Иқбол чироқлари (ҳикоя) [Said Ahmad]

Иқбол чироқлари (ҳикоя) [Said Ahmad]
Иқбол чироқлари (ҳикоя) [Said Ahmad]
Дарё шамолидан сесканган отнинг бадани дириллаб кетди. Жиловни бўш қўйиб юбордим.
Чакмонини елкасига ташлаб, қумғон тагига ўт қалаётган паромчи чол от дукурини эшитиб ўрнидан турди:
— Келинг, меҳмон, йўл бўлсин?
— ГЭСга ўтмоқчи эдим.
Чол соқолини тутамлаб дарёга қаради:
— Сув қутириб келяпти, паромни чирпирак қилиб олиб кетади.
— Йўғ-э, ишим жадалроқ эди-ку, а!
— Эрталабгача сабр қилинг. Ҳозир чой қайнайди, чақчақлашиб тонг оттирамиз.
Ноилож отдан эгарни олиб, сувлиғини чиқардим-да, ёввойи жийдага боғладим.
Чол вақирлаб қайнаб турган қумғонга кўк чой солиб дамлади. Будкага кирдик. Будканинг ичи анчагина кенг эди. Унинг бир томонида арқон каравот, иккинчи томонида эса тахтаси рандаланмаган қўполгина скамейка. Деворга газета ва журналлардан йиртиб олинган турли суратлар ёпиштирилган. Чол тошчироқнинг пилигини кўтарар экан, менга қарамай сўради:
— Қорин қалай, меҳмон?
— Қўшқўноқда овқатланарман деган умид билан йўлга чиқа берган эдим.
Чол менинг жавобимни кутмай дераза олдига қўйилган оёғи айри столча устига белбоғини ёзиб, қозикдаги тугундан нон ва қанд олиб қўйди.
— Чойни майдалаб туринг, саватдан хабар олиб келай. Чол чиқиб кетди. Пиёлага чой қуйиб, девордаги суратларни тамошо қила бошладим. Аллақайси бир журналдан йиртиб олинган бир сурат менга жуда таниш туюлди, фонарни суратга яқинроқ олиб бордим. Эгнига комбинезон кийиб, қўлига электросварка шчитини ушлаб турган пайвандчи қизнинг кулиб турган юзи менга жуда таниш эди. Бу бир вақтлар мени, шоирона қилиб айтган-да, ўзига асир қилган Иқбол эди. Чол кирди.
— Балиқ илинмабди. Сув нотинч-да. Балиқлар юзага чиқмайди.
Чол билан анчагача у ёқ-бу ёқдан гаплашиб ўтирдик. Соатга қарадим, бирдан ошибди.
— Уйқунгиз келди-ёв, жой қилиб бераман, дам олинг. Чол беланчакка ўхшаш арқон каравотга кўрпача ёзиб, чопонини буклаб ёстиқ қилиб берди-да, фонарни кўтариб чиқиб кетди. Ечиниб ёнбошладим. Фикру хаёлим Иқболда эди.
Хаёл мени Иқбол билан ўтказган кунларга етаклади. Кўз олдимга тоғ қоялари, дарё тўлқинлари, азамат ГЭС биноси келди.
Чол қоронғида тимирскиланиб нимадир олиб чиқиб кетди. Дарёнинг нариги қирғоғида чақин чақди. Унинг кўкимтир-пистоқи шуъласи осмонда сузиб юрган пастак булутларни ҳам ёритди. Озроқ вақт ўтгач, бояги чақин тез-тез такрорланаверди. Туриб деразадан ўша томонга қарадим. Гулхан ёнида тўр ямаб ўтирган чол менга ўгирилди.
— Ухламадингизми, меҳмон, шуълага қараяпсизми? Қўшкўноқда ГЭС қуришяпти. Бу электрпайванднинг шуъласи.
Иқбол ҳам ўша вақтда ГЭСда пайвандчи эди. Дарё бўйидаги тош уйим деразасига ҳам худди шунақа шуъла тушиб, менга уйқу бермасди. Туни билан тош қўпориб, тонг отгунча Иқбол ҳақида ўйлардим.
Кечқурунлари икковимиз чўлга чиқиб кетиб, осмонда аста-секин кўз очаётган саҳро юлдузларига тикилиб ўтирардик. Атрофимизда ўт-ўланлар силкинар, чигирткалар чириллар эди. Шундай кечаларнинг бирида Иқболга юрагимдаги гапларни айтдим. У жим ўтириб ҳаммасини тинглади. Ҳали ой кўтарилмагани учун унинг юзида, кўзида қандай ўзгаришлар бўлаётганини билолмадим. У жавоб бермади. Ёнма-ён юриб тунги смена ишлаб турган участкага қараб йўл олдик. Қизлар землянкаси олдига етганимизда, у қўлимни одатдагидан кўра қаттиқроқ қисиб хайрлашди. Ё, балки, менга шунақа туюлдими, ҳали-ҳали билолмайман.
Орадан уч кун ўтгач, Иқбол тунги сменага ишга ўтди. У ГЭСнинг азамат пештоқларида темир парчаларини бир-бирига пайванд қилар, электрод таёқчасидан чақнаган учқун пастга қараб гўё нурли томчи бўлиб тўкилар, унинг шуъласи чўлнинг олис-олисларигача ёритарди.
Куни билан бош тўғонда тош кўпориб чарчашимга қарамай, чўл оралаб тўрт километрлик йўлни пиёда босиб, ГЭС қурилишига борардим. Йўлни Иқбол чақнатган кўкимтир нур ёритиб турарди. Темир шотига тирмашиб Иқбол ишлаётган бетонли деворга кўтарилардим-да, унинг ёнида ўтириб, чақнаган нурдан ёшланган кўзларимни кепкам билан тўсардим. Иқбол жуда чаққон ишларди. Прораб «халақит берасан» деб неча марта мени девордан қувиб туширар, мен эса яна тирмашиб чиқаверардим. Шу девор устида, чўл шабадаси унинг сочларини тўзғитиб турган бир пайтда, кўзни олувчи кўкимтир нур орасида биринчи бор унинг юзидан ўпиб олганман. Иқбол аразлагандек менга ер остидан ғалати қилиб бир қаради-ю, яна электродни темир парчаси устига қўйди. Учқун чақнади, унинг қўли билинар-билинмас титраганини сездим. Ҳали-ҳали билолмайман, унинг вужудидаги бу титроқ ғазабданми, ё ҳаяжонданми... Шу кундан бошлаб Иқбол хаёлчан бўлиб қолди. Мендан ўзини олиб қочар, учрашган онларимизда юзимга тик қарай олмас эди.
Экскаватор машинистига ёрдамчи бўлиб олдим. Ишлар кўпайиб қолди. Кечаси курсга қатнайман, кундуз экскаватор бошқараман, шу кунлар Иқболдан анча узоқлашиб қолдим.
Участка агитпунктида курс машғулоти бўлаётганда фелдшер хотин мени имлаб чақирди. Чиқдим. У қўлимга бир қоғоз тутқазди. Шошиб ўқидим. Унда шу гаплар ёзилган эди.
«...Касалхонадаман, вақтингиз бўлса бир келиб кетсангиз. Иқбол».
Касалхонага югурдим. Касаллардан суриштирдим. Мени палатага олиб киришди. Бу ерда оқ халат кийган, юз-кўзи дока билан танғиб ташланган бир аёлдан бошқа ҳеч ким йўқ эди.
— Мана, Иқбол! — деди ҳамшира.
Оқ дока орасидан менинг номимни айтган овоз чиқди. Бу Иқболнинг овози эди.
— Иқбол! Нима бўлди?!
Иқбол янги йўлга кирган болалардек деворни ушлаб турмоқчи бўлди.
Тез бориб унинг қўлидан ушладим. Каравот қирғоғига ўтирдик.
— Электрод учқуни кўзимга сачради. Иқболнинг овози титради. Унинг бошини силадим.
— Мени дераза олдига олиб боринг, — ялиниш оҳангида деди Иқбол.
Унинг айтганини қилдим.
— Ҳаво очиқми? — дея сўради у.
— Ҳаво очиқ, юлдузлар чақнаяпти, — дедим.
У узоқ жим туриб қолди. Деразадан қўлини чиқазиб гўё ёмғир ёғяптими, йўқми, билмоқчи бўлгандек панжаларини ёйди.
Сварка аппаратида чақнаган нур Иқболнинг юзига чулғанган оқ докаларни ҳам кўкимтир тусга киритган эди.
— Наҳот, умрбод кўр бўлиб қолсам-а?
Врач мени ҳайдаб чиқаргунча унинг олдидан жилмадим.
Орадан бир ҳафта ўтгач, Иқболни Тошкентдаги кўз клиникасига олиб кетишди. Мен эса армияга жўнаб кетдим.
Сўнгги бор Иқбол билан учрашган куним ҳали эсимдан чиқмайди. Армияга жўнаш олдидан унинг ҳолидан хабар олгани Тошкентга тушдим.
Эрта куз эди. Клиника ҳовлисидаги дарахтларнинг барги сарғайган, кекса дуб баргларигина кўк эди.
Иқболнинг билагидан ушлаб, гулзор четидаги скамейкага олиб келдим. Ўтирдик. Иқбол тимирскилаб қўлимни топди-да, узоқ жим туриб, кейин хўрсиниб қўйди.
— Кетяпман денг... Кетиш олдида сизни ўз кўзим билан кўролмадим. Қани энди, кўзим очила қолса-ю бир кўрсам. Ҳарбий формада қанақа экансиз.
— Кўзингиз очилади, — дедим унга руҳ берувчи оҳангда.
— Профессор ҳам шундай деди, балки кўнглимни кўтариш учун айтгандир.
Мен унга профессор билан гаплашганимни, у менга ҳам худди шундай деганини айтдим.
— Жуда кутилмаган ҳодиса бўлди-да, шундай уста пайвандчи, наҳотки бепарволик қилиб, кўзга учқун сачратиб олсангиз.
Иқбол қўлимни яна маҳкамроқ қисди. У чўлда, ойдин кечада бирга яшашни таклиф қилганимда жавоб ўрнига қўлимни худди шундай қисган эди.
— Биласизми, ўша куни қўлим ва кўзим ишда эди-ю...
У гапиролмай энтикди.
Жуда ғалати бўлиб кетдим. Айни замонда кўнгилни ҳам шодлантирувчи, ҳам эзувчи бу гапдан гангиб қолдим.
— Иқбол!.. — гапимни тугатолмай сапчиб ўрнимдан туриб кетдим. Нима қилишимни билмай турган еримда серрайиб қолдим.
— Кўзим очилади, — деди Иқбол ишонч билан. — Яна кўришамиз. Фақат тезроқ кўзим очилса-ю, боғларни, майсаларни, одамларни кўрсам. Ҳаётнинг, табиатнинг қанчалар чиройли эканини энди яхшироқ сездим. Чунки ҳозир уларни кўз билан эмас, юрагим билан кўриб турибман. Чўлларда чақнаган чироқларни кўряпман. Тезроқ, тезроқ кўзим очилса. Кўзларимга танғилган докаларни йиртиб ташлаб, ҳаётга қарасам дейман.
— Кўзингиз очилади. Албатта очилади, яна учрашамиз, бирга турмуш қиламиз. Ана ўшанда сиз чўлларда комбинезон кийиб юрмайсиз. Менинг уйимда, худди маликалардек ясаниб, шоҳона ҳаёт...
Иқбол қўлини шарт тортиб олди. Назаримда, кўнгилсиз бир воқеа эсига тушиб қолгандек сесканиб кетди. Ё менга шундай туюлдимикин? Ҳали-ҳали билолмайман.
Шу куни Иқбол билан қош қорайгунча гаплашиб ўтирдим. У менга оқ йўл тилади. «Кутаман, Самад ака» деди-ю, муомаласи сал совуқроқ кўринди, бу гап юракдан эмас, шунчаки айтилганга ўхшади. Кетдим. Кўз олдимда Иқболнинг оқ докага чулғанган қиёфаси қолди...
Орадан беш йил ўтди. Шу орада унга ёзган ўнлаб хатларимга жавоб ололмадим. Охири Иқболнинг изини йўқотдим. Мана, дарё суви шовиллаган ойдин кечада, паромчининг будкасида унинг суратига термилиб ўтирибман. Олисда Иқболни эслатувчи яшил нур чақнаб турибди. Унинг ўткир нури дераза ойнасидан ўтиб уй деворидаги суратларни ҳам гоҳо лип-лип ёритиб қўяди. Иқбол ҳаёт экан. Нима учун шунча хатларимга жавоб бермади? Ахир, мен унга бирон ёмон гап айтмагандим-ку.
Унинг суратига термилиб бирга кечирган кунларимизни, бир-биримизга айтган илиқ-иссиқ гапларимизни сўзма-сўз хотирладим. Бироқ айтилган гапларда биронта ҳам ножўяси йўқ эди.
Қани энди учрашсак. Ўша вақтда айтганимдек, маликалардек...
Эсладим! Иқболнинг иззат-нафсига, ғашига теккан нарса энди аён бўлди. Қизиқ, киши ўзининг хатосини сезиши шунчалар қийинми? Нечун шу пайтгача бу нарса ёдимга тушмади? Нега? Гугурт чақиб Иқболнинг суратига қарадим. Унинг ҳозирги ҳолати мен тасаввур қилган маликадан минг марта афзал эди. Ўз бахтини ўзи ярата оладиган киши ўзгадан бахт кутмайди. Иқболни мендан совутган нарса ҳам менинг шу бир оғиз ножўя гапим эди. Гугурт чўпи охиригача ёниб қўлимни куйдирди.
Демак, Иқбол ҳаёт, унинг кўзлари аввалгидек равшан. Бироқ у ҳозир қаерда! Эр қилганмикин? Ким экан у бахтли йигит? Мумкин эмас! Ишонмайман.
Қани энди, уни ҳозир шу топда кўрсам, ўша кўкимтир нур ичида бир кўрсам. Ҳу ўша чўлларда чақнаган кўкимтир чақин шуъласида у ҳақда хаёл сурсам... Ёшликни, биз ишлаган ўша азамат қурилишларни эсласам, бирга орзу қилганимизча яшасак...
Қайдасан, қайдасан, Иқбол?!
Аста-секин тонг ёриша бошлади. Кийиниб ташқарига чиққанимда чол паром кетида эшкак буриб, дарёнинг қоқ ўртасида нариги қирғоққа қараб кетарди.
Отни эгарладим. Устига иккита юк машинасини ортган паром ортга қайтди. Чолнинг оппоқ соқоллари шамолда силкинар, енглари билагигача шимарилган бақув-ват қўллари эшкакни эпчиллик билан бошқариб келарди.
Туни билан чақин чаққан томондан энди қуёш кўтарилди. Кечаси кумушдек товланган дарё суви сарғимтир тусга кирган эди.
Паромдаги машиналар қирғоққа чиқиб, шағал бости-рилган йўлдан моторларини гуриллатиб кетишди.
— Ота, бир илтимосим бор эди, айтсам, хўп дейсизми?
— Сўранг, болам.
Чолни будкага бошлаб кирдим-да, девордаги суратни менга беришини сўрадим.
— Э, мендан сўраб нима қиласиз, ўзидан сўранг-да.
— Ўзини беш йилдан бери тополмайман.
— Мендан сўраб қўя қолмабсиз-да.
— Танийсизми?! Ҳозир қаерда у?!
— Қизиқсизми? Ўз қизимдек бўлиб қолган бир кишини танимай жинни бўпманми? Кечаси билан Қўшқўнокда чақмоқ чақиб чиққан ўша сиз қидирган Иқбол-да. Бу атрофдагилар кечаси шунақа чақмоқ чақиши билан дарров: «Иқбол чироғи ёнди» дейишади, соатингиз неча? Етти бўлдими, ҳозир ўзи ишдан қайтиб қолади. Мана шу паромда уйга ўтади. Қани, уйга олиб кетай.
— Эр қилгани йўқми? — дея шошиб сўрадим ундан. Чол қўл силтади.
— Назаримда, эрга чиқмоқчи эмасга ўхшайди. Не-не йигитлар киши қўйди. Кўнмайди. Хотин-халажнинг гапига қараганда, аллақайси ГЭСда ишлаганда бир йигитга кўнгил берган эмиш. Йигит бевафолик қилганмиш, ундай десам, кимни кутади?! Хуллас, бу тўғрида бир нима дейиш қийин...
Чол мендан сўрамай отнинг эгарини олиб сувлуғини бўшатиб қўйди. Мен тўнгакка хотиржам ўтириб папирос чека бошладим.
Дарё ҳамон шовиллар, чол сув ўртасида тўлқинлар билан олишиб, қуёш чиқаётган қирғоққа томон интилар эди.

1956
Mualifning boshqa asaralari
1 Alla (hikoya) [Said Ahmad] 2680
2 Azob (hikoya) [Said Ahmad] 1562
3 Azroil oʻtgan yoʻllarda (hikoya) [Said Ahmad] 1362
4 Азоб (ҳикоя) [Said Ahmad] 722
5 Азроил ўтган йўлларда (ҳикоя) [Said Ahmad] 709
6 Алла (ҳикоя) [Said Ahmad] 568
7 Bahor qizlari (hikoya) [Said Ahmad] 1021
8 Bahor suvlari (hikoya) [Said Ahmad] 798
9 Begona (hikoya) [Said Ahmad] 1498
10 Bir yuz yetmish soʻmlik xurrak (hikoya) [Said Ahmad] 789
11 Birinchi muhabbat (intermediya) [Said Ahmad] 2266
12 Borsa kelmas darvozasi (hikoya) [Said Ahmad] 1688
13 Bosh ogʻrigʻi (hikoya) [Said Ahmad] 852
14 Boʻston (hikoya) [Said Ahmad] 822
15 Buqalamun bilan uchrashuv (hikoya) [Said Ahmad] 1211
16 Баҳор сувлари (ҳикоя) [Said Ahmad] 598
17 Баҳор қизлари (ҳикоя) [Said Ahmad] 548
18 Бегона (ҳикоя) [Said Ahmad] 593
19 Бир юз етмиш сўмлик хуррак (ҳикоя) [Said Ahmad] 634
20 Биринчи муҳаббат (интермедия) [Said Ahmad] 714
21 Борса келмас дарвозаси (ҳикоя) [Said Ahmad] 585
22 Бош оғриғи (ҳикоя) [Said Ahmad] 593
23 Буқаламун билан учрашув (ҳикоя) [Said Ahmad] 553
24 Бўстон (ҳикоя) [Said Ahmad] 573
25 Dum (hikoya) [Said Ahmad] 787
26 Дум (ҳикоя) [Said Ahmad] 503
27 Farmonbibi qalʻasiga shturm. Bolshevikla... [Said Ahmad] 749
28 Фармонбиби қалъасига штурм. Болшевиклар ... [Said Ahmad] 663
29 Gap (hikoya) [Said Ahmad] 635
30 Gugurt (hikoya) [Said Ahmad] 1102
31 Gul haqida hikoyalar [Said Ahmad] 2385
32 Гап (ҳикоя) [Said Ahmad] 656
33 Гугурт (ҳикоя) [Said Ahmad] 643
34 Гул ҳақида ҳикоялар [Said Ahmad] 597
35 Iqbol chiroqlari (hikoya) [Said Ahmad] 786
36 Iqror (hikoya) [Said Ahmad] 2073
37 Иқрор (ҳикоя) [Said Ahmad] 524
38 Jajji hikoyalar [Said Ahmad] 1000
39 Жажжи ҳикоялар [Said Ahmad] 651
40 Kataysa (hikoya) [Said Ahmad] 722
41 Kechikkan sevgi... (hikoya) [Said Ahmad] 1551
42 Kelinlar qoʻzgʻoloni (komediya) [Said Ahmad] 8619
43 Kiprikda qolgan tong (qissa) [Said Ahmad] 3832
44 Koʻzlaringda oʻt bor edi (hikoya) [Said Ahmad] 734
45 Kuyov (komediya) [Said Ahmad] 1866
46 Катайса (ҳикоя) [Said Ahmad] 566
47 Келинлар қўзғолони (комедия) [Said Ahmad] 1174
48 Кечиккан севги... (ҳикоя) [Said Ahmad] 569
49 Киприкда қолган тонг (қисса) [Said Ahmad] 974
50 Куёв (комедия) [Said Ahmad] 677
51 Кўзларингда ўт бор эди (ҳикоя) [Said Ahmad] 497
52 Laylak keldi (hikoya) [Said Ahmad] 863
53 Lochin (hikoya) [Said Ahmad] 1212
54 Лайлак келди (ҳикоя) [Said Ahmad] 591
55 Лочин (ҳикоя) [Said Ahmad] 560
56 Mehribon (hikoya) [Said Ahmad] 875
57 Menga yetib kelmagan xat (hikoya) [Said Ahmad] 972
58 Meni kechiring (intermediya) [Said Ahmad] 1347
59 Mening doʻstim Babbayev! (hikoya) [Said Ahmad] 961
60 Moʻtti (hikoya) [Said Ahmad] 742
61 Muhabbatning tugʻilishi (hikoya) [Said Ahmad] 927
62 Musicha (hikoya) [Said Ahmad] 2446
63 Менга етиб келмаган хат (ҳикоя) [Said Ahmad] 579
64 Мени кечиринг (интермедия) [Said Ahmad] 752
65 Менинг дўстим Баббаев! (ҳикоя) [Said Ahmad] 604
66 Меҳрибон (ҳикоя) [Said Ahmad] 492
67 Мусича (ҳикоя) [Said Ahmad] 595
68 Муҳаббатнинг туғилиши (ҳикоя) [Said Ahmad] 525
69 Мўтти (ҳикоя) [Said Ahmad] 491
70 Nomi yoʻq toʻy (hikoya) [Said Ahmad] 906
71 Номи йўқ тўй (ҳикоя) [Said Ahmad] 628
72 Odam va boʻron (hikoya) [Said Ahmad] 704
73 Oftob oyim (hikoya) [Said Ahmad] 5018
74 Onajonlar (hikoya) [Said Ahmad] 759
75 Oshqovoq, 2 (hikoya) [Said Ahmad] 1480
76 Ot bilan suhbat (hikoya) [Said Ahmad] 2533
77 Одам ва бўрон (ҳикоя) [Said Ahmad] 486
78 Онажонлар (ҳикоя) [Said Ahmad] 563
79 От билан суҳбат (ҳикоя) [Said Ahmad] 542
80 Офтоб ойим (ҳикоя) [Said Ahmad] 556
81 Ошқовоқ, 2 (ҳикоя) [Said Ahmad] 510
82 Paypoq (hikoya) [Said Ahmad] 1272
83 Poyqadam... (hikoya) [Said Ahmad] 855
84 Пайпоқ (ҳикоя) [Said Ahmad] 581
85 Пойқадам... (ҳикоя) [Said Ahmad] 559
86 Qorakoʻz majnun (hikoya) [Said Ahmad] 14844
87 Қоракўз мажнун (ҳикоя) [Said Ahmad] 723
88 Rahmat, azizlarim! (hikoya) [Said Ahmad] 1028
89 Раҳмат, азизларим! (ҳикоя) [Said Ahmad] 525
90 Sagʻana (hikoya) [Said Ahmad] 748
91 Sarob (hikoya) [Said Ahmad] 3593
92 Seni izlab (hikoya) [Said Ahmad] 1052
93 Sinovchi ichuvchi (intermediya) [Said Ahmad] 692
94 Sobiq (hikoya) [Said Ahmad] 25443
95 Sobiq oʻgʻri (hikoyalar toʻplami) [Said Ahmad] 1316
96 Sobiq oʻgʻri - Boʻlishi mumkin hikoya [Said Ahmad] 988
97 Sud (hikoya) [Said Ahmad] 750
98 Sumbul (hikoya) [Said Ahmad] 664
99 Suvlar oqib ketdi (hikoya) [Said Ahmad] 755
100 Сароб (ҳикоя) [Said Ahmad] 613
101 Сағана (ҳикоя) [Said Ahmad] 502
102 Сени излаб (ҳикоя) [Said Ahmad] 538
103 Синовчи ичувчи (интермедия) [Said Ahmad] 602
104 Собиқ (ҳикоя) [Said Ahmad] 1036
105 Собиқ ўғри (ҳикоялар тўплами) [Said Ahmad] 604
106 Собиқ ўғри - Бўлиши мумкин ҳикоя [Said Ahmad] 538
107 Сувлар оқиб кетди (ҳикоя) [Said Ahmad] 543
108 Суд (ҳикоя) [Said Ahmad] 534
109 Сумбул (ҳикоя) [Said Ahmad] 483
110 Tabelchi (intermediya) [Said Ahmad] 631
111 Tamom, davomi yoʻq (hikoya) [Said Ahmad] 820
112 Taqdir, taqdir, muncha shafqatsizsan? (h... [Said Ahmad] 0
113 Ta’zim (hikoya) [Said Ahmad] 1236
114 Ta’zim (hikoyalar) [Said Ahmad] 2464
115 Togʻ afsonasi (hikoya) [Said Ahmad] 647
116 Toʻlqinlar (hikoya) [Said Ahmad] 680
117 Toʻyboshi (hikoya) [Said Ahmad] 634
118 Turnalar (hikoya) [Said Ahmad] 1234
119 Tut pishigʻi (hikoya) [Said Ahmad] 668
120 Tuynuk (hikoya) [Said Ahmad] 530
121 Табелчи (интермедия) [Said Ahmad] 499
122 Тамом, давоми йўқ (ҳикоя) [Said Ahmad] 563
123 Таъзим (ҳикоя) [Said Ahmad] 505
124 Таъзим (ҳикоялар) [Said Ahmad] 704
125 Тақдир, тақдир, мунча шафқатсизсан? (ҳикоя) [Said Ahmad] 0
126 Тоғ афсонаси (ҳикоя) [Said Ahmad] 492
127 Туйнук (ҳикоя) [Said Ahmad] 514
128 Турналар (ҳикоя) [Said Ahmad] 555
129 Тут пишиғи (ҳикоя) [Said Ahmad] 527
130 Тўйбоши (ҳикоя) [Said Ahmad] 471
131 Тўлқинлар (ҳикоя) [Said Ahmad] 516
132 Uchinchi minora (hikoya) [Said Ahmad] 1161
133 Учинчи минора (ҳикоя) [Said Ahmad] 513
134 Xazina (hikoya) [Said Ahmad] 1878
135 Xomtalash (hikoya) [Said Ahmad] 766
136 Xotin (hikoya) [Said Ahmad] 719
137 Xotinboz chumchuq (hikoya) [Said Ahmad] 1286
138 Xurrak (hikoya) [Said Ahmad] 654
139 Хазина (ҳикоя) [Said Ahmad] 662
140 Хомталаш (ҳикоя) [Said Ahmad] 592
141 Хотин (ҳикоя) [Said Ahmad] 524
142 Хотинбоз чумчуқ (ҳикоя) [Said Ahmad] 519
143 Хуррак (ҳикоя) [Said Ahmad] 561
144 Yoʻgʻon tepa (hikoya) [Said Ahmad] 653
145 Yoʻlda (hikoya) [Said Ahmad] 817
146 Йўлда (ҳикоя) [Said Ahmad] 489
147 Йўғон тепа (ҳикоя) [Said Ahmad] 528
148 Yalpiz hidi (hikoya) [Said Ahmad] 1536
149 Ялпиз ҳиди (ҳикоя) [Said Ahmad] 546
150 Yelim (hikoya) [Said Ahmad] 656
151 Yer uygʻondi (hikoya) [Said Ahmad] 638
152 Елим (ҳикоя) [Said Ahmad] 527
153 Ер уйғонди (ҳикоя) [Said Ahmad] 464
154 Yuk (hikoya) [Said Ahmad] 556
155 Юк (ҳикоя) [Said Ahmad] 529
156 Zumrad (hikoya) [Said Ahmad] 703
157 Зумрад (ҳикоя) [Said Ahmad] 524
158 Oʻn sakkiz yoshing (hikoya) [Said Ahmad] 931
159 Oʻrik domla (hikoya) [Said Ahmad] 1091
160 Ўн саккиз ёшинг (ҳикоя) [Said Ahmad] 573
161 Ўрик домла (ҳикоя) [Said Ahmad] 475
162 Gʻildirak (qissa) [Said Ahmad] 1071
163 Ғилдирак (қисса) [Said Ahmad] 536
164 Sher (hikoya) [Said Ahmad] 1429
165 Шер (ҳикоя) [Said Ahmad] 547
166 Chevara (hikoya) [Said Ahmad] 638
167 Chiroqni oʻchir (hikoya) [Said Ahmad] 625
168 Chol kuyov bilan kampir kelin (hikoya) [Said Ahmad] 1042
169 Choʻl burguti (hikoya) [Said Ahmad] 1995
170 Choʻl oqshomlari (hikoya) [Said Ahmad] 737
171 Chuchvara (hikoya) [Said Ahmad] 751
172 Чевара (ҳикоя) [Said Ahmad] 481
173 Чироқни ўчир (ҳикоя) [Said Ahmad] 512
174 Чол куёв билан кампир келин (ҳикоя) [Said Ahmad] 671
175 Чучвара (ҳикоя) [Said Ahmad] 616
176 Чўл бургути (ҳикоя) [Said Ahmad] 555
177 Чўл оқшомлари (ҳикоя) [Said Ahmad] 603
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика