Турналар (ҳикоя) [Said Ahmad]

Турналар (ҳикоя) [Said Ahmad]
Турналар (ҳикоя) [Said Ahmad]
Тепаликдан ошиб ўтганимдан кейингина анҳорнинг гувиллаши эшитилмай қолди. Дала жимжит. Шамол ананас ҳидини олиб келади. Қаердандир, яқингинадан турнанинг қуре-қуреси эшитилади. Бу овоз негадир осмондан эмас, пастдан келарди. Атрофга алангладим. Сертупроқ йўлдан икки юз метрча наридаги чайлада бир чол букчайиб ўтирибди. Қовун ҳиди ўша ёқдан келарди. Шу топда жуда-жуда қовун егим келди. Беихтиёр чайла томонга қайрилганимни билмай қолибман. Пайкалнинг ҳар ер-ҳар ерида тузоққа илинаётган беданаларнинг патиллашидан чол қимирламай ўтирганга ўхшайди, бўлмаса тузоқлардан хабар олмасмиди? Унинг ёнида араби шолчага бағрини бериб бир турна ётибди. У адир орқасига ботаётган чўғдек қуёшга қараб ҳар замон қуре-қуре деб қўяди. Турна ҳар қурелаганда бошидаги бинафша ранг кокили қимирлаб, қизғимтир шафақ нурида жуда чиройли йилтираб қўяди. Бу ғалати манзарага маҳлиё бўлиб, оёқ остидаги қумғонга қоқилиб кетибман. Чол чўчиб бош кўтарди. Кўзларини ишқалаб безовталик билан менга қаради. Қўрқиб кетдим. Одатда полиз қоровулларининг ити бўлгувчи эди, муни қаранг, ташланиб қолади, деб ўйламабман ҳам. Шошиб-пишиб:
— Итингиз йўқми? — деб сўрадим.
— Йўқ, йўқ! — деди чол. — Бемалол келаверинг, ит боқиш менга тўғри келмайди, турнани ғажиб қўйишидан қўрқаман.
Бамайлихотир ётган турна мендан ётсираб сесканиб турди-да, чайла орқасига ўтиб кетди. Чол кўрпача ёзиб, мени юқорига таклиф қилар экан:
— Қўрқма, жонивор, — деди. Кейин менга: — Хўш, болам, қайси шамол учирди? Ўзлари ким бўладилар? Улуғларимиздан бўладиларми?
Нима дейишимни билмай, бир оз эсанкираб қолдим.
— Қишлоғингизга меҳмонмиз, отахон, қовунингизнинг ҳиди димоғимга кириб, ҳеч ўтиб кетолмадим. Нафс қурғур қўймади, поездга кеч қоламан, деб ҳаллослаб кетаётган одам шу ерга келганда тўхтаб қолдим. Битта қовун сўйиб берсангиз ҳам ўзингиз биласиз, сўйиб бермасангиз ҳам. Аммо ҳақини тўлайман.
Чол энсаси қотгандек, ғалати қилиб илжайди.
— Пайкал бошидан қовун узиб сотган деҳқон нокас деҳқон бўлади, болам, пулингизни белингизга тугиб қўйинг, бозордан қовун олиб ейсиз. Бу ерда қовун текин. Узиб берайми ё ўзингиз узасизми? Яхшиси, ўзингиз узинг, ҳа, бунинг гашти бошқача бўлади. Полизнинг оёқ томонига ўтинг, ананаслар ўша ёқда.
Чол йўл кўрсатиб, боя мен қоқилган қумғонни ариққа ботириб, ерўчоққа қўйди. У тиззасида қасирлатиб шох синдирар экан, орқамдан қичқирди:
— Қовуннинг аслини ейман десангиз, шудринг тегиб тарс ёрилганини узинг, ана ўшанисида гап кўп, қирқ йиллик дардингизни суғуриб олади.
Чол айтгандек, полиз оёғига келганимда тил билан айтиб бўлмайдиган ғалати ҳолга дуч келдим. Шамол тинганиданми, ё ҳавога ананас иси ўрнашиб қолганиданми, ниҳоятда ўткир ёқимли ҳид димоғимга урилди. Ҳудди магазинда чит йиртилаётгандек тар-тар қилиб ананаслар ёрилар, уруғи кесаклар устига шитирлаб сочилиб кетарди. Оёғим тагида тузоққа илинган бедана бесаранжом патиллади.
Бир қўлимда бедана, бир қўлимда қовун — чайлага қайтдим. Чол ерўчоқда ўтни гуриллатиб юборган эди. У қўлимдаги қовунга қараб илжайди.
— Шаҳар боласилигингиз шатта билиниб қолди-да?! Қовун деганди пайкалнинг кесагида ёриб емаган одам, қовун едим демаса ҳам бўлади.
Чол кула-кула қинидан пичоғини суғуриб менга узатди-да, чайла тепасига илинган тугундан нон, майиз, туршак олиб, дастурхон ёзди. Қовунга пичоқ тортаётганимда ҳам, тилимлаб еяётганимда ҳам чол ҳозир қизиқ ҳодиса юз берадигандек менга қараб илжайиб турарди. Умримда қовун емагандек битта ананасни пок-покиза тушириб бўлдим. Чол қўлимга чой тутқазди. Бир маҳал қарасам, бармоқларим бир бирига ёпишиб қолибди. Чол хандон ташлаб кулади. Қумғондаги қайноқ сувни чапиштириб, қўлимга қуяр экан, ана шунақа, ўғлим деб қўйди.
— Бу ананаснинг янги хили, уруғига ишқибоз кўп. Офтоб ўчган эди. Узоқдан турналарнинг қуре-қуреси баралла эшитилди. Чол осмонга қаради. Қизғимтир пардага ўхшаб кўринаётган уфқдан кўтарилган турналарнинг айри карвони ўтиб кетгунча ундан нигоҳини узмади. Чайла орқасидаги турна безовталаниб тинимсиз қурелар, осмонга қараб талпинарди. Турналар овози тинганига аллақанча вақт ўтган бўлса ҳам, чайла орқасидаги ёлғиз турнанинг қанот силкиши тинмасди. Бирдан чолнинг чеҳраси ўзгарди. Кўзлари қисилиб, юзидаги ажинлар ҳам кўпайиб кетгандек бўлди. У машаққат билан ўрнидан туриб, турнани чайлага олиб ўтди.
— Ҳа, жонивор, элатларингни соғиндингми? Элатларинг иссиқ томонларга кетишяпти. Уча қол, уча қол сен ҳам, жонивор.
Турна бинафша кокилларини силкиб, ҳамон иссиқ ўлкаларга йўл олган қардошлари сингиб кетган уфққа боқарди.
Чолдан турна қаёқдан бу ерда пайдо бўлиб қолганини сўрадим.
— Шу бу йил эрта кўклам Андрюшадан телеграмма олдим. У, ҳозирча келмай туринг, олис сафарга жўнаяпмиз, дебди. Ўзим ўша кезларда Ленинградга отланиб турган эдим. Тарвузим кўлтиғимдан тушиб, гангиб қолдим. Болагинамни жуда соғинган эдим-да. Ёстиққа бош қўяман, қани кўзим илинса. Хаёл ўлгур ҳали у ёққа судрайди, ҳали бу ёққа судрайди. Мана шунақа қилиб чўккалаб ўтириб кўзим илинган экан, тушимга Фазлиддиним кириб қолди. Хафа эмиш, акамни соғиндим, нега хат ёзмайди, дер эмиш. Шамсиддинимнинг ҳалок бўлганини ундан яширармишман. Нима бўлди-ю, тушим чалғиб, Шамсиддинни кўрибман, у, нега Фазлиддиннинг ҳалок бўлганини мендан яширасиз, деб гина қилар эмиш. Қулоғимга бирдан ғалати товуш эшитилди, чўпонлар эшигимизнинг тагидан қўй ҳайдаб ўтишаётган эмиш. Уйғониб кетдим. Ўнгимда ҳам шу овоз. Ҳовлига чиқдим, ҳовлимиз тепасида карвони тўзиб кетган бир гала турна фарёд чекиб, чарх уриб айланаётибди. Умримда турналарнинг бунақа паст учишини энди кўришим. Тушлигига ҳам, ўнглигига ҳам ишонолмай, ҳайрон бўлиб уларнинг осмонда фарёд чекишини кузатиб турдим. Улар шу кўйи ярим соат чамаси айланиб юришди-да, кейин йиғлаётгандек ҳазин қурелашиб учиб кетишди. Эсимда: том тепасида айланишаётганларида бир-иккиси бўғотга тегай-тегай деб шўнғиганини ҳам кўриб қолган эдим. Эрталаб томорқага чиқсам, бир турна девор тагига биқиниб ётибди. Ана шундан кейингина тундаги ҳангаманинг сирини билдим. Бу турна қаердадир яраланган, ортиқ учишга мадори етмай, шу ерга келганда сафдан ажралиб, йиқилган. Ше-риклари уни ташлаб кетолмай фарёд чекаётган эканлар. Ана шундан бери турна менга жуда ўрганиб қолди. Уч кун бўлдими, жуда безовта. Осмонда турна кўринса, ўзини қўярга жой тополмайди.
— Учолмайдими?
— Учолади. Баъзи-баъзида учиб аллақаёқларга бориб келади.
Чол гапидан тўхтаб, нимагадир қулоқ сола бошлади.
— Поезддан қолдингиз, болам. Стантсияга етолмайсиз. Поезд келяпти, — деди чол чироқ ёқар экан.
Дарҳақиқат, ер титраётгандек бўлди, олисдан паровознинг қичқиргани эшитилди. Бир оздан кейин теракзор орқасидан шиддат билан поезд ўтиб кетди.
— Жой қилиб бераман, ухланг, эртага кетасиз энди.
Чол ёстиқ ўрнига чопонини думалоқлаб қўйди-да, ўзи тузоқлардан хабар олгани кетди. Ёнбошладим. Қаёқда уйқу келади, дейсиз. Чол ғимирсиб палакларни босиб олмаслик учун эҳтиёт билан жўякдан жўякка сакраб, илинган беданаларни бир халта қилиб олиб келди. Чайла орқасига ўтганича ярим соат чамаси йўқ бўлиб кетди-да, мени ухлаган деб ўйлаб, оёқ учида чайлага кирди. Бир чеккада хомуш ётган турнага тикилиб, унинг товус пати-дек чиройли кокилини силади. Нималардир деб пичирлаб ҳам қўйди. Мен чалқанча ётиб чолни, унинг болаларини ўйлардим. Демак, унинг икки ўғли ҳалок бўлган. Ленинградда бир ўғли бор. Нега оти Андрюша?! Сўрасаммикин? Хаёл аралаш ёнимга ечган шимимнинг чўнтагидан папирос олиб, гугурт чақдим. Чол ўгирилди.
— Ухламадингизми?
— Йўқ, уйқу келмаяпти, отахон.
Чол индамай чироқни пуфлаб ўчирди-да, кўрпа устига чордона қуриб ўтириб олди. Ойдинда унинг юзи, кўзи, кўксига тушган оппоқ соқоли кўриниб турарди. Анча вақтгача олисда оғир юк тортаётган паровознинг гупиллашига қулоқ солиб жим ўтирдим. Паровоз овози ҳам тиниб, кенг далада чирилдоқлар уни қолди, холос.
— Ота, бир нарса сўрасам малол олмайсизми?
— Сўранг, болам.
— Ўғилларингизни гапириб берсангиз, Андрюшани ҳам.
Чолнинг эти жунжиди шекилли, бир тебраниб, кўрпани елкасига тортди. Ой ботди, энди унинг башарасини аниқ кўриб бўлмади. У нимадир демоқчи бўлиб оғиз жуфтлади-ю, оғир хўрсиниқ гапиргани қўймади. Бунақа хўрсиниқ одамга фақат энг яқин кишисини қабрга қўяётган пайтда келади. Чол пешонасини уқалади, соқолини тутамлаб, тиззасига шапиллатиб бир урди. Кейин бошини кўтариб, қоронғилик қаърига тикилиб қолди.
— Ўғлим, сабру бардош деган нарса бўлмаса, одам боласини ғам еб қўяди. Мана, яшаб юрибман. Йиқилиб қолармиканман, деган эдим, икки азаматимдан жудо бўлиб ҳам йиқилмадим-а!
У ички дард тўлкинида ҳикоясини бошлади:
— Уруш бошланган йили Шамсиддиним йигирма икки ёшда, Фазлиддиним ўн тўққиз ёшда эди. Шамсиддинимни аскарликка олишмади. Бир кўзи ногирон эди. Умархўжа бойвачча ўғлига суннат тўйи қилганда катта базм бериб, мушакбозлик қилдирган эди. Ўшанда Шамсиддиним йўлга кирмаган бувак эди. Онаси раҳматлик беланчакка ётқизиб қўйган экан, осмонда ёрилмай қолган мушак боланинг беланчагига тушиб ёрилса бўладими! Юзи куйиб, чап кўзини бутунлай кўрмайдиган қилиб қўйган. Шунинг учун ҳам аскарликка олишмай, меҳнат армиясига аранг олишган эди. Фазлиддинимни ундан бир ой бурун Пойтуқ стантсиясидан урушга жўнатган эдим. Фазлиддиним Ленинграддан, Шамсиддиним Подгора деган шаҳардан хат ёзиб туришди. Подгорага борганмисиз? Мен борганман. Шамсиддинимга ҳайкал ўрнатишганда чақиришган эди. У ерда каттакон электростантсия бор. Немис Москванинг эшигини қоқаман деб қўл чўзиб турганда пойтахтга шу стантсия мадор бўлган. Унинг заводларини шу стантсия юргизиб турган. Шамсиддиним ўша стантсияга келган кўмирни вагондан тушириб, кичкина вагончаларга ортар экан. Немис шу шаҳарнинг пайига тушиб, устма-уст самолёт юбориб турган... Мингдан ор-тиқ киши кечани кеча, кундузни кундуз демай ишлаган. Шамсиддиним эрталаб ишга кетаётганда бирдан тревога бўлиб, осмонда немис самолёти кўринибди. Шаҳар устида икки айланиб, стантсияга бомбасини ташлаёлмай болалар боғчасининг ҳовлисига ташлаб қочибди. Тасодиф бўлиб, лаънатининг бомбаси ёрилмай, болалар ўйнайдиган қумга санчилиб қолибди. Ҳамма ташвишда, одамлар ана ёрилади, мана ёрилади деб жонларини ҳовучлаб қолишганмиш. Болаларни айтмайсизми! Деразадан қараб жавдираб туришганмиш. Шамсиддиним югуриб келиб, бомбани қумдан суғуриб, майдонга қараб чопибди. Анча нари бориб йиқилибди. Бир кўзи ожиз эмасми, шошганидан елкасини сим ёғочга уриб олган экан. Бомба портлаб, тилка-пора бўлибди. Уруш тугамаёқ бордим. Қабрини қучоқлаб йиғладим. Ўша боғчани Шамсиддинимнинг но-мига қўйиб, ҳовлисига ҳайкалини ўрнатишди. Тўнғич ўғлимдан ана шундоқ жудо бўлганман, болам. Чол энтикди. У йиғлар эди.
— Юпатманг, болам. Бир оз йиғлай, дардим енгилашади. Ичимни бўшатиб олай.
Чол шундай деди-ю, ўкириб-ўкириб йиғлади.
— Акасининг ўлганини Фазлиддинимга билдирмадим. Бир йилгача акамнинг адресини юборинг, деб хат ёзди. Анов-манов деб пайсалга солдим. Йўқ, кенжатойимнинг ҳам умри қисқа экан. Денгизда чўкиб ўлди. На қабри қолди, на бир либоси. Мени доғ-ҳасратга ташлаб кетди...
Осмондан арғимчоқ солиб, яна турна ўтди. Чол турналарнинг қайчига ўхшаш карвонига тикилиб туриб гапини давом эттирди:
— Дунёда фарзанд кўрмагандек яна сўққабош бўлиб қолдим. Ўзимни қаёққа қўйишимни билмайман, девонага ўхшаб гангиб юрдим. Раисимиз эсли аёл эди. Овунсин деб қанғиллаб қолган ҳовлимга марғилонлик бир агрономни кўчириб келди. Андижонга олиб тушди. Ленинграддан кўчириб келтирилган етим болалардан бирини олиб берди. Боя сизга айтган Андрюшамни ана ўшанда боқиб олган эдим. Уни ортмоқлаб катта қилдим. Қариндошлари кўп излашди. Билдирмадим. Боланинг эси кирган сари ота-онасини йўқлайдиган бўлди. Унга қараб туриб юрак-бағрим эзилиб кетади. Охири чидамадим. Ленинградга хат ёздириб, Андрей Карповни даракладим. Боланинг отаси ҳам, онаси ҳам қуршовда ўлиб кетишган экан. Биттаю битта опаси бор экан. Бола чидаб туролмади. Қанот пайдо қилиб, опасининг ёнига учиб боргудек талпиниб қолди. Жигар экан-да! Оқ фотиҳа бериб сафарга кузатмоқчи бўлдиму ўйим бузилди. Ёлғиз юборишга кўнглим бўлмади. Бирга кетдим. Андрюшамни опасининг оддига қўйиб қайтдим. Яна яккаликда, забунликда қолдим... Андрюшам уйланди. Ҳозир битта ўғли бор. Отини Собир қўйибди. Менинг отим Собир-да! Яқинда келиб кетишди. Пойтуқ стантсиясида вагонга ўтқазаётибману, ёш болага ўхшаб ҳўнг-ҳўнг йиғлайман. Бола, дедушка, деб бўйнимга осилади. Тўққизта ананасни вагонга чиқазиб бердим, айнимай борармикан, а, болам?
Андрюшам кетгандан кейин яшашнинг сира ҳам қизиғи қолмади, ҳар саҳарда худодан ўлим тиладим. Неварамни кўрдим, энди сира ўлгим келмайди. Қариб қолаётганимдан ўкинаман. Шу боланинг камолини кўрсам эди, дейман. Ҳай майли, дунёнинг ишлари шунақа экан...
Ёстиққа бош қўйиб, бари бир ухлаёлмадим. Беланчакда ёрилган мушак, бомба зарбидан тилка-пора бўлган тана, зангори тўлқинлар ютган навқирон йигит, вагон ойнасидан бобосига талпинган гўдак кўзимга кўринаверди. Шундай хаёллар билан кўзим илинган экан, қулоғимга элас-элас турна овози эшитилди. Яқин орадан қандайдир қуш бесаранжом қанот қоққандек бўлди. Чол сапчиб турди. Мен ҳам кўзимни очдим.
— Кетди! — деди чол аламли бир товушда.
Чол тикилган томонга қарадим. Кўкда арғимчоқ солиб учаётган турналар карвонига қараб чолнинг турнаси ҳам шитоб билан учиб борар эди. Ана, унинг карвонга етишига озгина қолди. Карвон ярим доира ясаб унга пешвоз чиқди. Карвоннинг сафи бузилди. Тўзғиб кетган турналар тўйхонадаги хотинларнинг қий-чувини эслатувчи бир товушда шовқин солишди. Кейин карвон сафини ўнглаб, биз қараб турган чайла тепасида бир айланиб силкиниб-силкиниб уфққа қараб ўтиб кетди. Чол қувончми, маъюсликми, билиб бўлмайдиган ғалати оҳангда:
— Ке-этди-и-и!!! — деди.
Ҳар баҳор кўкда турналар карвонини кўрганимда, уларнинг беғубор фируза осмонда арғимчоқ солиб учишини кузатганимда аламзада, ҳижронзада, лекин метин иродали ўша Собир бобони эслайман. Бу турналар менга ананас ҳиди анқиган чайлани, оппоқ соқоли кўксига тушган нуроний чолни, унинг мард, ўлимдан ҳам зўр ўғилларини, Андрюшани, кичик Собирни эслатади.
Ўша майиб турна чолнинг қўлида шифо топиб, яна ўз карвонига қўшилганини билармикин? Ҳар кўклам ўша чайла устидан ўтаётганда бобосини эслаб қўярмикин? Эсласа керак дейман! Мен унинг шу чайла устидан чиройли бинафша кокилларини силкиб, бобога таъзим қилиб ўтишини жуда-жуда истардим.

1960
Mualifning boshqa asaralari
1 Alla (hikoya) [Said Ahmad] 2680
2 Azob (hikoya) [Said Ahmad] 1562
3 Azroil oʻtgan yoʻllarda (hikoya) [Said Ahmad] 1362
4 Азоб (ҳикоя) [Said Ahmad] 722
5 Азроил ўтган йўлларда (ҳикоя) [Said Ahmad] 709
6 Алла (ҳикоя) [Said Ahmad] 568
7 Bahor qizlari (hikoya) [Said Ahmad] 1021
8 Bahor suvlari (hikoya) [Said Ahmad] 798
9 Begona (hikoya) [Said Ahmad] 1498
10 Bir yuz yetmish soʻmlik xurrak (hikoya) [Said Ahmad] 789
11 Birinchi muhabbat (intermediya) [Said Ahmad] 2266
12 Borsa kelmas darvozasi (hikoya) [Said Ahmad] 1688
13 Bosh ogʻrigʻi (hikoya) [Said Ahmad] 852
14 Boʻston (hikoya) [Said Ahmad] 822
15 Buqalamun bilan uchrashuv (hikoya) [Said Ahmad] 1211
16 Баҳор сувлари (ҳикоя) [Said Ahmad] 598
17 Баҳор қизлари (ҳикоя) [Said Ahmad] 548
18 Бегона (ҳикоя) [Said Ahmad] 593
19 Бир юз етмиш сўмлик хуррак (ҳикоя) [Said Ahmad] 634
20 Биринчи муҳаббат (интермедия) [Said Ahmad] 714
21 Борса келмас дарвозаси (ҳикоя) [Said Ahmad] 585
22 Бош оғриғи (ҳикоя) [Said Ahmad] 593
23 Буқаламун билан учрашув (ҳикоя) [Said Ahmad] 553
24 Бўстон (ҳикоя) [Said Ahmad] 573
25 Dum (hikoya) [Said Ahmad] 787
26 Дум (ҳикоя) [Said Ahmad] 503
27 Farmonbibi qalʻasiga shturm. Bolshevikla... [Said Ahmad] 749
28 Фармонбиби қалъасига штурм. Болшевиклар ... [Said Ahmad] 663
29 Gap (hikoya) [Said Ahmad] 635
30 Gugurt (hikoya) [Said Ahmad] 1102
31 Gul haqida hikoyalar [Said Ahmad] 2385
32 Гап (ҳикоя) [Said Ahmad] 656
33 Гугурт (ҳикоя) [Said Ahmad] 643
34 Гул ҳақида ҳикоялар [Said Ahmad] 597
35 Iqbol chiroqlari (hikoya) [Said Ahmad] 786
36 Iqror (hikoya) [Said Ahmad] 2073
37 Иқбол чироқлари (ҳикоя) [Said Ahmad] 535
38 Иқрор (ҳикоя) [Said Ahmad] 524
39 Jajji hikoyalar [Said Ahmad] 1000
40 Жажжи ҳикоялар [Said Ahmad] 651
41 Kataysa (hikoya) [Said Ahmad] 722
42 Kechikkan sevgi... (hikoya) [Said Ahmad] 1551
43 Kelinlar qoʻzgʻoloni (komediya) [Said Ahmad] 8619
44 Kiprikda qolgan tong (qissa) [Said Ahmad] 3832
45 Koʻzlaringda oʻt bor edi (hikoya) [Said Ahmad] 734
46 Kuyov (komediya) [Said Ahmad] 1866
47 Катайса (ҳикоя) [Said Ahmad] 566
48 Келинлар қўзғолони (комедия) [Said Ahmad] 1174
49 Кечиккан севги... (ҳикоя) [Said Ahmad] 569
50 Киприкда қолган тонг (қисса) [Said Ahmad] 974
51 Куёв (комедия) [Said Ahmad] 677
52 Кўзларингда ўт бор эди (ҳикоя) [Said Ahmad] 497
53 Laylak keldi (hikoya) [Said Ahmad] 863
54 Lochin (hikoya) [Said Ahmad] 1212
55 Лайлак келди (ҳикоя) [Said Ahmad] 591
56 Лочин (ҳикоя) [Said Ahmad] 560
57 Mehribon (hikoya) [Said Ahmad] 875
58 Menga yetib kelmagan xat (hikoya) [Said Ahmad] 972
59 Meni kechiring (intermediya) [Said Ahmad] 1347
60 Mening doʻstim Babbayev! (hikoya) [Said Ahmad] 961
61 Moʻtti (hikoya) [Said Ahmad] 742
62 Muhabbatning tugʻilishi (hikoya) [Said Ahmad] 927
63 Musicha (hikoya) [Said Ahmad] 2446
64 Менга етиб келмаган хат (ҳикоя) [Said Ahmad] 579
65 Мени кечиринг (интермедия) [Said Ahmad] 752
66 Менинг дўстим Баббаев! (ҳикоя) [Said Ahmad] 604
67 Меҳрибон (ҳикоя) [Said Ahmad] 492
68 Мусича (ҳикоя) [Said Ahmad] 595
69 Муҳаббатнинг туғилиши (ҳикоя) [Said Ahmad] 525
70 Мўтти (ҳикоя) [Said Ahmad] 491
71 Nomi yoʻq toʻy (hikoya) [Said Ahmad] 906
72 Номи йўқ тўй (ҳикоя) [Said Ahmad] 628
73 Odam va boʻron (hikoya) [Said Ahmad] 704
74 Oftob oyim (hikoya) [Said Ahmad] 5018
75 Onajonlar (hikoya) [Said Ahmad] 759
76 Oshqovoq, 2 (hikoya) [Said Ahmad] 1480
77 Ot bilan suhbat (hikoya) [Said Ahmad] 2533
78 Одам ва бўрон (ҳикоя) [Said Ahmad] 486
79 Онажонлар (ҳикоя) [Said Ahmad] 563
80 От билан суҳбат (ҳикоя) [Said Ahmad] 542
81 Офтоб ойим (ҳикоя) [Said Ahmad] 556
82 Ошқовоқ, 2 (ҳикоя) [Said Ahmad] 510
83 Paypoq (hikoya) [Said Ahmad] 1272
84 Poyqadam... (hikoya) [Said Ahmad] 855
85 Пайпоқ (ҳикоя) [Said Ahmad] 581
86 Пойқадам... (ҳикоя) [Said Ahmad] 559
87 Qorakoʻz majnun (hikoya) [Said Ahmad] 14844
88 Қоракўз мажнун (ҳикоя) [Said Ahmad] 723
89 Rahmat, azizlarim! (hikoya) [Said Ahmad] 1028
90 Раҳмат, азизларим! (ҳикоя) [Said Ahmad] 525
91 Sagʻana (hikoya) [Said Ahmad] 748
92 Sarob (hikoya) [Said Ahmad] 3593
93 Seni izlab (hikoya) [Said Ahmad] 1052
94 Sinovchi ichuvchi (intermediya) [Said Ahmad] 692
95 Sobiq (hikoya) [Said Ahmad] 25443
96 Sobiq oʻgʻri (hikoyalar toʻplami) [Said Ahmad] 1316
97 Sobiq oʻgʻri - Boʻlishi mumkin hikoya [Said Ahmad] 988
98 Sud (hikoya) [Said Ahmad] 750
99 Sumbul (hikoya) [Said Ahmad] 664
100 Suvlar oqib ketdi (hikoya) [Said Ahmad] 755
101 Сароб (ҳикоя) [Said Ahmad] 613
102 Сағана (ҳикоя) [Said Ahmad] 502
103 Сени излаб (ҳикоя) [Said Ahmad] 538
104 Синовчи ичувчи (интермедия) [Said Ahmad] 602
105 Собиқ (ҳикоя) [Said Ahmad] 1036
106 Собиқ ўғри (ҳикоялар тўплами) [Said Ahmad] 604
107 Собиқ ўғри - Бўлиши мумкин ҳикоя [Said Ahmad] 538
108 Сувлар оқиб кетди (ҳикоя) [Said Ahmad] 543
109 Суд (ҳикоя) [Said Ahmad] 534
110 Сумбул (ҳикоя) [Said Ahmad] 483
111 Tabelchi (intermediya) [Said Ahmad] 631
112 Tamom, davomi yoʻq (hikoya) [Said Ahmad] 820
113 Taqdir, taqdir, muncha shafqatsizsan? (h... [Said Ahmad] 0
114 Ta’zim (hikoya) [Said Ahmad] 1236
115 Ta’zim (hikoyalar) [Said Ahmad] 2464
116 Togʻ afsonasi (hikoya) [Said Ahmad] 647
117 Toʻlqinlar (hikoya) [Said Ahmad] 680
118 Toʻyboshi (hikoya) [Said Ahmad] 634
119 Turnalar (hikoya) [Said Ahmad] 1234
120 Tut pishigʻi (hikoya) [Said Ahmad] 668
121 Tuynuk (hikoya) [Said Ahmad] 530
122 Табелчи (интермедия) [Said Ahmad] 499
123 Тамом, давоми йўқ (ҳикоя) [Said Ahmad] 563
124 Таъзим (ҳикоя) [Said Ahmad] 505
125 Таъзим (ҳикоялар) [Said Ahmad] 704
126 Тақдир, тақдир, мунча шафқатсизсан? (ҳикоя) [Said Ahmad] 0
127 Тоғ афсонаси (ҳикоя) [Said Ahmad] 492
128 Туйнук (ҳикоя) [Said Ahmad] 514
129 Тут пишиғи (ҳикоя) [Said Ahmad] 527
130 Тўйбоши (ҳикоя) [Said Ahmad] 471
131 Тўлқинлар (ҳикоя) [Said Ahmad] 516
132 Uchinchi minora (hikoya) [Said Ahmad] 1161
133 Учинчи минора (ҳикоя) [Said Ahmad] 513
134 Xazina (hikoya) [Said Ahmad] 1878
135 Xomtalash (hikoya) [Said Ahmad] 766
136 Xotin (hikoya) [Said Ahmad] 719
137 Xotinboz chumchuq (hikoya) [Said Ahmad] 1286
138 Xurrak (hikoya) [Said Ahmad] 654
139 Хазина (ҳикоя) [Said Ahmad] 662
140 Хомталаш (ҳикоя) [Said Ahmad] 592
141 Хотин (ҳикоя) [Said Ahmad] 524
142 Хотинбоз чумчуқ (ҳикоя) [Said Ahmad] 519
143 Хуррак (ҳикоя) [Said Ahmad] 561
144 Yoʻgʻon tepa (hikoya) [Said Ahmad] 653
145 Yoʻlda (hikoya) [Said Ahmad] 817
146 Йўлда (ҳикоя) [Said Ahmad] 489
147 Йўғон тепа (ҳикоя) [Said Ahmad] 528
148 Yalpiz hidi (hikoya) [Said Ahmad] 1536
149 Ялпиз ҳиди (ҳикоя) [Said Ahmad] 546
150 Yelim (hikoya) [Said Ahmad] 656
151 Yer uygʻondi (hikoya) [Said Ahmad] 638
152 Елим (ҳикоя) [Said Ahmad] 527
153 Ер уйғонди (ҳикоя) [Said Ahmad] 464
154 Yuk (hikoya) [Said Ahmad] 556
155 Юк (ҳикоя) [Said Ahmad] 529
156 Zumrad (hikoya) [Said Ahmad] 703
157 Зумрад (ҳикоя) [Said Ahmad] 524
158 Oʻn sakkiz yoshing (hikoya) [Said Ahmad] 931
159 Oʻrik domla (hikoya) [Said Ahmad] 1091
160 Ўн саккиз ёшинг (ҳикоя) [Said Ahmad] 573
161 Ўрик домла (ҳикоя) [Said Ahmad] 475
162 Gʻildirak (qissa) [Said Ahmad] 1071
163 Ғилдирак (қисса) [Said Ahmad] 536
164 Sher (hikoya) [Said Ahmad] 1429
165 Шер (ҳикоя) [Said Ahmad] 547
166 Chevara (hikoya) [Said Ahmad] 638
167 Chiroqni oʻchir (hikoya) [Said Ahmad] 625
168 Chol kuyov bilan kampir kelin (hikoya) [Said Ahmad] 1042
169 Choʻl burguti (hikoya) [Said Ahmad] 1995
170 Choʻl oqshomlari (hikoya) [Said Ahmad] 737
171 Chuchvara (hikoya) [Said Ahmad] 751
172 Чевара (ҳикоя) [Said Ahmad] 481
173 Чироқни ўчир (ҳикоя) [Said Ahmad] 512
174 Чол куёв билан кампир келин (ҳикоя) [Said Ahmad] 671
175 Чучвара (ҳикоя) [Said Ahmad] 616
176 Чўл бургути (ҳикоя) [Said Ahmad] 555
177 Чўл оқшомлари (ҳикоя) [Said Ahmad] 603
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика