Алла (ҳикоя) [Said Ahmad]

Алла (ҳикоя) [Said Ahmad]
Алла (ҳикоя) [Said Ahmad]
Озода ишдан чиқиб, трамвайга ўтирмай, янги барг ёзган сердарахт, гавжум кўчадан уйига қайтди.
Ҳамма ёқда баҳор нафаси гуркирайди. Девор оша кўчага энгашган ўрик шохларидан йўлларга танга-танга гуллар тўкилган. Жилдираб оқаётган ариқлар бетида ҳам ўрик гуллари оқади.
Озоданинг бу кўчадан юрмаганига беш йил бўлди: бу кўча дарахт ва жилдираган ариқлар унинг энг хушнуд кунлари — кўнглига муҳаббат олови тушган, ҳаётга биринчи бор қадам ташлаган, биринчи бор ҳомилаликни туйган онларининг гувоҳи.
Уни бу кўчадан қайта юришга мажбур қилган нарса на муҳаббат хотиралари ва на баҳор манзаралари бўлди. Озода бу кўчага бурилганида бутунлай бошқа, ўзи ҳам маъносига тушуниб етмаган қандайдир ғайри табиий бир куч унинг вужудида ҳоким эди. У қайси кўчада кетаётибди, бу кўча унга танишми, йўқми, бу ҳакда ўйламасди.
Ҳозир у уйга қайтади. Эри Ҳомиджон ишдан қайтгандир. У хотинини ҳар кунгидек очиқ чеҳра билан кутиб олади. О, унинг кўзлари нақадар чиройли. Мана шу уч йиллик бирга кечирган ҳаётда Озода унинг кўзларига неча бор термилган, узун киприклар орасида чақнаб турган қора кўзлар Озодага олам-жаҳон бахт, роҳат бағишлади. Мана ҳозир ҳам у Озоданинг йўлига кўз тикиб ўтирибди.
Мана шу меҳру муҳаббат тўла кўзларга боқиш Озода учун қанчалар оғир. Кейинги кунларда эрининг меҳру муҳаббат тўла кўзларида сўлғинлик, пинҳоний изтиробнинг таъсири сезилиб қолди. Озода бу дардни билади. Бироқ у эрини юпатишга, мана шу маъюс кўзларга тик боқишга қодир эмас. Ўз ҳаётида биринчи бор ўйинқароқлик, енгилтаклик билан қўл урган жинояти уни беш йилдан бери алам гирдобига судрайди. Қани энди у шу ишни қилмаган бўлса эди. Атрофда мавж урган кўклам ниҳоллари, қувноқ кулгилар унинг кўнглига бошқачароқ таъсир кўрсатган бўлармиди.
Столбаларда чироқлар ёнди. Деразаси кўчага қараган уйлардан тротуарнинг ҳар ер-ҳар ерига оқ чойшаб ёзгандек, оппоқ нур тушиб турибди. Орқа кўчадан гувиллаб ўтаётган трамвай дугасида чақнаган нур баланд иморатларнинг пештоқларида бир ялт этиб, яна сўнади.
Озода ўрик гулларини босиб аста-аста қадам ташлаб кетар экан, фикран эрининг маъюс кўзларига дуч келди.
У беихтиёр сесканиб ерга қаради. Бу сесканиш унга ўз қилмишини — бугунги изтиробнинг боисини эсга солди. Ортда қолган кўнгилсиз хотираларга назар солмоқ қанчалар қийин ва кўнгилсиз...
Кўнглига биринчи бор муҳаббат олови тушган кунлар қандай яхши эди-я. Кечалари кўкка термилиб Муроджон ҳақида хаёл сурарди. Эртаги кунни, Мурод билан учрашув онларини орзиқиб-орзиқиб кутарди. ЗАГС остонасидаги энтикишлар, тўй, қадаҳларнинг жаранглаши, машшоқларнинг хониши ва ниҳоят, бирга кечирган ширин ва осуда кунлар...
Мурод тоғ экспедитсиясидан соқоллари ўсиб, қорайиб, озиб қайтарди. Озода эрининг қайтишига ҳовлининг бурчидаги ҳаммомни қиздириб, соқол оладиган буюмларни катта тошойна олдига териб, кийимларини дазмоллаб қўяр, то у ҳаммомдан чиққунча стол устини ясатиб, ҳатто у яхши кўрадиган «Марсала» виносини ҳаво ранг биллур графинга қуйиб қўйишни ҳам унутмасди.
Мана шундай қайтишларнинг бирида Мурод хотинини маъюс кўрди. Ҳаммом ҳам қизитилмаган, стол ҳам ясатилмаган эди.
— Нима бўлди? — Мурод унинг жияклари қизарган кўзларига термилди.
Озода жавоб бермай, ичкари уйга кириб кетди. Мурод ҳам унинг кетидан кирди.
— Гапирсангиз-чи, нима бўлди?!
Озода ёшли кўзларини юмиб жавоб берди:
— Ҳомиладорман.
Мурод маст кишидек довдираб қолди.
— Ростми?! — Мурод уни бағрига босиб, даст кўтариб олди-да, уйни икки марта айлантириб чиқди. Унинг кўзлари порлар, юраги севинчдан гупиллаб урарди. — Нега хафа бўласан?
Бу унинг биринчи бор хотинини сен деб аташи эди. Бўлажак фарзанд Озодани унга шунчалик яқинлаштириб қўйган эдики, гўё у Озода, Озода эса Мурод бўлиб бир-бирига аралашиб кетгандек эди.
— Нега йиғлайсан? Ахир...
Мурод севинчи ичига сиғмай, телбалардек гапи гапига қовушмай қолди.
— Йўқ! — деди Озода, — истамайман. Ҳали ёшман, ҳалитдан болани бошимга ураманми? — У йиғи аралаш секин гапирди: — Кунингиз тоғу тошда ўтса, уйда бола боқиб ўтираманми?
— Истасанг, қишлоқдан аямни олдириб келай, истасанг, синглим келиб турсин, диссертатсиямни битказиб олай...
Озода эрига шундай ўқрайиб қарадики, унинг бу қарашида Муродга нисбатан нафрат ва ғазаб ифодаси бор эди.
Зебу зийнат, ўйин-кулгига ўрганган хотин учун бола оёқнинг кишани бўлиб туюларди.
Озода чинакам гўзал эди. У модани, тантсани, театр ва сайилларни севарди. Бўлажак бола ҳали дунёга келмай туриб уни ана шу роҳатлардан бегона қилиб қўяётгандек эди.
Мурод бўшашиб стулга ўтириб қолди. У бошини панжалари орасига олиб узоқ ўйлади. Охири ўрнидан туриб папирос чекди-да, қўлини орқасига қилиб, уйнинг у бошидан-бу бошига юра бошлади. Диваннинг бир чеккаси-да ўтириб пиқ-пиқ йиғлаётган хотинининг тепасига келиб узоқ ўйлаб турди Кейин унинг ёнига чўққайди-да, бошини силаб, ички дард билан гапира бошлади:
— Озода, дурустроқ ўйлаб кўр.
— Ўйлаб қарадим, олдириб ташлайман.
— Нима?!
— Ҳа.
— Биринчи бола. Мумкин эмас, умрбод майиб бўлиб қоласан-а!
— Майли... Нима бўлса бўлсин.
— Шундайми?!
Мурод ғазабдан сапчиб ўрнидан турди. Мушт билан стол қирғоғига урган эди, стаканлар жиринглаб сакраб кетди. Билагидаги секундомерли олтин соатнинг ойнаси чил-чил бўлди.
Уй ичи сув қуйгандек жимжит бўлиб қолди. Очиқ форточкадан кирган шамол тўр пардани силкитди, ҳалқа-ҳалқа бўлиб муаллак сузиб юрган папирос тутунларини тўзғитиб юборди.
Мурод хотинининг қаршисига келиб тиз чўкди:
— Озода, ундай қилма. Нима килсанг қил, фақат бу ишни қилма. Умрбод оёғинг остида судралиб юришга розиман, бундай қила кўрма.
— Гап битта. Ёш умримни бола боқиш билан ўтказмайман.
— Ҳали шундайми?! — Муроднинг кўзларида ўт чақнаб кетди. — Ҳали шундайми?! Ундай бўлса... — У гапини тугатолмади.
Озода унинг кўзларига дадил қаради:
— Гап шу. Хоҳласангиз шу. Бўлмаса кетаман.
— Кейин пушаймон бўласан, Озода.
Озода бош чайқади.
— Ундай бўлса сен билан...
— Яшай олмайман, демоқчисиз, шундайми?
— Ахир, ўзинг ўйла.
Эр-хотин узоқ вақт бир-бирига сўзсиз қараб қолишди. Озода ўрнидан туриб, нариги уйга кириб кетди. У кийиниб, чамадон кўтариб чиққанда ҳам Мурод ҳамон тиз чўкканча турарди. У кўчага чиқиб, тўй-тамошалар билан кириб келган, ёшликнинг энг беозор, бахтли кунларини ўтказган уй дарвозасига ўгирилиб бир қаради-ю, дадил юриб кетди...
Мурод у кетгач, уч марта унинг уйига борди, ёлворди, бўлмади. Охири болани олдириб ташлагандан кейин юрагининг бир парчасини узиб ташлагандек ундан умидини узди. Синглисини уйда қолдириб, узоқ муддатли экспедитсияга жўнаб кетди.
Врачлар Озодага энди туғмайсан, дейишди. У бунга ҳам парво қилмади. Орадан икки йил ўтди... У Ҳомиджон деган ўқитувчига турмушга чиқди.
Озода мана шу баҳор оқшомида электр нурларида товланиб турган ўрик гулларига термилиб келар экан, ўз ҳаёти ва ўтмишини хотирлади. Бу унинг умрида биринчи бор ўз ўтмишига чуқурроқ назар ташлаши ва бу ҳакда биринчи бор ўзига ҳисоб бериши эди. Хўрсинди. Оқар сувлар оқиб кетди. Энди уни ўз йўлидан қайта оқизиб бўлмаслигини англади. Жиноят, жиноят, дея лаблари беихтиёр пичирлади. У шундай хаёллар билан келар экан, қулоғига ғалати овоз эшитилди. Тўхтаб атрофга аланглади. Кўчанинг нариги бетидаги уйнинг очиқ деразасидан хотин кишининг алласи эшитиларди. Озода атрофга аланглади.
Бу уй унинг биринчи уйи эди. У беихтиёр кўчанинг у бетига ўтиб, яхшироқ қаради: ҳа, бу унинг биринчи уйи — Муроджоннниг уйи эди. Қандайдир сеҳрли бир куч уни бу остонага етаклаган эди. «Балки уй дафтарида устига чизиқ тортилган исмим ҳали ҳам турган бўлса керак» деб дилидан ўтказди у. Деразадан уй жиҳозларини кузатди. Ҳамма нарса ўз жойида. Фақат шифтга беланчак осилган, холос. Ёшгина бир жувон беланчакни тебратиб, алла айтяпти. Унинг юзида оналик бахти акс этиб турибди. У майин товуш билан алла айтар, бу аллада унинг орзу-умидлари, боласига бахт, улуғ истиқбол тилаклари ифодаланар эди... Мурод ўша, Озода ўз қўли билан қўйган ойна олдида турибди.
Мурод дераза олдига келиб, чамандек очилиб кетган акатсия гулини қўли билан селпиб, панжаларини ҳидлади. Акатсия ҳиди Озоданинг ҳам димоғига урилди. Муроднинг кўзига электр нури тушиб тургани учун уни кўрмасди.
Бу ёруғ уйнинг деразаси худди кино экранига ўхшарди. Мурод шу экранда бутун борлиғи билан кўриниб турарди.
«Сочига оқ оралаб қопти-я», — деб дилидан ўтказди Озода.
Муроднинг қоши устига тушиб турган, ҳозир оқ оралаб қолган қора сочларини Озода жуда кўп силаган.
Озоданинг кўзларида ёш йилтиради. Ўз бахтини ўзи калтак олиб қувлаган хотин ўзини ўзи таҳқирлаб аччиқ-аччиқ йиғларди. Унинг ёш тўла кўзларига бундан беш йил олдинги Мурод кўринди.
Тиз чўкиб ёлворган эди-я. Умрбод майиб бўлиб қоласан, деган эди-я. Мана энди.. Ўзимни бахтдан олиб қочдим... Мени ҳеч ким кечирмайди. Ўзимни ўзим ҳам кечирмайман.
Мурод дераза пардасини туширди.
Озоданинг кўзи олдида порлаб турган ёруғ уй хира парда орқасига яширинди.
У ёқдан-бу ёққа енгил учиб турган беланчакнинг сояси тўр пардага тушиб жимирлар, хотиннинг майин овоз билан айтаётган алласи эшитиларди.
Озода зўр қийинчилик билан деразадан узоқлашди. Ой ҳаволаниб азим тераклар устига кўтарилди.

1956
Mualifning boshqa asaralari
1 Alla (hikoya) [Said Ahmad] 2618
2 Azob (hikoya) [Said Ahmad] 1523
3 Azroil oʻtgan yoʻllarda (hikoya) [Said Ahmad] 1342
4 Азоб (ҳикоя) [Said Ahmad] 711
5 Азроил ўтган йўлларда (ҳикоя) [Said Ahmad] 695
6 Bahor qizlari (hikoya) [Said Ahmad] 1007
7 Bahor suvlari (hikoya) [Said Ahmad] 794
8 Begona (hikoya) [Said Ahmad] 1463
9 Bir yuz yetmish soʻmlik xurrak (hikoya) [Said Ahmad] 774
10 Birinchi muhabbat (intermediya) [Said Ahmad] 2255
11 Borsa kelmas darvozasi (hikoya) [Said Ahmad] 1662
12 Bosh ogʻrigʻi (hikoya) [Said Ahmad] 846
13 Boʻston (hikoya) [Said Ahmad] 816
14 Buqalamun bilan uchrashuv (hikoya) [Said Ahmad] 1202
15 Баҳор сувлари (ҳикоя) [Said Ahmad] 594
16 Баҳор қизлари (ҳикоя) [Said Ahmad] 544
17 Бегона (ҳикоя) [Said Ahmad] 588
18 Бир юз етмиш сўмлик хуррак (ҳикоя) [Said Ahmad] 630
19 Биринчи муҳаббат (интермедия) [Said Ahmad] 709
20 Борса келмас дарвозаси (ҳикоя) [Said Ahmad] 579
21 Бош оғриғи (ҳикоя) [Said Ahmad] 588
22 Буқаламун билан учрашув (ҳикоя) [Said Ahmad] 545
23 Бўстон (ҳикоя) [Said Ahmad] 569
24 Dum (hikoya) [Said Ahmad] 771
25 Дум (ҳикоя) [Said Ahmad] 502
26 Farmonbibi qalʻasiga shturm. Bolshevikla... [Said Ahmad] 742
27 Фармонбиби қалъасига штурм. Болшевиклар ... [Said Ahmad] 657
28 Gap (hikoya) [Said Ahmad] 624
29 Gugurt (hikoya) [Said Ahmad] 1079
30 Gul haqida hikoyalar [Said Ahmad] 2368
31 Гап (ҳикоя) [Said Ahmad] 652
32 Гугурт (ҳикоя) [Said Ahmad] 639
33 Гул ҳақида ҳикоялар [Said Ahmad] 591
34 Iqbol chiroqlari (hikoya) [Said Ahmad] 782
35 Iqror (hikoya) [Said Ahmad] 2030
36 Иқбол чироқлари (ҳикоя) [Said Ahmad] 531
37 Иқрор (ҳикоя) [Said Ahmad] 521
38 Jajji hikoyalar [Said Ahmad] 990
39 Жажжи ҳикоялар [Said Ahmad] 629
40 Kataysa (hikoya) [Said Ahmad] 719
41 Kechikkan sevgi... (hikoya) [Said Ahmad] 1514
42 Kelinlar qoʻzgʻoloni (komediya) [Said Ahmad] 8595
43 Kiprikda qolgan tong (qissa) [Said Ahmad] 3824
44 Koʻzlaringda oʻt bor edi (hikoya) [Said Ahmad] 729
45 Kuyov (komediya) [Said Ahmad] 1832
46 Катайса (ҳикоя) [Said Ahmad] 563
47 Келинлар қўзғолони (комедия) [Said Ahmad] 1156
48 Кечиккан севги... (ҳикоя) [Said Ahmad] 564
49 Киприкда қолган тонг (қисса) [Said Ahmad] 967
50 Куёв (комедия) [Said Ahmad] 669
51 Кўзларингда ўт бор эди (ҳикоя) [Said Ahmad] 493
52 Laylak keldi (hikoya) [Said Ahmad] 859
53 Lochin (hikoya) [Said Ahmad] 1206
54 Лайлак келди (ҳикоя) [Said Ahmad] 585
55 Лочин (ҳикоя) [Said Ahmad] 551
56 Mehribon (hikoya) [Said Ahmad] 858
57 Menga yetib kelmagan xat (hikoya) [Said Ahmad] 962
58 Meni kechiring (intermediya) [Said Ahmad] 1332
59 Mening doʻstim Babbayev! (hikoya) [Said Ahmad] 951
60 Moʻtti (hikoya) [Said Ahmad] 735
61 Muhabbatning tugʻilishi (hikoya) [Said Ahmad] 918
62 Musicha (hikoya) [Said Ahmad] 2420
63 Менга етиб келмаган хат (ҳикоя) [Said Ahmad] 572
64 Мени кечиринг (интермедия) [Said Ahmad] 750
65 Менинг дўстим Баббаев! (ҳикоя) [Said Ahmad] 593
66 Меҳрибон (ҳикоя) [Said Ahmad] 488
67 Мусича (ҳикоя) [Said Ahmad] 589
68 Муҳаббатнинг туғилиши (ҳикоя) [Said Ahmad] 515
69 Мўтти (ҳикоя) [Said Ahmad] 488
70 Nomi yoʻq toʻy (hikoya) [Said Ahmad] 890
71 Номи йўқ тўй (ҳикоя) [Said Ahmad] 623
72 Odam va boʻron (hikoya) [Said Ahmad] 699
73 Oftob oyim (hikoya) [Said Ahmad] 4990
74 Onajonlar (hikoya) [Said Ahmad] 752
75 Oshqovoq, 2 (hikoya) [Said Ahmad] 1470
76 Ot bilan suhbat (hikoya) [Said Ahmad] 2519
77 Одам ва бўрон (ҳикоя) [Said Ahmad] 481
78 Онажонлар (ҳикоя) [Said Ahmad] 556
79 От билан суҳбат (ҳикоя) [Said Ahmad] 537
80 Офтоб ойим (ҳикоя) [Said Ahmad] 552
81 Ошқовоқ, 2 (ҳикоя) [Said Ahmad] 503
82 Paypoq (hikoya) [Said Ahmad] 1264
83 Poyqadam... (hikoya) [Said Ahmad] 853
84 Пайпоқ (ҳикоя) [Said Ahmad] 579
85 Пойқадам... (ҳикоя) [Said Ahmad] 557
86 Qorakoʻz majnun (hikoya) [Said Ahmad] 13890
87 Қоракўз мажнун (ҳикоя) [Said Ahmad] 711
88 Rahmat, azizlarim! (hikoya) [Said Ahmad] 1024
89 Раҳмат, азизларим! (ҳикоя) [Said Ahmad] 522
90 Sagʻana (hikoya) [Said Ahmad] 735
91 Sarob (hikoya) [Said Ahmad] 3550
92 Seni izlab (hikoya) [Said Ahmad] 1046
93 Sinovchi ichuvchi (intermediya) [Said Ahmad] 681
94 Sobiq (hikoya) [Said Ahmad] 24065
95 Sobiq oʻgʻri (hikoyalar toʻplami) [Said Ahmad] 1271
96 Sobiq oʻgʻri - Boʻlishi mumkin hikoya [Said Ahmad] 970
97 Sud (hikoya) [Said Ahmad] 743
98 Sumbul (hikoya) [Said Ahmad] 659
99 Suvlar oqib ketdi (hikoya) [Said Ahmad] 749
100 Сароб (ҳикоя) [Said Ahmad] 604
101 Сағана (ҳикоя) [Said Ahmad] 499
102 Сени излаб (ҳикоя) [Said Ahmad] 535
103 Синовчи ичувчи (интермедия) [Said Ahmad] 596
104 Собиқ (ҳикоя) [Said Ahmad] 1010
105 Собиқ ўғри (ҳикоялар тўплами) [Said Ahmad] 602
106 Собиқ ўғри - Бўлиши мумкин ҳикоя [Said Ahmad] 537
107 Сувлар оқиб кетди (ҳикоя) [Said Ahmad] 542
108 Суд (ҳикоя) [Said Ahmad] 530
109 Сумбул (ҳикоя) [Said Ahmad] 478
110 Tabelchi (intermediya) [Said Ahmad] 627
111 Tamom, davomi yoʻq (hikoya) [Said Ahmad] 815
112 Taqdir, taqdir, muncha shafqatsizsan? (h... [Said Ahmad] 0
113 Ta’zim (hikoya) [Said Ahmad] 1100
114 Ta’zim (hikoyalar) [Said Ahmad] 2321
115 Togʻ afsonasi (hikoya) [Said Ahmad] 639
116 Toʻlqinlar (hikoya) [Said Ahmad] 672
117 Toʻyboshi (hikoya) [Said Ahmad] 629
118 Turnalar (hikoya) [Said Ahmad] 1225
119 Tut pishigʻi (hikoya) [Said Ahmad] 664
120 Tuynuk (hikoya) [Said Ahmad] 529
121 Табелчи (интермедия) [Said Ahmad] 496
122 Тамом, давоми йўқ (ҳикоя) [Said Ahmad] 559
123 Таъзим (ҳикоя) [Said Ahmad] 502
124 Таъзим (ҳикоялар) [Said Ahmad] 701
125 Тақдир, тақдир, мунча шафқатсизсан? (ҳикоя) [Said Ahmad] 0
126 Тоғ афсонаси (ҳикоя) [Said Ahmad] 491
127 Туйнук (ҳикоя) [Said Ahmad] 507
128 Турналар (ҳикоя) [Said Ahmad] 551
129 Тут пишиғи (ҳикоя) [Said Ahmad] 521
130 Тўйбоши (ҳикоя) [Said Ahmad] 466
131 Тўлқинлар (ҳикоя) [Said Ahmad] 513
132 Uchinchi minora (hikoya) [Said Ahmad] 1156
133 Учинчи минора (ҳикоя) [Said Ahmad] 508
134 Xazina (hikoya) [Said Ahmad] 1863
135 Xomtalash (hikoya) [Said Ahmad] 760
136 Xotin (hikoya) [Said Ahmad] 712
137 Xotinboz chumchuq (hikoya) [Said Ahmad] 1273
138 Xurrak (hikoya) [Said Ahmad] 650
139 Хазина (ҳикоя) [Said Ahmad] 655
140 Хомталаш (ҳикоя) [Said Ahmad] 584
141 Хотин (ҳикоя) [Said Ahmad] 519
142 Хотинбоз чумчуқ (ҳикоя) [Said Ahmad] 515
143 Хуррак (ҳикоя) [Said Ahmad] 544
144 Yoʻgʻon tepa (hikoya) [Said Ahmad] 648
145 Yoʻlda (hikoya) [Said Ahmad] 810
146 Йўлда (ҳикоя) [Said Ahmad] 486
147 Йўғон тепа (ҳикоя) [Said Ahmad] 524
148 Yalpiz hidi (hikoya) [Said Ahmad] 1531
149 Ялпиз ҳиди (ҳикоя) [Said Ahmad] 545
150 Yelim (hikoya) [Said Ahmad] 651
151 Yer uygʻondi (hikoya) [Said Ahmad] 631
152 Елим (ҳикоя) [Said Ahmad] 524
153 Ер уйғонди (ҳикоя) [Said Ahmad] 458
154 Yuk (hikoya) [Said Ahmad] 552
155 Юк (ҳикоя) [Said Ahmad] 527
156 Zumrad (hikoya) [Said Ahmad] 698
157 Зумрад (ҳикоя) [Said Ahmad] 519
158 Oʻn sakkiz yoshing (hikoya) [Said Ahmad] 919
159 Oʻrik domla (hikoya) [Said Ahmad] 1075
160 Ўн саккиз ёшинг (ҳикоя) [Said Ahmad] 567
161 Ўрик домла (ҳикоя) [Said Ahmad] 472
162 Gʻildirak (qissa) [Said Ahmad] 1066
163 Ғилдирак (қисса) [Said Ahmad] 530
164 Sher (hikoya) [Said Ahmad] 1417
165 Шер (ҳикоя) [Said Ahmad] 544
166 Chevara (hikoya) [Said Ahmad] 629
167 Chiroqni oʻchir (hikoya) [Said Ahmad] 619
168 Chol kuyov bilan kampir kelin (hikoya) [Said Ahmad] 1020
169 Choʻl burguti (hikoya) [Said Ahmad] 1973
170 Choʻl oqshomlari (hikoya) [Said Ahmad] 734
171 Chuchvara (hikoya) [Said Ahmad] 728
172 Чевара (ҳикоя) [Said Ahmad] 478
173 Чироқни ўчир (ҳикоя) [Said Ahmad] 507
174 Чол куёв билан кампир келин (ҳикоя) [Said Ahmad] 669
175 Чучвара (ҳикоя) [Said Ahmad] 609
176 Чўл бургути (ҳикоя) [Said Ahmad] 552
177 Чўл оқшомлари (ҳикоя) [Said Ahmad] 598
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика