Кимёвий ҳодиса (ҳажвия) [Safar Kokilov] |
Эшигининг орқасига «Ординаторская» деб ёзилган кенг хона. Ўртадаги столда қарама-қарши ўтирган қилтириқдай икки киши шошиб ниманидир ёзмоқда. Улар ҳозир бир нима содир бўлишини кутаётгандек, қандайдир овоз эшитилиши керакдек, бутун вужуди қулоққа айланиб, сергакланиб қолди. Хонадаги жимликни девордаги соатнинг имиллаб чиқиллаши бузарди. Ўтирганлардан аввал биттаси, сўнг иккинчиси «тақ» этиб, столга ёз ручкасини ташлади ва бир-бирига савол назари билан тикилиб қолишди. – Эрирмикан-а?! – Билмадим, ҳар қалай эриса керакда... – Эрир-э?!... – Ҳа, энди бу ёғи сизга боғлиқда. Ишловни яхши ўтказган бўлсангиз. – Бу ёғини-ку қотирганмиз-а... Ҳатто кечанинг ўзидаёқ бироз қийшайгандай бўлди-ю, мен дарров ишни тўхтатиб, бугунга қолдирган эдим-да. – Ха-а... Ундай бўлса, боплабсиз. Кеча қийшайган бўлса, бугун йиқилади. – Билмадим, билмадим... Кеча кеча эди. Бугун эса яна қотиб қолдими, дейман-да. Мана соат ҳам 12 бўлди. Ҳалигача натижа йўқ... – Ҳа, энди, эриш ҳам осон эмас-да. Тайёргарлик даври дегандек... – Ўзиям... Жуда қаттиқ экан-да. Юмшатгунча, роса терлаганман... Эриш керак... Кўнглим сезиб турибди-я... – Сизга ишонаман... Яна ярим соат кутайлик-чи... Сабрнинг таги олтин. – Шундай-ку-я... И-э... Бу ёққа қаранг... Ана... Эрибди... – Ха-а... Эрибди. Эрибди... Офарин сизга... Оппоқ халат кийган бу икки киши севинчидан гўё кенг хонага сиғмас даражада бирдан «семириб кетишди». Бир-бирининг қўлини қисганича эшикдан тугун кўтариб келаётган «мижоз»га қараб тиржайишди... |
№ | Eng ko'p o'qilganlar |
---|---|
1 | Gʻazallar, ruboylar [Zahiriddin Muhammad Bobur] 62387 |
2 | Yulduzlar mangu yonadi (qissa) [Togʻay Murod] 57627 |
3 | Gʻazallar [Nodira] 40481 |
4 | Guliston [Sa’diy] 36544 |
5 | Hikmatga toʻla olam (gʻazal, ruboiy... [Sa’diy Sheroziy] 23276 |
6 | Мусульманские имена (част... [Ibn Mirzakarim al-Karnaki] 23161 |
7 | Sobiq (hikoya) [Said Ahmad] 21584 |
8 | Yulduzli tunlar (I- qism) [Pirimqul Qodirov] 19509 |
9 | Vatanni suymak [Abdulla Avloniy] 18633 |
10 | Mehrobdan chayon (I- qism) [Abdulla Qodiriy] 14452 |