Артист (ҳажвия) [Safar Kokilov]

Артист (ҳажвия) [Safar Kokilov]
Артист (ҳажвия) [Safar Kokilov]
– Ҳе-э, ошна, ишимнинг нимасини сўрайсан. Чатоқ, чатоқ. Йигирма йиллик ҳаётим остин-устун бўлиб кетди-ку. Мен ўзи ҳеч омади чопмаган одам эканман-да...
– Ҳа, намунча, ҳасратингдан чанг чиқмаса?!
– Иш жойимда тинчлик йўқ, ошна, тинчлик. Мана бир ой бўлаётибдики худди қил кўприк устида тургандайман. ?рагимни ҳовучлаб юраман. Гапираманми, ёзаманми, барисини олдиндан репетитсия қилиб оламан...
– Ие, нега энди? Нима, артист бўлиб кетдингми?
– Артист?! Оҳ-оҳ, айни топиб айтдинг-да. Худди ўзи. Артистман... Лекин, афсуски, бу янги ролимга ҳеч кўниколмаётибман. Нима қилай, ахир, олдинги ролимда нақд йигирма йил ўйнаган эдим-да. Ёд бўлиб кетганди. Яна бироз вақт бўлганда шу ролимдан нафақага чиқиб кетган бўлардим-а. Ҳе аттанг... Бўмади. Бу раҳбарларга ҳам ҳайронсан. Сал ёқмадими, шартта олади-қўяди.
– Ҳой дўстим, нима деяётибсан ўзи?! Бундоқ тушунтириб гапир. Кимни олади? Нега олади?...
– Ҳе-э, эски ярамга туз сепиб нима қиласан, ошна. ... Хўжайинимдан айрилиб қолдик, ошна, хўжайиндан. Шунча йилдан бери сояларидан баҳраманд бўлиб, униб-ўси-иб келятувдим...
– Ие, нима, ўлдими? Касалмиди?...
– Ҳе, баттар бўлди. У кишини ишдан олишди. Кетди. Тамом. Сояи-давлатимиздан айрилиб қолдик. Вой-вой-эей, энди нима қилдим-эй... Вой, пушти-паноҳим-эй, армон билан ташлаб кетган акам-э-эй...
– Э-э, секинроқ-э. Атрофдагилар қарашяпти. Бу ер ахир ошхона-ку. Секинроқ... Худди отанг ўлгандай йиғлайсан-а. Кетса кетибди-да бир раҳбаринг. Яна бирови келади. Ишлайвер-да ким бўлса ҳам... Ҳе сени қара-ю...
– Ҳо-о, йиғламай бўладими? Отам қилмаган яхшиликларни қилган. Отамдан улуғ эди. Ҳаҳ, шўр пешонам-а... Энди қандай яшайман. Қандай ишлайман. Танимаган, сирдош бўлмаган одамга қандай қилиб кулиб қарайман, қандай қилиб эгиламан. Бошим қотган. Ҳе-э, аввалги хўжайин жуда валломат одам эди-да. Ўзи қатори мени ишга олган. Икковмиз бир тан-бир жон эдик. Бир майизни бўлиб ер эдик. Йўқ, йўқ, каттароғини унга берганман. Нима иш қилар бўлса мени чақириб маслаҳат сўрарди. «Парпибой ундоқми, Парпибой, бундоқми». У кишининг сояси эдим, сояси. Бошқа одамлар иши бўлса, аввал менга учрашарди:
– Парпибой, хўжайинга айтиб қўйинг...
– Парпибой, бир ёрдам қилиб юборинг...

– Қаранг-а, давр келса бир келаркан-да. Ҳаммаси совун кўпигидай пақ этди-ю йўқ бўлди. Э, воҳ! Энди бўлса, мана, нима қилишни билмай бошим қотган. Ўзи асли вазифамнинг ҳам тайини йўқ эди. «Фуқаро мудофааси»дан ойлик олардим-у, бундай олганда, хўжайиннинг иш бошқарувчиси эдим. Хотиним эса хўжайин меҳмон кутадиган меҳмонхонада ошпаз эди. Майда чайна-аб еб ётган эдик. Бу бошлиқ келгандан бери... Уф-ф, давления бўлай деяпман. Алламбало ҳужжатларни сўрайдими-эй. Йигирма йилдан бери ҳеч кимга керак бўлмаган «Граждан мудофааси» энди керак бўлиб қолди. Ҳамманинг тақдири шунга боғлиқ эмиш. Тавба! Умримда кўрмаган «противогаз» деган нарсани сўрайдими-эй... Ҳе, савил жуда майдакаш экан. Одам хўжайин дейишга тил бормайди. Ҳе, савлатингдан ўргулдим. Қилтириқ... Жир йўқ. Пасткашлигини қарангки, ҳамма қатори ошхонага чиқиб овқатланадими-эй. Ё тавба! Умрим ўтиб бундай раҳбарни кўришим. Хизмат машинаси туриб, ишга пиёда келади. Ичмас, чекмас эмиш... Қаранг, шундай раҳбар ҳам бўларкан-да. Тили заҳар, фақат камчиликни топиб сўккани-сўккан. Кабинетма-кабинет юриб, ўзи маълумотнома йиғади. Секретари бор, бўмасам. Атайлаб шундай қилади, ишлаётибдими, йўқми деб. Ҳе-э, ҳамманинг дарди ичида. Ҳамма ўзини иш билан овутади-да, бўмасам, яшаш қийин... Бир куни бурнимни кавла-аб, хаёл суриб ўтирсам, кириб қолди. Бир савил қоғозни сўради, топиб беролмадим. Ўзи йўқ эди-да Бир нима деб ғўнғиллаб кетди, ўтакам ёрилаёзди. Кейин билсам, «сизни ўқитиш керак» деган экан-э, мен эса унинг гапини «сизни йўқотиш керак» деб эшитиб, лабимга учуқ тошиб уч кун касал бўлиб қолдим десангиз. ?рагим ҳозир ҳам тез урадиган, санчадиган бўлиб қолган. Ҳе-э нимасини айтай, ишдан кетай десам, бўлак ишни эплай олмайман. Далада кетмон чопишга бўйин тоб бермайди, хуллас аросатда қолдим, ошна, аросатда... Ҳай майли, мен энди борай. Тушликдан кечикиб борсанг ҳам бирон баҳона топади, Ишқилиб, қилдан қийиқ ахтариб тепиб юборгунча янги ролимда ўйнаб турайчи... Чиқса чиқди, чиқмаса тамомда-э. Саҳна билан хайрлашамиз-да, начора... Ҳиҳ-ҳиҳ-ҳи-ҳи...
Mualifning boshqa asaralari
1 Alamingizdan chiqmoqchimisiz, «tez yo... [Safar Kokilov] 642
2 Artist (hajviya) [Safar Kokilov] 558
3 Ayb doʻstimning doʻstida… [Safar Kokilov] 820
4 Айб дўстимнинг дўстида… [Safar Kokilov] 738
5 Аламингиздан чиқмоқчимисиз, «тез ёрда... [Safar Kokilov] 482
6 Beaql chumoli (hajviya) [Safar Kokilov] 543
7 Bir majlisda (hajviya) [Safar Kokilov] 493
8 Bosh aybdor kim? (hajviya) [Safar Kokilov] 0
9 Boʻtaginam (hajviya) [Safar Kokilov] 522
10 Bu yana oʻzimman (hajviya) [Safar Kokilov] 614
11 Беақл чумоли (ҳажвия) [Safar Kokilov] 411
12 Бир мажлисда (ҳажвия) [Safar Kokilov] 457
13 Бош айбдор ким? (ҳажвия) [Safar Kokilov] 0
14 Бу яна ўзимман (ҳажвия) [Safar Kokilov] 456
15 Бўтагинам (ҳажвия) [Safar Kokilov] 444
16 Daqqiyev dakki yedi (hajviya) [Safar Kokilov] 532
17 Diktafon (intermediya) [Safar Kokilov] 531
18 Даққиев дакки еди (ҳажвия) [Safar Kokilov] 428
19 Диктафон (интермедия) [Safar Kokilov] 444
20 Elchiga oʻlim yoʻq (hajviya) [Safar Kokilov] 551
21 Eshak (hajviya) [Safar Kokilov] 573
22 Элчига ўлим йўқ (ҳажвия) [Safar Kokilov] 457
23 Эшак (ҳажвия) [Safar Kokilov] 492
24 Gapdan oʻt chiqdi (hajviya) [Safar Kokilov] 544
25 Гапдан ўт чиқди (ҳажвия) [Safar Kokilov] 476
26 Ikki odam - ikki olam (hajviya) [Safar Kokilov] 637
27 Imtihon (hajviya) [Safar Kokilov] 517
28 Икки одам - икки олам (ҳажвия) [Safar Kokilov] 468
29 Имтиҳон (ҳажвия) [Safar Kokilov] 455
30 Jahli tez odam (hajviya) [Safar Kokilov] 587
31 Жаҳли тез одам (ҳажвия) [Safar Kokilov] 456
32 Kimyoviy hodisa (hajviya) [Safar Kokilov] 888
33 Konsilium (hajviya) [Safar Kokilov] 501
34 Kungaboqar (hajviya) [Safar Kokilov] 482
35 Кимёвий ҳодиса (ҳажвия) [Safar Kokilov] 499
36 Консилиум (ҳажвия) [Safar Kokilov] 486
37 Кунгабоқар (ҳажвия) [Safar Kokilov] 454
38 Ma’ruza (hajviya) [Safar Kokilov] 592
39 Маъруза (ҳажвия) [Safar Kokilov] 488
40 Noshukur banda (hajviya) [Safar Kokilov] 718
41 Ношукур банда (ҳажвия) [Safar Kokilov] 545
42 O-o, buyuk, buyuk… [Safar Kokilov] 782
43 Olamshumul yangilik (hajviya) [Safar Kokilov] 533
44 О-о, буюк, буюк… [Safar Kokilov] 700
45 Оламшумул янгилик (ҳажвия) [Safar Kokilov] 477
46 Qabulxonada (hajviya) [Safar Kokilov] 559
47 Qozon boshiga hujum (hajviya) [Safar Kokilov] 530
48 Quruq havas (hajviya) [Safar Kokilov] 504
49 Қабулхонада (ҳажвия) [Safar Kokilov] 455
50 Қозон бошига ҳужум (ҳажвия) [Safar Kokilov] 486
51 Қуруқ ҳавас (ҳажвия) [Safar Kokilov] 472
52 Rahmat, Ashurov aka! (hajviya) [Safar Kokilov] 530
53 Reklama (hajviya) [Safar Kokilov] 646
54 Reportaj (hajviya) [Safar Kokilov] 539
55 Roʻmolcha (hajviya) [Safar Kokilov] 596
56 Раҳмат, Ашуров ака! (ҳажвия) [Safar Kokilov] 472
57 Реклама (ҳажвия) [Safar Kokilov] 487
58 Репортаж (ҳажвия) [Safar Kokilov] 436
59 Рўмолча (ҳажвия) [Safar Kokilov] 446
60 Tabiiy hol (hajviya) [Safar Kokilov] 499
61 Taka boʻlsin sut bersin (hajviya) [Safar Kokilov] 775
62 Tavsifnoma (hajviya) [Safar Kokilov] 1389
63 Tekshiruvchi boʻlgim keladi… [Safar Kokilov] 661
64 Tekshiruvchilar kelarmish (hajviya) [Safar Kokilov] 642
65 Tovuqlarga oʻlat tekkanda... (hajviya) [Safar Kokilov] 575
66 Табиий ҳол (ҳажвия) [Safar Kokilov] 435
67 Тавсифнома (ҳажвия) [Safar Kokilov] 701
68 Така бўлсин сут берсин (ҳажвия) [Safar Kokilov] 623
69 Текширувчи бўлгим келади… [Safar Kokilov] 682
70 Текширувчилар келармиш (ҳажвия) [Safar Kokilov] 455
71 Товуқларга ўлат текканда... (ҳажвия) [Safar Kokilov] 422
72 Ushlab turing (hajviya) [Safar Kokilov] 514
73 Ушлаб туринг (ҳажвия) [Safar Kokilov] 487
74 Xatar bartaraf qilindi (hajviya) [Safar Kokilov] 557
75 Xатар бартараф қилинди (ҳажвия) [Safar Kokilov] 484
76 Yoʻq, men rahbar boʻmayman… [Safar Kokilov] 873
77 Yoʻqolgan koʻrichak (hajviya) [Safar Kokilov] 490
78 Йўқ, мен раҳбар бўмайман… [Safar Kokilov] 635
79 Йўқолган кўричак (ҳажвия) [Safar Kokilov] 419
80 Yaponcha tashxis (hajviya) [Safar Kokilov] 592
81 Японча ташхис (ҳажвия) [Safar Kokilov] 466
82 Oʻzim edim (hajviya) [Safar Kokilov] 633
83 Ўзим эдим (ҳажвия) [Safar Kokilov] 447
84 Shifokor maslahati (hajviya) [Safar Kokilov] 856
85 Shoshilinch chaqiriq (hajviya) [Safar Kokilov] 523
86 Шифокор маслаҳати (ҳажвия) [Safar Kokilov] 507
87 Шошилинч чақириқ (ҳажвия) [Safar Kokilov] 441
88 Churra (hajviya) [Safar Kokilov] 616
89 Чурра (ҳажвия) [Safar Kokilov] 435
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика