Имтиҳон (ҳажвия) [Safar Kokilov]

Имтиҳон (ҳажвия) [Safar Kokilov]
Имтиҳон (ҳажвия) [Safar Kokilov]
Узоқ йиллар бош ҳакимнинг муовини бўлиб ишлаган ва кейинги икки йилда «ўз аризасига биноан бўшатилиб», Эшакўлди қишлоғидаги амбулаторияга терапевт қилиб ишга жўнатилган Турдиевнинг жиккакина танасини бир ваҳима ўргамчак туридай ўраб олган. Бесарамжон.
Уйқусизлиқдан қизарган кўзларининг таги халта. Лунжи, бақ-бақалари баттар осилган. Икки чаккаси оқарган тақир бошини қашлайвериб қўтир ярага тўлдириб юборди. Барибир таскин йўқ. Хаёл ҳар тарафга олиб қочади. «Энди нима бўлади? Эртага қандай қиламан?»
Қабулига келган беморларни текшириб, даво буюраёттанда ҳам хаёли жойида эмас, неча бор адашиб кетди. Қорни оғриганга қулоқ оғриғи дорисини, кўзи оғриганга сурга дорисини буюриб юборди. Яхшиямки у бу ерга ишга ўтгандан бери беморлар келмай қўйишган. Туман марказидаги поликлиникага боришади ёки тез ёрдам чақиришади. Унга келадигани уч-тўртта қари-қартанглар, уларнинг ҳам касали аниқ.
– Болам, неча кундан бери бошим оғрийди, қулоғим шанғиллайди. Нима қилсам экан-а, – дейди ҳасса суянган, ярим букилган, афти ғижимланган қоғоздай бўлиб қолган Мастура хола.
Амбулатория ёнидаги ҳовлида турадиган бу кампирнинг шикояти Турдиевга ёд бўлиб кетган. У эшикдан кўрингандан;
— Ҳа, хола, бош оғрияпдими? Қулоғингиз шанғиллаяпдими? - дейди.
— Ҳе, фолчи, бўлиб кетинг-э, духтур болам. Дардимни дарров топдингиз-а. Ҳе, кам бўманг. Ким нима деса десин-у; бу атрофда ўзингиздан зўр духтур йўқ, болам. – дейди Мастура камтир бўш стулга ўгираркан:
— Топдингиз болам. Бош ўлгур ҳеч қолмаётибди. Кеча Бибиражаб сатанг чиққан эди. Сизга анангин деган дори кор қилади деди. Сатанг нимани биларди. Духтур боламдан сўрайин,
ичинг деса ичаман деб кўнмадим. Болам, нима қиласиз? Шу дорини буюриб кўрасизми-а?
— Ҳм-м. Аналгин денг. Ёрдам қилармикан. Шуни буюрайми?
— Ҳа, бир буюриб кўринг-чи. Зора ёрдам қилса.
— Сизнинг бош оғриғингиз жуда эскида...
— Ҳа, тўғри айтасиз, айланай болам, Жуда эски. Ҳозир 98 га кирган бўлсам, 50 ёшимда чолим бошимни ўр б ёрувди. Ўзи аллақачон чин дунёга кетди-ю, лекин жуда рашкчи эди-да, тушмагур. Тилбузурда ашула айтаётган артистта кўз қисдинг деб, кетмон билан урган. Бир ҳафта бехуш ётганман. Ўшандан бери оғрийди, болам, ўшандан...
– Биламан, хола, биламан. Аввал ҳам айтгансиз. Бўпти. Мана аптекага қоғоз. Ўша аналгиндан ичиб кўринг-чи.
Кампир уни алқаб-алқаб чиқиб кетади. Турдиев яна хаёлга толади. Эртанга кунни ўйлайди. «Ҳе-э... қандай бўларкан-а. Наҳот-ки. Йўғ-э. Шунча йил ишлаб-а. Пенсияга атиги бир йил қолганда-я. Э, худо, ўзинг мадад бер...»
Унинг хаёлини бўлиб, қабулига ўрта ёшлардаги бир одам киради. Тўн, телпак кийган.
— Духтур бобо, бир неча кундан бери қорним оғрийди. Нима бўдди экан-а? Бир текшириб кўрасизми? Қаранг. Мана бу ерим, - деб ҳалиги одам кўйлагини кўтариб киндиги атрофини босиб-босиб кўрсатади:
– Мана, мана шу ер. Ваҳ, ваҳ. Босса оғрияпди. Қаранг...
— Ҳе, у ерда ошқозон жойлашган. – дейди Турдиев ўтирган жойида: – Яра бўлса керак.
— Йўғ-э, дарров-а. Балки бу жигардир, духтур?
Турдиев бурнини чуқулайди, лабини буриб қўяди.
— Бўлиши мумкин. Жигар ҳам шундай оғрийди.
— Сийдигим сал қизаргандай. Ўзимча буйрагам шамолладимикан, дейман.
— Иҳм. Буйрак? Балки буйракдир. Сийдикнииг булоғи буйракдир. Сийдик тутилса, тамом.
— Ҳе, билмай қолдим, духтур, жуда ҳайронман. Ичакларимга бир нарса бўлдимикан? Ўзимча қурт борми дейман ичимда. Қурт ҳам шундай оғритиши мумкин-а, духтур?
— Ўҳ, топдингиз. Точно. Бу қурт. Қурт ҳам шунақа оғритади, падар лаънати. Ҳа, ҳа. Сизда қурт бор. Сиз очқолганда, улар ҳам очиқиб ғимирлаб қолишади. Сиз тўқ бўлсангиз, улар ҳам тўқ, ухлашади. Қорнингаз ҳам оғримайди. Топдимми?
— Ҳе, яшанг, духтур. Топдингиз. Қойил сизга...
— Ҳе-э. Ўқиганмиз-да. Буни ҳамма ҳам билавермайди.
— Духтур, шу қуртга ошқовоқ уруғи даво дейишади, чинмикан?
— Ҳа-да. Сизга шуни буюрмоқчи бўлиб турувдим. Ўзингиз айтиб қолдингаз.
— Майли-куя. Лекин бир аптекачи ошнам қуртларга Вермокс деган дори шакма-шак деган эди.
— Вермокс? Вермокс. Вер ... Ихм. Ким айтган эди?
— Аптекачи ошнам.
— Ҳа-а, аптекачи бўлса билади. Тўғри айтибди. Вермокс яхши дори. Шуни сизга буюраман.
— Балки ошқовоқ урута яхшидир-а, духтур? Ҳар қалай табиийда...
— Бўпти. Ошқовоқ уруғини буюраман.
— Ёки Вермокс яхшимикан-а?
— Ҳе, қанақа одамсиз ўзи, Вақтимни олманг. Сизсиз ҳам калламда мингга ташвиш. Тезроқ айтинг. Қайсисини буюрай?
— Узр, духтур. Майли, ошқовоқни буюра қолинг.
— Бўпти. Мана аптекага қоғоз. Қанчадан ва қандай ичишни аптекачи тушунтирарди. Боринг.
Бемор чиқиб кетади. Турдиев уф тортади. Бошини чангаллайди.
Яна эртанги кунни ўйлайди. Кабинетида бугун бир ўзи. Ёнида ўтирадиган ҳамшираси ўзининг хотини.
— Бугун болаларинг билан пиёзни ўтоқдан чиқар, – деб хотинини уйда қолдирган. Турдиев яна бир-икки беморни кўрган бўлди. Уларни қон ва сийдик таҳлилига юбориб, «индинга келасизлар, эртага мен бўмайман«, деб жўнатди. Уйга қайтди. Ўзининг »кабинетим» деб аталмиш хонасига кириб, диванга чўзилди. Ишдан келиб, бироз ухлаб олиш одати бор эди. Мизғимоқчи бўлди. Барибир бўмади. Хаёл опқочаверди. Узоқ тўлғониб ётди. Уф-ф. Тақдирим эртага ҳал бўлади. Бирданига. Бариси. Аввал олий тоифамни олиб ташлашади. Сўнг ярим ставка қўшимчани қирқишади. Шу билан тамом. Эҳ, нима қилсам экан. Нима қилсам. Ҳе-э, тўрт йилгина чидаб турсам эди. Сўнг пенсияга чиқаман. Қутуламан. Қутуламан баридан. Ҳаммаси жонга тегди. Иш ҳам, касаллари ҳам. Ҳе, бошидан қолсин... Шу амбулаторияга қайси гўрдан ўтдим. Роса бош оғриқ экан. Ҳужжатларишшг кўплигини айтмайсизми. Касаллари ҳам бир мижғов, бир бедавоки-эй. Ҳе, қуриб кетсин, шу тўрт йил тезроқ кела қолсайди. Уф-ф. Энди бу ташвишларнингпайдо бўлганини қаранг. Тавба. Бизнинг давримизда бунақа гаплар йўқ
еди. Э, худойим-эй. Ишқилиб охири бахайр бўлсинда...
— Ҳа, дадаси, келдингизми? – хотини кириб хаёли бўлинди:
– Биз ҳам пиёзни ўтоқдан чиқардик. Нима қилди? Чарчадингизми, дадаси?
— Ҳа. Бош оғрияпди.
— Вой, нега? Нима қилди?
— Ҳе, сўрама. Эртага аттестатсия эмиш. Барча духтурларнинг касбига ва тоифасига лойиқлигини имтихон қилармиш.
— Ҳе, қўрқманг, дадаси. Имтихонларни энди кўряпсизми.
— Ҳе, шундай дейсанда. Вилоятдан келиб олармиш. Роса строга дейишяпди. Кеча қўшни тумандан йигирма кишини йиқитибди. Шуларни эшитиб, роса бошим қотяпди. Қариганда бу кўргулик ҳам бормиди менга.
— Қўйинг, сиқилманг, дадаси. Бир гап бўлар.
— Кошки эди. Пенсияга тузукроқ ойлик билан чиқсам, деб юрган эдим. Худо кўрсатмасин пақ этиб йиқилсам. Қўшимча кетади, тоифа кетади. Пенсия ҳам расво бўлади-да сўнг.
— Бундай ўтиргандан кўра озроқ китоб ўқинг бўмасам.
— Китоб? Қанақа китоб? Қани ўша китоб? Кошки каллага кирса.
— Вой, дадаси. Чердакда студентлигингизда кўтарадиган чамадонингиз ётибди. Ичи тўла китоб. Ҳозир болаларга айтаман, олиб тушишади. Ўқинг.
Бироздан сўнг хотини ёстиқдай-ёстиқдай беш-олти китобни гурс-гурс уриб, чангини қоқиб олиб кирди. Институтда ўқиган китоблари экан. Терапия, кардиология, хирургия, невропаталогия. У китобларни варақлади. Эҳ-ҳе, буни қачон ўқиб чиқаман. Тағин бари ўрисча экан. Кошки буни тузук тушунсам.
– Дадаси, мен иссиқ чой дамлаб келаман. Сиз ғайрат қилиб ўқинг. Иншолло, эртага ўтиб кетсангиз, - деб хотини хонадан чиқди.
Турдиев китобларнинг бирини қўйиб бирини варақларди. Ўқиган бўлди. Калласига кирмади. Сўнг китобларни нарига суриб, яна диванга чўзилди. Хотини чойнак пиёла кўтариб кирганда, у битта китобга пешонасини тираганича хуррак отарди.
Эрталаб имтихон бўладиган мажлислар залига ҳаммадан олдин борди. Эшик олдида турди. Биров киряпди, биров чиқяпди. Қовоғини уйиб чиққанни кўрса, унинг ҳам юраги уриб, оёғи қалтираб қолади. Биронтаси кулиб чиқса, у ҳам хурсанд. Энг охирида орқасидан биров итаргандай бўлиб кирди. Йигирма чоғли ҳайъат аъзолари тўрда тизилишиб ўтирибди. Бари нотаниш. Кадрлар бўлимининг бошлиғи унинг шахсий варақасини ўқиди. Иш стажи 30 йилдан ошган. Ўтган умри раҳбар бўлиб ишлаган. Охирги икки йилда...
– Эҳ-ҳе, пенсияга ҳам яқин қопди-ку, духтур, – деди ҳайъат раиси.
— Ҳа, ҳа, қаридик, оз қолди. - деди Турдиев ялтоқланиб, ҳаят аъзоларига бир-бир қараркан.
— Сиздан нимани сўрасак экан? Хўш-ш...
Ҳайъат раисининг унга қадалиб турган нигоҳларига дош беролмай Турдиевнинг юраги «шув-в« этиб кетди. »Энди ўлдим», деб ўйлади ва бирдан унинг қўлини ушлаб ялинишга тушди.
— Ҳе, сўраб нима қиласиз, духтур ука. Энди, қарилигимни инобатга олинг. Жон ака. Жон ака. Акажон. Илтимос. Пенсияга яқин қолди. Бир яхшилик қилинг.
— Тўғри-ку-я. Лекин, барибир сўраш керак-да. Бир кун бўлса ҳам сиз беморлар билан ишлайсиз, ахир. Билишингиз керак...
— Ўқиб оламан, ўқийман. Жон ака. қийнаманг. Илтимос. Барака топинг. Акажон...
Ҳайъат раиси унинг йиғламсираб турган башарасига қараб тураркан, бош чайқади.
— Оббо сиз-эй. Бўпти. Битта енгил савол. Патогенез дегани нима? Шуни айтинг, ўтасиз...
— Пат... Пат... Духтуржон. Айтдим-ку, ўқиб оламан шуни. Жон ука. Ака. Ёрдам қилинг. Бир одамгарчилик қилинг. Илтимос.
Ҳайъат раиси ёнидагиларга қарайди. Улар ерга қарайди. Турдиев қўли кўксида, кўзларини намлаб ҳам бир ҳайъат аъзоси ёнига бориб илтимос қилишга тушади. Улар эриди.
— Ҳе, қийнаб нима керак. Барибир билмайди, - деди ўрта ёшлардаги бир одам.
— Тезроқ тугатайлиг-э. Қорин ҳам ашуласини айта ётибди, – деди яна бирови.
— Духтур ука, отангиз тенгиман. Ёрдам қила қолинг. Яқинда пенсияга кетаман. Мени куйдирманг. Узоқ йиллар мен ҳам раҳбар бўлиб ишлаганман, ахир. Юрагам ёмон. Ўлиб-нетиб қолмайин. Олтита болаларим бор. Укажон. Жон ука.
Турдиев стулга ўтириб кўкрагини чангаллади, кўзларини ола-кула қилди. Ўттан йили инфарктдан ўлган отасини эслатганими ёки шерикларининг тушликка чиқиш керак деб типирчилаб турганиданми, ишқилиб ҳайъат раиси ҳам юмшади.
— Бўпти. Бу марта шартли равишда ўтдингаз ҳисоб. Малакангизни ошириб келасиз. Ўқинг ака, ўқинг. Боринг. - деди ҳайъат раиси унга энсаси қотиб тикиларкан. Турдиев тиржайди. Букилиб қуллуқ қилди.
— Ҳе, раҳмат-э. Барака топинг. Албагта ўқийман. Шу бугун бориб ўқиб оламан ўша папа, пата, паталогияни. Раҳмат акалар...
Ташқарига чиқа солиб, «ўтдим» деб мақганмоқчи эди, коридорда ўзидан бошқа ҳеч ким йўқ экан. Уйга югурди. Келасолиб хотинини даст кўтариб бир айлантирди.
Хотин, суюнчи бер. Имтиҳондан ўтдим. Қутулдим. Энди пенсиягача маза. Бопладим.
— Вой, табриклайман. Қандай қилиб? Ҳамма саволларга жавоб бердингизми? Осонлари тушдими?
— Ҳе, қаерда. Билмадим. Шундай бўлса ҳам ўтдим.
— Вой қандай қилиб? Қарилигингизни ҳурмат қилгандир-да? Тўғрими?
— Энди бу ёғи сир. Ишқилиб ўтдим-да. Ўтдим. Хотин, паловни ос, ўтдим. Энди бу ёғи ўйин. Ўйин. Ўйин...
Турдиев хотинини ҳайрон қолдириб, мешдай қорнини ва бақ-бақаларини силкитганича, бармоқларини қирсиллатиб бирдан ўйинга тушиб кетди:

— Хах, киштала ...
Mualifning boshqa asaralari
1 Alamingizdan chiqmoqchimisiz, «tez yo... [Safar Kokilov] 974
2 Artist (hajviya) [Safar Kokilov] 872
3 Ayb doʻstimning doʻstida… [Safar Kokilov] 1246
4 Айб дўстимнинг дўстида… [Safar Kokilov] 958
5 Аламингиздан чиқмоқчимисиз, «тез ёрда... [Safar Kokilov] 760
6 Артист (ҳажвия) [Safar Kokilov] 611
7 Beaql chumoli (hajviya) [Safar Kokilov] 821
8 Bir majlisda (hajviya) [Safar Kokilov] 662
9 Bosh aybdor kim? (hajviya) [Safar Kokilov] 0
10 Boʻtaginam (hajviya) [Safar Kokilov] 671
11 Bu yana oʻzimman (hajviya) [Safar Kokilov] 823
12 Беақл чумоли (ҳажвия) [Safar Kokilov] 554
13 Бир мажлисда (ҳажвия) [Safar Kokilov] 599
14 Бош айбдор ким? (ҳажвия) [Safar Kokilov] 0
15 Бу яна ўзимман (ҳажвия) [Safar Kokilov] 622
16 Бўтагинам (ҳажвия) [Safar Kokilov] 616
17 Daqqiyev dakki yedi (hajviya) [Safar Kokilov] 721
18 Diktafon (intermediya) [Safar Kokilov] 714
19 Даққиев дакки еди (ҳажвия) [Safar Kokilov] 554
20 Диктафон (интермедия) [Safar Kokilov] 583
21 Elchiga oʻlim yoʻq (hajviya) [Safar Kokilov] 757
22 Eshak (hajviya) [Safar Kokilov] 770
23 Элчига ўлим йўқ (ҳажвия) [Safar Kokilov] 611
24 Эшак (ҳажвия) [Safar Kokilov] 660
25 Gapdan oʻt chiqdi (hajviya) [Safar Kokilov] 714
26 Гапдан ўт чиқди (ҳажвия) [Safar Kokilov] 608
27 Ikki odam - ikki olam (hajviya) [Safar Kokilov] 852
28 Imtihon (hajviya) [Safar Kokilov] 676
29 Икки одам - икки олам (ҳажвия) [Safar Kokilov] 651
30 Jahli tez odam (hajviya) [Safar Kokilov] 840
31 Жаҳли тез одам (ҳажвия) [Safar Kokilov] 602
32 Kimyoviy hodisa (hajviya) [Safar Kokilov] 1105
33 Konsilium (hajviya) [Safar Kokilov] 644
34 Kungaboqar (hajviya) [Safar Kokilov] 651
35 Кимёвий ҳодиса (ҳажвия) [Safar Kokilov] 682
36 Консилиум (ҳажвия) [Safar Kokilov] 631
37 Кунгабоқар (ҳажвия) [Safar Kokilov] 661
38 Ma’ruza (hajviya) [Safar Kokilov] 744
39 Маъруза (ҳажвия) [Safar Kokilov] 632
40 Noshukur banda (hajviya) [Safar Kokilov] 928
41 Ношукур банда (ҳажвия) [Safar Kokilov] 738
42 O-o, buyuk, buyuk… [Safar Kokilov] 986
43 Olamshumul yangilik (hajviya) [Safar Kokilov] 787
44 О-о, буюк, буюк… [Safar Kokilov] 886
45 Оламшумул янгилик (ҳажвия) [Safar Kokilov] 610
46 Qabulxonada (hajviya) [Safar Kokilov] 803
47 Qozon boshiga hujum (hajviya) [Safar Kokilov] 763
48 Quruq havas (hajviya) [Safar Kokilov] 644
49 Қабулхонада (ҳажвия) [Safar Kokilov] 599
50 Қозон бошига ҳужум (ҳажвия) [Safar Kokilov] 680
51 Қуруқ ҳавас (ҳажвия) [Safar Kokilov] 630
52 Rahmat, Ashurov aka! (hajviya) [Safar Kokilov] 703
53 Reklama (hajviya) [Safar Kokilov] 789
54 Reportaj (hajviya) [Safar Kokilov] 687
55 Roʻmolcha (hajviya) [Safar Kokilov] 762
56 Раҳмат, Ашуров ака! (ҳажвия) [Safar Kokilov] 595
57 Реклама (ҳажвия) [Safar Kokilov] 653
58 Репортаж (ҳажвия) [Safar Kokilov] 575
59 Рўмолча (ҳажвия) [Safar Kokilov] 580
60 Tabiiy hol (hajviya) [Safar Kokilov] 713
61 Taka boʻlsin sut bersin (hajviya) [Safar Kokilov] 945
62 Tavsifnoma (hajviya) [Safar Kokilov] 2216
63 Tekshiruvchi boʻlgim keladi… [Safar Kokilov] 867
64 Tekshiruvchilar kelarmish (hajviya) [Safar Kokilov] 872
65 Tovuqlarga oʻlat tekkanda... (hajviya) [Safar Kokilov] 715
66 Табиий ҳол (ҳажвия) [Safar Kokilov] 622
67 Тавсифнома (ҳажвия) [Safar Kokilov] 926
68 Така бўлсин сут берсин (ҳажвия) [Safar Kokilov] 787
69 Текширувчи бўлгим келади… [Safar Kokilov] 944
70 Текширувчилар келармиш (ҳажвия) [Safar Kokilov] 612
71 Товуқларга ўлат текканда... (ҳажвия) [Safar Kokilov] 556
72 Ushlab turing (hajviya) [Safar Kokilov] 690
73 Ушлаб туринг (ҳажвия) [Safar Kokilov] 667
74 Xatar bartaraf qilindi (hajviya) [Safar Kokilov] 715
75 Xатар бартараф қилинди (ҳажвия) [Safar Kokilov] 651
76 Yoʻq, men rahbar boʻmayman… [Safar Kokilov] 1102
77 Yoʻqolgan koʻrichak (hajviya) [Safar Kokilov] 697
78 Йўқ, мен раҳбар бўмайман… [Safar Kokilov] 865
79 Йўқолган кўричак (ҳажвия) [Safar Kokilov] 600
80 Yaponcha tashxis (hajviya) [Safar Kokilov] 792
81 Японча ташхис (ҳажвия) [Safar Kokilov] 602
82 Oʻzim edim (hajviya) [Safar Kokilov] 830
83 Ўзим эдим (ҳажвия) [Safar Kokilov] 618
84 Shifokor maslahati (hajviya) [Safar Kokilov] 1078
85 Shoshilinch chaqiriq (hajviya) [Safar Kokilov] 748
86 Шифокор маслаҳати (ҳажвия) [Safar Kokilov] 655
87 Шошилинч чақириқ (ҳажвия) [Safar Kokilov] 570
88 Churra (hajviya) [Safar Kokilov] 827
89 Чурра (ҳажвия) [Safar Kokilov] 598
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика