonada (hajviya) [Safar Kokilov] 547
47 Qozon boshiga hujum (hajviya) [Safar Kokilov] 516
48 Quruq havas (hajviya) [Safar Kokilov] 495
49 Қабулхонада (ҳажвия) [Safar Kokilov] 447
50 Қозон бошига ҳужум (ҳажвия) [Safar Kokilov] 477
51 Қуруқ ҳавас (ҳажвия) [Safar Kokilov] 465
52 Rahmat, Ashurov aka! (hajviya) [Safar Kokilov] 517
53 Reklama (hajviya) [Safar Kokilov] 639
54 Reportaj (hajviya) [Safar Kokilov] 533
55 Roʻmolcha (hajviya) [Safar Kokilov] 582
56 Раҳмат, Ашуров ака! (ҳажвия) [Safar Kokilov] 466
57 Реклама (ҳажвия) [Safar Kokilov] 478
58 Репортаж (ҳажвия) [Safar Kokilov] 427
59 Рўмолча (ҳажвия) [Safar Kokilov] 433
60 Tabiiy hol (hajviya) [Safar Kokilov] 487
61 Taka boʻlsin sut bersin (hajviya) [Safar Kokilov] 760
62 Tavsifnoma (hajviya) [Safar Kokilov] 1343
63 Tekshiruvchi boʻlgim keladi… [Safar Kokilov] 647
64 Tekshiruvchilar kelarmish (hajviya) [Safar Kokilov] 631
65 Tovuqlarga oʻlat tekkanda... (hajviya) [Safar Kokilov] 566
66 Табиий ҳол (ҳажвия) [Safar Kokilov] 422
67 Тавсифнома (ҳажвия) [Safar Kokilov] 683
68 Така бўлсин сут берсин (ҳажвия) [Safar Kokilov] 609
69 Текширувчи бўлгим келади… [Safar Kokilov] 667
70 Текширувчилар келармиш (ҳажвия) [Safar Kokilov] 446
71 Товуқларга ўлат текканда... (ҳажвия) [Safar Kokilov] 410
72 Ushlab turing (hajviya) [Safar Kokilov] 503
73 Ушлаб туринг (ҳажвия) [Safar Kokilov] 472
74 Xatar bartaraf qilindi (hajviya) [Safar Kokilov] 544
75 Xатар бартараф қилинди (ҳажвия) [Safar Kokilov] 476
76 Yoʻq, men rahbar boʻmayman… [Safar Kokilov] 854
77 Yoʻqolgan koʻrichak (hajviya) [Safar Kokilov] 476
78 Йўқ, мен раҳбар бўмайман… [Safar Kokilov] 619
79 Йўқолган кўричак (ҳажвия) [Safar Kokilov] 413
80 Yaponcha tashxis (hajviya) [Safar Kokilov] 581
81 Японча ташхис (ҳажвия) [Safar Kokilov] 453
82 Oʻzim edim (hajviya) [Safar Kokilov] 612
83 Ўзим эдим (ҳажвия) [Safar Kokilov] 437
84 Shifokor maslahati (hajviya) [Safar Kokilov] 841
85 Shoshilinch chaqiriq (hajviya) [Safar Kokilov] 509
86 Шифокор маслаҳати (ҳажвия) [Safar Kokilov] 494
87 Шошилинч чақириқ (ҳажвия) [Safar Kokilov] 431
88 Churra (hajviya) [Safar Kokilov] 598
89 Чурра (ҳажвия) [Safar Kokilov] 423
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика