Азроил ўтган йўлларда (ҳикоя) [Said Ahmad]

Азроил ўтган йўлларда (ҳикоя) [Said Ahmad]
Азроил ўтган йўлларда (ҳикоя) [Said Ahmad]
Собиқ шўро терговчилари қўлида азоб чеккан
юртдошларимга бағишлайман
ЗЎР кураш кўрамиз, деб келганларнинг ҳафсаласи пир бўлди. Биринчи даврадаёқ кураш аланга олмай, чўғлигича қолди.
Икки полвон ярим соатдан бери ҳадис олиб, томошабинларни зериктириб юборди. Даврада ўтирганларнинг тоқати тоқ бўлди.
— Ажрим қиворинглар, кураш кўргани келганмиз!
— Жалол полвон чиқмаса кураш қизимайди. Жалол чиқсин!
Жалол полвон етмиш ёшларга борган, эллик йилдан бери кураш тушади, шу пайтгача кураги ер кўрмаган полвон.
Ишқивозлар уни беҳудага курашга чақиришаётган эдилар. У даврага чиққани билан талабгор бўлмагани учун қайта жойига бориб ўтиреди. Курашаман, деб келганларнинг кўпчилиги ундан енгилган, ҳаммасининг алами ичида эди.
Ишқивозлар талаб қилаверганларидан кейин баковул уни даврага судраб чикди. Қўлидан ушлаб ўртада айлантириб юрди.
— Мамлакатимизнинг мутлақ чемпиони, юзлаб ёш чемпионларнинг устози Жалол полвонга талабгор борми? — деди у даврага мурожаат қилиб.
Ҳеч ким чиқмади. У билан бир беллашсам армоним йўқ, деб келган ўспирин полвонлар одоб сақлаб жим ўтиришарди.
Орқа қаторда ўтирган йигирма беш ёшлар чамаси бир йигит ўрнидан турди.
— Мен беллашаман!
Ҳамма унга қаради. У танаси худди чўяндан қуйилгандек, миқти бир йигит эди. Елкалари кенг, билакларидан мушаклари бўртиб чиқиб турган, очиқ кафтига битта одам бемалол ўтирса яна икки бармоғи ортиб қоладиган бўз йигит эди. Даврада кимдир ҳазил қилди:
— Вой-бў, баданига мих қоқсанг қайилиб кетади-ку!
Кимдир, Жалол уни икки ямлаб, бир ютиб юборади, деб юборди.
Жалол полвон, писанд қилмагандек, мийиғида кулиб турарди. Унинг жилмайиши ёш полвоннинг нафсониятига тегди.
— Қўй, болам, мен гўдаклар билан курашмайман. Ўз тенгинг билан беллаш, - деди унга насиҳат қилгандек.
— Йўқ, фақат сиз билан курашаман. Билиб қўйинг, енгаман! Курагингизни ерга ишқайман!
— Катта кетма, бола! Менинг курагим фақат ўлганимда — гўрда ётганимда ерга тегади.
«Майли, майли, беллашсин, боланинг сазаси ўлмасин, хўп денг, иолвон бува!» деган овозлар чикди.
Баковул икки томоннинг розилигини олиб: «Бўстонлиқлик Жалол полвон Ёзёвонлик Эрмат полвон билан беллашишга рози бўлди!» деб эълон қилди.
Жалол полвон ерга ўтириб этигини ечаркан, қилаётган иши ўзига кор қилиб, энди кунинг шу мишиқи гўдакка қолдими Жалол, шу норасида болани енгиб, нима обрў топасан, дерди ичида.
Eрмат полвон эса уни писанд қилмай, енгаман, дегандек мағрур турарди. Унинг 6у «сурбетларча» туриши Жалол полвоннинг ғашини келтирди. Энди ўзингдан кўр, бола, деб ўрнидан турди.
Баковул уларнинг белбоғларини бошқатдан бойлаб, омин, деб фотиҳа берди.
Жалол полвон бепарво эди. Кани, бир уриниб кўрсин, деб кўйиб берди. Эрмат унинг белбоғи орқасига қўлини суқиб, билагига уч марта ўради. Жалол полвон хотиржам эди. Эрмат: «Ё эгам, ўзингдан мадад!» деди уни бир силтаб кўтариб, оёғини ердан узди. Яна бир марта силкинганида кўкрагигача чиқарди, турган ерида икки айланиб чап ёнбошига отди. У болалар чойнак қопқоғини бураб қўйиб юборгандек чир айланиб, яна қимирламай туриб қолди.
— Энди, бас, хумордан чикдингми, — деди у рақибининг қулоғига. — Энди навбат менга! — у шундай деб
Eрматни бир силтаб кўтардию ерга отди. У ерга чалқанча тушди. Жалол полвон тик турганча энгашиб унинг нкки елкасидан босди. Эрмат типирчилади. Рақибининг чайир қўллари ҳамон унинг елкасини ерга қапитптириб турарди. Шунда... Шунда Жалол полвон рақибинипг ўт чақнаган кўзида гўдаклар йиғлаганда оқадиган шаффоф, бокира ёшларини кўриб, сесканиб кетди. Унинг елкасидан қўлини олиб, ажиб бир меҳрибонлик билан қўлидан тортиб турғазмоқчи бўлди. Аммо Эрмат унинг қўлини силтаб ташлади.
Eрмат ўкириб-ўкириб йиғлади. Бу йиғи Жалол полвоннинг юрак-бағрини ўртаб юборди. Болам, йиғлама, кўз ёшингни ют, биров кўрмасин, деди унинг қулоғига шивирлаб, Эрмат шу заҳоти яктагининг енгини кўзига суртди. Увол, увол, дерди Жалол полвон. Мана шу бола менинг ўрнимга қолади. Уят иш қилиб қўйдим. Боланинг шохини синдирдим. Аттанг, аттанг... Жалол полвон гулдурос қарсак товушлари остида даврадан чиқиб кетди. Этагини тутиб пул йиғмади. Ёнғоқзор оралаб уйи томон кетди. Йўл-йўлакай, бу енгганимми, деб ўзидан ўзи сўраб борарди. Енгилганим, енгилганим! Майда 6олалар билан бел олишадиган бачкана полвон бўлиб қолдингми, Жалол, дерди бошини сарак-сарак қилиб.
Eртага жавоб беллашуви бўлади. Нима қилай? Беллашмасам, полвонлик шаъним тупроққа қоришади. Беллашсам-у, атайин йиқилиб берсам, унда нима бўлади? Полвонлик ғуруримни қаёққа яшираман...
Шундай хаёллар билан кстар экан, яқин орада аёл кишининг қиқирлаб кулгани эшитилди. Аланглаб қаради. Уч тегирмон сув оқадиган сой бўйидаги харсанг устида ўғли Қўчқорвой Нурим сартарошнинг келини Одинани бағрига босиб ўпяпти. Одина қийшанглаб кулар, Қўчқорнинг юзига беозор шапатиларди. Сойнинг шовуллашидан улар оёқ товушини эшитмасди. Ўз ишлари билап машғул эдилар. Қўчқор Одинани тиззасига ўтқазиб олиб, юз-кўзларидан, лабларидан тинмай ўпарди.
Жалол полвон нима қилишини билмай серрайиб туриб қолди. Қўчқорнинг ерга тушган дўпписини олаётган Одина сапчиб ўрнидан туриб кетди.
— Вой, мен ўлай... дадангиз! Шарманда бўлдик! — дедию тугмалари қадалмаган ҳарир кофтасини очиқ қолган оппоқ кўкрагига босганича қочди.
Қўчқор нима қилишини билмай дадасига қараб тургач:
— Йигитчилик — итчилик экан-да, дада, — деди. —Бу аҳмоқ, эримни турмадан чиқармасанг, ўзимни сувга ташлайман, деб...
— Дуруст, дуруст... Бир одамгарчилик қипсан-да, баракалла! Агар кучоқлаб турмаганингда, бағрингга босиб, томоғининг тагидан ўпмаганингда, албатта, ўзини сувга отарди. Менга қара, кўппак, хотинингни олдига шу алпозда борма! Юзингни артиб ол, ҳаммаёғинг қип-қизил лаб бўёғи бўлиб кетибди.
Жалол полвон ғудрана-ғудрана нари кетди.
Полвон ўғлининг шу жувонга айланишиб колганини биларди. Одинанинг эри қамалмасдан буруноқ бошланган эди бу савдо.
Нурим сартарошнинг ўғли Собит зўр Одинани Чустнинг Олмосидан опқочиб келганди. Ҳусни бир дунё, юзи сутга чайқаб олингандек, кўзлари-ку... Бу дунёда унақа кўз бўлмаса керак. Машҳур рассом Чингиз Аҳмаров уни Нанайда кўриб қолганда, бу жувоннинг кўзларида лазер нури бор, қараган жойига ўт қўяди, деган эди. Қўчқор оҳудек ҳуркагич шу дилбарга элакишиб қолди. Неча марта учрашувга чақирди, келмади. Эридан кўркди. Эри уни ҳаддан ташқари рашк қиларди.
Собит зўр қишлоқда тизгинсизлиги билан машҳур эди. Кўнглига келган ҳар қандай ишни тап тортмай қилиб кетаверарди. Баъзан у икки-уч ойлаб йўқ бўлиб кетар, поездларда лўлиларга қўшилиб қимор ўйнар, йўловчиларни карта ўйинига тортиб, чўнтакларини қоқлар эди. У йўқ пайтларида қишлоқ тинчиб қоларди. Одамлар Собит йўғида қишлоқ дам олади, дейишарди. Баъзан у бор буд-шудини ютқазиб, уйига қоронғи тушганда майкачан қайтиб келарди. Беш-ўн кун уйида «мўмин-қобил» бўлиб юрарди-да, яна сигирми, бузоқними ўғирлаб, лўлилар тўдасига қараб кетарди. Омади келган пайтларда бир халта пул билан қайтар, сигир-бузоқ эгаларини сахийлик билан рози қилиб, ўз кўнглида гуноҳлардан фориғ бўларди.
Собит зўр Одинани Олмосдан опқочиб келгандан кейин номи ўзига ярашмай қолди. Худди онаси бошқатдан туққандек яхши бола бўлди-қўйди. Қўни-қўшнилар Собитга худо инсоф берди, деб севинишди.
Собит отасига қўшилиб тўй-маъракаларга боради. Нурим сартарош ичкарига — кариялар олдига кириб кетганда Собит ташқарида қолиб, самоварчига қарашар, келди-кетдига чой ташир, ошпазга ўтин ёриб берарди. Унинг
бир чиройли қобил бола бўлганидан севинган ҳамқишлоқлар, «Қаранг-а, худо инсоф бераман, деса ҳеч гап эмас экан», дейишарди.
Собит Одинани ер-кўкка ишонмасди. Одина эса бу эркалашлардан талтайиб кетган эди. Рўзғор ишларига қўл урмасди. Ҳатто ечиб ташлаган кийимларини қайнонасининг олдига ташларди. Овқатни еб, идиш-товоқни йиғиштирмай индамай туриб кетаверарди. Қайнонаси жавраб-жавраб кир ювар, жавраб-жавраб ҳовли супурар эди. Баъзан у эрига нолиб қоларди:
— Нега индамайсиз, бошимизга чиқиб олди-ку, қайнотамисиз, нимасиз? Мен кимман? Қайнонаманми, келинманми? Мундоқ насиҳат қилиб кўйсангиз бўлмайдими?
Нурим сартарош босиқлик билан жавоб қиларди:
— Қўй, хотин, кўпам зорланма. Ўғлинг шунга андармон бўлиб, қиморбоз дўстларидан кечди. Ёмон қилиқларини ташлади. Шу келин, деб юртга қўшилиб қолди. Икки марта жума номозига хам олиб бордим. Келинингдан нолима, унга раҳмат де. Ўғлинг ҳозир мисоли мажнун.
Собит ҳар куни кечкурун жомда иссиқ сув опкириб хотинининг оёғини ювиб, оппоқ сочиққа артар, тирсиллаб турган болдирларига шапалатиб уриб қўярди. Кейин уни даст кўтариб тўшакка ётқизарди. Одина 6у хизматларга мукофот сифатида узук тақилган бармоқларини упинг пешонасига тегизиб ўпиб қўярди.
Собит ҳали тонг ёришмай елкасига милтик ташлаб тоққа чикиб кетарди. Тун салкинида қанотлари карахт бўлиб қолган беш-тўртта каклик уриб келарди. Хотини уйқудан тургунча какликларнинг патларини юлиб, тозалаб, тузлаб кўярди. Одина ҳовлига чиққанда шамол учириб юрган патларни кўриб бурнини жийирарди. «Шу каклик ўлгир ҳам жонимга тегиб кетди-да», деб нолирди.
Собитга отаси, болам, ўртоқларинг ҳашарга айтса, колмагин. Энди сен юрт ичига кириб қолдинг. Кексалар олдидан саломсиз ўтмагин, ўтирган бўлсанг, ўрнингдан туриб салом бергин, деб насиҳат қиларди. Онаси бўлса унинг кўйлакларини жуҳуд домлага обориб дам солдирарди. Ў ёзиб берган аллақандай қоғозларни чойга ивитиб ичирарди.
Кунларнинг бирида эшик тақиллаб қолди. Собит эшикни очса, остонада машҳур рассом Чингиз Ахмаров турипти.
— Келинг, мулла ака, — деди Собит унга хайрон қараб.
— Келиннинг сувратини ишлашга рухсат берсангиз. Париж кўргазмасига юбораман.
Собитнинг бундан беш ой олдинги қони кўпирди. Панжалари муштга айланди.
— Қани, яхшиликча жўнаб қолинг, бўлмаса бир корҳол бўлади. Мени ким деб ўйладингиз, хотинини томошага қўядиган ҳезимкашлардан деб ўйладингизми?
Аҳмаров бир сўз айтмай орқасига қайтди. У шунақа жавоб бўлишини аввалдан биларди. Зора унга худо иноф бериб рог бўлса, деб ўйлаганди.
Лекин 6у беқиёс истеъдодли рассомда бир-икки марта кўрган одам қиёфасини ёддан чиза олиш қобилияти бор эди. Барибир ишлайман, дея дилига тугиб қўйди.
Қўчқор Одинага етишиш учун бор хунарини ишга солди. Собитни хўкиз ўғирлади, деб қамади. Тергов пайтида мототсикл хам ўғирлагансан, деб сохта гувоҳга рўпара қилди. Ўзи унинг томига ташлаб қўйган бир халта кўкнорини ҳам «дело»га ёпиштирди. Собит саккиз йилни бўйнига олиб кетдию, хотини милитсия терговчиси — капитан Қўчқор Жалоловга крлди. Хохлаган пайтида учраншб, айш-ишрат қилишга имкон яратилди. Бир кун Одина унга эркаланиб, ўлсин, тўнка эримдан айниган тухумнинг ҳиди келарди, деб кулди.
Яқинда, бир ҳафтача бўлди, Собит турма қоровулини ўлдириб қочган эмиш, деган гап тарқалди.
Бу гапни эшитган Нурим сартарош боласидан умидини узиб қўйди. Энди уни эплаб бўлмайди. Бу бола қон тўкиб қўйди. Унинг ичидаги аждар уйғониб кетди. Энди у дуч келганга ўт пуркайди, дуч келганни ғажиб ташлайди, деб афсус-надоматлар чекди.
Шу тобда кўзи олдида бўлиб ўтган ҳодиса Жалол полвонга негадир таъсир қилмади. Унинг хаёли эртага бўладиган кураш билан банд эди. Нима қилсин, беллашмаса, Жалол полвон қочди, дейишади. Беллашса, бир навқирон йигитнинг дили вайрон бўлади. Эрмат енгилса курашга қўл силтаб, иккинчи марта даврага чиқмайдиган бўлиб кетади. Агар унга йиқилиб берса, эллик йил елкаси ер искамай келган, шу охирги курашдан кейин полвонликни ташлаб, умрининг қолганини тоат-ибодат билан ўтказаман, деб аҳд қилиб қўйган. Кураш — бошқаларга томоша. Полвон учун эса ғурур, нафсоният, айниқса, охирги жангдан тўнининг чангини қоқиб, даврадан бош эгиб чиқиб кетиш Жалол полвонга ўлим билан баробар эди.
У шундай деб ўйладию дарров фикридан кайтди. «Жалол, шунақа паст одаммисан? Бир оёғинг гўрда турибди-ю, шон-шавкатни ўйлайсан-а! Уят, уят!»
У бири-бирини инкор қиладиган хаёллар гирдобида тўлғаниб-тўлғаниб уйқуга кетди.
...Бугунги курашга кечагидан икки баробар кўп одам келган. Уч автобусда шаҳардан ишқибозлар, енгил машиналарда туманлардан полвонлар келишган. Кечаги кураш телевизор орқали кўрсатилган эди. Жавоб беллашув қандоқ бўлар экан, деб келганлар сон-саноқсиз.
Кабобпазлару морожнийчиларнинг қўли-қўлига тегмайди.
Жалол полвон бугунги беллашувга хушламайроқ келди. Ўзига қолса, мен енгилдим, деб қайтиб кетишга хам рози эди. Уни 6у ерга фақат орият олиб келганди.
Саккиз беллашувдан кейин Жалол полвон билан Эрмат полвонга гал келди.
Eрмат полвоннинг қовоғи солиқ. Ундан кечаги мағлубиятнинг заҳри кетмаганди. У рақибига тилар-тиламас, хатто, бетига қарамай қўл берди. Унинг авзойи бузуқ. Агар бугун Жалол полвонни тупроққа қориштирмасам, фалон-пистон бўлай, деб дўстларининг даврасида оғзига ёмон сўз олиб кўйган. Полвон халқи жазавага тушганда берган ваъдасини унутадиган қавмдан бўлади. Кечаси билан Жалол полвон ўйлаб-ўйлаб, Эрматга йиқилиб берай, энди зўр келиб қаёққа борардим, шу ёш нолвонга бугунги ғалабаси қанот бўлсин, деб ният қилганди. Беллашув пайтида ниятидан ғурури ғолиб келди. Бу ўжар, ўзига ортиқча бино қўйган полвончанинг таъзирини бериб қўймоқчи бўлди. Эрмат ҳам астойдил эди. Унга асло белини бермасди. Жалол полвон уни ўзига торганда, бир кучаниб қўлини чиқариб юборарди. У эллик йил курашиб ҳали бунақа бели бақувват полвонни кўрмаган эди. Кўпдан синалган усулини қўлламоқчи бўлди. Рақибини бағрига қапиштириб кўтарганда ҳар қандай полвон ҳам тоб беролмасди. Бунинг учун аввал Эрматни бағрига тортиши керак. Аммо Эрмат сира белини бермасди. Ҳамла билан бир-икки марта уни кўксига қапиштирди хам. Аммо Эрмат бир кучанганда Жалол полвоннинг бақувват қўллари узилган занжирдек белбоғдан чиқиб кетарди. Жалол полвон пайт пойлаб уни бағрига босди. «Ё тангрим!» деб оёғини ердан узди. Ҳамма жим. «Жалол ютди, Жалол ҳозир уни ерга қапиштиради», деган овозлар эшитилди. У рақибини энди ёнбошга отмокчи бўлиб турганда ёнғокзордан кетма-кет икки марта ўк товуши эшитилиб колди. Ҳамма ёнғоқзор томоига қаради. Отилган ўк гўё Жалол полвоннинг қон томирига, бақувват пайларига теккандек бўлди. Бир дам қони айланишдан тўхтагандек, пайлари дуторнинг таранг ипларига сув сепилгандек бўшади-қолди.
— Ур, ур, болам! — деди Жалол полвон инграб. —Шу топда ерга отмасанг, кейин мени енголмайсан!
Eрмат нима бўлаётганини тушунмасди.
— Ур, шошиб турибман! Зудлик билан кетишим керак, ур!
Eрмат уни даст кўтариб ўнг ёнбошга отди. Жалол полвон икки қулочини ёзганча ерда ётар экан: «Енгдинг, енгдинг, 6ола!>> деди.
Eрмат уни қўлидан ушлаб турғизиб қўйди. Жалол полвон этигини хам киймай ёнғоқзор томонга ўкдек учиб кетди.
Даврада шивир-шивир гап айланиб қолди: «Ёнғоқзорда Собит зўр Қўчқор билан Одинани отиб кетибди...»
Икки марта ўқ отилгандаёк Жалол полвоннинг юраги мудхиш воқеа юз берганини сезганди.
Саккиз йил мусичадек бир-бирининг патини ялаб яшаган, эри ишдан кечикса остонада интизорлик билан кутадиган, келиши билан бўйнига осиладиган хотинининг бир дақиқада эридан кўнгли қолиши мумкинми?
Уйга олиб келишганда Қўчқорнинг танаси ҳали совумаганди. Билагидаги соати юриб турипти, миллари бепарво айланяпти. Ундан дам ўтмай қандайдир шўх куй таралади. Хотини Гуландом фарёд уриб унга ўзини отди. Отдию бир дақиқа ўтмай нафрат билан сапчиб ўрнидан туриб кетди. Мурдадан франтсуз атирининг хиди келарди. Унинг юзларида, бўйинларида, кўкракларида лаб бўёғининг қип-қизил излари аниқ кўриниб турарди.
Шу топда ўлган Қўчқор эмас, Гуландом эди. Орзулари, кўксида ёнган оловдек мухаббат, эркаланишлари бир зумда жон берди-кўйди.
Марҳумнинг йигирмаси ўтгунча хам Гуландомнинг кўзида ҳеч ким ёш кўрмади. Гўё у эрининг эмас, бегонанинг маъракасида юргандек эди. Қулоғидан зирагини, бўйнидан шода-шода марваридларини, бармоқларида чақнаган узукларини олиб қўймади. У азадор уй соҳибаси эмас, тўй эгасидек эди.
Гуландомнинг борадиган жойи йўк эди. Тўйда келин томондан биронта тирик жон келмаганди.
Полвон ўғил уйласам, қудаларим билан борди-келди қилсам, деб орзу қиларди. Афсус, ундай бўлмади.
Кўчқор Оҳангарон томонларда милитсия терговчиси бўлиб ишларди. Бир тўйда Гуландомга кўзи тушадию халоватини йўқотади. Ётса ҳам, турса ҳам кўзидан Гуландом кетмайди. Неча марта йўлини тўсиб, гапга солмоқчи бўлади. Аммо қиз ёввойи каптардек унга тутқич бермас, ошиқ йигитнинг ёлворишларини эламас эди. Охири Қўчқор кўпдан синалган усулини қўллайди. Гуландомнинг укасини, мототсиклда одам уриб кетган, деб қамаб қўяди. Гуландом бош эгиб, Қўчқорнинг олдига боришга мажбур бўлади. У қилади. бу қилади, қизнинг у ёғидан ўтади, бу ёғидан ўтади, алдайди, аврайди. Фалон вақт фалон жойга кел, укангни кўрсатаман, дейди. Шундай учрашувлардан кейин Гуландомда Кўчқорга мойиллик сезила бошлайди. Қиз тегадиган бўлади, Қўчқор уйланадиган бўлади. Қўчқордан қизникига совчи келади. Ота унамайди. Жаллодга берадиган қизим йўқ, деб узил-кесил жавоб қилади.
Гуландомнинг онаси эрига ётиғи билан тушунтирмоқчи бўлади.
— Рози бўлинг, дадаси, бўлмаса, шармандамиз чиқади. Иигит ўлгир қизимизни бошқа эрга теголмайдиган қилиб қўйган.
Хотинининг гапи оғзида қолади. Ота сапчиб ўрнидан туриб, ичкари уйдан Гуландомнинг сочидан судраб чиқади. Кўча эшигидан итариб чиқаради.
— Иккинчи бу уйда қорангни кўрмай! Оқ қилдим, - дейди...
Гуландом кечалари айвон даҳанига ўтириб, шум тақдирини қарғарди. Бегона хотин қўйнидан чиқиб келган наҳс эр билан ётганига ўксиб-ўксиб йиғларди. Шундай пайтларда бу пушти куйган, зурриётсиз эрининг гўрига ўтлар қўйиб юборгиси келарди.
Жалол полвоннинг буйрагига бирдан оғриқ кирди. Чидаб бўлмас бу оғриққа Жалол полвон тишини-тишига Қўйиб чидаб берди. Уч кун маъракага ким келди, ким кетди, билмасди. Ўзи билан ўзи овора эди. Охири у белини кўтаролмай букчайиб қолди. Докторлар оғриқни босадиган укол қилишди, барибир сал фурсатдан кейин яна оғриқ бошланаверди.
— Бу узоқ давом этадиган дард, — дейишди врачлар. — Агар тезроқ тузаламан десангиз, Бухорога боринг. Давоси ўша ерда. Бухоро санаторийсидан шифо топасиз. Албатта боринг, йигирма кунда тузалиб қайтасиз.
Оғриқ чидаб бўлмас бир ҳолга келди. Полвон жиянини чақиртирди.
— Жиян, аҳволимни кўриб турибсан. Оғриқ зўрайиб кетди. Келгунимча бола-чақанг билан шу уйга келиб тур. Ҳовлини шундоқ ташлаб кетаверсам ҳам бўлаверарди.Ўғри оладиган ҳеч вақо йўқ. Биласан-ку, мол-дунёга ҳирс қўймаган одамман. Аммо уйда бировнинг омонати бор. Жиянингни ўртоғи чет элга ишлагани кетган. Манави машина билан битта чамадонни ташлаб кетган. Омонатга хиёнат бўлмасин, деб ҳалигача итдек қўриклаб ўтирибман. — У дарвозаси очиқ турган гаражга қаради. Устига брезент ёпилган «Волга»нинг ғилдираклари кўриниб турарди. — Эҳтиёт қил, болаларинг чизиб-нетиб ўтирмасин.
Қўчқорнинг ҳовлиси полвоннинг уйидан олти эшик нарида. Тошкентнинг энг яхши усталари қурган. Таги ертўлали саккиз хона уй. Ҳаммасига чўғдек ёнаман деб турган гиламлар тўшалган. Шифтларида биллур қандиллар. Жавонларда япон, хитой, немис чиннилари. Ҳовли ўртасида фавворали тўртбурчак ҳовуз. Полвон хонларнинг саройидек ҳовлини кўрганда, болам, уч уйландинг, худо сенга фарзанд бермади. Боланг бўлмаса, чақанг бўлмаса, шунча уйни нима қиласан, деди. Эр-хотинга иккитагина хона бўлса етарди-ку, деганда Қўчқор гапга чап бериб, ҳа энди, бу ҳам бир ишқибозчилик-да, деганди.
Остонада эшик кесакисига суяниб Гуландом турарди. У узоққа кетаётган кайнотаси билан хайрлашгани келган.
— Болам, — деди полвон унга, — азадор хотинсан, бўйнингдан, қулоқларингдан анави ялтир-юлтирларни олиб қўй. Ўзбекчиликда айб бўлади. Дўст бор, душман бор, ўзингни эҳтиёт қил. Энди сени қўриқлайдиган эринг йўқ. Ҳайҳотдек ҳовлида бир ўзинг қоляпсан. Қулоғингдаги зирак жуда қимматбаҳо буюм эмиш. Самовардаги чойхўрлар эрмак қилиб, полвоннинг келини иккита «Волга»ни қулоғига илиб юрибди, дейишяпти. Уйда ёлғиз ётма. Хайр энди, соғ-омон бўлинглар. Сизларни Оллоҳга топширдим. Мен Бухоройи шарифга кетдим.
Жалол полвон тўнини елкасига ташлаб, кафти билан ўмганини босиб, инқиллаб, сафар анжомлари солинган халтани аранг кўтарганча букчайиб чиқиб кетди.
Етмиш йил яшаб бирон марта дардга чалинмаган, фақат болалигида қизамиқ бўлган, кўкйўтал бўлган Жалол полвон умримнинг қолганини ҳам ана шундай доктору дори нималигини билмай ўтказаман, деб ўйлаган эди. Бандасининг айтгани бўлмас экан. Дард ҳам, дармон ҳам худонинг иродасидан. Ҳеч касал бўлмаган одам дардни оғир кўтаради. Жалол полвон беш кун бош кўтармай, шифтга боқиб, оҳ-воҳ қилиб ётди. Умрида емаган уколларни еди. Кўнгли айниб-айниб, қўланса дориларни ютди.
Мана, беш кун ўтиб, энди кўзини очди. Шунда қаерда ётганини билди. Атрофига қаради. Палатада ундан бошқа яна уч бемор бор эди. Улар етмишга етиб-этмаган, кўп дард тортганликлари шундоққина билиниб турган кишилар эди. Бирининг ияги асабдан баъзи-баъзида чап томонга тортадиган, бири андак дудуқланадиган, бири оёғи ногирон одам эди.
Юрса ер силкинадиган, оркаси битта стул ўриндиғига сиғмайдиган Жалол полвон беш кунда бир бурдагина бўлиб колди.
Тоғу арчозорларнинг шаффоф ҳавосига ўрганган бу одам дард билан бўлиб дори ҳидига тўлган палатанинг бўғиқ, қўланса бўйини сезмаган экан. Жони сал ором олиб, энди сезяпти.
— Меҳмон ако, бизде жидо қўрқитиб юбордингиз-ку! Хайрият кўзди очдингиз. Худо хоҳласа кризис ўтди. Апарасияга кўнманг. Буйрак сабел нозик нарса. Тиғ тегизиб бўлмайду.
Жалол полвон ияги чап томонга тортадиган бу одамнинг гапларидан бухоролик эканини билди.
— Мен кафел, кўрмагандек бўлиб кетасиз. Томирингизга беш кундан бери гимодез деган дори томизишади. Бу дори қонни тозалайди. Йўқ демай билагингизни тутиб бераверинг. Бу ер касалхона эмас, санатория. Сизни шаҳардаги катта касалхонага олиб кетишмоқчи эди. Аҳволингиз оғир бўлгани учун безовта қилишмади. Энди ҳаммаси ўтди. Буёғига ўзимизди қўли енгил дўхтирларимиз даволайверадилар.
Ҳамшира қиз Жалол полвонга дори ичириб, чиқиб кетаётганда дудуқланадиган бемор уни тўхтатди:
— Сангча бону, меҳмонди гулайсага олиб чиқсак майлиму?
— Ойтимуллодан сўрай-чи, — деб чиқиб кетди ҳамшира. Жалол полвон: «Ҳамширанинг исми қизиқ экан, бу Ойтимуллоси ким бўлди экан», — деб ўйлади.
Бир оздан кейин оқ халати ўзига ярашган навбатчи врач кирди. У эллик ёшларни қоралаб қолган, юзида битта ҳам ажини йўқ, кўҳлик аёл эди. Ўнг чеккасида тароққа сўз бермаган зулфи қулфнусха зирагига илиниб турарди.
Оёғи ногирон бемор тилга кирди:
— Қаерларга юрибсиз, Ойти? Ишқингизга ўллик-ку!
Ойти унинг ҳазилига ҳазил билан жавоб берди:
— Бошқа палаталарга ҳам жазманларим кўп, акамулло!
— Аёқим мундоқчикин бўлмаганда сизни ўзим опқочиб кетардим.
— Ундоқ бўлса, оёғингизни шу бугуноқ тузатиб қўйганим бўлсин. — У шундай деб ёнидаги ҳамширага юзланди. — Аравачани олиб келиб отахонни бир боғ айлантиринг. Тоғ ҳавосига ўрганган одам палатада жуда қийналиб кетди.
У беморларнинг қон томирини ўлчаб, «Зўр, зўр, юрак эмас, паравоз. Овқатдан қисмасак, қутуриб кетибсизлар»,— деди.
— Ундоқ бўлса бир кунга уйга жавоб беринг, момонинг қулоқига секратний гапим бор эди.
Ойти, ёмонсиз, ёмонсиз, раис бова, дея чиқиб кетди. Аёллар кирган палата бирдан ёришиб кетгандек бўлди. Улардан қувонч ва нур қолди.
— Барака топкур, зап файзли аёл-да. Беморнинг оғриғини икки оғиз сўз билан тузатворади-я!
Жалол полвон ўзим юраман, дейишига қўйишмай, уч кишилашиб уни аравачага ўтқазиб, ташқарига олиб чиқишди.
Ҳаво очиқ, ғир-ғир шаббода эсиб турипти. Қўлида стакан, пиёла ушлаган беморлар сув ичгани булок томонга кетишяпти.
Бу ердан чиққан булоқ суви нақ буйрак касаликинг тайёр давоси эди. Жуда кўп одамлар буйрак оғриғидан вой-войлаб келиб, шу сувдан шифо топиб, хандон-хушон уйларига қайтиб кетганлар. Учта чол полвон ўтирган аравачани навбатма-навбат итариб хиёбон айланишар эди.
— Бу ерда аёлларнинг исми қизиқ экан, — деди Жалол полвон ҳайрон бўлиб. — Сангча, Ойти... бу нима дегани? — Қўлтиқтаёқда судралиб келаётган бемор тушунтира бошлади:
— Сизнинг Тошкентингизга Тошхон, Тошбиби деган аёллар борми? Бале, бизнинг Бухор тилига Сангча дегани Тошкент тилига Тошча дегани. Оналари бошинг тогадан бўлсин, дўхтарим, деб шунақа исм қўядилар. Ойти дегани асли Ойтўта дегани. Бу Ойхола деган маъно беради, ўрисларнинг тёта деган сўзи ҳам шундан олинган бўлиши керак. Сизлар эркакларни мулла ака дейсизлар, биз акамулло деймиз, опамулло деймиз. Дўхтир опанинг исми дакументга бошқача. Яъни Истат Фузайловна. Тушундингизми?
Полвон, тушундим, дегандек бош ирғаб қўйди. Улар сўлимгина шийпончага чиқиб чақ-чақлашмоқчи бўлишди.
— Меҳмон, ўзларини қаердан сўраймиз? — деди ияги силкинадиган бемор.
— Сўраманг, — деди полвон. — Юртим жуда узоқда, тоғлар орасида. Ўзларингдан сўрай. Сизларга нима бўлган? Кўп дард тортганга ўхшайсизлар.
— Ҳа, нимасини айтасиз, Гулояннинг тошкентлик ит-ялоғи уравериб, ҳаммамизни инвалид қилиб кетган. Балки эшитгандирсиз у итни? Қўчқор Жалолов деган терговчи, ҳа, онангни...
— Ҳой, ҳой, оғзингга қараб гапир, «Ойти» келяптилар — Фузайловна ўтиб кетгандан кейин у сўзини давом эттирди: — Ўша падар лаънат кўп ишлар қилиб кетди. Бутун бир шаҳарни боқса етадиган бойлик олиб кетди ўша итнинг боласи.
— Сўкинмай гапир, — деди дудуқланадиган бемор аранг гапириб.
— Сўкинаман, нега сўкмас эканман! У аблаҳнинг отаси эшак, онаси мочахар!
Жалол полвоннинг вужуд-вужудига минглаб игна санчилгандек бўлди. У дунёга келиб ҳали бунақа ҳақорат эшитмаган эди. Тишини-тишига қўйиб чидади.
— Гулояннинг ўзи ҳафта-ўн кунда бир келиб Қўчқорнинг йиққан-терганларини чамадонига солиб олиб кетарди. Унинг терговчилари Фарғонада, Хоразмда, шу бизнинг Бухорода иш олиб борарди. У аблаҳ жуда ҳам шафқатсиз, жаллод эди. Хотинларимизни ҳам, келину қизларимизни ҳам қамаган эди...
Ҳамшира Сангча Амонова уларни тушликка чақирди:
— Қани, тойчоқларим, дўмбоқларим, авқотга.
Унинг бу гапига Жалол полвоннинг ғаши келди:
— Ия, биз унинг бобоси тенги бўлсак, бу тирранча қизалоқ эрмак қиляптими?
Учала бемор баробарига хандон ташлаб кулиб юборишди.
— Шу қизалоқнинг икки куёви, бир келини бор. Саксонинчи йилда неварам кўричак бўлиб касалхонага тушиб қолди. Сангчани ўшанда биринчи кўришим эди. Қарасам, у тил-жағли, оёқ-қўли чаққон, сухсурдек қиз. Кенжа ўғлимга қиз қидириб юрган пайтимиз эди. Бош врач олдига кириб, Сангча деган ҳамширангиз бор экан, ахлоқ-одоби қандоқ, деб сўрадим. Бош врач кулди.
— Бу қизнинг биринчи эридан уч, кейингисидан тўртта боласи бор. Эри аварияга учраб ҳалок бўлгандан кейин отасининг қистови билан бошқа бир қобилгина эрга теккан. Отаси бир юз бирга кирди. Онаси тўқсон олти ёшда оламдан ўтди. Битта опаси ҳозир саксон бир ёшда.
Жалол полвон бу гапга ишонқирамай «Йўғ-э», деб юборди.
— У Ойтимуллодан уч ёш катта. Қаранг, юзида битта ҳам ажини йўқ. Сочларига ҳалигача оқ ораламаган. Ойти эллик бир ёшда бўлса, у демак эллик тўртда бўлади. Ҳали зуваласи пишиқ. Қизларига совчи келса, янглишиб, Сангчани қизлардан биттаси бўлса керак, деб гапга солиб кўришади.
Жалол полвон, ё алҳазар, деб юборганини билмай қолди.
— Бухоронниг тагига тилло бор. Мана шу ичаётган сувимиз ҳам тилло қумлар орасидан ўтиб келаётган бўлса ажаб эмас, — деди қўлтиқтаёқда судралиб келаётган бемор. Пошшою амирлар ҳам аҳмоқ эмас. Тилло пиёлада шароб ичишган. Тилло меъдани тозалайди. Одамлар бекорга тилло тиш қўймайди. Қайнотамнинг дадаси заргар эди. Йилига бир марта битта бухор тангани эговлаб кукунини кап отарди. Ана шу одам бир юз етти ёшда оламдан ўтган.
Кечқурун Сангча Амонова дори ичиргани кирганда полвон унга разм солиб қаради. Унинг жилмайишга мойил бўлиб турган маъсум лаблари, қуюқ киприклари қуршовида қолган мастона кўзлари, ҳали пардоз кўрмаган юзлари қарамаганни ҳам ўзига қаратади. Жалол полвон етмиш ёшли чол бўлатуриб унга беҳаёларча қараб турганидан уялиб кетди. Тангрим, ўзинг кечир, тавба қилдим, деб истиғфор келтирганини ўзи ҳам билмай қолди.
Сангча чиқиб кетар экан, билиб қўйинглар, болакайларим, телевизорни ровна соат ўнда ўчириб кетаман, деди.
— Ундай қилма, болам. Бугун соат ўну ўнда Марям билан Гулбаҳорнинг консерти бўлади. Марям «Қурбон ўлам»ни, Гулбаҳор «Барно йигит»ни айтади. Учирма, жон болам, — деб ёлборишди чоллар.
— Бўпти, — деди Сангча раҳми келиб. — Меҳмон,— деди у Жалол полвонга. — Сиз фамил чой ичмай туринг. Кўк чой буйракни ювади. Ҳозир айтаман, ҳаммангларга бир чойнакдан кўк чой келтирадилар.
Бир оздан кейин патнисда чойнакпўш кийдирилган тўртта чойнак келтириб стол устига қўйиб кетишди. Ияги силкинадиган бемор анчагина гапдон экан.
— Меҳмон, биз сизнинг исми шарифингизни билмаймиз, сиз бизникини билмайсиз. Келинг, яхшилаб танишиб олайлик. Менинг исмим Ҳамро Очил. Мана шу жойдаги колхозга раис эдим. Санатория боғига ерни ўзим ўлчаб берганман. Манави лангнинг, яъний чўлоқнинг оти Ихтиёр Камол, қоракўл совхозига директор бўлган. Анаву соқовнинг оти...
— Соқов дема, дудуқ де.
— Хўп, бўпти. Унинг оти Зулфиқор, фомиласи... —айтаверайми, деб унга қаради. Зулфиқор менга бари бир дегандек қўл силтаб қўйди. — Унинг фомиласи Гадоев. Пахта заводига директор бўлган. Ана энди сиз ўзингизнинг исми шарифингизни айтинг.
— Мен унақа машҳур одам эмасман, пўристой бир иолвонман, холос. Полвон ака десанглар бўлади.
Орага жимлик чўкди. Ҳар ким ўз чойнагидан чой қуйиб қайтара бошлади.
— Чойни бир қайтарсанг чой бўлади, икки қайтарсанг мой бўлади. Уч қайтарсанг, гижинглаган той бўлади, — деди Зулфиқор Гадоев.
Жалол полвон яна қўчқор тўғрисида гапириб қолишмасин, деб, асли камгап одам бўлишига қарамай, узундан-узоқ гап бошлади:
— Эллик беш йилдан бери кураш тушаман. Манаман деган зўр полвонлар билан беллашганман. Худонинг меҳрибонлигидан ўргилай, умримда енгилиш нималигини билмай ўтдим. То ўлгунимча шундоқ кетаман, деб ўйлагандим. Аммо бир ёш боладан йиқилиб, шармандаи шармисор бўлдим. Касалим хам шундан. Бола нихоятда кучга тўлган, абжир, кураш ҳадисини олган пахлавон экан. Урди, мени чалпак қилиб ерга урди. Белбоғимни тирсагига ўраб қисганда белим чўрт узилиб кетадиёв, деб ўйладим. Белбоғим худди сим аркон бўлиб суяк-суякларимгача қисарди. Куймичим билан ерга зарб билан тушдим. Ичак-чавоқларим аралаш-қуралаш бўлиб кетди, деб ўйладим. Даврадан оғриқ азобида, юрт кўзига қараёлмай, шармандаи шармисор бўлиб чиқиб кетдим. Дўхтирлар буйрагингиз жойидан қўзғалибди, дейишди. Мана энди, қариганимда дардга чалиниб ўтирибман.
Беморлар унинг 6у гапларини қулоқ қоқмай тинглашарди.
— Ҳар бир одамнинг ичида дард бор. Э, нимасини айтасиз, биравники ошкора, биравники пинҳона. Мана, бизди олсак...
Ҳамро Очил Зулфиқорнинг гапини бўлди:
— Яна анаву ифлос, итдан тарқаган Қўчқор Жалол тўғрисида гап бошламоқчимисан, гадойнинг боласи? Қўй, ўшанинг ҳаром отини оғзингга олма.
Полвон бир қизарди, бир бўзарди. Ноилож чидади. У шунча, узундан-узоқ гапириб уларни чалғитмоқчи бўлганди. Бари бир гап айланиб яна ўғлига келиб тўхтади...
— Эртага бизникига нонушта қилсак. Уйим яқин, шу ердан кўриниб туради. Бир яйраб сарёқли ширчойхўрлик қилсак. Тандирдан янги узилган, ушлаган қўлни куйдирадиган мойли патирни ширчойга тўғраб еган одам прама жаннатга тушади. Нима дейсизлар, жўралар?
— Билмадим, — деди полвон. — Бу ернинг қоидасини унчалик билмайман. Дўхтирлар кўнишармикан?
— Билдирмаймиз-да. Улар то ишга келгунча биз нонушта қилиб бўламиз. Ширчой саҳар пайтига ичилади. Тушундингизми, жўра?
Полвон яна гап Қўчқордан бошланмасин, деб дарров, хўп, деди.
Ҳамро Очилнинг ҳовлиси катта, иморатлари ҳам раисчасига қурилган. Хоналари кенг, шифти баланд. Қандайдир патнисларга қараб чизилган гул, тарвуз, қушларнинг сувратлари билан бежалган эди. Хона жиҳозлари ночор эди. Биров ҳавас килса бўладиган гиламу жавонлар йўқ. Бир китоб жавонида беш-ўнта пахта гулли пиёла билан тўртта чойнак бор эди.
Полвон кўп раисларнинг уйларида бўлган. Уларникида қимматбахо мебеллар, деворларда ҳам, оёқ остида ҳам эрону туркман гиламлари, япон, хитой, немис чиннилари токчаларда, жавонларда чақнаб кўзни оларди. Жалол полвон Ҳамро раиснинг завқи пастроқ экан, деган ўйга борди. Ё бўлмаса кўп қиз узатгану ҳар тўйда қизлар уйни бўшатиб кетаверган, деб дилидан ўтказиб қўйди.
Ҳамро Очил унинг кўнглидан ўтаётган гапларни сезди.
— Ажабланяпсиз-а, Полвон ако? Бу уйдаги қимматбаҳо буюмлар музейларда ҳам топилмасди. Бебаҳо чинниларнинг кўплигидан йўталсанг чинни овози ярим соат жаранглаб хонада айланиб юрарди. Мен қамалганимда болаларим бир чеккадан сотиб ўша онангни... Кўчқорга обориб беришипти, на гилам қопти, на чинни асбоб.
Полвон ҳеч бўлмаса шу ерда Кўчқорнинг номи тилга олинмас, деб ўйлаган эди. Йўқ, бўлмади.
Дастурхонга ажойиб неъматлар тортилган эди. Каттақўрғоннинг ушласа уқаланиб кетадиган пашмагидан тортиб, Бухоронинг машҳур ёғли холвасигача, ҳар бири «Жигули»нинг ғилдирагидек ёғли патирлар...
Ҳовлида ҳеч ким йўқ.
— Келинлар, қизлар саҳарлаб 6у таомларни тайёрлаб бирлари ишга, бирлари ўқишга кстишган.
Ёши олтмишларга бориб қолган озғин бир хотин патнисда тўрт коса ширчой кўтариб кирди. Ҳамро Очил туриб, патнисдаги чинниларни олиб дастурхонга кўйди. Шунда Жалол полвоннинг кўзи хотиннинг бармоғига тушди. Унинг ўнг қўлидаги ўрта бармоғи худди ипга осиб қўйгандек саланглаб турарди.
— Қани, ширчой совумасин. Патир қайноқлигида тўғранглар, мазаси бошқача бўлади. Мурч сепсак-ку, мазаси янаям бошқача бўлади-я, аммо буйракка аччиқ нарса тўғри келмайди-да.
Меҳмонлар ниҳоятда тотли ширчой билан овора бўлиб, ҳеч биридан садо чиқмади. Ҳамро Очил жимликни бузди:
—- Полвон ака, хотинимнинг бармоғини кўриб ҳайрон бўлдингиз-а? Бу ўша падарлаънат Қўчқор терговчининг иши. Мен уйланганимда онам раҳматли бармоқларидаги узукни чиқариб, келинга, болам бу узукни катта бувим таққанлар, у кишидан кейин мен таққанман, энди сиз тақинг, деб хотинимнинг ўрта бармоғига тақиб қўйган эдилар. Узукнинг иккита мошдек олмос кўзи бор эди. У пайтда хотиним озғин, бармоқлари хам қаламдек ингичка эди. Икки бола туққандан кейин эт қўйиб, семириб кетди. Бармоқлари хам йўғонлашиб қолди. У шу узукни қирқ йилдан ортиқ тақди. Аммо қўлдан қўймади. Тўнғичимни уйлантирганимизда, хотиним келиннинг бармоғига шу узукни тақиб қўймоқчи бўлди. У анча уринди, бармоғидан чиқаролмади. Узук гўштдор бармоғи териси орасида қолиб кетибди. Келинга Бухородан бошқа узук опкелиб бергандим. Мен қамалганимдан кейин ҳам аблах Қўчқор терговчи уйни обис қипти. Келинларимнинг, қизларимнинг ҳамма тақинчоқларини опти. Хотинимнинг бармоғидаги узукка кўзи тушиб, шунча уринибдики, чиқазолмапти. Охири узукни омбур билан қисиб бор кучи билан тортибди. Узук бармоқнинг терисини, гўштларини сидириб чиқибди. Бармоқ бўғинлари узилиб кетибди. Ҳозир кўрдингиз-ку, битта бармоғида жон йўқ, тўртта бармоқ орасида латтага ўхшаб осилиб қолган. Кир юволмайди, хамир қоролмайди, игна ушласа, жони йўқ бармоқ халақит беради.
Гап нимадан бошланса охири Қўчқор билан тугарди. Жалол полвон Бухорога келганига пушаймонлар еди. Минг ўлиб, минг тирилди.
— Шу десангиз, — дея гапини давом эттирди Ҳамро Очил. — Эрта-индин пенсияга чиқсам, колхоз машинасини топширишим керак бўлади. Ҳар калай ўттиз-қирқ йил машинада юрган одам пиёда қолмай, деб кенжамга битта «Волга» олиб бердим. Номер олдик. Правоси йўқ бола миниб-кетиб юрмасин, деб калитини хотинимга бериб қўйдим. Аблах Қўчқор ҳали мойи артилмаган яп-янги машинани ҳам олиб кетибди. Илоё буюрмасин, илоё аварияга учраб ўлиги хор бўлсин! Ота-онаси тобути кетида фарёд уриб қолсин...
Жалол полвон дод деворай деди. Бирдан, кутилмаганда юрагига санчиқ кирди. Томири тўхтаб-тўхтаб ура бошлади. Ҳамро Очилдан юрак дориси борми, деб зўрға сўраёлди. Раис «ҳозир, хозир» деганича югуриб чиқиб кетди. Бир оздан кейин дори солинган қутичани кўтариб кирди.
— Хотинимнинг хам юраги хуруж қилиб туради. Манавуни тилингизнинг тагига ташлаб олинг, ҳозир ўтиб
кетади. — У шундай деб полвонга валидол таблеткасини узатди.
— Чайнаманг, ўзи эриб кетсин, — деди Зулфиқор Гадоев.
Жалол полвон юрак оғриғи қандоқ бўлишини энди билди.
— Доктор чақирайликми? — деди Ихтиёр Камол.
— Йўқ, йўқ, ҳожати йўқ, ҳозир ўтиб кетади, — деди аранг ўзини тутиб полвон.
Полвонни палатага опкириб ўрнига ётқизиб қўйишди. Сангчахон унинг қон босимини ўлчаб лабини тишлади.
— Сизга нима бўлли, қўзичоғим? Бирон нимадан диққат бўлдингизми?
Полвон бошини сарак-сарак қилди. Истат Фузайловна Сангча ваҳима қиляпти, деб бошқатдан қон босимини ўлчади.
Полвонни доктор кўраётганда бошқалар ташқарига чиқиб туришган эди.
— Бу одамнинг ичи тўла дард. Сиз билан биздан кўра аламли кунларни кўрганга ўхшайди. Оғир, босиқ одам экан, ёрилиб дардини айтмаяпти.
— Сизга хаяжонланиш мумкин эмас. Кўрган яхши кунларингизни эсланг, — деди Истат Фузайловна.
— Дўхтир опа, энди менга жавоб берақолинг. Худега шукур, буйрагим дуруст бўлиб қолди. Юракни Тошкентда даволатсам хам бўлади.
Ойти бошини сарак-сарак килди:
— Буйрак билан ҳазиллашманг. Ҳали тузалгани йўқ. Биласизми, буйрагингиз жойидан силжиган. То тузалмагунизча кетишни ўйламанг.
Полвон яна бирон ой туришга ҳам рози эди. Аммо шерикларининг гаплари унинг жон-жонидан ўтиб кетяпти. Эрталаб турибоқ бисмиллосига Қўчқорни падарлаънат, деб сўкишади. Кечқурун ётишда ҳам яна ўша гап. Бу гапларга қандоқ чидайди? Ўша аблаҳнинг падари менман, сиз оғизга олиб бўлмайдиган уят гаплар билан сўкаётган онаси менинг хотиним, деб айтолмасди.
— Зулфиқор Гадоев бундан икки ой олдин неварасини куёвга чиқазган эди. Эртага қуда чақириқ қилишяпти. Албатта боринг. Кўпни кўриб дилингиз ёришади. Яна ўн марта томирингизга гимодез юборсак, кўрмаганДек бўлиб кетасиз. Энди аравачадан тушинг. Пиёда юринг.
Аммо оёқни ерга зарб билан ташламанг. Сувда сузгандек белга оғир келмайдиган қилиб юринг.
Полвон лом-мим деёлмай қолди. Тани бошқа дард билмас экан. Агар эшитаётган юзлаб хақоратларининг биттасини у эшитганда эдп, ховли ўртасида сочини ёзиб дод дерди. Билмайдида. Буни полвоннинг ўзидан бошқа ҳеч ким билмайди. Энди буёғига Полвон, кўзим кўр, қулоғим кар, деб яшашга мажбур. Қийин, жуда қийин бундоқ қилиш. На илож!
Eрталаб нонуштадан чиқиб, бир стакандан булоқ суви ичиб, шийпончада ўтиришган эди. Зулфиқорнинг ўғли ҳаммаларини машинада олиб кетди.
Ойтимулло кўпни кўриб дилингиз ёришади, дстанди. Қаёқда, меҳмонлар учун дастурхон тайёрланган хонага қадам босишлари билан полвонни электр токи ургандек бўлди. Кўзлари тиниб, боши айланди.
Девордаги қип-қизил чўғдек эрон гилами ўртасида илиб қўйилган заррин рамкада нихоятда кўҳлик аёл кишининг катталаштирилган фото суратини кўргандаёқ Полвоннинг ранги ўчди. Сувратдаги аёлнинг қулоғида келини Гуландом тақиб юрган зиракни кўрди. Полвон Гуландомнинг қулоғидан олиб, салмоқлаб кўриб, тақма, азадор хотинсан, олиб қўй, деган эди ўшанда.
— Бу кимнинг суврати? — деб сўради полвон Ихтиёр Камолдан.
Ихтиёр қўлтиқтаёғини деворга суяб, стул томон интилар экан, мувозанатини йўқотиб ёнбошга оға бошлади. Полвон ушлаб қолмаганда йиқилиши аниқ эди.
— Ҳозир сўраманг, полвон ака, кейин айтаман, 6у аёл ўзига ўт қўйган.
Кўчадан қўш машинанинг кетма-кет сигнали эшитилди. Болаларнинг бакириқ-чақириқлари бошланди. Бундай пайтларда болаларга худо беради. Қуда тараф албатта болаларга турли совғалар олиб келишади. Бирига жевачка, бирига шоколад, бирига сувотар тўппонча тарқатадилар.
Аввал аёл қудалар ҳовлига киришди. Зулфиқорнинг хотини уларнинг оёғи тагига оқ сурп пояндоз ёзди. Келинлик либосида ял-ял ёниб кирган наварасини бағрига босиб, кўзёш қилиб олди. Зулфиқор эркак кудаларга ҳам худди шунақа оқ сурп пояндоз тўшади. У олдига келиб бош эгиб турган невараси Бахшанда келинчакнинг пешонасидан ўпиб: «Бахтли бўл, болам, борган жойингда палак отиб, ували-жували бўл, — деб елкасини силаб қўйди. — Энди даданг билан кўриш».
Бахшанда ўрик тагида ўпкаси тўлиб, ҳиқиллаб турган дадаси олдига борди. Дадаси кирқбеш ёшлардаги жпккак, кўзлари чакпаб турган чиройли киши эди. Бахшанда юзидан тўр пардани олиб, дадасининг бўйнига осилди. Болалик пайтларидагидек, худди биров ота бағридан тортиб олмоқчи бўлаётгандек ёпишиб олганди.
— Онанг раҳматли кўрмади 6у кунларни, — деди у боласининг бошларини, елкаларини силаб.
У ўзини тутишга уринарди. Аммо иродасидан хаяжони зўрлик қилди. Йиғлаб юборди.
Кузатиб турганлар ҳам қаттиқ ҳаяжонда эдилар. Охири бувиси келиб Бахшандани отаси бағридан, бўлди, бўлди, духтарим, бас энди, дея олиб кетди.
Аёлларни ҳовли этагидаги хонага, эркакларни кираверишдаги меҳмонхонага олиб киришди. Дастурхонга қуюқ-суюқ тортилди. Зулфиқорнинг кенжа ўғли хокандозда исириқ тутатиб чиқиб кетди. Утирганлар баҳоли кудрат бири юз сўмлик, бири эллик сўмлик узатдилар. Удум шунақа, исириқ тутатган одамга албатта пул бериш керак.
Зулфиқор қудаларига полвонни таништирди.
— Ихтиёрни хам, Ҳамрони ҳам танийсизлар. Полвон ака биз билан санаторияда бирга даволаняптилар. У киши кўп яхши одам. Босиқ, мулоҳазали, андишали.
Полвон ичидан зил кетди. У ўйларди, шу андишали, шу мулоҳазали одамнинг фарзанди бу оилага чексиз жафолар қилган. Қаршингизда ўтирган шу андишали одам — одам эмас, бўрининг, шоқолнинг отаси...
Ҳали бир-бири билан танишиб улгурмаган одамлар одатда у ёқдан-бу ёқдан гапириб, охири суҳбат мавзуини топиб оладилар.
Айний театрига Обид қизиқ билан Мирза қизиқ келганини, роса қизиқ хангомалар айтиб одамларни кулдирганини, Баҳовуддин пирим зиёратидан қайтаётган Эркин Воҳидов билан Абдулла Орипов Лабиҳовузга чой ичгани келишганини, одамлар ўраб олганини, Девонбеги мадрасасининг гумбазигача одам тўлиб кетганини, икки соатдан ортиқ шеър ўқитишганини гапиришарди.
Бу бўлаётган гаплар Полвоннинг қулоғига кирмас, икки кўзи девордаги сувратга қадалган. Назарида сувратдаги аёлнинг қулоғидаги зирак қимирлаётганга ўхшайверди. Ихтиёр Камол меҳмонларга мулозамат қилиб, кириб-чиқиб турган Зулфиқорнинг қулоғига нимадир деди. У бош ирғаб, хўп, деб чиқиб кетди-да, билагига иккита тўн ташлаб кирди.
— Қудажонлар, бу мехмонларимизни, — у полвон билан Ихтиёр Камолга ишора қилди, — дўхтирлардан қарзга олиб келганмиз. Кетишмаса бўлмайди. Полвон аканинг томирларига дори юборадиган пайт бўлди. Нима дейсизлар? Жавоб берайлиг-а...
Зулфиқор полвон билан Ихтиёрнинг елкасига тўн ташлади.
Улар икковлашиб машинада қайтишар экан, Зулфиқорнинг уйидаги аёлларнинг пазандалигига тасаннолар айтишарди.
— Дўстим, — деди Полвон, палатага киришгач, — ўзига ўт қўйган аёл тўғрисида кейин айтаман, деган эдингиз. Айтинг, нима бўлган?
— Хунук иш бўлган, жўражон, жуда хунук, анаву ярамас, ит эмган Қўчқор Зулфиқорни қамаб, кўп азоблар берди. Зулфиқор ҳам анойи одамлардан эмас. Хоннинг саройидек уйни қуришга ғиштни қайдан олдинг, тахтани қайдан олдинг, деб қийин-қистовга тутаверди. Зулфиқор иморат учун нимаики олган бўлса, ҳаммасига ғишт заводидан, тахта искалатидан, семону тунукаларгача квитансия олиб қўйган эди. Бундан иш чиқазолмаган терговчи, қанча пахта сотиб олгансан, қанча сотгансан, деб қийнайверади. Пахта заводини уч марта ревизия қиладилар, пичоққа илинадиган бирон ишкал тополмайдилар. Тиллангни, бойлигингни қаерга яширгансан, деб яна дўппослайдилар. Зулфиқор менда бунақа нарсалар йўқ, деб азобларга чидаб беради. Бу орада бир ярим йилга яқин вақт ўтиб кетади. Охири Зулфиқорнинг хотини билан келинини қамаб тергов қиладилар. Гулоян Қўчқор тайёрлаган ҳужжатларни кўриб, бўлмайди, деди. «Уни шундоқ қўйиб юборсак гап тегади. Ҳужжатларни икки йилга кесиш мумкин бўладиган қилиб тайёрла. Хотини билан келинини шу бугун қўйиб юбор», деб ўзи Қарши томонга ўтиб кетади.
— Қўчқор Жалолов ўша куни Зулфиқорнинг хотинини қўйиб юборади. Унинг ёлғиз қолган келини олдига тун ярмида киради. Қўлларини қайириб, уни зўрлайди. Қулоғидаги зирагини олиб, тонгга яқин чиқариб юборади. Телба бўлиб қолган жувон ҳали осмон оқармай туриб уйга келади. Ҳолдан тойган қайнонаси ухлаб ётарди. Ҳали уйғонмаган қизи Бахшанда тепасига келиб узоқ қараб туради. Ҳаром вужуди билан унга яқин келолмайди. Ошхонага кириб керосин тўла тунука банкани кўтариб чиқадию бошидан қуяди. Гугурт чақиб юборади.
Том бўйи бўлиб кетаётган олов ҳовлининг у бошидан-бу бошига югурар, шу олов ичида аёл кишининг бўғиқ овози эшитиларди. Уйғониб кетганлар унга яқин боролмасдилар. Челаклаб сув сепсалар ҳам ўт ўчмасди.
Зулфиқорни турманинг ичида суд қилиб икки йил берадилар. Йкки йиллик муддатни ўтаб бўлди, деб чиқариб юборадилар. У қамокдан чиққанда келиннинг қирқи ўтиб бўлганди.
Ихтиёр Камол столдаги аллақачон совуб қолган чойни симириб, инсоннинг боши тошдан экан, жўра, деб ўтирган ерида кўлтиқтаёғига кўксини тиради. Ташқаридан одамларнинг овози эшитила бошлади. Бир оздан кейин томирга дори томизадиган мослама кўтариб Сангча кирди.
— Бугун вақтида укол олмадинглар, жужуқларим, гимодез томизиш ҳам кечикиб кетди.
Сангча Полвонга фақат қувноқликка яратилган бир малак бўлиб кўринади. Ер юзи шунақа нурли одамлар билан мунаввар, деб ўйларди у. Худо жами гўзалларни одамларни маҳлиё қилиш учун, инсонлар кўнглидан бадбинликларни қувиб, вужуд-вужудини эзгуликка чулғаб, яхшиликларга чорлаш учун яратгандек эди.
Полвон салкам икки соат билагида игна билан бир литрли шишадаги гимодез суюқликнинг охирги томчиси қолгунча қимирламай ётди. Кўзини уйқу босди. Ҳамшира қуймичига укол килгандагина уйғонди. Ҳали офтоб ўчмаган. Беморлар кечки салқинда хиёбонларда сайр қилиб юрардилар. Ихтиёр Камол ҳамон қўлтиқтаёғини иягига тираб қимирламай ўтирипти. Полвоннинг уйғонганини сезгач, ташқарига чиқмаймизми, дея ўрнидан тура бошлади. Полвон ҳам турди. Икковлашиб ховлига чиқишди. Булокдан бир пиёладан сув ичиб, ўзлари ўрганган шийпонга чиқиб ўтиришди.
— Уч кундан кейин муддатим тугайди. Кетсам, сиз зерикиб қолмасмикинсиз, деб ўйлайман, — деди Ихтиёр Камол.
— Мен ҳам кетсам керак, — деди Полвон.
Аслини олганда, бу меҳрибон, қайғунгга қайғудош одамга Полвоннинг меҳри тушиб қолганди. Фақат, фақат Қўчқордан гап бошламаса бўлгани. Бари бир бўлмади. Қўчқорнинг номи аралашмагани суҳбат суҳбат ўрнига ўтмай колди.
— Оёғингизга нима қилди, деб сўрамадингиз, ўзим айтай. Терговчи Қўчқор Жалол мени қамоққа олган куниёқ, олтинларингни, бойликларингни қаерга яширгансан, деб кечасию кундузи ухлатмай сўроқ қилди. Мснда бунақа нарсалар йўқ, десам, ишонмайди. Уради, тепади, қўлларимни қайиради. Мен бир чорвадор одам бўлсам, менда тилло нима килади, дейман, қани ишонса! Икки барзанги ерга ёткизиб, қўл-оёғимни босиб турди, яна бири стулга чиқиб, икки тиззамнинг кўзига сакраб тушди. Оғриқ азобида ҳушимдан кетиб қопман. Тиззаларимнинг ошиқ-мошиғи жойидан қўзғаб қопти. Докторлар гипсга солишди, бўлмади. Охири ромитонлик мош табибни чақириб келишди. Қўли енгил экан, ошиқ-мошиқни жойига солди. Оғриқ қолгандек бўлди. Лекин тиззаларимдан пастда жон йўқдек. Шу-шу, қўлтиқтаёққа осилиб, судралиб юрибман. Қўчқор Жалол ҳароми, ғарнинг боласи битта гапни билади. Олтин, олтин қани? Яширган жойингни айт. Айтмасанг, қўлларингни ҳам син-дираман, дейди. Бўлмади. Болаларимни, куёвимни чақиртирдим. Уларни зудлик билан олиб келишди. Кенжам аҳволимни кўриб додлаб юборди. Икки тарсакидан кейин болам шўрлик жим бўлиб қолди. Уларнинг ҳаммаси чўпон. Совхоз қўйларини боқишади. Ҳар бирининг хусусий икки-уч юздан кўйи бор. Бунга хукумат рухсат берган. Терисини, жунини, гўштини давлатга сотишади. Бундан ташқари, план устига қўшимча маҳсулот бергани учун яхшигина мукофот пули ҳам олишади. «Болаларим, қўйларингни битта қолдирмай сотинглар. Пулини манавуларга келтириб беринглар», дедим. Болаларим ота сўзидан чиқмайдиган қобил болалар эди. Хўп, деб чиқиб кетишди. Совхоз қўй сотиб олмайди. Олганда ҳам пулини бир йил судраб чала-ярим қилиб, каттагина солиқ олиб, баракасини кетқизиб кейин беради. Мингга яқин кўйни бозорга чиқариб бўлмаса! Болаларим нима қилишларини билмай икки мототсиклда чўлдаги чўпонлар олдига боришади. Совхознинг Қизилқумда бир юз қирқ минг қўйи боқилади. Икки юздан ортиқ чўпон қишин-ёзин саратонни саратон демай, чиллани чилла демай, офтоб тиғида куйиб, чўл бўйлаб қўй ҳайдашади. Норменгли деган чўпон уларга бошчилик қилади. У асли Сурхондарёнинг Шеробод туманидан. Ёшлигида Шофирконга келиб қолган. Норменгли халол, покиза одам, чорвачилик унга отакасб бўлган. Болаларим ўша Норменглининг олдига бориб, ниятларини айтадилар. Норменгли бошини қашлаб узоқ ўтиради. Ерга кўзини қадаганча тинмай сигарета чекади. Ярим соатча шу алпозда ўтириб ўрнидан туради, у ёқ-бу ёққа юради. У ниҳоятда асабий, хозир биров билан муштлашмоқчидек муштларини тугади. Норменгли кейинги пайтларда уйқусизлик касалига мубтало бўлганди. Ана олиб кетади, мана олиб кетади, деб ўтов олдига чиқар, олисда тўзон кўтарилса, то етиб келгунча ўзини қўярга жой тополмасди. Машинада ё зоотехник, ё ветврач келганини кўргандан кейин кўнгли жойига тушарди. Норменглининг туман марказига бормаганига ҳам уч ойдан ошди. Гулоян айғоқчиларининг кўзи тушса уни хам рўйхатга тиркаб қўйишларини билади. Яхшиси, ёмон кўзлардан йироқроқ юрай, деб чўл кезгани-кезган эди.
Норменгли бир қарорга келди шекилли, жойига ўти-риб: «Кетаверинглар, — дейди у, — ҳамманг ўз отарингга бор. Эрталаб олдиларингга одам боради».
Eрталаб Норменглининг ўғли тўнғичимникига мототсикл кажавасида бир қоп сабзи-пиёз, картошка ташлаб кетади. Кетар чоғида келинимга пиёз тагида пул бор, хаммасини терговчига берманглар, эллик минги ўзларингда қолсин, ҳали сизларга пул кўп керак бўлади, деб жўнаб кетади.
Ўғлим Қўчкор Жалолга пулни олиб борганда у бола бечорага бақириб беради.
— Мен сенларга пул деганим йўқ. Тилла танга олиб кел, деб айтганман, тушундингми? — дейди.
— Бизда унақа нарса йўқ. Умримда бир донасини хам ушлаб кўрмаганман.
Қўчқор тажанг бўлади.
— Бундай қиласан. Ҳозироқ Бухорога бориб катта бозордан Ашот деган армани кабобпазни топасан. Мени Кўчқор Жалол юборди, деб қўлига пулларни берасан.Ҳушёр бўл, олдида одам йўқ пайтида у билан гаплаш. Нима қилишни унинг ўзи билади, — деб тушунтиради.
Нафсингга ўт тушкур Қўчқор Жалол юзта бухор тангани олгандан кейин, «Айби исботланмади», деб мени кўйиб юборади.
Уйни тинтув қилганда олиб кетган битта кўл соат билан Парижда мукофотга беришган олтин медалимни кайтиб бермади. Уни «антиқа» тери учун олгандим. Танлов ҳаками билагимга ҳар ўн беш дақиқада куй чаладиган швейтсар соатини тақиб қўйганди. Афсус, жуда қимматли эсдалик эди. Ҳай, жанозасига буюрсин...
Чиққанимнинг эртаси кеч қоронғида Норменгли келди. Қўйлардан биронтасини ҳам соттирмаганини, пулларни чўпонлар тўплаб берганини айтди. Бунақа одамгарчиликдан кўзларим ёшга тўлди. Ўзимни тутолмай ҳиқиллаб йиғлаб юбордим. Ифлос Қўчқор шунча азоб берганда ҳам мижжамга ёш келмаганди. Чўпонларнинг одамгарчилигидан таъсирланиб кетибман.
Кечқурун палатада улфати чор бўлиб, чой ичиб ўтиришарди. Телевизор биринчи ўзбек космонавти Шариповнинг хонадонини кўрсата бошлади. Қариндош-уруғлари, қўни-қўшнилари, ёр-биродарлари Шариповнинг ота-оналарини табриклашяпти. Ҳовли одамга тўлган. Ҳамманинг қўлида гул.
Чой хўплаётган Ҳамро Очил, қандай бахтли оила бу! деб юборганини билмай қолди.
— Отасига раҳмат! — деди Ихтиёр.
— Шундоқ фарзанд ўстирган онасига минг-минг раҳмат-э! — деб юборди Зулфиқор.
Фақат Жалол полвоннинг тилига гап келмасди. Ҳамро Очилнинг файласуфлиги тутиб кетди.
— Биласизми, инсон нима учун фарзанд ўстиради. Меҳнат қилиб, топиб келган ош-нони учунгина эмас, ўлганингда гўрингга қўядиган мармар тоши учунгина эмас, эл-юртдан олиб келадиган отангга раҳмат, деган биргина сўзни эшитиш учун ўстиради. Отангга лаънат, падарингга лаънат, деган сўз олиб келадиган фарзанднинг юзини худо тескари қилсин!
Мана шу суҳбат асносида Жалол полвон минг ўлиб, минг тирилди. Ўзидан ўтганини ўзи билади. Мум тишла-гандек, тилини ютиб юборгандек забун эди у.
— Мана, масалан, аблаҳ Қўчқор Жалолнинг отасига ҳеч ким раҳмат, дермикин? Қани, айтингларчи? Нима дейсиз, Полвон ака?
Жалол полвон нималардир деб ғудранди. Нима деганига ҳеч ким тушинмади. Унинг ранги оқариб кетган, қошлари ўртасига тугунчак тушиб, бир нуқтага тикилганча телбанамо алпозда ўтирарди.
— Йўқ, — деди Ихтиёр Камол. — Ҳеч ким раҳмат демайди. Шундай ифлос бола ўстирган сендек отага минг, миллион марта лаънатлар ёғилсин, дейди.
Жалол полвон ҳолсизланиб ўрнидан турди, маст одамдек чайқала-чайқала ҳовлига чиқиб кетди.
— Бечоранинг яна қон босими ошиб кетди шекилли, —
деди Зулфиқор. — Ё юраги хуруж қилдимикин? У шундай деб чўнтагини кавлаб, валидол қидира бошлади.
Жалол полвон кечаси ухлаёлмади. У ёнбошидан, бу ёнбошига ағдарилаверганида каравот ғичирлаб, шерикларини ухлатмади. Охири ўрнидан туриб, шиппагини кийдию ташқарига чиқиб, ҳар гал ором оладиган шийпонда ўтириб ўй-ўйлаб кетди.
Кеча сокин. Тиқ этган товуш йўқ, ой ҳам синдирилган патирдек яримтагина бўлиб қолган. Полвоннинг ҳолига кулгандек яқингинада бақа қуриллайди. Кетма-кет, чўзиб-чўзиб қуриллайди.
Полвоннинг ичида нимадир ёнаётганди. Ичидаги олов чиқиб кетишга йўл излаётганга ўхшарди. Охири бир хўрсинганида бўғзини куйдирди-ю, ташқарига чиқиб кетди. Одамнинг жони ҳам шунақа чиқиб кетармикин? Йўғе, ундаймасдир. Полвон жилмайиб туриб жон берганларни кўрган.
— Э, аттанг. Эсиз умр, эсизгина умр-а! Худо мени одамларнинг лаънатини эшитиш учун яратган бўлса иложим қанча! — деди у афсус-надоматлар билан.
Полвоннинг даволаниш муддати тугади. Уни кузатгани аеропортга чиқишди. Полвон самолёт трапига оёқ қўя туриб, кутинглар, бир ҳафтага қолмай келаман, деб такрорлади.
Самолёт ҳавога кўтарилганда полвон бирдан енгил тортди. Бадбахт ўғли туфайли ёғилган қарғишлар, ундан азоб чеккан аламзада одамлар ерда қолди.
Қишлоқ ўша-ўша, одамлар ўз ташвишлари билан овора. Чолларга ҳар куни бўлмаса ҳам кунора наҳорги ош бўлиб турибди. Биров қиз узатаяпти, биров ўғил уйлаяпти. Яна биров оламдан ўтган отаси ё онасига йигирма оши беряпти.
Фақат Нурим сартарош бу ошларга боролмайди. Одамлардан юзи шувит. У дўконини ҳам очмай қўйган. Қулоғига бир хунук гап кирди-ю дўконга қулф солди. «Нурим ўша одам овчиси Собитнинг отасида, боласидан ўтиб қаёққа борарди. Бўйнингга лунги бойлаб, кекиртагингга устара тортиб юбориши ҳеч гап эмас. Ҳукумат йўли билан бошқа сартарошхона очиш керак».
Шу гап қулоғига кирдию Нуримнинг қирқ йиллик касби барҳам топди. Кўчага ҳам чиқмай томорқасида ғимирсиб юради.
Кундуз соат бирларда самолётдан тушган Полвон қиш-лоққа кун ботмай кириб келди.
Нурим сартарош эшиги олдида омборга тиқилиб колган хашакларни олаётган эди. Жалол полвоннинг қораси кўриниши билан ишини ташлаб шошилганича уйига кириб кетди. Унинг Полвонга кўринишга бети чидамасди. Ўғлини отиб кетган боласи учун албатта мендан касос олади, деб ўйларди. Полвон эса унга қараёлмасди. Шу тинчгина оилани хароб қилган ўғли учун Нурим албатта мендан ўч олади, деб ўйларди. Полвон Нуримдан, Нурим Полвондан қочиб юрипти. Полвон шу топда, ҳозир Нурим кетмонними, болтаними кўтариб чиқади, менга ташланади, деган ўйда сергакланиб келарди. Нурим эса, Жалол ҳовлимга бостириб кирадию ҳозиргина хашаги олинган омборга мени икки буклаб тиқади, дея қочиш учун девор наҳрасини мўлжалга олиб, дағ-дағ титраб турарди.
Йўқ, Жалол полвон индамай ўтиб кетди.
У уйига келганда жияни томда кечаги шамол учириб туширган тарновни жойига ўрнатаётган эди. У тоғасини кўриб, ишини шоша-пиша биткизди-ю, томга энгашган тут шохига осилиб пастга тушди.
— Келдингизми, тоға? Аҳволингиз дурустми?
— Шукур-шукур, — деди Полвон айвон даҳанига ўтирар экан. — Битта чой қўйиб бер. Бухоронинг таъмсиз сувини ичавериб тинкам қуриди.
Жияни газга чойгум қўйиб чикди.
— Жиян, — деди Полвон. — Шу машинани юрғизса бўладими, бир кўр-чи.
— Аккумулятори ўлган, уни бир кун токка кўйиш керак.
Кўчқор машина аккумуляторини чиқазиб, сувини тўкиб гараж токчасига кўйган эди.
— Зарур бўлса ҳозироқ устага бериб келаман, эрталабгача тайёр қилиб қўяди.
— Жуда зарур. Бухорога шу машинада кетаман. Ус-тага олиб бор, ўшанақаси акангни ҳам чақириб кел. Гуландом уйда бўлса айт, тез келсин.
Жияни чой дамлаб чикди, кейин чанг босган аккумуляторни велосипед орқасига ўрнатиб жўнаб кетди.
Полвоннинг катта жияни автомобил назорати бошлиғининг ўринбосари эди. Бухорога машинани шу миниб боргани дуруст. Йўлда инспекторлар бўлар-бўлмасга тўхтатмайди.
Полвон новвот сувидек тотимли чойни хузур қилиб ичаркан, ўзингга шукур, ўзингга шукур, деб қўйди. Бирпасда чойнакни бўшатди. Пешонасидан терларни сидириб яктагининг этагига қўлини артиб, ҳовли пастидаги ўтинхонага кириб кетди. Кўмир кукунлари ўрнашиб асли ранги қандоқлиги билинмай кетган чамадонни кўтариб чиқди. Супурги билан ўбдон чангини қоқиб, латта билан артди. Чамадон қулфланган эди. Уриниб очолмади. Гаражга кириб омбир билан катта бир отвертка олиб чиқди.
Шу пайт Гуландом келиб қолди. Қайнотаси билан йиғлаб кўришди. У энди ўзини олдирган, кўзи тагларида, иягининг пастида майда ажинлар пайдо бўлган. Аввалги шиддати йўқ. Йиғидан ҳўл бўлган киприклари орасида илгари чақнаб турадиган ўт сўнгандек эди. Овози ҳам сўлғин. Шу бир ой ичида сўлиб, эртанги тақдиридан умидини узган афтодаҳол бир алпозда эди. Полвон унга қараб раҳми келди. Бечора...
Полвон уии бағрига босиб бошларини силади. Юпатмоқчи бўлди. Нима деб юпатади? Уни овутадиган қандоқ сўз бор дунёда? Гуландом эса унинг бағрида ўксиб-ўксиб йиғларди.
— Болам, қандоқ қиламиз, пешонамиз шўр экан. Бахт бизга бетини эмас, кетини кўрсатган бўлса, кимга зорланамиз? Бор, болам, муздек ариқ сувида бетларингн и ювиб ол!
Полвон тугунчасидан бир сурат олиб унга узатди.
— Ия, ота, бу менинг зирагим-ку! — деди ҳайрон бўлиб Гуландом.
— Иўқ, болам, сеники эмас, шу келинчакники. Сен унинг зирагини тақиб юрган эдинг. Эринг аблаҳ уни зўрлаб, кейин қулоғидан чиқариб олган. Бу келинчак ҳозир йўқ. Номуси барбод бўлганига чидамай, ўзига ўт кўйган.
Гуландом сесканиб кетди. Беихтиёр икки қулоғига қўл юборди. Шу топда унинг икки кулоғи ўтда куяётгандек эди.
Гуландом қайнотаси «тақма бу зиракни», деганда олиб қўйган эди.
— Ўтир. Энди манаву чамадонни очамиз.
У шундай деб чамадон қулфининг тагига отвертка тиқиб кўчириб олди, қопқоғини очди. Елимхалтага солинган бир зарбоф тўнни олиб халтадан чиқазди. Бухоро зардўзларининг ноёб бу намунаси аслида амир вазирларидан бириники эди. Полвон тўнни наматга ташлаб, хинд чойидан бўшаган тунука банкани олди. У жуда оғир эди. Қопқоғини очиб ичидагиларни дастурхонга тўкди. Бухоро тилла тангалари жаранглаб кетди.
— Биласанми, болам, шу тилла учун эринг совхоз директорининг икки оёғшш синдирган.
Полвон бир тўрвани олди. Тугунни ечиб ичидагиларни тўкди. Улар аёлларнинг турли хил тақинчоқлари эди. Полвон қийшиқ бир узукни қўлига оларкан, овози титраб деди:
— Э худойим-а, бу қандоқ кўргилик! Узукка яхшилаб қара, болам.
Гуландом узукни қўлига олди. Узук негадир доира шаклида эмас, тухумга ўхшаш узунчоқроқ эди.
— Бу узук бир хотиннинг кўлидан омбирда тортиб чиқарилган. Бечора хотиннинг бармоқ бўғинлари ажралиб кетиб, шалвираб колган. Бармоқ териси шилиниб, гўшти чиқиб қолган. Кўряпсанми, унда омбир излари қолган.
Уюлиб ётган тилла тақинчоқларни титкилаб бир медални олди.
— Бу уйингдаги эринг тақиб юрган соатнинг эгасиники. Ҳали ҳаёт. Бу соат билан медални Франтсияда мукофотга беришган.
Гуландом сапчиб ўрнидан турди-ю кўча томонга ўқдек отилиб чиқиб кетди. Полвон тақинчокларни яна халтага солди. Тилла тангаларни чой кутига битта-битталаб санаб ташлади. Бухор танга роппа-роса 100 дона чикди. Николайнинг сурати чекилган танга бир юз саксонта эди.
Полвон шу ишлар билан банд экан, Гуландом келганини сезмай қолди.
— Мана, — деди у, — зиракни чамадонга ташлар экан. — Мана соат.
Гуландом югурганда соат механизмлари ишлаб кетган эди. Бир-икки дақиқадан кейин соат шўх бир куйни чалди. Бу соат ўлиб ётган Қўчқорнинг билагида шу куйни чалиб турганди.
Полвон чамадон тагида яхшилаб коғозга ўралган китобчага ўхшаш қаттиқ бир нарсани олиб очди. Ҳали тахти бузилмаган, банкдан олинган долларлар эди.
Чамадонда булардан ташқари сопига олмос, бриллиант қадалган ханжар, тилло, кумуш куйма нақшлар қадалган қизил бахмал камар бор эди.
Полвон буюмларни жой-жойига қўйиб, чамадон қопқоғини ёпти.
— Мана, болам, — деди Полвон Гуландомга. —Қўйнимизда чаён бор экан. Топган нарсасини инига ташийдиган каламуш бор экан.
Кўча тарафда машина гуриллагани эшитилди. Бир оздан кейин эшикдан бир милитсия маёри билан Полвоннинг жияни кириб келди. Бу мархум синглисининг ўғли Салохиддин эди.
У тоғасининг анча ўзига келиб қолганидан севинди. Ҳол-аҳвол сўради.
— Жиян, сендан битта илтимос. Бошлиғингдан икки кунга рухсат сўра. Манаву машинада Бухорога борамиз. Жуда зарур иш бор. Йўқ дема, жиян.
Салоҳиддин чаккасини қашлаб туриб жавоб қилди.
— Бизда йўл ҳаракати ойлиги кетяпти. Майли, бир кунга борай. Бораману яна самолётда орқага қайтаман. Майлими?
— Майли, — деди Полвон жиянидан хурсанд бўлиб.
Кичик жияни машинани ювиб, ёғларини текшириб сафарга тайёр қилиб қўйди. Энди эрталаб битта аккумулятор қўйса бўлди. Бемалол кетаверсалар бўлади.
Полвон эртаси азонда Салоҳиддин билан йўлга чиқди.
Гуландом эшик кесакисига суяниб мунғайганча машина орқасидан қараб қолди.
Полвон эртасига самолётда қайтиб келди. Унинг чеҳраси очиқ эди. У умрида бир марта савобли иш қилдим, ҳамма вақт курашда полвонларни йиқитиб ранжитардим. Рақибларим албатта енгилганлари учун менга раҳмат айтмагандирлар. Шуларнинг уволига қолдим, деб ўйларди.
Полвон қишлокда бир нохушлик устидан чикди. Гуландом бир банка керосинни Қўчқорнинг гўрига сепиб ўт қўйиб юборипти. Гўр ловуллаб ёнипти. Тепасидаги дарахтлар ҳам куйиб кетибди. Гуландомнинг ўзи аллақаёқка ғойиб бўпти. Қаёққа кетган, тирикми, ўликми, ҳеч ким билмасди.
Полвон кечқурун самоварга чиқди. Чойхўрлар билан ҳардамхаёл, узуқ-юлуқ гаплашиб, қишлоқ халқини эрталаб уйига таклиф қилди. «Нима, Полвон ака, юртга ош берасизми?» — деб сўрашганди, «Eрталаб биласизлар», — деди у чойхонадан чиқиб кетаркан.
Қишлокда ош берилса, оқсоқоллар сабзи тўғрашга киришади. Масжид омборидан идиш-товоқ олишади.
Стол-стул, дастурхон деган гаплар бор. Қизиқ-ку, ҳе йўқ, бе йўқ, эрталаб уйга чақиряпти.
Полвон уйга келиб, жиянидан сув иситиб беришни сўради. Ювиниб, тоза кийимларини кийди. Хуфтон намозини узоқ ўқиди. Икки қўлини кўкка кўтариб, Аллоҳга илтижолар қилди.
— Тангрим, бу жонни ўзинг бергансан. Энди омонатингни ол. Сен берган жонга қасд қилиб гунохга ботишни истамайман. Жонимни ўзинг ол.
Полвон бу гапларни беш-олти мартадан такрорлади. Тоғ тепасида қимирламай туриб крлган ойга узоқ тикилиб ўтирди. Тун осуда. Тиқ этган овоз йўқ.
— Берган неъматларингга минг бора шукур. Давридаврон сурдим, курашлардан яккакифт бўлиб чикдим. Хорликзорлик кўрмадим. Энди бас, қийналиб кетдим. Ўз болам мени юрт кўзида шармисор қилди. Омонатингни ол, Аллохим. Бас, энди кетай. Бу дунёда энди яхшилар яшасин.
Тонготар махали Жалол полвоннинг жони узилди.
Жанозага қишлоқнинг катта-кичик ҳаммаси келди. Факат Нурим сартарош келолмади. Юрт кўзида унинг юзи шувит эди.

Орадан тўрт кун ўтиб, Чорвоқ денгизида чўмилаётган болалар қирғокдан бир пой туфли топиб олдилар. Бу Гуландомнинг туфлиси эди.
Mualifning boshqa asaralari
1 Alla (hikoya) [Said Ahmad] 2546
2 Azob (hikoya) [Said Ahmad] 1493
3 Azroil oʻtgan yoʻllarda (hikoya) [Said Ahmad] 1313
4 Азоб (ҳикоя) [Said Ahmad] 693
5 Алла (ҳикоя) [Said Ahmad] 548
6 Bahor qizlari (hikoya) [Said Ahmad] 988
7 Bahor suvlari (hikoya) [Said Ahmad] 774
8 Begona (hikoya) [Said Ahmad] 1390
9 Bir yuz yetmish soʻmlik xurrak (hikoya) [Said Ahmad] 752
10 Birinchi muhabbat (intermediya) [Said Ahmad] 2215
11 Borsa kelmas darvozasi (hikoya) [Said Ahmad] 1549
12 Bosh ogʻrigʻi (hikoya) [Said Ahmad] 827
13 Boʻston (hikoya) [Said Ahmad] 799
14 Buqalamun bilan uchrashuv (hikoya) [Said Ahmad] 1176
15 Баҳор сувлари (ҳикоя) [Said Ahmad] 580
16 Баҳор қизлари (ҳикоя) [Said Ahmad] 533
17 Бегона (ҳикоя) [Said Ahmad] 571
18 Бир юз етмиш сўмлик хуррак (ҳикоя) [Said Ahmad] 615
19 Биринчи муҳаббат (интермедия) [Said Ahmad] 681
20 Борса келмас дарвозаси (ҳикоя) [Said Ahmad] 567
21 Бош оғриғи (ҳикоя) [Said Ahmad] 570
22 Буқаламун билан учрашув (ҳикоя) [Said Ahmad] 537
23 Бўстон (ҳикоя) [Said Ahmad] 549
24 Dum (hikoya) [Said Ahmad] 736
25 Дум (ҳикоя) [Said Ahmad] 486
26 Farmonbibi qalʻasiga shturm. Bolshevikla... [Said Ahmad] 724
27 Фармонбиби қалъасига штурм. Болшевиклар ... [Said Ahmad] 643
28 Gap (hikoya) [Said Ahmad] 609
29 Gugurt (hikoya) [Said Ahmad] 1050
30 Gul haqida hikoyalar [Said Ahmad] 2318
31 Гап (ҳикоя) [Said Ahmad] 637
32 Гугурт (ҳикоя) [Said Ahmad] 621
33 Гул ҳақида ҳикоялар [Said Ahmad] 575
34 Iqbol chiroqlari (hikoya) [Said Ahmad] 769
35 Iqror (hikoya) [Said Ahmad] 1895
36 Иқбол чироқлари (ҳикоя) [Said Ahmad] 520
37 Иқрор (ҳикоя) [Said Ahmad] 506
38 Jajji hikoyalar [Said Ahmad] 967
39 Жажжи ҳикоялар [Said Ahmad] 609
40 Kataysa (hikoya) [Said Ahmad] 704
41 Kechikkan sevgi... (hikoya) [Said Ahmad] 1468
42 Kelinlar qoʻzgʻoloni (komediya) [Said Ahmad] 8557
43 Kiprikda qolgan tong (qissa) [Said Ahmad] 3802
44 Koʻzlaringda oʻt bor edi (hikoya) [Said Ahmad] 709
45 Kuyov (komediya) [Said Ahmad] 1776
46 Катайса (ҳикоя) [Said Ahmad] 549
47 Келинлар қўзғолони (комедия) [Said Ahmad] 1129
48 Кечиккан севги... (ҳикоя) [Said Ahmad] 546
49 Киприкда қолган тонг (қисса) [Said Ahmad] 956
50 Куёв (комедия) [Said Ahmad] 651
51 Кўзларингда ўт бор эди (ҳикоя) [Said Ahmad] 482
52 Laylak keldi (hikoya) [Said Ahmad] 841
53 Lochin (hikoya) [Said Ahmad] 1191
54 Лайлак келди (ҳикоя) [Said Ahmad] 570
55 Лочин (ҳикоя) [Said Ahmad] 537
56 Mehribon (hikoya) [Said Ahmad] 834
57 Menga yetib kelmagan xat (hikoya) [Said Ahmad] 933
58 Meni kechiring (intermediya) [Said Ahmad] 1314
59 Mening doʻstim Babbayev! (hikoya) [Said Ahmad] 917
60 Moʻtti (hikoya) [Said Ahmad] 720
61 Muhabbatning tugʻilishi (hikoya) [Said Ahmad] 895
62 Musicha (hikoya) [Said Ahmad] 2358
63 Менга етиб келмаган хат (ҳикоя) [Said Ahmad] 558
64 Мени кечиринг (интермедия) [Said Ahmad] 736
65 Менинг дўстим Баббаев! (ҳикоя) [Said Ahmad] 578
66 Меҳрибон (ҳикоя) [Said Ahmad] 475
67 Мусича (ҳикоя) [Said Ahmad] 572
68 Муҳаббатнинг туғилиши (ҳикоя) [Said Ahmad] 502
69 Мўтти (ҳикоя) [Said Ahmad] 475
70 Nomi yoʻq toʻy (hikoya) [Said Ahmad] 853
71 Номи йўқ тўй (ҳикоя) [Said Ahmad] 607
72 Odam va boʻron (hikoya) [Said Ahmad] 684
73 Oftob oyim (hikoya) [Said Ahmad] 4939
74 Onajonlar (hikoya) [Said Ahmad] 709
75 Oshqovoq, 2 (hikoya) [Said Ahmad] 1438
76 Ot bilan suhbat (hikoya) [Said Ahmad] 2488
77 Одам ва бўрон (ҳикоя) [Said Ahmad] 470
78 Онажонлар (ҳикоя) [Said Ahmad] 539
79 От билан суҳбат (ҳикоя) [Said Ahmad] 526
80 Офтоб ойим (ҳикоя) [Said Ahmad] 539
81 Ошқовоқ, 2 (ҳикоя) [Said Ahmad] 494
82 Paypoq (hikoya) [Said Ahmad] 1248
83 Poyqadam... (hikoya) [Said Ahmad] 838
84 Пайпоқ (ҳикоя) [Said Ahmad] 565
85 Пойқадам... (ҳикоя) [Said Ahmad] 543
86 Qorakoʻz majnun (hikoya) [Said Ahmad] 12563
87 Қоракўз мажнун (ҳикоя) [Said Ahmad] 685
88 Rahmat, azizlarim! (hikoya) [Said Ahmad] 1003
89 Раҳмат, азизларим! (ҳикоя) [Said Ahmad] 513
90 Sagʻana (hikoya) [Said Ahmad] 721
91 Sarob (hikoya) [Said Ahmad] 3441
92 Seni izlab (hikoya) [Said Ahmad] 1024
93 Sinovchi ichuvchi (intermediya) [Said Ahmad] 668
94 Sobiq (hikoya) [Said Ahmad] 21550
95 Sobiq oʻgʻri (hikoyalar toʻplami) [Said Ahmad] 1238
96 Sobiq oʻgʻri - Boʻlishi mumkin hikoya [Said Ahmad] 940
97 Sud (hikoya) [Said Ahmad] 727
98 Sumbul (hikoya) [Said Ahmad] 642
99 Suvlar oqib ketdi (hikoya) [Said Ahmad] 731
100 Сароб (ҳикоя) [Said Ahmad] 590
101 Сағана (ҳикоя) [Said Ahmad] 487
102 Сени излаб (ҳикоя) [Said Ahmad] 526
103 Синовчи ичувчи (интермедия) [Said Ahmad] 585
104 Собиқ (ҳикоя) [Said Ahmad] 949
105 Собиқ ўғри (ҳикоялар тўплами) [Said Ahmad] 586
106 Собиқ ўғри - Бўлиши мумкин ҳикоя [Said Ahmad] 523
107 Сувлар оқиб кетди (ҳикоя) [Said Ahmad] 529
108 Суд (ҳикоя) [Said Ahmad] 520
109 Сумбул (ҳикоя) [Said Ahmad] 467
110 Tabelchi (intermediya) [Said Ahmad] 605
111 Tamom, davomi yoʻq (hikoya) [Said Ahmad] 799
112 Taqdir, taqdir, muncha shafqatsizsan? (h... [Said Ahmad] 0
113 Ta’zim (hikoya) [Said Ahmad] 1065
114 Ta’zim (hikoyalar) [Said Ahmad] 2196
115 Togʻ afsonasi (hikoya) [Said Ahmad] 618
116 Toʻlqinlar (hikoya) [Said Ahmad] 656
117 Toʻyboshi (hikoya) [Said Ahmad] 614
118 Turnalar (hikoya) [Said Ahmad] 1198
119 Tut pishigʻi (hikoya) [Said Ahmad] 653
120 Tuynuk (hikoya) [Said Ahmad] 519
121 Табелчи (интермедия) [Said Ahmad] 487
122 Тамом, давоми йўқ (ҳикоя) [Said Ahmad] 547
123 Таъзим (ҳикоя) [Said Ahmad] 490
124 Таъзим (ҳикоялар) [Said Ahmad] 691
125 Тақдир, тақдир, мунча шафқатсизсан? (ҳикоя) [Said Ahmad] 0
126 Тоғ афсонаси (ҳикоя) [Said Ahmad] 477
127 Туйнук (ҳикоя) [Said Ahmad] 495
128 Турналар (ҳикоя) [Said Ahmad] 540
129 Тут пишиғи (ҳикоя) [Said Ahmad] 506
130 Тўйбоши (ҳикоя) [Said Ahmad] 453
131 Тўлқинлар (ҳикоя) [Said Ahmad] 499
132 Uchinchi minora (hikoya) [Said Ahmad] 1142
133 Учинчи минора (ҳикоя) [Said Ahmad] 499
134 Xazina (hikoya) [Said Ahmad] 1825
135 Xomtalash (hikoya) [Said Ahmad] 749
136 Xotin (hikoya) [Said Ahmad] 698
137 Xotinboz chumchuq (hikoya) [Said Ahmad] 1240
138 Xurrak (hikoya) [Said Ahmad] 637
139 Хазина (ҳикоя) [Said Ahmad] 634
140 Хомталаш (ҳикоя) [Said Ahmad] 566
141 Хотин (ҳикоя) [Said Ahmad] 510
142 Хотинбоз чумчуқ (ҳикоя) [Said Ahmad] 502
143 Хуррак (ҳикоя) [Said Ahmad] 530
144 Yoʻgʻon tepa (hikoya) [Said Ahmad] 632
145 Yoʻlda (hikoya) [Said Ahmad] 793
146 Йўлда (ҳикоя) [Said Ahmad] 473
147 Йўғон тепа (ҳикоя) [Said Ahmad] 516
148 Yalpiz hidi (hikoya) [Said Ahmad] 1514
149 Ялпиз ҳиди (ҳикоя) [Said Ahmad] 529
150 Yelim (hikoya) [Said Ahmad] 635
151 Yer uygʻondi (hikoya) [Said Ahmad] 618
152 Елим (ҳикоя) [Said Ahmad] 513
153 Ер уйғонди (ҳикоя) [Said Ahmad] 440
154 Yuk (hikoya) [Said Ahmad] 540
155 Юк (ҳикоя) [Said Ahmad] 516
156 Zumrad (hikoya) [Said Ahmad] 687
157 Зумрад (ҳикоя) [Said Ahmad] 505
158 Oʻn sakkiz yoshing (hikoya) [Said Ahmad] 892
159 Oʻrik domla (hikoya) [Said Ahmad] 1047
160 Ўн саккиз ёшинг (ҳикоя) [Said Ahmad] 550
161 Ўрик домла (ҳикоя) [Said Ahmad] 463
162 Gʻildirak (qissa) [Said Ahmad] 1054
163 Ғилдирак (қисса) [Said Ahmad] 516
164 Sher (hikoya) [Said Ahmad] 1367
165 Шер (ҳикоя) [Said Ahmad] 530
166 Chevara (hikoya) [Said Ahmad] 613
167 Chiroqni oʻchir (hikoya) [Said Ahmad] 605
168 Chol kuyov bilan kampir kelin (hikoya) [Said Ahmad] 996
169 Choʻl burguti (hikoya) [Said Ahmad] 1907
170 Choʻl oqshomlari (hikoya) [Said Ahmad] 722
171 Chuchvara (hikoya) [Said Ahmad] 712
172 Чевара (ҳикоя) [Said Ahmad] 464
173 Чироқни ўчир (ҳикоя) [Said Ahmad] 495
174 Чол куёв билан кампир келин (ҳикоя) [Said Ahmad] 646
175 Чучвара (ҳикоя) [Said Ahmad] 591
176 Чўл бургути (ҳикоя) [Said Ahmad] 539
177 Чўл оқшомлари (ҳикоя) [Said Ahmad] 582
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика