Товуқларга ўлат текканда... (ҳажвия) [Safar Kokilov]

Товуқларга ўлат текканда... (ҳажвия) [Safar Kokilov]
Товуқларга ўлат текканда... (ҳажвия) [Safar Kokilov]
Офат тўсатдан келса, ёмонда! Ҳаммани шошириб қўяди. Айниқса, товуқларга ўлат текканда. Касаллик шамолдай тарқалади. Товуқлар тап-тап этиб, юрган жойида ўлиб қолаверади. Эгалари гап нимадалигини билгунча ҳар хил воқеалар бўлиши мумкин...
Қилтириқ Алининг ҳар куни биттадан тухум туғадиган катта қора товуғи қушниси хомсемиз Валининг томорқасида ўлиб ётган экан. Бундан хабар топган Али «мол аччиғи - жон аччиғи» дегандек, таёқ кўтариб бориб, Валининг бошини уриб ёрди. Вали ҳам шуни кутиб ўтиргандай фелдшер қўшниси, «ўзим боғлаб қўяман», деганига ҳам қарамасдан, пешонасидан қони оқиб, касалхонага борди. Қабулхона эшиги олдида «Бугун биронта бурга тепган ҳам келмади-я. Наҳотки, бугун ҳам куним бефойда ўтса», - деб куюниб ўтирган жароҳатшунос дўхтур Жаббор Сатторович пешонасидан қон оқиб келаётган Валини кўриб севинганидан ирғишлаб кетди. Уни даст кўтариб ичкарига опкириб, каравотга ётқизди. Дўхтурнинг меҳрибончилигини кўрган Вали батгар ҳаво олиб шишинди.
— Дўхтуржон, ёрдам қилинг. Бошимни қўшним Али уриб ёрди. Менга яхшилаб ҳужжат қилиб беринг. Уккағар қўшнимни бир қаматиб тавбасига таянтирмасам, отамнинг боласи эмасман. Сиз ёрдам қилаверинг. Мен рози қиламан, - деб Вали дўхтурнинг қулоғига шивирлаб, «фалон пул» беришини айтиб юборди. Пулни эшитган Жаббор Сатторовичнинг аввал қулоғи қизиди, сўнг товони.
— Ҳе, бормисан, укам. Қўшнингнинг терисини биргалиқда шиламиз, - деб катта гапириб юборди. Сўнг Валининг калласидаги мушук тирнагандай жароҳатга аямай кўк дорини суртди. Ўнта бинтни ҳам аямасдан бошига ўраб ташлади ва оғир касаллар ётадиган палатага жойлади. Ҳамширага «олдига берухсат ҳеч кимни киргизмайсан» деб қаттиқ тайинлади.
Қўшнисининг касалхонага ётиб олганини эшитган Алининг пайтавасига қурт тушди. Кечаси билан қилтириқдай гавдаси довулда қолган теракдай чайқалиб, ухламай, ўйлаб чиқди. Саҳар маҳали пешонасини деворга ишқаб-ишқаб, шилинган жойини хотинининг қизил рўмоли билан боғлаб, у ҳам касалхонага борди.
— Дўхтур, ёки қўшнимни тезроқ касалхонадан чиқариб юборинг, ёки мени ҳам ётқизинг. Мана, мени ҳам урган, - деб талаб қилиб Жаббор Сатторовичга сиёсат қилди. Дўхтур ҳам аноилардан эмас эди, Уни текшириб кўриб, ишонмади. Бош чайқади. Гапи ўтмаган Али энди яхшиси қўшнимдан кечирим сўрай қолай, деб ўйлади, Лекин олдига кира олмади. Яна боши қотди. Ўйлай-ўйлай яна дўхтурнинг олдига келди.
~ Дўхтуржон, бир аҳмоқчилик бўлди, бўлди-да. Сиздан илтимос, келинг энди шу гап-сўзни тинчитайлик. Бизни яраштириб юборинг. Мелисалаштириб юрманг, илтимос, - деб ялинишга тушади. Дўхтур оёқ тиради. Қовоғини уйди. Лабларини чўччайтириб, кўзларини ола-кула қилиб, баданини қашиниб, узоқ сукутга кетди. Сўнг ваҳимали қилиб деди:
— Ўх-ху-у. Нима деяпсиз?! Қўшнингизнинг аҳволи жуда чатоқ. Миясига қон қуйилган... Қамаладиганга ўхшайсиз. Тайёргарлигингизни кўраверинг...
— Э, ундай деманг-э, дўхтуржон. Акажон. Акам бўлинг. Бола-чақам етим қолмасии. Бир ёрдам қилинг. Мен ҳам қараб турмайман. Рози қиламан. Оғзингизга сиққанини айтинг, ака.
Факат ёрдам қилинг. Жўжабирдай жонман... - деб Али ҳўнграб юборди.
Дўхтурлар жуда раҳмдил бўлади-да. Айниқса, кап-катта одам кўз ёши қилиб турганда. Жаббор Сатгорович кўнгли бўш одам эмасми, унинг кўз ёшларига эриб кетди ва «оғзига сиққанини» айтиб юборди-ю, Али ҳам тилини тишлай-тишлай рози бўлди.
Икки томондан ҳам худо берган насибасини ундиргач, Жаббор Сатторовичнинг ғайратига ғайрат қўшидди. Икки билагини шимариб, уларни даволашга, яъни яраштиришга киришиб кетди. Бор санъатини ишга солди. Қонундан гапирди. Гўри-қиёматдан олди. Бола-чақани ўртага солди. Ўзи кафил бўладиган бўлди. Хуллас, қўшниларни ишонтирди ўзининг гапларига. Икковидан «бир-биримизга ва дўхтурга давомиз йўқ» деб тилхат ёздириб олдида, уларни яраштириб, қўл бериб кўриштириб, касалхонадан чиқартириб юборди.
Ўз ишидан мамнун Жаббор Сатторович «яна келиб туринглар» деб, анча вақтгача уларнинг изидан қўл силтаб, хайрлашиб қолди. Қўшнилар изига қарамасдан уйга чопишди. Иккаласи ҳам жим эди. Бошдаги жароҳат битди - чўнтакдаги кетди...
Вали эрталаб туриб қараса, не кўз билан кўрсинки, энди унинг бир эмас, нақд иккита товуғи жой қуригандай Алининг томорқасининг четида бемалол икки бути осмонга кўтарилиб, ўли-иб ётибди.
— Оббо. Буёғи қандай бўлди энди? Вой аблаҳ-эй. Қайтар дунё эканда, а? - деб Вали энди Алига ҳезланди.
— Урасизми? Уринг, уринг. Мана калла, - деб Али ҳам товуқнинг калласидай калласини Валининг тумшуғининг тагига тиқди. Вали эса...
Шу пайт Валининг хотини югуриб келиб орага тушди.
— Ҳой, дадаси, тўхтанг. Қишлоғимизда товуқларга ўлат касали оралабди. Ҳамманики ўлаётганмиш. Анови Тўхта мол дўхтури келди. Ўлатга қарши товуқларни эмлайман. Ҳар бошига юз сўмдан берсангиз, деяпти...
-Э-э, шундай демайсанми, - деб Вали билан Али бирдан бошини ушлаб қолишди. Шайтонга ҳай беришди.
— Ҳе-э, энди эмлашнинг фойшаси йўқ. Барибир ўлади,- деди Али.
— Энди бунинг давоси пичоқ. Ҳаром ўлмасдан барча товуқларни сўямиз, - деди Вали.
— Бугун «табака» бизникида. Ўтинг қўшни, - деди тиржайиб Али.
Вали ҳам бирдан ёйилиб тушди. Кўк дори суркалган бошини қашлади:
— Э, шунақага ўхшайди. Унда эртага эриш биздан, яримтаси сиздан-да, - деди кула-кула,
— Қўшни, товуқ димламага Жаббор Сатгоровични ҳам айтмаймизми, а? - деди ҳазиллашгиси келиб Али.
— Ҳе, гум қилинг-э, - Вали қўл силтади.
— Ҳа энди, товуқларнинг терисини шилишга ёрдам берарди-да. Жуда уста қассоб эканми, занғар.
Қўшнилар кула-кула ажралишди. Бироздан сўнг иккала ҳовлида ҳам ўлат теккан товукдарнинг жон талвасада қа-қағлагани эшитила бошлади.

Мана шунақа. Офат тўсатдан келса, ёмон-да. Ҳаммани шошириб қўяди. Айниқса, товуқларга ўлат текканда...
Mualifning boshqa asaralari
1 Alamingizdan chiqmoqchimisiz, «tez yo... [Safar Kokilov] 643
2 Artist (hajviya) [Safar Kokilov] 559
3 Ayb doʻstimning doʻstida… [Safar Kokilov] 821
4 Айб дўстимнинг дўстида… [Safar Kokilov] 739
5 Аламингиздан чиқмоқчимисиз, «тез ёрда... [Safar Kokilov] 482
6 Артист (ҳажвия) [Safar Kokilov] 439
7 Beaql chumoli (hajviya) [Safar Kokilov] 544
8 Bir majlisda (hajviya) [Safar Kokilov] 494
9 Bosh aybdor kim? (hajviya) [Safar Kokilov] 0
10 Boʻtaginam (hajviya) [Safar Kokilov] 523
11 Bu yana oʻzimman (hajviya) [Safar Kokilov] 615
12 Беақл чумоли (ҳажвия) [Safar Kokilov] 412
13 Бир мажлисда (ҳажвия) [Safar Kokilov] 458
14 Бош айбдор ким? (ҳажвия) [Safar Kokilov] 0
15 Бу яна ўзимман (ҳажвия) [Safar Kokilov] 457
16 Бўтагинам (ҳажвия) [Safar Kokilov] 445
17 Daqqiyev dakki yedi (hajviya) [Safar Kokilov] 533
18 Diktafon (intermediya) [Safar Kokilov] 532
19 Даққиев дакки еди (ҳажвия) [Safar Kokilov] 429
20 Диктафон (интермедия) [Safar Kokilov] 445
21 Elchiga oʻlim yoʻq (hajviya) [Safar Kokilov] 552
22 Eshak (hajviya) [Safar Kokilov] 574
23 Элчига ўлим йўқ (ҳажвия) [Safar Kokilov] 458
24 Эшак (ҳажвия) [Safar Kokilov] 493
25 Gapdan oʻt chiqdi (hajviya) [Safar Kokilov] 545
26 Гапдан ўт чиқди (ҳажвия) [Safar Kokilov] 477
27 Ikki odam - ikki olam (hajviya) [Safar Kokilov] 637
28 Imtihon (hajviya) [Safar Kokilov] 518
29 Икки одам - икки олам (ҳажвия) [Safar Kokilov] 469
30 Имтиҳон (ҳажвия) [Safar Kokilov] 456
31 Jahli tez odam (hajviya) [Safar Kokilov] 588
32 Жаҳли тез одам (ҳажвия) [Safar Kokilov] 457
33 Kimyoviy hodisa (hajviya) [Safar Kokilov] 889
34 Konsilium (hajviya) [Safar Kokilov] 502
35 Kungaboqar (hajviya) [Safar Kokilov] 483
36 Кимёвий ҳодиса (ҳажвия) [Safar Kokilov] 500
37 Консилиум (ҳажвия) [Safar Kokilov] 486
38 Кунгабоқар (ҳажвия) [Safar Kokilov] 455
39 Ma’ruza (hajviya) [Safar Kokilov] 593
40 Маъруза (ҳажвия) [Safar Kokilov] 489
41 Noshukur banda (hajviya) [Safar Kokilov] 718
42 Ношукур банда (ҳажвия) [Safar Kokilov] 546
43 O-o, buyuk, buyuk… [Safar Kokilov] 782
44 Olamshumul yangilik (hajviya) [Safar Kokilov] 533
45 О-о, буюк, буюк… [Safar Kokilov] 700
46 Оламшумул янгилик (ҳажвия) [Safar Kokilov] 477
47 Qabulxonada (hajviya) [Safar Kokilov] 559
48 Qozon boshiga hujum (hajviya) [Safar Kokilov] 530
49 Quruq havas (hajviya) [Safar Kokilov] 504
50 Қабулхонада (ҳажвия) [Safar Kokilov] 455
51 Қозон бошига ҳужум (ҳажвия) [Safar Kokilov] 486
52 Қуруқ ҳавас (ҳажвия) [Safar Kokilov] 472
53 Rahmat, Ashurov aka! (hajviya) [Safar Kokilov] 530
54 Reklama (hajviya) [Safar Kokilov] 646
55 Reportaj (hajviya) [Safar Kokilov] 539
56 Roʻmolcha (hajviya) [Safar Kokilov] 596
57 Раҳмат, Ашуров ака! (ҳажвия) [Safar Kokilov] 472
58 Реклама (ҳажвия) [Safar Kokilov] 487
59 Репортаж (ҳажвия) [Safar Kokilov] 436
60 Рўмолча (ҳажвия) [Safar Kokilov] 446
61 Tabiiy hol (hajviya) [Safar Kokilov] 499
62 Taka boʻlsin sut bersin (hajviya) [Safar Kokilov] 775
63 Tavsifnoma (hajviya) [Safar Kokilov] 1389
64 Tekshiruvchi boʻlgim keladi… [Safar Kokilov] 661
65 Tekshiruvchilar kelarmish (hajviya) [Safar Kokilov] 642
66 Tovuqlarga oʻlat tekkanda... (hajviya) [Safar Kokilov] 575
67 Табиий ҳол (ҳажвия) [Safar Kokilov] 435
68 Тавсифнома (ҳажвия) [Safar Kokilov] 701
69 Така бўлсин сут берсин (ҳажвия) [Safar Kokilov] 623
70 Текширувчи бўлгим келади… [Safar Kokilov] 682
71 Текширувчилар келармиш (ҳажвия) [Safar Kokilov] 455
72 Ushlab turing (hajviya) [Safar Kokilov] 514
73 Ушлаб туринг (ҳажвия) [Safar Kokilov] 487
74 Xatar bartaraf qilindi (hajviya) [Safar Kokilov] 557
75 Xатар бартараф қилинди (ҳажвия) [Safar Kokilov] 484
76 Yoʻq, men rahbar boʻmayman… [Safar Kokilov] 873
77 Yoʻqolgan koʻrichak (hajviya) [Safar Kokilov] 490
78 Йўқ, мен раҳбар бўмайман… [Safar Kokilov] 635
79 Йўқолган кўричак (ҳажвия) [Safar Kokilov] 419
80 Yaponcha tashxis (hajviya) [Safar Kokilov] 592
81 Японча ташхис (ҳажвия) [Safar Kokilov] 466
82 Oʻzim edim (hajviya) [Safar Kokilov] 633
83 Ўзим эдим (ҳажвия) [Safar Kokilov] 447
84 Shifokor maslahati (hajviya) [Safar Kokilov] 856
85 Shoshilinch chaqiriq (hajviya) [Safar Kokilov] 523
86 Шифокор маслаҳати (ҳажвия) [Safar Kokilov] 507
87 Шошилинч чақириқ (ҳажвия) [Safar Kokilov] 441
88 Churra (hajviya) [Safar Kokilov] 616
89 Чурра (ҳажвия) [Safar Kokilov] 435
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика