Оламшумул янгилик (ҳажвия) [Safar Kokilov] |
— Мамат бригадир уйига бир притсеп хашак туширибди... — Қўйинг. Бу майда-чуйда гап. — Сулаймон қоровул жамоа боғининг олмаларини ўзимники деб ҳар бозор чиқариб сотади. — Буям майда-чуйда. — Раимов-чи? Мудир бўлгандан бери фермадаги сара ҳўкизларни сотиб еб, ўрнига жайдарилардан тўлдирибди. Бу энди аниқ факт. — Ҳе-э, нима қиламиз ўзимизни шармаида қилиб. Ишқилиб жойини тўлдирибди-ку. Майда- чуйда. Сиз менга шунақа гап айтинг-ки, оламшумул бўлсин. — Жамоамизда ҳеч ким ишга қизиқмай қолди. Ҳамма ўзининг томорқасида... — Уф-ф, жуда инжиқ экансиз-да. Шуям гап бўлди-ю. Нима, ойлик, маош бўлмагач, одамлар очидан ўлсинми, томорқасига ишлайди-да. Бунинг нимаси янгилик? Ҳаммага маълум гап-ку. — Тракторчилар, ҳайдовчилар-чи? Жамоанинг машинаси ва тракторида «левак» ишлашади. Қанча бензин, солярка... — Ҳа, энди, «запчаст»ни ўз чўнтагидан сотиб олгач, фойдаланади-да. Қўйинг, майда-чуйда гапларга парво қилманг, дедим-ку. — Ҳе-э, сиз ҳам қўйинг-э. Мухбирман дейсиз, факт керак дейсиз. Айтганларимнинг барини майда-чуйда дейсиз. Тушунмай қолдим. Нима ҳам деймиз, биз ўзи майда одаммиз, билганимиз ҳам шуда. Агар сизга каттароқ гаплар керак бўлса, ана, раис бовадан – каттамиздан сўрай қолинг. Қаердан топаман дейсизми? Ҳў, ана, хўжаликнинг меҳмонхонасида, дам олиб, кун бўйи билярд суради... — Нима, нима? Билярд? Йўғ-э? Раис билярд ўйнайдими? Зўр-ку. Э, сизни керанг-у, нега дарров шуни айтмадингиз? Ахир бу оламшумул янгилик-ку. Раис билярл ўйнаса-ю, сиз сскин гапирасизми? Ахир бу жамоа хўжалитада маданий-маърифий ва спорт ишлари беш дегани-ку. Эххе-э... тасаввур қилинг-а... Спорт майдонлари. Маданият уйи, футбол, шахматчилар клуби. Айни ҳозирги замон руҳида-я. Ана янгилиг-у, мана янгилик. Оламшумул янгилик. Вах-ха... Ҳе, яшаворинг, акам... |
№ | Eng ko'p o'qilganlar |
---|---|
1 | Gʻazallar, ruboylar [Zahiriddin Muhammad Bobur] 62430 |
2 | Yulduzlar mangu yonadi (qissa) [Togʻay Murod] 57898 |
3 | Gʻazallar [Nodira] 40505 |
4 | Guliston [Sa’diy] 36644 |
5 | Hikmatga toʻla olam (gʻazal, ruboiy... [Sa’diy Sheroziy] 23313 |
6 | Мусульманские имена (част... [Ibn Mirzakarim al-Karnaki] 23180 |
7 | Sobiq (hikoya) [Said Ahmad] 21839 |
8 | Yulduzli tunlar (I- qism) [Pirimqul Qodirov] 19542 |
9 | Vatanni suymak [Abdulla Avloniy] 18663 |
10 | Mehrobdan chayon (I- qism) [Abdulla Qodiriy] 14485 |