Маъруза (ҳажвия) [Safar Kokilov] |
Эрталабдан бери калласи хумдай, қорни мешдай Маллаев уйида. ўзи мағрурланиб «кабинетим« деб атайдиган, китобларга лиқ тўла бир неча жавон ва стол-стуллар билан тўлдирилган кичкина бир хонада эртага катта йиғинда ўқийдиган маърузасига тайёрланиб ўтирибди. Хотини кетма-кет дамлаб кираётган иссиқ кўк чойдан хўплаб-хўплаб, тарелкадаги "рачки" конфетидан чайнаб-чайнаб ишламоқда. Эртанги йиғинга юқоридан хам »катталар» қатнашади деган гап бор. Шунга яраша тайёрланмаса ҳам бўмайди-да, Олдида Ибн Сино, Навоий, Умар Хайём, Сухомлинский, Макаренко асарлари, Қуръони шариф, ҳадислар тўплами ва яна бир қанча китоблар у ер-бу еридан варақлари букланган ҳолда қалашиб ётибди. У оппоқ қоғозга ҳали у китобдан, ҳали бу китобдан керакли жойларини кўчирар ва баъзан ўзидан ҳам тўқиб, қўшиб ёзиб қўярди. "...Ёш бола билан муомала қилганда қўполлик қилмаслик керак. Худди катта кишилар билан гаплашгандек эътибор билан гаплашиш керак. Чунки, ёш бола ўта таъсирчан, кўнгли нозик бўлади. Арзимаган бир гап ва харакат билан ёш боланинг асабларини ёшлиқдан майиб қилиб қўйиш мумкин. Шунинг учун... Шу пайт хона эшиги очилиб иккинчи синфда ўқийдиган қизи кириб келди. У нималарнидир берилиб ёзаётган отасига қараб, гапирайми, йўқми деб бироз тараддудланиб турди-да, сўнг секингина деди: – Дада. Математикамни кўриб беринг. Манови мисолни ечолмаётибман. – Оббо... Ахир ҳар лаҳза ганимат бўлиб, фикрлар энди жамланиб, иши юришиб турган вақтда бировнинг ҳалақит бериши ортиқча эди, албатга. Маллаевнинг ранги бўзариб-қизариб кетди. Ёзувдан бош қўтармай, ўшқирди: – Йўқол. Калламни ачитма. Иш қиляпман. Вақтим йўқ. Қизи нима қилишини билмай йиғлаб юборди. Сўнг чиқиб кетди. «Математика дейди-я. Бу ерда оламшумул гаплар битилаётган бир пайтда-я. Ҳе, садқаи сар йиғласа. Қиз бола йиғласа, кўзи қора бўлади...» Маллаев яна фикрини жамлаб, илҳоми жўш уриб, маърузани ёзишда давом этди: «...яъни масалан ўткан алломаларимиз айтишларича ёш бола тарбияси ўта нозик масалаки...» |
№ | Eng ko'p o'qilganlar |
---|---|
1 | Gʻazallar, ruboylar [Zahiriddin Muhammad Bobur] 62387 |
2 | Yulduzlar mangu yonadi (qissa) [Togʻay Murod] 57629 |
3 | Gʻazallar [Nodira] 40481 |
4 | Guliston [Sa’diy] 36545 |
5 | Hikmatga toʻla olam (gʻazal, ruboiy... [Sa’diy Sheroziy] 23276 |
6 | Мусульманские имена (част... [Ibn Mirzakarim al-Karnaki] 23161 |
7 | Sobiq (hikoya) [Said Ahmad] 21584 |
8 | Yulduzli tunlar (I- qism) [Pirimqul Qodirov] 19509 |
9 | Vatanni suymak [Abdulla Avloniy] 18633 |
10 | Mehrobdan chayon (I- qism) [Abdulla Qodiriy] 14452 |